02.02.2017 йилдаги ПҚ-2751-сон
ONLINE TRANSLATE
Ўзбекистон Республикаси Президентининг Қарори, 02.02.2017 йилдаги ПҚ-2751-сон
Kuchga kirish sanasi
13.02.2017
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Президентининг
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Қарори
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Республикада банк пластик карточкалари асосида нақд пулсиз ҳисоб- китоб тизимини янада ривожлантириш учун қулай шарт-шароитлар яратиш чора-тадбирлари тўғрисида
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Нақд пулсиз ҳисоб-китоб тизимини ривожлантиришни янада рағбатлантириш, пластик карточкаларга, терминалларга ва тегишли ускуналарга бўлган талаб-эҳтиёжларни қондириш, шунингдек, пул маблағларининг банкдан ташқари айланмасини камайтириш мақсадида:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Пластик карточкалар асосида нақд пулсиз ҳисоб-китоб тизимини янада ривожлантиришга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида» 2006 йил 3 августдаги ПҚ-433-сонли қарори 1-бандининг иккинчи хатбошида назарда тутилган божхона имтиёзларининг амал қилиш муддати 2020 йилнинг 1 январига қадар узайтирилсин.
Олдинги таҳрирга қаранг.
(2-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 8 июлдаги ПФ-6021-сон Фармонига асосан 2020 йил 1 августдан ўз кучини йўқотади — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 09.07.2020 й., 06/20/6021/1047-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
3. Банк микропроцессор пластик карточкалари, тўлов терминаллари ишлаб чиқарувчилар, чакана тўлов тизимларининг процессинг марказлари олиб кирилаётган хомашё, сарфланувчи ва бутловчи материаллардан, дастурий таъминот воситаларидан ҳамда пластик карточкалар, терминаллар, банкоматлар, инфокиоскалар ва бошқа ускуналар ишлаб чиқариш учун лицензиялардан самарали ва қатъиян мақсадли фойдаланишни ҳамда ана шулар воситасида ҳисоб-китоблар амалга оширилишини таъминласин, келгусида уларни ишлаб чиқариш маҳаллийлаштирилсин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
4. Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси Давлат божхона қўмитаси билан биргаликда олиб кирилаётган хом ашё, сарфланувчи ва бутловчи материаллар, дастурий таъминот воситалари ва лицензиялардан мақсадли фойдаланилиши устидан қаттиқ назорат ўрнатсин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Белгилаб қўйилсинки, имтиёзлар қўлланилган ҳолда олиб кирилаётган хом ашё, сарфланувчи ва бутловчи материаллар, дастурий таъминот воситалари ва лицензиялардан мақсадга хилоф тарзда фойдаланилган тақдирда, божхона имтиёзлари берилиши муносабати билан божхона тўловларининг тўланмай қолган суммаси қонун ҳужжатларида назарда тутилган молиявий санкцияларни қўлланган ҳолда Ўзбекистон Республикасининг Давлат бюджетига ундириб олинади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
5. Ўзбекистон Республикаси Марказий банки ва тижорат банклари Ўзбекистон Банклари уюшмаси билан биргаликда:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
истеъмол эҳтиёжлари учун мўлжалланган товарлар (ишлар, хизматлар)ни харид қилиш учун пластик карточкалардан фойдаланиш асосида турли хил кредит маҳсулотлари жорий этилишини;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
пластик карточкалардан фойдаланувчиларнинг уларни ишлатишдан манфаатдорлигини ошириш ва рағбатлантиришга йўналтирилган турли хил бонус, дисконт ва рағбатлантирувчи дастурларни савдо-сервис ташкилотлари билан биргаликда татбиқ этиш амалиёти кенгайтирилишини;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
самарали, замонавий ва қулай тўлов воситаси сифатида пластик карточкалардан фойдаланиш афзалликларини оммавий ахборот воситаларида кенг ёритишга йўналтирилган ташкилий тадбирлар тизимли асосда ўтказилишини таъминласинлар.
Олдинги таҳрирга қаранг.
(6-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 30 апрелдаги ПФ-6218-сонли Фармонига асосан ўз кучини йўқотган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 30.04.2021 й., 06/21/6218/0398-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
7. Мазкур қарорнинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари Р.С. Азимов ва Ўзбекистон Республикаси Марказий банки раиси Ф.М. Муллажонов зиммасига юклансин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш. МИРЗИЁЕВ
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Тошкент ш.,
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2017 йил 2 февраль,
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ПҚ-2751-сон
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 2 февралдаги ПҚ-2751-сонли қарорига
ИЛОВА
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Президентининг баъзи ҳужжатларига киритилаётган ўзгартиш ва қўшимча
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Олдинги таҳрирга қаранг.
(1-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 30 апрелдаги ПФ-6218-сонли Фармонига асосан ўз кучини йўқотган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 30.04.2021 й., 06/21/6218/0398-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(2-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 8 июлдаги ПФ-6021-сон Фармонига асосан 2020 йил 1 августдан ўз кучини йўқотади — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 09.07.2020 й., 06/20/6021/1047-сон)
(Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2017 й., 6-сон, 72-модда; Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 09.07.2020 й., 06/20/6021/1047-сон; Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 30.04.2021 й., 06/21/6218/0398-сон)