Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
қарори
«Мурувват» ногиронлиги бўлган болалар учун интернат уйлар ҳамда бошқа тиббий-ижтимоий муассасалар фаолиятини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида
Мазкур қарор Ўзбекистан Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2026 йил 21 майдаги 271-сонли «Руҳий ҳолати бузилган ногиронлиги бўлган шахслар учун интернат муассасаларини такомиллаштириш ва янги ижтимоий хизматларни ташкил этишга доир норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни тасдиқлаш тўғрисида»ги қарорига асосан ўз кучини йўқотган.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Соғлом она ва бола йили» Давлат дастури тўғрисида» 2016 йил 9 февралдаги ПҚ-2487-сон ҳамда «Аҳолининг ҳожатманд қатламларига тиббий-ижтимоий ёрдам кўрсатиш тизимини такомиллаштириш бўйича ташкилий чора-тадбирлар тўғрисида» 2016 йил 24 февралдаги ПҚ-2499-сон қарорларини бажариш юзасидан, шунингдек ногиронлиги бўлган болаларнинг оилаларда ва оила шароитларида тўлиқ ривожланиши, уларга комплекс тиббий-ижтимоий ёрдам кўрсатиш учун қулай шарт-шароитлар яратиш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
(муқаддима Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 8 февралдаги 62-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 08.02.2022 й., 09/22/62/0111-сон)
1. «Мурувват» ногиронлиги бўлган болалар учун интернат уйлар ҳузурида тасдиқланган койка фонди доирасидаги бўш ўринлар ҳисобига руҳий бузилиши намоён ёки сезиларли намоён бўлган ногиронлиги бўлган болалар учун кундузги парваришлаш гуруҳлари ташкил этилсин.
(1-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 8 февралдаги 62-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 08.02.2022 й., 09/22/62/0111-сон)
2. Оилаларда яшайдиган, руҳий бузилиши намоён ёки сезиларли намоён бўлган ногиронлиги бўлган болаларга комплекс тиббий-ижтимоий ёрдам кўрсатиш ва улар учун ўқув-тарбия жараёнини ташкил этиш «Мурувват» ногиронлиги бўлган болалар учун интернат уйлар ҳузуридаги ногирон болалар учун кундузги парваришлаш гуруҳларининг асосий вазифалари этиб белгилансин.
(2-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 8 февралдаги 62-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 08.02.2022 й., 09/22/62/0111-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(3-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 17 сентябрдаги 575-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 18.09.2021 й., 09/21/575/0882-сон)
4. Вазирликлар ва идоралар ўзлари қабул қилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни бир ой муддатда ушбу қарорга мувофиқлаштирсинлар.
5. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари А.И. Икрамов зиммасига юклансин.
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири Ш. МИРЗИЁЕВ
Тошкент ш.,
2016 йил 17 октябрь,
347-сон
Олдинги таҳрирга қаранг.
(илова Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 17 сентябрдаги 575-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 18.09.2021 й., 09/21/575/0882-сон)
(қарор номи Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 8 февралдаги 62-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 08.02.2022 й., 09/22/62/0111-сон)
(Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2016 й., 42-сон, 486-модда; Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 18.09.2021 й., 09/21/575/0882-сон; 08.02.2022 й., 09/22/62/0111-сон)