Ҳужжат кучини йўқотган 26.11.2025 24.02.2016 йилдаги ПҚ-2499-сон
ONLINE TRANSLATE
Ўзбекистон Республикаси Президентининг қарори, 24.02.2016 йилдаги ПҚ-2499-сон
Kuchga kirish sanasi
09.03.2016
Ҳужжат кучини йўқотган 26.11.2025
Ҳужжат 09.03.2016 00 санаси ҳолатига
Амалдаги версияга ўтиш
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Президентининг
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
қарори
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Аҳолининг ҳожатманд қатламларига тиббий-ижтимоий ёрдам кўрсатиш тизимини такомиллаштириш бўйича ташкилий чора-тадбирлар тўғрисида
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
 LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025 йил 25 ноябрдаги ПФ-231-сонли «Қонунчиликдаги ҳуқуқий бўшлиқларни бартараф этиш ва тартибга солиш юкини камайтириш тўғрисида»ги Фармонига асосан ўз кучини йўқотган.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Аҳолининг ҳожатманд қатламларини ижтимоий қўллаб-қувватлаш ҳамда тиббий-ижтимоий ёрдам кўрсатиш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2016 йил 22 февралдаги ПФ-4782-сонли Фармони ижросини бажариш ҳамда ногиронлар, ёлғиз кексалар ва аҳолининг бошқа ҳожатманд қатламларига тиббий-ижтимоий хизмат кўрсатиш муассасалари фаолиятини самарали ташкил этиш мақсадида:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1. Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
марказий аппарат тузилмасида — бошқарув ходимлари сони 6 нафардан иборат бўлган, ногиронлар, шу жумладан ногирон болалар, уруш қатнашчилари, фахрийлар, ёлғиз кексалар ва аҳолининг бошқа ҳожатманд қатламларига тиббий-ижтимоий ёрдам кўрсатишни ташкил этиш бошқармасини;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Қорақалпоғистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги ва ҳудудий соғлиқни сақлаш бошқармалари тузилмасида — 3 нафар, ундан 1 нафари бошқарув ходимидан иборат бўлган, ногиронлар, кексалар ва аҳолининг бошқа ҳожатманд қатламларига тиббий-ижтимоий ёрдам кўрсатишни ташкил этиш шуъбасини;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
туманлар (шаҳарлар) тиббиёт бирлашмалари тузилмасида — ишлаб чиқариш ходимларининг сони хизмат кўрсатилаётган меҳнатга лаёқатсиз ёлғиз фуқаролар сонидан келиб чиқиб, ўрнатилган штат нормативларига мувофиқ белгиланган ҳолда ногиронлар, кексалар ва аҳолининг бошқа ҳожатманд қатламларига тиббий-ижтимоий ёрдам кўрсатиш бўлимларини ташкил этсин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Янги ташкил этилаётган таркибий бўлинмалар зиммасига қуйидаги вазифалар юклатилсин:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги тизимига ўтказилаётган «Мурувват» ва «Саховат» уй-интернатлари, ногиронлар учун реабилитация марказлари ҳамда уруш ва меҳнат фахрийлари учун санатория муассасаларининг фаолиятини ташкил этиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
тиббий-ижтимоий ёрдамга муҳтож ногиронлар, шу жумладан ногирон болалар ва ёлғиз кексаларни «Мурувват» ва «Саховат» уй-интернатларига, ногиронлар учун реабилитация марказлари ҳамда уруш ва меҳнат фахрийлари учун санатория муассасаларига юборишга кўмаклашиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари билан биргаликда ўзганинг ёрдамига муҳтож бўлган ёлғиз кекса фуқароларни аниқлаш ва уларга уйида парваришлашни инобатга олган индивидуал дастур асосида ижтимоий хизмат кўрсатишни ташкил қилиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ногиронлар, шу жумладан ногирон болалар, уруш қатнашчилари, фахрийлар, ёлғиз кексалар ва аҳолининг бошқа ҳожатманд қатламларининг талабларига кўра уларга мос тиббий-ижтимоий ёрдам кўрсатиш турларини танлаш ва тақдим этиш, шу жумладан ортопедик буюмлар, реабилитация техник воситалари ва кресло-коляскалари билан таъминлаш мақсадида уларнинг ҳисобини олиб бориш.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
марказий аппарат тузилмасида — ҳудудий молия бош бошқармасида бошқарув ходимлари сони 3 нафардан иборат бўлган, муҳтож оилалар ва фуқароларга ижтимоий нафақалар ва моддий ёрдамларни тайинлаш ва тўлаш мониторингини амалга ошириш шуъбасини;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Қорақалпоғистон Республикаси Молия вазирлиги, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликларининг молия бўлимлари тузилмасида — бошқарув ходимлари сони 2-3 нафардан иборат бўлган, муҳтож оилалар ва фуқароларга ижтимоий нафақалар ва моддий ёрдамларни тайинлаш ва тўлаш мониторингини амалга ошириш шуъбасини;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
туманлар (шаҳарлар) молия бўлимлари тузилмасида — бошқарув ходимлари сони 1 нафар, ишлаб чиқариш ходимларининг сони фуқароларнинг ўзини-ўзи бошқариш ходимига бириктириладиган фуқаролар сонидан келиб чиқиб, ўрнатилган штат нормативларига мувофиқ муҳтож оилалар ва фуқароларга ижтимоий нафақалар ва моддий ёрдамларни тайинлаш ва тўлаш мониторингини амалга ошириш шуъбаларини ташкил этсин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
3. Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги зиммасига аҳолининг ҳожатманд қатламларига тиббий-ижтимоий ёрдам кўрсатиш бўйича юклатилган қўшимча вазифаларга мувофиқ қуйидаги янгиланган тузилмалар:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси соғлиқни сақлаш тизимининг ташкилий тузилмаси 1-иловага* мувофиқ;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги бошқарув ходимларининг чекланган сони 70 нафардан иборат бўлган марказий аппарати тузилмаси 2-иловага* мувофиқ;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Қорақалпоғистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги аппарати, вилоятлар соғлиқни сақлаш бошқармалари ва Тошкент шаҳри Соғлиқни сақлаш бош бошқармаси тузилмалари 3 — 5-иловаларга* мувофиқ;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
туманлар (шаҳарлар) тиббиёт бирлашмалари ва Тошкент шаҳар туман тиббиёт бирлашмаси тузилмалари 6 — 7-иловаларга* мувофиқ тасдиқлансин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси соғлиқни сақлаш вазирига вазирликнинг марказий аппарати ва ҳудудий соғлиқни сақлаш бошқаруви органлари аппаратининг тасдиқланган тузилмаларига ходимларнинг умумий сони ва иш ҳақи фонди доирасида ўзгартишлар киритиш ҳуқуқи берилсин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
4. Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги ихтиёрига ўтказилаётган муассасалар рўйхати 8-иловага* мувофиқ тасдиқлансин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
* 1 — 8-иловалар рус тилидаги матнда берилган.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
5. Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлиги тизимидан ўтказилаётган реабилитация марказлари ва бошқа тиббий-ижтимоий ёрдам кўрсатиш муассасаларининг кадрлар таркибини тиббиёт муассасаларини оптималлаштириш натижасида бўшаётган тиббиёт ходимлари ҳисобидан мустаҳкамлаш чораларини кўрсин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
6. Қуйидагилар:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Республика тиббиёт муассасалари фаолиятини ташкил этишни такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2007 йил 2 октябрдаги ПҚ-700-сонли қарорининг 1 — 7-иловалари;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлигининг ташкилий тузилмасига ўзгартишлар киритиш тўғрисида» 2009 йил 2 июндаги ПҚ-1119-сонли қарорининг 2-банди ва иловаси ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
7. Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Молия вазирлиги, Адлия вазирлиги манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда бир ой муддатда қонун ҳужжатларига мазкур қарордан келиб чиқадиган ўзгартиш ва қўшимчалар тўғрисида Вазирлар Маҳкамасига таклифлар киритсин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
8. Мазкур қарорнинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири Ш. Мирзиёев зиммасига юклансин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Президенти И. КАРИМОВ
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Тошкент ш.,
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2016 йил 24 февраль,
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ПҚ-2499-сон
(Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2016 й., 9-сон, 86-модда; 2017 й., 11-сон, 152-модда; Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 17.04.2019 й., 07/19/4290/2959-сон; 28.09.2020 й., 06/20/6075/1330-сон)