ИЛОВА
| Т/р | Бериладиган ҳужжат, кўрсатиладиган хизмат номи | Ҳаракат ва (ёки) муайян фаолият | Тадбиркорлик субъектига ҳужжат берувчи ваколатли орган | Жорий этиш муддати |
| 2018 йил | ||||
| 3. | Бино ва иншоотларни, сув таъминоти, канализация ва оқова сувларни тозалаш тизимларини, гидротехника иншоотларини, бошқа объектларни санитария нормалари, қоидалари ва гигиена меъёрларига риоя этган ҳолда лойиҳалаш, қуриш, реконструкция қилишни келишиш. | Бино ва иншоотларни, сув таъминоти, канализация ва оқова сувларни тозалаш тизимларини, гидротехника иншоотларини, бошқа объектларни санитария нормалари, қоидалари ва гигиена меъёрларига риоя этган ҳолда қуриш, реконструкция қилиш лойиҳасини тасдиқлаш. | Соғлиқни сақлаш вазирлиги | 2018 йил 1 июль |
| 5. | Озонни бузувчи моддалар ва таркибида озонни бузувчи моддалар бўлган маҳсулотларни олиб кириш ва олиб чиқишга рухсатнома. | Озонни бузувчи моддалар ва таркибида озонни бузувчи моддалар бўлган маҳсулотларни олиб кириш ва олиб чиқиш. | Экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси | 2018 йил 1 июль |
| 10. | Ер участкаси ажратиш тўғрисида қарор (Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятидан ташқари). | Ер участкасидан фойдаланиш. | Туман (шаҳар) ҳокимликлари | 2018 йил 1 октябрь |
| 11. | Муҳандислик коммуникацияларига уланиш учун техник шартлар. | Меъморий-режалаштириш топшириғини ишлаб чиқиш. | Фойдаланиш ташкилотлари | 2018 йил 1 октябрь |
| 12. | «Ўзбекозиқовқатзахира» мева-сабзавот маҳсулотларини тайёрлаш ва ғамлаш корхоналари уюшмаси таркибига кирадиган мева-сабзавот маҳсулотларини тайёрлаш ва ғамлаш корхоналари томонидан амалга ошириладиган истеъмол товарлари улгуржи савдосига лицензия. | «Ўзбекозиқовқатзахира» мева-сабзавот маҳсулотларини тайёрлаш ва ғамлаш корхоналари уюшмаси таркибига кирадиган мева-сабзавот маҳсулотларини тайёрлаш ва ғамлаш корхоналари томонидан амалга ошириладиган истеъмол товарлари улгуржи савдоси. | Адлия вазирлиги | 2018 йил 1 октябрь |
| 13. | Телекоммуницациялар тармоқларини лойиҳалаштириш, қуриш, фойдаланиш ва уларга хизмат кўрсатиш фаолиятини амалга ошириш учун лицензия. | Телекоммуникациялар тармоқларини лойиҳалаштириш, қуриш, фойдаланиш ва уларга хизмат кўрсатиш. | Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги | 2018 йил 1 октябрь |
| 19. | Ёввойи ҳайвонларни овлашга рухсатнома. | Ёввойи ҳайвонларни овлаш. | Экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси | 2018 йил 1 декабрь |
| 20. | Ёввойи ҳайвонлар, уларнинг қисмлари, ҳаёт фаолияти маҳсулотлари, зоология коллекциялари, трофейлар, тулумларни олиб кириш ва олиб чиқишга рухсатнома. | Ёввойи ҳайвонлар, уларнинг қисмлари, ҳаёт фаолияти маҳсулотлари, зоология коллекциялари, трофейлар, тулумларни олиб кириш ва олиб чиқиш. | ||
| 21. | Ёввойи ўсимликларни, уларнинг қисмларини, шу жумладан Ўзбекистон Республикасининг Қизил китобига киритилганларини олиб кириш ва олиб чиқишга рухсатнома. | Ёввойи ўсимликларни, уларнинг қисмларини, шу жумладан Ўзбекистон Республикасининг Қизил китобига киритилганларини олиб кириш ва олиб чиқишга. | ||
| 22. | Хўжалик юритувчи субъектларнинг бирлашмаларини ташкил этиш, хўжалик юритувчи субъектларни қўшиб юбориш ва қўшиб олишга олдиндан розилик. | Хўжалик юритувчи субъектларнинг бирлашмаларини ташкил этиш, хўжалик юритувчи субъектларни қўшиб юбориш ва қўшиб олиш. | Давлат рақобат қўмитаси | 2018 йил 1 декабрь |
| 23. | Қонунчиликда белгиланган ҳолатларда хўжалик юритувчи субъектлар устав фондидаги (устав капиталидаги) акцияларни (улушларни) олишга олдиндан розилик. | Қонунчиликда белгиланган ҳолатларда хўжалик юритувчи субъектлар устав фондидаги (устав капиталидаги) акцияларни (улушларни) олиш юзасидан шахс ёки бир гуруҳ шахслар билан олди-сотди, айирбошлаш шартномалари, ҳадя, ишончли бошқарув ва шу каби битимларни тузиш. | ||
| 24. | Лойиҳавий ҳужжатларнинг меъморий-режалаштириш топшириғига мувофиқлиги нуқтаи назаридан Давлат архитектура ва қурилиш қўмитаси ҳузуридаги меъморий-шаҳарсозлик кенгаши билан келишиш. | Лойиҳа ҳужжатларини объектнинг ёнғинга қарши хавфсизлиги ва зилзилага бардошлилиги юзасидан давлат экспертизаси хулосасини олиш. | Давлат архитектура ва қурилиш қўмитаси | 2018 йил 1 декабрь |
| 2019 йил | ||||
| 26. | Сувдан махсус фойдаланиш ёки сувни махсус истеъмол қилиш учун рухсатномани келишиш. | Сувдан махсус фойдаланиш ёки сувни махсус истеъмол қилиш учун рухсатнома олиш. | Сув хўжалиги вазирлиги, Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Давлат геология ва минерал ресурслар қўмитаси | 2019 йил 1 июль |
| 27. | Махсус қўшиладиган биологик актив моддалар, янги кимёвий моддалар, озуқа қўшимчалари, биологик воситалар ва материаллар, полимер ва пластик массалар, парфюмерия-косметика маҳсулотларини четдан келтириш ва ишлаб чиқаришга рухсатнома. | Махсус қўшиладиган биологик актив моддалар, янги кимёвий моддалар, озуқавий қўшимчалар, биологик воситалар ва материаллар, полимер ва пластик массалар, парфюмерия-косметика маҳсулотларини четдан келтириш ва ишлаб чиқариш. | Соғлиқни сақлаш вазирлиги | 2019 йил 1 июль |
| 31. | Оммавий ахборот воситаси давлат рўйхатидан ўтказилганлиги тўғрисидаги гувоҳнома. | Оммавий ахборот воситаси сифатида фаолиятни амалга ошириш. | Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги | 2019йил 1 октябрь |
| 33. | Божхона омбори таъсис этишга лицензия. | Божхона омбори таъсис этиш. | Давлат божхона қўмитаси | 2019йил 1 октябрь |
| 34. | Меъморий-режалаштириш топшириғи. | Лойиҳа-смета ҳужжатларини ишлаб чиқиш. | Қурилиш вазирлиги | 2019йил 1 октябрь |
| 36. | Саноат хавфсизлиги бўйича экспертиза хулосаси. | Хавфли ишлаб чиқариш объектини қуриш, кенгайтириш, реконструкция қилиш, техник жиҳатдан қайта жиҳозлаш, консервация қилиш ва тугатиш юзасидан фаолиятни олиб бориш. | Аккредитация қилинган эксперт ташкилотлари | 2019 йил 1 октябрь |
| 37. | Объектнинг ёнғинга қарши хавфсизлиги ва сейсмик барқарорлиги тўғрисида давлат экспертизаси хулосаси. | Қурилиш-монтаж ишларини амалга оширишга рухсатнома олиш. | Давлат экспертиза органлари | 2019 йил 1 октябрь |
| 38. | Қимматли қоғозлар бозорида касбий фаолият билан шуғулланишга лицензия. | Қимматли қоғозлар бозорида касбий фаолият билан шуғулланиш. | Давлат рақобат қўмитаси ҳузуридаги Қимматли қоғозлар бозорини ривожлантириш маркази | 2019 йил 1 октябрь |
| 39. | Божсиз савдо дўконини таъсис этишга лицензия. | Божсиз савдо дўконини таъсис этиш. | Давлат божхона қўмитаси | 2019 йил 1 декабрь |
| 40. | «Эркин омборхона» божхона режимида омборхона таъсис этишга лицензия. | «Эркин омборхона» божхона режимида омборхона таъсис этиш. | ||
| 41. | Дори воситаси ва тиббий буюмларни рўйхатдан ўтказилганлиги тўғрисида гувоҳнома. | Дори воситаси ва тиббий буюмлардан тиббий фойдаланиш. | Соғлиқни сақлаш вазирлиги | 2019 йил 1 декабрь |
| 42. | Суғурталовчилар ва суғурта брокерларининг суғурта фаолиятини амалга ошириш учун лицензия. | Суғурталовчилар ва суғурта брокерларининг суғурта фаолияти. | Молия вазирлиги | 2019 йил 1 декабрь |
| 43. | Аудиторлик фаолиятини амалга ошириш учун лицензия. | Аудиторлик фаолияти. | ||
| 44. | Лотереялар ташкил этиш фаолиятини амалга ошириш учун лицензия. | Лотереялар ташкил этиш. | ||
| 45. | Қурилиш лойиҳаларининг экспертизасини ўтказишга лицензия. | Қурилиш лойиҳаларининг экспертизасини ўтказиш. | Қурилиш вазирлиги | 2019 йил 1 декабрь |
| 46. | Баҳолаш фаолиятини амалга ошириш учун лицензия. | Баҳолаш фаолияти. | Давлат рақобат қўмитаси | 2019 йил 1 декабрь |
| 47. | Биржа фаолиятини амалга ошириш учун лицензия. (валюта биржаси фаолияти бундан мустасно). | Биржа фаолияти. (валюта биржаси фаолияти бундан мустасно). | ||
| 48. | Риэлторлик фаолиятини амалга ошириш учун лицензия. | Риэлторлик фаолияти. | Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ҳокимликлари | |
| 49. | Сув ресурсларидан фойдаланиш ва дренаж-оқова сувларини оқизиб юбориш билан боғлиқ янги корхоналар қуриш ва фаолият юритаётган корхоналарни реконструкция қилиш лойиҳасини келишиш. | Ер усти сувларидан фойдаланиш билан боғлиқ янги корхоналар қуриш ва фаолият юритаётган корхоналарни реконструкция қилиш лойиҳасини тасдиқлаш. | Сув хўжалиги вазирлиги | 2019 йил 1 декабрь |
| 50. | Йўллар, йўл иншоотлари, темир йўл ўтказгичлари, йўллар ва кўчалар бўйлаб жойлашган сервис шохобчалари, АЁҚШ, АГТҚС ва АГҚС, бино ва иншоотлар қуриш, реконструкция қилиш ва таъмирлаш ҳамда транспорт воситалари конструкциялари лойиҳаларини келишиш. | Йўллар, йўл иншоотлари, темир йўл ўтказгичлари, йўллар ва кўчалар бўйлаб жойлашган сервис шохобчалари, АЁҚШ, АГТҚС ва АГҚС, Бино ва иншоотлар қуриш, реконструкция қилиш ва таъмирлаш ҳамда транспорт воситалари конструкциялари лойиҳаларини тасдиқлаш. | Ички ишлар вазирлиги | 2019 йил 1 декабрь |
| 51. | Суғурталовчини қайта ташкил этишга рухсатнома. | Суғурталовчини қайта ташкил этиш. | Молия вазирлиги ҳузуридаги Суғурта назорати давлат инспекцияси | 2019 йил 1 декабрь |
| 52. | Суғурталовчининг молиявий аҳволини соғломлаштириш чора-тадбирларини келишиш. | Суғурталовчининг молиявий аҳволини соғломлаштириш. | ||
| 53. | Суғурталовчининг огоҳлантириш тадбирлари захирасидан молиялаштириладиган огоҳлантириш тадбирлари рўйхатини келишиш. | Суғурталовчининг огоҳлантириш тадбирлари захирасидан молиялаштириладиган огоҳлантириш тадбирларини амалга ошириш. | ||
| 2020 йил | ||||
| 55. | Улгуржи савдо фаолиятини амалга ошириш учун лицензия, Ўзбекозиқовқатзахира» мева-сабзавот маҳсулотларини тайёрлаш ва ғамлаш корхоналари уюшмаси таркибига кирадиган мева-сабзавот маҳсулотларини тайёрлаш ва ғамлаш корхоналари бундан мустасно. | Улгуржи савдо, «Ўзбекозиқовқатзахира» мева-сабзавот маҳсулотларини тайёрлаш ва ғамлаш корхоналари уюшмаси таркибига кирадиган мева-сабзавот маҳсулотларини тайёрлаш ва ғамлаш корхоналари бундан мустасно. | Туманлар ва шаҳарлар ҳокимликлари | 2020 йил 1 апрель |
| 56. | Аудиовизуал асарларни, фонограммаларни ва ЭҲМ учун яратилган дастурларни такрорлашга лицензия. | Аудиовизуал асарларни, фонограммаларни ва ЭҲМ учун яратилган дастурларни такрорлаш. | Интеллектуал мулк агентлиги | 2020 йил 1 апрель |
| 57. | Фонограммаларни тайёрлашга лицензия. | Фонограммаларни тайёрлаш. | ||
| 61. | Ўзбекистон Республикаси Саноат хавфсизлиги давлат қўмитаси назоратидаги объектларда электр қурилмаларини созлаш ишларини бажаришга рухсатнома. | Ўзбекистон Республикаси Саноат хавфсизлиги давлат қўмитаси назорати остидаги объектларда реле ҳимояси ускуналарини, электроавтоматика, телемеханика ва иккиламчи занжирларни созлаш бўйича ишларни амалга ошириш. | 2020 йил 1 октябрь | |
| 62. | Ускуналар, қувурлар, цистерна ва бошқа сиғимларни кимёвий ҳимоя қилиш ишларини бажаришга рухсатнома. | Ускуналар, қувурлар, цистерна ва бошқа сиғимларни кимёвий ҳимоя қилиш ишларини бажариш. | ||
| 63. | Туризм фаолиятини амалга ошириш учун лицензия. | Туризм фаолияти. | 2020 йил 1 октябрь | |
| 64. | Автомобиль транспортида йўловчиларни ва юкларни шаҳарда, шаҳар атрофида, шаҳарлараро ва халқаро йўналишлар бўйича ташиш учун лицензия. | Автомобиль транспортида йўловчиларни ва юкларни шаҳарда, шаҳар атрофида, шаҳарлараро ва халқаро йўналишлар бўйича ташиш. | Ўзбекистон автомобиль ва дарё транспорти агентлиги | 2020 йил 1 декабрь |
| 65. | Автомобилларни газ билан тўлдириш компрессор станциялари ва автомобилларга газ қуйиш станциялари объектларини қуриш учун ер участкалари ажратишни келишиш. | Автомобилларни газ билан тўлдириш компрессор станциялари ва автомобилларга газ қуйиш станциялари объектларини қуриш учун ер участкалари ажратиш тўғрисидаги қарорни олиш. | Қурилиш вазирлиги, Ўзбекистон автомобиль ва дарё транспорти агентлиги,Ички ишлар вазирлиги | 2020 йил 1 декабрь |
| 66. | Паст ва ўрта фаолликдаги радиоактив чиқиндилардан ташқари оғир вазнли, йирик габаритли ёки хавфли юкларни автомобиль транспортида ташиш йўналиши схемаларини келишиш. | Паст ва ўрта фаолликдаги радиоактив чиқиндилардан ташқари оғир вазнли, йирик габаритли ёки хавфли юкларни автомобиль транспортида ташиш. | Ички ишлар вазирлиги | 2020 йил 1 декабрь |
| 68. | Локомотивлар, юк ва изотермик вагонларнинг хизмат қилиш муддатларини узайтиришга техник ечимлардан ишлаб чиқаришда фойдаланишни келишиш. | Локомотивлар, юк ва изотермик вагонларнинг хизмат қилиш муддатларини узайтириш. | Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлиги, | 2020 йил 1 декабрь |