Ҳужжат кучини йўқотган 08.09.2021 15.03.2017 йилдаги 141-сон
ONLINE TRANSLATE
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарори, 15.03.2017 йилдаги 141-сон
Kuchga kirish sanasi
22.03.2017
Ҳужжат кучини йўқотган 08.09.2021
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
қарори
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлиги тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида
(қарор номи Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 3 мартдаги 118-сонли қарори таҳририда)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
 LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Ўзбекистан Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 7 сентябрдаги 558-сонли «Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлиги тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида»ги қарорига асосан ўз кучини йўқотган.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлиги фаолиятини ташкил этиш тўғрисида» 2017 йил 15 февралдаги ПҚ-2778-сон қарорини бажариш юзасидан Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1. Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлиги тўғрисидаги Низом иловага мувофиқ тасдиқлансин.
(1-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 1 ноябрдаги 886-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 06.11.2017 й., 09/17/886/0213-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг Ёшлар сиёсати, маданият, ахборот тизимлари ва телекоммуникациялар масалалари ахборот-таҳлил департаментига юклансин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. АРИПОВ
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Тошкент ш.,
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2017 йил 15 март,
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
141-сон

Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 15 мартдаги 141-сон қарорига
ИЛОВА
(илова белгиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 1 ноябрдаги 886-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 06.11.2017 й., 09/17/886/0213-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлиги тўғрисида
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
НИЗОМ
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1-боб. Умумий қоидалар
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1. Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлиги (кейинги ўринларда — Вазирлик деб аталади) маданият соҳасида давлат бошқаруви органи ҳисобланади ва ўз фаолиятида Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига ҳисобот беради.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2. Вазирлик ўз фаолиятида Ўзбекистон Республикаси Конституцияси ва қонунларига, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг қарорлари ва бошқа ҳужжатларига, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари, қарорлари ва фармойишларига, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари ва фармойишларига, шунингдек ушбу Низомга амал қилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
3. Вазирлик тизимига:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Вазирликнинг марказий аппарати;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Қорақалпоғистон Республикаси Маданият вазирлиги, Тошкент шаҳри маданият бош бошқармаси, вилоятлар маданият бошқармалари, туманлар (шаҳарлар) маданият бўлимлари;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Республика маданият муассасалари фаолиятини ташкил этиш илмий-методик маркази;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Маданий мерос департаменти;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Халқаро фестиваллар дирекцияси;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
«Ўзбекконцерт» давлат муассасаси;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон давлат филармонияси;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ёш ижодкорларни қўллаб-қувватлаш ва ахборот мультимедиа маркази;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистонга оид хориждаги маданий бойликларни тадқиқ этиш маркази;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Маданий мерос илмий-тадқиқот институти;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Маданият ва санъатни ривожлантириш жамғармаси;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Вазирликка идоравий мансуб бошқа маданият ва таълим ташкилотлари киради.
(3-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 8 январдаги 7-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 09.01.2021 й., 09/21/7/0005-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
4. Вазирлик ўз вазифалари ва функцияларини амалга оширишда давлат бошқарувининг бошқа органлари, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари ва бошқа ташкилотлар билан ўзаро ҳамкорлик қилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
5. Вазирлик тизимининг моддий-техника таъминоти ва ходимларнинг меҳнатига ҳақ тўлаш Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджетидан ҳар йили ажратиладиган маблағлар ҳисобига ва улар доирасида, Вазирлик тизимидаги муассасалар ва ташкилотларнинг даромадлари, Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлиги ҳузуридаги Маданият ва санъатни ривожлантириш жамғармаси, шунингдек қонун ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа манбалар ҳисобига амалга оширилади.
(5-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 1 ноябрдаги 886-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 06.11.2017 й., 09/17/886/0213-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
6. Вазирлик, унинг ҳудудий бўлинмалари ва идоравий мансуб ташкилотлар юридик шахс ҳисобланади, Ўзбекистон Республикаси Давлат герби тасвири туширилган ва ўз номи ёзилган муҳрга эга бўладилар.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2-боб. Вазирликнинг вазифалари ва функциялари
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
7. Қуйидагилар Вазирликнинг асосий вазифалари ва фаолияти йўналишлари ҳисобланади:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
маданият соҳасида ягона давлат сиёсатини амалга ошириш, миллий маданий ва маънавий меросни асраб-авайлаш ва кўпайтириш, санъат ва бадиий ижодни ҳар томонлама ривожлантириш, аҳолининг маънавий-ахлоқий ва маданий даражасини янада юксалтиришни рағбатлантириш, уни миллий ва жаҳон маданиятининг энг яхши намуналаридан баҳраманд этиш борасида тизимли чора-тадбирларни амалга ошириш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
аҳоли кенг қатламлари, айниқса ёшлар орасида миллий онгда Мустақиллик ғояларини янада теран томир орттиришга, юксак маънавият, инсонпарварлик анъаналарига садоқат, миллий ўзликни англаш ғояларини янада чуқур сингдириш, радикализм ва экстремизмнинг ёт ғояларига қарши иммунитетини мустаҳкамлаш, жамиятнинг муттасил ортиб бораётган интеллектуал, эстетик ва маданий эҳтиёжларини қондиришга йўналтирилган оммавий-маданий тадбирларни ўтказишга қаратилган маърифий ишларни амалга ошириш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
бадиий ижод, шу жумладан театр, мусиқа, хореография, эстрада, цирк ва халқ амалий санъатини янада ривожлантиришни рағбатлантириш, халқимиз тарихи ва бугунги ҳаётининг энг ёрқин саҳифаларини, мамлакатимизнинг эркин демократик тараққиётини акс эттирувчи асарлар яратишда ижодий жамоаларга, айниқса ижодкор ёшларга ҳар томонлама кўмаклашиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
маданият муассасалари, жумладан театрлар, маданият марказлари, маданият ва истироҳат боғлари, музейлар ҳамда бошқа маданий-маърифий муассасаларнинг моддий-техника базасини мустаҳкамлаш, уларнинг фаолияти самарадорлигини ошириш, маънавий етук, интеллектуал баркамол ва юксак маданиятли шахсларни тарбиялаш ишида ушбу муассасалар имкониятларидан янада тўлиқ фойдаланиш;
(7-банднинг бешинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 8 мартдаги 199-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 09.03.2019 й., 09/19/199/2729-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари, жумладан, маҳаллий ҳокимият идоралари, жамоат ташкилотлари, таълим муассасалари, ижодий уюшмалар ва бошқа ташкилотлар билан асосий вазифалар ҳамда фаолият йўналишларини, маданий-маърифий тадбирларни амалга оширишда, маданият ва ижодий муассасалар ишининг самарадорлигини таъминлашда мустаҳкам ҳамкорликни йўлга қўйиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
маданият соҳасида кадрлар тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш жараёнини миллий ва умуминсоний қадриятлар, инсонпарварлик ва юксак маънавият руҳида такомиллаштириш, бунда замонавий педагогик ва ахборот технологияларидан, илғор халқаро тажрибадан фойдаланиш, маданий-маърифий муассасалар ва таълим муассасаларини юқори малакали кадрлар билан таъминлаш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
давлатлараро ва халқаро маданий алоқаларни кенгайтириш ҳамда мустаҳкамлаш, мамлакатимизнинг маданий меросини, мамлакатимиз ижодий жамоалари ва муаллифлари асарларини, шу жумладан конференциялар ва кўргазмалар, маданий тадбирлар ва анжуманлар ўтказиш йўли билан чет элларда кенг тарғиб қилиш, маданият соҳасига хорижий инвестициялар ва грантлар жалб этиш, шунингдек маданият соҳасига оид оммавий адабиётларни чоп этиш, видео ва кино материаллар тайёрлаш.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
8. Вазирлик ўзига юкланган вазифаларга мувофиқ қуйидаги функцияларни амалга оширади:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
вазирликлар, идоралар, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари ва бошқа ташкилотларнинг маданият ва санъат соҳасидаги ишларини мувофиқлаштиради;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Вазирлик ваколатига тааллуқли масалалар бўйича қонун ҳужжатларига риоя қилиш мониторингини олиб боради, уни такомиллаштириш бўйича таклифлар ишлаб чиқади ва уларни кўриб чиқиш учун белгиланган тартибда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига тақдим этади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
маданият ва санъат соҳасида ҳамкорлик бўйича халқаро лойиҳаларни ишлаб чиқади, Ўзбекистон Республикасининг халқаро шартномалари бажарилишини таъминлайди;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
театр, мусиқа, хореография, эстрада, цирк ва халқ амалий санъатини ривожлантиришни таъминлайди, халқимиз тарихининг энг ёрқин саҳифаларини, унинг ҳозирги ҳаётини, мустақил ривожланиш тажрибасини акс эттирувчи асарлар яратишда ижодий жамоаларга ҳар томонлама ёрдам беради;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
кадрларни миллий ва умуминсоний қадриятлар, инсонпарварлик ва юксак маънавият руҳида тайёрлаш жараёнини ташкил қилади, кишиларнинг ўзининг умумтаълим ва маданий савиясини оширишга интилишини рағбатлантириш, уларни миллий, жаҳон маданияти ва санъатининг энг яхши намуналаридан баҳраманд этиш ишларини амалга оширади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Вазирлик тизими кадрлари малакасини оширишни, уларни қайта тайёрлашни, тажриба орттиришларини ва аттестациядан ўтказишни таъминлайди;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
музейларда миллий мустақиллик ғояларига ҳамоҳанг бўлган, ўзбек халқининг бой маданий меросини, унинг инсоният тарихидаги роли ва аҳамиятини, унинг ривожланиш босқичларини ҳаққоний акс эттирувчи экспозицияларнинг ташкил этилишини, шунингдек замонавий ривожланиш истиқболларини чуқур ўрганишни, музейшунослик, музейлар фондларидаги экспонатларнинг ягона каталогини юритиш бўйича умуммиллий сиёсатнинг амалга оширилишини таъминлайди;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
республика аҳолисини Ўзбекистон халқлари тарихи тўғрисида хабардор қилувчи чет элларда сақланаётган қадимий буюмлар, шунингдек мамлакатимиз музейларида намойиш қилинаётган ноёб экспонатлар билан кенг таништириш воситасида одамларда умуминсоний қадриятларни, бой миллий маданий меросни ҳурмат қилиш ва эътироф этиш туйғусини тарбиялашга кўмаклашади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Миллий музей фонди Давлат каталогини юритади, музей ашёлари ва музей коллекцияларини белгиланган тартибда унинг таркибига киритади ва унинг таркибидан чиқаради;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Миллий музей фонди ҳолати юзасидан, шунингдек маданий ва археологик мерос объектларини муҳофаза қилиш ва улардан фойдаланиш бўйича қонун ҳужжатларининг юридик ва жисмоний шахслар томонидан бажарилиши устидан давлат назоратини амалга оширади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
маданий ва археологик мерос объектларини муҳофаза қилиш, қўриқлаш, тарғиб қилиш ва улардан фойдаланиш бўйича давлат дастурларини ишлаб чиқишда қатнашади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
маданий мерос объектларини таъмирлаш, консервация, реконструкция қилиш ва улардан фойдаланиш бўйича давлат дастурларининг амалда рўёбга чиқарилишини таъминлайди;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
моддий маданий мерос объектларининг Давлат кадастрини ва Номоддий маданий мерос объектларининг рўйхатини юритади, уларни тарихий-маданий экспертизадан ўтказишни, муҳофаза ва тарғиб қилишни ташкил қилади ва амалга оширади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
археология буюмларининг Давлат каталогини юритади, унда рўйхатдан ўтказилган археология буюмларини рўйхатдан чиқариб ташлаш тўғрисида қарорлар қабул қилади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
белгиланган тартибда маданий бойликларга тааллуқли буюмларнинг тоифасини аниқлайди;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
маданий бойликларнинг Ўзбекистон Республикасидан олиб чиқилиши, вақтинча олиб чиқилиши тўғрисида қарорлар қабул қилади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
олиб чиқилаётган ва олиб кирилаётган, шунингдек вақтинча олиб чиқилаётган ва вақтинча олиб кирилаётган маданий бойликларни рўйхатга олади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
олиб чиқиладиган, вақтинча олиб чиқиладиган, шунингдек вақтинча олиб чиқилганидан кейин қайтариб олиб келинган маданий бойликларни экспертизадан ўтказишни таъминлайди;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
маданий бойликларнинг олиб чиқилиши ва вақтинча олиб чиқилиши ҳуқуқини берувчи сертификатлар беради;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ушлаб қолинган ёки қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда мусодара қилинган маданий бойликларни тегишли давлат органларидан қабул қилиб олади, уларни экспертизадан ўтказади ва улардан фойдаланиш тартибини белгилайди;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Вазирлик тизимига кирувчи ташкилотларнинг жамоалари ва яккахон ижрочиларининг гастроль-концерт фаолиятини, шу жумладан чет эллардаги гастроль-концерт фаолиятини ташкил қилади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
республикада ва хорижий мамлакатларда профессионал санъат ва ҳаваскорлик санъати фестиваллари, кўрик-танловлари, шунингдек кўргазмалар ўтказилишини ташкил қилади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Миллий эстрада санъатини ривожлантириш ва мувофиқлаштириш кенгаши билан биргаликда республика концерт саройлари, концерт заллари ва стадионларида ўтказиладиган маданий-маърифий ҳамда концерт тадбирларининг тематик, репертуар режалари ва дастурларини такомиллаштиришга доир ишларнинг мувофиқлаштирилишини таъминлайди;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
мамлакатимиз таълим муассасаларида дарс бериш ва маҳорат дарсларини ўтиш учун республика ва хорижий мамлакатларнинг таниқли ижрочиларини ҳамда маданият ва санъат арбобларини, етук педагог-мутахассисларини таклиф қилади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
чет элларда ўқиётган ва самарали ижодий фаолият кўрсатаётган ижодкор ёшларнинг республикада ўтказиладиган кўриклар, танловлар ҳамда фестивалларда қатнашишини таъминлайди;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
иқтидорли ёшлар ва санъат арбобларининг ижодий сафарларини ташкил қилишни ҳамда уларнинг халқаро кўламда ва республика миқёсида маданият ва санъат соҳасида ўтказиладиган кўриклар, танловлар, фестивалларда, бошқа анжуманларда иштирок этишини таъминлайди;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
культурология, театршунослик, санъатшунослик, мусиқашуносликни ва ушбу соҳадаги бошқа илмий йўналишларни ривожлантириш, таълим муассасалари ва илмий-тадқиқот муассасаларида илмий ва илмий-педагог кадрлар тайёрлаш чора-тадбирларини кўради;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
драматик, мусиқали, мусиқали-драматик асарлар, тасвирий ва амалий санъат ва ҳайкалтарошлик асарлари яратишга давлат буюртмаларини амалга оширади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ижодий жамоалар, маданият ва санъат мутахассисларини, арбобларини уларнинг идоравий мансублигидан қатъи назар, халқаро танловлар, фестивалларда ва чет эллардаги бошқа тадбирларда қатнашиш учун тайёрлашни, жўнатишни ва қабул қилинишини таъминлайди;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
жаҳон илмий-техника тараққиёти ютуқлари, хорижий мамлакатларда маданият ва санъатни ривожлантиришнинг илғор тажрибаси умумлаштирилишини, ушбу ютуқларнинг соҳада жорий этилишини таъминлайди;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
манфаатдор вазирликлар, идоралар, ташкилотлар билан биргаликда маданият ва санъат соҳасида илмий тадқиқотлар ривожланишига кўмаклашади, илмий тадқиқотлар натижаларини амалиётга жорий этади ва ушбу ишлар олиб борилишини мувофиқлаштиради;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
маданият ва санъат бўйича ўқув дастурлари, қўлланмалар ва бошқа илмий-методик адабиётларни ишлаб чиқишда иштирок этади, шунингдек уларни тасдиқлайди;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
маданият ва санъатни ривожлантириш бўйича мақсадли дастурларни, маданият ва санъат соҳасига тааллуқли дастурий-методик ҳужжатларни ишлаб чиқади ҳамда белгиланган тартибда тасдиқлайди, уларнинг тўғри бажарилишини таъминлайди;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
давлат бошқаруви бошқа органлари билан биргаликда маданият ва санъат арбобларини ижтимоий муҳофаза қилиш масалаларини ҳал этади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
аҳолининг кенг қатламлари орасида маданий ва концерт-томоша тадбирларини ташкил этиш ва ўтказишда мамлакатнинг давлат ва нодавлат нотижорат ташкилотларига кўмаклашади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
идоравий мансуб ташкилотларнинг моддий-техника базасини ривожлантиришда ва уларни ахборот билан таъминлашда, маслаҳат бериш, кадрларни тайёрлаш ва қайта тайёрлашда ҳамда бошқа ёрдам турларини кўрсатишда уларга кўмаклашади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
барча мавжуд маданият иншоотлари, кутубхоналар, театрлар, маданият марказлари, маданият саройлари, истироҳат боғлари, музейлар ва бошқа маданий-маърифий муассасаларни хатловдан ўтказади;
(8-банднинг ўттиз саккизинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 8 мартдаги 199-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 09.03.2019 й., 09/19/199/2729-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
маданият ва санъат соҳасидаги улкан ютуқлар учун мукофотлар таъсис этиш ва Ўзбекистон Республикаси фахрий унвонларини бериш тўғрисидаги таклифларни ишлаб чиқади ва белгиланган тартибда киритади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
халқаро маданият алоқаларини амалга оширади ва ривожлантиради;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
9. Вазирлик ўзига юкланган вазифалар ва функцияларни бевосита, шунингдек ўзининг ҳудудий бўлинмалари, ўзига идоравий мансуб бошқа ташкилотлар орқали амалга оширади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
3-боб. Вазирликнинг ҳуқуқ ва мажбуриятлари
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
10. Вазирлик ўзига юкланган вазифалар ва функцияларни амалга оширишда қуйидаги ҳуқуқларга эга:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Вазирликка юкланган вазифалар ва функцияларни амалга ошириш билан боғлиқ норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳаларини, шунингдек бошқа ҳужжатларни белгиланган тартибда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига киритиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
давлат бошқаруви органларидан ва маҳаллий давлат ҳокимияти органларидан Вазирлик ваколатига кирувчи масалаларни ҳал этишга доир маълумотларни белгиланган тартибда сўраш ва олиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Вазирлик ваколатига кирувчи масалалар бўйича зарур статистик маълумотларни давлат статистика органларидан бепул асосда олиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Вазирликнинг ва унинг идоравий мансуб тузилмаларининг давлат мулкини беғараз фойдаланиш ҳуқуқи билан ўз ташкилий тузилмаси доирасида бир бўлинмадан бошқа бўлинмага белгиланган тартибда ўтказиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Вазирлик ваколатига кирувчи масалалар бўйича илмий ишларни амалга ошириш ва тадқиқотлар олиб бориш учун — идоравий мансуб Республика маданият муассасалари фаолиятини ташкил этиш илмий-методик марказига, ахборот-компьютер технологияларини ишлаб чиқиш, жорий этиш ва кузатиб бориш бўйича буюртмаларни Вазирлик ҳузуридаги Ахборот ва компьютер технологиялари марказига тендер (танлов) ўтказмасдан жойлаштириш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
белгиланган тартибда ноширлик фаолиятини амалга ошириш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
биноларга хизмат кўрсатиш ишларини бажаришга, инвентарь ва хўжалик анжомлари, автотранспорт, алоқа воситаларини, ҳисоблаш, компьютер техникасини ва ташкилий техникани сақлаш ва улардан фойдаланишга, дастурий таъминотни харид қилишга белгиланган тартибда шартномалар тузиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Вазирлик ваколатига кирувчи масалаларни ҳал этишга шартнома асосида илмий ташкилотларни, олим ва мутахассисларни, шу жумладан чет эллар олимлари ва мутахассисларини жалб этиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
белгиланган тартибда Жаҳон Интернет ахборот тармоғида расмий веб-сайтлар яратиш, ўз фаолиятини ёритиб бориш учун ижтимоий тармоқлар ва медиа-ресурслардан фойдаланиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Вазирлик ваколатига кирувчи масалалар бўйича хорижий давлатларнинг тегишли тузилмалари ва халқаро ташкилотлар билан ҳамкорлик қилиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг топшириғи бўйича халқаро ташкилотларда Ўзбекистон Республикаси манфаатларини ифодалаш ва қонун ҳужжатларида назарда тутилган тартибда ва халқаро ҳуқуқ нормаларига мувофиқ бошқа давлатларнинг ваколатли ташкилотлари билан маданият масалалари бўйича ҳамкорлик қилиш тўғрисида шартномалар тузиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
тегишли вазирликлар ва идоралар билан биргаликда Вазирлик тизимига кирувчи ташкилотлар тоифасини ўзгартириш бўйича таклифларни тайёрлаш ва белгиланган тартибда Вазирлар Маҳкамасига кўриб чиқиш учун киритиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
умумхалқ байрамлари, юбилейлар, маданий-оммавий тадбирларни белгиланган тартибда ташкил этиш ва ўтказиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Вазирлик тизимига кирувчи театр-томоша ташкилотлари, маданий-маърифий ва таълим муассасаларини жиҳозлаш учун ёритиш ва овоз ёзиш қурилмалари, мусиқа асбоблари, инвентарь ва бошқа зарур жиҳозларни марказлаштирилган тартибда харид қилиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
музей фондларини ва асарлар кўргазмаларини тўлдириш учун тарихий-бадиий қимматга эга бўлган кино-театр, тасвирий ва декоратив-амалий санъат асарлари, ноёб қадимий раритетларни ҳамда материалларини, ноёб қадимий буюмларни, шунингдек саҳна ва мусиқа асарларини, қўшиқларни аниқлаш ва сотиб олиш, музейлар фондларидаги экспонатларнинг ягона каталогини нашр этиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
республикада ўтказиладиган халқаро танловлар, кўриклар, фестиваллар ва бошқа тадбирларда қатнашиш учун хорижий жамоаларни ва алоҳида ижрочиларни таклиф этиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Вазирлик тизимига кирувчи таълим муассасаларида дарс бериш, шунингдек маҳорат дарслари ўтказиш учун юқори малакали профессорлар ва ўқитувчиларни, республикамиздаги ва чет эллардаги таниқли маданият ва санъат арбобларини таклиф этиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
маданият ва санъат соҳасида иқтидорли ёшлар вакилларини аниқлаш, уларни чет элларга ўқишга юбориш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
бадиий ҳаваскорлик жамоаларига, маданият муассасаларига «Халқ», «Болалар намунали жамоаси», «Халқ музейи» унвонлари, дипломлар, ёрлиқлар бериш ва совринлар билан мукофотлаш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Вазирлик маблағларини, шу жумладан бюджетдан ташқари маблағларни Вазирлик тизими ташкилотлари томонидан ўтказиладиган маданий-оммавий ва концерт-томоша тадбирлари ташкил этилишига, маданият ва санъат арбобларини турли фестиваллар (танловлар) ва шу кабиларга тайёрлаш ҳамда уларда қатнашиш учун йўналтириш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
фестиваллар, танловлар ва бошқа тадбирлар ғолиблари, қатнашчилари ва фахрий меҳмонларини эсдалик совғалари билан мукофотлаш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
энг иқтидорли санъат арбоблари, алоҳида фидокорлик ва меҳнатсеварлик фазилатларини намоён қилган маданият соҳаси ходимлари номзодларини мукофотлашга белгиланган тартибда тақдим этиш.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Вазирлик Ўзбекистон Республикасининг қонун ҳужжатларида назарда тутилган бошқа ҳуқуқларга ҳам эга бўлиши мумкин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
4-боб. Вазирлик фаолиятини ташкил этиш
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
11. Вазирликка Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси маъқуллаганидан кейин киритилган Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири тақдимномасига биноан Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан тасдиқланадиган ва лавозимидан озод этиладиган Вазир (кейинги ўринларда Вазир деб аталади) бошчилик қилади.
(11-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 16 апрелдаги 234-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 17.04.2020 й., 09/20/234/0453-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Вазир бир вақтнинг ўзида Ўзбекистон Давлат консерваториясининг ректори ҳисобланади.
(11-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 1 ноябрдаги 886-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 06.11.2017 й., 09/17/886/0213-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Вазирнинг Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан лавозимга тайинланадиган ва лавозимдан озод қилинадиган бир нафар биринчи ўринбосари ва икки нафар ўринбосари бўлади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
12. Вазир:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Вазирлик фаолиятига якка бошчилик асосида умумий раҳбарлик қилади ҳамда Вазирликка юкланган вазифалар ва функцияларнинг бажарилиши учун шахсан жавоб беради;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
вазир ўринбосарлари ва Вазирлик тизимидаги бошқа мансабдор шахсларнинг ваколатларини, Вазирлик фаолиятининг алоҳида йўналишлари ва участкаларига раҳбарлик қилиш юзасидан ҳамда идоравий мансуб ташкилотлар иши юзасидан шахсий жавобгарлиги даражасини белгилайди;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
зарурат бўлганда, Вазирлик марказий аппарати, ҳудудий маданият бошқармалари ва Тошкент шаҳар бош бошқармаси, туманлар (шаҳарлар) маданият бўлимлари, шунингдек Вазирликка идоравий мансуб ташкилотлар (Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлиги ҳузуридаги Маданият ва санъатни ривожлантириш жамғармаси бундан мустасно) ходимларининг белгиланган чекланган умумий сони ва иш ҳақи фонди доирасида тасдиқланган тузилмага ўзгартиришлар киритади;
(12-банднинг тўртинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 3 мартдаги 118-сонли қарори таҳририда)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ўз ваколати доирасида Вазирлик тизими ходимлари бажариши мажбурий бўлган буйруқлар чиқаради ва фармойишлар беради;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Вазирлик марказий аппарати ходимларининг белгиланган чекланган умумий сони ва иш ҳақи фонди доирасида харажатлар сметасини ва штатлар жадвалини тасдиқлайди, Вазирликнинг Ўзбекистон Республикаси республика бюджетидан молиялаштирилувчи идоравий мансуб ташкилотларининг штатлар жадваллари ва харажатлари сметаларини рўйхатдан ўтказади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Вазирликка идоравий мансуб ташкилотлар уставларини, марказий аппарат бўлинмалари тўғрисидаги низомни, вилоятлар маданият бошқармалари, Тошкент шаҳар маданият бош бошқармаси тўғрисидаги низомларни, шунингдек туманлар (шаҳарлар) маданият бўлимлари тўғрисидаги намунавий низомларни белгиланган тартибда тасдиқлайди;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Вазирликнинг марказий аппарати ходимларини, Вазирликка идоравий мансуб ташкилотлар раҳбарларини, вилоятлар маданият бошқармалари бошлиқларини ва Тошкент шаҳар маданият бош бошқармаси бошлиғини қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда лавозимга тайинлайди ва лавозимдан озод қилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
қонун ҳужжатларига мувофиқ бошқа ваколатларни амалга оширади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
13. Қорақалпоғистон Республикаси Маданият вазирлиги, вилоятлар маданият бошқармалари ва Тошкент шаҳар маданият бош бошқармаси Вазирликка ва тегишли равишда Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгашига, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликларига бўйсунадилар ва ҳисоб берадилар;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Туман (шаҳар) маданият бўлимлари тегишли равишда ҳудудий маданият бошқармаларига ва Тошкент шаҳар маданият бош бошқармасига ва туман (шаҳар) ҳокимликларига бўйсунадилар ва ҳисобот берадилар.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
14. Лавозимга тайинлаш ва лавозимдан озод қилиш:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Қорақалпоғистон Республикаси Маданият вазири Қорақалпоғистон Республикаси Жўқори Кенгаши томонидан Ўзбекистон Республикаси Маданият вазири билан келишган ҳолда лавозимга тайинланади ва лавозимдан озод этилади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
вилоятлар маданият бошқармалари бошлиқлари ва Тошкент шаҳар маданият бош бошқармаси бошлиғи тегишли равишда вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимлари билан келишган ҳолда Ўзбекистон Республикаси Маданият вазири томонидан лавозимга тайинланади ва лавозимдан озод этилади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
туманлар (шаҳарлар) бўлимлари мудирлари — туман (шаҳар) маданият марказлари директорлари тегишли туман (шаҳар) ҳокимлари ва Ўзбекистон Республикаси Маданият вазири билан келишган ҳолда Қорақалпоғистон Республикаси Маданият вазири, вилоятлар ва Тошкент шаҳар маданият бошқармалари бошлиқлари томонидан лавозимга тайинланади ва лавозимдан озод этилади;
(14-банднинг тўртинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 8 мартдаги 199-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 09.03.2019 й., 09/19/199/2729-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Вазирлик номенклатурасига кирувчи идоравий мансуб ташкилотлар раҳбарлари Ўзбекистон Республикаси Маданият вазири томонидан лавозимга тайинланади ва лавозимдан озод этилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
15. Қорақалпоғистон Республикаси Маданият вазирлиги, вилоятлар маданият бошқармалари ва Тошкент шаҳар маданият бош бошқармаси тўғрисидаги низомлар Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, тегишли вилоятлар ва Тошкент шаҳри ҳокимликлари билан келишган ҳолда Вазирликнинг буйруқлари билан тасдиқланади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Туманлар (шаҳарлар) бўлимлари тўғрисидаги низомлар тегишли туманлар (шаҳарлар) ҳокимлари билан келишган ҳолда тегишли равишда Қорақалпоғистон Республикаси Маданият вазири, вилоятлар маданият бошқармалари ва Тошкент шаҳар маданият бош бошқармасининг буйруқлари билан тасдиқланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
16. Вазирликда Маданият вазири (Ҳайъат раиси), унинг биринчи ўринбосари ва ўринбосарлари, шунингдек Вазирлик фаолиятининг асосий йўналишларини мувофиқлаштирувчи Вазирликнинг таркибий бўлинмалари раҳбарларидан иборат таркибда Ҳайъат ташкил этилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ҳайъатнинг аъзолари сони ва шахсий таркиби Маданият вазирининг тақдимномасига биноан Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан тасдиқланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ҳайъат қуйидагилар билан боғлиқ масалаларни кўриб чиқади:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
қонун ҳужжатларида белгиланган маданият соҳасидаги сиёсат амалга оширилишини янада такомиллаштириш бўйича Вазирлик фаолиятининг асосий концептуал йўналишларини тайёрлаш ва амалга ошириш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Президентининг ҳужжатларида, Ҳукумат қарорларида белгиланган вазифаларни ўз вақтида ва сифатли амалга оширишни таъминлаш учун ижро интизомини мустаҳкамлаш, Вазирлик раҳбарлари ва ходимларининг шахсий масъулиятини ошириш.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ҳайъат Вазирлик ваколатига тааллуқли бошқа масалаларни ҳам кўриб чиқиш ҳуқуқига эга.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ҳайъат мажлисига Вазирлик ваколатига кирадиган масалалар бўйича бошқа вазирликлар, давлат қўмиталари, идоралар, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари, бошқа ташкилотлар раҳбарлари таклиф этилиши мумкин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ҳайъат унинг мажлисида таркибининг ярмидан кўпи қатнашган тақдирда ваколатли бўлади. Кўриб чиқилаётган масалалар бўйича қарорлар оддий кўпчилик овоз билан қабул қилинади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ҳайъат қарорлари Вазирнинг буйруқлари билан амалга оширилади. Вазир ва Ҳайъат аъзолари ўртасида келишмовчиликлар пайдо бўлган тақдирда Вазир пайдо бўлган келишмовчиликлар тўғрисида Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига ахборот берган ҳолда мустақил равишда қарор қабул қилади. Ҳайъат аъзолари ҳам ўз фикр-мулоҳазаларини Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига хабар қилишлари мумкин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ҳайъат фаолияти тартиби унинг ҳайъат тасдиқлайдиган регламентида белгиланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
5-боб. Моддий рағбатлантириш чоралари
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
17. Вазирлик ходимларини моддий рағбатлантириш қонун ҳужжатларига мувофиқ амалга оширилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
18. Вазирлик ходимларининг иш ҳақи қонун ҳужжатларида назарда тутилган лавозим маоши, мукофотлар, қўшимча тўлов, устама ҳақ, рағбатлантириш тўловларидан иборат.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
6-боб. Якунловчи қоида
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
19. Вазирликни тугатиш ва қайта ташкил этиш қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда амалга оширилади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
(2-илова Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 3 мартдаги 118-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(3-илова Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 3 мартдаги 118-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган)
(Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2017 й., 11-сон, 168-модда; Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 06.11.2017 й., 09/17/886/0213-сон; 09.03.2019 й., 09/19/199/2729-сон; 01.04.2019 й., 09/19/265/2858-сон; 17.04.2020 й., 09/20/234/0453-сон; 09.01.2021 й., 09/21/7/0005-сон)