15.04.2017 йилдаги 220-сон
ONLINE TRANSLATE
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарори, 15.04.2017 йилдаги 220-сон
Kuchga kirish sanasi
24.04.2017
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
қарори
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Банк-молия академияси фаолиятини такомиллаштириш тўғрисида
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Банк-молия академияси фаолиятини такомиллаштириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1. Қуйидагилар:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Банк-молия академиясининг тузилмаси 1-иловага мувофиқ;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Банк-молия академиясининг устави 2-иловага мувофиқ тасдиқлансин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2. Ўзбекистон банклар уюшмаси, шунингдек унинг муассислари томонидан, илгари Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий фаолият миллий банки томонидан Ўзбекистон банклар уюшмаси устав фондига улуш сифатида киритилган, Тошкент шаҳри, Мовароуннаҳр кўчаси, 16-уй манзилида жойлашган бинони ва иншоотларни (кейинги ўринларда бино деб аталади) ёндош ҳудуди билан Ўзбекистон Республикаси Банк-молия академиясига бепул бериш тўғрисида қарор қабул қилинганлиги маълумот учун қабул қилинсин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
3. Ўзбекистон банклар уюшмаси ва Ўзбекистон Республикаси Банк-молия академиясининг бинони Ўзбекистон Республикаси Банк-молия академиясига оператив бошқариш ҳуқуқи билан давлат мулки сифатида бепул бериш тўғрисидаги таклифига розилик берилсин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
4. Ўзбекистон банклар уюшмаси ва Ўзбекистон Республикаси Банк-молия академияси бир ой муддатда ушбу қарорнинг 2-бандида кўрсатилган бинонинг белгиланган тартибда берилишини-қабул қилинишини таъминласинлар.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
5. Тошкент шаҳри ҳокимлиги илгари Ўзбекистон банклар уюшмасига биркитилган бинога ёндош ҳудуддаги майдони 0,75 гектар бўлган ер участкасидан Ўзбекистон Республикаси Банк-молия академиясига доимий фойдаланиш ҳуқуқини белгиланган тартибда берсин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
6. Ўзбекистон Республикаси Ер ресурслари, геодезия, картография ва давлат кадастри давлат қўмитаси Ўзбекистон Республикаси Банк-молия академиясининг ушбу қарорнинг 5-бандида кўрсатилган ер участкасига бўлган ҳуқуқларини давлат рўйхатидан ўтказишни белгиланган тартибда амалга оширсин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
7. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг 3-иловага мувофиқ айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
8. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари Р.С. Азимов зиммасига юклансин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. АРИПОВ
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Тошкент ш.,
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2017 йил 15 апрель,
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
220-сон
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 15 апрелдаги 220-сон қарорига
1-ИЛОВА
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Банк-молия академиясининг
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ТУЗИЛМАСИ

2-ИЛОВА
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Банк-молия академиясининг
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
УСТАВИ
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1-боб. Умумий қоидалар
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1. Ўзбекистон Республикаси Банк-молия академияси (кейинги ўринларда Академия деб аталади) Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўзбекистон Республикасининг Банк-молия академиясини ташкил этиш тўғрисида» 1996 йил 2 майдаги ПФ–1460-сон Фармонига мувофиқ ташкил этилган ҳамда ўз фаолиятини Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси Банк-молия академиясининг фаолиятини ташкил этиш масалалари тўғрисида» 1996 йил 17 майдаги 180-сон, «Ўзбекистон Республикаси Банк-молия академияси магистратурасига қабул қилиш тартиби тўғрисидаги Низомни тасдиқлаш ҳақида» 2013 йил 16 сентябрдаги 255-сон қарорлари ва ушбу Устав асосида амалга оширади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2. Академия банк, молия, солиқ тизимлари ва иқтисодиётнинг реал сектори тармоқларининг бошқарув кадрлари ва мутахассисларини тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш, олий малакали илмий ва илмий-педагогик кадрлар тайёрлаш бўйича, шунингдек кўрсатиб ўтилган соҳаларда илмий-тадқиқот фаолиятини амалга оширувчи давлат олий таълим муассасаси ҳисобланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
3. Академия ўз олдида турган вазифаларни бажариш доирасида Ўзбекистон Республикаси Конституциясига, Ўзбекистон Республикаси қонунларига, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг қарорларига, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари, қарорлари ва фармойишларига, Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари ва фармойишларига, шунингдек ушбу Уставга амал қилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Академия ўз фаолиятида Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига ҳисобот беради ва бўйсунади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
4. Академия ўз фаолиятини Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги, Иқтисодиёт вазирлиги, Марказий банки, Давлат солиқ қўмитаси, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Ўзбекистон банклар уюшмаси, давлат ва хўжалик бошқаруви бошқа органлари, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари, олий таълим ва илмий-тадқиқот муассасалари, шунингдек нодавлат нотижорат ташкилотлари билан ўзаро ҳамкорликда амалга оширади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
5. Академия юридик шахс ҳисобланади, мустақил балансга, Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигининг Ғазначилигида шахсий ҳисоб рақамларига, миллий ва хорижий валюталардаги банк ҳисоб рақамларига, ўз номи давлат тилида кўрсатилган, Ўзбекистон Республикасининг Давлат герби тасвири туширилган муҳрга, муҳрларга, штамп ва бошқа атрибутларга, шунингдек ўз фаолияти учун зарур бўлган бошқа реквизитларга эгадир.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Академиянинг тўлиқ расмий номи:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
давлат тилида — «O’zbekiston Respublikasi Bank-moliya akademiyasi»;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
инглиз тилида — «Banking and Finance Academy of the Republic of Uzbekistan»;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
рус тилида — «Банковско-финансовая академия Республики Узбекистан».
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Академиянинг почта манзили (жойлашган жойи): Тошкент шаҳри, Мовароуннаҳр кўчаси, 16-уй.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
6. Академия фаолиятнинг қуйидаги йўналишларини амалга оширади:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
«магистр» даражаси берган ва давлат намунасидаги диплом топширган ҳолда магистратуранинг икки йиллик ўқув режалари бўйича олий таълим давлат таълим стандартларига мувофиқ бошқарув кадрларини тайёрлаш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
белгиланган намунадаги диплом берган ҳолда тўрт ойгача даврга мўлжалланган ва кадрларнинг буюртмачилари билан келишилган таълим дастурларига мувофиқ банк, молия ва солиқ тизимлари, шунингдек иқтисодиётнинг реал сектори тармоқлари бошқарув кадрлари ва мутахассисларини, шу жумладан юқори лавозимларга кўтариш учун захирадаги ходимларни қайта тайёрлаш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
белгиланган намунадаги сертификат берган ҳолда бир ойгача бўлган даврга мўлжалланган ва кадрларнинг буюртмачилари билан келишилган ўқув режалари ва дастурлари асосида манфаатдор вазирликлар, идоралар ва бошқа ташкилотларнинг бошқарув кадрлари ва мутахассислари малакасини ошириш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда Академияга бириктирилган мутахассисликлар бўйича, олий таълимдан кейинги икки даражали тизимга мувофиқ илмий даражали олий малакали илмий ва илмий-педагог кадрлар тайёрлаш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Уставдаги вазифаларни бажариш доирасида ўқув, методик, маънавий-маърифий, илмий-тадқиқотнинг барча турлари, шунингдек ахборот-таҳлилий фаолият;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
банк иши, молия, солиқ иши ва инвестициялар соҳасида бошқарув кадрлари ва мутахассисларни тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш соҳасида халқаро ва хорижий молия институтлари, халқаро ва хорижий таълим, илмий-тадқиқот ташкилотлари ва дастурлар билан ҳамкорликни амалга ошириш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
таҳририят-ноширлик фаолияти.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Академия қонун ҳужжатларида тақиқланмаган фаолиятнинг бошқа турларини ҳам амалга оширади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
7. Академия магистратурасига тингловчиларни қабул қилиш Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан тасдиқланадиган Ўзбекистон Республикаси Банк-молия академияси магистратурасига қабул қилиш тартиби тўғрисидаги Низомга мувофиқ, давлат гранти ва пулли-контракт асосида банк, молия ва солиқ тизимлари, шунингдек иқтисодиётнинг реал сектори тармоқларининг камида икки йил меҳнат стажига эга бўлган бошқарув кадрлари ва мутахассислари жумласидан амалга оширилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Бошқарув кадрлари ва мутахассисларни қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш Академия таъминоти учун ажратиладиган Ўзбекистон Республикаси республика бюджети маблағлари ҳисобига ҳамда вазирликлар, идоралар ва бошқа ташкилотлар билан тузилган тўғридан-тўғри контрактлар асосида амалга оширилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2-боб. Академиянинг асосий мақсадлари ва вазифалари
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
8. Банк, молия, солиқ тизими ҳамда иқтисодиётнинг реал сектори тармоқлари учун бошқарув кадрлари ва мутахассисларни тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини оширишнинг самарали тизимини ташкил этиш, олий малакали илмий ва илмий-педагог кадрлар тайёрлаш, шунингдек кўрсатилган соҳаларда илмий тадқиқотлар ўтказиш Академиянинг асосий мақсадлари ҳисобланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
9. Қуйидагилар Академиянинг асосий вазифалари ҳисобланади:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
замонавий менежмент, молиявий-иқтисодий жараёнларни стратегик режалаштириш ва прогнозлаштириш методларини эгаллаган, банк иши, молия, солиқ иши ва инвестициялар соҳасида хўжалик юритишнинг бозор шароитларида бошқарув қарорлари қабул қилиш назарияси ва амалиётига асосланган тегишли билимлар ва амалий кўникмаларга эга бўлган бошқарув кадрлари ва мутахассисларни тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
тингловчиларда давлатнинг иқтисодий сиёсати ва унинг амалга оширилишини таъминлаш, халқаро молия бозорлари институтлари ривожланишининг замонавий тенденциялари, давлат ва корпоратив молияларни бошқариш, халқаро ва миллий банк, солиқ, инвестиция, суғурта ва пенсия иши ва монетар фискаль ва валюта сиёсати, стратегик менежмент ва маркетинг, корпоратив бошқарув соҳаларида тингловчиларда мустаҳкам билимларни шакллантириш, шунингдек уларнинг танланган мутахассислик бўйича бошқарув кўникмаларини эгаллаши;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
профессор-ўқитувчи кадрлар, илмий ходимлар ва тингловчиларнинг таҳлилий ва креатив салоҳиятини мустаҳкамлаш, муҳим илмий ва илмий-инновацион йўналишлар бўйича уларнинг илмий-амалий фаолиятни юритишга бўлган эҳтиёжлари ва манфаатларини ривожлантириш ва рағбатлантириш, давлат ҳамда халқаро илмий ва илмий-тадқиқот дастурларига мувофиқ илмий ишларни изчил ривожлантириш, уларнинг натижаларини амалиётга жорий этиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
илмий тадқиқотларнинг банк иши, молия, солиқ иши ва инвестициялар соҳаларида долзарб фунданментал, амалий ва инновацион лойиҳаларга йўналтирилганлигини таъминлаш, улар натижаларининг иқтисодиёт фани ва амалиётига чуқур интеграция қилинишини амалга ошириш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
банк иши, молия, солиқ иши ва инвестициялар соҳаларида ислоҳотларнинг натижаларини, Ўзбекистон банк-молия тизимининг халқаро молия бозорида эгаллаётган мустаҳкам ўрни ва нуфузи тўғрисида қизиққан аудиторияни хабардор қилиш, вазирликлар, идоралар ва ташкилотларда, аҳолининг кенг қатламлари ўртасида тарғиб қилиш бўйича тушунтириш ишларини ўтказишда фаол иштирок этиш.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
10. Академия ўзига юкланган вазифаларни бажариш мақсадида қуйидаги функцияларни амалга оширади:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
илғор халқаро таълим стандартлари ва талабларини, шунингдек уларни ўқитишнинг замонавий шакллари ва усулларини, амалиётда муваффақиятли синаб кўрилган педагогик, ахборот-коммуникация ва инновация технологияларидан фойдаланишни ҳисобга олган ҳолда замонавий таълим ва тадқиқот шакллари ва усулларини қўллаш воситасида ўқув, ўқув-методик, маънавий-маърифий ва илмий-тадқиқот жараёнларини ташкил этади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
таълим ва тадқиқотлар ихтисослиги бўйича ўқув жараёнини зарур ўқув, илмий ва қўшимча адабиётлар, маҳаллий ва хорижий даврий нашрлар, ўқитишнинг замонавий воситалари, компьютер ва ўқув-презентация техникаси билан таъминлайди;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ўқув ва илмий-методик ишлар, маслаҳатлашувлар ва маҳорат дарслари ўтказиш учун хорижий мамлакатлардан юқори малакали олимлар ва мутахассисларни контракт асосида жалб этади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ўқув режаларига ва илмий тадқиқотларнинг дастурларига мувофиқ банк, молия ва солиқ тизими ташкилотларида, иқтисодиёт реал сектори тармоқлари тузилмасида, олий таълим ва илмий-тадқиқот муассасаларида, шу жумладан Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги билан келишув бўйича Академия ректори томонидан тасдиқланган тартибга мувофиқ хорижий мамлакатларда амалиёт ва стажировкадан ўтиши учун илмий ходимлар ва тингловчиларни ташкил қилади ва юборади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
республиканинг етакчи таълим ва илмий муассасалари негизида, банк, молия ва солиқ тизимлари ташкилотларида, иқтисодиётнинг реал сектори тармоқлари тузилмасида, шу жумладан хорижий мамлакатларда профессор-ўқитувчилар таркибини, илмий кадрлар, бошқа ходимларни қайта тайёрлашни ҳамда уларнинг малакасини оширишни ташкил қилади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
реал амалиёт, бажарилган магистрлик ва докторлик диссертацияларининг асосий мазмуни ва хулосаларини амалиётда қўллаш билан ўзаро боғлиқ ҳолда назарий ва илмий-методик тайёрлашни интеграциялашни амалга оширади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
замонавий шаклларни, методларни ва ахборот-коммуникация технологияларини қўллаган ҳолда тингловчиларнинг мустақил таълим олишини ташкил этади, магистрлик ва докторлик диссертациялари ёки ўрганилаётган предмет мавзулари бўйича илмий тадқиқотлар ўтказиш учун зарур ўқув, илмий-тадқиқот ва ахборот ресурсларини ташкил қилади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
давлат таълим стандартлари талаблари бажарилишини ҳисобга олган ҳолда манфаатдор вазирликлар, идоралар ва бошқа ташкилотлар билан ўзаро алоқаларни йўлга қўяди, таълимни ривожлантириш, кадрлар тайёрлашнинг ўқув режалари ва дастурлари мазмунини такомиллаштириш, илмий-тадқиқот ишларини бажариш, тингловчиларнинг амалиёт ва стажировкани ўташини ташкил этиш, шунингдек магистрлик диссертацияларини тайёрлаш масалалари бўйича уларнинг таклифлари ва тавсияларини ўрганади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
банк иши, молия, солиқ иши ва инвестициялар соҳасида бошқарувнинг долзарб муаммолари бўйича комплекс илмий ва илмий-инновация тадқиқотларини ўтказади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
банк, молия, солиқ тизимларида ва иқтисодиётнинг реал секторидаги инвестициялар соҳасида инновация ва ахборот-коммуникация технологияларидан самарали фойдаланиш бўйича илғор халқаро тажрибани ўрганади ҳамда таклифлар ишлаб чиқади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
бошқарув кадрлари ва мутахассисларни маънавий-ахлоқий тарбиялашнинг самарали методларини ишлаб чиқади, тингловчиларда ҳуқуқий, сиёсий маданият ва ўз ҳуқуқларини билишни ривожлантиради, ватанпарварлик, ижтимоий-маънавий ва ахлоқий сифатларни, юкланган вазифалар ва мажбуриятларни бажариш юзасидан масъулият ҳиссини, мамлакат тақдири, унинг мустақиллигини мустаҳкамлаш учун дахлдорлик ва масъулиятни шакллантиради ва ривожлантиради;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
магистратура битирувчилари меҳнат фаолияти ва касбий ўсишининг доимий мониторингини амалга оширади, банк, молия, солиқ тизимлари ва инвестициялар соҳаси бошқарув кадрларини тайёрлаш, танлаш, тарбиялаш ва ишга жойлаштириш самарадорлигини ошириш бўйича таклифлар тайёрлайди.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
3-боб. Академияни бошқариш
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
11. Академия фаолиятини бошқариш қонун ҳужжатларига ва ушбу Уставга мувофиқ амалга оширилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
12. Академия фаолиятининг асосий масалаларини кўриб чиқиш учун ректор (Кенгаш раиси) бошқарадиган Академия кенгаши (кейинги ўринларда Кенгаш деб аталади) ташкил этилади. Кенгаш таркиби ректор томонидан тасдиқланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Кенгаш ўз фаолиятини Академия ректори томонидан тасдиқланадиган Низомга мувофиқ амалга оширади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Кенгаш таркибига проректорлар, деканлар, илмий котиб, кафедралар мудирлари, алоҳида таркибий бўлинмалар таркиблари, етакчи профессор-ўқитувчи кадрлар ва илмий ходимлар, маҳаллий таълим ва илмий-тадқиқот муассасаларининг, шунингдек етакчи молия ва банк ташкилотларининг вакиллари киради.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Кенгашнинг ваколатларига қуйидагилар киради:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ўқув, методик, илмий-тадқиқот, ахборот-таҳлилий ва таҳририят-ноширлик ишларининг муҳим масалаларини, бошқарув кадрлари ва мутахассисларни тайёрлаш ва қайта тайёрлаш, шунингдек Академия бўлинмалари фаолияти муҳим масалаларини ҳал этиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Академияни бошқариш тузилмасини такомиллаштириш, унинг фаолиятини ривожлантиришнинг комплекс дастурларини қабул қилиш, юқори малакали бошқарув кадрлари ва мутахассислар, илмий ва илмий-педагог кадрлар тайёрлашнинг янги мутахассисликларини очиш билан боғлиқ бўлган масалаларни кўриб чиқиш ва тегишли қарорлар қабул қилиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
бошқарув кадрлари ва мутахассисларни тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш бўйича ўқув режалари ва дастурларини белгиланган тартибда кўриб чиқиш ва тасдиқлаш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Академиянинг факультетлари, кафедралари, ўқув, методик, илмий-тадқиқот, ахборот-таҳлилий ва бошқа бўлинмаларини ташкил этиш ва тугатиш тўғрисида қарорлар қабул қилиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
таркибий бўлинмалар раҳбарларининг ҳисоботларини эшитиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
«Ўзбекистон Республикаси Банк-молия академиясининг фахрий доктори» даражаси бериш тўғрисида қарор қабул қилиш.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
13. Ректор, проректорлар ва деканлар Академиянинг раҳбарлар таркиби лавозимларига киради.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
14. Академия фаолиятига умумий раҳбарликни Академия ректори амалга оширади. Академия ректори бўлмаган вақтда унинг вазифаларини Ўқув ва маънавий-маърифий ишлар бўйича биринчи проректор вақтинча бажаради.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
15. Академия ректори:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
барча давлат органларида ва бошқа ташкилотларда Академия номидан вакиллик қилади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Кенгашнинг тузилмаси ва низомини, таркибий бўлинмаларнинг, шунингдек Академиянинг уставидаги вазифаларнинг бажарилишини таъминлаш учун ташкил этиладиган бошқа органларнинг низомлари ва иш режаларини тасдиқлайди;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
факультетлар деканларини, ўқув, методик, илмий-тадқиқот, ахборот-таҳлилий бўлинмалар ва Академиянинг бошқа таркибий бўлинмалари раҳбарларини лавозимга тайинлайди.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Академиянинг ташкилий ва молиявий фаолияти масалаларини ҳал қилади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Академиянинг мол-мулки ва маблағларини бошқариш ва тасарруф этиш бўйича белгиланган тартибда қарорлар қабул қилади, молиявий, тўлов, ҳисоб-китоб ҳужжатлари ва бошқа ҳужжатларни имзолайди;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Академиянинг барча ходимлари ва тингловчилари учун бажарилиши мажбурий бўлган буйруқлар ва фармойишлар чиқаради;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Академия ходимлари билан меҳнат шартномаларини тузади ва тўхтатади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
қонун ҳужжатларига мувофиқ Академия ходимларини моддий рағбатлантиради, шу жумладан ҳар ойлик устамалар ва мукофотларни тақсимлайди;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Академиянинг штат жадвалларини ва таъминоти харажатлари сметасини тасдиқлайди;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Академиянинг профессор-ўқитувчи кадрларининг ўқув юкламасини, шунингдек ўқув ва илмий фаолиятининг норматив-методик ҳужжатларини тасдиқлайди;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
қайта тайёрлаш ва малака ошириш курсларида ўқиш учун тўлов миқдорларини, шунингдек Академия томонидан кўрсатиладиган ишлар ва хизматларга нархлар ҳамда тарифларни тасдиқлайди;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ўзининг айрим ваколатларини Академия проректорлари ўртасида тақсимлайди.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Академия ректори қонун ҳужжатларига, шунингдек ушбу Уставга мувофиқ бошқа ваколатларни ҳам амалга ошириши мумкин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
16. Академия ректори ходимларнинг чекланган белгиланган сони ва меҳнатга ҳақ тўлаш фонди миқдори доирасида Академия тузилмасига ўзгартиришлар киритиш ҳуқуқига эга.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
17. Академияда Ҳомийлик кенгаши ташкил этилади, унинг таркиби Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан тасдиқланади. Ҳомийлик кенгаши тўғрисидаги Низомни Ҳомийлик кенгашининг ўзи тасдиқлайди.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
4-боб. Таълим жараёнини ва Академиянинг илмий-методик фаолиятини ташкил этиш
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
18. Академияда таълим жараёни мамлакатни модернизациялаш ва иқтисодиётни эркинлаштиришнинг устувор вазифаларини, илғор халқаро таълим стандартлари ва талабларини ҳисобга олган ҳолда замонавий педагогика технологиялари ва ахборот-коммуникация технологияларидан фаол фойдаланиш негизида, магистратура мутахассисликлари бўйича давлат таълим стандартларига ҳамда малака талабларига мувофиқ ишлаб чиқилган ўқув режалари ва дастурлари асосида ташкил этилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Магистратура мутахассисликлари бўйича малака талаблари Академия томонидан, республика иқтисодиётининг банк-молия сектори учун бошқарув кадрлари тайёрлашнинг мақсадли хусусиятини ҳисобга олган ҳолда ишлаб чиқилади ҳамда Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги томонидан тасдиқланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
19. Давлат таълим стандартларига мувофиқ ва буюртмачиларнинг эҳтиёжлари ҳисобга олинган ҳолда ишлаб чиқилган магистратура ўқув режалари Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, шунингдек бошқа манфаатдор вазирликлар, идоралар ва бошқа ташкилотлар билан келишган ҳолда Академия ректори томонидан тасдиқланади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
20. Бошқарув кадрлари ва мутахассисларни қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш бўйича таълим жараёни давлат таълим талабларига ва қонун ҳужжатларига мувофиқ белгиланган тартибда амалга оширилади.
(20-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 3 июндаги 345-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 04.06.2021 й., 09/21/345/0522-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
21. Академия давлат таълим стандартларига, шунингдек буюртмачилар талабларига мувофиқ ўқув режалари ва дастурлар талабларидан келиб чиқиб магистратуранинг тегишли мутахассисликлари бўйича бошқарув кадрларини мустақил тайёрлайди.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Магистратура мутахассисликлари, бошқарув кадрлари ва мутахассисларни қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш курслари бўйича ўқув режалари фанларининг ўқув дастурлари Академия ректори томонидан тасдиқланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
22. Магистратурада бошқарув кадрларини тайёрлаш, шунингдек қайта тайёрлаш ва малака ошириш курсларида бошқарув кадрлари ва мутахассисларни қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш ишлаб чиқаришдан ажралган ҳолда амалга оширилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
23. Академияда магистратура мутахассисликлари бўйича таълим дастурларини ўзлаштириш давлат якуний аттестацияси ҳамда Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги томонидан тасдиқланган Низомга мувофиқ битирувчилар томонидан магистрлик диссертациялари ҳимоя қилиниши билан тугалланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
24. Академия магистратураси мутахассисликлари бўйича таълим дастурларини давлат томонидан аккредитация қилиш Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига белгилаган тартибда амалга оширилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
25. Илмий-тадқиқот ва инновацион ишлар давлат илмий дастурлари доирасида танлов асосида ажратиладиган грантлар, Академиянинг илмий грантлари, хўжалик юритувчи субъектлар билан шартномалар, халқаро ва хорижий ташкилотларнинг грантлари ва улар билан тузилган шартномалар асосида амалга оширилади.
(25-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 27 августдаги 545-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 28.08.2021 й., 09/21/545/0832-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Илмий-тадқиқот ишларини бажаришдан олинган маблағлардан қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда фойдаланилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
26. Академияда олий малакали илмий ва илмий-педагогик кадрларни тайёрлаш қонун ҳужжатларида белгиланган олий таълимдан кейинги икки даражали тизимга мувофиқ амалга оширилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
5-боб. Академиянинг тингловчилари
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
27. Академия магистратурасига, қайта тайёрлаш ва малака ошириш курсларига қабул қилиш тартиби Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан белгиланади.
(27-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 30 июлдаги 599-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 01.08.2018 й., 09/18/599/1601-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
28. Тингловчилар ўқув режасида назарда тутилган топшириқларни белгиланган муддатларда бажаришга, Академиянинг Уставига ва ички тартиб-қоидаларига риоя қилишга мажбур.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
29. Ўқиш даврида ўқув ва илмий-тадқиқот фаолиятида юқори кўрсаткичларга эга бўлган тингловчилар Ўзбекистон Республикаси республика бюджети маблағлари, Академиянинг бюджетдан ташқари маблағлари, шунингдек халқаро ва хорижий ташкилотлар грантлари ҳисобига хорижий мамлакатларнинг етакчи таълим ва илмий-тадқиқот, банк ва молия муассасаларига стажировкага юборилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
30. Академиянинг магистратураси, қайта тайёрлаш ва малака ошириш курслари тингловчиларига уларнинг ўқиш даврида уларнинг лавозими ва асосий иш жойи бўйича ўртача иш ҳақи сақланади. Бошқа жойлардан келган тингловчиларга асосий иш жойи бўйича ўқиш жойига келишгача ва ундан кетишгача йўлкира (бир йилда кўпи билан бир марта) тўланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
31. Магистратура тингловчилари Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги томонидан тасдиқланган Низомга мувофиқ академик таътил олиш ҳуқуқига эгадирлар.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
32. Академиянинг ички тартиб-қоидаларини бузганлиги учун тингловчиларга ҳайфсан ва Академиядан четлатиш шаклида белгиланган тартибда жазо чоралари қўлланиши мумкин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
6-боб. Академиянинг профессор-ўқитувчи кадрлари ва бошқа ходимлари
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
33. Академияда профессор-ўқитувчилар таркиби, бошқарув, илмий, ўқув-ёрдамчи, хизмат кўрсатувчи ва техник ходимлар лавозимлари назарда тутилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
34. Профессор-ўқитувчилар таркибига кафедра мудири, профессорлар, доцентлар, катта ўқитувчи, ўқитувчи (ассистент), ўқитувчи-стажёр лавозими киради.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
35. Профессор-ўқитувчи кадрларни Академияга ишга қабул қилиш Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан тасдиқланган Низомга мувофиқ танлов асосида амалга оширилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Олий таълим ва илмий-тадқиқот муассасалари, вазирликлар, идоралар ва республика бошқа ташкилотларининг етакчи мутахассислари ўриндошлик бўйича ёки қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда соатбай иш ҳақи тўлаш шартларида ўқитувчилик ва илмий-тадқиқот ишларига жалб этилиши мумкин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Хорижий мамлакатларнинг олимлари ва мутахассислари Академияга ўқув ва илмий-методик ишларни олиб бориш учун шартнома асосида, Академиянинг бюджетдан ташқари маблағлари ҳисобига ҳақ тўлаган ҳолда жалб этилиши мумкин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
36. Профессор-ўқитувчи кадрлар қуйидаги ҳуқуқларга эга:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Академиянинг илмий, ўқув, ижодий ва ишлаб чиқариш фаолияти билан боғлиқ муҳим масалалари муҳокамасида қатнашиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Академиянинг ўқув заллари, аудиториялари, кабинетлари, шунингдек ахборот ва ресурс марказлари хизматларидан фойдаланиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
тингловчиларнинг ўзига хос индивидуал хусусиятларига жавоб берадиган ва ўқув жараёнининг юқори сифатини таъминлайдиган ўқитиш методлари ва воситаларини танлаш.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
37. Профессор-ўқитувчи кадрлар қуйидагиларга мажбур:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ўқув жараёнининг юқори самарали бўлишини таъминлаш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
тингловчиларда ташаббускорликни, ижодий қобилиятни, илмий изланишга интилишни ривожлантириш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
тингловчиларда юксак маънавият ва маданиятни, Ватанга муҳаббатни, ватанпарварлик ва фуқаролик нуқтаи назарини шакллантириш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
жумладан таълим мазмунининг юқори савияда бўлишини таъминлаш мақсадида илмий тадқиқотларни олиб бориш, илмий фаолият билан шуғулланиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Академиянинг устави ва ички тартиб-қоидаларига риоя қилиш.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
38. Бошқарув, илмий, ўқув-ёрдамчи, хизмат кўрсатувчи ва техник ходимларнинг ҳуқуқ ва мажбуриятлари Академиянинг ички тартиб-қоидаларида ва лавозим йўриқномаларида белгиланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
7-боб. Академиянинг халқаро фаолияти
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
39. Академия банк, молия ва солиқ тизимлари ташкилотларида, шунингдек хорижий мамлакатларнинг олий таълим ва илмий муассасаларида профессор-ўқитувчи кадрлар, илмий ва бошқа ходимлар ҳамда тингловчиларнинг стажировкасини белгиланган тартибда ташкил этади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
40. Академия профессор-ўқитувчилар, кадрлар, илмий ва бошқа ходимлар ҳамда тингловчиларнинг ўқув-методик ва уларнинг халқаро грантларда, лойиҳаларда ва айирбошлаш дастурларида, халқаро илмий-методик конференцияларда иштирок этишини моддий ва ташкилий жиҳатдан қўллаб-қувватлайди.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
41. Профессор-ўқитувчи кадрлар, ходимлар ва тингловчиларнинг хорижий стажировкаси, уларнинг турли халқаро таълим ва тадқиқот дастурларида иштирок этиши халқаро шартномалар, халқаро ва хорижий ташкилотларнинг грантлари, Академиянинг хорижий шериклар билан шартномалари асосида амалга оширилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
8-боб. Академиянинг молия-хўжалик фаолияти
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
42. Қуйидагилар Академия фаолиятини молиялаштириш манбалари ҳисобланади:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Академиянинг жорий таъминотига, унга юкланган вазифалар ва функцияларни бажариш бўйича тадбирларни амалга оширишга, шунингдек Академиянинг моддий-техника базасини мустаҳкамлашга ажратиладиган Ўзбекистон Республикаси республика бюджети маблағлари;
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Инновацион ривожланиш вазирлиги томонидан давлат илмий дастурлари доирасида ўтказиладиган грант танловлари натижалари бўйича ажратиладиган маблағлар;
(42-банднинг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 27 августдаги 545-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 28.08.2021 й., 09/21/545/0832-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
магистратура тингловчиларини пулли-контракт асосида тайёрлашдан, бошқарув кадрлари ва мутахассислар малакасини шартномалар асосида қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини оширишдан тушадиган маблағлар;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси солиқ органларини ривожлантириш жамғармаси маблағлари;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
вазирликлар, идоралар ва бошқа ташкилотлар билан тузилган тўғридан-тўғри контрактлар асосида бажарилган ўқув, методик ва илмий-тадқиқот лойиҳаларини, ахборот-таҳлилий ва таҳририят-ноширлик ишларини, таълим хизматларини ва хизматларнинг бошқа турларини бажаришдан тушумлар;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
маҳаллий ва хорижий ташкилотларнинг, лойиҳалар ва дастурларнинг хайрия эҳсонлари;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
қонун ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа манбалар.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
43. Академия қуйидаги ҳуқуқларга эга:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
банк, молия, солиқ тизими ва иқтисодиётнинг реал секторидаги долзарб масалалар бўйича даврий илмий журнал (шу жумладан электрон форматда) чиқариш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Академияга ажратилган маблағлар ёки ўзининг фондлари ҳисобига зарур асбоб-ускуналар ва бошқа моддий ресурсларни харид қилиш, ижарага олиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Академияга тегишли бўлган мол-мулкка, хўжалик ёки бошқа фаолият натижасида олинган интеллектуал мулк объектларига, даромадларга, шунингдек қонун ҳужжатларида назарда тутилган бошқа асосларда сотиб олинган мол-мулкка белгиланган тартибда эгалик қилиш, улардан фойдаланиш ва уларни тасарруф этиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Академия томонидан кўрсатиладиган ишларга, хизматларга тарифлар, нархлар ва баҳоларни қонун ҳужжатларига мувофиқ мустақил равишда белгилаш.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
44. Магистратура тингловчиларини пулли-контракт асосида ўқитишнинг қиймати, миқдори ва тўлаш тартиби Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги билан келишган ҳолда Академия ректори томонидан тасдиқланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
45. Академиянинг бюджетдан ташқари маблағларини шакллантириш ва сарфлаш қонун ҳужжатларига мувофиқ амалга оширилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
46. Раҳбар ва профессор-ўқитувчи кадрларнинг лавозим маошлари олий таълим муассасалари тегишли ходимларининг базавий лавозим маошлари миқдорларида белгиланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Бошқа ходимларга лавозим маошлари давлат бошқаруви органлари ходимлари учун қонун ҳужжатларида назарда тутилган меҳнатга ҳақ тўлаш разрядларига мувофиқ белгиланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
47. Академияда, бюджет муассасалари ва ташкилотлари ходимларини моддий рағбатлантириш махсус жамғармаси билан бир қаторда, бюджет ва бюджетдан ташқари маблағлар ҳисобига Бошқарув, профессор-ўқитувчилар, илмий, ўқув-ёрдамчи, техник ва хизмат кўрсатувчи ходимларни улар меҳнатига ҳақ тўлаш фондининг 50 фоизигача миқдорида моддий рағбатлантириш учун махсус жамғарма (кейинги ўринларда Махсус жамғарма деб аталади) ташкил этилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Махсус жамғарма маблағлари штатдаги бошқарув, профессор-ўқитувчилар, ўқув-ёрдамчи, техник ва хизмат кўрсатувчи ходимларга ўқув, ўқув-методик, маънавий-маърифий, илмий-тадқиқот ва ташкилий хўжалик фаолияти даражасини оширишда, унинг халқаро нуфузини мустаҳкамлашда эришган юқори муваффақиятлари учун тариф ставкасининг 100 фоизигача миқдорида ҳар ойлик устамалар белгилашга йўналтирилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Махсус жамғарма маблағларини шакллантириш ва улардан фойдаланиш тартиби, шунингдек Академия ходимларига ҳар ойлик устамалар белгилаш мезонлари Академия Кенгаши томонидан тасдиқланадиган низомда белгиланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Махсус жамғарма маблағлари бюджет муассасалари ва ходимларини моддий рағбатлантириш махсус жамғармасини ҳисоблашда Академиянинг меҳнатга ҳақ тўлаш жамғармасига киритилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
48. Академия ўз фаолияти натижаларининг бухгалтерия ҳисобини белгиланган тартибда амалга оширади, молия ва статистика ҳисоботларини юритади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
9-боб. Якунловчи қоида
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
49. Академияни қайта ташкил этиш ёки тугатиш қонун ҳужжатларига мувофиқ амалга оширилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 15 апрелдаги 220-сон қарорига
3-ИЛОВА
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига киритилаётган
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ўзгартириш ва қўшимчалар
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси Банк-молия академиясининг фаолиятини ташкил этиш масалалари тўғрисида» 1996 йил 17 майдаги 180-сон қарорида:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
а) қарорнинг 1-банди ва 1, , ва 2-иловалар ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
б) 2 ва 3-бандлар қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
«2. Белгилаб қўйилсинки, Ўзбекистон Республикаси Банк-молия академияси (кейинги ўринларда Академия деб аталади):
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
банк, молия, солиқ тизимлари ва иқтисодиётнинг реал сектори тармоқларининг бошқарув кадрларини тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш, олий малакали илмий ва илмий-педагог кадрлар тайёрлаш бўйича, шунингдек кўрсатиб ўтилган соҳаларда илмий-тадқиқот фаолиятини амалга оширувчи давлат олий таълим муассасаси ҳисобланади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
«Магистр» даражаси берган ва давлат намунасидаги диплом берилган ҳолда магистратуранинг икки йиллик ўқув режалари бўйича олий таълим давлат таълим стандартларига мувофиқ бошқарув кадрларини тайёрлашни мақсадли амалга оширади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ўз фаолиятида Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига бўйсунади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
3. Белгилансинки, Академияда:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
банк, молия ва солиқ тизимлари, шунингдек иқтисодиётнинг реал сектори тармоқлари бошқарув кадрлари ва мутахассисларини қайта тайёрлаш белгиланган намунадаги гувоҳнома берилган ҳолда тўрт ойгача бўлган даврга мўлжалланган таълим дастурларига мувофиқ амалга оширилади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
манфаатдор вазирликлар, идоралар ва бошқа ташкилотларнинг бошқарув кадрлари ва мутахассислари малакасини ошириш белгиланган намунадаги сертификат берилган ҳолда бир ойгача бўлган даврга мўлжалланган ўқув режалари ва дастурлар асосида амалга оширилади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда Академияга бириктирилган мутахассисликлар бўйича олий малакали илмий ва илмий-педагог кадрлар тайёрланади»;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
в) 5-банд ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
г) 7-банд қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
«7. Қуйидагиларга:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Академиянинг раҳбарлик қилувчи ва профессор-ўқитувчилар таркибига — олий таълим муассасалари тегишли ходимларининг базавий лавозим маошлари миқдорида;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
академиянинг қолган ходимларига — давлат бошқаруви органлари ходимлари учун қонун ҳужжатларида назарда тутилган меҳнатга ҳақ тўлаш разрядларига мувофиқ лавозим маошлари белгилансин»;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
биринчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
«Академияда бюджет маблағлари ва бюджетдан ташқари маблағлар ҳисобига меҳнатга ҳақ тўлаш фондининг 50 фоизигача миқдорда Бошқарув ходимларини, профессор-ўқитувчиларни, илмий, ўқув-ёрдамчи, техник ва хизмат кўрсатувчи ходимларни моддий рағбатлантириш махсус жамғармаси (кейинги ўринларда моддий рағбатлантириш махсус жамғармаси деб аталади) ташкил этилиши назарда тутилсин»;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
тўртинчи хатбошидаги «юқори малакали профессор-ўқитувчиларга, илмий-тадқиқотчи ва маъмурият ходимларига» сўзлари «бошқарув ходимларига, профессор-ўқитувчиларга, илмий, ўқув-ёрдамчи, техник ва хизмат кўрсатувчи ходимларга» сўзлари билан алмаштирилсин;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
е) 9 ва 10-бандлар қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
«9. Белгилаб қўйилсинки:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Академиянинг магистратураси, қайта тайёрлаш ва малака ошириш курслари тингловчилари учун уларнинг ўқиш даврида асосий иш жойи бўйича лавозими ва ўртача иш ҳақи сақлаб қолинади. Бошқа жойлардан келган тингловчиларга асосий иш жойи бўйича ўқиш жойигача ва ундан қайтиб келиш жойигача бир марталик йўл ҳақи (бир йилда бир мартадан кўп эмас) тўланади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ўқиш ва илмий-тадқиқот фаолиятида юқори кўрсаткичларга эга бўлган тингловчилар ўқиш даврида Ўзбекистон Республикаси республика бюджети маблағлари ва Академиянинг бюджетдан ташқари маблағлари ҳамда халқаро ва хорижий ташкилотлар грантлари ҳисобига хорижий мамлакатларнинг етакчи таълим ва илмий-тадқиқот, банк ва молия ташкилотларига стажировкага юборилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
10. Қуйидагилар Академия фаолиятини молиялаштириш манбалари этиб белгилансин:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Академиянинг жорий таъминоти, унга юкланган вазифалар ва функцияларни бажаришга доир тадбирларни амалга ошириш, шунингдек Академиянинг моддий-техника базасини мустаҳкамлаш учун ажратиладиган Ўзбекистон Республикаси республика бюджети маблағлари;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
давлат илмий-техник дастурлари доирасида Фан ва технологиялар агентлиги томонидан ўтказиладиган грант танловлари натижалари бўйича ажратиладиган маблағлар;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
пулли-контракт асосида магистратура тингловчиларини тайёрлашдан, шартномалар асосида бошқарув кадрларини ва мутахассисларни қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини оширишдан тушадиган маблағлар;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитасининг Солиқ органларини ривожлантириш жамғармасидан ажратмалар;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
вазирликлар, идоралар ва бошқа ташкилотлар билан тузилган шартномалар асосида ўқув, методик ва илмий-тадқиқот лойиҳаларини, ахборот-таҳлил ва таҳририят-ноширлик ишларини бажаришдан, таълим ва хизматларнинг бошқа турларини бажаришдан тушумлар;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
маҳаллий ва хорижий ташкилотларнинг, лойиҳалар ва дастурларнинг хайрия эҳсонлари;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
қонун ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа манбалар».
Олдинги таҳрирга қаранг.
(2-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 15 декабрдаги 791-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 16.12.2025 й., 09/25/791/1167-сон)
(Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2017 й., 16-сон, 277-модда; Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 15.02.2018 й., 09/18/109/0699-сон, 01.08.2018 й., 09/18/599/1601-сон; Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 04.06.2021 й., 09/21/345/0522-сон, 28.08.2021 й., 09/21/545/0832-сон; 16.12.2025 й., 09/25/791/1167-сон)