Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Президентининг
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Қарори
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Миллий университети фаолиятини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Олий таълим ривожининг жаҳон тажрибасини ҳисобга олган ҳолда юқори малакали мутахассислар тайёрлаш даражаси ва сифатини тубдан ошириш, Миллий университетнинг илмий салоҳиятини янада мустаҳкамлаш, ўқув жараёнининг илмий-тадқиқот фаолияти билан узвий алоқасини кучайтириш, профессор-ўқитувчилар ва талабаларни фундаментал ва амалий тадқиқотлар ўтказишга кенг жалб этиш, шунингдек бунинг учун зарур замонавий инфратузилма ва моддий-техника базасини яратиш мақсадида:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1. Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Молия вазирлиги, Халқ таълими вазирлиги ва Фанлар академиясининг Мирзо Улуғбек номидаги Ўзбекистон Миллий университети (кейинги ўринларда — Миллий университет)ни Ўзбекистон Республикаси Миллий университети ва Фанлар академиясининг Ядро физикаси институти негизида қайта ташкил этиш тўғрисидаги таклифи қабул қилинсин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2. Қуйидагилар Миллий университет фаолиятининг асосий вазифалари этиб белгилансин:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
фундаментал ва гуманитар фанлар соҳасида юқори малакали ўқитувчи ва илмий кадрларни замонавий талаблар даражасида тайёрлаш, республиканинг базавий университети сифатида олий таълимнинг ўқув дастурларини ишлаб чиқиш ва такомиллаштиришни таъминлаш;
[ОКОЗ:
1.19.00.00.00 Халқаро муносабатлар. Халқаро ҳуқуқ / 19.03.00.00 Ижтимоий-маданий масалалар бўйича ҳамкорлик / 19.03.06.00 Фан ва таълим соҳасидаги ҳамкорлик]
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
фундаментал илмий тадқиқотлар ўтказиш, илм-фаннинг истиқболли, юқори технологияли йўналишлари бўйича мамлакатимиз илмий мактабларини ривожлантириш, илм-фан ва олий таълим соҳаларида етакчи хорижий университетлар ва илмий марказлар билан ҳамкорликни янада мустаҳкамлаш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
мамлакат олий таълим муассасаларининг таълим-тарбия, илмий-услубий ва маданий-маърифий фаолиятини мувофиқлаштириш, узлуксиз таълим тизими босқичларининг узлуксизлиги ва давомийлигини таъминлаш;
[ОКОЗ:
1.13.00.00.00 Таълим. Фан. Маданият / 13.01.00.00 Таълим / 13.01.08.00 Таълим турлари / 13.01.08.06 Кадрларни қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш]
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
олий таълим муассасалари ўқитувчилари ҳамда илмий-тадқиқот ташкилотлари мутахассисларини қайта тайёрлаш ҳамда малакасини ошириш тизимини эътироф этилган халқаро талаблар ва стандартлар даражасида такомиллаштириш.
[ОКОЗ:
1.13.00.00.00 Таълим. Фан. Маданият / 13.01.00.00 Таълим / 13.01.08.00 Таълим турлари / 13.01.08.04 Олий таълим]
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Белгилаб қўйилсинки, Миллий университет республиканинг математика, табиий-илмий ва гуманитар йўналишлари бўйича олий маълумотли кадрлар тайёрлаш соҳасидаги таянч олий таълим муассасаси ҳисобланади.
(3-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 24 декабрдаги ПҚ-60-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 25.12.2021 й., 07/21/60/1177-сон)
(4-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 5 июндаги ПФ-5069-сонли Фармонига асосан ўз кучини йўқотган — ЎР ҚҲТ, 2017 й., 23-сон, 447-модда)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
5. Миллий университет ҳузуридаги Амалий физика илмий-тадқиқот институти 2016 йилнинг 1 июлидан тугатилсин ва барча илмий лойиҳалар, ускуналар ва бошқа мол-мулкнинг мақсадга мувофиқлигини танқидий таҳлил қилиш якунлари бўйича улар Миллий университетнинг Физика факультетига топширилсин.
(6-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 5 июндаги ПФ-5069-сонли Фармонига асосан ўз кучини йўқотган — ЎР ҚҲТ, 2017 й., 23-сон, 447-модда)
(7-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 5 июндаги ПФ-5069-сонли Фармонига асосан ўз кучини йўқотган — ЎР ҚҲТ, 2017 й., 23-сон, 447-модда)
(8-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 5 июндаги ПФ-5069-сонли Фармонига асосан ўз кучини йўқотган — ЎР ҚҲТ, 2017 й., 23-сон, 447-модда)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
9. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Иқтисодиёт вазирлиги Ядро физикаси институтининг 1956 — 1972 йилларда қурилган объектларини халқаро илмий конференциялар ва семинарлар ўтказишга мўлжалланган замонавий инфратузилмани шакллантирган ҳолда уларни зарур мультимедиа ускуналари ва коммуникациялар билан жиҳозлаш, шу жумладан:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
200 ўринли мажлислар зали ва 4 та секция аудиториялари бор маъмурий бинони;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
600 ўринли зали бўлган бинони (собиқ маданият уйи);
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
таклиф қилинадиган илмий ходимлар учун 30 ўринли меҳмонхона типидаги ётоқхонани капитал реконструкция қилиш учун 2016-2017 йилларда бюджет маблағлари ажратилишини назарда тутсин.
[ОКОЗ:
1.13.00.00.00 Таълим. Фан. Маданият / 13.02.00.00 Фан / 13.02.04.00 Илмий ходимлар, илмий муассасалар мутахассислари (мақом, аттестация, илмий даража ва унвонлар)]
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
10. Тугатилаётган Ядро физикаси институти ва Амалий физика илмий-тадқиқот институтининг илмий ва муҳандис ходимларини аттестациядан ўтказиш учун 4-иловага мувофиқ таркибда аттестация комиссияси тузилсин, малакали мутахассислар Миллий университет Физика факультетининг йўналишлар бўйича кафедралари ва лабораторияларига ишга қабул қилинсин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
11. Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги Миллий университет билан биргаликда:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ўн кун муддатда Миллий университетнинг янгиланган низомини тасдиқласин;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги билан биргаликда Миллий университетнинг маъмурий-бошқарув ҳамда ўқув-ёрдамчи ходимлари сони ва таркибини тасдиқланган янги ташкилий тузилмага мувофиқ ҳолга келтирсин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
12. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги мазкур қарордан келиб чиққан ҳолда Ўзбекистон Республикасининг 2016 йилги республика бюджети харажатлари параметрларига зарур ўзгартишлар киритсин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
13. Ўзбекистон Республикаси Меҳнат вазирлиги Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Фанлар академияси билан биргаликда Фанлар академиясининг тугатилаётган Ядро физикаси институтининг бўшаётган ходимларини белгиланган тартибда иш билан таъминлаш чораларини кўрсин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
14. Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги Адлия вазирлиги ҳамда бошқа манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда бир ой муддатда қонун ҳужжатларига ушбу қарордан келиб чиқадиган ўзгартиш ва қўшимчалар тўғрисида Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига таклифлар киритсин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
15. Мазкур қарорнинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг биринчи ўринбосари Р. Азимов ва Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари Б. Ходиев зиммасига юклансин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Президенти И. КАРИМОВ
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Тошкент ш.,
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2016 йил 11 май,
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
(1-илова Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 24 декабрдаги ПҚ-60-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 25.12.2021 й., 07/21/60/1177-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2016 йил 11 майдаги ПҚ-2527-сон қарорига 4-ИЛОВА
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Фанлар Академиясининг ядро физикаси институти ва Ўзбекистон миллий университети ҳузуридаги амалий физика илмий-текшириш институти ходимларини аттестациядан ўтказиш бўйича комиссия
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ТАРКИБИ
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Р.С. Азимов
—
Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг биринчи ўринбосари, молия вазири, комиссия раиси
А.В. Вахабов
—
олий ва ўрта махсус таълим вазири, комиссия раисининг ўринбосари
Ш.И. Салихов
—
Фанлар Академияси президенти
Н. Турсунов
—
Ўзбекистон Республикаси Президенти Давлат маслаҳатчисининг ўринбосари
А.М. Садиков
—
Ўзбекистон Республикаси Президенти Девони бош консультанти
Д.Р. Турдиев
—
иқтисодиёт вазири ўринбосари
Б. Низамов
—
меҳнат вазири ўринбосари
О.Р. Парпиев
—
Фан ва технологияларни ривожлантиришни мувофиқлаштириш қўмитаси ижрочи директори
Ф.Х. Ризаев
—
Вазирлар Маҳкамасининг Ёшлар сиёсати, таълим, маданият ва спорт масалалари бўйича ахборот-таҳлил департаменти мудири
Ш.С Сирожиддинов.
—
Ўзбекистон миллий университети ректори
А.Х. Хаитбаев
—
Ўзбекистон миллий университетининг ўқув ишлари бўйича проректори
Х.С. Далиев
—
Ўзбекистон миллий университети физика факультети декани
Б.О. Онорбоев
—
Вазирлар Маҳкамасининг Ёшлар сиёсати, таълим, маданият ва спорт масалалари бўйича ахборот-таҳлил департаменти бош мутахассиси, комиссия котиби..
LexUZ шарҳи
4-илова норасмий таржима
(Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2016 й., 19-сон, 210-модда; 2017 й., 23-сон, 447-модда; Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 17.11.2017 й., 07/17/3390/0265-сон; Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 25.12.2021 й., 07/21/60/1177-сон)