Ҳужжат кучини йўқотган 22.05.2026 17.10.2016 йилдаги 347-сон
ONLINE TRANSLATE
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарори, 17.10.2016 йилдаги 347-сон
Kuchga kirish sanasi
24.10.2016
Ҳужжат кучини йўқотган 22.05.2026
Ҳужжат 18.09.2021 01 санаси ҳолатига
Амалдаги версияга ўтиш
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
қарори
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
«Мурувват» ногирон болалар учун интернат уйлар ҳамда бошқа тиббий-ижтимоий муассасалар фаолиятини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида
Кейинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
 LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Ўзбекистан Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2026 йил 21 майдаги 271-сонли «Руҳий ҳолати бузилган ногиронлиги бўлган шахслар учун интернат муассасаларини такомиллаштириш ва янги ижтимоий хизматларни ташкил этишга доир норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни тасдиқлаш тўғрисида»ги қарорига асосан ўз кучини йўқотган.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Соғлом она ва бола йили» Давлат дастури тўғрисида» 2016 йил 9 февралдаги ПҚ-2487-сон ҳамда «Аҳолининг ҳожатманд қатламларига тиббий-ижтимоий ёрдам кўрсатиш тизимини такомиллаштириш бўйича ташкилий чора-тадбирлар тўғрисида» 2016 йил 24 февралдаги ПҚ-2499-сон қарорларини бажариш юзасидан, шунингдек ногирон болаларнинг оилаларда ва оила шароитларида тўлиқ ривожланиши, уларга комплекс тиббий-ижтимоий ёрдам кўрсатиш учун қулай шарт-шароитлар яратиш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
Кейинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1. «Мурувват» ногирон болалар учун интернат уйлар ҳузурида тасдиқланган койка фонди доирасидаги бўш ўринлар ҳисобига руҳий бузилиши намоён ёки сезиларли намоён бўлган ногирон болалар учун кундузги парваришлаш гуруҳлари ташкил этилсин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2. Оилаларда яшайдиган, руҳий бузилиши намоён ёки сезиларли намоён бўлган ногирон болаларга комплекс тиббий-ижтимоий ёрдам кўрсатиш ва улар учун ўқув-тарбия жараёнини ташкил этиш «Мурувват» ногирон болалар учун интернат уйлар ҳузуридаги ногирон болалар учун кундузги парваришлаш гуруҳларининг асосий вазифалари этиб белгилансин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
(3-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 17 сентябрдаги 575-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 18.09.2021 й., 09/21/575/0882-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
4. Вазирликлар ва идоралар ўзлари қабул қилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни бир ой муддатда ушбу қарорга мувофиқлаштирсинлар.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
5. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари А.И. Икрамов зиммасига юклансин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири Ш. МИРЗИЁЕВ
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Тошкент ш.,
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2016 йил 17 октябрь,
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
347-сон
Олдинги таҳрирга қаранг.
(илова Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 17 сентябрдаги 575-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 18.09.2021 й., 09/21/575/0882-сон)
(Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2016 й., 42-сон, 486-модда; Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 18.09.2021 й., 09/21/575/0882-сон; 08.02.2022 й., 09/22/62/0111-сон)