1.06.00.00.00 Ижтимоий таъминот ва ижтимоий суғурта тўғрисидаги қонунчилик. Ижтимоий ҳимоя / 06.09.00.00 Имтиёзлар / 06.09.04.00 Пенсионерларга имтиёзлар]
[ТСЗ:
1.Ижтимоий-маданий масалалар / Ижтимоий суғурта, ижтимоий таъминот ва ижтимоий ҳимоя]
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
қарори

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг «Тошкент шаҳрини ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш, аҳоли турмуш даражасини янада яхшилашга доир қўшимча чора-тадбирлар дастури тўғрисида» 2017 йил 23 январдаги 31-сон қарорига мувофиқ, шунингдек кексаларни қўллаб-қувватлаш, уларнинг ҳар бири тўғрисида ғамхўрлик ва эътиборни кучайтириш, кексаларнинг ҳаёт фаолияти ва дам олиш тизимини сифат жиҳатидан янги даражага кўтариш, улар учун шаҳар йўловчи ташиш транспортидан фойдаланишда қўшимча қулайликлар яратиш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1. Тошкент шаҳри ҳокимлигининг ва «Ўзбекистон темир йўллари» акциядорлик жамияти «Тошкент метрополитени» унитар корхонасининг пенсионерларни Тошкент метрополитенида 2017 йил 15 мартдан бошлаб соат 10:00 дан 16:00 гача бепул ташиш, кейинчалик олинмай қоладиган даромадларни ҳар ойда Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети маблағлари ҳисобидан қоплаш тўғрисидаги таклифига розилик берилсин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2. Кундузи Тошкент метрополитенидан бепул фойдаланадиган пенсионерлар сонини ҳисобга олиш ва «Ўзбекистон темир йўллари» акциядорлик жамияти «Тошкент метрополитени» унитар корхонасининг олинмай қоладиган даромадларни қоплаш тартиби тўғрисидаги Низом иловага мувофиқ тасдиқлансин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
3. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2012 йил 17 сентябрдаги 273-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2012 й., 9-сон, 69-модда) билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикасида чекланган тарифлар бўйича аҳолига хизматлар кўрсатиш муносабати билан шаҳарда йўловчиларни мунтазам ташиш билан банд бўлган ташувчилар кўрадиган зарарларни молиялаштириш ва қоплаш тартиби тўғрисидаги Низомнинг 4-бандида:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
қуйидаги мазмундаги саккизинчи хатбоши қўшилсин:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Тошкент метрополитенида кундузи соат 10:00 дан 16:00 гача бўлган кундузги даврда пенсионерларни бепул ташишда олинмай қоладиган даромадларни қоплаш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
4. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари Р.С. Азимов зиммасига юклансин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. АРИПОВ
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Тошкент ш.,
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2017 йил 9 март,
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
128-сон
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 9 мартдаги 128-сон қарорига ИЛОВА
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Кундузи Тошкент метрополитенидан бепул фойдаланадиган пенсионерлар сонини ҳисобга олиш ва «Ўзбекистон темир йўллари» акциядорлик жамияти «Тошкент метрополитени» унитар корхонасининг олинмай қоладиган даромадларини қоплаш тартиби тўғрисида
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
НИЗОМ
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1. Ушбу Низом «Ўзбекистон темир йўллари» акциядорлик жамияти «Тошкент метрополитени» унитар корхонаси томонидан соат 10:00 дан 16:00 гача бўлган даврда бепул ташилган пенсионерлар сонини ҳисобга олиш тартибини белгилайди.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2. Ушбу Низом метрополитен хизматларидан фойдаланувчи пенсионерларга татбиқ этилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
3. Ушбу Низомда қуйидаги асосий тушунчалар қўлланилади:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
метрополитен — электропоездларда йўловчилар ташиш учун ер ости ва ер усти қурилмалари тизими;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
пенсионер — Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари Пенсия жамғармаси томонидан берилган пенсия гувоҳномасига эга бўлган йўловчи;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
бир марталик махсус бепул жетон — пенсионерга соат 10:00 дан 16:00 гача бўлган даврда метрополитенда бир марта юриш ҳуқуқини берадиган, қатъий ҳисобда турадиган ҳужжат.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
4. Метрополитенда соат 10:00 дан 16:00 гача бўлган даврда ташилган пенсионерлар сони реализация қилинган бир марталик махсус бепул жетонлар миқдори бўйича аниқланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
5. Пенсионер метрополитенда бир марта бепул юриш учун битта жетон олиш учун бир марталик махсус бепул жетонни реализация қиладиган метрополитен кассаси операторига пенсия гувоҳномасини кўрсатади, бунда бир марталик махсус бепул жетон фақат шахсан пенсионернинг ўзига берилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
6. Метрополитен ҳар қайси станциясининг кириш жойида соат 10:00 дан 16:00 гача бўлган даврда бепул юриш учун бир марталик махсус бепул жетонларни қабул қилиш бўйича битта махсус турникет ажратилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
7. Пенсионер олинган бир марталик махсус бепул жетон билан махсус турникет ёнига боради ва унга бир марталик махсус бепул жетонни ташлайди.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
8. Махсус ажратилган турникетда бир марталик махсус бепул жетонлар жамланади ва кун якунида метрополитен станциясининг катта оператори (комиссия раиси), метрополитенлар ҳаракатини ҳисобга олиш секторининг катта оператори ва операторидан иборат таркибдаги комиссия томонидан махсус турникетдаги бир марталик махсус бепул жетонлар чиқариб олинади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
9. Махсус турникетдан бир марталик махсус бепул жетонларни чиқариб олиш натижалари бўйича ҳар куни метрополитенда соат 10:00 дан 16:00 гача бўлган даврда бир марта бепул юриш учун пенсионерларга бир марталик махсус бепул жетонлар реализация қилинганлиги тўғрисида тегишли далолатнома тузилади ва имзоланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
10. Ой якунлари бўйича реализация қилинган бир марталик махсус бепул жетонлар тўғрисида ойлик ҳисобот тузилади, кейинчалик у пенсионерларни соат 10:00 дан 16:00 гача бўлган даврда пенсионерларни ташишдан олинмай қоладиган даромадларни қоплаш учун Тошкент шаҳри ҳокимлигининг Молия бош бошқармасига тақдим этилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
11. Тошкент шаҳри ҳокимлигининг Молия бош бошқармаси Давлат молиявий назорати инспекцияси Тошкент шаҳар бошқармаси билан биргаликда — реализация қилинган бир марталик махсус бепул жетонлар тўғрисидаги ҳисоботнинг ишончлилигини тасдиқлайди ва кейинчалик пенсионерларни соат 10:00 дан 16:00 гача бўлган даврда бир марталик махсус бепул жетонлар бўйича ташишдан «Ўзбекистон темир йўллари» акциядорлик жамияти «Тошкент метрополитени» унитар корхонасининг олинмай қоладиган даромадларини ҳар ойда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2012 йил 17 сентябрдаги 273-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2012 й., 9-сон, 69-модда) билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикасида чекланган тарифлар бўйича аҳолига хизматлар кўрсатиш муносабати билан шаҳарда йўловчиларни мунтазам ташиш билан банд бўлган ташувчилар кўрадиган зарарларни молиялаштириш ва қоплаш тартиби тўғрисидаги Низомга мувофиқ қоплаш учун Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигига юборади.
(11-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 1 мартдаги 135-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 03.03.2025 й., 09/25/135/0208-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
12. Метрополитенда пенсионерларни соат 10:00 дан 16:00 гача бўлган даврда бепул ташиш ва уларнинг сонини ҳисобга олиш, шунингдек «Ўзбекистон темир йўллари» акциядорлик жамияти «Тошкент метрополитени» унитар корхонасининг олинмай қоладиган даромадларини қоплаш ушбу Низомга иловага мувофиқ схема бўйича амалга оширилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Кундузи Тошкент метрополитенидан бепул фойдаланадиган пенсионерлар сонини ҳисобга олиш ва «Ўзбекистон темир йўллари» акциядорлик жамияти «Тошкент метрополитени» унитар корхонасининг олинмай қоладиган даромадларини қоплаш тартиби тўғрисидаги низомга ИЛОВА
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Метрополитенда пенсионерларни соат 10:00 дан 16:00 гача бўлган даврда бепул ташиш, уларнинг сонини ҳисобга олиш ва «Ўзбекистон темир йўллари» акциядорлик жамияти «Тошкент метрополитени» унитар корхонасининг олинмай қоладиган даромадларини қоплаш
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1-босқич
Пенсионер бир марталик махсус бепул жетонни реализация қиладиган метрополитен операторига пенсия гувоҳномасини кўрсатади.
2-босқич
Кассир бир марталик махсус бепул жетонни кўрсатилган пенсия гувоҳномасига мувофиқ шахсан пенсионерга беради.
3-босқич
Пенсионер бир марталик махсус бепул жетон билан махсус турникет ёнига боради ва унн ушбу турникетга туширади.
4-босқич
Махсус ажратилган турникетдаги бир марталик махсус бепул жетонлар жамланади.
5-босқич
Кун якунлари бўйича метрополитен станциясининг катта оператори (комиссия раиси), метрополитен жетонларини ҳисобга олиш секторининг катта оператори ва операторидан иборат таркибдаги комиссия томонидан махсус турникетдан бир марталик махсус бепул жетонлар чиқариб олинади.
6-босқич
Махсус турникетдан бир марталик махсус бепул жетонларни чиқариб олиш натижалари бўйича хар куни соат 10:00 дан 16:00 гача бўлган даврда метрополитенда бир марта бепул юриш учун бир марталик махсус бепул жетонларнинг реализация қилинган сони тўғрисида тегишли далолатнома тузилади ва имзоланади.
7-босқич
Ой якунлари бўйича реализация қилинган бир марталик махсус бепул жетонлар тўғрисида ҳисобот тузилади, кейинчалик у Тошкент шаҳри ҳокимлигининг Молия бош бошқармасига тақдим этилади.
8-босқич
Тошкент шаҳри ҳокимлигининг Молия бош бошқармаси Давлат молиявий назорати инспекцияси Тошкент шаҳар бошқармаси билан биргаликда — реализация қилинган бир марталик махсус бепул жетонлар тўғрисидаги ҳисоботнинг ишончлилигини тасдиқлайди ва кейинчалик пенсионерларни соат 10:00 дан 16:00 гача бўлган даврда бир марталик махсус бепул жетонлар бўйича ташишдан «Ўзбекистон темир йўллари» акциядорлик жамияти «Тошкент метрополитени» унитар корхонасининг олинмай қоладиган даромадларини хар ойда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2012 йил 17 сентябрдаги 273-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2012 й., 9-сон, 69-модда) билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикасида чекланган тарифлар бўйича аҳолига хизматлар кўрсатиш муносабати билан шаҳарда йўловчиларни мунтазам ташиш билан банд бўлган ташувчилар кўрадиган зарарларни молиялаштириш ва қоплаш тартиби тўғрисидаги Низомга мувофиқ қоплаш учун Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигига юборади.
(илова Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 1 мартдаги 135-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 03.03.2025 й., 09/25/135/0208-сон)
(Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2017 й., 10-сон, 149-модда; Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 06.08.2022 й., 09/22/431/0716-сон; 03.03.2025 й., 09/25/135/0208-сон)