Ўзбекистон Республикаси ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирининг буйруғи, 28.12.2015 йилда рўйхатдан ўтган, рўйхат рақами 2746
1.12.00.00.00 Ахборот ва ахборотлаштириш / 12.03.00.00 Ахборот ресурслари. Ахборот ресурсларидан фойдаланиш / 12.03.04.00 Очиқ ва умумфойдаланиши мумкин бўлган ахборот. Давлат ахборот ресурслари]
[ТСЗ:
1.Иқтисодиёт / Ахборот ва ахборотлаштириш. Электрон тижорат (ҳужжат айланиши)]
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирининг
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
буйруғи

Очиқ маълумотларни шакллантириш, уларни жойлаштириш ва қайта ишлаш регламентини тасдиқлаш тўғрисида
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
[Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2015 йил 28 декабрда 2746-сон билан давлат рўйхатидан ўтказилган]
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
LexUZ шарҳи
Мазкур буйруқ Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2021 йил 2 декабрдаги 21-мҳ-сонли «Айрим идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг давлат реестридан чиқариш тўғрисида»ги буйруғига (рўйхат рақами 3340, 03.12.2021 й.) асосан давлат реестридан чиқарилган.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2015 йил 7 августдаги 232-сон «Очиқ маълумотлар тақдим этилиши ҳисобга олинган ҳолда Интернет тармоғида Ўзбекистон Республикасининг Ҳукумат порталини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарорига мувофиқ буюраман:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1. Очиқ маълумотларни шакллантириш, уларни жойлаштириш ва қайта ишлаш регламенти иловага мувофиқ тасдиқлансин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2. Мазкур буйруқ расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Вазир Х. МИРЗАХИДОВ
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Тошкент ш.,
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2015 йил 27 ноябрь,
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
141-мҳ-сон

Ўзбекистон Республикаси ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирининг 2015 йил 27 ноябрдаги 141-мҳ-сонли буйруғига ИЛОВА
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Очиқ маълумотларни шакллантириш, уларни жойлаштириш ва қайта ишлаш
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
регламенти

Ушбу Регламент Ўзбекистон Республикасининг «Давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари фаолиятининг очиқлиги тўғрисида»ги Қонуни ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2015 йил 7 августдаги 232-сонли «Очиқ маълумотлар тақдим этилиши ҳисобга олинган ҳолда Интернет тармоғида Ўзбекистон Республикасининг Ҳукумат порталини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарорига мувофиқ очиқ маълумотларни шакллантириш, уларни жойлаштириш ва қайта ишлаш тартибини белгилайди.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1-боб. Умумий қоидалар
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1. Ушбу Регламентда қуйидаги асосий тушунчалардан фойдаланилади:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Очиқ маълумотлар портали (бундан буён матнда Портал деб юритилади) — Интернет тармоғидаги Ўзбекистон Республикасининг Ҳукумат портали доирасида фаолият кўрсатувчи ҳамда давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг (бундан буён матнда давлат органлари деб юритилади) очиқ маълумотларини жойлаштириш учун мўлжалланган, очиқ маълумотларни эълон қилишда ва улардан фойдаланишда Портал оператори, очиқ маълумотларни етказиб берувчилар ва фойдаланувчилар ўртасидаги ўзаро ҳамкорликни таъминловчи дастурий ва аппарат воситаларининг йиғиндисидан иборат ахборот ресурси;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
очиқ маълумотлар — кўп маротаба, эркин ва бепул фойдаланиш мақсадида машинада ўқиладиган форматда Интернет тармоғида жойлаштирилган давлат органларининг фаолияти тўғрисидаги ахборот;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
машинада ўқиладиган формат — маълумотларни дастурий қайта ишланишини таъминловчи, ушбу маълумотларни тақдим этишнинг электрон формати;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
очиқ маълумотлар тўплами — очиқ маълумотларнинг бир турдаги элементлари ва уларни тавсифловчи атрибутлар мажмуи;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
очиқ маълумотлар тўпламининг паспорти — очиқ маълумотлар тўпламини бир хил идентификация қилиш имконини берувчи ушбу тўплам тўғрисидаги маълумотлар мажмуи;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Портал оператори — Порталдан фойдаланиш бўйича фаолиятни, шу жумладан Портал маълумотлар базаларидаги ахборотни қайта ишлашни амалга оширувчи юридик шахс — Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги ҳузуридаги «Электрон ҳукумат» тизимини ривожлантириш маркази;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
очиқ маълумотларни етказиб берувчи (бундан буён матнда етказиб берувчи деб юритилади) — Портал операторига Порталда жойлаштириш учун очиқ маълумотлар тўпламларини тақдим этувчи давлат органи;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
очиқ маълумотлар тўпламларининг реестри — автоматлаштирилган режимда очиқ маълумотлар тўпламларини қидириш ва уларнинг асосий параметрларини, шу жумладан очиқ маълумотлар тўпламларидан фойдаланиш учун зарур бўлган ҳаволаларни олиш имконини берадиган очиқ маълумотлар тўпламларининг тизимлаштирилган рўйхати;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
«Очиқ маълумотлар» бўлими — фақат очиқ маълумотлар тўпламлари эълон қилиниши амалга ошириладиган давлат органларининг расмий веб-сайтидаги бўлими.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2. Очиқ маълумотлар давлат органлари томонидан, ўз функция ва ваколатларини бажаришлари муносабати билан яратилади, жамланади ва сақланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2-боб. Портал операторининг асосий вазифалари
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
3. Қуйидагилар Портал операторининг асосий вазифалари ҳисобланади:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Порталнинг узлуксиз ишлашини, шу жумладан ахборот хавфсизлиги соҳасидаги талабларга мувофиқ очиқ маълумотларнинг Порталда сақланиши ва ҳимояланишини таъминлаш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Порталда жойлаштирилган очиқ маълумотлар фойдаланувчилари учун доимий равишда фойдаланиш имкониятини таъминлаш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
очиқ маълумотлар тўпламларининг паспортларини тузиш, расмийлаштириш ва Порталда эълон қилиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Порталнинг дастурий-техник воситалари ёрдамида тушган фойдаланувчиларнинг ахборот хабарларини тегишли етказиб берувчиларга, хабарлар фойдаланувчидан олинган кундан кейинги кундан кечиктирмай қайта ишлаш ва кўриб чиқиш учун юбориш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
4. Очиқ маълумотлар тўпламлари лотин алифбосидан фойдаланилган ҳолда давлат тилида тақдим этилади. Очиқ маълумотлар тўпламлари уларни жойлаштириш имконияти ва техник воситалар мавжуд бўлганда қўшимча равишда бошқа тилларда ҳам тақдим этилиши мумкин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
5. Очиқ маълумотлар тўпламлари уларни расмийлаштириш форматлари ва қоидаларининг қуйидаги талабларига жавоб бериши керак:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
машинада ўқиладиган форматда (XLSX, CSV, XML, JSON, PDF) эълон қилиниши керак. CSV форматида ясси жадвал шаклига эга маълумотлар эълон қилиниши керак, бунда ёзув таркибида сатрни кўчириш символидан фойдаланишга йўл қўйилмайди. Мураккаб иерархияли маълумотларни XML форматида эълон қилиш зарур;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
катта ҳажмлар, тез-тез янгиланишлар ёки специфик танловларни шакллантириш зарур бўлган ҳолларда, эълон қилинган спецификацияга эга бўлган дастурий интерфейс орқали тақдим этилиши керак. Бунда очиқ маълумотлар тўпламидан автоматик фойдалана олишни амалга ошириш учун етарли бўлган очиқ маълумотлар тўплами саҳифасида дастурий интерфейснинг тўлиқ тавсифи (баённомалар спецификациялари, маълумотлар формати, сервисдан фойдалана олишнинг бирламчи параметрлари ва бошқалар) келтирилиши керак;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
очиқ маълумотлар тўпламларидаги маълумотлар улардан дастурий интерфейс орқали автоматик фойдалана олиш имконияти билан таъминланиши керак;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
очиқ маълумотлар тўпламининг сақланадиган версиялари сони фойдаланувчиларнинг эҳтиёжларини ҳисобга олган ҳолда, сақлаш учун ресурс имкониятларидан келиб чиқиб белгиланади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
очиқ маълумотлар тўпламларининг тузилмаси очиқ маълумотлар тўпламининг ҳар бир ахборот майдони тавсифини намойиш этиши керак;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
очиқ маълумотлар тўпламининг тузилмаси ўзгартирилганда тузилманинг версиялилиги ва бу версиянинг очиқ маълумотларнинг кейинги тўпламларига мос келиши таъминланиши керак. Очиқ маълумотлар тўпламлари тузилмасининг ҳар бир сақланадиган версияси ҳаволага эга бўлиши керак;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
очиқ маълумотлар тўплами ҳар бир тузилмасининг атрибутлари инглиз тилидаги номлар ёки қисқа транслитерация матни кўринишида инглиз тилида кўрсатилиши керак.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
6. Порталда очиқ маълумотлар тўпламларида эълон қилинадиган маълумотлар «Давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари фаолияти очиқлиги тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг талаблари асосида шакллантирилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
7. Очиқ маълумотлар тўпламига киритиладиган ахборот қуйидаги талабларга жавоб бериши керак:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
жисмоний шахсларнинг шахсий маълумотларидан фойдалана олишни таъминламаслиги керак;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
давлат, банк, тижорат, солиқ ёки қонун билан муҳофаза қилинадиган бошқа сирни ўз ичига олган маълумотларни, шунингдек махфий ахборотни ошкор қилмаслиги керак;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
нотўғри маълумотларни ўз ичига олмаслиги керак;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
қонунчилик ҳужжатлари билан тақиқланган бошқа маълумотларни ўз ичига олмаслиги керак.
(7-банднинг бешинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2021 йил 30 ноябрдаги 20-мҳ-сонли буйруғи (рўйхат рақами 3338, 30.11.2021 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 30.11.2021 й., 10/21/3338/1117-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
8. Эълон қилинадиган очиқ маълумотлар тўпламларига Портал оператори томонидан 2010 йил версиясидан паст бўлмаган МS Word форматида тузиладиган ва расмийлаштириладиган очиқ маълумотлар тўпламининг паспорти илова қилиниши керак.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
9. Очиқ маълумотлар тўпламининг паспорти лотин алифбосидан фойдаланилган ҳолда давлат тилида тузилган бўлиши керак. Очиқ маълумотлар тўпламининг паспорти қўшимча равишда бошқа тилларда ҳам тузилиши мумкин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
10. Очиқ маълумотлар тўпламининг паспорти қуйидаги ахборотни ўз ичига олиши керак:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Портал оператори томонидан бериладиган очиқ маълумотлар тўпламининг идентификация рақами (коди);
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
очиқ маълумотлар тўпламининг тўлиқ номи;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
очиқ маълумотлар тўпламининг тавсифи;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
етказиб берувчининг номи;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
очиқ маълумотларнинг тўпламларини Порталда эълон қилиш масалалари бўйича етказиб берувчининг масъул шахси (бундан буён матнда масъул шахс деб юритилади) билан боғланиш маълумотлари (Ф.И.О., телефон рақами, «UZ» доменли электрон почта манзили);
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
бошқа веб-ресурслардаги очиқ маълумотлар тўпламига ҳавола;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
очиқ маълумотлар тўпламининг формати;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
очиқ маълумотлар тўплами тузилмасининг тавсифи. Бунда очиқ маълумотлар тўплами тузилмасининг тавсифини ўз ичига олган файлга ҳавола киритилиши лозим;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
очиқ маълумотлар тўпламининг биринчи эълон қилинган санаси, шу жумладан бошқа веб-ресурсларда;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
охирги киритилган ўзгартиришлар санаси;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
охирги киритилган ўзгартириш мазмуни;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
5-боб. Очиқ маълумотларни Порталда жойлаштириш ва Порталда жойлаштирилган очиқ маълумотлар билан ишлаш мақсадида Портал оператори, етказиб берувчилар ва фойдаланувчиларнинг ўзаро ҳамкорлиги, шунингдек очиқ маълумотларни Порталда жойлаштириш тартиби
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
13. Очиқ маълумотларни Порталда жойлаштириш ва Порталда жойлаштирилган очиқ маълумотлар билан ишлаш мақсадида Портал оператори ва етказиб берувчиларнинг ўзаро ҳамкорлиги Вазирлар Маҳкамасининг 2015 йил 7 августдаги 232-сонли «Очиқ маълумотлар тақдим этилиши ҳисобга олинган ҳолда Интернет тармоғида Ўзбекистон Республикасининг Ҳукумат порталини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарорига мувофиқ амалга оширилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
14. Очиқ маълумотлар тўпламларини Порталда эълон қилиш учун масъул шахс data.gov.uz веб-сайтида рўйхатдан ўтади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
15. Масъул шахс рўйхатдан ўтгандан кейин етказиб берувчи Портал операторига очиқ маълумотлар тўпламини Порталда эълон қилиш учун масъул шахснинг маълумотларини кўрсатган ва зарур материалларни илова қилган ҳолда расмий сўров юборади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
16. Етказиб берувчидан расмий сўровни олгандан кейин Портал оператори масъул шахсга очиқ маълумотлар тўпламларини эълон қилиш учун Порталда шахсий кабинетга кириш имкониятини тақдим этади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
17. Масъул шахс рўйхатдан ўтиб, шахсий кабинетга кириш имкониятига эга бўлганидан сўнг Порталда очиқ маълумотлар тўпламларини эълон қилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
18. Ҳар бир фойдаланувчи Интернет тармоғи орқали data.gov.uz веб-сайтида Порталдаги очиқ маълумотлардан фойдаланиш ҳуқуқига эга.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
19. Фойдаланувчилар Портал операторига Порталнинг дастурий-техник воситаларидан фойдаланган ҳолда унинг фаолият кўрсатиш масалалари бўйича ва етказиб берувчиларга Порталда жойлаштирилган очиқ маълумотлар тўпламлари юзасидан ахборот хабарларини юборишга ҳақлидир.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
20. Очиқ маълумотлар тўпламини Порталда жойлаштиришда мажбурий тартибда очиқ маълумотлардан фойдаланиш шартлари ёки уларга бўлган ҳаволани кўрсатиш зарур. Бунда очиқ маълумотлардан фойдаланиш шартлари фойдаланувчилардан етказиб берувчилар билан бирор-бир шартнома тузилишини талаб қилмаслиги ва фойдаланувчиларни очиқ маълумотларни нотижорат ва (ёки) тижорат мақсадларида қўллашини чекламаслиги керак.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
21. Очиқ маълумотлардан фойдаланиш бепул асосда амалга оширилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
6-боб. Очиқ маълумотлар тўпламини ва очиқ маълумотлар тўпламининг паспортини Интернет тармоғида жойлаштириш қоидалари
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
22. Очиқ маълумотлар тўпламини ва очиқ маълумотлар тўпламининг паспортини Интернет тармоғида жойлаштириш, Порталда жойлаштиришдан ташқари, давлат органининг расмий веб-сайтида амалга оширилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
23. Очиқ маълумотлар тўпламини ва очиқ маълумотлар тўпламининг паспортини давлат органининг расмий веб-сайтида жойлаштириш учун қуйидагилар зарур:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
очиқ маълумотлар тўпламларини машинада ўқиладиган форматда эълон қилиш учун «Очиқ маълумотлар» бўлимини яратиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
веб-сайтнинг бош саҳифасида «Очиқ маълумотлар» бўлимига визуал фарқланадиган ҳаволани киритиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
«Очиқ маълумотлар» бўлимида очиқ маълумотлар тўпламларининг алоҳида саҳифаларига ҳаволалардан иборат очиқ маълумотлар тўпламларининг реестрини кўрсатиш.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
24. Очиқ маълумотлар тўпламини ва очиқ маълумотлар тўпламининг паспортини Интернет тармоғида жойлаштириш қўшимча равишда бошқа веб-ресурсларда ҳам ихтиёрий шаклда амалга оширилиши мумкин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
7-боб. Якуний қоида
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
25. Ушбу Регламент талабларини бузганликда айбдор шахслар қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ жавобгар бўладилар.
(25-банд Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2021 йил 30 ноябрдаги 20-мҳ-сонли буйруғи (рўйхат рақами 3338, 30.11.2021 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 30.11.2021 й., 10/21/3338/1117-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Очиқ маълумотларни шакллантириш, уларни жойлаштириш ва қайта ишлаш регламентига ИЛОВА
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Очиқ маълумотлар тўпламининг паспортини тўлдириш
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
намунаси