Ҳужжат кучини йўқотган 30.01.2019 13.04.2017 йилдаги ПҚ-2887-сон
ONLINE TRANSLATE
Ўзбекистон Республикаси Президентининг Қарори, 13.04.2017 йилдаги ПҚ-2887-сон
Kuchga kirish sanasi
17.04.2017
Ҳужжат кучини йўқотган 30.01.2019
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Президентининг
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Қарори
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Ташқи савдо вазирлиги фаолиятини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
 LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 28 январдаги ПФ-5643-сонли «Инвестиция ва ташқи савдо соҳасида бошқарув тизимини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги Фармонига асосан ўз кучини йўқотган.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ташқи савдо соҳасини бошқариш тизимини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2017 йил 13 апрелдаги ПФ-5012-сонли Фармонини ижро этиш ҳамда ташқи савдо фаолияти соҳасида ягона давлат сиёсати юритилишини таъминлаш, республиканинг экспорт салоҳиятини ривожлантириш ва маҳаллий маҳсулотларни ташқи бозорларга олиб чиқиш бўйича ишларни ташкиллаштириш самарадорлигини ошириш мақсадида:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1. Белгилансинки, Ўзбекистон Республикаси Ташки савдо вазирлиги Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг Ташки савдо фаолиятини, экспорт салоҳиятини, машинасозлик, автомобиль, электротехника, мудофаа, пахтани қайта ишлаш саноатини ва енгил саноатни ривожлантириш, маҳсулотларни стандартлаштириш масалалари комплекси таркибига киради.
(1-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 8 февралдаги ПФ-5329-сонли Фармони таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 03.03.2018 й., 06/18/5329/0846-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2. Қуйидагилар:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Ташқи савдо вазирлигининг ташкилий тузилмаси 1-иловага* мувофиқ;
Олдинги таҳрирга қаранг.
(2-банднинг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 27 ноябрдаги ПҚ-4033-сонли қарорига асосан чиқарилган)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(2-банднинг тўртинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 27 ноябрдаги ПҚ-4033-сонли қарорига асосан чиқарилган)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
3. Белгилансинки, Ўзбекистон Республикаси Ташқи савдо вазирлигининг Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳридаги ваколатли вакилларини лавозимларга тайинлаш ва озод этиш Ўзбекистон Республикаси ташқи савдо вазири томонидан, тегишли равишда Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимлари билан келишилган ҳолда амалга оширилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
4. Ўзбекистон Республикаси Ташқи савдо вазирлиги бир ой муддатда, ўз зиммасига юклатилган вазифалар ва фаолият йўналишларини ҳисобга олган ҳолда Ўзбекистон Республикаси Ташқи савдо вазирлиги тўғрисидаги Низомни ишлаб чиқсин ва тасдиқлаш учун Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига киритсин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
5. Ўзбекистон Республикаси Ташқи савдо вазирлиги марказий аппарати ходимларига Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг «Давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари, суд органлари ва нотариал идоралар ходимлари меҳнатига ҳақ тўлашнинг тариф сеткасини жорий этиш тўғрисида» 1996 йил 12 апрелдаги қарорининг 3-иловаси билан тасдиқланган Ягона тариф сеткаси бўйича меҳнатга ҳақ тўлаш разрядлари жорий этилсин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
6. Ўзбекистон Республикаси Ташқи савдо вазирлиги Молия вазирлиги билан биргаликда Ўзбекистон Республикаси Ташқи савдо вазирлиги марказий аппарати ходимларининг штат жадвалини белгиланган тартибда тасдиқласин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
7. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги Ўзбекистон Республикаси Ташқи савдо вазирлигига асосланган ҳисоб-китоблар бўйича Ўзбекистон Республикаси Ташқи савдо вазирлигининг марказий аппаратини зарур анжомлар, ташкилий техника билан жиҳозлаш ва зарур миқдорда хизмат автотранспорти воситаларини харид қилиш учун маблағлар, шунингдек, хизмат автотранспорти воситалари таъминоти учун тегишли лимитлар ажратсин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
8. Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги Ташқи савдо вазирлигини белгиланган тартибда телефон алоқаси, жумладан, ҳукумат алоқаси билан таъминласин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
9. Ўзбекистон Республикаси Ташқи савдо вазирлиги Тошкент шаҳри, Истиқлол кўчаси, 51а-уйга жойлаштирилсин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
10. Ўзбекистон Республикаси Ташқи савдо вазирлиги Иқтисодиёт вазирлиги, Молия вазирлиги, Адлия вазирлиги ҳамда бошқа манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда икки ой муддатда қонун ҳужжатларига ушбу қарордан келиб чиқадиган ўзгартиш ва қўшимчалар тўғрисида Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига таклифлар киритсин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
11. Мазкур қарорнинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. Арипов ва Ўзбекистон Республикаси Президентининг Давлат маслаҳатчиси В. Голишев зиммасига юклансин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш. МИРЗИЁЕВ
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Тошкент ш.,
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2017 йил 13 апрель,
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ПҚ-2887-сон
Олдинги таҳрирга қаранг.
(2-илова Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 27 ноябрдаги ПҚ-4033-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган)
(Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2017 й., 15-сон, 248-модда; Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 16.10.2017 й., 07/17/3326/0113-сон; 01.11.2017 й., 06/17/5223/0198-сон, 03.03.2018 й., 06/18/5329/0846-сон)