08.06.2004 йилдаги 264-сон
ONLINE TRANSLATE
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарори, 08.06.2004 йилдаги 264-сон
Kuchga kirish sanasi
08.06.2004
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
қарори

Соғлиқни сақлаш тизимида экспериментни тугаллаш ва ислоҳотларни чуқурлаштириш чора-тадбирлари тўғрисида
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Вазирлар Маҳкамаси қайд этадики, Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Соғлиқни сақлаш тизимини янада ислоҳ қилиш чора-тадбирлари тўғрисида» 2003 йил 26 февралдаги ПФ–3214-сон Фармонига мувофиқ республиканинг етакчи тиббиёт клиникалари негизида эксперимент тариқасида урология, жарроҳлик, кўз микрохирургияси ва кардиология бўйича тўртта Республика ихтисослаштирилган тиббиёт марказлари ташкил этилган, улар замонавий, юқори технологияли ташхис қўйиш ва даволаш тиббиёт анжомларидан фойдаланган ҳолда аҳолига юқори малакали тиббий ёрдам кўрсатишга даъват этилган.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Аҳолига пулли асосда юқори малакали тиббий ёрдам кўрсатиш тартиби ва тарифлари, беморларнинг имтиёзли тоифасини бепул даволаш, марказларнинг ўзини ўзи маблағ билан таъминлаш ва ўзини ўзи қоплаш принципларига босқичма-босқич ўтиши тартиби белгиланган.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Халқаро тажрибани ҳисобга олган ҳолда беморларга ташхис қўйиш сифати ва уларни даволаш стандартлари ишлаб чиқилган ва тасдиқланган, ташхис қўйиш ва аҳолига юқори малакали ихтисослаштирилган тиббий ёрдам кўрсатишнинг замонавий усуллари жорий этилмоқда, кўрсатилаётган тиббий хизматлар сифати бирмунча ошди, тиббиёт ходимлари меҳнатига ҳақ тўлаш миқдори ўртача 1,4 баравар кўпайди.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Шу билан бирга, экспериментни амалга ошириш бўйича ишларнинг амалдаги аҳволи соғлиқни сақлаш тизимини ислоҳ қилишнинг қўйилган мақсадларига жавоб бермайди. Марказларни молиялаштиришнинг янги шарт-шароитларига тўла кўламда ўтиш ва аҳолига юқори малакали тиббий хизматлар кўрсатиш таъминланмаган.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Экспериментнинг муҳим вазифаларидан бири — берилган имтиёзлар ва мижозларга пулли хизмат кўрсатишга ўтиш натижасида бўшаб қолган маблағларни жамлаш ва уларни, биринчи навбатда, клиникаларни энг замонавий тиббиёт анжомлари билан жиҳозлашга ҳамда врачлар ва тиббиёт ходимлари меҳнатини уларнинг беморларни даволашга қўшган шахсий ҳиссасига мувофиқ рағбатлантиришга йўналтириш ҳал этилмаяпти.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Марказлар фаолиятини тартибга солувчи амалдаги қоидалар қўпол равишда бузилмоқда. Амбулатория-поликлиника ёрдами кўрсатишнинг ордерли тизими жорий этилмаган, тиббий хизматлар кўрсатишга клиника билан беморлар ўртасида шартномаларнинг мажбурий тузилишига доир талаблар бажарилмаяпти. Кўрсатилаётган тиббий хизматларга тарифларни тасдиқлаш масаласи ҳанузгача ишлаб чиқилмаган.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Аҳолига ҳам пулли асосда кўрсатилган хизматлар, ҳам имтиёзли тоифага кўрсатилган хизматлар бўйича ҳисобга олиш ва ҳисобот ишлари зарур даражада олиб борилмаяпти. Кўп ҳолларда бу борада субъектив ёндашувлар намоён бўлмоқда, бюджет квотаси миқдори ошириб юборилмоқда.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Натижада, Марказларнинг ўзини ўзи маблағ билан таъминлаш принципларига ўтишига қарамай, худди илгаригидек бюджетдан ажратиладиган маблағлар ва солиқ имтиёзлари берилиши муносабати билан бўшаб қоладиган маблағлар молиялаштиришнинг асосий манбаи бўлиб қолмоқда.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Экспериментни тугаллаш ва аниқланган камчиликларни бартараф этиш, соғлиқни сақлашда тиббий хизматнинг сифатини яхшилашга, тиббиёт ходимларини рағбатлантириш ва улар меҳнатига ҳақ тўлашни ошириш учун тиббиёт марказларининг ўз даромадларини кўпайтиришга ҳамда Марказларнинг моддий-техника базасини ривожлантиришга йўналтирилган ислоҳотларни янада чуқурлаштириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1. Соғлиқни сақлаш вазири Ф. Назировга, Молия вазири М. Нурмуродовга Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2003 йил 26 февралдаги ПФ–3214-сон Фармонида қўйилган соғлиқни сақлаш тизимини ислоҳ қилишнинг иккинчи босқичи вазифаларини тўлиқ ҳажмда бажариш юзасидан улар томонидан зарур чора-тадбирлар кўрилмаганлиги ва эксперимент давомида Республика ихтисослаштирилган тиббиёт марказлари фаолиятини пухта мувофиқлаштириш таъминланмаганлиги кўрсатиб ўтилсин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Республика ихтисослаштирилган тиббиёт марказлари раҳбарлари аниқланган камчиликларнинг бартараф этилиши ҳамда марказлар фаолиятини ташкил этиш, уларнинг ўзини ўзи молиялаштириш ва ўз харажатларини ўзи қоплашга ўтиши бўйича Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2003 йил 26 февралдаги ПФ-3214-сон Фармони ва Ҳукумат қарорларида белгиланган вазифалар, қоидалар ва нормаларнинг сўзсиз бажарилиши учун шахсан жавобгар эканликлари тўғрисида қатъий огоҳлантирилсин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Вазирлар Маҳкамасининг Ижтимоий комплекси (А.А. Азизхўжаев) соғлиқни сақлашни ислоҳ қилишнинг иккинчи босқичи амалга оширилиши юзасидан олиб борилаётган ишлар тўғрисида Марказларнинг раҳбарлари, Соғлиқни сақлаш вазирлиги ва Молия вазирлигининг ҳисоботларини йилнинг ҳар чорагида кўриб чиқсин ва натижалари тўғрисида Вазирлар Маҳкамасига ахборот берсин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2. Белгилансинки, Республика ихтисослаштирилган тиббиёт марказлари:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
республика аҳолисининг барча тоифаларига ташхис қўйиш ва даволаш сифатининг тасдиқланган стандартларига мажбурий риоя қилган ҳолда белгиланган тарифларга мувофиқ пулли асосда тиббий ёрдамнинг барча турларини кўрсатадилар;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2003 йил 26 февралдаги ПФ-3214-сон Фармонига 2-иловада белгиланган шахсларнинг фақат имтиёзли тоифасига республика соғлиқни сақлаш органлари томонидан белгиланган тартибда берилган ордерлар асосида мавжуд ўрин фондининг, унинг айланишининг ва поликлиникаларнинг беморларни қабул қилиш қувватининг 20 фоизигача миқдорда давлат бюджети маблағлари ҳисобига истисно тариқасида бепул, юқори малакали, ихтисослаштирилган тиббий ёрдам кўрсатадилар;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси норезидентларига фақат пулли асосда тиббий ёрдам кўрсатадилар;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
пулли асосда ва давлат бюджети маблағлари ҳисобига кўрсатилган тиббий ёрдам учун даромадлар ва харажатлар бўйича алоҳида бухгалтерия ҳисоби ва ҳисоботни юритишга мажбурдирлар.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
3. Республика ихтисослаштирилган тиббиёт марказларига ташхис қўйиш ва даволаш сифатининг тасдиқланган стандартларига мувофиқ кўрсатиладиган пулли тиббий хизматларнинг барча турларига тарифларни мустақил равишда тасдиқлаш ҳуқуқи берилсин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги, Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Монополиядан чиқариш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси Республика ихтисослаштирилган тиббиёт марказлари билан биргаликда пулли асосда кўрсатиладиган тиббий хизматларга тарифларни шакллантиришнинг умумий қоидалари ва методикасини бир ҳафта муддатда ишлаб чиқсинлар ва тасдиқласинлар.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
4. Молия вазирлиги, Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳамда Республика ихтисослаштирилган тиббиёт марказлари раҳбарларининг улар томонидан Марказларнинг ўзини ўзи маблағ билан таъминлаш ва ўз харажатларини ўзи қоплашга ўтишининг келишилган жадвали қабул қилинганлиги тўғрисидаги баёноти маълумот учун қабул қилинсин, унга кўра 2005 йилдан бошлаб Республика кўз микрохирургияси маркази, 2006 йилдан — Кардиология маркази, 2008 йилдан бошлаб эса — Урология маркази ва Академик В. Воҳидов номидаги жарроҳлик маркази ушбу принципга ўтади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги Давлат бюджети параметрларини шакллантиришда Марказларнинг жадвалда мўлжалланган муддатларда ўзини ўзи маблағ билан таъминлашга ва ўз харажатларини ўзи қоплашга ўтишга эришишини ҳисобга олган ҳолда, уларнинг жорий молиявий таъминотига бюджет маблағлари ажратишни ҳар йили камайтириб боришни назарда тутсин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
5. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳамда Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан ишлаб чиқилган:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Республика ихтисослаштирилган тиббиёт марказлари томонидан ташхис қўйиш ва даволаш сифати стандартларига риоя қилган ҳолда аҳолига пулли асосда юқори малакали ихтисослаштирилган тиббий ёрдам кўрсатиш Қоидалари 1-иловага мувофиқ;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Имтиёзли тоифага кирувчи беморларга ордер бериш, уларни шифохонага жойлаштириш ва давлат бюджети маблағлари ҳисобига даволаш қийматини тўлаш Тартиби 2-иловага мувофиқ;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Шошилинч тиббий ёрдамга муҳтож беморларни шифохонага жойлаштириш тўғрисидаги Низом 3-иловага мувофиқ;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Республика ихтисослаштирилган тиббиёт марказлари даромадларини шакллантиришнинг асосий манбалари ва улар фаолиятини молиялаштириш тартиби тўғрисидаги Низом 4-иловага мувофиқ тасдиқлансин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
6. Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги бир ой муддатда:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
касалликларнинг оғирлиги даражасини ҳисобга олган ҳолда ташхис қўйиш ва даволаш сифати мезонларини танқидий қайта кўриб чиқсин ҳамда Республика ихтисослаштирилган тиббиёт марказлари учун уларни ишлаб чиқиш ва риоя этилишини назорат қилишнинг ягона методикасини тасдиқласин;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
хорижий етакчи клиникалар негизида юқори технологияли даволаш методларини ўзлаштириш учун Республика ихтисослаштирилган тиббиёт марказларининг кадрларини тайёрлаш ва қайта тайёрлаш дастурини ишлаб чиқсин ва белгиланган тартибда тасдиқласин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
7. Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги Иқтисодиёт вазирлиги, Молия вазирлиги билан биргаликда тасдиқланган нормативлар асосида Республика ихтисослаштирилган тиббиёт марказларининг замонавий ташхис қўйиш ва даволаш асбоб-ускуналари, тиббиёт анжомлари билан 5-иловага* мувофиқ жадвалга биноан қўшимча жиҳозланишини таъминласин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
* 5-илова берилмайди.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт вазирлиги, Ташқи иқтисодий алоқалар агентлиги, Вазирлар Маҳкамасининг Ташқи иқтисодий алоқалар ва хорижий инвестициялар департаменти 2004 йил мобайнида халқаро молия институтлари ва хорижий банклар билан марказларни замонавий юқори технологияли даволаш-ташхис қўйиш асбоб-ускуналари билан жиҳозлашга кўмаклашиш учун имтиёзли кредитларни жалб қилиш масаласини ишлаб чиқсинлар.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
8. Тижорат банкларига ва лизинг компанияларига Республика ихтисослаштирилган тиббиёт марказларига тиббиёт асбоб-ускуналари билан жиҳозлаш ва уларнинг моддий-техника базасини ривожлантириш учун узоқ муддатли имтиёзли кредитлар бериш тавсия этилсин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Тижорат банклари ва лизинг компаниялари 2004 йил 1 июндан 2012 йил 31 декабргача Республика ихтисослаштирилган тиббиёт марказларига лизингга бериш мақсадида харид қилиб олиб келинаётган тиббиёт асбоб-ускуналари ва асбоблари учун божхона тўловлари тўлашдан (божхонада расмийлаштириш йиғимларидан ташқари) озод қилинсин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
9. Республика ихтисослаштирилган тиббиёт марказлари 2004 йил 1 июндан 2012 йил 31 декабргача ўз эҳтиёжлари учун олиб келинаётган доривор воситалар ва тиббиёт буюмлари, шу жумладан протез ва сарфланадиган материаллар учун қўшилган қиймат солиғи ва бошқа божхона тўловлари тўлашдан (божхонада расмийлаштириш йиғимларидан ташқари) озод қилинсин, бўшайдиган маблағлар Марказларни ривожлантириш ва жиҳозлашга мақсадли йўналтирилсин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
10. Вазирлар Маҳкамасининг «Республика ихтисослаштирилган тиббиёт марказлари фаолиятини ташкил этиш масалалари тўғрисида» 2003 йил 17 мартдаги 140-сон қарорининг 5-банди, қарорга 6, 7 ва 8-иловалар ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
11. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосарлари Р.С. Азимов ва А.А. Азизхўжаев зиммасига юклансин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Вазирлар Маҳкамасининг Раиси И. КАРИМОВ
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Тошкент ш.,
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2004 йил 8 июнь,
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
264-сон

Вазирлар Маҳкамасининг
2004 йил 8 июндаги 264-сон қарорига
1-ИЛОВА

Республика ихтисослаштирилган тиббиёт марказлари томонидан ташхис қўйиш ва даволаш сифати стандартларига риоя қилган ҳолда аҳолига пулли асосда юқори малакали ихтисослаштирилган тиббий ёрдам кўрсатиш
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
қоидалари

Мазкур Қоидалар Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Соғлиқни сақлаш тизимини янада ислоҳ қилиш чора-тадбирлари тўғрисида» 2003 йил 26 февралдаги ПФ–3214-сон Фармонига мувофиқ ишлаб чиқилган ва республика ихтисослаштирилган тиббиёт марказлари (кейинги ўринларда Марказлар деб аталади) томонидан аҳолига пулли асосда юқори малакали ихтисослаштирилган тиббий ёрдам кўрсатиш тартиби ва шартларини белгилайди.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
I. Умумий қоидалар
Олдинги таҳрирга қаранг.

1. Ушбу Қоидалар фақат Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Соғлиқни сақлаш тизимини янада ислоҳ қилиш чора-тадбирлари тўғрисида» 2003 йил 26 февралдаги ПФ–3214-сон Фармонига ҳамда Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Соғлиқни сақлаш тизимини ислоҳ қилишни янада чуқурлаштириш ва уни ривожлантириш Давлат дастурини амалга оширишнинг асосий йўналишлари тўғрисида» 2007 йил 19 сентябрдаги ПФ–3923-сон Фармонига мувофиқ ташкил қилинган Марказларга татбиқ этилади.
(1-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2009 йил 15 июндаги 164-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2009 й., 25-сон, 285-модда)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2. Марказлар томонидан аҳолига тиббий ёрдам ташхис қўйиш ва даволашнинг Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги тасдиқлаган, юксак жаҳон талабларига жавоб берадиган стандартларига мувофиқ, пулли асосда кўрсатилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
3. Марказлар мижозларни қабул қилади ва юқори малакали ихтисослаштирилган тиббий ёрдамга муҳтож беморларни замонавий ташхис қўйиш ва даволаш асбоб-анжомларидан фойдаланган ҳолда даволайди.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
4. Марказлар қуйидаги асосий йўналишлар бўйича тиббий ёрдам кўрсатади:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
аҳолини маслаҳат бериш учун қабул қилиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
лаборатория-ташхис хизматлари кўрсатиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
амбулаторияда ёрдам кўрсатиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
стационарда ёрдам кўрсатиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
реабилитация ёрдами кўрсатиш.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Тиббий ёрдамнинг юқорида қайд этилган турларини кўрсатиш вақтида қўшимча тиббий сервис хизматлари ҳам кўрсатилиши мумкин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
5. Марказлар ихтисослашувига ва малакали кадрлар, моддий-техника базаси, замонавий, юқори технологияли ташхис қўйиш ҳамда даволаш анжомлари билан таъминланганлик даражасига кўра тиббий хизматларнинг аниқ рўйхатини, қийматини ва кўрсатилиш шарт-шароитларини белгиланган тартибда мустақил равишда белгилайдилар.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
II. Мижозларни қабул қилиш ва беморларни даволаш тартиби
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
6. Аҳоли Марказларнинг маслаҳат поликлиникалари томонидан қабул қилинади, уларнинг рўйхатга олиш бўлимлари фуқароларни бепул, тушунарли ва ишончли ахборотлар билан таъминлаши шарт, ахборотларда шифохонанинг жойлашган жойи, иш тартиби, тиббий хизматларнинг қиймати кўрсатилган рўйхати, ушбу хизматларни кўрсатиш ва улардан фойдаланиш шартлари, шунингдек мутахассис шифокорларнинг малакаси тўғрисидаги маълумотлар мавжуд бўлади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
7. Мижозларни қабул қилишни рўйхатдан ўтказиш Марказларнинг маслаҳат поликлиникалари рўйхатга олиш бўлимларида амалга оширилади, бу ерда ҳар бир мижозга паспорти маълумотлари асосида амбулатория картаси очилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
8. Тиббий рўйхатга олувчилар биринчи марта келган шахсларни ва амбулатория шароитида тўлиқ даволанишга келган мижозларни алоҳида-алоҳида рўйхатдан ўтказиши керак.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
9. Марказларга амбулатория шароитида тўлиқ даволанишга келган шахслар тиббий рўйхатга олувчи томонидан мижознинг амбулатория картасидаги ёзувларга мувофиқ бевосита даволовчи мутахассис шифокорга юборилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
10. Марказларга биринчи марта келган шахслар белгиланган прейскурант бўйича тиббий рўйхатга олувчи томонидан ёзиб берилган счёт-фактурани тўлагандан кейин маслаҳат олиш учун мутахассис шифокорга юборилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Счёт-фактурани тўлаш банк муассасасида ёки Марказларда, назорат-касса аппаратлари қўлланган ва қатъий ҳисобот ҳужжатлари ҳисобланадиган бланкалардан фойдаланган ҳолда амалга оширилади. Мижоз банк томонидан тасдиқланган тўлов топшириқномаси нусхасини ёки чекни (нақд пул билан тўланган тақдирда) рўйхатга олиш бўлимига топширади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
11. Маслаҳат бериш вақтида мутахассис шифокор мижозни дастлабки ташхисдан ўтишга юборади, ташхис натижаларига кўра касалликни ва амбулатория ёки стационар шароитида даволаш курсини белгилайди, зарурат бўлганда эса, мижозга тасдиқланган ташхис қўйиш ва даволаш стандартларига мувофиқ қўшимча ташхис тартиботини белгилайди.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
12. Амбулаторияда ёки стационарда даволаш курсини амалга оширишга қарор қилингандан кейин маслаҳат берувчи мутахассис шифокор мижознинг амбулатория картасини ва ташхис текширувлари натижаларини рўйхатга олиш бўлими орқали тегишли равишда амбулаторияда даволаш учун Марказ поликлиникасига ёки Марказнинг стационар бўлимига беради.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
13. Марказ поликлиникасининг ёки стационар бўлимининг даволовчи мутахассис шифокори маслаҳат берган шифокордан олинган маълумотлар асосида даволаш курсини белгилайди, уни мижознинг амбулатория картасига батафсил ёзади ва пулли тиббий ёрдам кўрсатиш юзасидан шартномани расмийлаштириш учун рўйхатга олиш бўлимига беради.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
14. Пулли тиббий ёрдам кўрсатиш юзасидан шартнома ушбу Қоидаларга иловага мувофиқ шакл бўйича икки ёхуд уч нусхада тузилади, уларни мижоз, унинг ҳомийси (у мавжуд бўлганда) ва Марказ директори ёки мазкур функциялар меҳнат вазифаларига мувофиқ зиммасига юкланган ваколатли шахс имзолайди, шартномалар бир нусхадан мижозга ва унинг ҳомийсига (у мавжуд бўлганда), шунингдек Марказнинг ҳужжатлар йиғма жилдларида сақлаш учун берилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Бу ҳолда, фақат юридик шахс — иш берувчи ёки беморни даволаш қийматини мурувват тариқасида тўлаган бошқа ташкилот ҳомий бўлиши мумкин. Бюджет ташкилотлари ўз ходимларининг даволаниш қийматини бюджет маблағлари ҳисобига тўлаши тақиқланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
15. Мижозга амбулаторияда ёки стационарда тиббий ёрдам ташхис қўйиш ва даволаш сифатининг тасдиқланган стандартларига мувофиқ кўрсатилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
16. Ташхис қўйиш ва даволаш сифатининг тасдиқланган стандартларида назарда тутилмаган қўшимча даволаш ва ташхис тартиботлари:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
мижозда қўшимча касалликлар топилганда, уларнинг ташхис қўйиш ва даволаш харажатлари келишувга кўра ҳамда мижоз ёхуд унинг ҳомийси ҳисобига қопланганда;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Марказ томонидан кўрсатилган тиббий ёрдам натижасида ёки Марказ мутахассисларининг нотўғри ташхиси ва хатти-ҳаракатлари туфайли пайдо бўлган, даволаш харажатлари Марказнинг ўз маблағлари ҳисобига қопланадиган асоратлар келиб чиққанда амалга оширилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
17. Мижоз ёки унинг ҳомийси мижозда қўшимча касалликлар аниқланганлиги туфайли кўрсатилиши зарур бўлган қўшимча тиббий ёрдам ҳажми учун тўловни рад этган тақдирда, мижоз ташхис қўйиш ва даволаш сифати стандартларига мувофиқ назарда тутилган ва қиймати тўланган тиббий ёрдамни тўлиқ ҳажмда олгандан кейин, Марказ томонидан мижозни шифохонадан чиқариш ёки уни яшаш жойидаги соғлиқни сақлаш муассасасига ўтказиш масаласи қўйилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
III. Тиббий ёрдам қийматини тўлаш тартиби
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
18. Марказлар томонидан кўрсатиладиган тиббий ёрдам учун олдиндан тўлиқ тўлаш шартларида, ташхис ва даволаш сифатининг тасдиқланган тарифлари ва стандартларидан келиб чиққан ҳолда, ҳам нақд маблағлар билан Марказ кассасига, ҳам пул маблағларини Марказнинг бюджетдан ташқари депозит ҳисоб рақамига ўтказиш йўли билан ҳақ тўланади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
19. Аҳолидан нақд маблағларни қабул қилиб олиш бўйича касса операциялари Марказ томонидан Ўзбекистон Республикаси қонунчилигига мувофиқ амалга оширилади.
(19-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 4 апрелдаги 153-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.04.2022 й., 09/22/153/0266-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
20. Хорижий фуқаролар кўрсатилган тиббий хизматлар учун ҳақни белгиланган тартибда тасдиқланган тарифлардан оширилган миқдорда рақобатбардош бозор нархларидан келиб чиқиб миллий валюта — «сўм»да тўлайдилар.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Хорижий фуқаролар учун тарифларнинг оширилган миқдори Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги билан келишган ҳолда Марказлар томонидан белгиланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Бунда, хорижий фуқароларни даволаш муассасасига жалб қилишда воситачилик хизматларини амалга оширган юридик шахсларни рағбатлантириш шартномага мувофиқ оширилган тарифлар бўйича хорижий мижозларга тиббий хизматлар кўрсатишдан тушган тушумлар ҳисобига амалга оширилади.
(20-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 25 февралдаги 168-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 26.02.2019 й., 09/19/168/2667-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
«IT-visa»га эга бўлган хорижий фуқаролар, шунингдек, уларнинг оила аъзолари (турмуш ўртоғи, ота-онаси ва фарзандлари) Ўзбекистон Республикаси фуқаролари учун белгиланган тарифлар бўйича тиббий хизматлар учун ҳақ тўлаш ҳуқуқига эга.
(20-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 15 апрелдаги 191-сонли қарорига асосан хатбоши билан тўлдирилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 15.04.2022 й., 09/22/191/0315-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
IV. Мижозлар тўғрисидаги маълумотларни рўйхатга олиш тартиби
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
21. Тиббий рўйхатга олувчи мижозларнинг амбулатория карталарини алфавит тартибида (фамилиялар бўйича), мижозларнинг туғилган йили бўйича ажратган ҳолда сақлаши керак.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
22. Тиббий рўйхатга олувчи томонидан мижозлардан (уларнинг ҳомийларидан) қабул қилиб олинган тўлов ҳужжатлари нусхалари иш куни давомида Марказнинг бош бухгалтерига топширилади. Марказнинг бош бухгалтери тиббий рўйхатга олувчига белгиланган тартибда рўйхатга олиш бўлимида сақланиши керак бўлган қабул қилиб олинган тўлов ҳужжатлари квитанциялари нусхасини беради, шунингдек ҳар ҳафтада тиббий рўйхатга олувчи, назорат-касса аппарати маълумотлари билан нақд пулсиз ҳисоб-китоб бўйича Марказнинг бюджетдан ташқари махсус ҳисоб рақамига тушган маблағларни таққослайди.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
23. Марказ кўрсатилган пулли тиббий хизматлар натижаларининг статистик ва бухгалтерия ҳисобини юритиши шарт, у талаб қилинадиган ҳисоботни тузади ва уни амалдаги қонунчиликда белгиланган тартибда ва муддатларда тақдим этади.
(23-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 4 апрелдаги 153-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.04.2022 й., 09/22/153/0266-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
V. Истеъмолчининг ҳуқуқлари ва Марказнинг жавобгарлиги
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
24. Мижозларнинг сифатли тиббий ёрдам олиш ҳуқуқлари «Истеъмолчиларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни ва бошқа норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар билан ҳимоя қилинади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
25. Тиббий ёрдам кўрсатиш юзасидан тузилган шартномага кўра хизматларни бажариш муддатлари ва сифати бўйича мажбуриятлар Марказ томонидан бажарилмаган тақдирда мижоз ўз танловига кўра:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
хизматлар кўрсатишнинг янги муддатини белгилашни талаб қилишга;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
хизматларнинг бошқа мутахассислар томонидан бажарилишини талаб қилишга;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
шартномани бекор қилишга ва кўрилган зарарларнинг қопланишини талаб қилишга ҳақлидир.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
26. Мижозлар билан Марказ ўртасида пайдо бўладиган эътирозлар ва низолар томонларнинг келишувига кўра ёки Ўзбекистон Республикасининг амалдаги қонунчилигига мувофиқ суд тартибида ҳал қилинади.
(26-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 4 апрелдаги 153-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.04.2022 й., 09/22/153/0266-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
27. Ташхис қўйиш ва даволаш сифатининг тасдиқланган стандартларига Марказ томонидан амал қилиниши Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан даврий ҳисоботларни таҳлил қилиш ва жойларда режали текширишлар ўтказиш йўли билан назорат қилинади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
28. Марказ директори ва ходимлари ўзларининг айби билан мижозлар ҳаёти саломатлигига етказилган зиён учун амалдаги қонунчиликка мувофиқ интизомий, фуқаролик-ҳуқуқий, маъмурий ва жиноий жавобгарликка тортиладилар.
(28-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 4 апрелдаги 153-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.04.2022 й., 09/22/153/0266-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Республика ихтисослаштирилган тиббиёт марказлари томонидан ташхис қўйиш ва даволаш сифати стандартларига риоя қилган ҳолда аҳолига пулли асосда юқори малакали ихтисослаштирилган тиббий ёрдам кўрсатиш Қоидаларига
ИЛОВА
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Пулли тиббий ёрдам кўрсатиш тўғрисида
ШАРТНОМА
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Тошкент шаҳри‎

_____ й. «_____»____________________‎

Республика ихтисослаштирилган ___________________________________________ маркази номидан‎‎‎
Марказ устави асосида иш кўрувчи, кейинчалик «Бажарувчи» деб юритилувчи, Марказ директори _______
‎______________________________ бир томондан, ___________________________ да яшовчи, кейинчалик‎‎
(Ф.И.О.) ‎
‎‎кейинчалик «Мижоз» деб юритилувчи фуқаро ____________________________________________________

(Ф.И.О., паспорт серияси ва рақами, берилган санаси ва жойи)‎

‎‎иккинчи томондан, __________________________________________________________________________

(мазкур Шартнома бўйича ҳақ тўловчи юридик шахснинг номи)‎‎‎

‎‎__________________________ номидан ______________________________________ асосида иш кўрувчи

(Устав, Низом, ишончнома) ‎‎‎

‎‎кейинчалик «Ҳомий» деб юритилувчи __________________________________________________________
(Ф.И.О., лавозими)‎
учинчи томондан мазкур Шартномани қуйидагилар тўғрисида туздилар. ‎‎
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
I. ШАРТНОМА МАВЗУСИ

1.1. Мазкур Шартнома бўйича Бажарувчи Мижозга қуйида кўрсатилган ҳажмда ва муддатда тиббий хизматлар кўрсатади, Мижоз/Ҳомий (зарур бўлмагани чизилсин) эса мазкур Шартнома барча томонлар томонидан имзоланган пайтдан бошлаб ___ кун мобайнида ушбу хизматларга белгиланган тарифлар бўйича олдиндан ҳақ тўлаш шартларида Бажарувчининг кассасига ёхуд Бажарувчининг _______________даги ____-сон депозит ҳисоб рақамига ҳақ тўлайди.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish

Тиббий хизматлар рўйхати‎

Тиббий ходимнинг номи ва илмий даражаси‎

Бирликлар сони‎

Бирлик қиймати‎

Умумий қиймати‎

Хизматларни бажариш муддатлари‎

1.‎

2.‎
Жами:‎

Х‎

1.2. Хизматлар Бажарувчи ва Мижоз томонидан хизматларни қабул қилиш-топшириш далолатномаси имзолангандан кейин кўрсатилган деб ҳисобланади.

II . ТОМОНЛАРНИНГ ҲУҚУҚ ВА МАЖБУРИЯТЛАРИ

2.1. Бажарувчи қуйидагиларга мажбур:

а) мазкур Шартноманинг 1.1-бандида кўрсатилган тиббий хизматларни мазкур Шартномада белгиланган ҳажмлар ва муддатлар доирасида тиббиёт амалиёти, технология ва касб этикасининг юксак даражасида кўрсатиш;

б) счёт-фактура билан расмийлаштирилган амалдаги харажатлар натижалари бўйича фойдаланилмай қолган маблағларни Мижозга/Ҳомийга (зарур бўлмагани чизилсин) қайтариш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
в) Мижозга амалда кўрсатилган тиббий хизматлар, фойдаланилган дори-дармонлар ва овқат учун счёт-фактурани Мижозга/Ҳомийга бериш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
г) хизматларни қабул қилиш-топшириш далолатномасини ўз вақтида тузиш ва имзолаш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
д) Мижоз соғлиғининг ҳолати тўғрисидаги врач сирини ошкор қилмаслик;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
е) зарурият бўлганда ёки Мижознинг талабига кўра Мижоз/Ҳомий томонидан қўшимча ҳақ тўланмасдан врачлар консилиумини чақириш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ж) агар хизматларни кўрсатиш жараёнида Бажарувчи мазкур Шартнома шартларидан хизматлар сифатини ёмонлаштирувчи чекинишларга йўл қўйган бўлса, аниқланган барча нуқсонларни Мижознинг талабига кўра ___кун мобайнида текин тузатиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
з) Бажарувчининг ёки Бажарувчи ходимларининг айби билан Мижознинг соғлиғига етказилган зиённи, шунингдек бундай зиён етказилиши натижасида келиб чиққан зарарларни тўлиқ ҳажмда қоплаш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
и) Мижоз ва Ҳомийнинг ҳуқуқларига риоя қилиш.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2.2. Бажарувчи қуйидаги ҳуқуқларга эга:

а) Мижоздан Бажарувчининг ички тартиб-қоидаларига, даволаш режимига, Бажарувчининг тиббий ходимлари кўрсатмалари ва тайинлашларига риоя қилишни талаб этиш;

б) мазкур Шартноманинг 1.1-бандида назарда тутилган кўрсатиладиган хизматлар қийматини тўлаш шартларига риоя этилмаган тақдирда мазкур Шартномани бир томонлама бекор қилиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
в) Мижознинг айби билан Бажарувчининг мол-мулки ва ходимларига етказилган зиён ва зарарлар тўлиқ ҳажмда қопланишини талаб қилиш ва Мижоздан олиш.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2.3. Мижоз қуйидагиларга мажбур:

а) Бажарувчининг ички тартиб-қоидаларига, даволаш режимига, Бажарувчининг тиббий ходимлари кўрсатмалари ва тайинлашларига риоя қилиш;

б) мазкур Шартноманинг 1.1-бандида назарда тутилган шартларда хизматларнинг тўлиқ қийматини Бажарувчига ўз вақтида тўлаш (агар бу мазкур Шартнома бўйича Ҳомийнинг мажбурияти ҳисобланмаса);
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
в) хизматларни қабул қилиш-топшириш далолатномасини ўз вақтида имзолаш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
г) ўзининг айби билан Бажарувчининг мол-мулки ва ходимларига етказилган зиён ва зарарларни тўлиқ ҳажмда қоплаш.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2.4. Мижоз қуйидаги ҳуқуқларга эга:

а) мазкур Шартноманинг 1.1-бандида кўрсатилган тиббий хизматларни мазкур Шартномада белгиланган ҳажмлар ва муддатлар доирасида тиббиёт амалиёти, технология ва касб этикасининг юқори даражасида олиш;

б) тиббий ёрдам кўрсатишнинг тасдиқланган тартиб-қоидалари, ташхис қўйиш ва даволаш стандартлари, тарифлар билан танишиш;

в) счёт-фактура билан расмийлаштирилган амалдаги харажатлар натижалари бўйича фойдаланилмай қолган маблағлар қайтарилишини талаб қилиш ва олиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
г) ўзига амалда кўрсатилган тиббий хизматлар учун счёт-фактурани, шунингдек хизматларни қабул қилиш-топшириш далолатномаларининг бир нусхасини олиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
д) хизматларни қабул қилиш-топшириш далолатномаси мазмунига рози бўлмаган тақдирда, ушбу далолатномани мавжуд мулоҳазаларни ёзма равишда кўрсатган ҳолда имзолаш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
е) ўз соғлиғининг ҳолати тўғрисидаги врач сирини ошкор қилмаслик;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ж) қўшимча ҳақ тўламасдан врачлар консилиумини чақиришни талаб қилиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
з) агар хизматлар кўрсатиш жараёнида Бажарувчи мазкур Шартнома шартларидан хизматлар сифатини ёмонлаштирувчи чекинишга йўл қўйган бўлса, Бажарувчидан барча аниқланган нуқсонларни ___кун мобайнида текин тузатишни талаб қилиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
и) Бажарувчининг ёки Бажарувчи ходимларининг айби билан Мижознинг соғлиғига етказилган зиён, шунингдек бундай зиён етказилиши натижасида келиб чиққан барча зарарлар тўлиқ ҳажмда қопланишини талаб қилиш ва Бажарувчидан олиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
к) Бажарувчини ___кун олдин ёзма равишда огоҳлантириб, мазкур Шартномани бир томонлама бекор қилиш.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2.5. Ҳомий мазкур Шартноманинг 1.1-банди шартларига мувофиқ хизматларнинг тўлиқ қийматини Бажарувчига ўз вақтида тўлаши шарт.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2.6. Ҳомий қуйидаги ҳуқуқларга эга:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
а) Мижозга амалда кўрсатилган тиббий хизматлар учун счёт-фактурани, шунингдек хизматларни қабул қилиш-топшириш далолатномаларининг бир нусхасини олиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
б) тиббий ёрдам кўрсатишнинг тасдиқланган тартиб-қоидалари, ташхис қўйиш ва даволаш стандартлари, тарифлар билан танишиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
в) агар Бажарувчи томонидан қўшимча тиббий хизматлар ва бошқа хизматлар тайинланган тақдирда, Ҳомийнинг маблағлари ҳисобига бошқа тиббиёт муассасалари томонидан қўшимча маслаҳатлашувлар ўтказилишини талаб қилиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
г) счёт-фактуралар ва хизматларни қабул қилиш-топшириш далолатномалари билан расмийлаштирилган амалдаги харажатлар натижалари бўйича фойдаланилмай қолган маблағлар қайтарилишини талаб қилиш ва олиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
д) мазкур Шартнома шартлари Бажарувчининг ёки Бажарувчи ходимларининг айби билан бузилган тақдирда, ___кун олдин Бажарувчини ёзма равишда огоҳлантириб, шартномани бир томонлама бекор қилиш ва тўланган маблағлар қайтарилишини Бажарувчидан талаб қилиш.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
III. ТОМОНЛАРНИНГ ЖАВОБГАРЛИГИ
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
3.1. Мазкур Шартнома шартлари бажарилмаганлиги ёхуд зарур даражада бажарилмаганлиги учун томонлар бир-бирининг олдида Ўзбекистон Республикасининг қонунчилигида назарда тутилган тартибда жавоб берадилар.
(3.1 банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 4 апрелдаги 153-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.04.2022 й., 09/22/153/0266-сон)

3.2. Хизматлар кўрсатишнинг Шартномада белгиланган муддатлари бузилганлиги учун «Истеъмолчиларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунида белгиланган тартибда ва миқдорда Мижозга муддати ўтказиб юборилганлиги учун жарима тўланади.

3.3. Томонларнинг келишувига кўра муддати ўтказиб юборилганлиги учун тўланадиган жарима Бажарувчи томонидан Мижозга қўшимча хизматлар кўрсатилиши ҳисобига бажарилиши мумкин.

3.4. Муддати ўтказиб юборилганлиги учун жарима тўланиши томонларни мазкур Шартнома бўйича мажбуриятлар бажарилишидан ёки ушбу мажбуриятларнинг улар томонидан йўл қўйилган бузилишларини бартараф этиш мажбуриятидан озод қилмайди.

3.5. Томонларнинг ҳар бири, агар бажармаслик ёки зарур даражада бажармаслик енгиб бўлмайдиган куч оқибатида ёки мазкур Шартномада назарда тутилган ўз мажбуриятлари бошқа томон томонидан бажарилмаслиги ёки ноҳалол бажарилиши сабабли юз берганлигини исбот қилса, мазкур Шартнома бўйича ўз мажбуриятлари бажарилмаганлиги ёки зарур даражада бажарилмаганлиги учун жавобгарликдан озод қилинади.

IV. ШАРТНОМАНИНГ БОШҚА ШАРТЛАРИ

4.1. Бажарувчи томонидан тиббий хизмат кўрсатилиши ёки Бажарувчи ходимларининг нотўғри ташхиси ва хулосалари туфайли салбий оқибатлар пайдо бўлган тақдирда, Бажарувчи Мижоз учун қўшимча ташхис қўйиш ва даволаш ёрдами, дори-дармонлар ва овқат қийматини ўз маблағлари ҳисобидан тўлайди.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
4.2. Мижозда қўшимча касалликлар аниқланган тақдирда, Мижозга қўшимча ташхис қўйиш ва даволаш ёрдами кўрсатиш, дори-дармонлар ва овқат қиймати мазкур Шартномага қўшимча битим асосида Мижоз/Ҳомий томонидан тўланади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
4.3. Мазкур Шартномада тартибга солинмаган масалалар бўйича томонлар Ўзбекистон Республикаси қонунчилигига амал қиладилар.
(4.3 банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 4 апрелдаги 153-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.04.2022 й., 09/22/153/0266-сон)

V. НИЗОЛАРНИ ҲАЛ ЭТИШ ТАРТИБИ

5.1. Мазкур Шартномани бажаришда пайдо бўлиши мумкин бўлган низолар ва келишмовчиликлар имкони борича томонлар ўртасидаги музокаралар йўли билан ҳал этилади.

5.2. Низоларни музокаралар йўли билан ҳал этиш мумкин бўлмаган тақдирда, улар Ўзбекистон Республикаси қонунчилигига мувофиқ судда кўриб чиқилиши керак.
(5.2 банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 4 апрелдаги 153-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.04.2022 й., 09/22/153/0266-сон)

VI. ЯКУНИЙ ҚОИДАЛАР

6.1. Мазкур Шартномага ҳар қандай ўзгартириш ва қўшимчалар, агар улар ёзма шаклда тузилган бўлса ва томонларнинг бунга вакил қилинган вакиллари томонидан имзоланган бўлса, ҳақиқий ва мазкур Шартноманинг ажралмас қисми ҳисобланади.

6.2. Мазкур Шартнома уни барча томонлар имзолаган пайтдан бошлаб кучга киради.

6.3. Мазкур Шартнома ҳар бир томон учун бир нусхадан икки/уч нусхада тузилди. Барча нусхалар ўхшаш ва бир хил юридик кучга эгадир.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
VII. ТОМОНЛАРНИНГ ЮРИДИК МАНЗИЛЛАРИ ВА ИМЗОЛАРИ

Бажарувчи
Республика
‎ихтисослаштирилган
‎маркази

Мижоз‎

Ҳомий‎

_________________________
‎_________________________‎

_________________________ ‎_________________________‎ ‎

_________________________ ‎

_________________________ ‎

_________________________ ‎

(тўлиқ номи, манзили)‎

(Ф.И.О.)‎

(тўлиқ номи, манзили)‎ ‎

ҳ/р №‎

_________________________ ‎
‎(паспорт рақами ва ‎

ҳ/р №‎
‎МФО‎

МФО___________________‎

серияси, ким томони-
‎дан ва қачон берилган) ‎

________________________‎

CИP‎

CИP____________________‎

Директор_______________

_________________________‎

Раҳбар__________________‎

(Ф.И.О.)‎

_________________________‎

(Ф.И.О.)‎

_________________________‎

М.Ў._______________имзо‎

(Яшаш жойи)‎

М.Ў._______________имзо‎‎
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Вазирлар Маҳкамасининг
2004 йил 8 июндаги 264-сон қарорига
2-ИЛОВА

Имтиёзли тоифага кирувчи беморларга ордер бериш, уларни шифохонага жойлаштириш ва давлат бюджети маблағлари ҳисобига даволаш қийматини тўлаш
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
тартиби

Ушбу Тартиб Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Соғлиқни сақлаш тизимини янада ислоҳ қилиш чора-тадбирлари тўғрисида» 2003 йил 26 февралдаги ПФ–3214-сон Фармонига мувофиқ ишлаб чиқилган ва Республика ихтисослаштирилган тиббий марказлари (кейинги ўринларда Марказлар деб аталади) томонидан тиббий ёрдам кўрсатиш, ордер бериш, жойлаштириш ҳамда имтиёзли тоифага кирувчи шахсларга давлат бюджети ҳисобига кўрсатиладиган тиббий хизматлар қийматини тўлаш масалаларини тартибга солади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
I. Умумий қоидалар
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1. Ушбу тартибнинг амал қилиши фақат:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Соғлиқни сақлаш тизимини янада ислоҳ қилиш чора-тадбирлари тўғрисида» 2003 йил 26 февралдаги ПФ–3214-сон Фармонига мувофиқ ташкил этилган Марказларга;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Президентининг юқорида қайд этилган Фармонига 2-иловада келтирилган, замонавий, юқори технологияли ташхис ва даволаш асбоб-анжомлари қўлланилган ҳолда юқори малакали ихтисослаштирилган тиббий ёрдам кўрсатиладиган имтиёзли тоифадаги шахсларга;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Соғлиқни сақлаш тизимини ислоҳ қилишни янада чуқурлаштириш ва уни ривожлантириш Давлат дастурини амалга оширишнинг асосий йўналишлари тўғрисида» 2007 йил 19 сентябрдаги ПФ–3923-сон Фармонига мувофиқ ташкил этилган марказларга ва ушбу Марказлар тўғрисидаги низомларда кўрсатилган имтиёзли тоифадаги шахсларга татбиқ этилади.
(1-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2009 йил 15 июндаги 164-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2009 й., 25-сон, 285-модда)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
II. Бепул даволанишга ордерлар бериш қоидалари
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2. Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан йилнинг ҳар чорагида мавжуд ўринлар фондининг, унинг айланишининг ва поликлиникаларнинг беморларни қабул қилиш қувватининг қуйидаги миқдорида имтиёзли бепул тиббий хизматлар кўрсатишга квоталар белгиланади:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Республика ихтисослаштирилган тиббиёт марказлари учун — 20 фоизигача;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Республика ихтисослаштирилган акушерлик ва гинекология илмий-амалий тиббиёт маркази учун — 20 фоизигача;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Республика ихтисослаштирилган эндокринология илмий-амалий тиббиёт маркази учун ҳамда Республика ихтисослаштирилган дерматология ва венерология илмий-амалий тиббиёт маркази учун — 30 фоизигача;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Республика ихтисослаштирилган терапия ва тиббий реабилитация илмий-амалий тиббиёт маркази учун — катта ёшдагилар бўлимлари бўйича — 20 фоизигача ва болалар бўлимлари бўйича — 100 фоизигача;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Республика ихтисослаштирилган педиатрия илмий-амалий тиббиёт маркази ҳамда Республика ихтисослаштирилган фтизиатрия ва пульмонология илмий-амалий тиббиёт маркази учун — 100 фоизигача.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Квоталарни минтақалар бўйича тақсимлаш Қорақалпоғистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги, вилоятлар ва Тошкент шаҳар соғлиқни сақлашни бошқариш органларининг буюртманомаларини кўриб чиқиш йўли билан амалга оширилади.
(2-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2009 йил 15 июндаги 164-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2009 й., 25-сон, 285-модда)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
3. Қорақалпоғистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Тошкент шаҳар соғлиқни сақлаш бош бошқармаси ва вилоятлар соғлиқни сақлаш бошқармалари йилнинг ҳар чорагида Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлигига кейинги чоракнинг 5-кунидан кечикмай ордерлардан фойдаланилиши тўғрисида ҳисобот тақдим этадилар.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
4. Имтиёзли тоифага бепул даволаниш учун ордерлар Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Қорақалпоғистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Тошкент шаҳар соғлиқни сақлаш бош бошқармаси, соғлиқни сақлаш вилоят бошқармалари ҳузуридаги врач-танлаш комиссиясининг хулосаси асосида берилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Тегишли врач-танлаш комиссияларининг таркиби қуйидаги мутахассислардан тузилади:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлигида — даволаш бош бошқармасининг бошлиғи (раис) ихтисос бўйича вазирликнинг бош мутахассиси ва вазирликнинг даволаш бошқармаси бош мутахассиси;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Қорақалпоғистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлигида — вазир ўринбосари (раис), ихтисос бўйича вазирликнинг бош мутахассиси ва вазирликнинг даволаш бошқармаси бош мутахассиси;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Тошкент шаҳар соғлиқни сақлаш бош бошқармасида ва соғлиқни сақлаш вилоят бошқармаларида — бошлиқларнинг биринчи ўринбосарлари (раислар), ихтисос бўйича бошқармаларнинг бош мутахассислари ва ихтисос бўйича даволаш муассасаларининг бош врачлари.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
5. Соғлиқни сақлаш органлари беморларнинг имтиёзли тоифасига йўлланмалар (ордерлар)ни асосан республиканинг бошқа тиббиёт муассасаларида кўрсатилиши мумкин бўлмаган ихтисослаштирилган юқори технологияли (қиммат турадиган) тиббий ёрдам олиш учун берадилар.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
6. Врач-танлаш комиссияси фақат қуйидаги тиббий ҳужжатлар мавжуд бўлган тақдирда беморларнинг имтиёзли тоифасини бепул даволашга ордерлар бериш тўғрисидаги масалани кўриб чиқади:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
тиббий ёрдам беришнинг бирламчи муассасасининг йўлланмаси асосида вилоят (республика, шаҳар) даволаш-профилактика муассасаси томонидан берилган мазкур беморнинг Республика ихтисослаштирилган тиббиёт марказида даволаниши мақсадга мувофиқлиги тўғрисидаги хулоса;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
беморнинг аҳволи тўғрисидаги тиббий хулоса (беморнинг Ф.И.О., ташхис, бир ойдан ортиқ бўлмаган муддатда олинган лаборатория ва инструментал текшириш натижалари);
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
имтиёз ҳуқуқини тасдиқловчи ҳужжат (пенсия дафтарчаси, ногиронлиги бўлган шахс гувоҳномаси).
(6-банднинг тўртинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 8 февралдаги 62-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 08.02.2022 й., 09/22/62/0111-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
7. Юқорида кўрсатиб ўтилган ҳужжатларнинг нусхалари касаллик тури бўйича ихтисослаштирилган марказда бепул даволанишга ордер ажратиш зарурлиги тўғрисидаги масалани ҳал этиш учун врач-танлаш комиссиясига тақдим этилади. Ҳужжатларнинг асл нусхалари кейинчалик Марказга тақдим этиш учун беморда қолади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
8. Врач-танлаш комиссияси ордер бериш тўғрисида қарор қабул қилган тақдирда ордер бланкаси врач-танлаш комиссияси таркибига кирадиган масъул шахс томонидан тўлдирилади, врач-танлаш комиссияси раиси томонидан имзоланади ва муҳр билан тасдиқланади. Киритилган ўзгартириш ва қўшимчалар муҳр билан тасдиқланиши керак.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
9. Марказларда тиббий ёрдам олиш учун ордер қатъий ҳисобда турадиган ҳужжат ҳисобланади, унинг шакли Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан тасдиқланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
III. Беморларнинг имтиёзли тоифасини шифохонага жойлаштириш ва тиббий ёрдам кўрсатиш тартиби
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
10. Шахсларнинг имтиёзли тоифасини қабул қилиш соғлиқни сақлашни бошқаришнинг ҳудудий органлари, Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан берилган йўлланмалар (ордерлар) асосида Марказларнинг маслаҳат берувчи поликлиникалари томонидан амалга оширилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Йўлланмалар (ордерлар)дан ташқари имтиёзли тоифага кирувчи шахслар шунингдек касаллик тарихидан кўчирмани (амбулатория картаси) ҳамда уларнинг шахсини ва имтиёзли тоифага кирувчи шахсларга мансублигини тасдиқловчи ҳужжатларни ҳам тақдим этадилар.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Кўрсатиб ўтилган ҳужжатлар белгиланган намунадаги касаллик тарихини очиш учун асос ҳисобланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
11. Имтиёзли тоифага кирадиган шахсларга тиббий ёрдам кўрсатиш тартиби ташхис қўйиш ва даволаш сифатининг тасдиқланган стандартларига риоя қилинган ҳолда Республика марказлари томонидан аҳолига юқори малакали ихтисослаштирилган тиббий ёрдам кўрсатиш қоидаларига мувофиқ келади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
12. Имтиёзли тоифага кирувчи шахсларни стационар даволаш учун Республика ихтисослаштирилган тиббиёт марказларида алоҳида палаталар ажратилади. Имтиёзли тоифага кирувчи шахсларни пулли асосда тиббий хизматлардан фойдаланувчи шахслар билан биргаликда шифохонага ётқизишга йўл қўйилмайди.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
13. Имтиёзли тоифага кирувчи шахсларга тиббий ёрдам Марказ билан мижоз ўртасида тузиладиган мазкур тартибга иловага мувофиқ шакл бўйича шартнома асосида бюджет маблағлари ҳисобига кўрсатилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
14. Шошилинч ёрдам кўрсатилишига муҳтож беморлар Марказ Директорининг билдиришномаси билан, у бўлмаганда, Марказнинг масъул навбатчи врачининг билдиришномаси билан қабул қилинади. Шошилинч тиббий ёрдам Марказлар томонидан Шошилинч тиббий ёрдам марказларида беморларни даволашнинг белгиланган чекланган муддатларига мувофиқ кўрсатилади ва кейинчалик шифохонада ётқизиш Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлигида белгиланган тартибда расмийлаштирилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
15. Ихтисослаштирилган тиббиёт Марказларига бепул даволанишга йўлланмасиз (ордерсиз) мурожаат қилган шахсларга тиббий ёрдам белгиланган тартибда пулли асосда кўрсатилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
IV. Бюджет маблағларининг режадаги миқдорини аниқлаш тартиби
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
16. Давлат бюджети маблағларини олиш учун Марказ томонидан навбатдаги молия йили учун бюджет маблағлари олишга буюртманома тузилади, у қуйидагилардан келиб чиққан ҳолда ҳисоблаб чиқилади:
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
имтиёзли тоифага кирувчи беморлар поликлиникаларнинг мавжуд ўринлар фонди, унинг айланиши ва беморларни қабул қилиш қувватининг ушбу Марказ учун қонунчиликда белгиланган тегишли ҳажмда бўлиши.
(16-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 4 апрелдаги 153-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.04.2022 й., 09/22/153/0266-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ташхис қўйиш ва даволаш сифатининг белгиланган тартибда тасдиқланган стандартлари, Марказ томонидан кўрсатиладиган тиббий ёрдамга белгиланган тарифлар, шу жумладан тиббий ёрдамнинг айрим мураккаб, юқори технологияли (қиммат турадиган) турларига белгиланган имтиёзли тарифлар — бундай тиббий ёрдам турлари рўйхати ва уларнинг кўрсатилган тиббий хизматларини қоплаш миқдорлари Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги билан келишилган ҳолда Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан белгиланади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
имтиёзли тоифага кирувчи бир нафар беморни ҳам амбулаторияда, ҳам стационар шароитда даволаш хизматларининг тўловлари;
(16-банднинг учинчи-тўртинчи хатбошилари Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 28 июлдаги ПҚ-5199-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 29.07.2021 й., 07/21/5199/0721-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
барча турдаги солиқлар ва божхона тўловларини (божхона расмийлаштируви йиғимларидан ташқари) ҳисоблаш ва давлат бюджетига тўламаслик натижасида бўшайдиган маблағлар ҳажмининг прогноз ҳисоб-китоблари, шунингдек бўшайдиган мазкур маблағларни Марказни ривожлантириш ва замонавий тиббий асбоб-анжомлар билан жиҳозлашга йўналтириш.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
17. Навбатдаги йил учун бюджет буюртманомаси Марказ томонидан Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлигига жорий йилнинг 1 июнидан кечикмай тақдим этилади. Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги республика бюджетидан таъминланадиган соғлиқни сақлаш муассасаларининг бюджет буюртманомаларини кўриб чиққандан ва умумлаштиргандан кейин навбатдаги йил учун Марказлар бўйича йиғма бюджет буюртманомасини, Марказлар бўйича маблағларни алоҳида параграф билан ажратган ҳолда, жорий йилнинг 1 июлидан кечикмай Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигига тақдим этади.
(17-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 28 июлдаги ПҚ-5199-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 29.07.2021 й., 07/21/5199/0721-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
18. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги навбатдаги молия йили учун давлат бюджети параметрлари қонунчиликда белгиланган тартибда тасдиқлангандан кейин бир ҳафта муддатда, Марказлар учун бюджет маблағлари ҳажмини ҳар бир Марказ бўйича тақсимлаган ҳолда алоҳида сатр билан Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлигига етказади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги бюджет маблағлари ҳажмларини, Марказларнинг имтиёзли тоифадаги беморларга (поликлиникаларнинг мавжуд ўрин фонди ва қабул қилиш қувватининг ушбу Марказ учун қонунчиликда белгиланган ҳажмда) кўрсатилган тиббий хизматларини қоплашга ҳамда аҳолига имтиёзли тарифлар бўйича тиббий хизматлар кўрсатиш харажатларини қоплашга мақсадли маблағларни алоҳида сатр билан ажратган ҳолда Марказларга етказади.
(18-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 4 апрелдаги 153-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.04.2022 й., 09/22/153/0266-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
19. Марказ ажратилган бюджет маблағлари ва ўз даромадлари доирасида мустақил равишда:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
келгуси йил учун бизнес-режани ҳамда даромадлар ва харажатлар сметасини ишлаб чиқади ва тасдиқлайди;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Марказ ходимлари меҳнатига ҳақ тўлаш ва уларни моддий рағбатлантириш тўғрисидаги низомни ишлаб чиқади ва тасдиқлайди;
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
штат жадвалини тасдиқлайди ҳамда Ягона тариф сеткаси (Ўзбекистон Республикаси давлат муассасалари тиббиёт ва фармацевтика ходимлари меҳнатига ҳақ тўлаш тариф сеткаси) бўйича базавий лавозим маошларидан ва миқдори чекланмайдиган устама ҳақдан келиб чиққан ҳолда лавозим маошларини белгилайди.
(19-банднинг тўртинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2009 йил 15 июндаги 164-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2009 й., 25-сон, 285-модда)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
V. Марказ томонидан кўрсатиладиган хизматларни қоплашга бюджет маблағлари ажратиш тартиби
(V бўлим номи Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 28 июлдаги ПҚ-5199-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 29.07.2021 й., 07/21/5199/0721-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
20. Давлат бюджети маблағлари Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан Марказларга ҳар ойда, қуйидаги сатрлар бўйича тақсимлаган ҳолда:
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
имтиёзли тоифага кирувчи шахсларга поликлиникаларнинг мавжуд ўрни ва қабул қилиш қувватининг ушбу Марказ учун қонунчиликда белгиланган ҳажмда бепул асосда, юқори малакали ихтисослаштирилган тиббий ёрдам кўрсатиш бўйича Марказ хизматларини қоплашга;
(20-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 4 апрелдаги 153-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.04.2022 й., 09/22/153/0266-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
тиббий ёрдамнинг айрим мураккаб, юқори технологияли (қиммат турадиган) турларига Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан Молия вазирлиги билан келишган ҳолда белгиланган имтиёзли тарифлар бўйича аҳолига тиббий хизматлар кўрсатиш бўйича Марказ хизматларини қоплашга ажратилади.
(20-банднинг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 28 июлдаги ПҚ-5199-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 29.07.2021 й., 07/21/5199/0721-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Бунда Марказ хизматлари таркибига амалга оширилган харажатлар билан биргаликда, Марказнинг соф фойдаси ва қонунчиликда белгиланган солиқлар ва мажбурий тўловлар киритилади. Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги Марказ томонидан тасдиқланган стандартлар ва тарифларга риоя қилмасдан асоссиз равишда сўралаётган деб ҳисобланган суммани ушлаб қолиши мумкин.
(20-банднинг тўртинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 28 июлдаги ПҚ-5199-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 29.07.2021 й., 07/21/5199/0721-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Бюджет маблағлари Марказга хизмат кўрсатувчи банк муассасасидаги махсус бюджет ҳисоб рақамига ўтказилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
21. Даволанган имтиёзли тоифага кирувчи шахслар ва имтиёзли тарифлар бўйича даволанган аҳолининг ҳақиқий сони учун Марказ ва Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги ўртасидаги ўзаро ҳисоб-китобларни амалга оширишда амбулаторияда ва стационарда кўрсатилган тиббий ёрдам қиймати ташхис ва даволаш сифатининг тасдиқланган стандартларидан, амалдаги тарифлардан келиб чиққан ҳолда белгиланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
22. Ташхис қўйиш ва даволаш сифатининг тасдиқланган стандартларида назарда тутилмаган қўшимча даволаш ва ташхис қўйиш тартиботлари, агар уларни амалга ошириш зарурияти мижозда қўшимча касалликлар топилиши туфайли пайдо бўлса, давлат бюджети маблағлари ҳисобига молиялаштирилади. Бунда мижознинг қиймати давлат бюджети маблағлари ҳисобига тўланадиган даволанишда бўлишининг чекланган муддати ташхис ва даволаш сифатининг белгиланган стандартларида белгиланган муддатдан 3 кундан ошмаслиги керак.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Қўшимча даволаш ва ташхис қўйиш ишлари Марказ томонидан кўрсатилган тиббий ёрдам асорати ёки Марказ ходимларининг нотўғри ташхиси ва хатти-ҳаракати сабабли кўрсатилган тақдирда қўшимча харажатлар Марказнинг ўз маблағлари ҳисобига қопланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
23. Молия йили охирида бюджет маблағларининг фойдаланилмай қолган суммаси бюджетга олиб қўйилмайди ва Марказ ихтиёрида қолади, улардан келгуси молия йилида:
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
имтиёзли тоифага кирувчи шахсларга поликлиникаларнинг мавжуд ўрин фонди ва қабул қилиш қувватининг ушбу Марказ учун қонунчиликда белгиланган ҳажмда бепул асосда, юқори малакали ихтисослаштирилган тиббий ёрдам кўрсатиш;
(23-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 4 апрелдаги 153-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.04.2022 й., 09/22/153/0266-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
тиббий ёрдамнинг айрим мураккаб, юқори технологияли (қиммат турадиган) турлари тарифларини арзонлаштириш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Марказни ривожлантириш ва жиҳозлаш учун фойдаланиш мумкин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
VI. Ҳисоб ва ҳисобот
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
24. Марказлар имтиёзли тоифага кирувчи касалларга қилинган харажатларнинг (шу жумладан имтиёзли тарифлар бўйича хизматларнинг юқори технологияли мураккаб турларига харажатларнинг) таҳлилий ҳисоб-китобини олиб боришлари шарт, унинг шакли Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги билан келишган ҳолда тасдиқланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
25. Марказ ҳар чоракда, ҳисобот давридан кейинги ойнинг 25-кунидан кечикмай Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлигига ва Молия вазирлигига бажарилган тиббий хизматлар ҳажми тўғрисида, беморларни пулли ва имтиёзли тоифалар бўйича ажратган ҳолда ҳисобот тақдим этади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Имтиёзли тоифага кирувчи беморларга ордер бериш, уларни шифохонага жойлаштириш ва давлат бюджети маблағлари ҳисобига даволаш қийматини тўлаш тартибига
ИЛОВА
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Имтиёзли тоифага кирувчи беморга давлат бюджети маблағлари ҳисобига тиббий ёрдам кўрсатиш тўғрисида
ШАРТНОМА
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Тошкент шаҳри‎

_____ й. «_____»____________________‎

Республика ихтисослаштирилган ___________________________________________ маркази номидан‎‎‎
Марказ устави асосида иш кўрувчи, кейинчалик «Бажарувчи» деб юритилувчи, Марказ директори _______
‎______________________________ бир томондан, ___________________________ да яшовчи, ‎‎кейинчалик‎‎
(Ф.И.О.) ‎
«Мижоз» деб юритилувчи фуқаро ______________________________________________________________

(Ф.И.О., паспорт серияси ва рақами, берилган санаси ва жойи)‎

‎‎иккинчи томондан, мазкур Шартномани қуйидагилар тўғрисида туздилар:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
I. ШАРТНОМА МАВЗУСИ
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1.1. Мазкур Шартнома бўйича Бажарувчи Мижозга қуйида кўрсатилган ҳажмда ва муддатда тиббий хизматлар кўрсатади, ушбу тиббий хизматлар учун Бажарувчига давлат бюджети маблағлари ҳисобидан ҳақ тўланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish

Тиббий хизматлар рўйхати‎

Тиббий ходимнинг номи ва илмий даражаси‎

Бирликлар сони‎

Бирлик қиймати‎

Умумий қиймати‎

Хизматларни бажариш муддатлари‎

1.‎
2.‎
Жами:‎

Х‎

Х‎

Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1.2. Хизматлар Бажарувчи ва Мижоз томонидан хизматларни қабул қилиш-топшириш далолатномаси имзолангандан кейин кўрсатилган деб ҳисобланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
II . ТОМОНЛАРНИНГ ҲУҚУҚ ВА МАЖБУРИЯТЛАРИ
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2.1. Бажарувчи қуйидагиларга мажбур:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
а) мазкур Шартноманинг 1.1-бандида кўрсатилган тиббий хизматларни мазкур Шартномада белгиланган ҳажмлар ва муддатлар доирасида тиббиёт амалиёти, технология ва касб этикасининг юксак даражасида кўрсатиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
б) хизматларни қабул қилиш-топшириш далолатномасини ўз вақтида тузиш имзолаш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
в) Мижоз соғлиғининг ҳолати тўғрисидаги врач сирини ошкор қилмаслик;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
г) зарурият бўлганда ёки Мижознинг талабига кўра врачлар консилиумини чақириш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
д) агар хизматларни кўрсатиш жараёнида Бажарувчи мазкур Шартнома шартларидан хизматлар сифатини ёмонлаштирувчи чекинишларга йўл қўйган бўлса, аниқланган барча нуқсонларни Мижознинг талабига кўра ___кун мобайнида текин тузатиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
е) Бажарувчининг ёки Бажарувчи ходимларининг айби билан Мижознинг соғлиғига етказилган зиённи, шунингдек бундай зиён етказилиши натижасида келиб чиққан зарарларни тўлиқ ҳажмда қоплаш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ж) Мижоз ҳуқуқларига риоя қилиш.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2.2. Бажарувчи қуйидаги ҳуқуқларга эга:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
а) Мижоздан Бажарувчининг ички тартиб-қоидаларига, даволаш режимига, Бажарувчининг тиббий ходимлари кўрсатмалари ва тайинлашларига риоя қилишни талаб этиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
б) Мижознинг айби билан Бажарувчининг мол-мулки ва ходимларига етказилган зиён ва зарарлар тўлиқ ҳажмда қопланишини талаб қилиш ва Мижоздан олиш.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2.3. Мижоз қуйидагиларга мажбур:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
а) Бажарувчининг ички тартиб-қоидаларига, даволаш режимига, Бажарувчининг тиббий ходимлари кўрсатмалари ва тайинлашларига риоя қилиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
б) хизматларни қабул қилиш-топшириш далолатномасини ўз вақтида имзолаш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
в) ўзининг айби билан Бажарувчининг мол-мулки ва ходимларига етказилган зиён ва зарарларни тўлиқ ҳажмда қоплаш.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2.4. Мижоз қуйидаги ҳуқуқларга эга:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
а) мазкур Шартноманинг 1.1-бандида кўрсатилган тиббий хизматларни мазкур Шартномада белгиланган ҳажмлар ва муддатлар доирасида тиббиёт амалиёти, технология ва касб этикасининг юқори даражасида олиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
б) тиббий ёрдам кўрсатишнинг тасдиқланган тартиб-қоидалари, ташхис қўйиш ва даволаш стандартлари, тарифлар билан танишиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
в) хизматларни қабул қилиш-топшириш далолатномаси мазмунига рози бўлмаган тақдирда, ушбу далолатномани мавжуд мулоҳазаларни ёзма равишда кўрсатган ҳолда имзолаш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
г) ўз соғлиғининг ҳолати тўғрисидаги врач сирини ошкор қилмаслик;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
д) врачлар консилиумини чақиришни талаб қилиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
е) агар хизматлар кўрсатиш жараёнида Бажарувчи мазкур Шартнома шартларидан хизматлар сифатини ёмонлаштирувчи чекинишга йўл қўйган бўлса, Бажарувчидан барча аниқланган нуқсонларни ___кун мобайнида текин тузатишни талаб қилиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ж) Бажарувчининг ёки Бажарувчи ходимларининг айби билан Мижознинг соғлиғига етказилган зиён, шунингдек бундай зиён етказилиши натижасида келиб чиққан барча зарарлар тўлиқ ҳажмда қопланишини талаб қилиш ва Бажарувчидан олиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
з) Бажарувчини ___кун олдин ёзма равишда огоҳлантириб, мазкур Шартномани бир томонлама бекор қилиш.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
III. ТОМОНЛАРНИНГ ЖАВОБГАРЛИГИ
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
3.1. Мазкур Шартнома шартлари бажарилмаганлиги ёхуд зарур даражада бажарилмаганлиги учун томонлар бир-бирининг олдида Ўзбекистон Республикасининг қонунчилигида назарда тутилган тартибда жавоб берадилар.
(3.1 банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 4 апрелдаги 153-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.04.2022 й., 09/22/153/0266-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
3.2. Хизматлар кўрсатишнинг Шартномада белгиланган муддатлари бузилганлиги учун «Истеъмолчиларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунида белгиланган тартибда ва миқдорда Мижозга муддати ўтказиб юборилганлиги учун жарима тўланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
3.3. Томонларнинг келишувига кўра муддати ўтказиб юборилганлиги учун тўланадиган жарима Бажарувчи томонидан Мижозга қўшимча хизматлар кўрсатилиши ҳисобига бажарилиши мумкин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
3.4. Муддати ўтказиб юборилганлиги учун жарима тўланиши томонларни мазкур Шартнома бўйича мажбуриятлар бажарилишидан ёки ушбу мажбуриятларнинг улар томонидан йўл қўйилган бузилишларини бартараф этиш мажбуриятидан озод қилмайди.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
3.5. Томонларнинг ҳар бири, агар бажармаслик ёки зарур даражада бажармаслик енгиб бўлмайдиган куч оқибатида ёки мазкур Шартномада назарда тутилган ўз мажбуриятлари бошқа томон томонидан бажарилмаслиги ёки ноҳалол бажарилиши сабабли юз берганлигини исбот қилса, мазкур Шартнома бўйича ўз мажбуриятлари бажарилмаганлиги ёки зарур даражада бажарилмаганлиги учун жавобгарликдан озод қилинади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
IV. ШАРТНОМАНИНГ БОШҚА ШАРТЛАРИ
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
4.1. Мижоз учун қўшимча ташхис қўйиш ва даволаш ёрдами кўрсатиш, агар санаб ўтилганлар Бажарувчи томонидан тиббий хизмат кўрсатилиши туфайли пайдо бўлган асоратлар ёки Бажарувчи ходимларнинг нотўғри ташхис қўйиши ва ҳатти-ҳаракатлари муносабати билан талаб етилса, қийматини Бажарувчи ўз маблағлари ҳисобидан тўлайди.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
4.2. Мижозда учун қўшимча ташхис қўйиш ва даволаш ёрдами кўрсатиш қиймати ,агар юқорида санаб ўтилганлар Мижозда қўшимча касалликлар аниқланиши муносабати билан талаб етилса,мазкур Шартномага қўшимча битим асосида Марказга ажратилган бюджет маблағлари доирасида бюджет маблағлари ҳисобига тўланади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
4.3. Мазкур Шартномада тартибга солинмаган масалалар бўйича томонлар Ўзбекистон Республикаси қонунчилигига амал қиладилар.
(4.3 банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 4 апрелдаги 153-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.04.2022 й., 09/22/153/0266-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
V. НИЗОЛАРНИ ҲАЛ ЭТИШ ТАРТИБИ
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
5.1. Мазкур Шартномани бажаришда пайдо бўлиши мумкин бўлган низолар ва келишмовчиликлар имкони борича томонлар ўртасидаги музокаралар йўли билан ҳал этилади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
5.2. Низоларни музокаралар йўли билан ҳал этиш мумкин бўлмаган тақдирда, улар Ўзбекистон Республикаси қонунчилигига мувофиқ судда кўриб чиқилиши керак.
(5.2 банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 4 апрелдаги 153-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.04.2022 й., 09/22/153/0266-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
VI. ЯКУНИЙ ҚОИДАЛАР
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
6.1. Мазкур Шартномага ҳар қандай ўзгартириш ва қўшимчалар, агар улар ёзма шаклда тузилган бўлса ва томонларнинг бунга вакил қилинган вакиллари томонидан имзоланган бўлса, ҳақиқий ва мазкур Шартноманинг ажралмас қисми ҳисобланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
6.2. Мазкур Шартнома уни барча томонлар имзолаган пайтдан бошлаб кучга киради.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
6.3. Мазкур Шартнома ҳар бир томон учун бир нусхадан икки нусхада тузилди. Барча нусхалар ўхшаш ва бир хил юридик кучга эгадир.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
VII. ТОМОНЛАРНИНГ ЮРИДИК МАНЗИЛЛАРИ ВА ИМЗОЛАРИ
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish

Бажарувчи
Республика
‎ихтисослаштирилган
‎маркази

Мижоз‎

________________________________________
‎_________________________‎_______________

________________________________________ ‎________________________________________‎ ‎

‎_______________________________________‎

(Ф.И.О.)‎
_____________________________________________‎

(тўлиқ номи, манзили)‎

_______________________________________

‎ҳ/р №‎

‎(паспорт рақами ва ‎серияси,
‎ким томони‎дан ва қачон берилган) ‎

‎____________________________________________

МФО___________________‎

______________________________________
‎(йўлланманинг рақами ва санаси,
‎йўлланмани берган орган)

CИP‎___________________________________

_____________________________________‎

Директор______________________________

_____________________________________‎

(Ф.И.О.)‎

_____________________________________‎

(имзо)‎

(шахснинг имтиёзли тоифага тегишли‎гини тасдиқловчи ҳужжатнинг рақами
‎ва берилган санаси)

М.Ў.

__________________________________________
‎(Яшаш жойи)‎

Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Вазирлар Маҳкамасининг
2004 йил 8 июндаги 264-сон қарорига
3-ИЛОВА

Шошилинч тиббий ёрдамга муҳтож беморларни шифохонага ётқизиш тўғрисида
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
НИЗОМ

Мазкур Низом Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Соғлиқни сақлаш тизимини янада ислоҳ қилиш чора-тадбирлари тўғрисида» 2003 йил 26 февралдаги ПФ–3214-сон Фармонига мувофиқ ишлаб чиқилган ва шошилинч тиббий ёрдамга муҳтож беморларни республика ихтисослаштирилган тиббиёт марказларига (кейинги ўринларда Марказлар деб аталади) жойлаштириш масалаларини тартибга солади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ушбу Низом фақат юқорида кўрсатилган Фармонга мувофиқ ташкил қилинган Марказларга татбиқ этилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
I. Оғир беморларни қабул қилиш тартиби
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1. Тез тиббий ёрдам орқали ёки мустақил равишда Марказнинг қабулхонасига оғир аҳволда келган беморлар шифокор томонидан, тунги вақтларда эса масъул навбатчи шифокор томонидан текширувдан ўтказилади. Зарур ҳолларда ташхис қўйиш текширувлари ўтказилади ва зарур тиббий ёрдам кўрсатилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Аниқ ташхис қўйиш учун тегишли мутахассислар чақирилиши мумкин ва консилиум ўтказилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2. Оғир аҳволда келган бемор тўғрисида Марказ директорига, унинг ўз жойида бўлмаган пайтларида эса — Марказ бўйича масъул навбатчи шифокорга хабар берилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
3. Агар оғир аҳволда келган беморларнинг аҳволи мазкур Низомга иловада келтирилган ҳолатлар рўйхати бўйича ихтисослашган бўлса, улар Марказга ётқизилиши мумкин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Агар беморнинг аҳволи иловада кўрсатилган тез ёрдам кўрсатиш ҳолатлари рўйхатига тегишли бўлмаса, у ҳолда бемор белгиланган тартибда тегишли даволаш муассасаларига жўнатилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Рўйхатдан ўтказиш дафтарига беморнинг фамилияси, исми ва отасининг исми, келиб тушган вақти, уни Марказга транспортда олиб келиниши, ётқизилиши рад этилганлигининг сабаби ёзилади ва унда Марказ бўйича масъул навбатчи шифокорнинг имзоси бўлади. Бундан ташқари, беморга белгиланган тартибда хулоса берилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
4. Қабулхона шифокори томонидан беморда юқумли касаллик аниқланганда, Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлигининг Алоҳида юқумли ва паразитар касалликларни ҳисобга олиш бўйича Йўриқномасига мувофиқ чоралар кўрилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
II. Оғир беморларни даволашга квоталарни белгилаш ва хизматларни қоплаш тартиби
(II бўлим номи Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 28 июлдаги ПҚ-5199-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 29.07.2021 й., 07/21/5199/0721-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
5. Марказларга шошилинч тарзда келган беморларнинг чекланган йўл қўйиладиган сони нисбати поликлиникаларнинг қабул қилиш қуввати ва ўрин фондидан келиб чиққан ҳолда белгиланади:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Урология маркази бўйича — 2 фоиз;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Кўз микрохирургияси маркази бўйича — 3 фоиз;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Кардиология маркази бўйича — 5 фоиз;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Академик В. Воҳидов номидаги жарроҳлик маркази бўйича — 8 фоиз.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Эндокринология маркази бўйича — 15 фоиз;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Акушерлик ва гинекология маркази бўйича — 10 фоиз;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Терапия ва тиббий реабилитация маркази бўйича — 2 фоиз.
(5-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2009 йил 15 июндаги 164-сонли қарорига асосан олтинчи — саккизинчи хатбошилар билан тўлдирилган — ЎР ҚҲТ, 2009 й., 25-сон, 285-модда)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Марказга белгиланган квоталардан ортиқ ётқизилган оғир беморларга қилинган харажатлар Марказларнинг ўз маблағлари ҳисобидан қопланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
6. Имтиёзли тоифага кирувчи беморларга Марказ томонидан беморларни шошилинч тиббий ёрдам марказларида даволашнинг белгиланган чекланган муддатларига мувофиқ ҳамда кейинчалик ётқизилишини белгиланган тартибда Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлигида расмийлаштирган ҳолда шошилинч тиббий ёрдам кўрсатилади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
7. Имтиёзли тоифага кирувчи беморларга шошилинч тиббий ёрдам кўрсатиш хизматлари Имтиёзли тоифага кирувчи беморларга ордер бериш, шифохонага жойлаштириш ва давлат бюджети маблағлари ҳисобига даволаш қийматини тўлаш Тартибига мувофиқ давлат бюджети маблағлари ҳисобидан тўланади.
(7-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 28 июлдаги ПҚ-5199-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 29.07.2021 й., 07/21/5199/0721-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
8. Имтиёзли тоифага кирмайдиган беморлар шошилинч тартибда юқори технологияли (қиммат турадиган) операция қилинганда даволаш қиймати белгиланган тартибда тўланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
III. Назорат ва ҳисобот
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
9. Марказлар оғир аҳволда келган беморларнинг ва уларни даволаш билан боғлиқ харажатларнинг ҳисобини алоҳида юритадилар.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
10. Марказнинг шошилинч тиббий ёрдамга муҳтож беморларни жойлаштиришга оид фаолиятини Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги назорат қилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Шошилинч тиббий ёрдамга муҳтож беморларни шифохонага ётқизиш тўғрисидаги низомга
ИЛОВА
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Республика ихтисослаштирилган тиббиёт марказларига ва Республика ихтисослаштирилган илмий-амалий тиббиёт марказларига шошилинч ётқизилиши талаб қилинадиган беморларнинг ҳолатлари рўйхати
(илова номи Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2009 йил 15 июндаги 164-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2009 й., 25-сон, 285-модда)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
I. Академик В.Воҳидов номидаги Республика ихтисослаштирилган жарроҳлик маркази
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1. Тўлиқ AV блокада синдроми
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2. Юрак тампонлаш синдроми
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
3. Туғма юрак иллати бор беморларнинг нафас қисиш-цианли хуружлари
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
4. Юрак иллати бўлганда шишиш ҳолатлари ва ўпканинг шишиши
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
5. Зудлик билан реконструктив аралашув талаб этиладиган магистрал томирларнинг травматик шикастланиши ва аневризмлари
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
6. Ўткир миокард инфаркти, юрак ва магистрал томирларнинг ғайритабиий таначаси, магистрал томирларнинг тромбозлари
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
7. Нафас йўлларининг ўткир обструкция синдроми ва ошқозон-ичак тракти ғайритабиий таначаси
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
8. Қизилўнгачнинг травматик шикастланиши
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
9. Профуз ўпка, қизилўнгач ва ошқозон-ичакдан қон кетиши
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
10. Перитонит
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
11. Жигар фаолиятидаги етишмовчилик синдроми фонидаги механик сариқ касали
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
12. Паренхиматоз органларининг травматик шикастланиши
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
13. Ўз-ўзидан юзага келадиган пневмоторакс
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
II. Республика ихтисослаштирилган урология маркази
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1. Шок ҳолати асоратида ва беморни олиб юриш имкони бўлмаган урологик касалликлар
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
III. Республика ихтисослаштирилган кардиология маркази
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1. Кардиоген шоки, ҳаёт учун хавфли аритмиялар, ўпка шиши асоратида ўткир миокард инфаркти
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2. Энцефалопатия, мия инсульти, ўпка шиши орқали ўтувчи гипертоник кризислар
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
3. Оғир юрак фаолиятидаги етишмовчилик (III даражаси) ва ҳаётга хавф солувчи аритмиялар асоратида дилятацион кардиомиопатия.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
IV. Республика ихтисослаштирилган кўз микрохирургияси маркази
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1. Глаукоманинг ўткир хуружи
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2. Глаукоманинг факоморфик хуружи
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
3. Глаукоманинг факолитик хуружи
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
4. Глаукоманинг факотопик хуружи
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
5. Операциядан кейинги (икки ҳафтагача) асоратлар натижасида беморнинг айбисиз пайдо бўлган яралар:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Кўзга рангли парда тушиши
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
операция тикувларининг операциядан кейин ёрилиши ва айрилиши
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
қолган хрустал массаларнинг ювилиб кетиши
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
томир қобиғининг чўкиши ва жарроҳлик аралашуви талаб қилинадиган бошқа ҳолатлар.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
V. Республика ихтисослаштирилган эндокринология илмий-амалий тиббиёт маркази:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1. Гипертоник криз, миокард инфаркти, мияда қон айланишининг кучли бузилиши билан боғлиқ қандли диабет.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2. Қандли диабет асоратлари: кома, прекома, кетоацидоз, кетоз, сурункали буйрак етишмовчилиги анурия билан, йирингли асоратлар.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
3. Аралаш-заҳарли буқоқнинг оғир асорати, заҳарли буқоқнинг, аутоиммун тиреодитнинг тугунли шакллари (тиретоксик юрак, офтальмопатиянинг оғир шакллари).
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
4. Ўта оғир тиреодит, мураккаблашган гипертиреознинг оғир шакли.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
5. Оғир йирингли струмит.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
6. Кўплаб патологик синиқли гиперпаратиреоз.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
7. Гипертоник кризис ҳолатли, инсулинома (оғир гипогликемик ҳолат) буйрак усти безлари ўсмалари (феохромацитома, Иценко-Кушинг синдроми).
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
8. Қандсиз диабет ҳолатидаги оғир аҳвол ҳамда гипопитуитаризмнинг турли шакллари.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
9. Буйрак усти безлари пардасининг сурункали етишмовчилиги ҳолатидаги оғир эндокрин етишмовчилик.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
10. Гипотиреоз оғир юрак-қон томирлари бузилишлари билан.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
VI. Республика ихтисослаштирилган акушерлик ва гинекология илмий-амалий тиббиёт маркази:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1. Геморрагик шок ҳолатдаги жинсий йўллардан қон кетиши.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2. Геморрагик шок ҳолатдаги бачадондан ташқари ҳомиланинг тўхтатилиши.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
3. Гинекологиядаги оғир қорин оғриғи.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
VII. Республика ихтисослаштирилган терапия ва тиббий реабилитация илмий-амалий тиббиёт маркази:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1. Мураккаблашган астматик мақомдаги бронхиал астма.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2. Нафас етишмовчилиги акс этган (II-III даражаси) оғир кучайиш давридаги ўпканинг сурункали обструктив касаллиги (ЎСОК).
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
3. Ўткир пневмония оғир кечиш асоратлари билан.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
4. Юрак ишемик касаллиги: миокарднинг оғир инфаркти, оғир коронар синдроми.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
5. Гипертоник криз.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
6. Юрак фаолияти ритмининг гемодинамик сезиларли ва ҳаёт учун хавфли бузилишлари.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
7. Оғир чап меъда етишмовчилиги (юрак астмаси, ўпка шиши).
(V, VI ва VII бўлимлар Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2009 йил 15 июндаги 164-сонли қарори билан киритилган — ЎР ҚҲТ, 2009 й., 25-сон, 285-модда)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Вазирлар Маҳкамасининг
2004 йил 8 июндаги 264-сон қарорига
4-ИЛОВА
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Республика ихтисослаштирилган марказлари даромадларини шакллантиришнинг асосий манбалари ва улар фаолиятини молиялаштириш тартиби тўғрисида
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
НИЗОМ
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Мазкур Низом Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Соғлиқни сақлаш тизимини янада ислоҳ қилиш чора-тадбирлари тўғрисида» 2003 йил 26 февралдаги ПФ–3214-сон Фармонига мувофиқ ишлаб чиқилган ва республика ихтисослаштирилган тиббиёт марказлари (кейинги ўринларда Марказлар деб аталади) даромадларини шакллантиришнинг асосий манбаларини ҳамда уларнинг фаолиятини молиялаштириш тартибини белгилайди.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ушбу Низомнинг амал қилиши юқорида кўрсатилган Фармонга мувофиқ ташкил қилинган Марказларга татбиқ этилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
I. Марказ даромадларини шакллантириш манбалари
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1. Қуйидагилар Марказлар даромадларини шакллантиришнинг асосий манбалари ҳисобланади:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Марказларнинг ўз даромадлари;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Давлат бюджети ва бюджетдан ташқари жамғармалар маблағлари;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Марказлар ихтиёрига юридик ва жисмоний шахслар томонидан пул ва бошқа маблағларнинг беғараз берилиши;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
банк ва молиявий муассасаларнинг, бошқа юридик шахсларнинг кредитлари;
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикасининг қонунчилигига зид бўлмаган тартибда жалб қилинган бошқа даромадлар.
(1-банднинг олтинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 4 апрелдаги 153-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.04.2022 й., 09/22/153/0266-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2. Марказларнинг ўз даромадлари:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
тасдиқланган ташхис қўйиш ва даволаш сифати стандартларига мувофиқ пулли асосда аҳолига тиббий хизматлар кўрсатиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Марказларнинг илмий ва ўқув базасида бошқа тиббиёт муассасаларининг соҳа мутахассисларини пулли асосда тайёрлаш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
тиббий дори-дармонлар, физик эритмалар ва қон дори-дармонлари ишлаб чиқариш ҳамда сотиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
илмий-тадқиқот ишлари натижаларини сотиш;
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Марказларнинг фойдаланилмаётган мол-мулкини қонунчиликда белгиланган тартибда ижарага бериш;
(2-банднинг олтинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 4 апрелдаги 153-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.04.2022 й., 09/22/153/0266-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси қонунчилиги билан тақиқланмаган бошқа манбалар ҳисобига шакллантирилади.
(2-банднинг еттинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 4 апрелдаги 153-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.04.2022 й., 09/22/153/0266-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
3. Давлат бюджети маблағлари:
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
имтиёзли тоифага кирувчи беморларга бепул асосда юқори малакали ихтисослаштирилган тиббий ёрдам кўрсатилганлиги учун Марказларнинг хизматларини қоплашга;
(3-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 28 июлдаги ПҚ-5199-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 29.07.2021 й., 07/21/5199/0721-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги билан келишилган ҳолда белгиланган имтиёзли тарифлар бўйича аҳолига ихтисослаштирилган ва юқори технологияли (қиммат турадиган) тиббий хизмат турлари кўрсатилганлиги учун хизматларни қоплашга;
(3-банднинг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 8 апрелдаги 211-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 10.04.2025 й., 09/25/211/0323-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Марказларни Ўзбекистон Республикаси соғлиқни сақлаш тизимини ислоҳ қилиш давлат дастури ҳамда ҳар йил тасдиқланадиган инвестиция дастурлари доирасида замонавий, юқори технологияли ташхис қўйиш тиббиёт асбоб-анжомлари ва техникаси билан тўлиқ жиҳозлашга;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Марказларни мукаммал реконструкция қилиш ва таъмирлашга;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
илмий-тадқиқот фаолиятига илмий грантлар тарзида ажратилади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
4. Давлат бюджетидан маблағлар Республика ихтисослаштирилган кўз микрохирургияси ва кардиология марказлари 2007 йилда, Республика ихтисослаштирилган урология маркази 2008 йилда ҳамда Республика ихтисослаштирилган жарроҳлик маркази 2011 йилда ўзини ўзи маблағ билан таъминлашга ва ўз харажатларини ўзи қоплашга эришган ҳолда маблағларни босқичма-босқич қисқартиришни ҳисобга олиб ажратилади.
(4-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2009 йил 15 июндаги 164-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2009 й., 25-сон, 285-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
5. Молия муассасаларининг кредит маблағларини Марказнинг мол-мулкини гаровга қўйган ҳолда жалб этиш кредит лойиҳасининг техник иқтисодий асослашлари фақат Молия вазирлиги, Соғлиқни сақлаш вазирлиги ва Ўзбекистон Республикаси Хусусийлаштирилган корхоналарга кўмаклашиш ва рақобатни ривожлантириш қўмитаси билан келишгандан кейин амалга оширилиши мумкин.
(5-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 16 августдаги 638-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2017 й., 33-сон, 863-модда)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
6. Марказлар давлат бюджетига барча турдаги солиқлар ва ўз эҳтиёжлари учун келтириладиган тиббий ускуналар ва анжомлар, доривор воситалар ва тиббиёт буюмлари учун божхона тўловлари (божхона расмийлаштируви йиғимларидан ташқари) тўлашдан озод этилиши муносабати билан шаклланадиган даромадларининг ҳисобини, кейинчалик уларни ҳар чоракда банкдаги алоҳида ҳисоб рақамида жамлаган ҳолда алоҳида юритадилар.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
II. Марказнинг ўз даромадларидан фойдаланиш тартиби
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
7. Марказларнинг мазкур Низомнинг 2-бандида белгиланган манбалардан жалб қилинган ўз даромадлари Марказларнинг хизмат кўрсатувчи тижорат банкларидаги бюджетдан ташқари депозит ҳисоб рақамларига ўтказилади ҳамда:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Марказларнинг жорий таъминотига;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Марказларни ривожлантириш ва уларнинг моддий-техника базасини мустаҳкамлаш, уларни энг замонавий ташхис қўйиш ва даволаш ускуналари, тиббий анжомлар билан жиҳозлаш тадбирларига;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Марказлар шифокорлари ва тиббий ходимларининг беморларни даволашга қўшган ҳиссаларига мувофиқ улар меҳнатини моддий рағбатлантиришга, шунингдек ижтимоий ривожлантиришга;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Марказлар мутахассисларини тайёрлаш, қайта тайёрлашга ва уларнинг малакасини оширишга;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
пулли асосда кўрсатилган тиббий хизматлар, товарлар ва ишларни бажариш ва сотиш бўйича жами харажатларни қоплашга;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
мавжуд кредиторлик қарзларни тўлашга;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Марказлар фаолиятини таъминлаш билан боғлиқ бошқа мақсадларга фойдаланилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
8. Марказларнинг тўлов муддати ўтган кредиторлик қарзлари мавжуд бўлган тақдирда, Марказларнинг ўз даромадлари (товарлар, ишлар ва хизматларни бажариш ва сотиш бўйича жами харажатлар ўрнини тўлдиргандан кейин) мавжуд қарзларни тўлашга сарфланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
9. Агар кредиторлик қарзлар имтиёзли тоифага кирувчи шахсларнинг белгиланган режадаги сони учун тасдиқланган бюджет ажратмалари лимитидан кўпроқ сарфлар билан тиббий хизмат кўрсатиш сабабли юзага келган тақдирда, бюджетдан ташқари маблағлар (товарлар, ишлар ва хизматларни бажариш ва сотиш бўйича харажатлар ўрнини тўлдиргандан кейин) кредиторлик қарзларни тўлашга давлат бюджети маблағларидан қопламаган ҳолда йўналтирилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
10. Юридик ва жисмоний шахслардан Марказ томонидан олинган пул ва бошқа шаклдаги беғараз ёрдам маблағлари уларнинг моддий-техник базасини мустаҳкамлашга сарфланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
11. Давлат бюджетига барча турдаги солиқлар ва ўз эҳтиёжлари учун келтириладиган тиббий ускуналар ва асбоблар, доривор воситалар ва тиббиёт буюмлари учун божхона тўловлари (божхона расмийлаштируви йиғимларидан ташқари) тўлашдан озод этилиши муносабати билан шаклланадиган даромадлари:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Марказларни даволаш ва ташхис қўйиш ускуналари, тиббий асбоблар билан жиҳозланиш нормативлари асосида тўлиқ жиҳозлаш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Марказларнинг тиббий ходимларини, шу жумладан чет элларда, тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш учун сарфланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
12. Банклар кредитлари Марказ томонидан фақат инвестиция мақсадлари учун Марказнинг даромадлари ҳисобига 7 йилдан кўп бўлмаган муддатда уларни қайтариш шарти билан жалб қилиниши мумкин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
III. Марказларни бюджет маблағлари ҳисобига молиялаштириш тартиби
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
13. Марказларни Давлат бюджети маблағларидан молиялаштириш мақсадида, Марказлар томонидан кейинги молиявий йил учун бюджет ажратмаларини олиш учун қуйидагилардан келиб чиққан ҳолда, белгиланган тартибда буюртманомалар тузилади:
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
маслаҳат поликлиникаларининг мавжуд ўринлари, уларнинг айланиб туриши ва қабул қилиш қувватининг ҳар бир Марказ учун қонунчиликда белгиланган ҳажмларда бепул асосда, юқори малакали ихтисослаштирилган тиббий ёрдам кўрсатиладиган имтиёзли тоифага кирувчи шахсларнинг белгиланган режадаги сони;
(13-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 4 апрелдаги 153-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.04.2022 й., 09/22/153/0266-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан Иқтисодиёт ва молия вазирлиги билан келишган ҳолда белгиланган имтиёзли тарифлар бўйича тиббий ёрдамнинг мураккаб, юқори технологияли (қиммат турадиган) турлари кўрсатиладиган имтиёзли тоифага кирувчи шахсларнинг белгиланган режадаги сони;
(13-банднинг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 8 апрелдаги 211-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 10.04.2025 й., 09/25/211/0323-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
битта беморни стационар ва алоҳида амбулатория шароитида, бепул асосда имтиёзли тоифага кирувчи шахсларни ҳам, даволашнинг имтиёзли тарифлари бўйича даволанган шахсларни ҳам даволашга ҳисобланган ўртача хизматлар ставкаси;
(13-банднинг тўртинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 28 июлдаги ПҚ-5199-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 29.07.2021 й., 07/21/5199/0721-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан тасдиқланган Марказни даволаш ва ташхис қўйиш ускуналари, тиббий асбоблар билан жиҳозланиш нормативларига мувофиқ тўлиқ жиҳозлаш учун инвестиция харажатларининг техник-иқтисодий асослашлари;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Марказларни мукаммал реконструкция қилиш ва таъмирлашни амалга ошириш учун техник-иқтисодий ҳисоб-китоблар.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
14. Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлигига Марказлар томонидан бюджет буюртманомалари жорий йилнинг 1 июнидан кечикмасдан тақдим этилади, Вазирлик республика бюджетидан молиялаштириладиган соғлиқни сақлаш муассасаларининг бюджет буюртманомалари кўриб чиқилган ва умумлаштирилгандан кейин, Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигига Марказлар бўйича харажатларни алоҳида параграф билан ажратган ҳолда, жорий йилнинг 1 июлидан кечикмасдан йиғма бюджет буюртманомаларини тақдим этади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
15. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги навбатдаги молиявий йил учун давлат бюджети параметрлари қонунчиликда белгиланган тартибда тасдиқлангандан кейин бир ҳафта муддатда Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлигига бюджет ажратмалари ҳажмини, Марказлар учун алоҳида сатрда ҳар бир Марказга тақсимланган ҳолда етказади.
(15-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 4 апрелдаги 153-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.04.2022 й., 09/22/153/0266-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
16. Марказларнинг навбатдаги молиявий йил учун харажатлар сметасини тузиш, тасдиқлаш ва рўйхатдан ўтказиш қонунчиликда белгиланган тартибда амалга оширилади.
(16-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 4 апрелдаги 153-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.04.2022 й., 09/22/153/0266-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
17. Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлигига давлат бюджети маблағлари Марказларни молиялаштириш учун ҳар ойда йиллик бюджет суммасининг 1/12 миқдорида, бошқа хизматлар таркибида (хизмат кўрсатувчи тижорат банкларидаги махсус бюджет ҳисоб рақамларига ўтказган ҳолда) хизмат моддалари бўйича бўлмасдан:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
имтиёзли тоифага кирувчи беморларга юқори малакали ихтисослаштирилган тиббий ёрдам кўрсатиш бўйича хизматларни қоплашга;
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан Иқтисодиёт ва молия вазирлиги билан келишган ҳолда белгиланган имтиёзли тарифлар бўйича имтиёзли тоифага кирувчи шахсларга юқори технологияли ихтисослаштирилган (қиммат турадиган) тиббий хизматлар кўрсатиш бўйича Марказларнинг хизматларини қоплашга ажратилади.
(17-банднинг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 8 апрелдаги 211-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 10.04.2025 й., 09/25/211/0323-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Бюджет ажратмаларининг ушбу турлари, ўз хизматларини ўзи қоплашга ва ўзини ўзи маблағ билан таъминлашга ўтаётганда уларнинг даромадларига кейинчалик киритган ҳолда, Марказларнинг хўжалик фаолиятидан тушган ўз маблағлари деб ҳисобга олинади.
(17-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 28 июлдаги ПҚ-5199-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 29.07.2021 й., 07/21/5199/0721-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
18. Марказлар Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Соғлиқни сақлаш вазирлигининг илмий-техника дастурлари доирасида олиб бориладиган илмий-тадқиқот ишларини молиялаштиришга бюджет маблағлари олиш ҳуқуқига эгадир.
(18-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2006 йил 2 октябрдаги 207-сонли қарори таҳририда — Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2006 й., 40-сон, 396-модда)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
19. Ўзбекистон Республикаси соғлиқни сақлаш тизимини ислоҳ қилиш давлат дастури ҳамда Марказларни мукаммал реконструкция қилиш ва таъмирлашни амалга оширишга, шунингдек замонавий тиббий асбоб-ускуналар ва техникалар билан жиҳозлашга ҳар йилги инвестиция дастурлари доирасида Марказларга бюджет ажратмалари ажратилиши мумкин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
20. Ҳисобот йили охиридаги фойдаланилмаган бюджет маблағлари суммаси кейинги молиявий йилга ўтади ва улардан белгиланган тартибда фойдаланилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
IV. Ҳисобга олиш, ҳисобот ва назорат қилиш
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
21. Марказлар қонунчиликда белгиланган тартибда:
(21-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 4 апрелдаги 153-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.04.2022 й., 09/22/153/0266-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
пулли асосда ва Давлат бюджети маблағлари ҳисобидан кўрсатилган тиббий ёрдам учун даромадлар ва харажатлар бўйича алоҳида бухгалтерия ҳисоби ва ҳисоботини юритадилар;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ва Соғлиқни сақлаш вазирлигига зарур смета-молия ҳужжатларини тақдим этадилар;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ҳужжатларнинг сақланиши ва уларнинг келишилган рўйхатга мувофиқ давлат томонидан сақлашга берилиши учун жавоб берадилар.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
22. Марказлар битта беморни стационар ва алоҳида амбулатория шароитида даволаш, бепул асосда имтиёзли тоифага кирувчи шахсларни ҳам, пулли асосда даволанган шахсларни ҳам даволашга, шунингдек даволашнинг имтиёзли тарифлари бўйича юқори технологияли, ихтисослаштирилган (қиммат турадиган) тиббий ёрдам кўрсатиш турлари бўйича харажатларнинг алоҳида ҳисобини юритадилар.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
23. Марказларнинг даромадларини шакллантириш ва уларни мақсадли сарфлашнинг белгиланган тартибига риоя қилиниши юзасидан назорат Давлат молиявий назорати инспекцияси ва унинг ҳудудий бошқармалари ҳамда Ўзбекистон Республикаси Монополияга қарши курашиш қўмитаси томонидан амалга оширилади.
(23-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 1 мартдаги 135-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 03.03.2025 й., 09/25/135/0208-сон)
(Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2004 й., 22-23-сон, 265-модда; 2005 й., 32-33-сон, 251-модда; 2006 й., 40-сон, 396-модда; 2009 й., 25-сон, 285-модда; 2010 й., 17-сон, 130-модда; 2013 й., 37-сон, 485-модда; 2016 й., 17-сон, 176-модда; 2017 й., 33-сон, 863-модда; Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 26.02.2019 й., 09/19/168/2667-сон; 20.12.2019 й., 09/19/1014/4173-сон; Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 29.07.2021 й., 07/21/5199/0721-сон; 08.02.2022 й., 09/22/62/0111-сон, 05.04.2022 й., 09/22/153/0266-сон, 15.04.2022 й., 09/22/191/0315-сон; 06.08.2022 й., 09/22/431/0716-сон; 03.03.2025 й., 09/25/135/0208-сон; 10.04.2025 й., 09/25/211/0323-сон)