1.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.12.00.00 Қурилиш / 09.12.04.00 Капитал қурилишни лойиҳалаштириш;
2.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.12.00.00 Қурилиш / 09.12.11.00 Транспорт, алоқа ва энергетика объектлари қурилиши;
3.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.15.00.00 Транспорт / 09.15.03.00 Темир йўл транспорти / 09.15.03.01 Умумий қоидалар]
[ТСЗ:
1.Иқтисодиёт / Архитектура ва қурилиш;
2.Иқтисодиёт / Транспорт. Йўл хўжалиги. Ҳаракат ва парвозлар хавфсизлиги]
Норасмий таржима
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Президентининг
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Қарори
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
«Тошкент метрополитени Юнусобод линияси иккинчи босқичини қуриш» лойиҳасини амалга оширишга доир чора-тадбирлар тўғрисида
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Тошкент шаҳрининг транспорт инфратузилмасини янада такомиллаштириш, йўловчилар оқимини кўпайтириш, Тошкент метрополитенининг Юнусобод линиясида йўловчилар ташиш даражаси ва сифатини ошириш, шаҳар ер усти жамоат транспортига юкламаларни камайтириш, шунингдек, экология ва атроф муҳит муҳофазасини яхшилаш мақсадида:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1. Тошкент шаҳар ҳокимлиги ва «Ўзбекистон темир йўллари» АЖнинг 2017 — 2019 йилларда Тошкент метрополитенининг Юнусобод линияси иккинчи босқичи қурилишини якунлаш (кейинги ўринларда — лойиҳа) тўғрисидаги таклифига розилик берилсин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2. Лойиҳани амалга ошириш доирасида қурилиши тугалланмаган объектларнинг қиймати 2016 йил 1 октябрдаги ҳолатига қайта баҳолашни ҳисобга олган ҳолда 6,91 млрд сўмни ташкил қилганлиги маълумот учун қабул қилинсин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
3. Тошкент шаҳар ҳокимлиги Ўзбекистон Республикаси Давлат архитектура ва қурилиш қўмитаси, «Ўзбекистон темир йўллари» АЖ, «Тошкент метрополитени» УК, «Тошметроқурилиш» МЧЖ, «Тошкент метролойиҳа» МЧЖ билан биргаликда:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
бир ой муддатда Тошкент метрополитенининг Юнусобод линиясидаги қурилиши тугалланмаган объектлар техник кўрикдан ва хатловдан ўтказилишини таъминласин;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
хатловдан ўтказиш натижаларига кўра комплекс чора-тадбирлар ишлаб чиқсин, унда техник вазифани сифатли тайёрлаш ва тасдиқлаш, илғор энергия ва ресурс тежовчи технологияларни қўллаган ҳолда лойиҳа-смета ҳужжатларини ишлаб чиқиш, лойиҳани амалга ошириш доирасида тиклаш ва қурилиш-монтаж ишларини босқичма-босқич бажаришни назарда тутсин.
[ОКОЗ:
1.06.00.00.00 Ижтимоий таъминот ва ижтимоий суғурта тўғрисидаги қонунчилик. Ижтимоий ҳимоя / 06.03.00.00 Ижтимоий таъминот ва ижтимоий суғуртани молиялаштириш / 06.03.04.00 Бюджетдан молиялаштириш;
2.07.00.00.00 Молия ва кредит тўғрисидаги қонунчилик. Банк фаолияти / 07.05.00.00 Республика бюджети / 07.05.09.00 Бюджет ссудалари. Давлат кредитлари;
3.07.00.00.00 Молия ва кредит тўғрисидаги қонунчилик. Банк фаолияти / 07.28.00.00 Инвестициялар ва хориждан маблағ жалб қилиш (шунингдек, 07.05.04.00, 09.12.03.00, 10.01.05.00ларга қаранг) / 07.28.06.00 Инвестиция дастурлари ва лойиҳалар / 07.28.06.01 Инвестиция дастурлари]
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
4. Қуйидагилар ҳисоблаб чиқилган қиймати эквивалентда 124,8 млн АҚШ доллари бўлган лойиҳани амалга оширишни молиялаштириш манбалари этиб белгилансин:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Давлат бюджети маблағлари ҳисобига Ўзбекистон Республикаси Инвестиция дастури параметрларида 2017 — 2019 йиллар давомида ҳар йили тенг улушларда назарда тутиладиган 72,0 млн. АҚШ доллари эквивалентидаги марказлаштирилган инвестициялар;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
импорт асбоб-ускуналари, материаллар ва бутловчи буюмларни харид қилиш, жалб этиладиган хорижий мутахассисларнинг лойиҳа ҳужжатлари экспертизасини ўтказиш, қурилишни кузатиб бориш ва техник жиҳатдан назорат қилиш, зарур ҳолларда хорижий пудрат ташкилотлари томонидан амалга ошириладиган махсус қурилиш-монтаж ишларини бажариш бўйича хизматларга ҳақ тўлаш, шу жумладан лойиҳани амалга ошириш доирасидаги уларнинг бошқа валюта харажатларини, шунингдек, қурилиш-пудрат ташкилотларини жиҳозлаш учун техника харид қилишни молиялаштириш учун 15 йил муддатга, шу жумладан 4 йиллик имтиёзли давр билан, жумладан қайта молиялаштирувчи банкнинг маржаси 0,25 фоиз бўлган йиллик 2,25 фоиз ставкасида тақдим этиладиган, Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий фаолият миллий банки томонидан қайта молиялаштириладиган Ўзбекистон Республикаси Тикланиш ва тараққиёт жамғармасининг 52,8 млн. АҚШ доллари миқдоридаги кредити.
[ОКОЗ:
1.07.00.00.00 Молия ва кредит тўғрисидаги қонунчилик. Банк фаолияти / 07.22.00.00 Кредитлаш / 07.22.04.00 Банк кредитларининг қайтарилишини таъминлаш;
2.07.00.00.00 Молия ва кредит тўғрисидаги қонунчилик. Банк фаолияти / 07.22.00.00 Кредитлаш / 07.22.05.00 Имтиёзли кредитлаш]
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
5. Белгилансинки:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
«Ўзбекистон темир йўллари» АЖ лойиҳани самарали амалга ошириш, Ўзбекистон Республикаси Тикланиш ва тараққиёт жамғармасининг жалб этиладиган кредитидан мақсадли ва самарали фойдаланиш учун масъул бўлган ижро этувчи орган ҳисобланади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
кредит бўйича асосий қарзни узиш, фоизлар ва воситачилик ҳақини тўлаш тегишли операция ўтказилган санадаги Ўзбекистон Республикаси Марказий банкининг курси бўйича миллий валютада Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети маблағлари ҳисобидан амалга оширилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
[ОКОЗ:
1.07.00.00.00 Молия ва кредит тўғрисидаги қонунчилик. Банк фаолияти / 07.05.00.00 Республика бюджети / 07.05.14.00 Вазирлар Маҳкамасининг захира жамғармаси. Кафолат жамғармаси. Тараққиёт жамғармаси]
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
6. Ўзбекистон Республикаси молия вазирига лойиҳани молиялаштириш учун жалб қилинадиган Ўзбекистон Республикаси Тикланиш ва тараққиёт жамғармасининг қайта молиялаштириладиган кредити бўйича Ташқи иқтисодий фаолият миллий банки олдидаги «Тошкент метрополитени» ДУКнинг мажбуриятлари бўйича белгиланган тартибда Ўзбекистон Республикасининг давлат кафолатини бериш ваколати тақдим этилсин.
(6-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 18 октябрдаги ПФ-234-сонли Фармони таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 18.10.2022 й., 06/22/234/0935-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
7. Лойиҳани амалга ошириш доирасида:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
«Ўзбекистон темир йўллари» АЖ — буюртмачи;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
«Тошкент метролойиҳа» МЧЖ — бош лойиҳа ташкилоти;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
«Ўзбекистон темир йўллари» АЖнинг таркибий бўлинмалари — бош пудратчи ташкилот этиб белгилансин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
8. Тошкент метрополитенининг Юнусобод линияси иккинчи босқичини лойиҳалаштириш ва қурилишини якунлаш масалалари бўйича ишчи гуруҳи иловага мувофиқ таркибда тузилсин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ишчи гуруҳ зиммасига (Б.И. Закиров) лойиҳани амалга ошириш билан боғлиқ барча масалаларни ўз вақтида ва тезкорлик билан ҳал этиш бўйича вазирликлар ва идораларнинг фаолиятини мувофиқлаштириш вазифаси юклансин, бунда техник вазифани ишлаб чиқиш, шунингдек, лойиҳавий ва қурилиш-монтаж ишларини бажариш сифатига алоҳида эътибор берилсин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
9. «Ўзбекистон темир йўллари» АЖ 2017 йил 1 июлга қадар Тошкент метрополитенининг Юнусобод линияси иккинчи босқичи қурилиши асосий техник-иқтисодий параметрларининг тасдиқланадиган қисми билан бирга ишчи лойиҳани Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига келишиш учун киритсин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
10. «Ўзбекистон темир йўллари» АЖга истисно тариқасида: 2017 йил 1 сентябргача лойиҳани лойиҳа-смета ҳужжатларини ишлаб чиқиш билан бир вақтда амалга оширишга;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
лойиҳани амалга ошириш доирасида Тошкент метрополитенининг Юнусобод линияси қурилишидаги лойиҳавий ечимларнинг ишончлилик ва хавфсиз фойдаланиш бўйича замонавий талабларга мувофиқлигини аниқлаш, кузатиш ва техник назорат олиб бориш учун танлов асосида юқори малакали мустақил хорижий экспертларни, шунингдек, зарур ҳолларда ихтисослаштирилган хорижий пудрат ташкилотларини жалб қилишга;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
импорт контрактлар бўйича ваколатли органларда экспертиза ва юклашдан аввалги инспекция ўтказган ҳолда танлов савдоларини ўтказмасдан энг яхши таклифларни танлаб олиш асосида ишлаб чиқарувчи заводлар ёки уларнинг расмий дилерлари (дистрибьютерлар) билан асбоб-ускуналар ва материаллар, эҳтиёт қисмлар, бутловчи буюмлар ва узеллар етказиб бериш учун шартномалар тузишга;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Тикланиш ва тараққиёт жамғармаси, Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий фаолият миллий банки билан биргаликда лойиҳа-смета ҳужжатлари тасдиқлангунга қадар экспертизадан ўтказилган импорт контрактлари, шунингдек, лойиҳани амалга ошириш доирасида маҳаллий пудратчилар ва етказиб берувчилар билан тузилган шартномалар бўйича молиялаштиришни очишга;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
лойиҳани амалга ошириш ва ваколатли органларда экспертизадан ўтказилган ҳолда тузилган шартномаларнинг шартларига мувофиқ кафолат муддати даврида хорижий компаниялар томонидан олиб келинадиган махсус транспорт воситалари, автотранспорт воситалари, машина ва механизмлар, ускуна ва асбоблар, бутловчи буюмлар, узеллар ва жиҳозларни даврий божхона тўловларини тўламаган ҳолда «вақтинча олиб кириш» божхона режимида жойлаштиришга рухсат этилсин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
11. Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги, Тошкент шаҳар ҳокимлиги, «Ўзбекэнерго» АЖ, «Ўзбекнефтгаз» МХК ўз шахсий маблағлари ҳисобига лойиҳа доирасида мансублигига қараб қурилиш ҳудудига тушган мавжуд муҳандислик коммуникациялари кўчирилиши ва уланишини, шунингдек, ташқи муҳандислик коммуникацияларининг узлуксиз ишлашини ҳисобга олган ҳолда уланишини таъминласин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
12. Ўзбекистон Республикаси Давлат архитектура ва қурилиш қўмитаси белгиланган тартибда шаҳарсозлик ҳужжатлари давлат экспертизасидан ўтказилишини таъминласин ва қурилиш-монтаж ишларининг сифати устидан давлат архитектура-қурилиш назоратини ўрнатсин.
[ОКОЗ:
1.07.00.00.00 Молия ва кредит тўғрисидаги қонунчилик. Банк фаолияти / 07.09.00.00 Солиқ қонунчилиги / 07.09.06.00 Вақтинчалик солиқ имтиёзлари;
2.10.00.00.00 Ташқи иқтисодий фаолият. Божхона иши / 10.02.00.00 Божхона тарифини тартибга солиш / 10.02.07.00 Тариф имтиёзлари ва префенциялар]
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
13. Лойиҳани амалга ошириш доирасида унинг барча иштирокчилари 2020 йилнинг 1 январигача:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
республикада ишлаб чиқарилмайдиган махсус транспорт воситалари, йўл-қурилиш техникаси, машиналар, механизмлар, ускуналар, хомашё, материаллар, эҳтиёт қисмлар, бутловчи буюмлар, узеллар, технологик ҳужжатлар, жиҳозлар, шу жумладан Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан тасдиқланадиган рўйхат бўйича олиб келинадиган, лойиҳани амалга оширишда иштирок этаётган пудрат қурилиш ташкилотларини жиҳозлашга мўлжалланган махсус йўл-қурилиш техникаси ва ускуналари учун божхона тўловларидан (божхона йиғимларидан ташқари);
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
товар, ишлар (хизматлар) учун, шу жумладан Ўзбекистон Республикаси норезидентлари томонидан бажарилган ишлар (хизматлар) учун қўшимча қиймат солиғидан;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Республика йўл жамғармасига ва Молия вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари Таълим ва тиббиёт муассасаларининг моддий-техника базасини ривожлантириш жамғармасига мажбурий ажратмалар ва йиғимларни тўлашдан;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
лойиҳа доирасида сотиб олинадиган мол-мулк учун мулк солиғидан озод этилсин.
[ОКОЗ:
1.07.00.00.00 Молия ва кредит тўғрисидаги қонунчилик. Банк фаолияти / 07.09.00.00 Солиқ қонунчилиги / 07.09.06.00 Вақтинчалик солиқ имтиёзлари]
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
14. Лойиҳани амалга ошириш доирасида:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
«Ўзбекистон темир йўллари» АЖ, унинг таркибий бўлинмалари ва лойиҳа иштирокчилари ўртасида бепул тақдим этиладиган мол-мулк қўшимча қиймат солиғи, юридик шахслардан олинадиган фойда солиғи, шунингдек, ободонлаштириш ва ижтимоий инфратузилмани ривожлантириш солиғи бўйича солиқ солиш объекти ҳисобланмайди;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ходимлар бепул овқат билан таъминланган тақдирда тегишли сарф-харажатлар юридик шахсларнинг фойда солиғи, қўшилган қиймат солиғи, ягона ижтимоий тўлов, жисмоний шахсларнинг даромад солиғи ҳамда фуқароларнинг Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари Пенсия жамғармасига суғурта бадалларини ҳисоблашда солиққа тортиладиган базадан чиқариб ташланади.
[ОКОЗ:
1.03.00.00.00 Фуқаролик қонунчилиги / 03.10.00.00 Мажбурият ҳуқуқи / 03.10.05.00 Шартнома. Шартномаларни тузиш, ўзгартириш ва бекор қилиш]
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
15. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт вазирлиги, «Ўзбекнефтгаз» МХК, «Ўзметкомбинат» АЖ ва «Ўзқурилишматериаллари» АЖ ишчи ҳужжат параметрларини ҳисобга олган ҳолда бош буюртмачи томонидан тақдим этиладиган асосланган ҳисоб-китобларга кўра, тўғридан-тўғри шартномалар бўйича лойиҳани амалга ошириш учун зарур бўлган цемент, металл прокати ва йўл битумини — тартибга солинадиган нархларда, ёқилғи-мойлаш материалларини — келишилган нархларда ажратилиши ва етказиб берилишини таъминласин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
16. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт вазирлиги ва Молия вазирлиги буюртмачининг асосланган ҳисоб-китобларига кўра Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Халқаро молия институтлари, ташкилотлари ва донор мамлакатлар билан ҳамкорлик қилиш, йирик ва стратегик муҳим инвестиция лойиҳаларини амалга ошириш масалалари бўйича идоралараро кенгашга 2016 йилда лойиҳа-қидирув ва тайёргарлик ишларини бажариш учун капитал қўйилмалар ажратиш тўғрисида таклифларни киритсин.
[ОКОЗ:
1.07.00.00.00 Молия ва кредит тўғрисидаги қонунчилик. Банк фаолияти / 07.09.00.00 Солиқ қонунчилиги / 07.09.05.00 Солиқлар ва йиғимлар бўйича имтиёзлар ҳамда преференциялар]
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
17. Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги «Тошкент метрополитени» УК буюртманомаларига асосан лойиҳани амалга оширишда иштирок этаётган хорижий мутахассисларга кириш визалари консуллик ва бошқа йиғимлар ундирилмасдан расмийлаштирилишини таъминласин.
[ОКОЗ:
1.16.00.00.00 Хавфсизлик ва ҳуқуқ тартибот муҳофазаси / 16.05.00.00 Шахс хавфсизлиги / 16.05.03.00 Паспорт-виза тизими. Доимий яшаш ва вақтинча турган жойи бўйича рўйхатга олиш]
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
18. Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги «Тошкент метрополитени» УК буюртманомаларига биноан лойиҳани амалга оширишда иштирок этаётган хорижий мутахассисларга кўп марталик визалар узайтирилишини, шунингдек, уларнинг вақтинчалик яшаш жойи бўйича вақтинчалик рўйхатдан ўтказилиши ва муддатини узайтирилишини таъминласин.
[ОКОЗ:
1.05.00.00.00 Меҳнат ва аҳолининг бандлиги тўғрисидаги қонунчилик / 05.01.00.00 Ишга жойлаш ва аҳоли бандлиги / 05.01.09.00 Меҳнат миграцияси]
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
19. Ўзбекистон Республикаси Меҳнат вазирлиги «Тошкент метрополитени» УК буюртманомаларига биноан, лойиҳани амалга оширишда иштирок этаётган юқори малакали хорижий мутахассисларга (Ўзбекистон Республикаси фуқаролари орасида бўлмаган тақдирда) Ўзбекистон Республикасига жалб этишга рухсатномалар берилиши (муддати узайтирилиши)ни, шунингдек, ушбу хорижий фуқароларга Ўзбекистон Республикаси ҳудудида меҳнат фаолияти билан шуғулланиш ҳуқуқига тасдиқномалар берилишини (муддати узайтирилишини) таъминласин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
20. Тошкент шаҳар ҳокимлиги лойиҳани амалга ошириш доирасида маҳаллий бюджет маблағлари ҳисобига:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
бир ой муддатда лойиҳа-смета ҳужжатлари тақдим этилишига қараб зарур бино ва иншоотлар қурилиши учун ер участкалари ажратилишини;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
«Тошкент метрополитени» УК буюртманомалари бўйича кўчаларни ёпиш, айланиб ўтувчи автомобиль йўллари ва бошқа зарур иншоотлар қуриш орқали қурилиш майдонлари бўшатилишини;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ер участкалари ажратилиши ва фуқаролар кўчирилиши учун қонун ҳужжатларида тақиқланмаган молиялаштириш манбаларини жалб этишни назарда тутган ҳолда компенсация беришни;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
суғориш қувурлари, ирригация тарновлари ва ташқи томондан ёритишни ҳисобга олган ҳолда туташ ҳудудлар ободонлаштирилишини ва кўкаламзорлаштирилишини таъминласин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
21. Мазкур қарорнинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг биринчи ўринбосари Р.С. Азимов ва Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари Б.И. Закиров зиммасига юклансин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Президенти вазифасини бажарувчи Ш. МИРЗИЁЕВ
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Тошкент ш.,
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2016 йил 7 ноябрь,
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ПҚ-2653-сон
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2016 йил 7 ноябрдаги ПҚ-2653-сон қарорига ИЛОВА
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Тошкент метрополитенининг Юнусобод линияси иккинчи босқичини лойиҳалаштириш ва қурилишини якунлаш масалалари бўйича ишчи гуруҳ
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ТАРКИБИ
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Б.И. Закиров
—
Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари, Ишчи гуруҳ раҳбари
А.Ж. Раматов
—
«Ўзбекистон темир йўллари» АЖ бошқаруви раиси, Ишчи гуруҳ раҳбари ўринбосари
Б.А. Ходжаев
—
иқтисодиёт вазирининг биринчи ўринбосари
Р.А. Гулямов
—
Тикланиш ва тараққиёт жамғармасининг ижрочи директори
Р.Ж. Усманов
—
Тошкент шаҳар ҳокими
М.М. Мирзаев
—
молия вазири ўринбосари
Д.М. Низомов
—
меҳнат вазири ўринбосари
Б.Я. Раимов
—
Давлат божхона қўмитаси раисининг биринчи ўринбосари
А.Я. Ҳайдаров
—
Ташқи иқтисодий фаолият миллий банк бошқарув раисининг биринчи ўринбосари
М.И. Шодиев
—
«Давархитектқурилиш» қўмитаси раиси ўринбосари
А.С. Нурудинов
—
«Ўзметкомбинат» АЖ бош директори
А.С. Султанов
—
«Ўзбекнефтгаз» МХК раиси
Б.К. Зарипов
—
«Ўзқурилишматериаллари» АЖ раиси
Х.Н. Хасилов
—
Ўзбекистон темир йўллари» АЖ бош муҳандиси — бош менежери
О.Н. Худойкулов
—
«Ўзбекистон темир йўллари» АЖ бошқаруви раисининг ўринбосари — «Тошкент метрополитени» УК бошлиғи