Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги
Ўзбекистон Республикаси Давлат статистика қўмитасининг
Ўзбекистон Республикаси Давлат статистика қўмитасининг
Қарори
Юридик шахсларнинг номига давлатнинг расмий номини, шунингдек ундан ҳосила сўзларни қўшиш тартиби тўғрисидаги йўриқномага ўзгартиришлар киритиш ҳақида
[Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2017 йил 15 мартда рўйхатдан ўтказилди, рўйхат рақами 2633-2]
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 9 февралдаги 66-сон «Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Тадбиркорлик субъектларини давлат рўйхатидан ўтказиш ва ҳисобга қўйиш тизимини такомиллаштириш тўғрисида» 2016 йил 28 октябрдаги ПҚ-2646-сон қарорини амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарорига мувофиқ, Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ва Давлат статистика қўмитаси қарор қилади:
1. Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ва Давлат статистика қўмитасининг 2014 йил 9 декабрдаги 6 ва 5-мб-сон қарори (рўйхат рақами 2633, 2014 йил 10 декабрь) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2014 й., 50-сон, 601-модда) билан тасдиқланган Юридик шахсларнинг номига давлатнинг расмий номини, шунингдек ундан ҳосила сўзларни қўшиш тартиби тўғрисидаги йўриқномага иловага мувофиқ ўзгартиришлар киритилсин.
2. Мазкур қарор 2017 йил 1 апрелдан кучга киради.
Адлия вазири ўринбосари Н. ЖЎРАЕВ
Тошкент ш.,
2017 йил 14 март,
4-сон
Давлат статистика қўмитаси раисининг биринчи ўринбосари Б. МИРУСМАНОВ
Тошкент ш.,
2017 йил 14 март,
3-мб-сон
Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ва Давлат статистика қўмитасининг 2017 йил 14 мартдаги 4 ва 3-мб-сон қарорига
ИЛОВА
ИЛОВА
Юридик шахсларнинг номига давлатнинг расмий номини, шунингдек ундан ҳосила сўзларни қўшиш тартиби тўғрисидаги йўриқномага киритилаётган ўзгартиришлар
1. 2-бандда:
иккинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«адлия органлари — Қорақалпоғистон Республикаси Адлия вазирлиги, вилоятлар ва Тошкент шаҳар адлия бошқармалари;»;
учинчи хатбошидан «адлия органлари,» деган сўзлар чиқариб ташлансин.
2. 7-банднинг олтинчи хатбошисидан, 10-банднинг тўртинчи хатбошисидан, 18-банднинг иккинчи хатбошисидан ва 21-банднинг тўртинчи хатбошисидан «Ўзбекистон Республикаси Давлат статистика қўмитасининг фирма номларининг марказлаштирилган маълумотлар базасида сўраб олинадиган» деган сўзлар чиқариб ташлансин.
3. 8-банд ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.
4. 9-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«9. Рўйхатга олувчи органлар икки иш куни мобайнида мурожаатни кўриб чиқиб, мурожаат қилган шахснинг фирма номи захирага олинганлигини тасдиқлайди ёки мурожаатни қайта кўриб чиқиш учун қайтаради.
Тасдиқланган фирма номи тадбиркорлик субъектларини давлат рўйхатидан ўтказиш ва ҳисобга қўйишнинг автоматлаштирилган тизимига қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда рўйхатга олувчи органларнинг масъул ходими томонидан киритилади.».
5. 16-банддаги «ҳудудий адлия органларига, Тошкент шаҳрида ташкил этилаётган хорижий инвестициялар иштирокидаги корхоналар юзасидан Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигига» деган сўзлар «адлия органларига» деган сўзлар билан алмаштирилсин.
6. 19-банд ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.
7. 20-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«20. Адлия органлари икки иш куни мобайнида мурожаатни кўриб чиқиб, мурожаат қилган шахснинг фирма номи захирага олинганлигини тасдиқлайди ёки мурожаатни қайта кўриб чиқиш учун қайтаради.
Тасдиқланган фирма номи тадбиркорлик субъектларини давлат рўйхатидан ўтказиш ва ҳисобга қўйишнинг автоматлаштирилган тизимига қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда рўйхатга олувчи органларнинг масъул ходими томонидан киритилади.».
8. Мазкур ўзгартиришлар Ўзбекистон Республикаси Марказий банки, Хусусийлаштириш, монополиядан чиқариш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси ҳамда Савдо-саноат палатаси билан келишилган.
Марказий банк раиси Ф. МУЛЛАЖОНОВ
2017 йил 14 март
Хусусийлаштириш, монополиядан чиқариш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси раиси Д. ХИДОЯТОВ
2017 йил 14 март
Савдо-саноат палатаси раиси А. ШАЙХОВ
2017 йил 14 март
(Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2017 й., 11-сон, 180-модда)