Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
қарори
ЛИЗИНГ ХИЗМАТЛАРИНИ ЯНАДА РИВОЖЛАНТИРИШ ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ ТЎҒРИСИДА
Лизинг операцияларини янада ривожлантириш, улардан корхоналарни ташкил этиш ва замонавийлаштириш учун самарали фойдаланиш, корхоналарни рақобатбардош маҳсулотлар ишлаб чиқаришни кўпайтиришни таъминловчи замонавий асбоб-ускуналар ва технологиялар билан жиҳозлаш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
1. Солиқ солинадиган даромадлар (фойда)ни аниқлашда лизингга олувчиларнинг 2009 йил 1 январгача лизингга олинган асосий воситалар бўйича жами даромадидан амортизация ажратмалари жами суммасини, шу жумладан қонун ҳужжатларига мувофиқ тезлаштирилган усул билан ҳисобланган суммани чегириб ташлаш ҳуқуқига эга бўлишига доир тартиб белгилаб қўйилсин.
Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси ушбу қарорда белгиланган тартибга қатъий амал қилсин.
2. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда, 2004 йил 1 январдан бошлаб барча хўжалик юритувчи субъектлар учун Молия-хўжалик фаолияти бухгалтерия ҳисобининг янги ҳисоб-китоблар режаси жорий қилинишини ҳисобга олган ҳолда, икки ҳафта муддатда Бухгалтерия ҳисобида лизинг операцияларини акс эттириш тартибини ишлаб чиқсин ва белгиланган тартибда тасдиқласин.
3. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг иловага мувофиқ айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин.
4. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари Р.С. Азимов зиммасига юклансин.
Вазирлар Маҳкамасининг Раиси И. КАРИМОВ
Тошкент ш.,
2004 йил 26 апрель,
199-сон
Вазирлар Маҳкамасининг
2004 йил 26 апрелдаги 199-сон қарорига
ИЛОВА
2004 йил 26 апрелдаги 199-сон қарорига
ИЛОВА
Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига киритилаётган ўзгартириш ва қўшимчалар
Олдинги таҳрирга қаранг.
(I бўлим Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 16 июндаги 384-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 16.06.2020 й., 09/20/384/0770-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(II бўлим Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 31 августдаги 683-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган — ЎР ҚҲТ, 2017 й., 36-сон, 951-модда)
III. Вазирлар Маҳкамасининг «Норматив ҳужжатларни тасдиқлаш тўғрисида» 1998 йил 6 майдаги 194-сон қарорида:
а) қарорнинг тўртинчи хатбоши ва қарорга 2-илова ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин;
б) 1-илованинг 8-банди қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:
«8. Лизингга берувчи номига импорт бўйича келувчи товарларни божхонада расмийлаштиришда декларант ёки божхона брокери уларни қонун ҳужжатларига мувофиқ талаб қилинадиган ҳужжатлар билан бирга божхона органига тақдим этади».
Олдинги таҳрирга қаранг.
(IV бўлим Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2026 йил 24 августдаги 456-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 25.08.2026 й., 09/26/456/0870-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(V банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2006 йил 4 декабрдаги 250-сон қарори билан ўз кучини йўқотган — Ўзбекистон Республикаси Қонун ҳужжатлари тўплами, 2006 й., 48-50-сон, 486-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(VI бўлим Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 22 февралдаги 87-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 22.02.2021 й., 09/21/87/0134-сон)
(Ўзбекистон Республикаси Қонун ҳужжатлари тўплами, 2004 й., 17-сон, 197-модда; 2006 й., 48—50-сон, 486-модда; 2017 й., 36-сон, 951-модда; Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 16.06.2020 й., 09/20/384/0770-сон; 22.02.2021 й., 09/21/87/0134-сон; Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 25.08.2026 й., 09/26/456/0870-сон)