LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2010 йил 5 апрелдаги 63-сонли «Автотранспорт воситаларини вақтинча сақлаш бўйича пулли хизматлар кўрсатувчи юридик шахслар фаолиятини тартибга солиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарорига мувофиқ ўз кучини йўқотган.
Автомобиллар тўхташ жойлари фаолиятини такомиллаштириш ва автотранспортни вақтинча сақлаш хизматлари кўрсатиш (тўхташ жойи) учун тўлов ундиришни тартибга солиш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
1. Ўзбекистон Республикаси Давлат мулки қўмитаси, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликларининг автотранспорт қисқа муддат сақланадиган мавжуд автомобиллар тўхташ жойларини хусусийлаштириш тўғрисидаги таклифлари қабул қилинсин.
Ўзбекистон Республикаси Давлат мулки қўмитаси Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари билан биргаликда 2000 йил 1 январгача автотранспорт қисқа муддат сақланадиган барча мавжуд автомобиллар тўхташ жойлари тендер асосида хусусийлаштирилишини ва тушган маблағлар белгиланган тартибда тақсимланишини таъминласин.
автомобиллар тўхташ жойидаги мол-мулк хусусийлаштириш объекти ҳисобланади, ер участкалари эса капитал қурилиш қилмасдан фойдаланиш муддатларини узайтириш ҳуқуқи билан 5 йилгача муддатга фойдаланишга берилади;
Олдинги таҳрирга қаранг.
автотранспорт қисқа муддат сақланадиган автомобиллар тўхташ жойлари юридик шахс шаклида ташкил этилади.
(2-банднинг учинчи хатбоши Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2006 йил 22 майдаги 92-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2006 й., 20-21-сон, 181-модда)
3. Ўзбекистон Республикаси ҳудудида автотранспорт қисқа муддат сақланадиган автомобиллар тўхташ жойларини рўйхатдан ўтказиш ва уларнинг фаолияти тўғрисидаги Низом 1-иловага мувофиқ тасдиқлансин.
Олдинги таҳрирга қаранг.
(4-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2009 йил 17 июндаги 168-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган — ЎР ҚҲТ, 2009 й., 25-сон, 288-модда)
5. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ва Давлат солиқ қўмитаси автомобиллар тўхташ жойларида автотранспортни вақтинча сақлаш хизматлари кўрсатиш (тўхташ жойи) ҳуқуқи учун қатъий белгиланган солиқ ва бир марталик йиғим ундириш тартибини бир ой муддатда ишлаб чиқсинлар ва белгиланган тартибда тасдиқласинлар.
6. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари бир ой муддатда:
автомобиллар тўхташ жойлари эгаллаб турган майдондан ва улар жойлашган жойдан келиб чиққан ҳолда автомобиллар тўхташ жойлари учун қатъий белгиланган солиқнинг аниқ ставкаларини белгиласинлар;
автотранспортни автомобиллар тўхташ жойларида вақтинча сақлаш хизматлари кўрсатиш (тўхташ жойи) ҳуқуқи учун бир марталик йиғим миқдорини тасдиқласинлар;
автотранспорт қисқа муддат сақланадиган автомобиллар тўхташ жойлари юридик шахс сифатида белгиланган тартибда қайта рўйхатдан ўтказилишини таъминласинлар.
7. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари Б.С. Ҳамидов зиммасига юклансин.
1.1. Мазкур Низом Ўзбекистон Республикаси ҳудудида автотранспорт қисқа муддат сақланадиган автомобиллар тўхташ жойларини рўйхатдан ўтказиш ва уларнинг фаолияти тартибини белгилайди.
1.2. Мазкур Низомда автотранспорт қисқа муддат сақланадиган автомобиллар тўхташ жойлари деганда автотранспортни сақлаш жойлари аниқ жисмоний ёки юридик шахсларга (автомототранспорт воситалари эгаларига) бириктирилмасдан аэропортлар, вокзаллар, бозорлар, йирик савдо комплекслари, маданий-оммавий муассасалар ва бошқа объектлар яқинида ташкил этилган автотранспорт вақтинча сақланадиган жойлар тушунилади.
а) жамоат гаражлари — жойлардаги давлат ҳокимияти органларининг қарори ёки фармойиши билан ажратилган ерларда ташкил этиладиган, автотранспортни сақлаш жойлари ўз фаолиятини ширкатлар, кооперативлар ва бошқа ташкилий-ҳуқуқий шакллар кўринишида амалга оширадиган аниқ жисмоний шахсларга бириктирилган, фуқароларнинг транспорт воситаларини доимий сақлаш жойлари;
б) якка тартибдаги гаражлар — жойлардаги давлат ҳокимияти органларининг қарори ёки фармойиши билан транспорт воситалари эгаларига ажратилган ерларда, яшаш жойи яқинида уларнинг маблағлари ҳисобига қурилган фуқароларнинг транспорт воситаларини сақлаш иншоотлари;
в) одатда, йўллар яқинидаги бўш майдонларда ёки йўллар четида транспорт воситаларини қисқа муддат сақлаш мақсадида ташкил этиладиган вақтинча тўхташ жойлари, улар учун ер майдони махсус ажратилмайди, уларни ташкил этиш эса архитектура ва ДАН органлари билан келишган ҳолда жойлардаги давлат ҳокимияти органларининг қарорлари асосида амалга оширилади.
2.1. Автомобиллар тўхташ жойлари жойлардаги давлат ҳокимияти органлари томонидан юридик шахс сифатида рўйхатдан ўтказилади. Битта автомобиллар тўхташ жойи ҳудудий жиҳатдан алоҳида бўлган бир нечта майдонларни (автотранспортни сақлаш жойларини) таркибий бўлинмалар сифатида ўз таркибига киритиши мумкин.
Олдинги таҳрирга қаранг.
(2.1-банднинг иккинчи хатбоши Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2006 йил 22 майдаги 92-сонли қарори билан ўз кучини йўқотган — ЎР ҚҲТ, 2006 й., 20-21-сон, 181-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(2.2, 2.3-бандлар Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2006 йил 22 майдаги 92-сонли қарори билан ўз кучини йўқотган — ЎР ҚҲТ, 2006 й., 20-21-сон, 181-модда)
3.1. Автомобиль тўхташ жойи: қаттиқ қопламага эга бўлиши, ўралган, ёритилган, ахлатларни йиғиш учун контейнерларга, ёнғинга қарши воситаларга, хизмат кўрсатувчи ходимлар учун биноларга, ёндош кўча ёки йўлларга чиқиладиган (кириш ва захира) дарвоза ёки шлагбаумга эга бўлиши керак.
Олдинги таҳрирга қаранг.
4.1. Автотранспорт қисқа муддат сақланадиган автомобиллар тўхташ жойлари маҳаллий бюджетга қонун ҳужжатларида назарда тутилган тартибда қатъий белгиланган солиқ тўлайдилар.
(4.1-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2009 йил 11 мартдаги 63-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2009 й., 10-11-сон, 115-модда)
Автомобиллар тўхташ жойлари учун қатъий белгиланган солиқ ставкаларининг чекланган миқдорлари Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан тасдиқланади.
Автомобиллар тўхташ жойлари учун қатъий белгиланган солиқ ставкаларининг аниқ миқдорлари Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари томонидан белгиланади.
Қатъий белгиланган солиқлар автомобиллар тўхташ жойлари томонидан маҳаллий бюджетга ҳар чоракда, ҳисобот чорагидан кейинги ойнинг 15-кунигача тўланади.
Бюджетдан ташқари жамғармаларга бадаллар автомобиллар тўхташ жойлари томонидан умумий белгиланган тартибда тўланади.
4.2. 1.3-банднинг «а» кичик бандида кўрсатиб ўтилган жамоат гаражлари солиқ ва йиғимларни қонун ҳужжатларига мувофиқ тўлайдилар.
4.3. 1.3-банднинг «б» кичик бандида кўрсатиб ўтилган якка тартибдаги гаражларнинг автотранспорт воситалари эгалари гаражлари учун банд қилинган ер участкалари учун ер солиғи ва амалдаги қонун ҳужжатларига мувофиқ мулк солиғи тўлайдилар.
Олдинги таҳрирга қаранг.
(4.4-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2007 йил 29 январдаги 20-сонли қарори билан ўз кучини йўқотган — ЎР ҚҲТ, 2007 й., 4—6-сон, 42-модда)
5.1. Автомобиллар тўхташ жойларида автотранспортни сақлаганлик учун белгиланган намунадаги квитанция расмийлаштирилган, квитанция корешоги берилган ҳолда автомобиллар тўхташ жойлари томонидан белгиланадиган тарифлар бўйича ҳақ ундирилади.
5.2. Автотранспорт сақлаш учун мўлжалланган автомобиллар тўхташ жойларида автотранспорт эгаларига транспорт воситаларига техника хизмати кўрсатиш ва уларга қараб туриш билан боғлиқ, миқдори белгиланган тартибда тасдиқланадиган алоҳида ҳақ учун хизматлар кўрсатилиши мумкин.
5.3. Автомобиллар тўхташ жойлари томонидан автотранспортни сақлаш бўйича хизматлар кўрсатиш нақд пулга амалга оширилади. Кўрсатилган хизматлардан тушган тушум автомобиллар тўхташ жойлари томонидан (жамоат гаражлари бундан мустасно) ҳар куни белгиланган тартибда, гаражлар бўйича эса — хизматлар учун шартномада назарда тутилган ҳақ олинадиган муддатда инкассация қилинади.
6.1. Автомобиллар тўхташ жойлари санитария ва ёнғинга қарши қоидаларга риоя қилиниши учун, автотранспортнинг сақланиши (мол-мулкнинг муҳофаза қилиниши) учун, шу жумладан, автотранспортнинг автомобиль тўхташ жойида сақлаш пайтида ўғирланиши, қисмларининг ечиб олиниши ва шикастланиши ҳоллари учун жавоб беради.
6.2. Автомобиллар тўхташ жойлари ногиронлар учун махсус жиҳозланган камида икки жойни таъминлашлари шарт.
Олдинги таҳрирга қаранг.
(6.3-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2006 йил 22 майдаги 92-сонли қарори билан ўз кучини йўқотган — ЎР ҚҲТ, 2006 й., 20-21-сон, 181-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
6.4. Бюджетга солиқлар тўланмаганлиги ва ўз вақтида тўланмаганлиги учун автомобиллар тўхташ жойлари қонун ҳужжатларига мувофиқ жавоб берадилар.
(6.4-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2006 йил 22 майдаги 92-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2006 й., 20-21-сон, 181-модда)
табиий офатлар (зилзила, довул, сув тошқини ва бошқалар)да автотранспортга шикаст етказилганлиги учун;
автомобиллар тўхташ жойи ҳудудидан чиққандан кейин у автотранспортнинг сақланиши бўйича даъво қилинган эътирозлар учун жавоб бермайди.
Олдинги таҳрирга қаранг.
(2-илова Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2001 йил 31 декабрдаги 490-сонли қарорига мувофиқ ўз кучини йўқотган — ЎР ҚҲТ, 2001 й., 22-24-сон, 159-модда)