31.05.2016 йилдаги 181-сон
ONLINE TRANSLATE
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарори, 31.05.2016 йилдаги 181-сон
Kuchga kirish sanasi
06.06.2016
Норасмий таржима
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
қарори
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Гулистон шаҳридаги ирригация ва мелиорация иншоотларининг самарали ишлашини таъминлаш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ерларнинг мелиоратив ҳолатини янада яхшилаш ва сизот сувлари сатҳини пасайтириш, Гулистон шаҳри ҳудудидаги ирригация ва мелиорация иншоотларидан самарали фойдаланилишини таъминлаш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1. Маълумот учун қабул қилинсинки, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2015 йил 4 сентябрдаги 2401-сон қарори билан тасдиқланган 2015 — 2019 йиллар даврида ижтимоий, транспорт ва муҳандислик инфратузилмасини ривожлантириш билан комплекс ҳолда ерларнинг мелиоратив ҳолатини янада яхшилаш ва сизот сувлари сатҳини пасайтириш, Гулистон шаҳрини архитектуравий-режали қуришни тубдан янгилаш чора-тадбирлари дастури доирасида:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
«Дўстлик» каналидан сув фильтрациясини камайтириш учун ушбу каналнинг 3345 м участкасини алоҳида реконструкция қилиш ва Гулистон шаҳрини архитектуравий-режали қуришни янгилаш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
57 та вертикал дренаж қудуқларини 15,2 км узунликдаги чиқиш йўли билан бирга қуриш ва реконструкция қилиш, битта насос станциясини, 5,3 км ёпиқ горизонтал дренаж тармоғини ҳамда темир йўл ва автомобил йўллари остидаги иккита дюкерни қуриш, шунингдек ерларнинг мелиоратив ҳолатини яхшилаш ва Гулистон шаҳрининг сизот сувлари сатҳини пасайтириш учун 277 км коллектор-дренаж тармоғини таъмирлаш ва тиклаш якунланган.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ушбу ирригация ва мелиорация тадбирларининг амалга оширилиши Гулистон шаҳри ҳудудидаги 3071 гектар майдонда ерларнинг мелиоратив ҳолатини яхшилаш ва сизот сувлари сатҳини пасайтириш имконини берди.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2. Сирдарё вилояти ҳокимлиги, Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги, «Сирдарё» ҳавзаси сув хўжалиги бирлашмасининг қуйидаги ҳуқуқларда, белгиланган тартибда беғараз топшириш тўғрисидаги таклифлари қабул қилинсин:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
а) «Сирдарё» ҳавзаси сув хўжалиги бирлашмасининг Гулистон гидроузеллар бошқармаси ва «Дўстлик» каналига — «Дўстлик» каналининг 3345 метр узунликдаги қисмини реконструкция қилиш ва 2,51 км узунликдаги металл тўсиқлар ва инспекторлик йўли қурилиши тугалланган объектлардан вақтинча фойдаланиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
б) оператив бошқарув:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлигининг Қуйи Сирдарё ирригация тизимлари ҳавза бошқармаси ҳузуридаги Сирдарё мелиоратив экспедициясига — 5,3 км ёпиқ горизонтал дренаж тармоғи ва автомобил ва темир йўл остидаги иккита дюкер қурилиши тугалланган объектлар;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлигининг Қуйи Сирдарё ирригация тизимлари ҳавза бошқармаси ҳузуридаги Сирдарё насос станциялари, энергетика ва алоқа бошқармасига — 15,2 км олиб чиқиб кетувчи тракт ва битта насос станцияси қурилиши тугалланган объектлар;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлигининг Қуйи Сирдарё ирригация тизимлари ҳавза бошқармаси ҳузуридаги Сирдарё мелиоратив экспедициясига — Гулистон шаҳар ободонлаштириш, кўкаламзорлаштириш ва ирригация бошқармасига бириктирилган 6,2 км ёпиқ коллектор-дренаж ва 9 дона кузатув тармоқлари.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
3. Сирдарё вилояти ҳокимлигига белгиланган тартибда:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Сув хўжалиги вазирлиги, «Сирдарё» ҳавзаси сув хўжалиги бирлашмаси билан биргаликда ушбу қарорнинг 2-бандида кўрсатилган объектларни қабул қилиб олинишини таъминласин;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Гулистон шаҳрида жойлашган фойдаланилмаётган ва бўш турган биноларни бериш йўли билан Гулистон шаҳар ободонлаштириш, кўкаламзорлаштириш ва ирригация бошқармасини унга юклатилган вазифа ва функцияларни сифатли бажариш учун ишлаб чиқариш биноси билан таъминлаш чораларини кўрсин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
4. Гулистон шаҳар ободонлаштириш, кўкаламзорлаштириш ва ирригация бошқармасининг моддий-техника базасини мустаҳкамлаш учун 2017-2018 йилларда харид қилинадиган замонавий транспорт воситалари ва механизмлари рўйхати иловага мувофиқ тасдиқлансин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети параметрларини ишлаб чиқишда тасдиқланган иловага мувофиқ 2017-2018 йилларда замонавий транспорт воситалари ва механизмларини харид қилишга маблағ ажратилишини назарда тутсин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
5. Ўзбекистон Республикаси Сув хўжалиги вазирлиги Молия вазирлиги билан биргаликда белгиланган тартибда:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Сув хўжалиги вазирлигининг Қуйи Сирдарё ирригация тизимлари ҳавза бошқармаси ҳузуридаги Сирдарё насос станциялари ва энергетика бошқармаси, Сирдарё мелиоратив экспедициясида ихтисослаштирилган бўлимлар ташкил этсин ва уларни зарур ускуна ва механизмлар билан таъминлаш чораларини кўрсин;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Сув хўжалиги вазирлигининг сув хўжалиги ташкилотларига ажратилган ходимлар сони доирасида штат бирликларини қайта тақсимлаш йўли билан янгидан ташкил этилаётган бўлимларнинг тегишли малакага эга бўлган ишлаб чиқариш ходимлари билан тўлдирилишини таъминласин;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
янгидан қабул қилинган объектларни сақлаш Ўзбекистон Республикаси Сув хўжалиги вазирлигига сув хўжалиги ташкилотларини сақлаш учун ҳар йили ажратиладиган маблағлар ҳисобидан амалга оширилсин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
6. Сирдарё вилояти ва Гулистон шаҳри ҳокимлари зиммасига ирригация-мелиорация объектларидан фойдаланишни самарали ташкил этиш, шунингдек, Гулистон шаҳри ҳудудида ерларнинг мелиоратив ҳолатини яхшилаш ва сизот сувлари сатҳини пасайтириш бўйича чора-тадбирларни ўз вақтида ва сифатли амалга ошириш юзасидан шахсий жавобгарлик юклансин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
7. Сирдарё вилояти ҳокимлиги, Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий алоқалар, Инвестициялар ва савдо вазирлиги «ЎзГАШКЛИТИ» давлат унитар корхонаси билан биргаликда Гулистон шаҳар ҳудудидаги ерларнинг мелиоратив ҳолати ва сизот сувлари сатҳини назорат қилишнинг замонавий автоматлаштирилган тизимини жорий этиш учун халқаро молия институтларининг имтиёзли кредитларини жалб этиш бўйича таъсирчан чора-тадбирларни кўрсин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
8. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари Б.И. Закиров зиммасига юклансин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири Ш. МИРЗИЁЕВ
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Тошкент ш.,
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2016 йил 31 май,
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
181-сон