24.01.2017 йилдаги 34-сон
ONLINE TRANSLATE
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарори, 24.01.2017 йилдаги 34-сон
Kuchga kirish sanasi
30.01.2017
Ҳужжат 30.01.2017 00 санаси ҳолатига
Амалдаги версияга ўтиш
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
қарори
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Вазирлар Маҳкамасининг «Тошкент давлат стоматология институти фаолиятини ташкил этиш ва унинг моддий-техника базасини шакллантириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2014 йил 14 октябрдаги 287-сон қарорига ўзгартиришлар ва қўшимча киритиш ҳақида (Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Стоматология соҳасида тиббиёт кадрлари тайёрлашни янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2016 йил 21 ноябрдаги ПҚ-2659-сон қарори)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Стоматология соҳасида тиббиёт кадрлари тайёрлашни янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2016 йил 21 ноябрдаги ПҚ-2659-сон қарорига мувофиқ, стоматология юқори малакали тиббиёт кадрларини тайёрлаш тизимини янада такомиллаштириш, бўлажак стоматолог-мутахассисларнинг назарий тайёргарлик ва улар томонидан амалий кўникмаларни эгаллаш сифатини ошириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1. Вазирлар Маҳкамасининг «Тошкент давлат стоматология институти фаолиятини ташкил этиш ва унинг моддий-техника базасини шакллантириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2014 йил 14 октябрдаги 287-сон қарорига (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2014 й., 42-сон, 522-модда) иловага мувофиқ ўзгартиришлар ва қўшимча киритилсин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари — Соғлиқни сақлаш вазири А.И. Икрамов зиммасига юклансин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. АРИПОВ
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Тошкент ш.,
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2017 йил 24 январь,
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
34-сон
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 24 январдаги 34-сон қарорига
ИЛОВА
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
«Тошкент давлат стоматология институти фаолиятини ташкил этиш ва унинг моддий-техника базасини шакллантириш чора-тадбирлари тўғрисида» Вазирлар Маҳкамасининг 2014 йил 14 октябрдаги 287-сон қарорига киритилаётган
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ЎЗГАРТИРИШЛАР ВА ҚЎШИМЧА
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1. Номланишида «шакллантириш» сўзидан кейин «шунингдек тиббиёт олий таълим муассасалари стоматология факультетларининг клиник базаларини белгилаш» сўзлари қўшилсин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2. 2 ва 3-бандлар қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
«2. Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлигининг вилоят ва шаҳар стоматология поликлиникаларини 2-иловага мувофиқ Андижон, Бухоро ва Самарқанд тиббиёт институтлари ҳамда Тошкент педиатрия тиббиёт институти Нукус филиали стоматология факультетларининг клиник базалари сифатида белгилаш тўғрисидаги таклифига розилик берилсин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
3. Белгилансинки, Тошкент давлат стоматология институтининг клиникаси Тошкент тиббиёт академияси 3-клиникасининг ихтисосли бўлинмалари, талабалар поликлиникаси ва стоматология поликлиникалари негизида ташкил этилади».
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
3. 4-банднинг иккинчи хатбошидан, 6-банднинг биринчи хатбошидан, 9-банднинг учинчи хатбошидан «ва унинг филиаллари» сўзлари чиқариб ташлансин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
4. 2-илова матни қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
«Андижон, Бухоро, Самарқанд тиббиёт институтлари ва Тошкент педиатрия тиббиёт институти Нукус филиали стоматология факультетларига клиник базалар сифатида белгиланаётган стоматологик поликлиникалар
РЎЙХАТИ
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish

Т/р

Факультет номи

Факультетларга клиник базалар сифатида белгиланаётган стоматология поликлиникалари номи

Поликлиникалар манзили

1.

Тошкент педиатрия тиббиёт институти Нукус филиали стоматология факультети

Республика болалар стоматология поликлиникаси

Нукус шаҳри, Шамуратов кўчаси, 88-уй

Республика стоматология поликлиникаси

Нукус шаҳри, К. Айымбетов кўчаси, 33-уй

2.

Андижон тиббиёт институти стоматология факультети

Вилоят стоматология поликлиникаси

Андижон шаҳри, Бобур шоҳ кўчаси, 87-уй

Шаҳар болалар стоматология поликлиникаси

Андижон шаҳри, Байналминал кўчаси, 1-уй

3.

Бухоро тиббиёт институти стоматология факультети

Бухоро тиббиёт институти ҳузуридаги стоматология илмий-амалий ўқув маркази

Бухоро шаҳри, Кўксарой кўчаси, 7-уй

2-сон вилоят стоматология поликлиникаси

Бухоро шаҳри, Пиридастгир кўчаси, 18-уй

Шаҳар болалар стоматология поликлиникаси

Бухоро шаҳри, Мустақиллик кўчаси, 17/1-уй

4.

Самарқанд тиббиёт институти стоматология факультети

Вилоят стоматология поликлиникаси

Самарқанд шаҳри, Озод Шарқ кўчаси, 10-уй

Шаҳар болалар стоматология поликлиникаси

Самарқанд шаҳри, Нодирабегим кўчаси, 5/4-уй»

».

(Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2017 й., 4-сон, 55-модда)