15.02.2016 йилдаги 80-сон
ONLINE TRANSLATE
Жиззах вилояти Фориш тумани ҳокимининг қарори, 15.02.2016 йилдаги 80-сон
Kuchga kirish sanasi
15.02.2016
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Жиззах вилояти Фориш тумани ҳокимининг
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
қарори

Тумандаги транспорт воситаларини мажбурий техник кўрикдан ўтказиш тўғрисида
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикасининг «Йўл ҳаракати хавфсизлиги тўғрисида»ги Қонуни (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами 2013 й., 16-сон 197-модда) 17-моддаси ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2003 йил 31 январдаги 54-сонли қарори билан тасдиқланган «Транспорт воситаларини мажбурий техник кўрикдан ўтказиш тартиби тўғрисида»ги низомга (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2003 й., 1-2-сон, 17-модда) мувофиқ, транспорт воситаларининг 2016 йилги техник кўригини ташкил қилиш мақсадида, Ўзбекистон Республикасининг «Маҳаллий давлат ҳокимияти тўғрисида»ги Қонуни (Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашнинг Ахборотномаси, 1993 й., 9-сон, 320-модда) 6-моддасига асосан қарор қиламан:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1. Туман ҳудудидаги барча юридик ва жисмоний шахсларга тегишли бўлган автомототранспорт воситалари ва уларга тиркамалар мажбурий техник кўрикдан ўтказилсин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2. Мажбурий техник кўрикдан ўтказиш бўйича туман комиссияси таркиби 1-иловага, техник кўрикдан ўтказиш жадвали 2-иловага мувофиқ тасдиқлансин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
3. Тумандаги барча транспорт воситалари эгалари бўлган юридик ва жисмоний шахсларга транспорт воситаларини техник паспорти билан биргаликда, ўз вақтида режа жадвал асосида кўрикдан ўтказиш мажбурияти юклатилсин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
4. Транспорт воситалари қуйидаги даврийликка мувофиқ техник кўрикдан ўтказилсин:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
а) тижорат асосида йўловчилар ташиш учун фойдаланиладиган енгил автомобиллар, автобуслар ва ўтириладиган жойлар сони 8 та ва ундан ортиқ бўлган (ҳайдовчининг ўрнидан ташқари), одамларни мунтазам ташиш учун жиҳозланган юк автомобиллари, йирик габаритли, оғир вазнли ва хавфли юкларни ташиш учун махсус транспорт воситалари ва уларга тиркамалар — бир йилда икки марта;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
б) ишлаб чиқарилганлигига беш йилдан кўп бўлмаган (ишлаб чиқарилган йили ҳам шу жумлага киради) транспорт воситалари (мазкур банднинг «а» кичик бандида кўрсатилган транспорт воситаларидан ташқари) — икки йилда бир марта;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
в) ишлаб чиқарилган йилини ҳисобга олган ҳолда ишлаб чиқарилганлигига беш йилдан ортиқ бўлган транспорт воситалари, шунингдек ишлаб чиқарилган вақти аниқланмаган транспорт воситалари (мазкур банднинг «а» кичик бандида кўрсатилган транспорт воситаларидан ташқари) — бир йилда бир марта;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
г) тиркамалар кўрикка транспорт воситаси — шатакчи учун белгиланган муддатларда тақдим этилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
5. Мазкур қарорнинг 4-банди «а» кичик бандида кўрсатилган транспорт воситаларнинг техник кўриги:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
биринчи марта — 1 март — 30 июнда;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
иккинчи марта — 1 сентябрь — 31 октябрда ўтказилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Юридик шахсларга қарашли бўлган транспорт воситаларининг техник кўриги 1 март — 30 июнда;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Жисмоний шахсларга қарашли бўлган транспорт воситаларининг техник кўриги 15 февралдан — 31 августга қадар ўтказилсин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
6. Транспорт воситаларини мажбурий техник кўрикдан ўтказиш бўйича туман комиссияси (Т. Турсунов)га:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
транспорт воситаларининг техник ҳолати, улардан фойдаланиш нормалари ва қоидаларига риоя этилиши устидан самарали назоратни ташкил этиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
транспорт воситаларининг техник ҳолати ва ускуналари йўл ҳаракати хавфсизлиги стандартлари, қоидалари, нормаларига мувофиқлигини баҳолаш вазифаси юклатилсин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
7. Транспорт воситалари техник кўрикдан ўтказилганлиги учун Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2003 йил 31 январдаги 54-сон қарори билан тасдиқланган «Транспорт воситаларини мажбурий техник кўрикдан ўтказиш тартиби тўғрисида»ги низомга мувофиқ йиғим ундирилсин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
8. Туман ички ишлар бўлими (Ш. Қурбонов) мажбурий техник кўрик якуни тўғрисида туман ҳокимлигига ахборот тақдим этсин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
9. Мазкур қарорнинг ижросини ташкил этиш туман ички ишлар бўлими бошлиғи Ш. Қурбонов зиммасига юклатилсин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
10. Ушбу қарорнинг ижросини назорат қилишни ўз зиммамда қолдираман.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
11. Ушбу қарор расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ҳоким в.б Т. НУРУЛЛАЕВ
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Фориш т.,
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2016 йил 15 февраль.,
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
80-сон

Туман ҳокимининг 2016 йил 15 февралдаги 80-сонли қарорига
1-ИЛОВА

Мажбурий техник кўрикдан ўтказиш бўйича туман комиссияси
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ТАРКИБИ

1.‎

Т. Турсунов‎ —‎ Туман ИИБ ЙҲХБ катта инспектори, кичик сержант, комиссия раиси‎

2.‎

З. Умрасулов‎ Туман мудофаа ишлари бўлими бошлиғи в.б., комиссия раиси ўринбосари‎

комиссия аъзолари:

3.

З. Мамаев‎ —‎ Туман табиатни муҳофаза қилиш инспекцияси бошлиғи‎

4.‎

К. Икромов‎ —‎ ДТ «Халқ банки» туман бўлими бошқарувчиси‎

5.‎

К. Мусаев‎ —‎ «Ўзагросуғурта» ДАСК туман бўлими бошлиғи‎

6.‎

А. Абдуқодиров‎ —‎ Жамоатчи ёрдамчи ‎
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Туман ҳокимининг 2016 йил 15 февралдаги 80-сонли қарорига
2-ИЛОВА
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Мажбурий техник кўрикдан ўтказиш
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ЖАДВАЛИ

Т

Корхона, ташкилот ва хўжаликлар номи

Кўрикдан ўтиш санаси

Кўрикдан ўтиш жойи

1.

Туман ҳокимлиги

01.03.2016 йил

ЙҲХГ маскани

2.

Туман Давлат солиқ инспекцияси

03.03.2016 йил

ЙҲХГ маскани

3.

Туман архитектура ва қурилиш бўлими

05.03.2016 йил

ЙҲХГ маскани

4.

«Омонкелди» ширкат хўжалиги

07.03.2016 йил

Хўжалик автогаражи

5.

«А. Еримбетов» ширкат хўжалиги

10.03.2016 йил

Хўжалик автогаражи

6.

«Дарбоза» ширкат хўжалиги

13.03.2016 йил

Хўжалик автогаражи

7.

Туман электр таъминоти корхонаси

16.03.2016 йил

Корхона автогаражи

8.

Фориш почтаси

19.03.2016 йил

ЙҲХГ маскани

9.

Туман тиббиёт бирлашмаси

30.03.2016 йил

ТТБ маскани

10.

Фориш туман ЙХТФПК

04.04.2016 йил

Корхона автогаражи

11.

«Фориштумангаз» филиали

07.04.2016 йил

Ташкилот автогаражи

12.

«Нурота» давлат қўриқхонаси

09.04.2016 йил

ЙҲХГ маскани

13.

Ободонлаштириш бошқармаси

10.04.2016 йил

ЙҲХГ маскани

14.

«Туман телекоммуникация боғламаси» МЧЖ

11.04.2016 йил

ЙҲХГ маскани

15.

Тумандаги барча касб-ҳунар коллежлари

12.04 — 30.04.2016 йил

ЙҲХГ маскани

16.

Ўрмон хўжалиги

14.04.2016 йил

ЙҲХГ маскани

17.

«Фориш» ширкат хўжалиги

17.04.2016 йил

Хўжалик автогаражи

18.

«Фориш-Қўлба» хусусий фирмаси

20.04.2016 йил

ЙҲХГ маскани

19.

11-МКК МЧЖ

22.04.2016 йил

Хўжалик автогаражи

20.

«Карбонат» ҲЖ

26.04.2016 йил

Жамият автогаражи

21.

Маиший хизмат ҚХК

28.04.2016 йил

ЙҲХГ маскани

22.

1-Автокорхона Учқулоч кони

05.05.2016 йил

Корхона автогаражи

23.

Жисмоний шахсларга тегишли транспорт воситалари

15.02.2016 — 31.08.2016 йилгача

ЙҲХГ маскани

Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Эслатма: корхона ва ташкилотлар раҳбарлари мажбурий техник кўригини ўтказишда 10 кун олдин транспорт воситаларининг умумий рўйхатини ЙҲХГга беришлари, ҳисобдан чиқарилган ва сотилган транспорт воситаларини Вилоят ИИБ ЙХҲБ РИБ дан ҳисобдан чиқаришлари ва ҳайдовчиларни тиббий кўрикдан тўлиқ ўтишини таъминлашлари шарт. Бундан ташқари, ҳар бир транспорт воситаси учун тўланадиган тўлов маблағи тегишли ҳисоб рақамларига ўтказилиши лозим бўлади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Шахсий транспорт воситалари эгалари ҳар куни соат 9-00 дан 18-00 гача транспорт воситаларини техник кўрикдан ўтказиш учун Фориш туман ИИБ ЙҲХГ биносига келишлари мумкин.