23.11.2015 йилдаги ПҚ-2438-сон
ONLINE TRANSLATE
Ўзбекистон Республикаси Президентининг қарори, 23.11.2015 йилдаги ПҚ-2438-сон
Kuchga kirish sanasi
30.11.2015
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Президентининг
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Қарори
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Олий маҳорат спорт мактабларини ташкил этиш тўғрисида
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Мамлакатимизда Ўзбекистон шарафини жаҳон спорт майдонлари — Олимпия ва Осиё ўйинларида, жаҳон ва Осиё чемпионатларида, бошқа халқаро мусобақаларда муносиб ҳимоя қилишга қодир бўлган халқаро даражадаги спортчиларни тайёрлаш бўйича самарали тизимни яратиш, бунинг учун халқаро стандартларга жавоб берадиган, замонавий спорт ускуналари билан жиҳозланган ўқув-машқ базаларини шакллантириш, спортчиларни тайёрлаш жараёнига энг янги илмий-методик технологияларни эгаллаган юқори малакали мураббий-ўқитувчи кадрларни кенг жалб қилиш мақсадида:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1. Ўзбекистон Республикаси Маданият ва спорт ишлари вазирлиги, Халқ таълими вазирлиги, Иқтисодиёт вазирлиги, Молия вазирлиги, Ўзбекистон Миллий олимпия қўмитасининг 2016 — 2020 йилларда Қорақалпоғистон Республикаси, барча вилоятлар ва Тошкент шаҳрида 14 та олий маҳорат спорт мактабларини ташкил этиш тўғрисидаги таклифи қабул қилинсин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2. Олий маҳорат спорт мактаблари фаолиятининг асосий йўналишлари этиб қуйидагилар белгилансин:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
зарур спорт анжомлари ва ускуналари билан жиҳозланган, замонавий халқаро талаблар ва стандартларга жавоб берадиган моддий-техник ҳамда ўқув-машғулот базаларини яратиш ва турли даражадаги халқаро мусобақаларда — жаҳон ва Осиё чемпионатлари, Олимпия ва Осиё ўйинлари, Универсиадалар ҳамда бошқа халқаро ва минтақавий мусобақаларда Ўзбекистоннинг шарафини муносиб ҳимоя қилишга қодир бўлган халқаро даражадаги спортчиларни тайёрлашда ушбу базалардан самарали фойдаланиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
халқаро даражадаги спортчиларни тайёрлаш учун юқори малакали мутахассисларни — мураббийлар, психологлар ва услубчиларни, шу жумладан хорижий давлатлардан етакчи мутахассисларни кенг жалб этиш орқали олий маҳорат спорт мактаблари мураббий-ўқитувчилари таркибини мустаҳкамлаш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
спортчиларнинг ўқув-машғулот жараёнини халқаро стандартлар даражасида ташкил этиш, илғор халқаро тажрибани ҳисобга олган ҳолда, ўқув-машқ жараёнларига энг янги илмий-услубий технологияларни жорий этиш йўли билан уларни назарий ва техник-тактик жиҳатдан тайёрлаш сифатини мунтазам ошириб бориш;
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ёш истиқболли спортчиларни танлаб олиш ва тарбиялаш масалалари бўйича спорт мактаблари, олимпия ва паралимпия спорт турларига тайёрлаш марказлари билан узлуксиз ҳамкорликни амалга ошириш, уларга ўқув-услубий ҳамда меъёрий-ахборот ёрдами кўрсатишни таъминлаш;
(2-банднинг бешинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 12 июндаги ПФ-92-сонли Фармони таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 13.06.2023 й., 06/23/92/0366-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
олий маҳорат спорт мактаблари базасида миллий терма жамоалар ва уларнинг захиралари иштирокида ўқув-машқ йиғинлари, республика ва минтақавий спорт беллашувларини ташкил этиш ва мунтазам равишда ўтказиб бориш, мураббийлар ҳамда спортчиларнинг касб маҳорати даражасини ошириш учун тажриба алмашиш мақсадида хорижий спорт мактаблари, клублари ва марказлари билан ҳамкорликни ривожлантириш.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
3. Қуйидагилар:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2016 — 2020 йилларда республика минтақаларида ташкил этиладиган олий маҳорат спорт мактаблари рўйхати 1-иловага мувофиқ;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
спорт турлари бўйича тасдиқланган ихтисослашувни ҳисобга олган ҳолда олий маҳорат спорт мактабларини ташкил этиш тадбирлари режаси 2-иловага мувофиқ тасдиқлансин.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
4. Қурилиш вазирлиги лойиҳалаш ташкилотлари ўртасида танлов ўтказсин ва мазкур қарорнинг 1-иловасида тасдиқланган қурилиш муддатларига мувофиқ спорт турлари бўйича ихтисослашувни ҳамда жойлаштиришнинг иқлим шароитларини ҳисобга олган ҳолда олий маҳорат спорт мактабларининг аниқ лойиҳаларини тайёрласин. Бунда, шунга ўхшаш объектлар қуриб бўлинган хорижий мамлакатларнинг тажрибаси албатта ўрганиб чиқилсин.
(4-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 18 июлдаги ПФ-5483-сонли Фармони таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 31.07.2018 й., 06/18/5483/1594-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
5. Белгилансинки,
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
олий маҳорат спорт мактаблари юридик шахс мақомига эга спорт-таълим муассасалари ҳисобланади ҳамда ўз фаолиятларида Ўзбекистон Республикаси Ёшлар сиёсати ва спорт вазирлигига ҳисобот беради, уларнинг ихтисослашуви эса минтақаларда шаклланган спорт мактаблари ва анъаналари, мураббий-ўқитувчилар таркиби ҳамда эришилган спорт ютуқлари билан белгиланади;
(5-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 12 июндаги ПФ-92-сонли Фармони таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 13.06.2023 й., 06/23/92/0366-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
олий маҳорат спорт мактабларининг контингентини спорт турлари бўйича миллий терма жамоаларнинг асосий таркиби ва уларнинг захирадаги спортчилари ташкил этади, улар бепул яшаб, тўрт маҳал овқат, шунингдек спорт формаси ва анжомлари билан таъминланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
6. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси томонидан маъқулланган Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети параметрлари доирасида, 2016 йилдан бошлаб, олий маҳорат спорт мактабларини ташкил этиш бўйича тадбирлар Режасида назарда тутилган лойиҳалаштириш, қуриш ва бошқа харажатларга кетадиган зарур молиявий маблағларни топсин;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ҳар йили Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети параметрларини тасдиқлашда, мазкур қарорга мувофиқ, олий маҳорат спорт мактаблари қурилиши, жорий таъминоти ва уларни жиҳозлаш билан боғлиқ сарф-харажатларни молиялаштириш учун бюджет маблағлари мақсадли ажратилишини назарда тутсин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
7. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари ҳар йилнинг 1 январигача мазкур қарорнинг 1-иловасида кўрсатилган олий маҳорат спорт мактабларини қура бошлаш муддатларига мувофиқ уларни қуриш учун ер майдонларини ажратиш тўғрисида қарор қабул қилинишини таъминласин.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
8. Ўзбекистон Республикаси Жисмоний тарбия ва спорт давлат қўмитаси мазкур қарорнинг 1-иловасида кўрсатилган олий маҳорат спорт мактаблари фойдаланишга топширилганидан сўнг бир ой муддатда уларнинг тузилмасини тасдиқлашни, жумладан, етакчи хорижий мутахассисларни жалб қилган ҳолда уларни юқори малакали мураббий-ўқитувчилар таркиби билан тўлдиришни, спорт мактабларининг ихтисослашувидан келиб чиққан ҳолда ўқув-машқ хоналарини зарур моддий-техник база билан, шунингдек тегишли ўқув-услубий адабиётлар ҳамда ўқув-машқ дастурлари билан таъминласин.
(8-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 17 майдаги ПФ–5043-сонли Фармони таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2017 й., 20-сон, 354-модда)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
9. Спорт турлари бўйича федерацияларга (уюшмаларга):
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
олий маҳорат спорт мактабларининг ўқув-машқ жараёнини такомиллаштиришда тизимли асосда ташкилий-кадрлар ва ўқув-услубий ёрдам кўрсатиш, уларнинг моддий-техник базасини мустаҳкамлашга, юқори малакали мураббий-ўқитувчилар таркиби билан таъминлашда, халқаро спорт ҳамкорлигини ривожлантиришда, мусобақалар ва ўқув-машқ йиғинларини ўтказишда кўмаклашиш;
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Ёшлар сиёсати ва спорт вазирлиги, манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда халқаро спорт ташкилотлари мураббийларини ўқитиш дастурларидан фойдаланган ҳолда олий маҳорат спорт мактабларининг мураббийлари учун ўқув семинарлари ва маҳорат дарсларини ташкил этиш, шунингдек ўқув-машғулот жараёнига спорт турлари бўйича федерациялар (уюшмалар)нинг кадрлари ва илмий-услубий салоҳиятини жалб этиш тавсия қилинсин.
(9-банднинг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 12 июндаги ПФ-92-сонли Фармони таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 13.06.2023 й., 06/23/92/0366-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(10-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 17 майдаги ПФ–5043-сонли Фармонига асосан ўз кучини йўқотган — ЎР ҚҲТ, 2017 й., 20-сон, 354-модда)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
11. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси бир ой муддатда Қорақалпоғистон Республикаси, барча вилоятлар ва Тошкент шаҳрида олий маҳорат спорт мактаблари фаолиятини ташкил этиш юзасидан қарор қабул қилсин, қарорда олий маҳорат спорт мактаблари тўғрисидаги низомни, шунингдек спорт мактаблари спортчиларини яшаш жиҳозлари, овқатланиш, спорт формаси ва анжомлари билан таъминлаш меъёрларини, молиялаштириш манбаларини тасдиқлаш назарда тутилсин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
12. Ўзбекистон Республикаси Маданият ва спорт ишлари вазирлиги Адлия вазирлиги ҳамда бошқа манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда бир ой муддатда қонун ҳужжатларига ушбу қарордан келиб чиқадиган ўзгартиш ва қўшимчалар бўйича Вазирлар Маҳкамасига таклифлар киритсин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
13. Мазкур қарорнинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири Ш. Мирзиёев зиммасига юклансин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Президенти И. КАРИМОВ
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Тошкент ш.,
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2015 йил 23 ноябрь,
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ПҚ-2438-сон
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2015 йил 23 ноябрдаги ПҚ-2438-сон қарорига
1-ИЛОВА
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2016 — 2020 йилларда ташкил этиладиган олий маҳорат спорт мактаблари
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
РЎЙХАТИ
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish

Т/р

Олий маҳорат спорт

мактабларининг номланиши

Спорт турлари бўйича ихтисослиги

Қурилиш ва реконструкция ишларини олиб бориш даври

Спорт мактаблари билан ташкилий-кадрлар, ўқув-услубий ва моддий-техник базасини мустаҳкамлаш масалаларида ўзаро ҳамкорлик қилувчи спорт турлари бўйича федерациялар ва ассоциациялар

1.

Нукус

олий маҳорат спорт мактаби

Спорт

кураши

2018-2019 йиллар

Ўзбекистон спорт кураши ассоциацияси

2.

Андижон

олий маҳорат спорт мактаби

Бокс

2016-2017 йиллар

Ўзбекистон бокс федерацияси

3.

Бухоро

олий маҳорат спорт мактаби

Гимнастика

2017-2018 йиллар

Ўзбекистон гимнастика федерацияси

4.

Жиззах

олий маҳорат спорт мактаби

Бокс

2018-2019 йиллар

Ўзбекистон бокс федерацияси

5.

Қарши

олий маҳорат спорт мактаби

Дзюдо

2017-2018 йиллар

Ўзбекистон дзюдо федерацияси

6.

Навоий

олий маҳорат спорт мактаби

Сув спорт турлари

2018-2019 йиллар

Ўзбекистон сузиш федерацияси

7.

Наманган

олий маҳорат спорт мактаби

Велоспорт

(шоссе, трек)

2018 — 2020 йиллар

Ўзбекистон велоспорт федерацияси

8.

Самарқанд

олий маҳорат спорт мактаби

Енгил

атлетика

2016-2017 йиллар

Ўзбекистон енгил атлетика федерацияси

9.

Термиз

олий маҳорат спорт мактаби

Якка кураш

спорти

2019-2020 йиллар

Ўзбекистон дзюдо федерацияси,
Кураш федерацияси

10.

Гулистон олий маҳорат спорт мактаби

Теннис, стол тенниси

2017-2018 йиллар

Ўзбекистон теннис федерацияси,

Стол тенниси федерацияси

11.

Тошкент вилояти

олий маҳорат спорт мактаби

Ўқ отиш спорти

2017 — 2019 йиллар

Ўзбекистон ўқ отиш спорти федерацияси

12.

Фарғона

олий маҳорат спорт мактаби

Таэквондо WTF

2019-2020 йиллар

Ўзбекистон таэквондо WTF федерацияси

13.

Урганч

олий маҳорат спорт мактаби

Оғир

атлетика

2019-2020 йиллар

Ўзбекистон оғир атлетика федерацияси

14.

Тошкент шаҳар

олий маҳорат спорт мактаби

Спортнинг ўйин турлари

2016 — 2018 йиллар

Ўзбекистон баскетбол федерацияси,

Волейбол федерацияси,

Гандболфедерацияси,

Теннис федерацияси,

Стол тенниси федерацияси,

Чим устида хоккей федерацияси,

Бадминтон федерацияси,

Шахмат федерацияси

Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2015 йил 23 ноябрдаги ПҚ-2438-сон қарорига
2-ИЛОВА
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Олий маҳорат спорт мактабларини ташкил этиш тадбирлари
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
РЕЖАСИ
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish

I. ХАЛҚАРО ДАРАЖАСИДАГИ СПОРТ УСТАЛАРИНИ ТАЙЁРЛАШ УЧУН ЗАРУР ШАРТ-ШАРОИТЛАР ЯРАТИШ, ШУ БИЛАН БИРГА ЎҚУВ-МАШҚ ЖАРАЁНИНИ ХАЛҚАРО СТАНДАРТЛАР ДАРАЖАСИДА ТАШКИЛ ЭТИШ УЧУН ЗАМОНАВИЙ МОДДИЙ-ТЕХНИКА ВА ИЖТИМОИЙ-МАИШИЙ БАЗА, СПОРТ АНЖОМЛАРИ, ИНВЕНТАРЛАР ВА ЭКИПИРОВКАЛАР БИЛАН ТАЪМИНЛАШ

1.

Вазирлар Маҳкамасининг олий маҳорат спорт мактаблари фаолиятини ташкил этиш тўғрисидаги қарорини қабул қилиш ва унда қуйидагиларни назарда тутиш:

олий маҳорат спорт мактабларининг вазифа ва функцияларини белгиловчи Низомни, спортчиларни ўқишга қабул қилиш учун саралаш танловлари ўтказиш, ўқув-машқ жараёнини ташкиллаштириш, спортчилар ва мураббийлар таркиби учун шарт-шароитлар яратиш, болалар ва ўсмирлар спорт мактаблари ҳамда ихтисослашган болалар ва ўсмирлар спорт мактаблари билан ўзаро ҳамкорлик қилиш тартибини тасдиқлаш;

спортчиларни яшаш жиҳозлари, спорт экипировкалари ва махсус формалар билан таъминлаш меъёрларини тасдиқлаш;

Миллий олимпия қўмитаси, спорт федерациялари билан ўқув-машқ жараёнини такомиллаштиришда, моддий-техника базани мустаҳкамлашда, юқори малакали мураббий-ўқитувчилар таркиби билан таъминлашда, мусобақалар ва ўқув машғулотлар йиғинларини ўтказишда ташкилий-кадрлар ва услубий ёрдам кўрсатиш бўйича ўзаро ҳамкорлик қилиш тартиби.

бир ой муддатда

Вазирлар Маҳкамаси,

Маданият ва спорт вазирлиги,

Молия вазирлиги,

Халқ таълими вазирлиги,

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Адлия вазирлиги,

Болалар спортини ривожлантириш жамғармаси,

Миллий олимпия қўмитаси,

спорт турлари бўйича федерациялар (ассоциациялар)

2.

Лойиҳалаш ташкилотлари орасида олий маҳорат спорт мактабларининг, уларнинг спорт турлари бўйича ихтисослаштирилишини ва жойлаштиришнинг иқлим шароитларини ҳисобга олган ҳолда аниқ лойиҳаларни ишлаб чиқиш бўйича танлов ўтказиш.

2016 йил I чорак

Давархитектқурилиш,

Маданият ва спорт вазирлиги

3.

Олий маҳорат спорт мактабларини спорт турлари бўйича ихтисослаштирилишини ва жойлаштиришнинг иқлим шароитларини ҳисобга олган ҳолда мазкур қарорга 1-илова билан тасдиқланган қурилиш муддатларини инобатга олган ҳолда аниқ лойиҳаларни ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш.

қурилишнинг тасдиқланган муддатларига мувофиқ ҳар йили

Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги,
Ёшлар сиёсати ва спорт вазирлиги
,

Миллий олимпия қўмитаси,

спорт турлари бўйича федерациялар (ассоциациялар)

4.

Ҳар йили тасдиқланадиган манзилли рўйхатларга мувофиқ олий маҳорат спорт мактабларини қуриш ва реконструкция қилиш параметрларини ўз вақтида ва сифатли бажарилиши устидан қатъий назоратни олиб бориш ва ҳар чоракда Вазирлар Маҳкамасига тегишли маълумотни киритиб бориш.

доимий

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши,

вилоят ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари

5.

Олий маҳорат спорт мактаблари фаолиятини ташкил этиш бўйича чора-тадбирларининг ҳудудий режалари;

ҳудудий олий маҳорат спорт мактабларига ихтисослаштириладиган спорт турларини комплекс ривожлантириш дастурларини ишлаб чиқиш, тасдиқлаш ва амалга ошириш.

2016 йил I чорак

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши,

вилоят ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари,

Маданият ва спорт вазирлиги,

Халқ таълими вазирлиги

6.

Олий маҳорат спорт мактабларини халқаро талабларга жавоб берадиган янги спорт ускуналари, анжомлар ва экипировкалар билан жиҳозлаш.

ҳар йили

Ёшлар сиёсати ва спорт вазирлиги,

Миллий олимпия қўмитаси,

Иқтисодиёт ва молия вазирлиги,

спорт турлари бўйича федерациялар (ассоциациялар)

II. ИЛҒОР ХАЛҚАРО ТАЖРИБАНИ ИНОБАТГА ОЛГАН ҲОЛДА ЎҚУВ-МАШҒУЛОТ ЖАРАЁНЛАРИГА ЭНГ ЯНГИ ИЛМИЙ-УСЛУБИЙ ТЕХНОЛОГИЯЛАР ВА ТАВСИЯЛАРНИ ТАТБИҚ ЭТИШ ОРҚАЛИ СПОРТЧИЛАРНИ НАЗАРИЙ ВА ТЕХНИК-ТАКТИК ТАЙЁРЛАШ СИФАТИНИ ОШИРИШ, ШУ АСОСДА МИЛЛИЙ ТЕРМА ЖАМОАЛАРНИНГ ЮҚОРИ ДАРАЖАДАГИ ТАЙЁРГАРЛИГИНИ ТАЪМИНЛАШ

7.

Халқаро тажрибани пухта ўрганган ва уни оқилона қўллаган ҳолда энг янги илмий-услубий технологиялар ва тавсияларни татбиқ этиш асосида ўқув-машғулот жараёнларини такомиллаштириш учун ўқув дастурларининг намунавий режалари ва халқаро даражадаги спорт усталарини тайёрлашнинг индивидуал режаларини ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш.

2016 йил I чорак

Маданият ва спорт вазирлиги,

Миллий олимпия қўмитаси,

спорт турлари бўйича федерациялар (ассоциациялар),

Соғлиқни сақлаш вазирлиги

8.

Олий маҳорат спорт мактабларида ўқув-машқ жараёни технологияларини такомиллаштириш учун илмий-услубий адабиётлар, қўлланмалар, тавсиялар ва кўргазмали материалларни ишлаб чиқиш ва нашр этиш.

ишлаб чиқиш —

2016 йил I чорак,

нашр этиш — доимий

Ёшлар сиёсати ва спорт вазирлиги,

Миллий олимпия қўмитаси,

Соғлиқни сақлаш вазирлиги

9.

Юқори даражадаги спортчиларни тайёрлаш бўйича хориж тажрибасини ўрганиш учун ишчи гуруҳларни тузиш ва спорт соҳасида илғор бўлган Хитой, Корея, Германия ва бошқа хорижий давлатларга хизмат сафарлари-стажировкаларни ташкил қилиш ва шу асосда олий маҳорат спорт мактабларида ўқув-машқ жараёнини ташкил этиш ва миллий терма жамоаларни тайёрлашни тубдан яхшилаш бўйича тавсияларни ишлаб чиқиш.

Ишчи гуруҳ томонидан тайёрланган тавсияларни олий маҳорат спорт мактабларининг ўқув-машқ жараёнига ҳамда терма жамоаларни спорт турлари бўйича тайёрлаш дастурига кенг татбиқ этиш.

2016 йил

1 январгача






2016 йил

давомида

Маданият ва спорт вазирлиги,

Миллий олимпия қўмитаси,

Соғлиқни сақлаш вазирлиги,

спорт турлари бўйича федерациялар (ассоциациялар)

10.

Олий маҳорат спорт мактаблари спортчиларини тайёрлаш сифати устидан мунтазам мониторинг олиб бориш. Зарур ҳолларда уларни тайёрлашдаги ўқув-машқ жараёнига тегишли тузатишлар киритиш.

доимий

Ёшлар сиёсати ва спорт вазирлиги,

Миллий олимпия қўмитаси

11.

Ўқув-машқ жараёнини узлуксиз тиббий-биологик ва спорт-психологик жиҳатидан қўллаб-қувватлаш бўйича тадбирлар режасини ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш, бунда:

ўқув-машғулот йиғинлари ва мусобақаларини тиббий ва фармакологик кузатуврежаларини тасдиқлаш (шу жумладан ўзида тиббий ва лаборатория текширувларини, тиббий асбоб-ускуна ва бошқалар билан янгилаш ва тўлиқ тўлдириш жадвали);

тиббий кўрик натижаларига кўра спортчиларнинг функционал ҳолатини мониторинг қилиш ва тузатишлар киритиш механизми, профилактика, жароҳатдан кейинги даволаш ва реабилитация, овқатланиш ва дам олиш режимини назарда тутиш.

ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш — 2016 йил 1 февралгача. амалга ошириш — доимий

Ёшлар сиёсати ва спорт вазирлиги, Соғлиқни сақлаш вазирлиги,

Миллий олимпия қўмитаси,

Иқтисодиёт ва молия вазирлиги

12.

Олимпия захиралари коллежлари ўқувчиларининг бир кунлик овқатланиш нормасининг оширилган коэффициентини инобатга олган ҳолда спортчиларнинг овқатланиш рациони ва нормаларини ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш, шунингдек, олий маҳорат спорт мактабларини зарур дори воситалари ва витаминлар билан таъминлаш.

2016 йил

I чорак

Соғлиқни сақлаш вазирлиги,

Маданият ва спорт вазирлиги,

Молия вазирлиги

13.

Олий маҳорат спорт мактаблари спортчиларининг асосий таркиби ва терма жамоа захираларини чуқур тиббий кўрикдан (йилда камида икки марта) ўтказишни ташкил этиш ва Миллий олимпия қўмитаси ҳузуридаги Республика спорт тиббиёти илмий-амалий маркази ва ҳудудий врачлик жисмоний тарбия диспансерларида профилактик соғломлаштириш, фармакологик жиҳатдан таъминлаган ҳолда даволаш ва жароҳатдан кейинги реабилитация қилиш.

доимий

Соғлиқни сақлаш вазирлиги,

Ёшлар сиёсати ва спорт вазирлиги,

Миллий олимпия қўмитаси

III. СПОРТ МАКТАБЛАРИ, ОЛИМПИЯ ВА ПАРАЛИМПИЯ СПОРТ ТУРЛАРИГА ТАЙЁРЛАШ МАРКАЗЛАРИ БИЛАН ИСТИҚБОЛЛИ СПОРТЧИЛАРНИ ТАНЛАБ ОЛИШ МАСАЛАЛАРИДА ЎЗАРО ҲАМКОРЛИК ҚИЛИШ, ОЛИЙ МАҲОРАТ СПОРТ МАКТАБЛАРИГА ЮҚОРИ МАЛАКАЛИ ТРЕНЕР-ЎҚИТУВЧИЛАР ТАРКИБИНИ, ШУ ЖУМЛАДАН ЕТАКЧИ ХОРИЖ МУТАХАССИСЛАРИНИ ЖАЛБ ҚИЛИШ

14.

Олий маҳорат спорт мактаблари тузилмасини уларнинг спорт турлари бўйича ихтисослиги ҳамда спортчилар контингентини ҳисобга олган ҳолда тасдиқлаш.

спорт мактаблари ишга тушганидан сўнг бир ой муддатда

Спортни ривожлантириш

давлат қўмитаси,

Молия вазирлиги

15.

Олий маҳорат спорт мактабларида тайёрлаш учун болалар ва ўсмирлар спорт мактабларида, ихтисослаштирилган болалар ва ўсмирлар мактабларида, олимпия захиралари коллежларида шуғулланаётган иқтидорли ва истиқболли ёшлар орасидан спортчилар захирасини шакллантириш механизмини тизимли равишда ташкил этиш.

доимий

Ёшлар сиёсати ва спорт вазирлиги, Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги

16.

Ҳудудий олий маҳорат спорт мактаблари фаолиятига жалб қилиш учун болалар ва ўсмирлар спорт мактаблари, ихтисослаштирилган болалар ва ўсмирлар мактаблари, олимпия захиралари коллежларинингюқори малакали ва тажрибали тренер-ўқитувчиларини самарали ва холис саралашнинг механизмини жорий этиш.

бир ой муддатда, амалга ошириш — доимий

Ёшлар сиёсати ва спорт вазирлиги,

Миллий олимпия қўмитаси,

спорт турлари бўйича федерациялар (ассоциациялар)

17.

Олий маҳорат спорт мактабларини етакчи хориж мутахассисларини жалб қилган ҳолда юқори малакали тренер-ўқитувчилар таркиби билан тўлдириш.

спорт мактабларининг ишга тушиш муддатида

Ёшлар сиёсати ва спорт вазирлиги, Миллий олимпия қўмитаси,

спорт турлари бўйича федерациялар (ассоциациялар)

18.

Тренерлар ва спортчиларнинг профессионал даражасини ошириш учун олий маҳорат спорт мактабларининг хориждаги спорт мактаблари, клублари ва марказлари билан тажриба алмашиш бўйича ҳамкорлигини ривожлантириш чора-тадбирлар режасини ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш.

тасдиқлаш —
2015 йилнинг IV — чораги

амалга ошириш— доимий

Ёшлар сиёсати ва спорт вазирлиги,

Миллий олимпия қўмитаси,

Спорт турлари бўйича федерациялар (ассоциациялар)

19.

Юқори даражадаги спортчиларни тайёрлаш тажрибасини ўрганиш учун олий маҳорат спорт мактаблари тренер-ўқитувчилари таркибини хорижий спорт мактаблари, клублари ва марказларида стажировкадан ўтказиш.

доимий

Ёшлар сиёсати ва спорт вазирлиги,

Миллий олимпия қўмитаси,

спорт турлари бўйича федерациялар (ассоциациялар)

20.

Олий маҳорат спорт мактабларининг ўқув-машғулот жараёнида иштирок этиш ва маслаҳат бериш ҳамда терма жамоаларни спорт турлари бўйича тайёрлаш учун етакчи чет эл мутахассисларини жалб қилиш.

доимий

Ёшлар сиёсати ва спорт вазирлиги, Иқтисодиёт ва молия вазирлиги, Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги,

Миллий олимпия қўмитаси

IV. МИЛЛИЙ ТЕРМА ЖАМОАЛАРИ ВА ЗАХИРАЛАРИНИНГ РЕСПУБЛИКА ВА ҲУДУДИЙ МУСОБАҚАЛАРИ, ЎҚУВ-МАШҒУЛОТ ЙИҒИЛИШЛАРИ, ШУНИНГДЕК, РЕСПУБЛИКАНИНГ ЕТАКЧИ СПОРТЧИЛАРИ — ОЛИМПИЯ ВА ОСИЁ ЎЙИНЛАРИ, ЧЕМПИОНАТЛАРИ ҲАМДА ЖАҲОН КУБОКЛАРИ СОВРИНДОРЛАРИ ИШТИРОКИДА МАҲОРАТ ДАРСЛАРИНИ ТАШКИЛ ЭТИШ ВА ЎТКАЗИШ

21.

Ўқув-машғулот машқларини мунтазам ўтказиб бориш орқали олий маҳорат спорт мактабларида спорт турлари бўйича Олимпия ва Осиё ўйинлари, Осиё ва жаҳон чемпионатлари ҳамда бошқа нуфузли халқаро мусобақаларга тайёрлашнинг узлуксиз жараёнини ташкил этиш.

доимий

Ёшлар сиёсати ва спорт вазирлиги,

Миллий олимпия қўмитаси,

спорт турлари бўйича федерациялар (ассоциациялар),

Иқтисодиёт ва молия вазирлиги,
Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги

22.

Ҳудудий олий маҳорат спорт мактабларида халқаро, республика ва ҳудудий спорт мусобақаларини ўтказиш жадвалини ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш.

ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш — ҳар йили,

амалга ошириш 2016 — 2020 йиллар

Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги,

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Халқ таълим вазирлиги, Молия вазирлиги,

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши,

вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари,

спорт турлари бўйича федерациялар (ассоциациялар), жисмоний тарбия-спорт ташкилотлари

23.

Олий маҳорат спорт мактабларида республиканинг етакчи спортчилари — нуфузли халқаро мусобақалар ва турнирлар, шу жумладан Олимпия ва Осиё ўйинлари, жаҳон, Осиё чемпионатлари совриндорлари иштирокида маҳорат дарсларини ўтказиш.

доимий

Ёшлар сиёсати ва спорт вазирлиги,

Миллий олимпия қўмитаси,

спорт турлари бўйича федерациялар (ассоциациялар)

(2-илова Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 12 июндаги ПФ-92-сонли Фармони таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 13.06.2023 й., 06/23/92/0366-сон)
(Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2015 й., 47-сон, 595-модда; 2017 й., 20-сон, 354-модда; Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 07.06.2018 й., 06/18/5456/1316-сон, 31.07.2018 й., 06/18/5483/1594-сон; 31.10.2020 й., 06/20/6099/1450-сон; Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 15.01.2022 й., 06/22/52/0029-сон; 13.06.2023 й., 06/23/92/0366-сон)