Ҳужжат кучини йўқотган 01.01.2019 27.03.2017 йилдаги 159-сон
ONLINE TRANSLATE
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарори, 27.03.2017 йилдаги 159-сон
Kuchga kirish sanasi
03.04.2017
Ҳужжат кучини йўқотган 01.01.2019
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
қарори
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги Оролбўйи минтақасини ривожлантириш жамғармаси фаолиятини ташкил этиш тўғрисида
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
 LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 26 декабрдаги ПҚ-4086-сонли «Ўзбекистон Республикасининг 2019 йилги асосий макроиқтисодий кўрсаткичлари прогнози ва Давлат бюджети параметрлари ҳамда 2020-2021 йилларга бюджет мўлжаллари тўғрисида»ги қарорига асосан 2019 йил 1 январдан ўз кучини йўқотади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «2017 — 2021 йилларда Оролбўйи минтақасини ривожлантириш Давлат дастури тўғрисида» 2017 йил 18 январдаги ПҚ–2731-сон қарорини бажариш юзасидан ҳамда Оролбўйи минтақасида экологик ва ижтимоий-иқтисодий вазиятни ва аҳолининг турмуш шароитларини яхшилашга ва сифатини оширишга йўналтирилган лойиҳалар, тадбирлар ва дастурларни шакллантириш ва барқарор молиялаштириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги Оролбўйи минтақасини ривожлантириш жамғармаси маблағларини шакллантириш ва улардан фойдаланиш тартиби тўғрисидаги низом 1-иловага мувофиқ тасдиқлансин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги Оролбўйи минтақасини ривожлантириш жамғармаси маблағлари ҳисобига молиялаштириладиган манзилли дастурларнинг ўз вақтида ва сифатли амалга оширилишини таъминлашга доир ишларни мувофиқлаштириш учун 2-иловага* мувофиқ таркибда Комиссия ташкил этилсин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
* 2-илова рус тилидаги матнда берилган.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Комиссия (А.Ж. Раматов):
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши ва Хоразм вилояти ҳокимлиги, Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ва Иқтисодиёт вазирлигининг таклифлари бўйича 2017 — 2021 йилларда Оролбўйи минтақасини ривожлантириш Давлат дастури доирасида, объектларнинг амалдаги ҳолатини ва минтақани ижтимоий-иқтисодий ривожлантиришнинг устувор йўналишларини ҳисобга олган ҳолда ҳар йили Оролбўйи минтақасини ривожлантиришнинг манзилли дастурларини тасдиқласин;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши ва Хоразм вилояти ҳокимлиги, Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ва Иқтисодиёт вазирлигининг асосланган таклифлари бўйича молиявий йил учун назарда тутилган маблағлар доирасида Оролбўйи минтақасини ривожлантиришнинг манзилли дастурлари параметрларига ўзгартиришлар киритсин;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Оролбўйи минтақасини ривожлантиришнинг ҳар йили тасдиқланадиган манзилли дастурларининг бажарилиши юзасидан тизимли мониторинг олиб борсин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
3. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши ва Хоразм вилояти ҳокимлиги ҳузуридаги «Ягона буюртмачи хизмати» инжиниринг компаниялари Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги Оролбўйи минтақасини ривожлантириш жамғармаси маблағлари ҳисобига молиялаштириладиган 2017 — 2021 йилларда Оролбўйи минтақасини ривожлантириш Давлат дастури тадбирларини амалга ошириш юзасидан буюртмачилар этиб белгилансин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
4. Вазирликлар ва идоралар ўзлари қабул қилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни бир ой муддатда ушбу қарорга мувофиқлаштирсинлар.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
5. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг биринчи ўринбосари — «Ўзбекистон темир йўллари» АЖ бошқаруви раиси А.Ж. Раматов ва Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари Р.С. Азимов зиммасига юклансин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. АРИПОВ
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Тошкент ш.,
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2017 йил 27 март,
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
159-сон
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 27 мартдаги 159-сон қарорига
1-ИЛОВА
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги Оролбўйи минтақасини ривожлантириш жамғармаси маблағларини шакллантириш ва улардан фойдаланиш тартиби тўғрисида
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
НИЗОМ
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1-боб. Умумий қоидалар
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1. Ушбу Низом Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги Оролбўйи минтақасини ривожлантириш жамғармаси (кейинги ўринларда Жамғарма деб аталади) маблағларини бошқариш, шу жумладан маблағларни шакллантириш тартибини, Жамғарма маблағларини молиялаштириш ва улардан фойдаланилишини назорат қилиш тартибини белгилайди.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2. Жамғарма Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 18 январдаги ПҚ-2731-сон қарори билан тасдиқланган 2017 — 2021 йилларда Оролбўйи минтақасини ривожлантириш Давлат дастури (кейинги ўринларда Дастур деб аталади) лойиҳалари ва тадбирларини амалга оширишни молиялаштириш учун ташкил этилган.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
3. Жамғарма юридик шахс ҳисобланмайди.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2-боб. Жамғарма маблағларини шакллантириш манбалари
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
4. Жамғарма маблағлари қуйидаги манбалар ҳисобига шакллантирилади:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Тикланиш ва тараққиёт жамғармасига ўтказиладиган маблағларнинг ўн фоизи;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
автомобилларга газ тўлдирадиган компрессор станциялари томонидан реализация қилинадиган табиий газга махсус инвестиция устамаларининг ўн фоизи;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджетининг мақсадли маблағлари, шу жумладан марказлаштирилган инвестициялар;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
халқаро молия институтлари ва бошқа хорижий донорларнинг имтиёзли кредитлари (қарзлари);
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
жисмоний ва юридик шахсларнинг, ҳомийлик жамғармаларининг грантлари, ихтиёрий бадаллари, хорижий донорларнинг маблағлари;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Жамғарманинг вақтинча бўш маблағларини жойлаштиришдан тушган даромадлар;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
қонун ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа молиялаштириш манбалари.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
5. Белгилаб қўйилсинки:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Тикланиш ва тараққиёт жамғармасига ўтказиладиган ўн фоиз миқдоридаги маблағлар Ўзбекистон Республикаси Тикланиш ва тараққиёт жамғармаси томонидан ҳисобот давридан кейинги ойнинг 5-кунидан кечикмай ҳар ойда Жамғармага ўтказилади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
автомобилларга газ тўлдирадиган компрессор станциялари томонидан реализация қилинадиган табиий газга махсус инвестиция устамалари суммасининг ўн фоизи миқдоридаги маблағлар «Ўзбекнефтгаз» МХК томонидан «Ўзтрансгаз» АК ва унинг ташкилотларидан маблағлар тушган санадан бошлаб икки иш куни мобайнида Жамғармага ўтказилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
6. Халқаро молия институтларининг ва бошқа хорижий донорларнинг имтиёзли кредитлари (қарзлари), жисмоний ва юридик шахсларнинг, ҳомийлик жамғармаларининг грантлари, ихтиёрий бадаллари, хорижий донорларнинг, шу жумладан Ўзбекистон Республикаси норезидентларининг маблағлари қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда Жамғарманинг ғазначилик шахсий рақамларига тушади, халқаро молия институтларининг ва бошқа хорижий донорларнинг тартиботлари ёки хорижий кредитлар ва грантларни беришнинг шартларида бошқача тартиб белгиланган ҳолатлар бундан мустасно.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
7. Жамғарма маблағлари Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигининг Ахборот тизимида очиладиган ғазначилик шахсий рақамларида жамланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
3-боб. Жамғарма маблағларидан фойдаланишнинг асосий йўналишлари
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
8. Жамғарма маблағларидан Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилоятида қуйидагиларга йўналтирилган лойиҳаларни амалга оширишни молиялаштириш учун фойдаланилади:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
иссиқлик таъминоти тизимини, шу жумладан маҳаллий буғ қозонлари қуриш ҳамда кўп квартирали уйларга ва ижтимоий объектларга иссиқлик энергияси бериш тизимларини қуриш йўли билан яхшилаш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
дренаж тизимини, шу жумладан дренаж қудуқлари ва коллекторларни мукаммал таъмирлаш ва қуриш ҳамда суғориш тизимларини мукаммаллаштириш йўли билан яхшилаш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Нукус ва Урганч шаҳарлари уй-жой фондининг кўп квартирали уйларидаги умумий фойдаланиладиган ва уйлар ичидаги муҳандислик коммуникацияларини таъмирлаш, шунингдек болалар майдончалари барпо этган ҳолда уйларга ёндош ҳудудларни ободонлаштириш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
аҳоли пунктларини, Нукус ва Урганч шаҳарларини, шунингдек туманлар марказларини замонавий архитектура-ободонлаштириш стандартлари талабларини ҳисобга олган ҳолда ободонлаштириш тадбирларини амалга ошириш, шу жумладан мавзелар ичидаги кўчалар, майдонлар ва хиёбонларни, кичик боғларни таъмирлаш ҳамда ташқи ёритиш тармоқларини такомиллаштириш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
чекка ва бориш қийин бўлган қишлоқ туманларидаги аҳоли учун сувни шўрсизлантирадиган қурилмалар бериш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
сув таъминоти тизимини ривожлантириш ва аҳолининг тоза ичимлик сувдан ва канализация хизматларидан фойдаланиш даражасини ошириш, шунингдек санитария ва маиший чиқиндиларни утилизация қилиш тизимларини яхшилаш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
маданият муассасалари, театрлар, маданият ва истироҳат боғлари, болалар майдончалари ва ахборот-ресурс марказларининг моддий-техника базасини мустаҳкамлаш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
сув ресурсларини бошқариш тизими янада такомиллаштирилишини ҳисобга олган ҳолда чўлга айланишга қарши тадбирларни амалга ошириш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Дастурни амалга ошириш доирасида лойиҳа-қидирув ишларини амалга ошириш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Дастурга киритилган лойиҳаларнинг ташаббускорларига тижорат банклари томонидан кредитлар беришда Ўзбекистон Республикаси Марказий банкининг қайта молиялаштириш ставкасидан кўпи билан 4 фоизга ошадиган фоизли харажатларни қоплашга тижорат банклари томонидан субсидиялар ажратиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилояти аҳолисининг турмуш шароитлари ва сифатини яхшилаш бўйича бошқа тадбирлар.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
4-боб. Жамғарма маблағларини бошқариш
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
9. Жамғарма маблағларини бошқариш Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигининг Инвестициялар бошқармаси томонидан амалга оширилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
10. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигининг Инвестициялар бошқармаси:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
зарурат бўлганда жойнинг ўзига бориб Оролбўйи минтақасини ривожлантириш бўйича манзилли дастурларни шакллантиришда иштирок этади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Оролбўйи минтақасини ривожлантириш бўйича манзилли дастурларни амалга ошириш доирасида объектларни қуриш, реконструкция қилиш, модернизация қилиш, жиҳозлаш ва таъмирлашнинг манзилли рўйхатлари бажарилишини таҳлил қилади ва мониторингини олиб боради;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги Оролбўйи минтақасини ривожлантириш жамғармаси маблағлари ҳисобига молиялаштириладиган манзилли дастурларни амалга ошириш бўйича комиссияга (кейинги ўринларда Комиссия деб аталади) тақдим этиш учун Жамғарма даромадлари ва харажатларининг прогнозини ҳамда чораклар ва ойларга тақсимлаган ҳолда прогнознинг йиллик бажарилиши тўғрисидаги ҳисоботни тайёрлайди;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
молиялаштириш манбалари билан боғлиқ ҳолда Оролбўйи минтақасини ривожлантириш бўйича манзилли дастурларни бажаришнинг асосий йўналишлари юзасидан Комиссияга таклифлар киритади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Жамғарма даромадлари ва харажатларининг ойлар бўйича рўйхатини тасдиқлаш учун Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги раҳбариятига киритади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Оролбўйи минтақасини ривожлантириш бўйича манзилли дастурларни молиялаштириш учун назарда тутилган Жамғарма маблағлари ҳисоби юритилишини таъминлайди.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ҳар ойда тегишли ойнинг 1-санасигача бўлган муддатда навбатдаги ой учун Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Ривожланиш давлат дастурларини молиялаштириш жамғармасига Ривожланиш давлат дастурларига киритилган Оролбўйи ҳудудларини ривожлантириш лойиҳаларини молиялаштиришга ажратиладиган маблағлар доирасида маблағлар ўтказади.
(10-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 27 июлдаги 585-сонли қарорига асосан хатбоши билан тўлдирилган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 27.07.2018 й., 09/18/585/1583-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
5-боб. Жамғарма даромадлари ва харажатлари прогнозини тайёрлаш, кўриб чиқиш ва тасдиқлаш
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
11. Жамғарма даромадлари ва харажатлари прогнозини тайёрлаш, кўриб чиқиш ва тасдиқлаш келгуси йил учун Ўзбекистон Республикаси ривожланиш давлат дастурлари ва Давлат бюджети лойиҳаларини тайёрлаш билан боғлиқ ҳолда ушбу Низомга мувофиқ амалга оширилади.
(11-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 13 мартдаги 197-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 14.03.2018 й., 09/18/197/0892-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
12. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги Иқтисодиёт вазирлиги, Марказий банк, «Ўзбекнефтгаз» МХК, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши ва Хоразм вилояти ҳокимлиги билан биргаликда ҳар йили келгуси йил учун ушбу Низомнинг 4-бандида кўрсатилган манбалардан Жамғармага маблағлар тушиши прогнозларини тайёрлайди.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
121. Молия вазирлиги:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ҳар йили 15 январгача Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Ривожланиш давлат дастурларини молиялаштириш жамғармаси билан биргаликда Ривожланиш давлат дастурларига киритилган лойиҳаларни молиялаштиришга мўлжалланган маблағларни ўтказиш жадвалини ишлаб чиқади ва тасдиқлайди;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Ривожланиш давлат дастурларини молиялаштириш жамғармасига Ривожланиш давлат дастурларига киритилган лойиҳаларни шакллантириш ва молиялаштириш учун уч йиллик даврга маблағлар ажратиш прогноз ҳажмларини тақдим этади.
(121-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 27 июлдаги 585-сонли қарорига асосан киритилган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 27.07.2018 й., 09/18/585/1583-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
13. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, Хоразм вилояти ҳокимлиги Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт вазирлиги билан биргаликда ҳар йили 1 майгача:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Оролбўйи минтақасини ривожлантириш бўйича манзилли дастурни шакллантириш учун ишлаб чиқилган лойиҳа-смета ҳужжатлари асосида харажатлар прогнози билан биргаликда объектларни қуриш, реконструкция қилиш, модернизация қилиш, жиҳозлаш ва таъмирлашнинг дастлабки манзилли рўйхатларини белгиланган тартибда тайёрлайдилар;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Оролбўйи минтақасини ривожлантириш бўйича манзилли дастур лойиҳасини ҳамда Оролбўйи минтақасини ривожлантириш бўйича манзилли дастурни амалга ошириш учун кейинги йил учун зарур бўлган харажатлар прогнози лойиҳасини Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигига тақдим этадилар.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
14. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги Иқтисодиёт вазирлиги ва Ўзбекистон Республикаси Инвестициялар бўйича давлат қўмитаси билан биргаликда ҳар йили жорий йилнинг 1 августигача:
(14-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 13 мартдаги 197-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 14.03.2018 й., 09/18/197/0892-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
кейинги йил учун Жамғармага тушиши прогноз қилинаётган маблағлар доирасида Оролбўйи минтақасини ривожлантириш бўйича манзилли дастурнинг якуний параметрларини келишади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
кейинги йил учун Жамғарма даромадлари ва харажатлари прогнозини тайёрлайди;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Оролбўйи минтақасини ривожлантириш бўйича манзилли дастур лойиҳасини, шунингдек Жамғарма даромадлари ва харажатлари прогнозини кейинчалик уларни келгуси йил учун Ўзбекистон Республикаси ривожланиш давлат дастури ҳамда Давлат бюджети лойиҳаларига киритиш учун кўриб чиқиш ва тасдиқлаш учун киритади.
(14-банднинг тўртинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 13 мартдаги 197-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 14.03.2018 й., 09/18/197/0892-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Бунда Ўзбекистон Республикаси Марказий банкининг қайта молиялаштириш ставкасидан ошадиган фоизли харажатларни қоплашга ажратиладиган субсидиялар суммаси кейинги йил учун Жамғарма даромадлари прогнозининг ўн фоизи миқдорида белгиланади. Зарурат бўлганда ажратиладиган субсидиялар суммаси Комиссия қарорига мувофиқ аниқлаштирилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
15. Жамғарма даромадлари ва харажатларининг йиллик параметрлари тасдиқлангандан кейин Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги 5 кун мобайнида кейинги йил учун харажатларнинг белгиланган ҳажмларини Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши ва Хоразм вилояти ҳокимлигига етказади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Жамғарма маблағлари ҳисобига молиялаштириладиган лойиҳаларни амалга оширишнинг ҳар йилги манзилли дастурларини шакллантириш ушбу Низомга 1-иловага* мувофиқ схема бўйича амалга оширилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
6-боб. Тижорат банклари томонидан лойиҳалар ташаббускорларига кредитлар беришда Ўзбекистон Республикаси Марказий банкининг қайта молиялаштириш ставкасидан ошадиган фоизли харажатларни қоплаш учун тижорат банкларига субсидиялар ажратиш тартиби
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
16. Ўзбекистон Республикаси Марказий банкининг қайта молиялаштириш ставкасидан кўпи билан 4 фоизга ошадиган фоизли харажатларни қоплашга субсидиялар мақсадли ҳисобланади ва тижорат банклари (кейинги ўринларда банклар деб аталади) томонидан қатъиян қуйидаги йўналишлар бўйича амалга ошириладиган лойиҳаларни молиялаштириш мақсадларига миллий валютада кредитлар беришда ажратилади:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини, доривор ўтлар ва ўсимликларни, маҳаллий минерал-хом ашё табиий ресурсларини қайта ишлаш асосида саноат маҳсулотлари ишлаб чиқариш, шунингдек истеъмол товарлари ишлаб чиқариш лойиҳаларини амалга ошириш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
замонавий, сувни тежайдиган суғориш технологияларини жорий этиш, совутиш қувватлари, замонавий чорвачилик, паррандачилик ва балиқчилик хўжаликлари, гўшт, сут, тери ва мўйнани қайта ишлаш корхоналари барпо этиш асосида қишлоқ хўжалиги экинларини ўстириш, интенсив боғлар ва замонавий теплица хўжаликлари ташкил этишнинг янги технологияларини жорий этиш.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
17. Банкларнинг жойлардаги филиаллари ушбу Низомнинг 16-бандида кўрсатилган йўналишлар бўйича лойиҳаларни банкларнинг кредит сиёсати доирасида белгиланган мезонлардан, шунингдек янги иш ўринлари ташкил этишни, замонавий энергия ва ресурсларни тежайдиган технологияларни жорий этишни, шу жумладан энергиянинг тикланадиган манбаларини (қуёш коллекторлари ва бошқаларни) қўлланишни, уларни миллий валютадаги кредитларни жалб этиш ҳисобига амалга оширишни мўлжаллаган лойиҳалар ташаббускорлари бўлган юридик шахслар томонидан тақдим этилган Оролбўйи минтақасидаги санитария-экология вазиятини яхшилаш чора-тадбирларини назарда тутадиган мезонлардан келиб чиққан ҳолда кўриб чиқадилар.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
18. Амалга оширишга тавсия этилган лойиҳалар рўйхати лойиҳалар ташаббускорларига кредитлар ажратиш масаласини белгиланган тартибда кўриб чиқиш учун тегишли кредит қўмиталарига юборилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
19. Банкларнинг жойлардаги филиаллари ҳар қайси кредит олувчи бўйича ҳужжатлар пакетини тайёрлайдилар ва уларни умумлаштириш учун бош банкларга юборадилар.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
20. Ўзбекистон Республикаси Марказий банкининг қайта молиялаштириш ставкасидан ошадиган фоизли харажатларни қоплашга субсидиялар ажратиш учун бош банклар кредитлар расмийлаштирилишига кўра ҳар ойда, ҳар қайси ойнинг 25-кунидан кечикмай Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигига кўриб чиқиш учун мурожаатни қуйидагиларни илова қилган ҳолда тақдим этадилар:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
лойиҳанинг ушбу Низомнинг 16-бандида кўрсатилган йўналишларга мувофиқлиги тўғрисида бош банкнинг хулосаси;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
банкнинг ёки унинг филиалининг кредит қўмитаси қарори;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
кредитни қоплашнинг тасдиқланган жадвали (ажратилаётган субсидия суммасини ойларга тақсимлаган ҳолда).
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
21. Ўзбекистон Республикаси Марказий банкининг қайта молиялаштириш ставкаси ўзгарган тақдирда ажратилаётган субсидиялар суммаси кредит расмийлаштирилган кунда қайд этилган даражада ўзгаришсиз қолади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
22. Тақдим этилган материаллар Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги томонидан улар тушган кундан бошлаб 10 иш кунидан кўп бўлмаган муддатда кўриб чиқилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Субсидиялар ажратиш учун асослар Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги томонидан етарли эмас деб эътироф этилган тақдирда рад этишнинг сабаблари изоҳланган ҳолда рад этиш тўғрисида ёзма хабарнома юборилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
23. Ўзбекистон Республикаси Марказий банкининг қайта молиялаштириш ставкасидан ошадиган фоизли харажатларни қоплашга субсидиялар ажратиш бош банк томонидан ҳар ойда ҳисобот давридан кейинги ойнинг 15-кунидан кечикмай, бош банкларнинг буюртманомалари асосида, лойиҳалар ташаббускорлари томонидан амалда қопланган кредитнинг фоизли харажатлари суммасидан келиб чиққан ҳолда, субсидияни чегириб амалга оширилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Лойиҳа ташаббускори томонидан Ўзбекистон Республикаси Марказий банкининг қайта молиялаштириш ставкасидан ошадиган фоизли харажатларни қоплашга ажратиладиган субсидиялар суммаси кечикиб қопланган тақдирда кечикиб тўланган сумма тўлашнинг тасдиқланган жадвалида қайд этилган суммадан ортиқ бўлмаслиги керак.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Фоизли харажатларни ҳисоблашга ҳамда Ўзбекистон Республикаси Марказий банкининг қайта молиялаштириш ставкасидан ошадиган фоизли харажатларни қоплашга субсидиялар ажратишга шартли мисоллар ушбу Низомга 2-иловада* келтирилган.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
* 1-2-иловалар рус тилидаги матнда берилган.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
24. Банклар танланган лойиҳаларнинг ушбу Низомнинг 16-бандида кўрсатилган йўналишларга мувофиқлиги ва ажратиладиган субсидиялар суммаси ҳисоб-китобининг ишончлилиги учун жавоб берадилар.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
7-боб. Жамғарма маблағларини сарфлаш тартиби
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
25. Жамғарма маблағлари Жамғарманинг Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги Ахборот тизимида очиладиган ғазначилик шахсий рақамидан сарфланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
26. Жамғарма маблағларидан фойдаланиш Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигида рўйхатдан ўтказилган:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
объектларни қуриш, реконструкция қилиш, модернизация қилиш, жиҳозлаш ва таъмирлаш бўйича қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда ўтказилган тендер (танлов) савдолари натижаларини ҳисобга олган ҳолда — Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши ва Хоразм вилояти ҳокимлиги;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Дастурга киритилган лойиҳалар ташаббускорларига бериладиган кредитлар бўйича Ўзбекистон Республикаси Марказий банкининг қайта молиялаштириш ставкасидан ошадиган фоизли харажатларни қоплашга субсидиялар ажратишни ҳисобга олган ҳолда, кредитни қоплашнинг тасдиқланган жадваллари асосида тегишли банклар харажатларининг тегишли сметалари асосида амалга оширилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
27. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигининг Ғазначилиги объектларни қуриш, реконструкция қилиш, модернизация қилиш, жиҳозлаш ва таъмирлаш, шунингдек субсидиялар ажратиш юзасидан мажбуриятлар бўйича шартномаларни белгиланган тартибда рўйхатдан ўтказади ҳамда улар бўйича қатъиян харажатлар сметаларида назарда тутилган маблағлар доирасида харажатлар тўловини объектларни қуриш, реконструкция қилиш, модернизация қилиш, жиҳозлаш ва таъмирлашнинг тасдиқланган манзилли рўйхатларига мувофиқ амалга оширади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
28. Оролбўйи минтақасини ривожлантириш бўйича манзилли дастурларни амалга ошириш доирасида объектларни қуриш, реконструкция қилиш, модернизация қилиш, жиҳозлаш ва таъмирлаш бўйича харажатларни тўлаш Ғазначиликнинг ҳудудий бошқармалари томонидан тўлов топшириқномалари ҳамда буюртмачиларнинг бажарилган ишлар ва кўрсатилган хизматлар тўғрисида тақдим этилган ҳисобот маълумотлари асосида қуйидаги тартибда амалга оширилади:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
а) объектларни қуриш, реконструкция қилиш, модернизация қилиш, жиҳозлаш ва таъмирлашни бажариш:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
объектларни қуриш, реконструкция қилиш, модернизация қилиш, жиҳозлаш ва таъмирлаш дастлабки икки ой мобайнида прогноз қилинаётган йил учун тендер (танлов) савдолари натижалари бўйича аниқланган ишлар қийматининг 30 фоизигача миқдорда тенг улушларда аванс тўловларини амалга ошириш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ҳар ойда, ажратилган авансни мутаносиб тарзда ушлаб қолишни ҳисобга олган ҳолда, бажарилган ишлар қийматининг 95 фоизигача миқдорида жорий молиялаштириш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
шартномада кўрсатилган кафолат муддати ўтгач — қолган 5 фоизни пудратчига тўлаш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
б) асбоб-ускуналар (шўрсизлантириш қурилмалари ва бошқаларни) сотиб олиш:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
шартнома умумий суммасининг 30 фоизи миқдорида аванс тўловини амалга ошириш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ажратилган аванс тўловларини ушлаб қолган ҳолда, етказиб беришларнинг амалдаги ҳажмидан келиб чиқиб ҳар ойда жорий молиялаштиришни амалга ошириш.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
29. Жамғарма маблағларини Оролбўйи минтақасини ривожлантириш бўйича манзилли дастурларда назарда тутилмаган мақсадлар учун сарфлаш тақиқланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
30. Жамғарма маблағларининг жорий молия йили якунлари бўйича қолдиқлари олиб қўйилмайди ва кейинги йилга ўтказилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
8-боб. Жамғарма маблағларидан фойдаланилишини ҳисобга олиш, ҳисобот топшириш ва назорат қилиш
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
31. Жамғарма маблағларининг тушиши ва сарфланиши бўйича ҳисобга олиш ва ҳисобот тузиш Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги томонидан қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда амалга оширилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
32. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, Хоразм вилояти ҳокимлиги ва тегишли банклар ҳар ойда, ҳисобот давридан кейинги ойнинг 5-кунидан кечикмай Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигига объектларни қуриш, реконструкция қилиш, модернизация қилиш, жиҳозлаш ва таъмирлашга, шунингдек Ўзбекистон Республикаси Марказий банкининг қайта молиялаштириш ставкасидан ошадиган фоизли харажатларни Оролбўйи минтақасини ривожлантириш бўйича манзилли дастурларни амалга ошириш доирасидаги субсидиялар тарзида қоплашга ажратилган Жамғарма маблағларидан фойдаланиш тўғрисидаги ҳисоботларни Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги томонидан ишлаб чиқилган шакл бўйича тақдим этадилар.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
33. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳар чоракда ҳисобот давридан кейинги ойнинг 10-кунидан кечикмай Комиссияга Жамғарманинг Оролбўйи минтақасини ривожлантириш бўйича манзилли дастурни бажаришга ажратилган маблағларидан фойдаланиш бўйича ҳисоботларни тақдим этади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
34. Жамғарма маблағларидан мақсадли фойдаланилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигининг Назорат-тафтиш бош бошқармаси ва унинг ҳудудий бўлинмалари томонидан амалга оширилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
35. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги Оролбўйи минтақасини ривожлантириш бўйича манзилли дастур доирасида бажарилган ишлар ва кўрсатилган хизматлар тўғрисида, шунингдек уларнинг бирламчи ҳужжатларга (счёт-фактураларга) ҳамда амалда бажарилган ишлар (хизматлар) ҳажмларига мувофиқлиги тўғрисида Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши ва Хоразм вилояти ҳокимлигининг тақдим этилган ҳисобот маълумотлари асосида Жамғарма маблағларидан мақсадли фойдаланилиши мониторингини олиб боради.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
36. Жамғарма маблағларидан Оролбўйи минтақасини ривожлантириш бўйича тасдиқланган манзилли дастурларга мувофиқ мақсадли фойдаланиш юзасидан жавобгарлик Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгашига, Хоразм вилояти ҳокимлигига ва тегишли банкларга юкланади.
(Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2017 й., 13-сон, 208-модда; Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 27.12.2017 й., 09/17/1019/0463-сон, 14.03.2018 й., 09/18/197/0892-сон, 01.06.2018 й., 09/18/400/1289-сон, 27.07.2018 й., 09/18/585/1583-сон)