18.01.2016 йилдаги 14-сон
ONLINE TRANSLATE
Жиззах вилояти Фориш тумани ҳокимининг қарори, 18.01.2016 йилдаги 14-сон
Kuchga kirish sanasi
18.01.2016
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Жиззах вилояти Фориш тумани ҳокимининг
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Қарори
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Дафн этиш жойларини сақлаш ва ободонлаштириш қоидаларини тасдиқлаш тўғрисида
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикасининг «Дафн этиш ва дафн иши тўғрисида»ги Қонуни (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2010 й., 52-сон, 508-модда) 15-моддаси ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2011 йил 4 апрелдаги 101-сонли «Дафн этиш ва дафн иши тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунини амалга ошириш чора-тадбирлари ҳақида»ги қарорига (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2011 й, 14-сон, 138-модда) асосан тумандаги дафн этиш жойларини сақлаш ва ободонлаштириш мақсадида, Ўзбекистон Республикасининг «Маҳаллий давлат ҳокимияти тўғрисида»ги Қонуни (Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг Ахборотномаси, 1993 й, 9-сон, 320-модда) 6-моддасига асосан қарор қиламан:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1. Дафн этиш жойларини сақлаш ва ободонлаштириш қоидалари 1-иловага мувофиқ, дафн этиш жойларини сақлаш ва ободонлаштириш бўйича туман ишчи гуруҳи таркиби 2-иловага мувофиқ тасдиқлансин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2. Туман ободонлаштириш бошқармаси (Ё. Жонодилов) фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари билан биргаликда тумандаги қабристонларни сақлаш ва ободонлаштириш ишлари ҳамда умумхалқ ҳашари, хотирлаш кунлари ва бошқа тадбирлар ташкил этиб борилсин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
3. Тумандаги қабристонларнинг маъмурияти ва туман ободонлаштириш бошқармаси (Ё. Жонодилов)га:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
хизматлар учун қатъиян белгиланган тарифлар бўйича ҳисоб-китоб қилган ҳолда фуқароларнинг қабристонда кўрсатиладиган хизматларга доир буюртмаларини ўз вақтида ва сифатли бажариш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
тумандаги қабристонларнинг ҳудудида «Тумандаги дафн этиш жойларини сақлаш қоидалари» талабларига қатъий риоя этилишини таъминлаш ва амалга оширилган ишлар ҳамда қоидалар талаблари бузилиши ҳолатлари бўйича ҳар ойда туман ҳокимлигига ахборот тақдим этиб бориш вазифаси юклатилсин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
4. Туман архитектура ва қурилиш бўлими (Ш. Сайдахмедов) давлат санитария-эпидемиология назорати маркази (Ё. Усмонов) ва табиатни муҳофаза қилиш инспекцияси (вакант)га:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
қабристонлар ташкил этиш учун ер участкаси танлашни шаҳарсозлик ҳужжатлари, гидрогеологик тавсифлар жой рельефининг хусусиятлари, тупроқ таркиби, атроф табиий муҳитга энг кўп йўл қўйиладиган экологик юкламаларни ҳисобга олган ҳолда аҳоли пунктлари ва ҳудудларни қуриш қоидаларига, шунингдек санитария меъёрлари ва қоидаларига мувофиқ амалга ошириш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
қабристонларнинг хизмат кўрсатиш даври муддатларига риоя этилишини таъминлаш ҳамда ишлаб турган ва лойиҳалаштирилаётган қабристонларнинг санитария-ҳимоялаш зонаси ҳудудида бирор-бир турар жой ва жамоат биноларини қуриш ёки дафн этиш учун ажратилган ер участкаларидан ноўрин фойдаланилишининг олдини олиш ҳамда уларга йўл қўймаслик юзасидан аниқ чора-тадбирларни амалга ошириш вазифаси топширилсин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
5. Ушбу қарор «Фориш тонги» газетасида эълон қилинсин ҳамда тегишли тартибда туман ҳокимлигининг расмий веб-сайтига жойлаштирилсин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
6. Мазкур қарор бажарилишининг назорати туман ҳокимининг биринчи ўринбосари Т. Нуруллаев зиммасига юклатилсин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
7. Ушбу қарор расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ҳоким П. МАХАТОВ
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Фориш т.,
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2016 йил 18 январь,
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
14-сон
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Туман ҳокимининг 2016 йил 18 январдаги 14-сонли қарорига
1-ИЛОВА
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Дафн этиш жойларини сақлаш ва ободонлаштириш
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
қоидалари
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1. Мазкур қоидалар туман ҳудудидаги дафн этиш жойлари (кейинги ўринларда — қабристонлар деб аталади) ва қабр усти ёдгорликлари иншоатларини сақлаш ҳамда маҳаллий аҳоли, шунингдек бошқа миллатлар ва халқларнинг мавжуд анъаналари, урф-одатлари ва удумларига мувофиқ улардан фойдаланиш тартибини белгилайди.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2. Туман ободонлаштириш бошқармаси ва қабристонларнинг маъмурияти мазкур қоида ва бошқа қонун ҳужжатлари ижроси юзасидан қуйидагиларни таъминлайди:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
қабристонларни ҳар куни зиёратлар ва дафнлар учун очиқ бўлиши жумладан, диний конфессия ва маҳаллий анъаналарга мансублигига боғлик ҳолда очиш ва ёпиш вақтлари (қабристоннинг иш жадвали, зиёрат қилиш қоидалари) ва бошқа йўл-йўриқ ҳужжатларини белгилаш:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
қабристонга асосий кириш жойида маъмурий ва бошқа бинолар, йўллар, хиёбонлар, тарихий ва мемориал қабрлар, жамоат ҳожатхоналари ва бошқа объектларнинг жойлашишини белгилаган ҳолда қабристоннинг схематик тарихи, туман ободонлаштириш бошқармаси, қабристон маъмурияти тўғрисидаги (манзил ва алоқа боғлаш телефонлари) ва бошқа маълумотларни тахтада кўрсатган ҳолда ўрнатиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
қабристонлар ҳудудида жамоат тартиби ва сокинликни бузиш, маст-аласт, гиёҳвандлик ҳамда бошқа ақл-ирода фаолиятига таъсир этувчи моддалар таъсири остида бўлиш, қабр усти ёдгорликларига ва яшил ўсимликларга шикаст етказиш, шунингдек қуруқ ўт, барг, шох-шабба ва дарахтларнинг шолчаларини ёқиш, мол ва бошқа уй ҳайвонларини боқиш, мевали кўчатлар ўтқазиш ҳамда қишлоқ хўжалиги экинлари ўстиришни олдини олиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ёдгорликлардаги ёзувларнинг мазмунини назорат қилиш, уларда ўлим тўғрисидаги ҳужжатлардаги маълумотларга номувофиқликлар бўлишига йўл қўймаслик, қабрларни ва қабр усти ёдгорликларини рўйхатдан ўтказиш дафтарлари ҳамда дафн этишни амалга ошириш ҳуқуқини берадиган барча ҳужжатларни рақамланган ва ип билан тикилган ҳолда ҳужжатлар йиғма жилдларини юритиш ва белгиланган тартибда сақлаш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
бош хиёбон, асосий ва иккинчи даражали йўлларда тўсиқсиз юриш ва ўтиш имкониятини (кордан тозалаш, музни парчалаш, қум сепиш ва шу кабиларни) таъминлаш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
эскирган (қуриган) дарахтларнинг ағдарилиши ва қабр усти ёдгорликларини шикастлашига йўл қўймаслик учун уларнинг ўз вақтида кесилишини таъминлаш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
умумий фойдаланиш жойларини тоза сақлаш, хиёбонлар бўйлаб маиший чиқиндилар учун махсус яшик ва қутилар ўрнатиш, маиший чиқиндиларнинг қабристон ҳудудидан ўз вақтида олиб чиқилишини таъминлаш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
қабристоннинг бутун ҳудудини хар йили камида икки марта ҳар томонлама супуриб-сидиришни амалга ошириш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
муҳандислик иншооатларининг зарур даражада ишлашини таъминлаш, ташқи тўсиқ, бино ва иншоатлар, йўллар, муҳандислик тармоқлари ва иншооатларининг жорий ва мукаммал таъмирланишини амалга ошириш хамда кўкаламзорлаштириш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
барча турдаги яшил ўсимликларни суғориш ва парваришлашни таъминлаш, уларни янгилаш, зараркунандалар, касалликлар ва бегона ўтларга қарши курашиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
туман ФҲДЁ бўлими томонидан берилган ўлим тўғрисида белгиланган шаклдаги тегишли ҳужжатлар ва суд-тиббий хулоса бериш билан боғлиқ ўлимларга оид ҳужжатлар тақдим этилганидан кейин дафн этиш учун жой (участка) ишлаб турган қабристонларда бепул ва қатъиян санитарияга доир ва бошқа қоидалар ҳамда меъёрларга мувофиқ фуқароларга (ташкилотларга) уларнинг буюртманомаларига кўра ажратиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
марҳумларни гўр қазиш меъёрлари ва қоидаларига риоя этган холда дафн этишни таъминлаш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
қабрнинг рўйхат рақамини кўрсатилган бетон устунга ўрнатиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
анжомларнинг (белкурак, паншаха, пақир, ҳокандоз, супурги, замбил ва ҳоказоларнинг) етарли миқдорда бўлишини ва уларнинг фуқароларга қабрларга қараш учун бепул (тилхат билан) берилишини таъминлаш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
қабристонда зарур даражадаги тартибни таъминлаш бўйича, шу жумладан умумхалқ ҳашари, хотирлаш кунлари ва бошқа тадбирларни ташкил этишда фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари билан яқин алоқада бўлиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
хизматлар учун қатъиян белгиланган тарифлар бўйича ҳисоб-китоб қилган ҳолда фуқароларнинг қабристонда кўрсатиладиган хизматларга доир буюртмаларини ўз вақтида ва сифатли бажариш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
қабр усти ёдгорликларини ўрнатиш тартибига, ҳудудни кўкаламзорлаштириш учун дарахт ва буталарнинг турларини тўғри танлашга риоя этилишини назорат қилиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
қабр атрофида металлдан ясалган ва бошқа тўсиқларни ўрнатиш (ўсимликлардан иборат яшил тўсиқлардан ташқари), қўшни қабрларнинг ҳудудларини ва бўш ер участкаларини эгаллаб оладиган қабр усти ёдгорликларини барпо этишни тақиқлаш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
дафн этилганнинг қариндошларига эскириб кетган қабр усти ёдгорлиги тўғрисида ёзма хабар қилиш ва уни тузатишни талаб қилиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ёнғин хавфсизлиги қоидаларига риоя этилишини таъминлаш, ёнғинга қарши шитларни зарур миқдорда ёнғинга қарши анжомлар билан бутлаш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
қабр усти ёдгорликларининг сақланишини таъминлаш, улар ўғирланган, бузилган, вайрон қилинган тақдирда ҳуқуқни муҳофаза қилиш органларини ва ёдгорликларнинг эгаларини хабардор қилиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
гўр қазувчи ишчилар ҳамда марҳумларни ювувчи ва кийинтирувчи ишчиларга санитария қоидаларини ҳамда диний ва маҳаллий анъаналарни ҳисобга олиб меъёрларни қатъиян бажарган ҳолда ишларни бажаришнинг хавфсиз усулларини ўргатишни ташкил қилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
3. Қабристон хизматларидан фойдаланувчи фуқаролар (ташкилотлар)нинг ҳуқуқлари ва мажбуриятлари:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
тегишли диний конфессия қабристонида вафот этган яқинлари ва қариндошларини дафн этиш учун бепул участка олиш ҳамда қабрга ва қабр усти ёдгорликларига қараш учун қабристон анжомларидан бепул фойдаланиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
санитария қоидалари ҳамда бошқа қоидалар ва меъёрларга зид бўлмаган диний маросимлар за маҳаллий анъаналарга риоя этган ҳолда дафн этиш удумини бажариш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
дафн этишни амалга оширган фуқаролар ва ташкилотлар қабрлар ҳамда қабр усти ёдгорликларини зарур ҳолатда сақлаш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
маросим хизматларидан фойдаланиш за уларга белгиланган тарифлар бўйича ҳақ тўлаш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
буюртирилган хизматларнинг ўз вақтида ва сифатли бажарилишини қабристон маъмуриятидан талаб қилиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
туман ободонлаштириш бошқармаси билан келишган ҳолда яқинлари ва қариндошларининг қабрларига қабр усти ёдгорликлари ўрнатиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
қабр усти ёдгорликларининг ўлчамлари ва жойлаштирилиши, шунингдек дарахт ва буталар ўтқазиш олдиндан қабристон маъмурияти билан келишади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
4. Маҳаллий давлат ҳокимияти органи мазкур қоида ва бошқа қонун ҳужжатлари ижроси юзасидан қуйидагиларни таъминлаши шарт:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари ва диний ташкилотларнинг таклифларини ҳисобга олган ҳолда экологик экспертиза ва санитария-гигиена хулосаси мавжуд янги қабристонларни барпо этиш ва ишлаб турганларини қайта қуриш ҳамда кўчириш (ёпиш) ишларини ер тўғрисидаги қонун ҳужжатларига мувофиқ, белгиланган тартибда қарорлар билан расмийлаштириш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ёпилган қабристонларга дафн этиш. шу жумладан эски қабрга дафн этишни тақиқлаш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
таниқли давлат арбоблари ва раҳбарларнинг қабрлари, қабр усти ёдгорликларини, тарихий обидалар рўйхатини тасдиқлаш. Маҳалли бюджет маблағларидан уларни намунали тартибда сақлашни амалга ошириш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
қабристонларни кўкаламзорлаштириш — қабристон ҳудуди атрофида яшил зона барпо этиш, хиёбонлар, йўллар, майдончалар бўйлаб дарахтлар, буталар ва яшил иҳота ўсимликлари экишни маҳаллий бюджет маблағлари ҳисобидан амалга ошириш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
аҳоли пункти учун қабристонга ер участкалари унинг ҳудудидан ташқарида, яъни қўшни туман (шаҳар) ҳудудида берилган ҳолларда лойиҳалаш, қуриш, сақлаш ва фойдаланиш бўйича барча харажатлар қабристон жойлашган жой туманнинг маҳаллий бюджети ҳисобига, шунингдек қонун ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа манбалар ҳисобидан амалга ошириш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
хайр-эҳсонларни амалга ошириш билан боғлиқ ташкилий масалаларни ҳал этиш учун бошқарма вакили (бухгалтер), қабристон назоратчиси, ҳудудида қабристон жойлашган фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органи (маҳалла қўмитаси) вакилидан иборат таркибдаги комиссияни тегишли тартибда қарорлар билан ташкил этади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
5. Туман архитектура ва қурилиш бўлими, туман давлат санитария-эпидемиология назорати маркази ҳамда туман табиатни муҳофаза қилиш инспекцияси мазкур қоида ва бошқа қонун ҳужжатлари ижроси юзасидан қуйидагиларни таъминлайди:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
илгари қабристонлар жойлашган ҳудудлардан, улар кўчирилган пайтдан бошлаб йигирма йил ўтгандан кейин фойдаланишга рухсат берилгандан сўнг мазкур ҳудудлардан фақат манзарали яшил ўсимликлар ўтқазиш учун фойдаланишни ҳамда ушбу ҳудудларда бино ва иншооатлар қуриш олдини олиш ва уларга йўл қўймаслик юзасидан аниқ чора-тадбирларни амалга ошириш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
қабристонлар ташкил этиш учун ер участкасини танлаш шаҳарсозлик ҳужжатлари, гидрогеологик тавсифлар, жой рельефининг хусусиятлари, тупроқ таркиби, атроф табиий муҳитга энг кўп йўл қўйиладиган экологик юкламаларни ҳисобга олган ҳолда аҳоли пунктлари ва ҳудудларни қуриш қоидаларига. шунингдек санитария меъёрлари ва қоидаларига мувофиқ амалга оширилишини ҳамда дафн жойининг белгиланмаган узоқ муддат мавжуд бўлишини таъминлаш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
қабристонларда яшил ўсимликларни муҳофаза қилиш бўйича зарур ҳолларда биологик ва кимёвий тадбирлар амалга оширилишини таъминлайди.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
6. Туман ободонлаштириш бошқармаси дафн этиш жойларини сақлаш ва ободонлаштиришга юридик ва жисмоний шахсларнинг хайр-эҳсонларини йиғиш, ҳисобга олиш ва улардан мақсадли фойдаланишни ташкил этиш бўйича мазкур қоида ва бошқа қонун ҳужжатлари ижроси юзасидан қуйидагиларни таъминлайди:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
юридик ва жисмоний шахсларнинг хайр-эҳсонларидан (пул маблағлари, товар-моддий бойликлар бериш, шунингдек ишларни бажариш ёки хизматлар кўрсатиш) қабристон ҳудудини сақлаш ва ободонлаштириш жорий ва мукаммал таъмирлаш мақсадларида фойдаланиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
хайр-эҳсонларни йиғиш учун қабристон ҳудудида махсус ажратилган жойларда пломбаланган турғун металл яшиклар (қутилар)ни қўриқлаш, қабристоннинг хизмат кўрсатувчи ходими зиммасига юклаш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
жисмоний шахс томонидан нақд пул маблағлари тарзидаги хайр-эҳсонлар исмини ошкор этмасдан ёки (жисмоний шахснинг хоҳишига кўра) ушбу жисмоний шахс билан бошқарма ўртасида тузиладиган ихтиёрий хайр-эҳсон қилиш тўғрисидаги шартномага асосан беради.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
7. Туман ҳокимлиги молия бўлими ва туман ғазначилик бўлими хайр-эҳсонларни жамғариш ижроси бўйича назоратни мазкур қоида ва бошқа қонун ҳужжатларига асосан олиб боради.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
8. Қабристонларни ёпиш тўғрисидаги қарорлар мажбурий тартибда оммавий ахборот воситаларида эълон қилиниб ҳокимликнинг расмий веб-сайтига жойлаштирилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ушбу турдаги қарорлар ижроси бўйича ва ташкилий ишлар режасини тегишли ижрочиларга ҳамда аҳоли пунктларига фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари орқали ҳам етказилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Туман ҳокимининг 2016 йил18 январдаги 14-сонли қарорига
2-ИЛОВА
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Дафн этиш жойларини сақлаш ва ободонлаштириш бўйича туман ишчи гуруҳи
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ТАРКИБИ
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish

Т/р‎

Ф.И.Ш.‎

Иш жойи ва лавозими‎

1.‎

Т. Нуруллаев‎

—‎

туман ҳокими биринчи ўринбосари, ишчи гуруҳи раҳбари‎

2.‎

Ё. Жонодилов‎

—‎

туман ободонлаштириш бошқармаси бошлиғи, ишчи гуруҳи раҳбарининг ўринбосари‎

Аъзолари

3.‎

Х. Эшонқулов‎

—‎

туман бош имом хатиби‎

4.‎

Ш. Сайдахмедов‎

—‎

туман архитектура ва қурилиш бўлими бошлиғи‎

5.‎

Ё. Усмонов‎

—‎

давлат санитария-эпидемиология назорати маркази бош врачи‎

6.‎

Вакант‎

—‎

табиатни муҳофаза қилиш инспекцияси бошлиғи‎

7.‎

Рўйхат бўйича‎

—‎

ҚФЙ ва МФЙлар раислари‎