Ҳужжат кучини йўқотган 30.07.2021 01.12.2016 йилда рўйхатдан ўтган, рўйхат рақами 2844
ONLINE TRANSLATE
Ўзбекистон Республикаси молия вазирининг буйруғи, 01.12.2016 йилда рўйхатдан ўтган, рўйхат рақами 2844
Kuchga kirish sanasi
06.03.2017
Ҳужжат кучини йўқотган 30.07.2021
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Молия вазирининг
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
буйруғи

Ўзбекистон Республикаси аудиторлик фаолиятининг миллий стандарти (70-сон АФМС) «Молиявий ҳисобот тўғрисидаги аудиторлик ҳисоботи ва аудиторлик хулосаси»ни тасдиқлаш тўғрисида
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
[Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2016 йил 1 декабрда рўйхатдан ўтказилди, рўйхат рақами 2844]
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
 LexUZ шарҳи
Мазкур буйруқ Ўзбекистон Республикаси молия вазирининг 2021 йил 2 июлдаги 43-сонли «Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги томонидан қабул қилинган айрим идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни ўз кучини йўқотган деб топиш тўғрисида»ги буйруғига (рўйхат рақами 3316, 30.07.2021 й.) асосан ўз кучини йўқотган.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикасининг «Аудиторлик фаолияти тўғрисида»ги Қонунига мувофиқ буюраман:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1. Ўзбекистон Республикаси аудиторлик фаолиятининг миллий стандарти (70-сон АФМС) «Молиявий ҳисобот тўғрисидаги аудиторлик ҳисоботи ва аудиторлик хулосаси» иловага мувофиқ тасдиқлансин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2. Мазкур буйруқ расмий эълон қилинган кундан эътиборан уч ой ўтгач кучга киради.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Вазир Р. АЗИМОВ
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Тошкент ш.,
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2016 йил 9 ноябрь,
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
85-сон

Ўзбекистон Республикаси молия вазирининг 2016 йил 9 ноябрдаги 85-сон буйруғига
ИЛОВА
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси аудиторлик фаолиятининг миллий стандарти
(70-сон АФМС)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
«Молиявий ҳисобот тўғрисидаги аудиторлик ҳисоботи ва аудиторлик хулосаси»
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Мазкур Ўзбекистон Республикаси аудиторлик фаолиятининг миллий стандарти (бундан буён матнда Стандарт деб юритилади) Ўзбекистон Республикасининг «Аудиторлик фаолияти тўғрисида»ги Қонунига мувофиқ ўтказилган аудиторлик текшируви натижалари бўйича аудиторлик ҳисоботи ва аудиторлик хулосасини тузишнинг ягона тартибини белгилайди.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1-боб. Умумий қоидалар
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1. Мазкур стандартда қуйидаги асосий тушунчалар қўлланилади:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
аудиторлик ҳисоботи — аудиторлик текширувининг бориши, бухгалтерия ҳисобини юритишнинг белгиланган тартибидан аниқланган четга чиқишлар, молиявий ҳисоботдаги қоида бузарликлар тўғрисидаги муфассал маълумотлардан, шунингдек аудиторлик текширувини ўтказиш натижасида олинган бошқа ахборотлардан иборат бўлган хўжалик юритувчи субъект раҳбарига, мулкдорига, қатнашчилари (акциядорлари)нинг умумий йиғилишига йўлланган ҳужжат;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
аудиторлик хулосаси — молиявий ҳисоботнинг тўғрилиги ва бухгалтерия ҳисобини юритиш тартибининг қонун ҳужжатларида белгиланган талабларига мувофиқлиги тўғрисида аудиторлик ташкилотининг ёзма шаклда ифодаланган, хўжалик юритувчи субъектнинг молиявий ҳисоботидан фойдаланувчилар учун очиқ бўлган ҳужжат;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ижобий фикр — бу аудиторлик ташкилотининг аудиторлик хулосасида ифодаланган хўжалик юритувчи субъектнинг молиявий ҳисоботи унинг молиявий ҳолатини, молиявий натижаларини ҳаққоний акс эттирган ва бухгалтерия ҳисоби тўғрисидаги қонун талабларига мувофиқ келган ҳолатдаги фикри;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
модификацияланган фикр — бу аудиторлик ташкилотининг аудиторлик хулосасида қуйидаги шакллардан бирида ифодаланган фикри: салбий фикр, изоҳлар билан фикр, фикр билдиришни рад этиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
молиявий ҳисобот — бухгалтерия ҳисоби тўғрисидаги қонун ҳужжатларида белгиланган ҳисобот.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2. Мазкур стандарт талаблари аудиторлик текширувини ўтказишда ва аудиторлик текширувининг буюртмачисига аудиторлик ҳисоботи ва аудиторлик хулосасини тақдим этишда барча аудиторлик ташкилотлари ва аудиторлар учун мажбурий ҳисобланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
3. Аудиторлик ташкилотлари аудиторлик текширувини ўтказишда аудиторлик хизматлари кўрсатиш тўғрисидаги шартномага мувофиқ аудитнинг халқаро стандартларини қўллаши мумкин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2-боб. Аудиторлик ҳисоботи
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1-§. Аудиторлик ҳисоботининг таркиби
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
4. Аудиторлик ҳисоботининг таркиби қуйидаги қисмлардан иборат:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
номи («Аудиторлик ҳисоботи» ёки «Аудиторлик ташкилотининг ҳисоботи»: иккала ном ҳам тенг аҳамиятли);
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
кириш қисми;

таҳлилий қисм;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
якуний қисм.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
5. Аудиторлик текширувининг буюртмачиси билан келишган ҳолда, аудиторлик ҳисоботи қўшимча қисмлардан ҳам иборат бўлиши мумкин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
6. Аудиторлик ҳисоботининг ҳар бир бети рақамланган, аудиторлик текширувини ўтказган аудитор (аудиторлар) ва аудиторлик ташкилотининг раҳбари томонидан имзоланган бўлиши шарт.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
7. Аудиторлик ҳисоботи буюртмачининг реквизитларини кўрсатган ҳолда аудиторлик текширувининг буюртмачисига тақдим этилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2-§. Аудиторлик ҳисоботининг кириш қисми
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
8. Аудиторлик ҳисоботининг кириш қисмида қуйидагилар бўлиши лозим:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
аудиторлик ташкилотининг реквизитлари, шу жумладан аудиторлик фаолиятини амалга ошириш учун лицензиянинг рақами ва санаси;
(8-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси молия вазирининг 2019 йил 27 февралдаги 25-сонли буйруғи (рўйхат рақами 2844-1, 02.04.2019 й.) таҳририда —Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 02.04.2019 й., 10/19/2844-1/2868-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
аудиторлик текширувида қатнашган аудиторлар (фамилияси, исми, отасининг исми, аудитор малака сертификатининг санаси ва рақами) ва бошқа шахслар тўғрисидаги маълумотлар;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
аудиторлик текширувини ўтказиш учун асос ва аудиторлик текширувининг шакли (мажбурий ёки ташаббус тарзида);
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
аудиторлик ҳисоботини тайёрлашда асос бўлган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларга ҳавола;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
аудиторларнинг аудиторлик ҳисоботини тузиш бўйича ва хўжалик юритувчи субъектнинг аудиторлик текширувига тақдим этилган молиявий ҳисобот бўйича жавобгарлиги;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
аудиторлик текшируви ўтказилаётган молиявий ҳисоботга (шакли ва молиявий ҳисобот даврини кўрсатган ҳолда) ва у билан боғлиқ молиявий ахборотга ҳавола;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
хўжалик юритувчи субъект фаолиятининг умумий тавсифи.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
3-§. Аудиторлик ҳисоботининг таҳлилий қисми
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
9. Аудиторлик ҳисоботининг таҳлилий қисми аудитор (аудиторлар) томонидан бажарилган ишлар ва аудиторлик далилларини олишга қаратилган аудиторлик амаллари баёнини ҳамда қуйидагиларнинг текшириш натижаларини қамраб олиши лозим:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
қўлланилаётган ҳисоб сиёсатини;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
хўжалик юритувчи субъектнинг ички назорат тизимини;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
бухгалтерия ҳисоби тизими ва молиявий ҳисобот тузилишини;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
молиявий-хўжалик фаолиятини амалга оширишда бухгалтерия ҳисоби тўғрисидаги қонун ҳужжатларига риоя этилишини;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
солиқлар ва бошқа мажбурий тўловларни ҳисоблаш ва тўлашнинг тўғрилигини;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
активлар сақланишининг таъминланганлигини;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
молиявий коэффициентларнинг ҳисоб-китоби ва унинг таҳлилини.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
10. Аудиторлик амалларини танлаш аудитор (аудиторлар) мулоҳазасининг предмети ҳисобланиб, у молиявий ҳисоботдаги муҳим бузиб кўрсатишлар бўйича рискларни баҳолашга асосланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
11. Ҳисоб сиёсатини текшириш қуйидагиларни ўз ичига олиши лозим:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
қабул қилинган ҳисоб сиёсатининг бухгалтерия ҳисоби тўғрисидаги қонун ҳужжатлари талабларига мувофиқлиги ва қабул қилинган ҳисоб сиёсатининг асосли эканлиги тўғрисидаги маълумот;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
аудиторлик текшируви давомида аниқланган хўжалик юритувчи субъект фаолияти жараёнида ҳисоб сиёсатини қўллашдаги номувофиқликларнинг баёни.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
12. Ички назорат тизимини текшириш қуйидагиларни ўз ичига олиши лозим:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ички назорат тизими, унинг молиявий ҳисобот ишончлилигини таъминлаши ва хўжалик юритувчи субъект фаолиятининг хусусиятига мувофиқлиги тўғрисидаги маълумот;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
аудиторлик текшируви давомида аниқланган ички назорат тизимининг хўжалик юритувчи субъект фаолиятининг кўлами ва хусусиятига аҳамиятли номувофиқликларнинг баёни.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
13. Хўжалик юритувчи субъектнинг бухгалтерия ҳисоби тизими ва молиявий ҳисобот тузилишини текшириш қуйидагиларни ўз ичига олиши лозим:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
бухгалтерия ҳисобини юритиш ва молиявий ҳисоботни тузишнинг белгиланган тартибига риоя қилиниши тўғрисидаги маълумот;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
аудиторлик текшируви давомида аниқланган бухгалтерия ҳисобини юритиш ва молиявий ҳисоботни тайёрлашнинг белгиланган тартибини аҳамиятли бузилишлари баёни.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
14. Молиявий-хўжалик фаолиятини амалга оширишда хўжалик юритувчи субъект томонидан бухгалтерия ҳисоби тўғрисидаги қонун ҳужжатларига риоя этишини текшириш қуйидагиларни ўз ичига олиши керак:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
хўжалик юритувчи субъект томонидан амалга оширилган молиявий-хўжалик операцияларининг бухгалтерия ҳисобида тўлиқ акс эттирилганлиги ва уларнинг бухгалтерия ҳисоби тўғрисидаги қонун ҳужжатларига мувофиқлиги тўғрисидаги маълумот;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
аудиторлик текшируви давомида аниқланган, молиявий-хўжалик операцияларининг бухгалтерия ҳисоби тўғрисидаги қонун ҳужжатларига аҳамиятли номувофиқликлар ва уларнинг молиявий ҳисоботга таъсирининг баёни.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
15. Солиқлар ва бошқа мажбурий тўловларни ҳисоблаш ва тўлашнинг тўғрилигини текшириш қуйидагиларни ўз ичига олиши керак:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
тузилган ва тегишли органларга тақдим этилган солиқлар ва бошқа мажбурий тўловларнинг ҳисоб-китоблари тўғрилиги тўғрисида маълумот;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
солиқлар ва бошқа мажбурий тўловларни ҳисоблаш ва тўлашнинг белгиланган тартибини бузиш ҳолатлари, ҳамда солиқ солинадиган базани аниқлашдаги тафовутлар баёни.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
16. Активлар сақланишини текшириш натижалари хўжалик юритувчи субъект томонидан бухгалтерия ҳисоби тўғрисидаги қонун ҳужжатларига мувофиқ ўтказилган активлар инвентаризациясига асосланиши ва уларнинг ҳақиқатда мавжудлиги, сақланиши ва инвентаризация натижаларининг бухгалтерия ҳисоби тўғрисидаги қонун ҳужжатларига мувофиқ бухгалтерия ҳисобида акс эттирилганлиги тўғрисидаги маълумотни қамраб олган бўлиши лозим.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
17. Молиявий коэффициентларнинг ҳисоб-китоби ва уларнинг таҳлили қуйидагиларни ўз ичига қамраб олади:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
текширилган молиявий ҳисобот асосида ҳисобланган молиявий коэффициентлар ҳамда банкротлик аломатлари бўлганда мажбуриятларни қайтара олиш коэффициент кўрсаткичлари таҳлили;
(17-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси молия вазирининг 2019 йил 27 февралдаги 25-сонли буйруғи (рўйхат рақами 2844-1, 02.04.2019 й.) таҳририда —Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 02.04.2019 й., 10/19/2844-1/2868-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ўтказилган таҳлил натижаларидан келиб чиқиб, хўжалик юритувчи субъектнинг молиявий ҳолати тўғрисида маълумот.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ҳисоб-китоб ва таҳлил учун молиявий коэффициентларни танлаб олиш аудиторлик ташкилоти томонидан аудиторлик текширувининг буюртмачиси билан келишган ҳолда амалга оширилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
4-§. Аудиторлик ҳисоботининг якуний қисми
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
18. Аудиторлик ҳисоботининг якуний қисми қуйидагиларни ўз ичига олиши керак:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
бухгалтерия ҳисоби тўғрисидаги қонун ҳужжатларини бузиш ва аниқланган камчиликларни бартараф этиш бўйича аудиторлик ташкилотининг умумий хулосалари ва тавсиялари;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
бухгалтерия ҳисоби тизимининг самарадорлигини ошириш бўйича таклифлар, ҳамда хўжалик юритувчи субъектнинг молиявий-хўжалик фаолияти самарадорлигини ошириш юзасидан тавсия ва таклифлар;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
аудиторлик ҳисоботи тузилган сана;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
аудиторлик текширувининг буюртмачиси томонидан аудиторлик ҳисоботини олганлиги тўғрисида белги.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
19. Аудиторлик ташкилоти ўтказилган аудиторлик текшируви натижалари бўйича тайёрланган аудиторлик ҳисоботига асосан аудиторлик хулосасини тузиши лозим.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
3-боб. Аудиторлик хулосаси
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1-§. Молиявий ҳисобот тўғрисидаги фикрни шакллантириш
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
20. Аудиторлик ташкилоти аудиторлик текшируви натижаларига кўра қуйидагиларга баҳо бериши лозим:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
аудиторлик фаолияти тўғрисидаги қонун ҳужжатларига мувофиқ фикр билдириш учун етарли ва лозим даражадаги далиллар олинганлигига;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
алоҳида-алоҳида ёки умумий биргаликда олинганда тузатилмаган бузиб кўрсатишлар аудиторлик фаолияти тўғрисидаги қонун ҳужжатларига мувофиқ муҳим ҳисобланишига;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
қабул қилинган ҳисоб сиёсатининг асосланганлигига ва унинг бухгалтерия ҳисоби тўғрисидаги қонун ҳужжатлари талабларига мувофиқлигига;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
молиявий ҳисоботда акс эттирилган ахборотнинг ишончли, қиёсланувчанли, тушунарли ва ўринли эканлигига;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
молиявий ҳисоботнинг бухгалтерия ҳисоби ва молиявий ҳисоботни тузишга доир норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар талабларига мувофиқлигига.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
21. Аудиторлик хулосасида аудиторлик ташкилотининг ижобий ёки модификацияланган фикри ифодаланиши мумкин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2-§. Ижобий фикр
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
22. Аудиторлик ташкилоти, хўжалик юритувчи субъектнинг молиявий ҳисоботи барча муҳимлилик муносабатларида унинг молиявий аҳволини, молиявий натижаларини ҳаққоний акс эттирса ва бухгалтерия ҳисоби тўғрисидаги қонун ҳужжатларига мувофиқ келган ҳолларда мазкур Стандартнинг 1-иловасига мувофиқ шаклдаги аудиторлик хулосасида ижобий фикр билдириши лозим.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
3-§. Модификацияланган фикр
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
23. Аудиторлик ташкилоти аудиторлик хулосасида модификацияланган фикрни билдириши керак, агарда:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
олинган аудиторлик далиллари асосида умумий ҳолда кўрилаётган молиявий ҳисобот муҳим бузиб кўрсатишларга эга бўлса;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
умумий ҳолда кўрилаётган молиявий ҳисобот муҳим бузиб кўрсатишларга эга эмаслигини аниқлаш учун етарли даражадаги тегишли аудиторлик далилларини олиш имконияти бўлмаса.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
24. Аудиторлик ташкилоти томонидан аудиторлик хулосасида модификацияланган фикрни билдириш шаклини танлаб олиш қуйидагиларга:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
модификацияланган фикрни билдириш учун сабаб бўлган вазиятларнинг тавсифидан: молиявий ҳисоботни муҳим бузиб кўрсатиш натижасида ёки етарли даражадаги тегишли аудиторлик далилларини олиш имконияти бўлмаганлиги сабабли молиявий ҳисоботни муҳим бузиб кўрсатиш эҳтимолининг мавжудлигига;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
молиявий ҳисоботга таъсир қилувчи бузиб кўрсатиш омилларининг борлиги ёки уларнинг таъсир кўрсатиш эҳтимоли мавжудлигининг тарқалиш даражасига боғлиқ.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
25. Хўжалик юритувчи субъектнинг молиявий ҳисоботида аҳамиятли бузиб кўрсатишлар мавжуд бўлса ва уларнинг хўжалик юритувчи субъект томонидан бартараф этилмаслиги, молиявий ҳисоботдан фойдаланувчиларни чалғитиши мумкин бўлган ҳолларда аудиторлик ташкилоти мазкур Стандартнинг 2-иловасига мувофиқ шаклда салбий фикр билдирилган аудиторлик хулосасини тузади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Шунингдек, қуйидаги ҳолатларда ҳам салбий фикр билдирилади:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
хўжалик юритувчи субъект томонидан амалга оширилган молия-хўжалик операциялари молиявий ҳисоботда ҳаққоний акс эттирилган, лекин улар қонун ҳужжатлари талабларига мувофиқ келмаганда;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
хўжалик юритувчи субъект раҳбарияти аниқланган бузиб кўрсатишларни бартараф этиш мақсадида молиявий ҳисоботга тузатишлар киритишга рози бўлмаганда.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Хўжалик юритувчи субъект аудиторлик текшируви давомида молиявий ҳисоботда аниқланган бузиб кўрсатишларни бартараф этса салбий фикр билдирилмайди.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
26. Молиявий ҳисоботдаги муҳим бузиб кўрсатишлар қуйидагилар билан боғлиқ бўлиши мумкин:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
хўжалик юритувчи субъект томонидан қабул қилинган ҳисоб сиёсати;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
хўжалик юритувчи субъект томонидан қабул қилинган ҳисоб сиёсати қандай тарзда амалга оширилганлиги;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
бухгалтерия ҳисобининг асосланувчи тамойилларига риоя қилмаслик, шунингдек молиявий ҳисоботда маълумотларнинг тўлиқ ёритилиши.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
27. Хўжалик юритувчи субъект томонидан қабул қилинган ҳисоб сиёсати билан боғлиқ бўлган молиявий ҳисоботдаги муҳим бузиб кўрсатишлар қуйидаги сабабларга кўра вужудга келади:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
танлаб олинган ҳисоб сиёсати бухгалтерия ҳисоби тўғрисидаги қонун ҳужжатлари талабларига мос келмаганда ёки хўжалик юритувчи субъект ҳисоб сиёсатига ўзгартиришлар киритганда, бироқ ҳисоб сиёсатидаги ўзгартиришларни бухгалтерия ҳисобида акс эттиришнинг ва молиявий ҳисоботда ёритишнинг белгиланган тартибини бажармаганда;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
молиявий ҳисобот тегишли тушунтиришлар билан бирга ҳақиқатда содир бўлган хўжалик операциялари ва воқеаларнинг моҳиятини ишончли акс эттирмаганда.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
28. Хўжалик юритувчи субъект томонидан қабул қилинган ҳисоб сиёсати қандай тарзда амалга оширилганлиги билан боғлиқ бўлган молиявий ҳисоботдаги муҳим бузиб кўрсатишлар қуйидаги ҳолларда вужудга келади:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
қабул қилинган ҳисоб сиёсати хўжалик юритувчи субъект раҳбарияти томонидан бир даврдан иккинчи давргача ёки бир турдаги хўжалик операциялари ва воқеаларига нисбатан изчиллик билан қўлланилмаганда ва бухгалтерия ҳисоби тўғрисидаги қонун ҳужжатларига мувофиқ бўлмаганда;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
қабул қилинган ҳисоб сиёсатини нотўғри қўллаш оқибатида.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
29. Бухгалтерия ҳисобининг асосланувчи тамойилларига риоя қилмаслик, шунингдек молиявий ҳисоботда ахборотларни тўлиқ ёритиш билан боғлиқ бўлган молиявий ҳисоботдаги муҳим бузиб кўрсатишлар қуйидаги ҳолларда вужудга келади:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
молиявий ҳисобот Бухгалтерия ҳисобининг миллий стандартлари ва Молиявий ҳисобот шаклларини тўлдириш қоидаларида (рўйхат рақами 1209, 2003 йил 24 январь) назарда тутилган барча маълумотларни очиб бермаганда;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
молиявий ҳисоботда ушбу ҳисоботнинг ишончлилигини таъминлаш учун зарур бўлган маълумотлар ёритилмаганда.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
30. Изоҳлар билан фикр билдирилган аудиторлик хулосаси қуйидаги ҳолларда тузилади:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
агар аудиторлик ташкилоти етарли даражадаги аудиторлик далилларини олиб, алоҳида-алоҳида ёки умумий ҳолда кўриб чиқилаётган бузиб кўрсатишларнинг таъсири муҳим ҳисобланиб, бироқ молиявий ҳисоботнинг кўпчилик муҳим элементларига таъсир қилмайди деган хулосага келганда;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
агар аудиторлик ташкилоти ўз фикрини асослаш учун етарли даражадаги аудиторлик далилларини олиш имкониятига эга бўлмаганда, бироқ у аниқланмаган бузиб кўрсатишларнинг таъсири молиявий ҳисобот учун муҳим бўлиши мумкин, лекин молиявий ҳисоботнинг кўпчилик муҳим элементларига таъсир қилмайди деган хулосага келганда.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ушбу банднинг иккинчи ва учинчи хатбошиларида келтирилган ҳолатларда изоҳлар билан фикр билдирилган аудиторлик хулосаси мазкур Стандартнинг 3 ёки 4-иловаларига мувофиқ шаклда тузилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
31. Аудиторлик ташкилоти фикр билдириши учун зарур бўлган етарли даражадаги аудиторлик далилларини олиш имконияти бўлмаган тақдирда, фикр билдиришни рад этиши мумкин. Фикр билдириш рад этилган аудиторлик хулосаси мазкур Стандартнинг 5-иловасига мувофиқ шаклда тузилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
32. Аудиторлик текшируви ҳажмидаги чекловлар сабабли етарли даражадаги аудиторлик далилларини олиш имконияти бўлмаслигига қуйидагилар сабаб бўлиши мумкин:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
хўжалик юритувчи субъект томонидан назорат қилинмайдиган вазиятларнинг вужудга келиши;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
хўжалик юритувчи субъект раҳбарияти томонидан тўсиқларнинг ўрнатилиши;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
аудиторлик текширувини ўтказишнинг тавсифи ёки муддати билан боғлиқ вазиятлар.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
33. Хўжалик юритувчи субъект томонидан назорат қилинмайдиган вазиятлар қуйидаги ҳолатларда вужудга келади:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
бирламчи ҳисоб ҳужжатлари йўқолганда;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
бирламчи ҳисоб ҳужжатлари қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда олиб қўйилганда ва аудитор томонидан қўшимча муқобил аудиторлик амалларини бажариш йўли билан етарли аудиторлик далилларини олиш имконияти бўлмаганда.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
34. Аудиторлик ташкилоти аудиторлик хулосасини тайёрлаш учун зарур деб ҳисоблаган кўламда аудиторлик текширувини ўтказишда хўжалик юритувчи субъект раҳбарияти томонидан ўрнатилган тўсиқлар қуйидаги ҳолатларда вужудга келиши мумкин:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
товар-моддий захираларини ва бошқа мол-мулкни инвентаризация қилишга;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
бухгалтерия ҳисобининг тегишли счётлари бўйича қолдиқлар юзасидан ташқи тасдиқларни олишга.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
35. Хўжалик юритувчи субъект раҳбарияти томонидан ўрнатилган тўсиқлар аудиторлик текширувини ўтказишнинг бошқа масалаларига, жумладан аудиторлик рискини баҳолашга ҳам таъсир этиши мумкин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
36. Аудиторлик текширувини ўтказишнинг тавсифи ёки муддати билан боғлиқ вазиятлар қуйидаги ҳолатларда вужудга келиши мумкин:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
аудитор фақат моҳияти бўйича текшириш амалларини ўтказиш етарли эмас, хўжалик юритувчи субъектнинг назорат воситалари эса самарасиз деган хулосага келганида;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
аудиторлик текширувини ўтказиш муддати аудитор томонидан мол-мулкни инвентаризациядан ўтказиш жараёнини кузатиш имконини бермаганда.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
37. Агар аудитор етарли даражадаги аудиторлик далилларини қўшимча равишда муқобил аудиторлик амалларини бажариш йўли билан олиш имкониятига эга бўлса, қайсидир аудиторлик амалларини бажариш имкониятининг бўлмаслиги аудиторлик текшируви ҳажмининг чекланиши бўлиб ҳисобланмайди. Агар бунинг имконияти бўлмаган тақдирда, аудитор фикр билдиришни рад этиши лозим.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
38. Агар аудиторлик ташкилоти хўжалик юритувчи субъект раҳбарияти томонидан аудиторлик текшируви ҳажмига чеклаш ўрнатилганлигидан хабар топган тақдирда ва ушбу чеклов фикр билдиришни рад этишга олиб келиши мумкин бўлса, унда аудиторлик ташкилоти бундай чеклашни олиб ташлаш юзасидан хўжалик юритувчи субъект раҳбариятига мурожаат қилиши лозим.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
4-§. Аудиторлик хулосасининг таркиби
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
39. Аудиторлик хулосасининг таркибий тузилмаси қуйидаги қисмлардан иборат:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
аудиторлик хулосасининг номи;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
адресати;

қайд этиш қисми;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
якуний қисми;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
аудиторлик хулосасини бериш санаси;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
аудитор (аудиторлар) ва аудиторлик ташкилоти раҳбарининг имзоси, аудиторлик ташкилотининг муҳри (муҳр мавжуд бўлган тақдирда).
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
40. Аудиторлик ташкилоти модификацияланган фикр билдирган тақдирда у аудиторлик хулосасининг мажбурий элементларига қўшимча равишда:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
мазкур Стандартнинг 50-55-бандларига мувофиқ тартибда, алоҳида махсус қисмни киритиши шарт ва у аудиторлик ташкилотининг фикрини ифодаловчи якуний қисмдан олдин жойлаштирилади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
мазкур Стандартнинг 56-61-бандларига мувофиқ тартибда қўшимча тушунтириш қисмини киритиши мумкин ва у аудиторлик ташкилотининг фикрини ифодаловчи аудиторлик хулосасининг якуний қисмидан кейин жойлаштирилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
41. Аудиторлик ташкилоти аудиторлик хулосаси шаклининг бир хиллигига риоя қилиши керак.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
42. Аудиторлик хулосасининг номи, аудиторлик ташкилоти томонидан билдирилган фикрдан келиб чиқиб, қуйидагилардан бири бўлиши лозим:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ижобий фикр билдирилган аудиторлик хулосаси;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
салбий фикр билдирилган аудиторлик хулосаси;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
изоҳлар билан фикр билдирилган аудиторлик хулосаси;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
фикр билдириш рад этилган аудиторлик хулосаси.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
43. Аудиторлик хулосаси аудиторлик текширувининг буюртмачисига йўлланган бўлиши лозим ва унда буюртмачининг реквизитлари кўрсатилиши керак.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
44. Аудиторлик хулосасининг кириш қисми қуйидаги ахборотларни ўз ичига олади:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
аудиторлик ташкилотининг реквизитлари, агар мавжуд бўлса — электрон почта манзили (e-mail);
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
аудиторлик фаолиятини амалга ошириш ҳуқуқини берувчи лицензия рақами, берилган санаси ва лицензияни берган органнинг номи, лицензия бўйича ўтказиладиган аудиторлик текширувларининг турлари;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
аудиторлик ташкилотининг давлат рўйхатига олингани тўғрисидаги гувоҳнома рақами;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
аудиторлик ташкилотининг ҳисоб-китоб рақами, солиқ тўловчининг идентификация рақами;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
аудиторлик текширувини ўтказиш учун асос, шунингдек аудиторлик текширувининг шакли (мажбурий ёки ташаббус);
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
аудиторлик текширувида иштирок этган аудитор (аудиторлар)нинг, шунингдек аудиторлик ташкилоти раҳбарининг фамилияси, исми ва отасининг исми, аудитор малака сертификатларининг берилган санаси ва рақами.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
45. Кириш қисмида қуйидагилар кўрсатилиши керак:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
санаси ва ҳисобот даври кўрсатилган ҳолда текширилган молиявий ҳисоботлар рўйхати;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
хўжалик юритувчи субъект раҳбарияти бухгалтерия ҳисоби тўғрисидаги қонун ҳужжатларига мувофиқ молиявий ҳисоботни тайёрлаганлиги ва унинг ҳаққонийлиги, шунингдек ички назорат тизими учун жавобгарлиги;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ўтказилган аудиторлик текшируви натижасида ушбу молиявий ҳисобот бўйича билдирилган фикр учун аудиторлик ташкилотининг жавобгарлиги.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
46. Қайд этиш қисмида аудиторлик текшируви:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
аудиторлик фаолияти стандартларига мувофиқ ўтказилганлиги;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
молиявий ҳисобот ва бошқа молиявий ахборотлар бухгалтерия ҳисоби тўғрисидаги қонун ҳужжатларига мувофиқлиги ва ҳаққонийлигини баҳолашдан иборат эканлиги кўрсатилиши керак.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
47. Қайд этиш қисмида аудиторлик текшируви давомида олинган далиллар фикрни ифодалаш учун етарлича асослар бериши хусусида аудиторлик ташкилотининг тасдиғини акс эттириши керак.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
48. Аудиторлик хулосасининг якуний қисмида аудиторлик ташкилотининг текширилган молиявий ҳисобот, хўжалик юритувчи субъектнинг молиявий-хўжалик фаолиятининг натижаси ва молиявий ҳолати тўғрисида ҳаққоний тасаввур бериш-бермаслиги, ҳамда молиявий ҳисобот бухгалтерия ҳисоби тўғрисидаги қонун ҳужжатларига мувофиқлиги ёки мувофиқ эмаслиги хусусидаги фикри аниқ баён этилиши керак.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
49. Аудиторлик ташкилоти фикрини ўз ичига олувчи аудиторлик хулосасининг якуний қисми модификацияланган фикрнинг шаклидан келиб чиқиб «Салбий фикр билдириш», «Изоҳлар билан фикр билдириш», «Фикр билдиришни рад этиш» деб номланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
5-§. Аудиторлик хулосасининг махсус қисми
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
50. Аудиторлик хулосасининг махсус қисмида модификацияланган фикр билдириш учун асос бўлган вазиятлар кўрсатилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Аудиторлик ташкилоти ифодалаган модификацияланган фикрдан келиб чиқиб аудиторлик хулосасида махсус қисм «Салбий фикр билдириш учун асос», «Изоҳлар билан фикр билдириш учун асос», «Фикр билдиришни рад этиш учун асос» деб номланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
51. Агарда молиявий ҳисоботда қандайдир кўрсаткичлар аҳамиятли даражада бузиб кўрсатилган тақдирда, аудиторлик ташкилоти махсус қисмда ушбу бузиб кўрсатишнинг баёнини ва тегишли кўрсаткичларга таъсирини келтириши керак. Агарда молиявий ҳисоботнинг тегишли кўрсаткичларига бузиб кўрсатишнинг таъсирини етарли ишончлилик билан баҳолаш мумкин бўлмаган тақдирда, аудиторлик ташкилоти буни махсус қисмда кўрсатиб ўтиши лозим.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
52. Агарда молиявий ҳисоботнинг тушунтириш хатида тақдим этилган ахборот аҳамиятли даражада бузиб кўрсатилган тақдирда, аудиторлик ташкилоти махсус қисмда бундай бузиб кўрсатишнинг баёнини келтириши керак.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
53. Аудиторлик ташкилоти аудиторлик хулосасида модификацияланган фикрни билдиришни мўлжал қилаётган тақдирда, у хўжалик юритувчи субъектнинг раҳбариятига ушбу ҳолатга сабаб бўлган вазиятлар тўғрисида, шунингдек модификацияланган фикр билдиришнинг мўлжалланаётган мазмуни тўғрисида хабар бериши керак.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
54. Аудиторлик хулосасида мўлжал қилинаётган модификацияланган фикрни билдиришга сабаб бўлган вазиятлар ва модификацияланган фикр билдиришнинг тахминий мазмуни тўғрисида хўжалик юритувчи субъектнинг раҳбариятига хабар бериш қуйидаги имкониятларни беради:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
аудиторлик ташкилотига модификацияланган фикр билдиришга сабаб бўлган ҳолатлар юзасидан хўжалик юритувчи субъект раҳбариятида тушуниш пайдо бўлганлигини ёки хўжалик юритувчи субъект раҳбариятининг фикрлари билан фарқланишлар мавжуд эканлигини аниқлаб олишга;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
хўжалик юритувчи субъект раҳбарияти томонидан, агар бунга жоиз бўлса, мўлжал қилинаётган модификацияланган фикр билдириш учун олиб келган вазиятлар юзасидан аудиторлик ташкилотига қўшимча маълумотлар ва тушунтиришлар тақдим этишга.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
55. Агар аудиторлик ташкилоти етарли даражадаги аудиторлик далилларини олиш имкониятига эга бўлмаганлиги учун модификацияланган фикр билдирган тақдирда, модификацияланган фикр сабабларини махсус қисмда кўрсатиш керак.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
6-§. Аудиторлик хулосасининг тушунтириш қисми
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
56. Аудиторлик ташкилоти молиявий ҳисоботдан фойдаланувчилар диққатини қуйидагиларга жалб қилиш учун аудиторлик хулосасига тушунтириш қисмини киритиши мумкин:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
аудиторлик ташкилотининг фикри бўйича молиявий ҳисоботдан фойдаланувчиларнинг молиявий ҳисоботни тушунишлари учун муҳим ҳисобланадиган даражада аҳамиятга эга, молиявий ҳисоботда акс эттирилган вазиятларга;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
аудиторлик ташкилотининг жавобгарлигини ёки аудиторлик хулосасининг мазмунини молиявий ҳисоботдан фойдаланувчилар тушунишига ёрдам бериши мумкин бўлган, молиявий ҳисоботда акс эттирилмаган вазиятларга.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
57. Аудиторлик ташкилоти қайд этилган вазиятлар аҳамиятли даражада бузиб кўрсатилмаганлигига етарлича аудиторлик далиллари олган тақдирдагина тушунтириш қисми аудиторлик хулосасига киритилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
58. Молиявий ҳисоботда акс эттирилган вазиятларни кўрсатувчи тушунтириш қисми қуйидагилар билан боғланган бўлиши мумкин:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ҳисобот санасида якунланмаган ва улар бўйича қарорлар келгуси ҳисобот даврларида қабул қилиниши мумкин бўлган судда кўрилаётган ишлар юзасидан ноаниқликлар ёки назорат қилувчи ва ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар ҳаракатлари билан боғлиқ ноаниқликлар;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
молиявий ҳисоботга сезиларли таъсир кўрсатиши мумкин бўлган Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатларидаги ёки Ўзбекистон Республикасида бухгалтерия ҳисобини меъёрий тартибга солиш тизимидаги ўзгаришлар;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
хўжалик юритувчи субъектнинг молиявий аҳволига сезиларли таъсир кўрсатган ёки таъсир кўрсатиб келаётган фавқулотдаги воқеалар.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
59. Тушунтириш қисми:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
аудиторлик хулосасида, хўжалик юритувчи субъектнинг молиявий ҳисоботи ишончлилиги тўғрисидаги аудиторлик ташкилотининг фикри баён этилган якуний қисмидан кейин жойлаштирилиши лозим;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
фойдаланувчилар диққатини жалб этадиган вазиятларга аниқ изоҳ берилиши керак ва у молиявий ҳисоботдан фойдаланувчиларга ушбу вазиятлар баёнини молиявий ҳисоботда топиш имкониятини яратиши лозим.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
60. Тушунтириш қисми аудиторлик ташкилотининг фикрига таъсир кўрсатмайди.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
61. Тушунтириш қисми киритилган изоҳлар билан фикр билдирилган аудиторлик хулосаси мазкур Стандартнинг 6-иловасига мувофиқ шаклда тузилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
7-§. Аудиторлик хулосасидаги сана ва имзолар
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
62. Аудиторлик ташкилоти аудиторлик хулосасини аудиторлик текшируви тугаган сана билан расмийлаштириши лозим.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
63. Аудиторлик ташкилоти аудиторлик хулосасини молиявий ҳисобот тузилиши санасидан олдин имзолаши мумкин эмас.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
64. Аудиторлик хулосаси аудиторлик текширувида иштирок этган аудитор (аудиторлар), аудиторлик ташкилотининг раҳбари томонидан имзоланган ва аудиторлик ташкилоти муҳри билан (муҳр мавжуд бўлган тақдирда) тасдиқланган бўлиши керак.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
8-§. Аудиторлик хулосасини тақдим этиш
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
65. Аудиторлик хулосаси ёзма кўринишда тайёрланиши керак. Аудиторлик хулосасига унга нисбатан фикр билдирилган, бухгалтерия ҳисоби тўғрисидаги қонун ҳужжатларига мувофиқ хўжалик юритувчи субъект томонидан санаси кўрсатилган ва имзоланган молиявий ҳисоботнинг нусхаси илова қилинади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
66. Аудиторлик хулосаси аудиторлик ташкилоти ва аудиторлик текширувининг буюртмачиси ўртасидаги келишувига мувофиқ белгиланган миқдордаги нусхада тайёрланади, бунда аудиторлик ташкилоти ва аудиторлик текширувининг буюртмачиси молиявий ҳисобот нусхаси илова қилинган аудиторлик хулосасидан камида бир нусхадан олишлари керак.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
67. Аудиторлик хулосаси тегишли молиявий ҳисобот билан биргаликда хўжалик юритувчи субъект томонидан эълон қилиниши мумкин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
4-боб. Аудиторлик ҳисоботлари ва аудиторлик хулосаларини сақлаш
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
68. Аудиторлик ташкилоти аудиторлик ҳисоботлари ва аудиторлик хулосаларининг нусхаларини, шу жумладан ушбу ҳужжатларнинг электрон версияларини, камида беш йил муддатда ишончли сақланишини таъминлаши шарт.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
69. Аудиторлик ташкилотидан аудиторлик ҳисоботлари ва аудиторлик хулосаларини Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатларида белгиланган ҳолатларда ва тартибда фақат бунга ваколат берилган органлар томонидан олиб қўйилиши мумкин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
5-боб. Аудиторлик ташкилотининг жавобгарлиги
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
70. Аудиторлик ташкилоти аудиторлик ҳисоботи ва аудиторлик хулосасини қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда тузиш учун жавобгар ҳисобланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
71. Аудиторлик ҳисоботидаги ахборот махфий ҳисобланади ва ошкор қилиниши мумкин эмас. Ушуб ахборотдан фойдаланган шахслар ахборотни ошкор қилганлик учун қонун ҳужжатларига мувофиқ жавобгарликка тортиладилар.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Аудиторлик фаолиятининг миллий стандарти (70-сон АФМС) «Молиявий ҳисобот тўғрисидаги аудиторлик ҳисоботи ва аудиторлик хулосаси»га
1-ИЛОВА

НАМУНА

Ижобий фикр билдирилган
‎АУДИТОРЛИК ХУЛОСАСИ

‎‎____________________________________________________________________________________________
(адресат)

Мен (биз), ___________________________________________________________________________________

(70-сон АФМСнинг 44-бандига мувофиқ аудиторлик ташкилотининг номи ва унинг реквизитлари)

аудиторлик ташкилотининг аудитори (аудиторлари)___________________________________________________

(аудиторлар ва аудиторлик ташкилоти раҳбарининг фамилияси, исми, отасининг исми, аудитор малака сертификатининг берилган санаси ва рақами)

томонидан хўжалик юритувчи субъект_________________________________________________________нинг

(аудиторлик текшируви ўтказилган хўжалик юритувчи субъектнинг номи)

______________________________________________________________________________________иборат

(молиявий ҳисобот шаклларининг рўйхати)

______________йил (сана ва ҳисобот даври кўрсатилган ҳолда) ҳолатидаги молиявий ҳисоботининг ишончлилигини мажбурий (ташаббус тарзидаги) аудиторлик текширувидан ўтказдик.

Хўжалик юритувчи субъект раҳбариятининг жавобгарлиги

Хўжалик юритувчи субъект раҳбарияти бухгалтерия ҳисоби тўғрисидаги қонун ҳужжатларига мувофиқ молиявий ҳисоботнинг тайёрланиши ва ҳаққонийлиги, ҳамда ички назорат тизими учун жавобгардир.

Аудиторлик ташкилотининг жавобгарлиги

Аудиторлик ташкилотининг жавобгарлиги ўтказилган аудиторлик текширувига асосан ушбу молиявий ҳисобот юзасидан фикр билдиришдан иборат.
‎Биз «ХХХ» ташкилотининг илова қилинган молиявий ҳисоботини аудиторлик текширувидан ўтказдик. Аудиторлик текшируви молиявий ҳисобот ва бошқа молиявий ахборотлар барча муҳимлилик жиҳатлари бўйича бухгалтерия ҳисоби тўғрисидаги қонун ҳужжатларига мувофиқлиги ва ҳаққонийлигини баҳолашдан иборат.
‎Биз аудиторлик текширувини Аудиторлик фаолиятининг миллий стандартларига мувофиқ ўтказдик. Ушбу стандартлар молиявий ҳисобот жиддий бузиб кўрсатишларга эга эмаслигига етарли даражадаги ишончга эга бўлишни таъминловчи аудиторлик текширувини режалаштиришни ва ўтказишни тақозо этади.
‎Аудиторлик текшируви аудиторлик далилларини олишга йўналтирилган аудиторлик амалларини ўтказишни ўз ичига олади. Аудиторлик амалларини танлаш бизнинг мулоҳазамизнинг предмети ҳисобланади.
‎Аудиторлик текшируви давомида олинган аудиторлик далиллари молиявий ҳисобот ишончлилиги тўғрисида фикр билдириш учун етарлича асослар беради деб ҳисоблаймиз.

Ижобий фикр

Бизнинг фикримизча хўжалик юритувчи субъект_________________________________________________нинг

(хўжалик юритувчи субъектнинг номи)

20ХХ йил 31 декабрь ҳолатидаги молиявий ҳисоботи барча муҳимлилик жиҳатлари бўйича унинг молиявий ҳолатини ва молиявий-хўжалик фаолияти натижаларини ҳаққоний акс эттиради ва бухгалтерия ҳисоби тўғрисидаги қонун ҳужжатлари талабларига мувофиқ келади.
Аудиторлик ташкилоти раҳбари ________________________‎__________________________

(фамилияси, имзо)

‎‎Аудитор (аудиторлар) ‎‎_________________________________________________________

(фамилияси, имзо)

Хулоса тузилган сана М.Ў. (муҳр мавжуд бўлган тақдирда)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Аудиторлик фаолиятининг миллий стандарти (70-сон АФМС) «Молиявий ҳисобот тўғрисидаги аудиторлик ҳисоботи ва аудиторлик хулосаси»га
2-ИЛОВА

Салбий фикр билдирилган
АУДИТОРЛИК ХУЛОСАСИ

‎‎____________________________________________________________________________________________
(адресат)

Мен (биз), ___________________________________________________________________________________

(70-сон АФМСнинг 44-бандига мувофиқ аудиторлик ташкилотининг номи ва унинг реквизитлари)

аудиторлик ташкилотининг аудитори(аудиторлари)___________________________________________________

(аудиторлар ва аудиторлик ташкилоти раҳбарининг фамилияси, исми, отасининг исми, аудитор малака сертификатининг берилган санаси ва рақами)

томонидан хўжалик юритувчи субъект_________________________________________________________нинг

(аудиторлик текшируви ўтказилган хўжалик юритувчи субъектнинг номи)

______________________________________________________________________________________иборат

(молиявий ҳисобот шаклларининг рўйхати)

______________йил (сана ва ҳисобот даври кўрсатилган ҳолда) ҳолатидаги молиявий ҳисоботининг ишончлилигини мажбурий (ташаббус тарзидаги) аудиторлик текширувидан ўтказдик.

Хўжалик юритувчи субъект раҳбариятининг жавобгарлиги

Хўжалик юритувчи субъект раҳбарияти бухгалтерия ҳисоби тўғрисидаги қонун ҳужжатларига мувофиқ молиявий ҳисоботнинг тайёрланиши ва ҳаққонийлиги, ҳамда ички назорат тизими учун жавобгардир.

Аудиторлик ташкилотининг жавобгарлиги

Аудиторлик ташкилотининг жавобгарлиги ўтказилган аудиторлик текширувига асосан ушбу молиявий ҳисобот юзасидан фикр билдиришдан иборат.
‎Биз «ХХХ» ташкилотининг илова қилинган молиявий ҳисоботини аудиторлик текширувидан ўтказдик. Аудиторлик текшируви молиявий ҳисобот ва бошқа молиявий ахборотлар барча муҳимлилик жиҳатлари бўйича бухгалтерия ҳисоби тўғрисидаги қонун ҳужжатларига мувофиқлиги ва ҳаққонийлигини баҳолашдан иборат.
‎Биз аудиторлик текширувини Аудиторлик фаолиятининг миллий стандартларига мувофиқ ўтказдик. Ушбу стандартлар молиявий ҳисобот жиддий бузиб кўрсатишларга эга эмаслигига етарли даражадаги ишончга эга бўлишни таъминловчи аудиторлик текширувини режалаштиришни ва ўтказишни тақозо этади.
‎Аудиторлик текшируви аудиторлик далилларини олишга йўналтирилган аудиторлик амалларини ўтказишни ўз ичига олади. Аудиторлик амалларини танлаш бизнинг мулоҳазамизнинг предмети ҳисобланади.
‎Аудиторлик текшируви давомида олинган аудиторлик далиллари молиявий ҳисоботнинг ишончлилиги тўғрисида фикр билдириш учун етарлича асос бўлади.
‎Бизнинг фикримизча, махсус қисмда қайд этилган салбий фикр билдириш учун асос бўладиган вазиятлар натижасида, бизда аудиторлик ташкилоти фикрини ифодалаш учун асосларни таъминловчи етарлича аудиторлик далиллари мавжуд.

Салбий фикр билдириш учун асос

Хўжалик юритувчи субъект томонидан ХХХ млн сўм нотўғри равишда харажатларга ўтказилган, бу эса бухгалтерия ҳисоби тўғрисидаги қонун ҳужжатларини бузиш ҳисобланади ва молиявий ҳисобот кўрсаткичларини аҳамиятли даражада бузиб кўрсатилишига олиб келади.

Салбий фикр

Бизнинг фикримизча салбий фикр билдириш учун асос бўладиган қайд этилган вазиятларнинг муҳимлилиги натижасида «ХХХ» ташкилотининг 20ХХ йил ________ ҳолатидаги молиявий ҳисоботи барча муҳимлилик жиҳатлари бўйича унинг молиявий-хўжалик фаолияти натижаларини ва молиявий ҳолатини ҳаққоний акс эттирмайди.

Аудиторлик ташкилоти раҳбари ________________________‎__________________________

(фамилияси, имзо)

‎‎Аудитор (аудиторлар) ‎‎_________________________________________________________

(фамилияси, имзо)

Хулоса тузилган сана М.Ў. (муҳр мавжуд бўлган тақдирда)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Аудиторлик фаолиятининг миллий стандарти (70-сон АФМС) «Молиявий ҳисобот тўғрисидаги аудиторлик ҳисоботи ва аудиторлик хулосаси»га
3-ИЛОВА

Изоҳлар билан фикр билдирилган
АУДИТОРЛИК ХУЛОСАСИ

‎‎(агар аудиторлик ташкилоти зарур даражадаги аудиторлик далилларини олиб, аниқланган бузиб кўрсатишларнинг алоҳида ёхуд биргаликдаги таъсири муҳим ҳисобланиши билан бирга, молиявий ҳисоботнинг аксарият аҳамиятли элементларига таъсир қилмайди деган хулосага келган ҳолларда)

‎‎____________________________________________________________________________________________
(адресат)

Мен (биз), ___________________________________________________________________________________

(70-сон АФМСнинг 44-бандига мувофиқ аудиторлик ташкилотининг номи ва унинг реквизитлари)

аудиторлик ташкилотининг аудитори(аудиторлари)___________________________________________________

(аудиторлар ва аудиторлик ташкилоти раҳбарининг фамилияси, исми, отасининг исми, аудитор малака сертификатининг берилган санаси ва рақами)

томонидан хўжалик юритувчи субъект_________________________________________________________нинг

(аудиторлик текшируви ўтказилган хўжалик юритувчи субъектнинг номи)

______________________________________________________________________________________иборат

(молиявий ҳисобот шаклларининг рўйхати)

______________йил (сана ва ҳисобот даври кўрсатилган ҳолда) ҳолатидаги молиявий ҳисоботининг ишончлилигини мажбурий (ташаббус тарзидаги) аудиторлик текширувидан ўтказдик.

Хўжалик юритувчи субъект раҳбариятининг жавобгарлиги

Хўжалик юритувчи субъект раҳбарияти бухгалтерия ҳисоби тўғрисидаги қонун ҳужжатларига мувофиқ молиявий ҳисоботнинг тайёрланиши ва ҳаққонийлиги, ҳамда ички назорат тизими учун жавобгардир.

Аудиторлик ташкилотининг жавобгарлиги

Аудиторлик ташкилотининг жавобгарлиги ўтказилган аудиторлик текширувига асосан ушбу молиявий ҳисобот юзасидан фикр билдиришдан иборат.
‎Биз «ХХХ» ташкилотининг илова қилинган молиявий ҳисоботини аудиторлик текширувидан ўтказдик. Аудиторлик текшируви молиявий ҳисобот ва бошқа молиявий ахборотлар барча муҳимлилик жиҳатлари бўйича бухгалтерия ҳисоби тўғрисидаги қонун ҳужжатларига мувофиқлиги ва ҳаққонийлигини баҳолашдан иборат.
‎Биз аудиторлик текширувини Аудиторлик фаолиятининг миллий стандартларига мувофиқ ўтказдик. Ушбу стандартлар молиявий ҳисобот жиддий бузиб кўрсатишларга эга эмаслигига етарли даражадаги ишончга эга бўлишни таъминловчи аудиторлик текширувини режалаштиришни ва ўтказишни тақозо этади.
‎Аудиторлик текшируви аудиторлик далилларини олишга йўналтирилган аудиторлик амалларини ўтказишни ўз ичига олади. Аудиторлик амалларини танлаш бизнинг мулоҳазамизнинг предмети ҳисобланади.
‎Аудиторлик текшируви давомида олинган аудиторлик далиллар молиявий ҳисоботнинг ишончлилиги тўғрисида фикр билдириш учун етарлича асос бўлади.
‎Бизнинг фикримизча, махсус қисмда қайд этилган изоҳлар билан фикр билдириш учун асос бўладиган вазиятлар натижасида, бизда аудиторлик ташкилоти фикрини ифодалаш учун асосларни таъминловчи етарлича аудиторлик далиллари мавжуд.

Изоҳлар билан фикр билдириш учун асос

20ХХ йил 31 декабрь ҳолатига кўра миқдори ХХХ минг сўм бўлган ишлаб чиқариш ускунасининг қиймати бухгалтерия балансининг «Асосий воситалар» моддаси бўйича акс эттирилмаган. Бунинг оқибатида, мос равишда 20ХХ йил 31 декабрь ҳолатига кўра, мол етказиб берувчи олдидаги ХХХ минг сўмлик кредиторлик қарзи бухгалтерия балансининг «Мол етказиб берувчилар ва пудратчилардан қарздорлик» моддасида акс эттирилмаган.Умуман олганда, ушбу сумма молиявий ҳисоботдаги бузиб кўрсатишларнинг таъсирини баҳолаш учун ўрнатилган муҳимлилик даражасидан ошмайди.

Изоҳлар билан фикр билдириш

Бизнинг фикримизча, изоҳлар билан фикр билдириш учун асос бўладиган баён этилган вазиятларнинг молиявий ҳисоботга таъсиридан ташқари, «ХХХ» ташкилотининг 20ХХ йил 31 декабрь ҳолатидаги молиявий ҳисоботи бухгалтерия ҳисоби тўғрисидаги қонун ҳужжатларига мувофиқ барча муҳимлилик жиҳатлари бўйича унинг молиявий-хўжалик фаолияти натижаларини ва молиявий ҳолатини ҳаққоний акс эттиради.

Аудиторлик ташкилоти раҳбари ________________________‎__________________________

(фамилияси, имзо)

‎‎Аудитор (аудиторлар) ‎‎_________________________________________________________

(фамилияси, имзо)

Хулоса тузилган сана М.Ў. (муҳр мавжуд бўлган тақдирда)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Аудиторлик фаолиятининг миллий стандарти (70-сон АФМС) «Молиявий ҳисобот тўғрисидаги аудиторлик ҳисоботи ва аудиторлик хулосаси»га
4-ИЛОВА
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish

НАМУНА

Изоҳлар билан фикр билдирилган
АУДИТОРЛИК ХУЛОСАСИ

‎‎(агар аудиторлик ташкилоти зарур даражадаги аудиторлик далилларини олиб, аниқланган бузиб кўрсатишларнинг алоҳида ёхуд биргаликдаги таъсири муҳим ҳисобланиши билан бирга, молиявий ҳисоботнинг аксарият аҳамиятли элементларига таъсир қилмайди деган хулосага келган ҳолларда)

‎‎____________________________________________________________________________________________
(адресат)

Мен (биз), ___________________________________________________________________________________

(70-сон АФМСнинг 44-бандига мувофиқ аудиторлик ташкилотининг номи ва унинг реквизитлари)

аудиторлик ташкилотининг аудитори(аудиторлари)___________________________________________________

(аудиторлар ва аудиторлик ташкилоти раҳбарининг фамилияси, исми, отасининг исми, аудитор малака сертификатининг берилган санаси ва рақами)

томонидан хўжалик юритувчи субъект_________________________________________________________нинг

(аудиторлик текшируви ўтказилган хўжалик юритувчи субъектнинг номи)

______________________________________________________________________________________иборат

(молиявий ҳисобот шаклларининг рўйхати)

______________йил (сана ва ҳисобот даври кўрсатилган ҳолда) ҳолатидаги молиявий ҳисоботининг ишончлилигини мажбурий (ташаббус тарзидаги) аудиторлик текширувидан ўтказдик.

Хўжалик юритувчи субъект раҳбариятининг жавобгарлиги

Хўжалик юритувчи субъект раҳбарияти бухгалтерия ҳисоби тўғрисидаги қонун ҳужжатларига мувофиқ молиявий ҳисоботнинг тайёрланиши ва ҳаққонийлиги, ҳамда ички назорат тизими учун жавобгардир.

Аудиторлик ташкилотининг жавобгарлиги

Аудиторлик ташкилотининг жавобгарлиги ўтказилган аудиторлик текширувига асосан ушбу молиявий ҳисобот юзасидан фикр билдиришдан иборат.
‎Биз «ХХХ» ташкилотининг илова қилинган молиявий ҳисоботини аудиторлик текширувидан ўтказдик. Аудиторлик текшируви молиявий ҳисобот ва бошқа молиявий ахборотлар барча муҳимлилик жиҳатлари бўйича бухгалтерия ҳисоби тўғрисидаги қонун ҳужжатларига мувофиқлиги ва ҳаққонийлигини баҳолашдан иборат.
‎Биз аудиторлик текширувини Аудиторлик фаолиятининг миллий стандартларига мувофиқ ўтказдик. Ушбу стандартлар молиявий ҳисобот жиддий бузиб кўрсатишларга эга эмаслигига етарли даражадаги ишончга эга бўлишни таъминловчи аудиторлик текширувини режалаштиришни ва ўтказишни тақозо этади.
‎Аудиторлик текшируви аудиторлик далилларини олишга йўналтирилган аудиторлик амалларини ўтказишни ўз ичига олади. Аудиторлик амалларини танлаш бизнинг мулоҳазамизнинг предмети ҳисобланади.
‎Аудиторлик текшируви давомида олинган аудиторлик далиллари молиявий ҳисоботнинг ишончлилиги тўғрисида фикр билдириш учун етарлича асос бўлади.
‎Бизнинг фикримизча, махсус қисмда қайд этилган изоҳлар билан фикр билдириш учун асос бўладиган вазиятлар натижасида, бизда аудиторлик ташкилоти фикрини ифодалаш учун асосларни таъминловчи етарлича аудиторлик далиллари мавжуд.

Изоҳлар билан фикр билдириш учун асос

«УУУ» ташкилотининг «ZZZ» чет эл қарам корхонасига қўйилмалари, бухгалтерия балансида 20ХХ йил 31 декабрь ҳолати бўйича ХХХ сўм миқдорида улушли иштирок этиш усули билан ҳисобга олиниб кўрсатилган, ҳамда «УУУ» ташкилотининг «ZZZ»корхонаси соф фойдасидаги улуши ХХХ сўм миқдорида шу санада якунланадиган йил бўйича «УУУ»нинг фойдасига киритилган. Биз 20ХХ 31 декабрь ҳолатига кўра «УУУ» нинг «ZZZ» чет эл қарам корхонасидаги қўйилмаларининг баланс қиймати ва «УУУ»нинг «ZZZ» қарам корхонасининг соф фойдасидаги улуши юзасидан етарлича зарур даражадаги аудиторлик далилларини ололмадик, чунки бизга молиявий ахборотлардан фойдаланишга рухсат берилмади. Бунинг оқибатида, бизда ушбу суммаларга қандайдир тузатишлар киритиш кераклиги ёки керак эмаслигини аниқлаш имконияти бўлмади.

Изоҳлар билан фикр билдириш

Бизнинг фикримизча, изоҳлар билан фикр билдириш учун асос бўладиган баён этилган вазиятларнинг молиявий ҳисоботга таъсиридан ташқари, «УУУ» ташкилотининг 20ХХ йил 31 декабрь ҳолатидаги молиявий ҳисоботи бухгалтерия ҳисоби тўғрисидаги қонун ҳужжатларига мувофиқ барча муҳимлилик жиҳатлари бўйича унинг молиявий-хўжалик фаолияти натижаларини ва молиявий ҳолатини ҳаққоний акс эттиради.

Аудиторлик ташкилоти раҳбари ________________________‎__________________________

(фамилияси, имзо)

‎‎Аудитор (аудиторлар) ‎‎_________________________________________________________

(фамилияси, имзо)

Хулоса тузилган сана М.Ў. (муҳр мавжуд бўлган тақдирда)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Аудиторлик фаолиятининг миллий стандарти (70-сон АФМС) «Молиявий ҳисобот тўғрисидаги аудиторлик ҳисоботи ва аудиторлик хулосаси»га
5-ИЛОВА

Фикр билдириш рад этилган
АУДИТОРЛИК ХУЛОСАСИ

‎‎____________________________________________________________________________________________
(адресат)

Мен (биз), ___________________________________________________________________________________

(70-сон АФМСнинг 44-бандига мувофиқ аудиторлик ташкилотининг номи ва унинг реквизитлари)

аудиторлик ташкилотининг аудитори(аудиторлари)___________________________________________________

(аудиторлар ва аудиторлик ташкилоти раҳбарининг фамилияси, исми, отасининг исми, аудитор малака сертификатининг берилган санаси ва рақами)

томонидан хўжалик юритувчи субъект_________________________________________________________нинг

(аудиторлик текшируви ўтказилган хўжалик юритувчи субъектнинг номи)

______________________________________________________________________________________иборат

(молиявий ҳисобот шаклларининг рўйхати)

______________йил (сана ва ҳисобот даври кўрсатилган ҳолда) ҳолатидаги молиявий ҳисоботининг ишончлилигини мажбурий (ташаббус тарзидаги) аудиторлик текширувидан ўтказдик.

Хўжалик юритувчи субъект раҳбариятининг жавобгарлиги

Хўжалик юритувчи субъект раҳбарияти бухгалтерия ҳисоби тўғрисидаги қонун ҳужжатларига мувофиқ молиявий ҳисоботнинг тайёрланиши ва ҳаққонийлиги, ҳамда ички назорат тизими учун жавобгардир.

Аудиторлик ташкилотининг жавобгарлиги

Аудиторлик ташкилотининг жавобгарлиги ўтказилган аудиторлик текширувига асосан ушбу молиявий ҳисобот юзасидан фикр билдиришдан иборат.
‎Биз «ХХХ» ташкилотининг илова қилинган молиявий ҳисоботини аудиторлик текширувидан ўтказдик. Аудиторлик текшируви молиявий ҳисобот ва бошқа молиявий ахборотлар барча муҳимлилик жиҳатлари бўйича бухгалтерия ҳисоби тўғрисидаги қонун ҳужжатларига мувофиқлиги ва ҳаққонийлигини баҳолашдан иборат.
‎Биз аудиторлик текширувини Аудиторлик фаолиятининг миллий стандартларига мувофиқ ўтказдик. Ушбу стандартлар молиявий ҳисобот жиддий бузиб кўрсатишларга эга эмаслигига етарли даражадаги ишончга эга бўлишни таъминловчи аудиторлик текширувини режалаштиришни ва ўтказишни тақозо этади.
‎Аудиторлик текшируви аудиторлик далилларини олишга йўналтирилган аудиторлик амалларини ўтказишни ўз ичига олади. Аудиторлик амалларини танлаш бизнинг мулоҳазамизнинг предмети ҳисобланади.
‎Фикр билдиришни рад этиш учун асос бўладиган, махсус қисмда қайд этилган вазиятлар натижасида, бизда аудиторлик ташкилоти фикрини ифодалаш учун асосларни таъминловчи етарли даражадаги аудиторлик далилларини олиш имконияти бўлмади.

Фикр билдиришни рад этиш учун асос

Хўжалик юритувчи субъект «ХХХ»нинг биргаликдаги фаолиятга улуши 20ХХ йил 31 декабрь ҳолати бўйича бухгалтерия балансининг «Узоқ муддатли инвестициялар» моддасида ХХХ минг сўм миқдорида акс эттирилган ва бу 20ХХ йил 31 декабрь ҳолатига кўра соф активлар қийматининг 90 % ни ташкил этади. Бироқ, молиявий инвестициялар, шунингдек улар билан боғлиқ пул оқимлари юзасидан ташқи далилларни олиш учун хўжалик юритувчи субъект раҳбарияти томонидан чекловлар ва тўсиқлар ўрнатилди.

Фикр билдиришни рад этиш

Фикр билдиришни рад этиш учун асос бўлган ҳолатлар кўрсатилган қисмда қайд этилган вазиятлар муҳим эканлиги сабабли, бизда фикр билдириш учун асосларни таъминловчи етарли даражадаги аудиторлик далилларини олиш имконияти бўлмади, ва шундан келиб чиқиб, биз хўжалик юритувчи субъект «ХХХ»нинг молиявий ҳисоботи ишончлилигига фикр билдиришни рад этамиз.

Аудиторлик ташкилоти раҳбари ________________________‎__________________________

(фамилияси, имзо)

‎‎Аудитор (аудиторлар) ‎‎_________________________________________________________

(фамилияси, имзо)

Хулоса тузилган сана М.Ў. (муҳр мавжуд бўлган тақдирда)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Аудиторлик фаолиятининг миллий стандарти (70-сон АФМС) «Молиявий ҳисобот тўғрисидаги аудиторлик ҳисоботи ва аудиторлик хулосаси»га
6-ИЛОВА
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish

НАМУНА

Тушунтириш қисми киритилган изоҳлар билан фикр билдирилган
‎АУДИТОРЛИК ХУЛОСАСИ

‎‎____________________________________________________________________________________________
(адресат)

Мен (биз), ___________________________________________________________________________________

(70-сон АФМСнинг 44-бандига мувофиқ аудиторлик ташкилотининг номи ва унинг реквизитлари)

аудиторлик ташкилотининг аудитори(аудиторлари)___________________________________________________

(аудиторлар ва аудиторлик ташкилоти раҳбарининг фамилияси, исми, отасининг исми, аудитор малака сертификатининг берилган санаси ва рақами)

томонидан хўжалик юритувчи субъект_________________________________________________________нинг

(аудиторлик текшируви ўтказилган хўжалик юритувчи субъектнинг номи)

______________________________________________________________________________________иборат

(молиявий ҳисобот шаклларининг рўйхати)

______________йил (сана ва ҳисобот даври кўрсатилган ҳолда) ҳолатидаги молиявий ҳисоботининг ишончлилигини мажбурий (ташаббус тарзидаги) аудиторлик текширувидан ўтказдик.

Хўжалик юритувчи субъект раҳбариятининг жавобгарлиги

Хўжалик юритувчи субъект раҳбарияти бухгалтерия ҳисоби тўғрисидаги қонун ҳужжатларига мувофиқ молиявий ҳисоботнинг тайёрланиши ва ҳаққонийлиги, ҳамда ички назорат тизими учун жавобгардир.

Аудиторлик ташкилотининг жавобгарлиги

Аудиторлик ташкилотининг жавобгарлиги ўтказилган аудиторлик текширувига асосан ушбу молиявий ҳисобот юзасидан фикр билдиришдан иборат.
‎Биз «ХХХ» ташкилотининг илова қилинган молиявий ҳисоботини аудиторлик текширувидан ўтказдик. Аудиторлик текшируви молиявий ҳисобот ва бошқа молиявий ахборотлар барча муҳимлилик жиҳатлари бўйича бухгалтерия ҳисоби тўғрисидаги қонун ҳужжатларига мувофиқлиги ва ҳаққонийлигини баҳолашдан иборат.
‎Биз аудиторлик текширувини Аудиторлик фаолиятининг миллий стандартларига мувофиқ ўтказдик. Ушбу стандартлар молиявий ҳисобот жиддий бузиб кўрсатишларга эга эмаслигига етарли даражадаги ишончга эга бўлишни таъминловчи аудиторлик текширувини режалаштиришни ва ўтказишни тақозо этади.
‎Аудиторлик текшируви аудиторлик далилларини олишга йўналтирилган аудиторлик амалларини ўтказишни ўз ичига олади. Аудиторлик амалларини танлаш бизнинг мулоҳазамизнинг предмети ҳисобланади.
‎Аудиторлик текшируви давомида олинган аудиторлик далиллари молиявий ҳисоботнинг ишончлилиги тўғрисида фикр билдириш учун етарли асос бўлади.
‎Бизнинг фикримизча, махсус қисмда қайд этилган изоҳлар билан фикр билдириш учун асос бўладиган вазиятлар натижасида, бизда аудиторлик ташкилоти фикрини ифодалаш учун асосларни таъминловчи етарлича аудиторлик далиллари мавжуд.

Изоҳлар билан фикр билдириш учун асос

20ХХ йил 31 декабрь ҳолати бўйича бухгалтерия балансининг «Асосий воситалар» моддасида миқдори ХХХ минг сўм бўлган ишлаб чиқариш ускунасининг қиймати акс эттирилмаган. Шу сабабли бухгалтерия балансининг «Мол етказиб берувчилар ва пудратчилардан қарздорлик» моддасида 20ХХ йил 31 декабрь ҳолатига кўра мол етказиб берувчи олдидаги ХХХ минг сўмлик кредиторлик қарзи акс эттирилмаган.

Изоҳлар билан фикр билдириш

Бизнинг фикримизча, изоҳлар билан фикр билдириш учун асос бўладиган баён этилган вазиятларнинг молиявий ҳисоботга таъсиридан ташқари, «ХХХ» ташкилотининг 20ХХ йил 31 декабрь ҳолатидаги молиявий ҳисоботи бухгалтерия ҳисоби тўғрисидаги қонун ҳужжатларига мувофиқ барча муҳимлилик жиҳатлари бўйича унинг молиявий-хўжалик фаолияти натижаларини ва молиявий ҳолатини ҳаққоний акс эттиради.

‎‎Тушунтириш қисми

Молиявий ҳисоботнинг ишончлилиги тўғрисидаги фикримизни ўзгартирмаган ҳолда, биз молиявий ҳисоботнинг тушунтириш хатида баён этилган қуйидаги ахборотга диққатни жалб этамиз: «ZZZ» ташкилоти томонидан «ХХХ» хўжалик юритувчи субъектга нисбатан киритилган даъвоси бўйича иш шу кунга қадар судда кўриб чиқилиши якунланмаган.
Аудиторлик ташкилоти раҳбари ________________________‎__________________________

(фамилияси, имзо)

‎‎Аудитор (аудиторлар) ‎‎_________________________________________________________

(фамилияси, имзо)

Хулоса тузилган сана М.Ў. (муҳр мавжуд бўлган тақдирда)
(Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2016 й., 48-сон, 554-модда; Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 02.04.2019 й., 10/19/2844-1/2868-сон)