22.02.2016 йилдаги 46-сон
ONLINE TRANSLATE
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарори, 22.02.2016 йилдаги 46-сон
Kuchga kirish sanasi
29.02.2016
Ҳужжат 22.10.2019 00 санаси ҳолатига
Амалдаги версияга ўтиш
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
қарори
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Чет элда ишлаётган Ўзбекистон Республикаси фуқаролари ҳамда иш вақтини ҳисобга олиб бўлмайдиган шахсларнинг айрим тоифалари томонидан Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари Пенсия жамғармасига ягона ижтимоий тўлов тўлаш тартибини, шунингдек уларнинг пенсияни ҳисоблаш учун олинадиган иш стажини ва иш ҳақи миқдорини ҳисобга олиш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида
(қарор номи Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 21 октябрдаги 889-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 22.10.2019 й., 09/19/889/3945-сон)
Кейинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодексининг 311-моддасига мувофиқ ҳамда чет элда ишлаган шахслар ва иш вақтини ҳисобга олиб бўлмайдиган шахсларнинг айрим тоифалари томонидан суғурта бадалларини тўлашнинг ягона механизмини ташкил этиш орқали пенсия қонунчилигини янада такомиллаштириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
Кейинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1. Чет элда ишлаётган Ўзбекистон Республикаси фуқаролари ҳамда иш вақтини ҳисобга олиб бўлмайдиган шахсларнинг айрим тоифалари томонидан Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари Пенсия жамғармасига ягона ижтимоий тўлов тўлаш тартибини, шунингдек уларнинг пенсияни ҳисоблаш учун олинадиган иш стажини ва иш ҳақи миқдорини ҳисобга олиш тартиби тўғрисидаги низом 1-иловага мувофиқ тасдиқлансин.
(1-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 21 октябрдаги 889-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 22.10.2019 й., 09/19/889/3945-сон)
Кейинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2. Ўзбекистон Республикаси Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлиги икки ой муддатда меҳнат дафтарчаларини юритиш тўғрисида Йўриқномага чет элда ишлаётган Ўзбекистон Республикаси фуқаролари ҳамда иш вақтини ҳисобга олиб бўлмайдиган шахсларнинг айрим тоифалари меҳнат дафтарчаларини тўлдириш қоидаларини назарда тутувчи ўзгартиришлар ва қўшимчаларни белгиланган тартибда киритсин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
3. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг 2-иловага мувофиқ айрим қарорларига ўзгартиришлар киритилсин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
4. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг 3-иловага мувофиқ айрим қарорлари ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
5. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда бир ой муддатда идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни ушбу қарорга мувофиқлаштирсин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
6. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг биринчи ўринбосари — молия вазири Р.С. Азимов зиммасига юклансин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири Ш. МИРЗИЁЕВ
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Тошкент ш.,
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2016 йил 22 февраль,
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
46-сон
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Вазирлар Маҳкамасининг 2016 йил 22 февралдаги 46-сон қарорига
1-ИЛОВА
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Чет элда ишлаётган Ўзбекистон Республикаси фуқаролари ҳамда иш вақтини ҳисобга олиб бўлмайдиган шахсларнинг айрим тоифалари томонидан Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари Пенсия жамғармасига ягона ижтимоий тўлов тўлаш тартибини, шунингдек уларнинг пенсияни ҳисоблаш учун олинадиган иш стажини ва иш ҳақи миқдорини ҳисобга олиш тартиби тўғрисида
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
низом
(1-илова номи Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 21 октябрдаги 889-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 22.10.2019 й., 09/19/889/3945-сон)
Кейинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
I. Умумий қоидалар
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1. Ушбу Низом Ўзбекистон Республикасининг Солиқ кодексига ва «Фуқароларнинг давлат пенсия таъминоти тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига (кейинги ўринларда Қонун деб аталади) мувофиқ чет элда ишлаётган Ўзбекистон Республикаси фуқаролари ҳамда иш вақтини ҳисобга олиб бўлмайдиган шахсларнинг айрим тоифалари томонидан Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари Пенсия жамғармасига (кейинги ўринларда Пенсия жамғармаси деб аталади) ягона ижтимоий тўлов тўлаш тартибини, шунингдек улар томонидан Пенсия жамғармасига тўланган ягона ижтимоий тўловини, пенсияни ҳисоблаш учун олинадиган иш стажини ва иш ҳақи миқдорини ҳисобга олиш тартибини белгилайди.
(1-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 21 октябрдаги 889-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 22.10.2019 й., 09/19/889/3945-сон)
Кейинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2. Ушбу Низомда қуйидаги асосий тушунчалардан фойдаланилади:
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
чет элда ёлланган ҳолда ишловчи шахс — меҳнат шартномаси асосида, чет элда ёлланган ҳолда ишловчи Ўзбекистон Республикаси фуқароси, шунингдек Ўзбекистон Республикаси давлат органлари ва бошқа ташкилотлари томонидан хорижий давлатларда ташкил этилган (очилган) савдо уйлари, ваколатхоналар (шу жумладан юридик шахс ташкил этмаган ҳолда), ташкилотларда ишловчи Ўзбекистон Республикаси фуқароси;
(2-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 25 сентябрдаги 766-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 26.09.2018 й., 09/18/766/1964-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
солиқ агенти ҳисобланмаган иш берувчидан даромад олувчи ходим — Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатларига ва халқаро шартномаларига мувофиқ Пенсия жамғармасига суғурта бадалларини ҳисоблаш ва ушлаб қолиш мажбуриятлари юкланмаган Ўзбекистон Республикасидаги хорижий давлатлар дипломатик ваколатхонасида (элчихонасида ёки миссиясида), консуллик муассасасида (Бош консулликда, консулликда, вице-консулликда ёки консуллик агентлигида) ёки халқаро (ҳукуматлараро) ташкилотлар ваколатхоналарида ишловчи Ўзбекистон Республикаси фуқароси, Ўзбекистон Республикасида доимий яшовчи чет эл фуқароси ва фуқаролиги бўлмаган шахс;
Кейинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
якка тартибдаги тадбиркор — тадбиркорлик фаолиятини юридик шахс ташкил этмаган ҳолда, мустақил равишда, ўзига мулк ҳуқуқи асосида тегишли бўлган мол-мулк негизида ёки мол-мулкка эгалик қилиш ва (ёки) ундан фойдаланишга йўл қўядиган ўзга ашёвий ҳуқуқ асосида амалга оширувчи жисмоний шахс, шунингдек оилавий тадбиркорлик субъекти;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
юридик шахс ташкил этмаган ҳолда оилавий тадбиркорлик шаклида фаолиятни амалга оширувчи оила аъзоси (кейинги ўринларда оилавий тадбиркорлик субъекти оиласи аъзоси деб аталади) — якка тартибдаги тадбиркорни (оилавий тадбиркорлик субъектини) давлат рўйхатига олиш тўғрисида гувоҳномада кўрсатилган хотини (эри), болалари ва набиралари, ота-онаси, меҳнатга қобилиятли ёшга тўлган бошқа қариндошлари (болалари ва набираларининг эрлари (хотинлари), туғишган ҳамда ўгай ака-ука ва опа-сингиллари, уларнинг эрлари (хотинлари) ҳамда болалари, тоға ва амаки ҳамда амма ва холалари);
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
деҳқон хўжалиги аъзоси — биргаликда яшаётган ва деҳқон хўжалигини биргаликда юритаётган оила бошлиғи, унинг хотини (эри), болалари, шу жумладан фарзандликка олинган болалари, тарбияга олган болалари, ота-оналари, меҳнатга қобилиятли ёшга етган бошқа қариндошлари.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
3. Чет элда ёлланган ҳолда ишловчи шахс, солиқ агенти ҳисобланмаган иш берувчидан даромад олувчи ходим, шунингдек, деҳқон хўжалиги аъзоси (деҳқон хўжалиги бошлиғидан ташқари) Пенсия жамғармасига ягона ижтимоий тўловни ихтиёрий равишда тўлайди.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Якка тартибдаги тадбиркор ва деҳқон хўжалиги бошлиғи Пенсия жамғармасига ягона ижтимоий тўловни мажбурий равишда тўлайди.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Оилавий тадбиркорлик субъекти оиласи аъзоси учун Пенсия жамғармасига ягона ижтимоий тўловни тўлаш бўйича мажбурият оилавий тадбиркорлик субъекти номидан иш юритадиган, якка тартибдаги тадбиркор сифатида рўйхатдан ўтган оила аъзосига юкланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Шахсий ёрдамчи хўжаликларда қорамол боқиш ва етиштирилган чорвачилик маҳсулотларини сотиш билан банд бўлган, шунингдек, шахсий ёрдамчи хўжаликларда қишлоқ хўжалик маҳсулотларининг бошқа турларини (ўсимликшунослик, чорвачилик, балиқчилик маҳсулотлари) етиштириш билан банд бўлган жисмоний шахслар бўйича ягона ижтимоий тўловни тўлаш ва ҳисобини юритиш деҳқон хўжалиги аъзоси учун ушбу Низомда назарда тутилган тартибда амалга оширилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Якка тартибдаги тадбиркор томонидан ёлланган ходимлар ягона ижтимоий тўлов ҳисобини юритиш оилавий тадбиркорлик субъекти оиласи аъзоси учун ушбу Низомда назарда тутилган тартибда амалга оширилади.
(3-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 21 октябрдаги 889-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 22.10.2019 й., 09/19/889/3945-сон)
Кейинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
4. Ушбу Низомнинг 3-бандида кўрсатиб ўтилган шахслар Пенсия жамғармасига суғурта бадаллари тўлаш шарти билан Қонунга мувофиқ давлат пенсия таъминоти ҳуқуқига эга бўладилар.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Бунда пенсия миқдори Пенсия жамғармасига тўланган суғурта бадаллари миқдори ва иш стажининг давомийлигига боғлиқ бўлади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
5. Пенсия жамғармасига 2019 йил 1 январга қадар тўланган суғурта бадаллари ва 2019 йил 1 январдан кейин тўланган ягона ижтимоий тўлов қайтариб берилмайди, Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодексининг 58-моддасида назарда тутилган ҳолатлар бундан мустасно.
(5-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 21 октябрдаги 889-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 22.10.2019 й., 09/19/889/3945-сон)
Кейинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
II. Пенсия жамғармасига ягона ижтимоий тўловни тўлаш тартиби
(II-бўлим номи Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 21 октябрдаги 889-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 22.10.2019 й., 09/19/889/3945-сон)
Кейинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1-§. Чет элда ёлланган ҳолда ишловчи шахс томонидан Пенсия жамғармасига ягона ижтимоий тўловни тўлаш тартиби
(1-параграф номи Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 21 октябрдаги 889-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 22.10.2019 й., 09/19/889/3945-сон)
Кейинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
6. Чет элда ёлланган ҳолда ишловчи шахс бошқа давлатда ишлаган ҳар бир ойи учун Пенсия жамғармасига ягона ижтимоий тўловни ихтиёрий равишда тўлайди.
(6-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 21 октябрдаги 889-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 22.10.2019 й., 09/19/889/3945-сон)
Кейинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Чет элда бўлиш даври меҳнат дафтарчасидаги ёзувлар, паспортдаги Ўзбекистон Республикаси Давлат чегарасини кесиб ўтганлиги тўғрисидаги ёзувлар (муҳрлар, штамплар ёки белгилар) ҳамда Ўзбекистон Республикасининг дипломатик ваколатхоналари ва консуллик муассасаларининг кўрсатиб ўтилган шахснинг бошқа давлатда бўлган вақти ва консуллик ҳисобига қўйилганлиги маълумоти кўрсатилган тегишли ҳужжатлар асосида тасдиқланади.
(6-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 25 сентябрдаги 766-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 26.09.2018 й., 09/18/766/1964-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
7. Солиқ тўловчининг идентификация рақами (кейинги ўринларда СТИР деб аталади) мавжуд бўлмаганда чет элга ишлашга кетаётган шахс солиқ тўловчи сифатида унга СТИР расмийлаштирилиши билан биргаликда доимий яшаш жойи бўйича давлат солиқ хизмати органларида ҳисобга қўйилиши шарт.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
8. Чет элда ёлланган ҳолда ишловчи шахс пенсия билан таъминланиш миқдоридан келиб чиқиб Пенсия жамғармасига ягона ижтимоий тўлов миқдорини мустақил равишда, бироқ йилига Пенсия жамғармасига ягона ижтимоий тўлов тўлаш санасида қонун ҳужжатларида белгиланган энг кам ойлик иш ҳақининг тўрт ярим баробари миқдорда белгилаши мумкин.
(8-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 21 октябрдаги 889-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 22.10.2019 й., 09/19/889/3945-сон)
Кейинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
9. Чет элда ёлланган ҳолда ишловчи шахс томонидан ягона ижтимоий тўлов тўлаш қуйидаги тартибда амалга оширилиши мумкин:
Кейинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ҳар ойда ёки ҳар чоракда;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
бирйўла — Ўзбекистон Республикасига келган кунидан бошлаб уч йил мобайнида.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Пенсия жамғармасига ягона ижтимоий тўлов нақд пулсиз ҳисоб-китоб бўйича тўланган тақдирда ягона ижтимоий тўлов тўланганлиги тўғрисидаги тўлов ҳужжатида кўрсатилган сана ягона ижтимоий тўлов тўланган кун ҳисобланади. Тўлов ҳужжатида фамилияси, исми, отасининг исми, СТИР ва тўлов амалга оширилаётган давр албатта кўрсатилиши шарт. Агар тўлов ҳужжатида давр кўрсатилмаган бўлса, тўлов у амалга оширилаётган ой учун тўланган деб ҳисобланади.
(9-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 21 октябрдаги 889-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 22.10.2019 й., 09/19/889/3945-сон)
Кейинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
10. Миллий валютадаги ягона ижтимоий тўлов чет элда ёлланган ҳолда ишловчи шахс доимий яшаш жойи бўйича давлат солиқ хизмати органларига хизмат кўрсатаётган банкларда очилган Пенсия жамғармасининг тегишли даромад транзит ҳисоб рақамларига унинг томонидан мустақил равишда, оила аъзолари ёки ишончли вакил томонидан тўланади.
(10-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 21 октябрдаги 889-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 22.10.2019 й., 09/19/889/3945-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Пенсия жамғармасига суғурта бадалларини тўлаш хорижий валютада (бошқа давлат ҳудудидан) Пенсия жамғармасининг махсус валюта ҳисоб рақамларига амалга оширилиши мумкин ва тўлов санасига Ўзбекистон Республикаси Марказий банки томонидан белгиланган курс бўйича миллий валютага қайта ҳисоблаб чиқилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
11. Чет элда ёлланган ҳолда ишловчи шахс Пенсия жамғармасига ягона ижтимоий тўлов тўлашни тўхтатиб турганда, пенсия тайинлаш учун олинадиган иш стажи ҳисоби Пенсия жамғармасига ягона ижтимоий тўлов тўланган сўнгги санадан бошлаб тўхтатиб турилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Пенсия жамғармасига тўланган ягона ижтимоий тўлов миқдори ягона ижтимоий тўловнинг белгиланган миқдоридан кам бўлган тақдирда, пенсия тайинлаш учун олинадиган тегишли давр учун иш стажи зарур маблағларни қўшимча равишда киритиш шарти билан ҳисобга олинади.
(11-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 21 октябрдаги 889-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 22.10.2019 й., 09/19/889/3945-сон)
Кейинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2-§. Солиқ агенти ҳисобланмайдиган иш берувчидан даромад олувчи ходим томонидан Пенсия жамғармасига ягона ижтимоий тўловни тўлаш тартиби
(2-параграф номи Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 21 октябрдаги 889-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 22.10.2019 й., 09/19/889/3945-сон)
Кейинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
12. Солиқ агенти ҳисобланмайдиган иш берувчидан даромад олувчи ходим Пенсия жамғармасига ягона ижтимоий тўловни жами йиллик даромад тўғрисидаги декларацияда кўрсатилган меҳнатга ҳақ тўлаш тарзидаги даромадлар суммасидан келиб чиққан ҳолда, ягона ижтимоий тўловни тўлаш ҳақида жами йиллик даромад тўғрисидаги декларацияни тақдим этиш билан бир вақтда бериладиган ариза асосида ихтиёрий равишда тўлайди.
(12-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 21 октябрдаги 889-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 22.10.2019 й., 09/19/889/3945-сон)
Кейинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
13. Давлат солиқ хизмати органи солиқ агенти ҳисобланмайдиган иш берувчидан даромад олувчи ходимнинг жами йиллик даромад тўғрисидаги декларациясида кўрсатилган маълумотлари асосида Пенсия жамғармасига ягона ижтимоий тўлов тўлаш бўйича олдинги йил учун мажбуриятларни ҳисоб-китоб қилади.
(13-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 21 октябрдаги 889-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 22.10.2019 й., 09/19/889/3945-сон)
Кейинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
14. Пенсия жамғармасига ягона ижтимоий тўловни тўлаш солиқ агенти ҳисобланмайдиган иш берувчидан даромад олувчи ходимнинг доимий яшаш жойи бўйича давлат солиқ хизмати органларига хизмат кўрсатаётган банкларда очилган Пенсия жамғармасининг тегишли даромад транзит ҳисоб рақамларига давлат солиқ хизмати органлари томонидан ҳисоблаб чиқариладиган жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғини тўлаш муддатларида амалга оширилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Пенсия жамғармасига ягона ижтимоий тўлов нақд пулсиз ҳисоб-китоб бўйича тўланган тақдирда ягона ижтимоий тўлов тўланганлиги тўғрисидаги тўлов ҳужжатида кўрсатилган сана ягона ижтимоий тўлов тўланган кун ҳисобланади. Тўлов ҳужжатида фамилияси, исми, отасининг исми, СТИР ва тўлов амалга оширилаётган давр албатта кўрсатилиши шарт.
(14-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 21 октябрдаги 889-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 22.10.2019 й., 09/19/889/3945-сон)
Кейинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
3-§. Якка тартибдаги тадбиркор, деҳқон хўжалиги аъзоси ва оилавий тадбиркорлик субъекти оиласи аъзоси томонидан Пенсия жамғармасига ягона ижтимоий тўловни тўлаш тартиби
(3-параграф номи Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 21 октябрдаги 889-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 22.10.2019 й., 09/19/889/3945-сон)
Кейинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
15. Якка тартибдаги тадбиркор ва деҳқон хўжалиги аъзоси ўзи учун ўзидаги мавжуд имкониятлардан ва пенсия билан таъминланишнинг миқдоридан келиб чиқиб Пенсия жамғармасига ягона ижтимоий тўлов миқдорини мустақил равишда, бироқ Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодексининг 311-моддасида белгиланган ягона ижтимоий тўловнинг энг кам миқдоридан кам бўлмаган миқдорда белгилайди.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Якка тартибдаги тадбиркор оилавий тадбиркорлик субъектининг ҳар бир аъзоси, шунингдек, меҳнат шартномаси бўйича якка тартибдаги тадбиркор томонидан ёлланган ҳар бир ходим учун Пенсия жамғармасига ҳар ойда энг кам ойлик иш ҳақининг 50 фоизи миқдорида ягона ижтимоий тўлов тўлайди.
(15-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 21 октябрдаги 889-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 22.10.2019 й., 09/19/889/3945-сон)
Кейинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
16. Ягона ижтимоий тўлов:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
якка тартибдаги тадбиркор ва оилавий тадбиркорлик субъекти оила аъзолари томонидан — ҳар ойда, тадбиркорлик фаолияти амалга оширилган ойнинг 25-кунидан кечикмай тўланади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
деҳқон хўжалиги аъзоси томонидан — ҳисобот йилининг 1 октябригача тўланади. Бунда ягона ижтимоий тўловнинг миқдори тўлов кунига белгиланган энг кам ойлик иш ҳақи миқдоридан келиб чиққан ҳолда ҳисоблаб чиқарилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Янги рўйхатдан ўтган якка тартибдаги тадбиркорлар ва оилавий тадбиркорлик субъекти оила аъзолари томонидан ягона ижтимоий тўловни тўлаш улар якка тартибдаги тадбиркор сифатида давлат рўйхатидан ўтказилган ойдан кейинги ойдан бошлаб амалга оширилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Пенсия жамғармасига ягона ижтимоий тўлов нақд пулсиз ҳисоб-китоб бўйича тўланган тақдирда ягона ижтимоий тўлов тўланганлиги тўғрисидаги тўлов ҳужжатида кўрсатилган сана ягона ижтимоий тўлов тўланган кун ҳисобланади. Тўлов ҳужжатида фамилияси, исми, отасининг исми, СТИР ва тўлов амалга оширилаётган давр албатта кўрсатилиши шарт. Бунда оилавий тадбиркорлик субъекти оила аъзолари ва деҳқон хўжалиги аъзолари бўйича тўлов ҳужжати ҳар бир оила аъзоси учун алоҳида-алоҳида ёзилади. Агар тўлов ҳужжатида давр кўрсатилмаган бўлса, тўлов у амалга оширилаётган ой (деҳқон хўжаликлари аъзолари учун — йил) учун тўланган деб ҳисобланади.
(16-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 21 октябрдаги 889-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 22.10.2019 й., 09/19/889/3945-сон)
Кейинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
17. Ягона ижтимоий тўлов якка тартибдаги тадбиркорнинг (деҳқон хўжалиги аъзосининг) доимий яшаш жойи бўйича давлат солиқ хизмати органига хизмат кўрсатаётган банкларда очилган Пенсия жамғармасининг тегишли даромад транзит ҳисоб рақамларига тўланади.
(17-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 21 октябрдаги 889-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 22.10.2019 й., 09/19/889/3945-сон)
Кейинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
18. Якка тартибдаги тадбиркор белгиланган тартибда тадбиркорлик фаолиятини тўхтатиб турган даврда Пенсия жамғармасига ягона ижтимоий тўловни тўлаш амалга оширилмайди ва ушбу даврда иш стажи пенсия тайинлаш учун ҳисобга олинмайди.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Деҳқон хўжалиги аъзоси ва оилавий тадбиркорлик субъекти оила аъзосига пенсия тайинлашда иш стажига Пенсия жамғармасига ягона ижтимоий тўлов тўланмаган даврлар қўшилмайди.
(18-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 21 октябрдаги 889-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 22.10.2019 й., 09/19/889/3945-сон)
Кейинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
III. Пенсия жамғармасига ягона ижтимоий тўловни тўлаш ҳисобини юритиш тартиби
(III бўлим номи Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 21 октябрдаги 889-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 22.10.2019 й., 09/19/889/3945-сон)
Кейинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
19. Якка тартибдаги тадбиркор (чет элда ёлланган ҳолда ишловчи шахс, деҳқон хўжалиги аъзоси томонидан ва оилавий тадбиркорлик субъекти оила аъзоси учун) Пенсия жамғармасига тўланган ягона ижтимоий тўлов ҳисоби унинг доимий яшаш жойи бўйича давлат солиқ хизмати органида юритилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Пенсия тайинлашни сўраб мурожаат этиш учун якка тартибдаги тадбиркор (чет элда ёлланган ҳолда ишловчи шахс, деҳқон хўжалиги аъзоси ва оилавий тадбиркорлик субъекти оила аъзоси) доимий яшаш манзили бўйича Пенсия жамғармаси бўлимига қуйидаги ҳужжатларни топширади:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
паспорт нусхаси;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органи томонидан берилган майдони тўрт сотихдан кам бўлмаган деҳқон хўжалигида, томорқа ерида банд бўлган ёки ушбу майдонда қорамол ёхуд 50 бошдан кам бўлмаган парранда парваришлаётганлиги, шунингдек, шахсий ёрдамчи хўжалигида қорамол мавжудлиги ёки қишлоқ хўжалик маҳсулотларининг бошқа турларини (ўсимликшунослик, чорвачилик, балиқчилик маҳсулотлари) етиштириш билан бандлиги тўғрисида маълумотнома — қорамол боқиш ёки қишлоқ хўжалик маҳсулотларининг бошқа турларини (ўсимликшунослик, чорвачилик, балиқчилик маҳсулотлари) етиштириш билан шуғулланувчи шахс учун.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Пенсия жамғармасига тўланган ягона ижтимоий тўлов ҳисоби давлат солиқ хизмати органларида, ушбу Низомда назарда тутилган тартибда тўлдириш талабларига амал қилган ҳолда расмийлаштирилган тўлов ҳужжатлари асосида амалга оширилади.
(19-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 21 октябрдаги 889-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 22.10.2019 й., 09/19/889/3945-сон)
Кейинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
20. Давлат солиқ хизмати органи якка тартибдаги тадбиркор (чет элда ёлланган ҳолда ишловчи шахс, деҳқон хўжалиги аъзоси томонидан ва оилавий тадбиркорлик субъекти оила аъзоси учун) Пенсия жамғармасига ягона ижтимоий тўлов тўланган тақдирда ахборот-коммуникация технологияларидан фойдаланган ҳолда ҳар чоракда ҳисобот чорагидан кейинги ойнинг 15-кунигача якка тартибдаги тадбиркорнинг (чет элда ёлланган ҳолда ишловчи шахснинг, деҳқон хўжалиги аъзосининг ва оилавий тадбиркорлик субъекти оила аъзосининг) доимий яшаш жойи бўйича Пенсия жамғармаси бўлимига тўланган ягона ижтимоий тўлов тўғрисида ахборотни тақдим этади.
(20-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 21 октябрдаги 889-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 22.10.2019 й., 09/19/889/3945-сон)
Кейинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Давлат солиқ хизмати органи Пенсия жамғармасига ягона ижтимоий тўлов тушумлари бўйича якунларни:
(20-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 21 октябрдаги 889-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 22.10.2019 й., 09/19/889/3945-сон)
Кейинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
якка тартибдаги тадбиркордан, деҳқон хўжалиги раҳбаридан ва оилавий тадбиркорлик субъекти оила аъзолари учун — ҳар чоракда амалга оширади ва тўланмаган ёки муддати ўтказиб юборилган тўловлар аниқланган тақдирда кўрсатилган шахсга Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодексининг 60-моддасига асосан унинг қарзи миқдори ҳақида ушбу қарз ҳосил бўлган давр, шунингдек тўлов муддати ўтказиб юборилганлиги учун қўшилган пеня миқдорини кўрсатган ҳолда талабнома юборади;
Кейинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
чет элда ёлланган ҳолда ишловчи шахсдан — ҳар йили амалга оширади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
21. Давлат солиқ органи якка тартибдаги тадбиркордан (чет элда ёлланган ҳолда ишловчи шахсдан, деҳқон хўжалиги аъзосидан ва оилавий тадбиркорлик субъекти оила аъзоси учун) Пенсия жамғармасига ягона ижтимоий тўлов тушиши юзасидан доимий назорат олиб боради.
(21-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 21 октябрдаги 889-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 22.10.2019 й., 09/19/889/3945-сон)
Кейинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
(22-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 22 майдаги 384-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 24.05.2018 й., 09/18/384/1266-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
23. Пенсия жамғармасига 2019 йил 1 январга қадар суғурта бадаллари ва 2019 йил 1 январдан кейин ягона ижтимоий тўлов тўланганлигини тасдиқловчи асосий ҳужжатлар сифатида:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2018 йилгача — Пенсия жамғармасига суғурта бадалларининг тўланганлигини тасдиқловчи банк квитанциялари ва тўлов ҳужжатлари;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2018 йилдан бошлаб — давлат солиқ хизмати органларининг маълумотлари ҳисобланади.
(18-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 21 октябрдаги 889-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 22.10.2019 й., 09/19/889/3945-сон)
Кейинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
(24-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 22 майдаги 384-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 24.05.2018 й., 09/18/384/1266-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(25-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 22 майдаги 384-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 24.05.2018 й., 09/18/384/1266-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(26-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 22 майдаги 384-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 24.05.2018 й., 09/18/384/1266-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
IV. Иш стажи ҳисобини юритиш тартиби
Олдинги таҳрирга қаранг.
(27-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 22 майдаги 384-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 24.05.2018 й., 09/18/384/1266-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
28. Агар деҳқон хўжалигидаги меҳнати ёки якка тартибдаги тадбиркорлик фаолияти фуқаро учун қўшимча ҳисобланса унинг меҳнат дафтарчаси асосий иш жойида юритилади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
(28-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 25 сентябрдаги 766-сонли қарорига асосан чиқарилган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 26.09.2018 й., 09/18/766/1964-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(29-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 21 октябрдаги 889-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 22.10.2019 й., 09/19/889/3945-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(30-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 22 майдаги 384-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 24.05.2018 й., 09/18/384/1266-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(31-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 22 майдаги 384-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 24.05.2018 й., 09/18/384/1266-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(32-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 22 майдаги 384-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 24.05.2018 й., 09/18/384/1266-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
V. Пенсияни ҳисоблаш учун қабул қилинадиган иш стажи ва иш ҳақи миқдорини ҳисоблаб чиқиш тартиби
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
33. Ушбу Низомнинг 3-бандида кўрсатиб ўтилган шахслар иш стажига улар фаолият юритган ва Пенсия жамғармасига ягона ижтимои тўлов тўлаган даврлар киритилади.
(33-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 21 октябрдаги 889-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 22.10.2019 й., 09/19/889/3945-сон)
Кейинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
34. Пенсия тайинлаш учун якка тартибдаги тадбиркорнинг (деҳқон хўжалиги раҳбарининг ва оилавий тадбиркорлик субъекти оила аъзосининг) иш стажини ҳисоблаб чиқишда, агар Пенсия жамғармасига тўланган ягона ижтимоий тўлов суммаси ушбу йилнинг барча ойлари учун белгиланган энг кам ягона ижтимоий тўловдан кам бўлмаса (тўланган пеняларни ҳисобга олмаган ҳолда) иш стажига календарь йил қўшилади.
(34-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 21 октябрдаги 889-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 22.10.2019 й., 09/19/889/3945-сон)
Кейинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
35. Деҳқон хўжалиги аъзосига, шунингдек, майдони тўрт сотихдан кам бўлмаган деҳқон хўжалигида, томорқа ерида банд бўлган ёки ушбу майдонда қорамол боқаётган ёхуд 50 бошдан кам бўлмаган парранда парваришлаётган жисмоний шахсларга пенсия тайинлаш учун иш стажини ҳисоблаб чиқишда Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодексининг 311-моддасида белгиланган Пенсия жамғармасига ягона ижтимоий тўлов миқдори тўланганда иш стажига бир йил қўшилади.
(35-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 21 октябрдаги 889-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 22.10.2019 й., 09/19/889/3945-сон)
Кейинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
36. Солиқ агенти ҳисобланмайдиган иш берувчидан даромад олувчи ходимга пенсия тайинлаш учун иш стажини ҳисоблаб чиқишда, агар Пенсия жамғармасига тўланган ягона ижтимоий тўлов суммаси жами йиллик даромад тўғрисидаги декларацияда кўрсатилган маълумотлар асосида ҳисоблаб чиқилган ягона ижтимоий тўлов миқдоридан кам бўлмаган бўлса, иш стажига календарь йил қўшилади.
(36-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 21 октябрдаги 889-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 22.10.2019 й., 09/19/889/3945-сон)
Кейинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
37. Бошқа барча ҳолатларда иш стажи Пенсия жамғармасига ягона ижтимоий тўлов тўланган ойларга мутаносиб равишда ҳисобга олинади.
(37-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 21 октябрдаги 889-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 22.10.2019 й., 09/19/889/3945-сон)
Кейинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
38. Якка тартибдаги тадбиркор (чет элда ёлланган ҳолда ишловчи шахс, солиқ агенти ҳисобланмайдиган иш берувчидан даромад олувчи ходим, деҳқон хўжалиги аъзоси ва оилавий тадбиркорлик субъекти оила аъзоси) томонидан Пенсия жамғармасига 2019 йил 1 январга қадар суғурта бадаллари ва 2019 йил 1 январдан кейин ягона ижтимоий тўловни тўлаш далили гувоҳлар кўрсатмалари билан тасдиқланмайди.
(38-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 21 октябрдаги 889-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 22.10.2019 й., 09/19/889/3945-сон)
Кейинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
39. Пенсия миқдорини ҳисоблаб чиқишда ҳисобга олинадиган аниқ бир ой (йил) учун якка тартибдаги тадбиркорнинг (чет элда ёлланган ҳолда ишловчи шахснинг, солиқ агенти ҳисобланмайдиган иш берувчидан даромад олувчи ходимнинг ва деҳқон хўжалиги аъзосининг) даромади Пенсия жамғармасига тўланган ойлик (йиллик):
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2019 йил 1 январга қадар бўлган давр учун — суғурта бадаллари суммасини Пенсия жамғармасига суғурта бадалларини тўлаш даврида амалда бўлган ягона ижтимоий тўлов (микрофирмалар ва кичик корхоналар, шунингдек, фермер хўжаликлари учун) ва фуқароларнинг суғурта бадалларининг умумий ставкасига;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2019 йил 1 январдан кейинги давр учун — ягона ижтимоий тўлов суммасини Пенсия жамғармасига ягона ижтимоий тўловни тўлаш даврида амалда бўлган ягона ижтимоий тўлов (микрофирмалар ва кичик корхоналар, шунингдек, фермер хўжаликлари учун) ставкасига бўлиш ҳамда олинган натижани 100 га кўпайтириш йўли билан аниқланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Якка тартибдаги тадбиркор томонидан ёлланган ходимнинг, шунингдек, оилавий тадбиркорлик субъекти оила аъзосининг пенсия миқдорини ҳисоблаб чиқишда ҳисобга олинадиган аниқ бир ой учун даромади:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2019 йил 1 январга қадар бўлган давр учун — Пенсия жамғармасига суғурта бадаллари тўланган ойдаги;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2019 йил 1 январдан кейинги давр учун — Пенсия жамғармасига ягона ижтимоий тўлов тўланган ойдаги меҳнатга ҳақ тўлашнинг қонун ҳужжатларида белгиланган энг кам ойлик иш ҳақи миқдорига тенг қилиб олинади.
(39-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 21 октябрдаги 889-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 22.10.2019 й., 09/19/889/3945-сон)
Кейинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
VI. Якунловчи қоидалар
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
40. Мазкур Низомнинг бузилишида айбдор бўлган шахслар қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда жавобгар бўладилар.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
41. Пенсия жамғармасига суғурта бадалларини тўғри ҳисоблаб чиқарилиши ҳисоби, ҳисоботи ва назорати қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда амалга оширилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
(1-илова Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 25 сентябрдаги 766-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 26.09.2018 й., 09/18/766/1964-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(2-илова Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 25 сентябрдаги 766-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 26.09.2018 й., 09/18/766/1964-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(3-илова Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 25 сентябрдаги 766-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 26.09.2018 й., 09/18/766/1964-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(4-илова Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 22 майдаги 384-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 24.05.2018 й., 09/18/384/1266-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(5-илова Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 25 сентябрдаги 766-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 26.09.2018 й., 09/18/766/1964-сон)
Кейинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Вазирлар Маҳкамасининг 2016 йил 22 февралдаги 46-сон қарорига
2-ИЛОВА
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига киритилаётган ўзгартиришлар
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Аҳоли бандлигини ошириш ҳамда меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш органлари фаолиятини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2007 йил 6 апрелдаги ПҚ-616-сон қарорини амалга ошириш чора-тадбирлари ҳақида» 2007 йил 8 майдаги 95-сон қарорига (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2007 й., 5-сон, 25-модда) 2-илова 13-бандининг «а» кичик бандида:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
учинчи хатбошидаги «4-банднинг учинчи хатбошидаги, 6-банднинг иккинчи хатбошидаги, 15-банддаги,» сўзлари чиқариб ташлансин;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
тўртинчи ва бешинчи хатбошилар чиқариб ташлансин;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
олтинчи — ўн тўртинчи хатбошилар тегишли равишда тўртинчи — ўн иккинчи хатбошилар деб ҳисоблансин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш, шунингдек баъзиларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида» (Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Фуқароларнинг пенсия таъминоти тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2009 йил 30 декабрдаги ПФ-4161-сон Фармони, Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўзбекистон Республикаси Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлиги тузилмасини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2009 йил 30 декабрдаги ПҚ-1251-сон ҳамда «Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари Пенсия жамғармасининг ташкилий тузилмасини шакллантириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2009 йил 30 декабрдаги ПҚ-1252-сон қарорлари) 2010 йил 24 мартдаги 52-сон қарорига (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2010 й., 3-сон, 12-модда) 1-илова 33-бандининг «в» кичик бандида:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ўн учинчи — ўн тўққизинчи хатбошилар тегишли равишда иккинчи — саккизинчи хатбошилар деб ҳисоблансин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Вазирлар Маҳкамасининг 2016 йил 22 февралдаги 46-сон қарорига
3-ИЛОВА
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг ўз кучини йўқотган деб ҳисобланаётган айрим қарорлари
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
РЎЙХАТИ
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида» 1997 йил 11 февралдаги 74-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 1997 й., 2-сон, 5-модда).
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2. Вазирлар Маҳкамасининг «Юридик шахс бўлмасдан тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланувчи жисмоний шахслар ва деҳқон хўжаликлари аъзоларини давлат томонидан ижтимоий суғурталаш тўғрисида» 2001 йил 24 августдаги 351-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2001 й., 8-сон, 50-модда).
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
3. Вазирлар Маҳкамасининг 2006 йил 21 апрелдаги 67-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2006 й., 4-сон, 27-модда) билан тасдиқланган Шахсий ёрдамчи ва деҳқон хўжаликларида қорамол боқаётган ва етиштирилган чорвачилик маҳсулотларини сотаётган фуқароларнинг бандлиги тўғрисидаги низомнинг 3-банди, II ва III бўлимлари.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
4. Вазирлар Маҳкамасининг «Деҳқон хўжалиги аъзоларини ижтимоий суғурталаш ва уларнинг ижтимоий таъминоти тўғрисидаги низомга қўшимча киритиш ҳақида» 2006 йил 31 майдаги 102-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2006 й., 5-сон, 41-модда).
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
5. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг «Юридик шахс бўлмасдан тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланувчи жисмоний шахслар ва деҳқон хўжаликлари аъзоларини давлат томонидан ижтимоий суғурталаш тўғрисида» 2001 йил 24 августдаги 351-сон қарорига ўзгартиришлар киритиш ҳақида» 2007 йил 5 июлдаги 138-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2007 й., 7-сон, 38-модда).
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
6. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартиришлар киритиш ҳамда баъзиларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида (Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўзбекистон Республикаси Президентининг айрим фармонларига ўзгартишлар киритиш тўғрисида» 2009 йил 21 декабрдаги ПФ-4158-сон Фармони, Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўзбекистон Республикасининг 2010 йилги асосий макроиқтисодий кўрсаткичлари ва Давлат бюджети параметрлари тўғрисида» 2009 йил 22 декабрдаги ПҚ-1245-сон қарори)» 2010 йил 17 февралдаги 22-сон қарорига (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2010 й., 2-сон, 8-модда) илованинг 6-банди.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
7. Вазирлар Маҳкамасининг «Дафн этишга нафақа тайинлаш ва тўлаш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида» 2011 йил 14 июндаги 174-сон қарорига (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2011 й., 6-сон, 51-модда) 2-илованинг 2-банди.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
8. Вазирлар Маҳкамасининг 2011 йил 8 сентябрдаги 252-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2011 й., 9-сон, 75-модда) билан тасдиқланган Давлат пенсияларини тайинлаш ва тўлаш тартиби тўғрисидаги низомнинг 73-банди.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
9. Вазирлар Маҳкамасининг «Хусусий тадбиркорлар томонидан ходимларни ёллаган ҳолда тадбиркорлик фаолиятини амалга ошириш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида» 2015 йил 31 июлдаги 219-сон қарорига (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2015 й., 7-сон, 65-модда) 2-илованинг 1-банди.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
10. Вазирлар Маҳкамасининг 1995 йил 14 февралдаги 38-ф-сон фармойиши.