15.09.2015 йилдаги 220-III-сон
ONLINE TRANSLATE
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси Кенгашининг ва Ўзбекиcтон Республикаси Олий Мажлиси Сенати Кенгашининг қўшма қарори, 15.09.2015 йилдаги 220-III-сон
Kuchga kirish sanasi
15.09.2015
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси Кенгашининг ва Ўзбекиcтон Республикаси Олий Мажлиси Сенати Кенгашининг
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
қўшма қарори
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасида қонун лойиҳаси кўриб чиқилаётганда қонунчилик ташаббуси ҳуқуқи субъекти вакилларининг иштирок этиш тартиби тўғрисидаги низомни ҳамда Қонун лойиҳаси тайёрланаётганда халқаро ҳужжатлар ва хорижий мамлакатлар қонун ҳужжатлари қоидаларининг қиёсий таҳлилини ўтказиш услубиётини тасдиқлаш ҳақида
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг Кенгаши ва Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг Кенгаши қарор қиладилар:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1. Қуйидагилар тасдиқлансин:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасида қонун лойиҳаси кўриб чиқилаётганда қонунчилик ташаббуси ҳуқуқи субъекти вакилларининг иштирок этиш тартиби тўғрисидаги низом (1-илова);
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Қонун лойиҳаси тайёрланаётганда халқаро ҳужжатлар ва хорижий мамлакатлар қонун ҳужжатлари қоидаларининг қиёсий таҳлилини ўтказиш услубиёти (2-илова).
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2. Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 83-моддасида кўрсатилган қонунчилик ташаббуси ҳуқуқи субъектларига, сенаторларга, қонунчилик ташаббуси ҳуқуқига эга бўлмаган давлат органларига, қонунчилик ташаббуси ҳуқуқи субъекти муҳокамасига қонун лойиҳаларини ёки янги қонун ҳужжатини қабул қилиш, қонун ҳужжатига ўзгартишлар, қўшимчалар киритиш, шунингдек амалдаги қонун ҳужжати ёки унинг бир қисми ўз кучини йўқотган деб топиш зарурлиги тўғрисида таклифлар киритаётган нодавлат нотижорат ташкилотларига ва фуқароларга Қонун лойиҳалари тайёрланаётганда халқаро ҳужжатлар ва хорижий мамлакатлар қонун ҳужжатлари қоидаларининг қиёсий таҳлилини ўтказиш услубиётини қўллаш тавсия этилсин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
3. Ушбу Қўшма қарор тегишинча Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Қонунчилик палатаси ва Сенатининг тасдиғига киритилсин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
4. Ушбу Қўшма қарор қабул қилинган кундан эътиборан кучга киради.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг Спикери Н. ИСМОИЛОВ
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Тошкент ш.,
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2015 йил 15 сентябрь,
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
220-III-сон
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг Раиси Н. ЙЎЛДОШЕВ
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Тошкент ш.,
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2015 йил 15 сентябрь,
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
КҚ-41-III-сон
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси Кенгашининг ва Сенати Кенгашининг 2015 йил 15 сентябрдаги № 220-III/КҚ-41-III-сонли Қўшма қарорига
1-ИЛОВА
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасида қонун лойиҳаси кўриб чиқилаётганда қонунчилик ташаббуси ҳуқуқи субъекти вакилларининг иштирок этиш тартиби тўғрисида
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
НИЗОМ
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1-боб. Умумий қоидалар
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1. Ушбу Низом «Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Қонунчилик палатаси тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Конституциявий Қонунига, «Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар тўғрисида»ги, «Қонунлар лойиҳаларини тайёрлаш ва Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Қонунчилик палатасига киритиш тартиби тўғрисида»ги қонунларга ҳамда бошқа қонун ҳужжатларига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Қонунчилик палатасида (бундан буён матнда Қонунчилик палатаси деб юритилади) қонун лойиҳаси кўриб чиқилаётганда қонунчилик ташаббуси ҳуқуқи субъекти вакилларининг (бундан буён матнда вакиллар деб юритилади) иштирок этиш тартибини белгилайди.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2. Қонунчилик ташаббуси ҳуқуқи субъектининг қонунчилик ташаббуси тартибида ўзи киритган қонун лойиҳаларини кўриб чиқиш масалалари юзасидан Қонунчилик палатаси билан ўзаро ҳамкорлиги унинг вакиллари Қонунчилик палатаси, унинг Кенгаши, қўмиталари ва комиссиялари мажлисларида, шунингдек Қонунчилик палатасидаги сиёсий партиялар фракциялари ва Ўзбекистон Экологик ҳаракати депутатлар гуруҳи (бундан буён матнда депутатлар бирлашмалари деб юритилади) мажлисларида иштирок этиши орқали таъминланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Қонунчилик ташаббуси ҳуқуқи субъектининг қонунчилик ташаббуси тартибида ўзи киритган қонун лойиҳаларини кўриб чиқиш масалалари юзасидан Қонунчилик палатаси билан ўзаро ҳамкорлиги тарафларнинг келишувига кўра бошқа усулларда ҳам амалга оширилиши мумкин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
3. Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси, Ўзбекистон Республикаси Конституциявий суди, Ўзбекистон Республикаси Олий суди, Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди ўзи киритган қонун лойиҳаси Қонунчилик палатасида кўриб чиқилаётганда иштирок этиш учун ўз вакилларини белгилайди. Қонунчилик ташаббуси ҳуқуқининг бошқа субъектлари ҳам (Қонунчилик палатаси депутатларидан ташқари) қонун лойиҳаси Қонунчилик палатасида кўриб чиқилаётганда иштирок этиш учун ўз вакилларини тайинлаши мумкин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
4. Вакиллар таркиби қонунчилик ташаббуси ҳуқуқи субъектининг тегишли қарори билан белгиланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Вакиллар таркибига, қоида тариқасида, қонунчилик ташаббуси ҳуқуқи субъектининг, давлат ва хўжалик бошқаруви органларининг, илмий ва бошқа ташкилотларнинг мансабдор шахслари ҳамда масъул ходимлари, шунингдек олимлар, мутахассислар ва экспертлар киритилади. Бунда нодавлат нотижорат ташкилотлари вакиллари, шунингдек фуқаролар вакиллар таркибига ўз розилигига кўра киритилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Қонунчилик ташаббуси ҳуқуқи субъектининг ёки қонун лойиҳасини ишлаб чиқувчининг ёхуд бўлажак қонун билан тартибга солинадиган масала ўз фаолияти соҳасига кирадиган бошқа давлат ва хўжалик бошқаруви органининг вакили вакилларнинг раҳбари этиб тайинланиши мумкин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2-боб. Қонунчилик палатасида қонун лойиҳалари кўриб чиқилаётганда вакилларнинг иштирок этиши
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
5. Вакиллар:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
қонун лойиҳаси кўриб чиқиладиган барча босқичларда қонунчилик ташаббуси ҳуқуқи субъектининг манфаатларини ифодалайди;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
қонун лойиҳалари Қонунчилик палатасида кўриб чиқилаётганда қонунчилик ташаббуси ҳуқуқи субъектининг нуқтаи назарини асослайди, киритилган қонун лойиҳаларининг қоидаларини тушунтиради;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
қўмиталар, комиссиялар, депутатлар бирлашмаларининг таклифига биноан уларнинг мажлисларида, шунингдек Қонунчилик палатаси ва унинг Кенгаши мажлисларида иштирок этади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Қонунчилик палатаси қўмиталари ҳузурида ташкил этилган ва таркибига ўзлари ҳам киритилган ишчи гуруҳларнинг йиғилишларида иштирок этади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Қонунчилик палатаси қўмиталари ҳузурида ташкил этилган ишчи гуруҳларда қонун лойиҳаларини маромига етказиш жараёнида таклиф ва мулоҳазалар билдиради;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Қонунчилик палатаси масъул қўмитасининг ёки депутатларнинг сўровларига кўра зарур хулосаларни, статистика маълумотларини ва бошқа маълумотларни тайёрлайди ҳамда тақдим этади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
қонун лойиҳасига киритилаётган ўзгартиш ва қўшимчалардан қонунчилик ташаббуси ҳуқуқи субъектини хабардор қилади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
иккинчи ва учинчи ўқишга тайёрлаш чоғида маромига етказилган қонун лойиҳаларининг қонунчилик ташаббуси ҳуқуқи субъекти билан келишиб олинишини таъминлайди.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Қонунчилик палатасида қонун лойиҳалари кўриб чиқилаётганда вакиллар қонунчилик ташаббуси ҳуқуқи субъектининг расмий нуқтаи назаридан фарқли фикрларни билдиришга ва ғояларни илгари суришга ҳақли эмас.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
6. Вакиллардан бирининг Қонунчилик палатаси, унинг Кенгаши, қўмитаси, комиссияси, депутатлар бирлашмаси мажлисида иштирок этиш имкони бўлмаган тақдирда вакиллар раҳбари (у йўқлигида — вакиллардан бири) бу ҳақда қўмита, комиссия раисини ёки депутатлар бирлашмаси раҳбарини, шунингдек қонунчилик ташаббуси ҳуқуқи субъектининг раҳбарини ҳозир бўлмаганлик сабабини кўрсатган ҳолда олдиндан хабардор қилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
7. Қонун лойиҳасига доир хулосалар, тузатишлар ва расмий фикр-мулоҳазалар бўйича қонунчилик ташаббуси ҳуқуқи субъектининг нуқтаи назарини ҳимоя қилиш учун қонунчилик ташаббуси ҳуқуқи субъектининг тегишли қарори билан алоҳида вакил юборилиши мумкин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
8. Қонун лойиҳасига киритилган барча концептуал ўзгартиш ва қўшимчалар вакиллар раҳбари томонидан қисқача асосланган қиёсий жадвал тарзида қонунчилик ташаббуси ҳуқуқи субъектига кўпи билан беш кун муддатда юборилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Қонунчилик ташаббуси ҳуқуқи субъектининг тегишли қарорига кўра концептуал ўзгартиш ва қўшимчалар бўйича қиёсий жадвал қонун лойиҳасини ишлаб чиқувчига, шунингдек қонун лойиҳасини ишлаб чиқиш бўйича ҳамкор ижро этувчиларга ушбу ўзгартиш ва қўшимчалар юзасидан қонунчилик ташаббуси ҳуқуқи субъектининг ягона нуқтаи назарини белгилаб олиш учун юборилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Маромига етказилган қонун лойиҳасига доир хулосалар, тузатишлар ва расмий фикр-мулоҳазалар лойиҳаларини тайёрлаш қонун лойиҳасини ишлаб чиқувчи ва бошқа манфаатдор ташкилотлар томонидан, қоида тариқасида, топшириқ келиб тушган санадан эътиборан ўн кунлик муддатда амалга оширилади. Бунда янада тиғиз муддатлар белгиланган тақдирда қонунчилик ташаббуси ҳуқуқи субъектининг тегишли таркибий бўлинмаси маромига етказилган қонун лойиҳаси юзасидан хулосалар, тузатишлар ва расмий фикр-мулоҳазалар лойиҳалари кўрсатилган муддатларда тезкорлик билан тайёрланишни ташкил этади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Қонун лойиҳасига доир хулосалар, тузатишлар ва расмий фикр-мулоҳазалар лойиҳалари қонунчилик ташаббуси ҳуқуқи субъектига фақат қонун лойиҳасини ишлаб чиқувчи томонидан киритилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Қонун лойиҳасига доир хулосалар, тузатишлар ва расмий фикр-мулоҳазалар лойиҳалари бўйича келиб чиққан келишмовчиликлар қарама-қарши фикрларга эга бўлган органлар ва ташкилотларнинг раҳбарлари иштирокида қонунчилик ташаббуси ҳуқуқи субъекти томонидан кўриб чиқилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
9. Қонунчилик ташаббуси ҳуқуқи субъектининг қонун лойиҳасига доир хулосалари, тузатишлари ва расмий фикр-мулоҳазалари қонун лойиҳасини киритган органнинг раҳбари ёки унинг ўринбосари томонидан имзоланади ҳамда Қонунчилик палатасига юборилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
10. Тегишли вакилни алмаштириш зарур бўлганда Қонунчилик палатасига қонунчилик ташаббуси ҳуқуқи субъектининг тегишли қарори юборилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
3-боб. Қонунчилик палатасида қонун лойиҳаларининг ўтиши юзасидан мониторинг
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
11. Қонунчилик палатасида қонун лойиҳаларининг ўтиши юзасидан мониторинг, шунингдек тақдим этилган ахборотларнинг ҳисобини юритиш қонунчилик ташаббуси ҳуқуқи субъектининг тегишли бўлинмаси ва юридик хизмати томонидан амалга оширилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
12. Вакилларнинг раҳбари қонунчилик ташаббуси ҳуқуқи субъекти томонидан киритилган қонун лойиҳасининг ўтиши ҳақида қонунчилик ташаббуси ҳуқуқи субъектининг раҳбарини ёки унинг ўринбосарларини мунтазам равишда хабардор қилиб боради.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
13. Вакилларнинг раҳбари Қонунчилик палатаси томонидан қабул қилинган ёки рад этилган барча қонун лойиҳалари юзасидан ушбу ҳужжатлар қабул қилинган ёки рад этилган кундан эътиборан уч кунлик муддатда қонунчилик ташаббуси ҳуқуқи субъектига:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
қонун лойиҳаси биринчи, иккинчи ва учинчи ўқишларда қабул қилинган сана тўғрисидаги;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
қонун лойиҳаси қайтарилган сана ва ўқиш босқичи, шунингдек қонун лойиҳасини қайтариш (у қайтарилган тақдирда) учун асос бўлган сабаблар тўғрисидаги;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
қонун лойиҳасига киритилган ўзгартиш ва қўшимчалар, шу жумладан улар билан боғлиқ қўшимча молиявий харажатлар, ижтимоий-иқтисодий, ҳуқуқий ва бошқа оқибатлар тўғрисидаги;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
қайтарилган қонунда Ўзбекистон Республикасининг Конституциясига ва бошқа қонунларига зиддиятлар мавжудлиги тўғрисидаги маълумотларни ўз ичига олган ахборотни юборади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
4-боб. Якунловчи қоидалар
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
14. Вакиллар қонун Қонунчилик палатаси томонидан қабул қилинганидан кейин қонунчилик ташаббуси ҳуқуқи субъектининг Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати билан зарур ўзаро ҳамкорлигини таъминлайди.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
15. Вакиллар қонунчилик ташаббуси ҳуқуқи субъекти томонидан қонунчилик ташаббуси тартибида киритилган қонун лойиҳаларини кўриб чиқиш масалалари юзасидан қонунчилик ташаббуси ҳуқуқи субъектининг Қонунчилик палатаси билан самарали ўзаро ҳамкорлигини таъминлаш учун ушбу Низомга мувофиқ масъул бўлади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси Кенгашининг ва Сенати Кенгашининг 2015 йил 15 сентябрдаги № 220-III/КҚ-41-III-сонли Қўшма қарорига
2-ИЛОВА
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Қонун лойиҳаси тайёрланаётганда халқаро ҳужжатлар ва хорижий мамлакатлар қонун ҳужжатлари қоидаларининг қиёсий таҳлилини ўтказиш
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
УСЛУБИЁТИ

1. Ушбу Услубиёт «Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 23-моддасига мувофиқ қонунчилик ташаббуси ҳуқуқи субъектининг (бундан буён матнда ишлаб чиқувчи деб юритилади) топшириғига биноан ёки ўзларининг ташаббуслари билан давлат органлари, илмий муассасалар ва бошқа ташкилотлар, экспертлар ва мутахассислар, шунингдек қонунчилик ташаббуси ҳуқуқи субъектининг ташаббуси бўйича ташкил этилган ишчи гуруҳлар (комиссиялар) томонидан қонун лойиҳаси ишлаб чиқилаётганда халқаро ҳужжатлар ва хорижий мамлакатлар қонун ҳужжатлари қоидаларининг қиёсий таҳлилини (бундан буён матнда қиёсий таҳлил деб юритилади) ўтказиш тартибини белгилайди.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2. Халқаро ҳуқуқнинг умумэътироф этилган принциплари ва нормалари, шунингдек тайёрланаётган қонун лойиҳасида акс этган муносабатларни тартибга солувчи хорижий мамлакатларнинг қонун ҳужжатлари қиёсий таҳлилнинг предметидир.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
3. Қиёсий таҳлилни амалга ошириш чоғида, кўпроқ, тайёрланаётган қонун лойиҳаси тартибга соладиган соҳага оид қуйидаги ҳужжатлар ўрганиб чиқилади:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
халқаро ҳуқуқнинг умумэътироф этилган принциплари ва нормалари (БМТ ва унинг ихтисослаштирилган муассасалари, Европа Иттифоқи, ШҲТ, ЕХҲТ ва бошқа халқаро ташкилотларнинг ҳужжатлари);
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикасининг халқаро шартномалари;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
АҚШ, Канада, Япония, Корея Республикаси, ХХР, Сингапур, Европа Иттифоқи мамлакатларининг, шу жумладан Буюк Британия, ГФР, Франция, шунингдек МДҲ айрим мамлакатларининг қонун ҳужжатлари.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
4. Шунингдек халқаро ҳужжатларни ва хорижий мамлакатларнинг қонун ҳужжатларини амалга ошириш тажрибаси, қабул қилиш ҳолатлари ва сабаблари, олимлар, мутахассислар, экспертлар ва жамоатчиликнинг мазкур қонун ҳужжатлари тўғрисидаги фикри ўрганилиши лозим.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2-боб. Қиёсий таҳлилга доир ишларни ташкил этиш
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
5. Қиёсий таҳлил ишлаб чиқилаётган қонун лойиҳасининг ҳар бир асосий қоидаси бўйича ўтказилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
6. Қиёсий таҳлил ўтказилаётганда ўрганилаётган мамлакатлардаги тегишли ижтимоий муносабатларни ҳуқуқий жиҳатдан тартибга солишнинг усуллари ўрганилиб, бунда ижобий тажриба ҳам, салбий тажриба ҳам ҳисобга олинади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
7. Қиёсий таҳлилга доир ишлар ишлаб чиқувчи томонидан қуйидаги тартибда амалга оширилади:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
а) қўйилган вазифани аниқ-тиниқ англаб олиш ҳамда ўрганилаётган масалага оид ҳужжатларни тўплаш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
б) миллий тажрибани ўрганиш ва умумлаштириш, миллий ҳуқуқий тартибга солишдаги бўшлиқлар ва муаммоларни аниқлаш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
в) халқаро ҳужжат ва хорижий мамлакатлар қонун ҳужжатлари матнининг аниқлигини текшириш, шу жумладан киритилган ўзгартиш ва қўшимчаларни ҳисобга олган ҳолда текшириш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
г) ишлаб чиқилган қонун лойиҳаси қоидаларини халқаро ҳужжатларнинг ва хорижий мамлакатлар қонун ҳужжатларининг нормалари билан қиёслаш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
д) халқаро ҳужжатлар ва хорижий мамлакатлар қонун ҳужжатларининг принциплари, қоидалари ва мазмунининг батафсил таҳлили баён этилган таҳлилий қиёсий жадвалини тайёрлаш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
е) тайёрланган ҳужжатларни зарур бўлган ҳолларда манфаатдор ташкилотлар билан, шунингдек олимлар, мутахассислар ва экспертларнинг кенг доирасини жалб этган ҳолда муҳокама қилиш.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
8. Қонун лойиҳаси қоидаларининг халқаро ҳужжатлар ва хорижий мамлакатлар қонун ҳужжатлари нормалари билан қиёсий таҳлил қилинаётганда ишлаб чиқувчи ўтказилаётган ўрганишнинг мақсадларига мос келадиган энг долзарб нормаларни аниқлайди ва тизимлаштиради.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
9. Хорижий мамлакатлар қонун ҳужжатларининг қиёсий таҳлили ўрганилаётган мамлакатларнинг иқтисодий, сиёсий, ҳуқуқий, миллий ва бошқа хусусиятлари ҳисобга олинган ҳолда, қонун лойиҳасининг предметидан келиб чиқиб ўтказилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
10. Ишлаб чиқувчи қиёсий таҳлил ўтказаётганида солиштирилаётган нормаларнинг ўхшашлигига ва фарқларига, шу жумладан:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ҳуқуқий жиҳатдан тартибга солишнинг предмети, воситалари ва усулларига;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
таққосланаётган ҳуқуқий тизимлар, ҳужжатлар ва бошқаларда фойдаланилаётган юридик тушунчалар ва атамаларга эътибор қаратиши лозим. Бунда хорижий мамлакатлар қонун ҳужжатларида ифодаланган бир хил юридик атамалар ҳар доим ҳам бир хил маънога эга бўлмаслигини ҳамда ўхшаш нормалар турли вазифаларни бажариши мумкинлигини қайд этиш лозим.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
11. Қиёсий таҳлилни ўтказиш жараёнида ишлаб чиқувчи муайян муаммонинг бир нечта мамлакат қонун ҳужжатларидаги ечими масалаларини тадқиқ этиши, мамлакатларнинг қонун ҳужжатларига хос бўлган, тартибга солишнинг ўзаро фарқли усулларини аниқлаши мумкин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
12. Ишлаб чиқилаётган қонун лойиҳасида халқаро ҳужжатлар ва хорижий мамлакатлар қонун ҳужжатлари нормаларининг айнан такрорланишидан қочиш лозим.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
13. Жамият ва давлат ҳаётининг ўта муҳим ва турғун масалаларини тартибга солувчи қонун лойиҳаси бўйича қиёсий таҳлил ўтказилаётганда ушбу таҳлилда иштирок этишга хорижий олимлар ва амалиётчиларни жалб қилиш, шунингдек улар билан бошқача (ахборот алмашинуви, ўзаро хизмат сафарлари ёки малака ошириш, маслаҳатлашувлар, конференциялар, семинарлар ва давра суҳбатлари) шаклларда ҳамкорлик қилишни таъминлаш тавсия этилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
3-боб. Якуний ҳужжатни тайёрлаш
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
14. Қиёсий таҳлил натижалари халқаро ҳужжатлар ва хорижий мамлакатлар қонун ҳужжатларини ўрганиш бўйича таҳлилий қиёсий жадвалда (бундан буён матнда қиёсий жадвал деб юритилади) акс эттирилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
15. Қиёсий жадвал тайёрланаётганда халқаро ҳужжатлар ва хорижий мамлакатлар қонун ҳужжатларининг, Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатларининг тегишли қоидалари, тегишли халқаро тажрибанинг Ўзбекистон Республикаси шароитларида қўллаш мақбуллиги тўғрисидаги асосли таклифлар тадрижий тартибда кўрсатиб ўтилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
16. Қиёсий таҳлил вақтида ўрганилган материалларнинг ҳажми ва мазмунини ҳисобга олган ҳолда, халқаро ҳужжатлар ва хорижий мамлакатлар қонун ҳужжатларини ўрганиш якунлари бўйича таҳлилий маълумотнома ҳам тайёрланиши мумкин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
17. Халқаро шартнома матнини ва хорижий мамлакатлар қонун ҳужжатларини миллий қонун ҳужжатлари ёки қонун лойиҳаси матни билан ягона жадвалда қиёслаш имконияти мавжуд бўлмаган тақдирда, қиёсий жадвалда ўрганилган нормаларнинг асосий моҳияти кўрсатиб ўтилади.
(Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2015 й., 9-сон, 359-модда)