1.03.00.00.00 Фуқаролик қонунчилиги / 03.05.00.00 Битимлар;
2.12.00.00.00 Ахборот ва ахборотлаштириш / 12.03.00.00 Ахборот ресурслари. Ахборот ресурсларидан фойдаланиш / 12.03.02.00 Ахборотни ҳужжатлаштириш. Электрон ҳужжат айланиши / 12.03.02.01 Электрон ҳужжат айланиши;
3.18.00.00.00 Прокуратура. Адвокатура. Нотариат. Юридик хизмат. Адлия органлари. ФҲДЁ органлари / 18.03.00.00 Нотариат / 18.03.06.00 Нотариал фаолият ва уни амалга ошириш қоидалари]
[ТСЗ:
1.Фуқаролик қонунчилиги. Тадбиркорлик / Умумий масалалар;
2.Иқтисодиёт / Ахборот ва ахборотлаштириш. Электрон тижорат (ҳужжат айланиши);
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Нотариал идоралар фаолиятида замонавий ахборот-коммуникация технологияларини кенг жорий этиш ва аҳолига кўрсатилаётган хизматлар сифатини ошириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
(муқаддима Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 1 апрелдаги 195-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 01.04.2020 й., 09/20/195/0391-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1. Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳамда Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлигининг:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
нотариал ҳаракатларни амалга ошириш билан боғлиқ тартиб-таомилларни автоматлаштиришни;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
кўчмас мулк ва автомототранспорт воситаларини бошқага ўтказиш тақиқланганлиги ёки хатланганлиги бўйича ягона маълумотлар базасини шакллантиришни;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
нотариал ҳаракатларни амалга оширишда идоралараро электрон ҳамкорлик йўли билан давлат хизматлари кўрсатишни назарда тутувчи «Нотариус» автоматлаштирилган ахборот тизимини амалга киритиш ҳақидаги таклифига розилик берилсин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Кўчмас мулкнинг олди-сотди, айирбошлаш, ҳадя қилиш ва ипотека битимларини идоралараро электрон ҳамкорликни қўллаган ҳолда нотариал тасдиқлаш тартиби тўғрисидаги низом 1-иловага мувофиқ;
(2-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 3 сентябрдаги 559-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 04.09.2025 й., 09/25/559/0802-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Идоралараро электрон ҳамкорлик йўли билан алмашинадиган маълумотлар рўйхати 2-иловага мувофиқ тасдиқлансин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
3. Белгилансинки, идоралараро электрон ҳамкорликни қўллаган ҳолда кўчмас мулкнинг олди-сотди, айирбошлаш ва ҳадя қилиш битимларини нотариал тасдиқлаш:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Тошкент шаҳрида — 2017 йил 1 июлдан бошлаб;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикасининг барча ҳудудида (Тошкент шаҳри бундан мустасно) — 2018 йил 1 июлдан бошлаб амалга оширилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Бунда, Ўзбекистон Республикасининг барча ҳудудида (Тошкент шаҳри бундан мустасно) идоралараро электрон тарзда ҳамкорлик қилиш тизими орқали қарздорликни аниқлаш электр ва газ таъминоти бўйича 2019 йил 1 январдан, иссиқлик таъминоти, сув таъминоти ва оқова сувларни чиқариш хизматлари бўйича 2021 йил 1 январдан бошлаб амалга оширилади.
(3-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 6 апрелдаги 269-сонли қарорига асосан хатбоши билан тўлдирилган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 06.04.2018 й., 09/18/269/1041-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
4. Ўзбекистон Республикаси Уй-жой-коммунал хизмат кўрсатиш вазирлиги, «Ергеодезкадастр» давлат қўмитаси, «Ўзбекэнерго» АЖ ва «Ўзтрансгаз» АК, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ҳокимликлари, Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги ўзаро ҳисоб-китоблар, электр энергияси, табиий газ, совуқ ва иссиқ сув истеъмолчилари шахсий ҳисоб рақамларининг ҳисобга олиш маълумотлари, шу жумладан якка тартибда ҳисобга олиш асбоблари ҳолати тўғрисида 3-иловага мувофиқ батафсил маълумотларни шакллантириш тизими жорий этилишини ва идоралараро электрон тарзда ҳамкорлик қилиш тизимига аниқ вақт режимида юборилишини:
(4-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 25 декабрдаги 1019-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 27.12.2017 й., 09/17/1019/0463-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Тошкент шаҳри бўйича — 2017 йил 1 июлдан бошлаб;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Қорақалпоғистон Республикаси ва республика вилоятлари бўйича — 2018 йил 1 июлдан бошлаб таъминласинлар.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Бунда, Қорақалпоғистон Республикаси ва республика вилоятларида — идоралараро электрон тарзда ҳамкорлик қилиш тизими орқали қарздорлик ҳақидаги маълумотлар электр ва газ таъминоти бўйича 2019 йил 1 январдан, иссиқлик таъминоти, сув таъминоти ва оқова сувларни чиқариш хизматлари бўйича 2021 йил 1 январдан бошлаб юборилиши таъминлансин.
(4-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 6 апрелдаги 269-сонли қарорига асосан хатбоши билан тўлдирилган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 06.04.2018 й., 09/18/269/1041-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
5. Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги, Давлат солиқ қўмитаси, «Ергеодезкадастр» давлат қўмитаси, Адлия вазирлиги, «Ўзбекэнерго» АЖ, «Ўзтрансгаз» АК, иссиқлик таъминоти, сув таъминоти ва оқова сувларни чиқариш ташкилотлари 2017 йил 1 июлгача бўлган муддатда идоралараро электрон ҳамкорлик воситасида алмашинадиган маълумотларни долзарблаштириш, олиш ва бериш юзасидан ахборот тизимларини ўзаро мувофиқлаштирсинлар.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
6. Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги билан биргаликда:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2017 йил 1 апрелгача бўлган муддатда — нотариал ҳаракатларни амалга ошириш учун зарур бўлган давлат божи ва бошқа тўловларни электрон тарзда амалга ошириш бўйича таклифлар киритсин;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2017 йил 1 июлгача бўлган муддатда — ариза берувчилар томонидан Ўзбекистон Республикаси Ягона интерактив давлат хизматлари порталида шахсий кабинет орқали битимлар лойиҳаларини тайёрлаш, нотариал ҳаракатлар ҳақида тушунтиришлар олиш ва нотариус қабулига олдиндан ёзилиш учун мурожаат қилиш механизмини жорий қилсин;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2017 йил мобайнида ушбу қарорнинг қўлланилиши юзасидан мониторинг олиб борсин ва таҳлил қилсин ҳамда, зарурият бўлганда, кўчмас мулкнинг олди-сотди, айирбошлаш ва ҳадя қилиш битимларини нотариал тасдиқлаш тартибини янада такомиллаштириш юзасидан таклифлар киритсин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
7. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг 4-иловага мувофиқ айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ушбу ўзгартириш ва қўшимчалар Тошкент шаҳри бўйича — 2017 йил 1 июлдан бошлаб, Қорақалпоғистон Республикаси ва республика вилоятлари бўйича — 2018 йил 1 июлдан бошлаб кучга киради.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
8. Вазирликлар ва идоралар ўзлари қабул қилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни бир ой муддатда ушбу қарорга мувофиқлаштирсинлар.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
9. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг биринчи ўринбосари А.Ж. Раматов, Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосарлари Р.С. Азимов, Ғ.И. Ибрагимов, З.Т. Мирзаев ва Ўзбекистон Республикаси адлия вазири М.М. Икрамов зиммасига юклансин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. АРИПОВ
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Тошкент ш.,
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2017 йил 27 февраль,
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
106-сон
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 27 февралдаги 106-сон қарорига 1-ИЛОВА
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Кўчмас мулкнинг олди-сотди, айирбошлаш, ҳадя қилиш ва ипотека битимларини идоралараро электрон ҳамкорликни қўллаган ҳолда нотариал тасдиқлаш тартиби тўғрисида
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
НИЗОМ
(1-илованинг номи Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 3 сентябрдаги 559-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 04.09.2025 й., 09/25/559/0802-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1. Ушбу Низом Ўзбекистон Республикасининг «Нотариат тўғрисида»ги ва «Электрон ҳукумат тўғрисида»ги қонунларига мувофиқ кўчмас мулкнинг олди-сотди, айирбошлаш, ҳадя қилиш ва ипотека битимларини (кейинги ўринларда — битим) идоралараро электрон ҳамкорликни қўллаган ҳолда нотариал тасдиқлаш тартибини белгилайди.
(1-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 3 сентябрдаги 559-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 04.09.2025 й., 09/25/559/0802-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2. Ушбу Низом мақсадларида қуйидаги асосий тушунчалардан фойдаланилади:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ариза берувчи — битимни нотариал тасдиқлаш мақсадида нотариал идорага мурожаат этувчи кўчмас мулк мулкдори ёки қонунчиликда белгиланган тартибда унинг номидан ҳаракат қилишга ваколатли бўлган вакили;
(2-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 4 апрелдаги 153-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.04.2022 й., 09/22/153/0266-сон)
LexUZ шарҳи
Қаранг: Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг Х боби.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
электрон ариза — ариза берувчининг битимни нотариал тасдиқлаш ҳақида электрон ҳужжат шаклидаги мурожаати;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
коммунал хизматлар — газ таъминоти, совуқ сув таъминоти ва оқова сувларни чиқариш, иссиқлик таъминоти (марказий иситиш ва иссиқ сув таъминоти) бўйича хизматлар;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
«Нотариус» автоматлаштирилган ахборот тизими (бундан буён матнда «Нотариус» ААТ деб аталади) — нотариал ҳаракатларни амалга ошириш билан боғлиқ тартиб-таомилларни автоматлаштириш учун мўлжалланган ахборот тизими;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
электрон аризанинг ноёб рақами — электрон ариза тўлдирилгандан кейин «Нотариус» ААТ томонидан шакллантириладиган рамзларнинг ноёб тўплами.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
3. Битимларни идоралараро электрон ҳамкорликни қўллаган ҳолда нотариал тасдиқлаш ушбу низомга 1-иловага мувофиқ схемага биноан амалга оширилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2-боб. Электрон аризани тўлдириш
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
4. Ариза берувчи битимни нотариал тасдиқлаш учун нотариал идорага:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Ягона интерактив давлат хизматлари порталида шахсий кабинет орқали ушбу Низомга 2-иловага мувофиқ шаклдаги электрон аризани бевосита тўлдириш йўли билан;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
электрон аризани тўлдириш учун паспорт ёки шахсни тасдиқловчи бошқа ҳужжат билан нотариал идорага ўзи келиб мурожаат қилиши мумкин.
(4-банднинг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 14 сентябрдаги 470-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 16.09.2023 й., 09/23/470/0707-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзи келиб мурожаат қилинганда электрон ариза қонунчиликда белгиланган тартибда тўлов ундирилгандан сўнг ариза берувчининг номидан нотариал идоранинг ходими томонидан тўлдирилади.
(4-банднинг тўртинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 4 апрелдаги 153-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.04.2022 й., 09/22/153/0266-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
5. Электрон ариза тўлдирилгандан кейин солиқлар, коммунал хизматлар ва электр энергияси бўйича қарздорлик, кўчмас мулкка нисбатан тақиқ ва хатлаш мавжудлиги Ўзбекистон Республикаси Ягона интерактив давлат хизматлари порталида ёки «Нотариус» ААТда идоралараро электрон ҳамкорлик орқали автоматик тарзда текширилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Бунда коммунал хизматлар бўйича қарздорликлар ҳақидаги маълумотлар коммунал ташкилотлар ахборот тизимлари орқали ва ижро ҳужжатлари бўйича қарздорлик мавжудлиги тўғрисида маълумотлар Мажбурий ижро бюроси ахборот тизими орқали онлайн режимда текширилади. Электрон тизимларда техник носозликлар бўлганда, ушбу ташкилотлар билан ахборот алмашуви курьерлик хизмати орқали амалга оширилади.
(5-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 27 июлдаги 464-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 27.07.2021 й., 09/21/464/0710-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
6. Солиқлар, коммунал хизматлар ва электр энергияси бўйича қарздорлик ёки кўчмас мулкка нисбатан тақиқ ва хатлаш мавжудлиги аниқланса, ариза берувчига қарздорлик бартараф этилганидан ёки тақиқ ва хатлаш олиб ташланганидан кейин битимни нотариал тасдиқлаш учун мурожаат қилиш ҳуқуқи борлиги ҳақида хабар берилади. Ариза берувчининг талабига кўра билдиришнома ёзма шаклда юборилади (топширилади).
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Бунда ариза берувчига солиқлар, коммунал хизматлар ёки электр энергияси бўйича аниқланган қарздорликни нотариал идорада, шу жумладан электрон тўлов тизимлари орқали тўлаш имконияти берилади. Ариза берувчи томонидан амалга оширилган тўловлар тўғрисидаги маълумотлар тезкорлик билан «Нотариус» ААТда акс эттирилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
7. Солиқлар, коммунал хизматлар ва электр энергияси бўйича қарздорлик ёки кўчмас мулкка нисбатан тақиқ ва хатлаш мавжуд бўлмаса, электрон аризага ноёб рақам берилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ариза берувчига битимни нотариал тасдиқлаш мумкинлиги, давлат божи миқдори, шунингдек битимни нотариал тасдиқлаш учун зарур бўлган ҳужжатлар ҳақида хабар берилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ушбу Низомнинг 12-бандида назарда тутилган ҳужжатлар мавжуд бўлса, ариза берувчи электрон аризага ноёб рақам берилган вақтдан бошлаб 24 соат ичида битимни нотариал тасдиқлашни амалга оширишни талаб қилиш ҳуқуқига эга.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
8. Ариза берувчи битимни нотариал тасдиқлаш учун нотариал идорага келадиган кун ва қулай вақтни белгилаган ҳолда нотариус қабулига олдиндан ёзилиши мумкин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ариза берувчининг хоҳишига кўра электрон аризанинг ноёб рақамини, нотариал идорага келинадиган кун ва вақтни, нотариал идоранинг нотариуси фамилияси, исми ва отасининг исмини кўрсатган ҳолда нотариус қабулига олдиндан ёзилганлиги ҳақида унга ёзма шаклда билдиришнома берилади. Ариза берувчи билдиришномада кўрсатилган вақтда нотариал идорага келиши керак.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
9. Электрон аризага ноёб рақам берилган кундан бошлаб 10 календарь кун ичида ариза берувчи нотариал идорага келиши мумкин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Кўрсатилган муддат ўтгандан кейин нотариал идорага мурожаат этилса, электрон аризани тўлдириш ушбу Низомнинг 4 — 7-бандларида назарда тутилган тартибда қайта амалга оширилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
10. Ариза берувчининг хоҳишига кўра нотариал идоранинг ходимлари томонидан битимнинг дастлабки лойиҳаси тузилади. Бунда битим лойиҳаси нотариал тасдиқлаш учун нотариал идорага келинган куни тақдим этилади. Битим лойиҳаси тузилганлиги учун қонунчиликда белгиланган тартибда тўлов ундирилади.
(10-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 4 апрелдаги 153-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.04.2022 й., 09/22/153/0266-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
3-боб. Битимни нотариал тасдиқлаш учун тақдим этиладиган ҳужжатлар
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
11. Битимни нотариал тасдиқлаш қонунчиликда белгиланган нотариал ҳаракатларни амалга ошириш қоидаларига мувофиқ томонларнинг иштирокида амалга оширилади.
(11-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 4 апрелдаги 153-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.04.2022 й., 09/22/153/0266-сон)
LexUZ шарҳи
Қаранг: Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2019 йил 4 январдаги 2-мҳ-сонли буйруғи билан тасдиқланган Нотариуслар томонидан нотариал ҳаракатларни амалга ошириш тартиби тўғрисидаги йўриқнома (рўйхат рақами 3113, 04.01.2019 й.).
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Кўчмас мулкнинг кадастр маълумотлари, солиқ тўловчининг идентификация рақами, шунингдек, яшаш жойи ёки турган жойи бўйича рўйхатдан ўтган шахсларнинг паспортига оид маълумотларни нотариуслар идоралараро электрон ҳамкорлик орқали мустақил оладилар.
(12-банднинг ўнинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2026 йил 5 майдаги 224-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 06.05.2026 й., 09/26/224/0457-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Юридик шахсларнинг кўчмас мулк билан боғлиқ битимларни нотариал тасдиқлаш тарафларнинг ўз хоҳишига кўра амалга оширилади ҳамда мажбурий тусга эга эмас.
(12-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 14 сентябрдаги 470-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 16.09.2023 й., 09/23/470/0707-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
4-боб. Якунловчи қоидалар
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
13. Битим нотариал тасдиқлангандан кейин кўчмас мулкнинг кадастр рақами тўғрисидаги маълумот ва сотиб олувчи ҳақидаги қуйидаги маълумотлар «Нотариус» АТТ орқали Давлат кадастрлари палатасининг тегишли туман (шаҳар)даги филиалига юборилади:
(13-бандининг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 14 сентябрдаги 470-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 16.09.2023 й., 09/23/470/0707-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
жисмоний шахснинг шахсий индентификация рақами;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
яшаш жойи бўйича рўйхатдан ўтган манзили;
(13-банднинг тўртинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2026 йил 5 майдаги 224-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 06.05.2026 й., 09/26/224/0457-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
телефон рақами (мавжуд бўлса);
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
электрон почта манзили (мавжуд бўлса);
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
нотариал ҳаракат амалга оширилган кун ва унинг қайд этилган рақами.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
14. Ишончсиз ва бузиб кўрсатилган маълумотлар тақдим этилгани учун ушбу маълумотларни тақдим этган шахслар жавоб берадилар.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
15. Ушбу Низомни бузганликда айбдор бўлган шахслар қонунчиликдабелгиланган тартибда жавоб берадилар.
(15-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 4 апрелдаги 153-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.04.2022 й., 09/22/153/0266-сон)
LexUZ шарҳи
Қаранг: Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексининг 1933-моддаси, Фуқаролик кодексининг 28-боби.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Кўчмас мулкнинг олди-сотди, айирбошлаш, ҳадя қилиш ва ипотека битимларини идоралараро электрон ҳамкорликни қўллаган ҳолда нотариал тасдиқлаш тартиби тўғрисидаги низомга 1-ИЛОВА
(1-илованинг белгиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 3 сентябрдаги 559-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 04.09.2025 й., 09/25/559/0802-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Кўчмас мулкнинг олди-сотди, айирбошлаш, ҳадя қилиш ва ипотека битимларини идоралараро электрон ҳамкорликни қўллаган ҳолда нотариал тасдиқлаш тартиби тўғрисидаги низомга 2-ИЛОВА
(2-илованинг белгиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 3 сентябрдаги 559-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 04.09.2025 й., 09/25/559/0802-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Кўчмас мулкнинг олди-сотди, айирбошлаш, ҳадя қилиш ва ипотека битимларини идоралараро электрон ҳамкорликни қўллаган ҳолда нотариал тасдиқлашни амалга оширишга
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
АРИЗА
(2-илованинг номи Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 3 сентябрдаги 559-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 04.09.2025 й., 09/25/559/0802-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Изоҳ:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Идоралараро ахборот тизимларида маълумотлар мавжуд бўлса, электрон аризанинг тегишли бандлари автоматик тарзда тўлдирилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Электрон ариза нотариал идоранинг ходимлари томонидан тўлдирилса, электрон ариза қоғозга чиқарилади ва ариза берувчи томонидан кўрсатилган маълумотлар тасдиқланган ҳолда имзоланади. Қоғозга чиқарилган ариза битим бўйича ҳужжатлар билан бирга қўшиб тикилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Солиқлар, коммунал хизматлар ва электр энергияси бўйича қарздорлик ёки кўчмас мулкка нисбатан тақиқ ва хатлаш мавжуд эмаслиги электрон аризага ноёб рақам бериш учун асос бўлади. Бунда ариза берувчи электрон аризага ноёб рақам берилган кундан бошлаб 10 календарь кун ичида нотариал идорага келиши мумкин.
(2-илова Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2026 йил 5 майдаги 224-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 06.05.2026 й., 09/26/224/0457-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 27 февралдаги 106-сон қарорига 2-ИЛОВА
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Идоралараро электрон ҳамкорлик йўли билан алмашиладиган маълумотлар
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
РЎЙХАТИ
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Яшаш жойи ёки турган жойи бўйича рўйхатдан ўтган шахсларнинг сони, яшаш жойи ёки турган жойи бўйича рўйхатдан ўтган/рўйхатдан чиқарилган кун
Газ таъминоти ташкилотлари, иссиқлик таъминоти, сув таъминоти ва оқова сувни чиқариш ташкилотлари
Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги
Кўчмас мулкнинг кадастр
рақами бўйича бир марталик сўровлар бўйича
2.
Яшаш жойи ёки турган жойи бўйича рўйхатдан ўтган шахслар (жисмоний шахснинг шахсий идентификация рақами, Ф.И.О, паспорт серияси ва рақами, берган орган, берилган сана) ҳақидаги маълумотлар
Нотариал идоралар
Кўчмас мулкнинг кадастр
рақами бўйича бир марталик сўровлар бўйича
3.
Жисмоний шахснинг шахсий идентификация рақами, СТИР, сотиб олувчининг яшаш жойи бўйича рўйхатдан ўтган манзили, мобил телефон рақами, электрон почта манзили (мавжуд бўлса), нотариал ҳаракат амалга оширилган кун ва қайд этилган рақам, кўчмас мулкнинг кадастр рақами
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги Кадастр агентлиги
Нотариал идоралар
Нотариал тасдиқлангандан кейин
4.
Кўчмас мулк олди-сотди шартномалари, мол-мулк ижараси шартномалари тасдиқланганлиги ва ижара ҳақи миқдори, шунингдек мерос қилиб олиш ёки ҳадя тарзида фуқароларнинг мулкига ўтаётган мол-мулк қиймати тўғрисидаги маълумотлар
Ўзбекистон Республикаси
Давлат солиқ қўмитаси
Нотариал ҳаракатлар амалга оширилган кундан эътиборан ўн кундан кечикмай
5.
СТИР, солиқлар бўйича қарздорлик мавжудлиги ёки йўқлиги ҳақидаги маълумот
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги Кадастр агентлиги
Кўчмас мулкнинг кадастр рақами бўйича бир марталик сўровлар бўйича
7.
Мулкдорнинг фамилияси, исми ва отасининг исми, яшаш жойи бўйича рўйхатдан ўтган манзили, нотариал ҳаракат амалга оширилган сана ва қайд этилган рақам, кўчмас мулкнинг кадастр рақами ва умумий (турар жой) майдони, мулкдорнинг мобил телефон рақами (мавжуд бўлса), мулкдорнинг электрон почта манзили (мавжуд бўлса)
Давлат солиқ қўмитаси,
ҳудудий электр тармоқлари корхоналари, газ таъминоти ташкилотлари, иссиқлик таъминоти, сув таъминоти ва оқова сувни чиқариш ташкилотлари
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги Кадастр агентлиги
Мулк ҳуқуқи давлат рўйхатидан ўтказилганидан кейин, бир вақтда — амалдаги мулкдорнинг мулк ҳуқуқи пайдо бўлгандан кейин мулкдорга мулк ҳуқуқини берувчи ҳужжатларни тўлиқ бир-бирига мослаштириш
(2-илова Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2026 йил 5 майдаги 224-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 06.05.2026 й., 09/26/224/0457-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 27 февралдаги 106-сон қарорига 3-ИЛОВА
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Аниқ вақт режимида идоралараро электрон ўзаро ҳамкорлик тизимида бериладиган ўзаро ҳисоб-китоблар, электр энергияси, табиий газ, иссиқ ва совуқ сув истеъмолчилари шахсий ҳисоб рақамларининг ҳисобга олиш маълумотлари, шунингдек якка тартибда ҳисобга олиш асбоблари ҳолати тўғрисида
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
БАТАФСИЛ МАЪЛУМОТ
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Кўчмас мулкнинг кадастр рақами
Истеъмолчи томонидан кўрсатилган якка тартибда ҳисобга олиш асбобининг кўрсаткичи
Якка тартибда ҳисобга олиш асбобининг аввалги кўрсаткичи билан фарқи
Ҳисоб-китобнинг бошқа мезони
Ўлчов бирлиги
Амалга оширилган тўлов (сўм)
Тўлов амалга оширилган сана
Якка тартибда ҳисобга олиш асбоби ҳолати текширилган сана
Якка тартибда ҳисобга олиш асбобини навбатдаги текшириш санаси
Инспектор томонидан кўрсатилган якка тартибда ҳисобга олиш асбобининг кўрсаткичи
Истеъмолчининг баланси (сўм)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Изоҳ.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ушбу жадвалда охирги уч йил мобайнидаги маълумотлар кўрсатилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ҳудудий электр тармоқлари корхоналари, газ таъминоти ташкилотлари, иссиқ сув таъминоти, сув таъминоти ва оқова сувни чиқариш ташкилотлари ўз хусусиятларидан келиб чиқиб ушбу жадвалда кўрсатилмаган қўшимча маълумотларни тақдим этиши мумкин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 27 февралдаги 106-сон қарорига 4-ИЛОВА
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига киритилаётган
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ўзгартириш ва қўшимчалар
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1. Вазирлар Маҳкамасининг 1994 йил 4 апрелдаги 180-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 1994 й., 4-сон, 20-модда) билан тасдиқланган Хусусийлаштирилган квартиралар (квартираларнинг бир қисми), уйлар (уйларнинг бир қисми)ни бошқаларга бериш ва мерос қилиб қолдиришда мулкчилик ҳуқуқининг ўтиши ҳақидаги шартномаларни расмийлаштириш тартиби тўғрисидаги низомнинг 6-банди қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
«6. Хусусийлаштирилган уй-жойни бошқа шахсга ўтказиш қонун ҳужжатларига мувофиқ амалга оширилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Алоҳида уй (уйнинг бир қисми) ёки квартирани хусусийлаштиришга розилик берган шахслар тўғрисидаги маълумотнома берилганлиги учун энг кам ойлик иш ҳақининг ярми миқдорида йиғим ундирилади».
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2. Вазирлар Маҳкамасининг «Электр энергиясидан фойдаланганлик учун ҳисоб-китоб қилиш механизмини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2004 йил 1 ноябрдаги 511-сон қарорининг 2-банди тўртинчи хатбоши (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2004 й., 11-сон, 103-модда) қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
«жисмоний шахсларга тегишли бўлган кўчмас мулкнинг олди-сотди, айирбошлаш ва ҳадя қилиш шартномаларини нотариал тасдиқлаш ва давлат рўйхатидан ўтказиш фақат электр энергияси, табиий газ, иссиқлик таъминоти, сув таъминоти ва оқова сувни чиқариш хизматлари учун қарзлар тўлиқ тўланган тақдирда амалга оширилади».
(3-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 1 апрелдаги 195-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 01.04.2020 й., 09/20/195/0391-сон)
(4-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 29 декабрдаги 1060-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 29.12.2018 й., 09/18/1060/2405-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
58-бандга «маълумотлар тақдим этилиши» сўзларидан кейин «, шунингдек зарур ҳолларда ёки Истеъмолчининг талабига кўра уй ичидаги иссиқлик таъминоти тизими ёки уй ичидаги асбоб-ускуналарни текшириши» сўзлари қўшилсин;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
«шахсий ҳисоб рақами ва якка тартибда ҳисобга олиш асбобларининг ҳолати ҳақида батафсил маълумотни шакллантиришга ва идоралараро электрон ҳамкорлик қилиш тизимига аниқ вақт режимида юборишга»;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
«107. Шахсий ҳисоб рақами ва якка тартибда ҳисобга олиш асбобларининг ҳолати тўғрисидаги батафсил маълумотлар Етказиб берувчи томонидан шакллантирилади ва аниқ вақт режимида идоралараро электрон ҳамкорлик қилиш тизимига юборилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
108. Янги мулкдор кўчмас мулкнинг олди-сотди, айирбошлаш ва ҳадя қилиш битимлари давлат рўйхатидан ўтказилган кундан бошлаб 30 кун муддатда шартнома тузиши шарт.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Кўчмас мулкнинг олди-сотди, айирбошлаш ва ҳадя қилиш битимлари давлат рўйхатидан ўтказилгандан кейин давлат рўйхатидан ўтказувчи орган томонидан Етказиб берувчига янги мулкдорнинг фамилияси, исми, отасининг исми, янги доимий прописка қилинган манзили, нотариал ҳаракат амалга оширилган сана ва қайд этилган рақам, кўчмас мулкнинг кадастр рақами ва умумий (турар жой) майдони, мобил телефон рақами ва электрон почта манзили (мавжуд бўлса) ҳақидаги маълумотни юборади. Бунда Етказиб берувчи маълумот тушгандан кейин бир ой муддатда мулкдор билан иссиқлик таъминоти шартномаси тузилишини таъминлаши шарт»;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
қуйидаги мазмундаги хатбоши қўшилсин:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
«Кўчмас мулкнинг олди-сотди, айирбошлаш ва ҳадя қилиш битимлари давлат рўйхатидан ўтказилгандан кейин давлат рўйхатидан ўтказувчи орган томонидан ИСКХ ташкилотига янги мулкдорнинг фамилияси, исми, отасининг исми, доимий прописка қилинган манзили, нотариал ҳаракат амалга оширилган сана ва қайд этилган рақам, кўчмас мулкнинг кадастр рақами ва умумий (турар жой) майдони, мобил телефон рақами ва электрон почта манзили (мавжуд бўлса) ҳақидаги маълумотни юборади. Бунда ИСКХ ташкилоти маълумот олингандан кейин бир ой муддатда мулкдор билан иссиқлик сув таъминоти ва (ёки) оқова сувни чиқариш хизматларидан фойдаланишга шартнома тузилишини таъминлаши шарт»;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
«шахсий ҳисоб рақами ва якка тартибда ҳисобга олиш асбобларининг ҳолати ҳақида батафсил маълумотни шакллантириш ва идоралараро электрон ҳамкорлик қилиш тизимига аниқ вақт режимида юбориш».