28.10.2015 йилда рўйхатдан ўтган, рўйхат рақами 2724
ONLINE TRANSLATE
Ўзбекистон Республикаси молия вазирининг буйруғи, 28.10.2015 йилда рўйхатдан ўтган, рўйхат рақами 2724
Kuchga kirish sanasi
02.11.2015
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ МОЛИЯ ВАЗИРИНИНГ
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
буйруғи
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Тиражли лотерея ўйинларини ўтказиш тартиби тўғрисидаги йўриқномани тасдиқлаш ҳақида
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
[Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2015 йил 28 октябрда рўйхатдан ўтказилди, рўйхат рақами 2724]
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикасининг «Фаолиятнинг айрим турларини лицензиялаш тўғрисида»ги Қонуни ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2002 йил 15 ноябрдаги 396-сон қарори билан тасдиқланган Лотереялар ташкил этиш ва ўтказиш тартиби тўғрисидаги низомга мувофиқ буюраман:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1. Тиражли лотерея ўйинларини ўтказиш тартиби тўғрисидаги йўриқнома иловага мувофиқ тасдиқлансин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2. Мазкур буйруқ расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Вазир Р. АЗИМОВ
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Тошкент ш.,
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2015 йил 25 сентябрь,
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
83-сон
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси молия вазирининг 2015 йил 25 сентябрдаги 83-сон буйруғига
ИЛОВА
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Тиражли лотерея ўйинларини ўтказиш тартиби тўғрисидаги
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ЙЎРИҚНОМА
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Мазкур Йўриқнома Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2002 йил 15 ноябрдаги 396-сон қарори билан тасдиқланган Лотереялар ташкил этиш ва ўтказиш тартиби тўғрисидаги низомга мувофиқ тиражли лотерея ўйинларини ўтказиш тартибини белгилайди.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1-боб. Умумий қоидалар
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1. Тиражли лотерея ўйинларини (бундан буён матнда тираж деб юритилади) ўтказиш лотереялар ташкил этиш фаолиятини амалга ошириш ҳуқуқини берувчи лицензияга ва лицензияловчи орган томонидан тасдиқланган тираж ўтказиш шартларига (бундан буён матнда ўйин шартлари деб юритилади) эга бўлган тираж ташкилотчиси томонидан амалга оширилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2. Тиражни ўтказиш учун тираж ташкилотчисининг қарори билан тираж комиссияси тузилади. Тираж ташкилотчиси томонидан тираж комиссиясининг таркиби ва иш регламенти ҳар бир тираж учун алоҳида тасдиқланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
3. Тиражни ўтказиш билан боғлиқ харажатлар, шунингдек бошқа ташкилий масалаларни амалга ошириш тираж ташкилотчисининг ўз маблағлари ҳисобидан амалга оширилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
4. Тиражни ўтказиш муддатлари ва жойи лиценцияловчи орган томонидан тасдиқланган ўйин шартлари билан белгиланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
5. Тираж комиссиясининг тўлақонли ишлаши ва тиражни ўтказиш учун тиражлар томоша зали, саҳна ва зарур миқдорда алоҳида хоналарга эга бўлган биноларда ўтказилади. Тиражларни ўтказишда замонавий шу жумладан, ахборот-коммуникация технологиялари ва кузатув тизимларидан фойдаланилиши мумкин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
6. Тиражлар хоҳловчиларнинг тиражга тўсиқсиз кириши ва хавфсизлик талабларига риоя қилиниши шарти билан оммавий тарзда ўтказилиши зарур. Бунда, тиражни ўтказилиши тўғрисидаги маълумот камида беш кун олдин оммавий ахборот воситаларида эълон қилиниши лозим.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Иштирокчилар тираж комиссиясига ўзларини қизиқтираётган тиражга доир масалалар бўйича саволлар беришга ҳақли.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2-боб. Тираж комиссиясининг фаолиятини ташкил этиш ва унинг иш тартиби
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
7. Тираж комиссияси таркиби раис, унинг ўринбосари (ўринбосарлари), тираж комиссиясининг котиби ва аъзоларидан иборат бўлиб, 20 кишидан кам бўлмаган ҳолда тузилади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
8. Тираж комиссияси таркибига тегишли ташкилотлар раҳбарияти билан келишилган ҳолда тираж ташкилотчиси (ташкилотчилари), маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари, давлат бошқаруви ва ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар, шунингдек фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органларининг вакиллари киритилиши мумкин.
(8-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2026 йил 4 августдаги 25-мҳ-сонли буйруғи (рўйхат рақами 3916, 04.08.2026 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.08.2026 й., 10/26/3916/0819-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Тираж ўтказиш бўйича тираж комиссияси аъзолари ўртасида мажбуриятларнинг тақсимланиши тираж комиссияси раиси томонидан мазкур Йўриқноманинг 1-иловасига мувофиқ амалга оширилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
3-боб. Тиражни ўтказишга тайёргарлик кўриш бўйича ташкилий масалалар
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
9. Тираж ташкилотчиси тиражга қадар:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
а) тираж ўтказиш учун буюм номи ва сони ёки пул ютуқларининг миқдори, лотерея билетларининг рақами ва уларнинг серияси қайд этилган тўрт турдаги махсус билетларни нашриётда мазкур Йўриқноманинг 2-иловасига мувофиқ шаклда икки тўпламда тайёрланишини таъминлайди;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
б) пластмассадан тайёрланган патронларни ҳозирлайди;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
в) мазкур Йўриқноманинг 3-иловасига мувофиқ шаклдаги Ютуқли лотерея билетларининг рақами ва уларнинг серияси ҳисобини юритиш карточкаларини тайёрлайди;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
г) мазкур Йўриқноманинг 4-иловасига мувофиқ шаклдаги Буюм ютуқлари номи ёки пул ютуқларининг миқдори ва сонини кўрсатган ҳолда ютуқли махсус билетларни елимлаш учун карточкаларни тайёрлайди;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
д) мазкур Йўриқноманинг 5, 6, 7-иловаларига мувофиқ шаклдаги қайдномаларни тайёрлайди;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
е) мазкур Йўриқноманинг 8-иловасига мувофиқ шаклда Тираждаги ютуқли лотерея билетларининг серия рақамларини қайд этиш китобини тайёрлайди;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ж) тиражда қўлланиладиган махсус билетларнинг ҳар бир тури сонининг ҳисобини амалга оширади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
з) айланадиган тўртта барабанни тайёрлайди.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
10. Махсус билетларнинг иккала тўплами тираж комиссияси котиби томонидан тираж ўтказилгунга қадар саналади ва ўйин шартлари билан солиштирилади, сўнгра махсус билетлар турлари бўйича бандеролланиб ўралади ва тамғаланган ҳолда сейфда сақланади. Махсус билетларнинг иккинчи тўплами захира ҳисобланиб, тиражни ўтказиш жараёнида билетларни алмаштириш зарурияти юзага келган ҳолларда махсус билетларни алмаштиришда фойдаланилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
4-боб. Тиражни ўтказиш тартиби
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
11. Тираж ўтказиладиган кундан бир кун аввал тираж комиссиясининг ташкилий йиғилиши ўтказилади ва йиғилишда иштирок этаётган тираж комиссияси аъзолари алоҳида қайдномада қайд этилиб, тираж комиссияси аъзолари таркиби, ўйин шартлари ва тиражни ўтказиш тартиби, иш регламенти ва мажбуриятлар билан таништирилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
12. Тираж ўтказиладиган кун тираж ташкилотчисининг вакили тираж комиссияси аъзолари иштирокида лотерея билетларини тўлиқ тарқатилганлигини тасдиқловчи маълумотни ёки тарқатилмаган лотерея билетларини йўқ қилиш далолатномасининг тўртинчи нусхасини, тарқатилмаган лотерея билетларини йўқ қилиш далолатномасининг биринчи нусхаси лицензияловчи органга тақдим этилганлиги белгиси билан тираж комиссияси раисига расман топширади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
13. Шундан сўнг тираж комиссияси махсус билетларни текшириш ва патронларга жойлаган ҳолда барабанларга солиш жараёнига киришади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
14. Бунда махсус билетлар қуйидаги тартибда текширилади:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
тираж комиссияси раиси тираж комиссияси котибидан тираж учун тайёрланган ва тамғаланган махсус билетларни қабул қилиб олади, дасталанган махсус билетларни очади ва уларни биргаликда патронлар сонига мос равишда махсус билетларни жойлаштириши керак бўлган тираж комиссияси аъзоларига беради;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
тираж комиссияси аъзолари бу махсус билетларни, махсус билетлар дасталанган ўрамлардаги ёзувлар билан мослигини, шунингдек тасдиқланган ўйин шартлари асосида тайёрланган махсус билетларнинг ҳар бири тури сонининг ҳисобини текширадилар. Бунда, махсус билетлар сони ва уларда акс эттирилган буюм ютуқлари номлари ёки пул ютуқлари миқдорлари текширилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
15. Текширувдан сўнг махсус билетлар патронларга жойлаштирилади ва тираж комиссияси раисига қайтарилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Тираж комиссияси раиси олинган махсус билетли патронларни санайди, уларга махсус билетлар тўлиқ жойлаштирилганлигини ташқи кўрикдан ўтказади ва уларни икки нафар тираж комиссияси аъзоларига қайта санаш учун беради.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Текширув якунлангач, тираж комиссияси аъзолари тираж комиссияси раисининг кўрсатмасига кўра барабанларни кўрикдан ўтказадилар ва уларда бегона предметларнинг йўқлигига ишонч ҳосил қилган ҳолда махсус билетли патронларни тегишли барабанларга қуйидаги тартибда жойлаштирадилар:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
биринчи барабанга — буюм ютуқлари номи ёки пул ютуқлари миқдорлари сонини белгиловчи махсус билетли патронлар;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
иккинчи ва учинчи барабанга — сонларнинг бириктирилишидан ютуқли сериялар ҳосил бўлувчи махсус билетли патронлар солинади. Бунда иккинчи барабанга лотерея билети сериясининг минглик ва юзлик рақамларини белгиловчи махсус билетлар, учинчи барабанга эса, лотерея билети сериясининг ўнлик ва бирлик рақамларини белгиловчи махсус билетлар солинади. Лотерея билетининг ютуқли серия рақами иккинчи ва учинчи барабанлардан олинган махсус билетларда кўрсатилган сонларни бириктириш орқали аниқланади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
тўртинчи барабанга — лотерея билетлари рақамини белгиловчи махсус билетлар солинади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
16. Махсус билетли патронларни тегишли барабанларга солиш жараёни тугагандан сўнг, тираж комиссияси аъзолари ҳар бир барабан олдида икки кишидан бўлиб, ўз жойларини эгаллайдилар.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
17. Ютуқлар бутун сериялар бўйича ўйналади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Агар ўйин шартларига кўра, лотерея билетлари бир неча разрядда муомалага чиқарилган бўлса, барча разрядлардаги бир хил рақамли ва серияли лотерея билетлари ютуқли ҳисобланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
18. Патронлар пухта аралаштирилиши учун тираж комиссияси раисининг кўрсатмасига биноан барабанлар айлантирилади. Барабан бир неча марта (камида уч марта) айлантирилгандан сўнг, барабан олдида жойлашган тираж комиссияси аъзоси томонидан тўхтатилади ва барабан эшикчасини очиб, ундан бир дона махсус билетли патронни олади ва уни махсус идишга қўяди.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Бунда, тираж комиссияси аъзоси барабандаги патронларнинг тўкилиб кетмаслиги, хатолик туфайли битта патрон ўрнига бир нечта патроннинг олинмаслиги чорасини кўради.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Тираж комиссиясининг иккинчи аъзоси барабандан олинган патронни олиб, ундан махсус билетни чиқаради ва уни очилган ҳолда тираж комиссияси раиси ва аъзоларига кўрсатади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Барабанлардаги патронларни аралаштириш уларнинг ҳар бирини барабанлардан олиш олдидан амалга оширилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
19. Барабанлардан махсус билетли патронларнинг олиниши қуйидаги тартибда амалга оширилади:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
биринчи навбатда, биринчи барабандан буюм ютуқлари номи ёки пул ютуқлари миқдорлари ва сони қайд этилган махсус билетли патрон олинади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
сўнгра, иккинчи ва учинчи барабанлардан — сонларнинг бириктирилишидан лотерея билетининг ютуқли серия рақамлари ҳосил бўлувчи бир донадан махсус билетли патронлар олинади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
тўртинчи барабандан, лотерея билети рақами қайд этилган махсус билетли патрон, агар биринчи барабандан ютуқли сериядаги фақатгина битта лотерея билети рақамига ўйналадиган буюм ютуқлари номи ёки пул ютуқлари миқдорлари ва сонини белгиловчи махсус билетли патронлар олинган ҳоллардагина олинади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Агар лотерея билетларининг барча рақамлари бўйича ютуқли сериядаги бир хил ютуқлар ўйналса, у ҳолда лотерея билети рақамини белгиловчи махсус билетли патронлар барабандан олинмайди.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
20. Тираж комиссияси раиси ёки унинг ўринбосари (ўринбосарлари), шунингдек тираж комиссияси котиби тираж комиссияси аъзоларига ва залда иштирок этаётганларга барабандан олинган махсус билетдаги буюм ютуқлари номи ёки пул ютуқлари миқдорлари, сўнгра ютган лотерея билетининг серияси ва рақамларини эълон қилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Буюм ютуқлари номи ёки пул ютуқлари миқдорларини белгиловчи махсус билетлар эълон қилингандан сўнг, буюм ютуқлари номи ёки пул ютуқларининг миқдори ва сонини кўрсатган ҳолда ютуқли махсус билетларни елимлаш карточкаларига елимлайдиган тираж комиссияси аъзоларига берилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
21. Иккинчи, учинчи ва тўртинчи барабанлардан олинган махсус билетлар, тиражни ўтказиш жараёнида патронларга қайта жойланади ва махсус билет олинган барабанга қайта солиш учун тираж комиссияси аъзоларидан бирига берилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ҳар бир кейинги ютуқнинг ўйналиши, махсус билетлар тегишли барабанларга жойлаштирилганидан сўнггина амалга оширилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
22. Биринчи ва иккинчи барабанлардан серия рақамларини ҳосил қилувчи ноль сонларидаги махсус билетлар чиқарилган тақдирда, унда тиражда ўйналаётган лотерея билетларининг охирги серия рақамига ютуқ чиққан ҳисобланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Иккинчи ва учинчи барабанлардан олинган махсус билетлардаги сонларнинг бирикмаси орқали ютуқли серия рақами ҳосил бўлиб, ютуқ аввал ўйналган бўлса, у ҳолда аввал ўйналган биринчи ютуқ ҳақиқий ҳисобланади ва тушган серия рақами қайта ўйналади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Такрорий ютуқлар тушган серия рақамлари, тираж комиссияси аъзоси томонидан Тиражидаги ютуқли лотерея билетларининг серия рақамларини қайд этиш китоби бўйича аниқланади ва тиражда ўйналган серия рақамлари қаршисида белги қўйилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Такрорий ютуқ чиққан серия рақамлари аниқланганда тираж комиссияси аъзоси бу ҳақда тираж комиссияси раисига хабар беради.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Тираж комиссияси раиси такрорий ютуқ чиққан серия рақамини Буюм ютуқлари номи ёки пул ютуқларининг миқдори ва сонини кўрсатган ҳолда ютуқли махсус билетларни елимлаш карточкасидаги ёзувлар билан текширади ҳамда мазкур рақамдаги серияга аввал ютуқ чиққанлигига ишонч ҳосил қилгандан сўнг, тираж комиссияси аъзоларига ва тираж иштирокчиларига ушбу ҳақда эълон қилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Қайтадан ўйналиши лозим бўлган серия рақамини белгиловчи махсус билетлар, тегишли барабанларга қайта солинади ва патронлар аралаштирилгандан сўнг, бошқа махсус билетли патронлар барабандан олинади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Такрорий ютуқ чиққан серия рақамларининг қайта ўйналишида лотерея билет рақамлари қайта ўйналмайди.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Такрорий ютуқ чиққан серия рақамларини ўз вақтида аниқлаш масъулияти тираж комиссияси аъзоси зиммасига юкланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
23. Агар тегишли барабанларга қайта солиниши лозим бўлган махсус билетларга патронлардан чиқариб олиш жараёнида шикаст етса, у ҳолда, бу махсус билетлар тираж комиссияси раисининг кўрсатмасига биноан захирадаги тўпламдан янгиларига алмаштирилади. Тираж комиссияси раиси бундай ҳар бир ҳолат тўғрисида тираж комиссияси аъзолари ва тираж иштирокчиларини хабардор қилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
24. Агар тираж пайтида барабандан икки ёки ундан ортиқ патронлар тўкилиб кетса, у ҳолда ушбу барабандаги барча патронлар олиниб, тираж комиссияси раиси ва тираж комиссияси котиби назоратида тираж комиссияси аъзолари томонидан қайта саналади. Тираж комиссияси аъзолари барча махсус билетли патронларнинг мавжудлигига ишонч ҳосил қилганларидан сўнг, уларни тегишли барабанларга қайта соладилар ва тираж давом эттирилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Агар буюм ютуқлари номлари ёки пул ютуқлари миқдорлари белгиланган махсус билетли патронларнинг камлиги аниқланса, у ҳолда барча махсус билетлар барабандан олинади ва унга захира тўпламидаги янги махсус билетлар мазкур тиражда аввал ўйналган миқдордаги ютуқли махсус билетлар чиқариб ташланган ҳолда патронларга жойлаштириб солинади ва тираж давом эттирилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Агар ютуқли лотерея билетларининг рақами ва уларнинг серияси ҳосил бўлувчи бир ёки бир нечта махсус билетли патроннинг камлиги аниқланса, у ҳолда барча махсус билетлар барабанлардан олинади ва захира тўпламидаги янгилари билан алмаштирилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
25. Тираж биринчи барабандан буюм ютуқлари номи ёки пул ютуқлари миқдори ва сони кўрсатилган барча махсус билетлар тўлиқ олингунга қадар давом этади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
26. Тираж комиссияси ишида танаффус бўлганда, махсус билетлар солинган барабанлар ва тиражда юритилаётган барча ҳужжатлар солинган сейф муҳрланади, ҳамда тиражга доир бошқа анжомлар билан биргаликда қўриқлаш хизматига қўриқлаш учун топширилади. Тираж комиссияси раиси ёки унинг ўринбосари бу ҳақида қўриқлаш хизмати билан биргаликда икки нусхада қабул қилиш-топшириш далолатномаси тузади. Муҳр тираж комиссияси раиси ёки унинг ўринбосарида сақланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Танаффусдан сўнг тираж комиссияси раиси ёки унинг ўринбосари қабул қилиш-топшириш далолатномаси асосида махсус билетлар солинган барабанлардаги ва тиражда юритилаётган барча ҳужжатлар солинган сейфдаги муҳр тамғасини, ҳамда тиражга доир бошқа анжомларнинг бутлигини текшириб, қўриқлаш хизматидан қабул қилиб олади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
27. Тираж комиссиясининг ишида мазкур Йўриқноманинг 26-бандида қайд этилган тадбирларни амалга оширмаган ҳолда танаффус қилинишига йўл қўйилмайди. Танаффусдан ташқари вақтларда, тираж комиссияси аъзолари ўз иш жойларини фақатгина тираж комиссияси раисининг рухсати билан тарк этишлари мумкин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
28. Тираж якунлангандан ва барча қайдномалар ва карточкалар бўйича ютуқли лотерея билетларининг рақами ва уларнинг серияси ёзувлари, шунингдек Тираждаги ютуқли лотерея билетларининг серия рақамларини қайд этиш китоби текширилиши тугагандан сўнг, тираж комиссияси раисининг кўрсатмасига кўра тираж комиссияси аъзолари томонидан иккинчи, учинчи ва тўртинчи барабанлардаги барча махсус билетли патронлар улардан чиқариб олинади, уларнинг сони текширилади ва тираж комиссияси котибига уларни кейинчалик тираж ташкилотчисига сақлаши учун берилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Махсус билетлар 3 йил сақланади. Сақлаш муддати тугагач, тираж ташкилотчиси юқоридаги махсус билетларни йўқ қилинишини таъминлайди.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
5-боб. Ютуқли лотерея билетларининг ҳисоби ва ютуқлар расмий жадвалини тузиш
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
29. Тиражни ўтказиш жараёнида тираж комиссияси аъзолари ютуқли серия рақамлари ва лотерея билетларининг рақамлари ҳисобини қуйидаги ҳужжатларда юритадилар:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ютуқли лотерея билетларининг рақами ва уларнинг сериясини ҳисобини юритиш карточкаларида;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
буюм ютуқлари номи ёки пул ютуқларининг миқдори ва сонини кўрсатган ҳолда ютуқли махсус билетларни елимлаш карточкаларида;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
уч нусхада тиражда ўйналган ютуқлар ёзуви учун қайдномаларда;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
тиражда ютуқлар такрорий тушган лотерея билетларининг серия рақамлари ҳисоби учун қайдномаларда;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
тираждаги ютуқли лотерея билетларининг серия рақамларини қайд этиш китобида.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Карточкаларда тузатишларга йўл қўйилмайди. Нотўғри тўлдирилган карточка дарҳол йўқ қилинади ва унинг ўрнига янгиси тўлдирилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Қайдномаларга киритилган тузатишлар қайдномаларни тўлдирган ва текширган тираж комиссия аъзолари, шунингдек тираж комиссияси раиси ёки тираж комиссияси раиси ўринбосари ва котибининг имзолари билан тасдиқланиши лозим.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
30. Тираж тугагандан сўнг, барча қайдномалар ва карточкалардаги ютуқли лотерея билетларининг рақами ва уларнинг серияси, ҳужжатларда ёзувларни амалга оширмаган тираж комиссияси аъзолари томонидан солиштирилиши амалга оширилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Бунда, тираж комиссияси котиби лотерея билетларининг рақами ва уларнинг сериясини буюм ютуқлари номи ёки пул ютуқларининг миқдори ва сонини кўрсатган ҳолда ютуқли махсус билетларни елимлаш карточкалари бўйича ўқийди, тираж комиссияси аъзолари эса, уларга текшириш учун берилган ҳужжатлардаги ёзувларнинг тўғрилигини кузатиб борадилар.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Текширувни амалга оширган тираж комиссияси аъзолари, ўзлари текширган ҳужжатлардаги ёзувларнинг тўғрилигини имзолари билан тасдиқлайдилар.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
31. Агар лотерея билетларининг рақами ва уларнинг серияси бўйича ёзувларни солиштиришда тафовутлар аниқланса, у ҳолда рақамларнинг тўғрилиги кўпроқ бир хил бўлган ёзувли қайднома ва карточкалар билан белгиланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
32. Тиражнинг барча ҳужжатлари текширилгандан сўнг, ютуқли лотерея билетларининг рақами ва уларнинг серияси ҳисобини юритиш карточкаларида, Буюм ютуқлари номи ёки пул ютуқларининг миқдори ва сонини кўрсатган ҳолда ютуқли махсус билетларни елимлаш карточкалар лотерея билетлари ютуқли серияларининг ўсиб бориши тартибида йиғилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Сўнгра тираж комиссияси котиби, Тираждаги ютуқли лотерея билетларининг серия рақамларини қайд этиш китобида қайд этилган белгиларнинг тўғрилигини Буюм ютуқлари номи ёки пул ютуқларининг миқдори ва сонини кўрсатган ҳолда ютуқли махсус билетларни елимлаш карточкалари билан солиштириш йўли орқали текширади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
33. Буюм ютуқлари номи ёки пул ютуқларининг миқдори ва сонини кўрсатган ҳолда ютуқли махсус билетларни елимлаш карточкалари асосида беш нусхада ютуқлар расмий жадвали тузилади. Ютуқлар расмий жадвалида тузатишларга йўл қўйилмайди. Агар хатоликка йўл қўйилган бўлса, у ҳолда ютуқлар расмий жадвалининг тегишли варағи қайта чоп этилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
34. Ютуқлар расмий жадвали қуйидаги тартибда текширилади:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
тираж комиссияси раиси ёки унинг кўрсатмаси бўйича унинг ўринбосари, тираж комиссияси котиби, тираж комиссияси аъзоларидан бир киши Буюм ютуқлари номи ёки пул ютуқларининг миқдори ва сонини кўрсатган ҳолда ютуқли махсус билетларни елимлаш карточкаларни ўқийди;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
тираж комиссияси раиси ўринбосари, тираж комиссияси котиби ёки бир нафар тираж комиссияси аъзоси бир нусхада чиқарилган ютуқлар расмий жадвалидаги маълумотларнинг тўғрилигини текширадилар;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
бир вақтнинг ўзида, тираж комиссияси аъзоларидан бири тираж комиссияси аъзолари томонидан текширилган ва имзоланган Ютуқли лотерея билетларининг рақами ва уларнинг сериясини ҳисобини юритиш карточкаларнинг иккинчи комплекти бўйича текширувни амалга оширади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
35. Ютуқлар расмий жадвалининг барча беш нусхаси текширилгандан сўнг, тираж комиссияси раиси, унинг ўринбосари, тираж комиссияси аъзолари ва тираж комиссияси котиби томонидан имзоланади. Шундан сўнг, ютуқлар расмий жадвалининг барча беш нусхаси шнурланиб, тираж ташкилотчисининг муҳри изи (муҳр мавжуд бўлган тақдирда) туширилган қоғоз билан елимланиб муҳрланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
36. Ютуқлар расмий жадвалининг нусхалари қуйидаги тартибда тақсимланади:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
биринчи нусхаси Тиражда ўйналган ютуқлар ёзуви учун қайдноманинг бир нусхаси билан доимий сақлаш учун тираж комиссияси раисига берилади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
иккинчи ва учинчи нусхалари тиражнинг бошқа барча ҳужжатлари билан биргаликда тираж комиссияси котибида қолади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
тўртинчи нусхаси сақлаш учун лицензияловчи органга тақдим этилади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
бешинчи нусхаси матбуотда эълон қилиш учун газета(лар) таҳририятига берилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
37. Тиражни ўтказиш жараёнида тираж комиссияси котиби тираж комиссияси ишини тавсифловчи асосий жиҳатларни, шу жумладан, ташкилий йиғилишнинг ўтказилиши ва унда тираж комиссияси аъзоларининг мазкур Йўриқнома, тираж комиссиясининг иш регламенти ва унинг аъзолари ўртасидаги мажбуриятлар тақсимотлари билан таништирилишига оид баённомани юритади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Баённомада тиражнинг очилиш вақти ва тираж комиссияси ишидаги танаффуслар, махсус билетларни текшириш амалга оширилганлиги, уларни патронлар ва барабанларга жойланиши, ишларнинг қайси тираж комиссияси аъзоси томонидан амалга оширилганлиги, тираж тугаши билан патронларни махсус билетлар билан қайта саноқдан ўтказилганлиги қайд этилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Тиражни ўтказиш давомида шикаст етган махсус билетларни алмаштириш, тираж механизмларининг ишдан чиқиш ёки қайсидир барабандан махсус билетли патронларнинг тўкилиб кетган ҳолатлари юз берган бўлса, ушбу ҳолатлар баённомада батафсил акс эттирилиши лозим.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Баённома тираж комиссияси раиси, унинг ўринбосари, тираж комиссияси котиби томонидан имзоланади ва тиражга оид бошқа барча ҳужжатлар билан биргаликда тираж ташкилотчисида сақланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
6-боб. Якуний қоида
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
38. Мазкур Йўриқнома талабларининг бузилишида айбдор бўлган шахслар қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ жавобгар бўладилар.
(38-банд Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2021 йил 28 июлдаги 16-мҳ-сонли буйруғи (рўйхат рақами 3313, 28.07.2021 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 28.07.2021 й., 10/21/3313/0724-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Тиражли лотерея ўйинларини ўтказиш тартиби тўғрисидаги йўриқномага
1-ИЛОВА
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish

‎‎«___________________» тиражни ўтказиш бўйича

‎‎тираж комиссияси аъзолари ўртасида

‎‎МАЖБУРИЯТЛАР ТАҚСИМОТИ

_________________________________ ‎‎

‎_________________________________‎

(кун, ой, йил)‎

(тиражни ўтказиш жойи)‎

‎‎1. Махсус билетларни текширади, патронларга ҳамда тираж барабанларига жойлаштиради:
‎‎а) буюм ютуқлари номлари ёки пул ютуқлари миқдорлари ва сони қайд этилган махсус билетлар (____________ дона) — тираж комиссияси аъзолари (5 — 6 киши):
___________________________________ ‎

_________________‎

(Ф.И.О.)‎

(имзо)‎

___________________________________‎

_________________‎

(Ф.И.О.)‎

(имзо)‎

___________________________________‎

_________________‎

(Ф.И.О.)‎

(имзо)‎

___________________________________‎

_________________‎

(Ф.И.О.)‎

(имзо)‎

___________________________________‎

_________________‎

(Ф.И.О.)‎

(имзо)‎

___________________________________‎‎‎

_________________‎

(Ф.И.О.)‎

(имзо)‎

‎‎б) лотерея билети сериясининг минглик ва юзлик рақамларини белгиловчи махсус билетлар (___ дона) — тираж комиссияси аъзоси _______________________________________ _____________;

(Ф.И.О.)‎

(имзо)‎

‎‎в) лотерея билети сериясининг ўнлик ва бирлик рақамларини белгиловчи махсус билетлар (______дона) — тираж комиссияси аъзолари (2 киши):

‎‎___________________________________

_____________

(Ф.И.О.)‎

(имзо)‎

‎‎___________________________________

_________________‎

(Ф.И.О.)‎ ‎

(имзо)‎

‎‎г) лотерея билети рақамлари қайд этилган махсус билетлар ( _______ дона) — тираж комиссияси аъзолари (2 — 3 киши):
___________________________________

_________________‎

(Ф.И.О.)‎

(имз)‎

___________________________________‎‎‎

_________________‎

(Ф.И.О.)‎

(имзо)‎

___________________________________‎‎‎

_________________‎

(Ф.И.О.)‎

(имзо)‎

‎‎д) махсус билетли патронларни тегишли тираж барабанларига жойлаштирадилар — тираж комиссияси аъзолари (2 киши):
‎‎___________________________________

_________________‎

(Ф.И.О.)‎

(имзо)‎

‎‎___________________________________

_________________‎

(Ф.И.О.)‎

(имзо)‎

‎‎2. Ютуқли лотерея билетларининг рақами ва уларнинг сериясини ёзади:

‎‎1-сонли қайднома — тираж комиссияси аъзоси _________________________ ________;

(Ф.И.О.)‎

(имзо)‎

‎‎2-сонли қайднома — тираж комиссияси аъзоси _______________________ __________;

(Ф.И.О.)‎

(имзо)‎

‎‎3-сонли қайднома — тираж комиссияси аъзоси ______________________ ___________;

(Ф.И.О.)‎

(имзо)‎

‎‎ютуқли лотерея билетларининг рақами ва уларнинг сериясини ҳисобини юритиш карточкалари — тираж комиссияси аъзоси _________________________ ___________;

(Ф.И.О.)‎ ‎

(имзо)‎ ‎

‎‎буюм ютуқлари номи ёки пул ютуқларининг миқдори ва сонини кўрсатган ҳолда ютуқли махсус билетларни елимлаш карточкалари — тираж комиссияси аъзоси _____________________________________ _______________.

‎‎(Ф.И.О.)‎

(имзо)‎ ‎

‎‎3. Тиражда ютуқлар такрорий тушган лотерея билетларининг серия рақамлари ҳисоби учун қайдномани юритади — тираж комиссияси аъзоси _______________________________________ __________________.

‎‎(Ф.И.О.)‎

(имзо)‎ ‎

‎‎4. Тираждаги ютуқли лотерея билетларининг серия рақамларини қайд этиш китобига белгилар қўяди ва ютуқлар такрорий тушган билетлар серия рақамларини аниқлайди — тираж комиссияси аъзоси _________________________________ _____________.

‎‎(Ф.И.О.)‎

(имзо)‎ ‎ ‎
‎‎5. Тираж барабанлари олдида навбатчилик қиладилар:
‎‎а) буюм ютуқлари номи ёки пул ютуқлари миқдорлари белгиланган махсус билетли патронлар солинган барабанда:
‎‎эшикчани очади — тираж комиссияси аъзоси _______________________ __________;

(Ф.И.О.)‎

(имзо)‎

‎‎махсус билетларни кўрсатади — тираж комиссияси аъзоси
‎ _______________________________________ __________;

(Ф.И.О.)‎ ‎‎

(имзо)‎ ‎

‎б) лотерея билетларининг серия рақамларида минглик ва юзликларни белгиловчи махсус билетли патронлар солинган барабанда:
‎‎эшикчани очади — тираж комиссияси аъзоси ____________________________________ ________________;

(Ф.И.О.)‎ ‎‎

(имзо)‎

‎‎махсус билетларни кўрсатади — тираж комиссияси аъзоси ____________________________________ _________________;

‎‎(Ф.И.О.)‎

(имзо)‎

‎‎в) лотерея билетларининг серия рақамларида ўнлик ва бирликларни белгиловчи махсус билетли патронлар солинган барабанда:
‎‎эшикчани очади — тираж комиссияси аъзоси _______________________ __________;

(Ф.И.О.)‎

(имзо)‎

‎‎махсус билетларни кўрсатади — тираж комиссияси аъзоси ___________________________________ ______________;

‎‎(Ф.И.О.)‎

(имзо)‎
‎‎г) лотерея билети рақамларини белгиловчи махсус билетли патронлар солинган барабанда:
‎‎эшикчани очади — тираж комиссияси аъзоси ________________________ __________;

(Ф.И.О.)‎

(имзо)‎

‎‎махсус билетларни кўрсатади — тираж комиссияси аъзоси
‎____________________________________ _______________.

‎‎(Ф.И.О.)‎

(имзо)‎

‎‎6. Карточкалар ва қайдномалардаги ёзувларнинг тўғрилигини солиштиради:
‎‎ютуқли махсус билетларни елимлаш карточкалари бўйича буюм ютуқлари номлари ёки пул ютуқлари миқдорлари, ютуқли лотерея билетларининг рақами ва уларнинг сериясини ўқийди — тираж комиссияси котиби ____________________________ _____________;

‎(Ф.И.О.)‎

(имзо)‎ ‎

‎‎Ютуқли лотерея билетларининг рақами ва уларнинг сериясини ҳисобини юритиш карточкалари тўпламидаги ёзувларнинг тўғрилигини текширадилар, имзолайдилар — тираж комиссияси аъзолари (2 киши):

‎‎___________________________________

_________________;‎

(Ф.И.О.)‎

(имзо)‎

‎‎___________________________________

_________________;‎

(Ф.И.О.)‎

(имзо)‎

‎‎1-сонли қайдномадаги ёзувларнинг тўғрилигини текширади — тираж комиссияси аъзоси ____________________________________ __________________;

(Ф.И.О.)‎

(имзо)‎

‎‎2-сонли қайдномадаги ёзувларнинг тўғрилигини текширади — тираж комиссияси аъзоси ___________________________________ __________________;

(Ф.И.О.)‎

(имзо)‎

‎‎3-сонли қайдномадаги ёзувларнинг тўғрилигини текширади — тираж комиссияси аъзоси — тираж комиссияси раисининг ўринбосари ________________________________ ________________.

(Ф.И.О.)‎ ‎

(имзо)‎

‎‎7. Карточкаларни ютуқли серия рақамларининг ўсиб бориши тартибида жойлаштиради — тираж комиссияси котиби ва тираж комиссияси аъзоси ______________________________ _______________.

(Ф.И.О.)‎ ‎

(имзо)‎

‎‎8. Ютуқлар расмий жадвалини текширадилар:

‎‎ютуқли махсус билетларни елимлаш карточкалари бўйича буюм ютуқлари номлари ёки пул ютуқлари миқдорлари, ютуқли лотерея билетларининг рақами ва уларнинг сериясини ўқийди — тираж комиссияси аъзоси
‎__________________________ _______________;

(Ф.И.О.)‎

(имзо)‎

‎‎тираж комиссияси аъзолари имзолаган карточкалар бўйича ўқилган ютуқли лотерея билетларининг рақамлари ва уларнинг серияси, буюм ютуқлари номи ёки пул ютуқлари миқдорининг тўғрилигини текширади — тираж комиссияси аъзоси __________________________________ ________________;

(Ф.И.О.)‎

(имзо)‎

‎‎Ютуқлар расмий жадвалининг бир нусхасини текширади — тираж комиссияси раисининг ўринбосари — молия органи вакили, тираж комиссияси аъзоси ва тираж комиссияси котиби _________________________________ __________.

(Ф.И.О.)‎ ‎‎

(имзо)‎ ‎


‎Тираж комиссияси раиси‎


‎Тираж комиссияси котиби

_______________________________‎

‎____________________________

(Ф.И.О.) (имзо)‎

(Ф.И.О.) (имзо)‎

Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Тиражли лотерея ўйинларини ўтказиш тартиби тўғрисидаги йўриқномага
2-ИЛОВА
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўйин шартларидан келиб чиққан ҳолда тиражли лотерея ўйинларини ўтказишда ишлатиладиган махсус билетлар
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
НАМУНАЛАРИ
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1. Буюм ютуқлари номи ёки пул ютуқлари миқдори ва сони белгиланган махсус билетлар:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish

‎‎ЛОТЕРЕЯ ТАШКИЛОТЧИСИНИНГ НОМИ

‎‎Ўйин номи

‎‎Чиқариш рақами ___________

‎‎«НЕКСИЯ» АВТОМОБИЛИ

‎‎Баҳоси _____________________ сўм

‎‎ва 199 та 1 000 сўмдан ютуқ

Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2. Серия рақамларида минглик ва юзликларни белгиловчи махсус билетлар:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish

‎‎ЛОТЕРЕЯ ТАШКИЛОТЧИСИНИНГ НОМИ

‎‎Ўйин номи

‎‎Чиқариш рақами _____________

‎‎ЛОТЕРЕЯ БИЛЕТИНИНГ СЕРИЯ РАҚАМИ

‎‎№0000

Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
3. Серия рақамларида ўнлик ва бирликларни белгиловчи махсус билетлар:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish

‎‎ЛОТЕРЕЯ ТАШКИЛОТЧИСИНИНГ НОМИ

‎‎Ўйин номи

‎‎Чиқариш рақами ____________

‎‎ЛОТЕРЕЯ БИЛЕТИНИНГ СЕРИЯ РАҚАМИ

‎‎№00

Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
4. Лотерея билети рақамларини белгиловчи махсус билетлар:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish

‎‎ЛОТЕРЕЯ ТАШКИЛОТЧИСИНИНГ НОМИ

‎‎Ўйин номи

‎‎Чиқариш рақами ______________

‎‎ЛОТЕРЕЯ БИЛЕТИНИНГ РАҚАМИ

‎‎№000

Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Тиражли лотерея ўйинларини ўтказиш тартиби тўғрисидаги йўриқномага
3-ИЛОВА
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ютуқли лотерея билетларининг рақами ва уларнинг серияси ҳисобини юритиш
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
КАРТОЧКАСИ
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish

‎‎Лотерея номи

‎‎Чиқариш рақами _________________

_____________________________‎

________________________________‎

(кун, ой, йил) ‎

(тиражни ўтказиш жойи‎,)

‎‎_________________________________________________________________
Серия рақами ____________________‎ Билет рақами _____________________‎
‎‎Буюм ютуғи номи ёки пул ютуғи миқдори_______________________________
‎‎Тираж комиссияси аъзоси:___________________________________________
(Ф.И.О.) (имзо)‎
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Тиражли лотерея ўйинларини ўтказиш тартиби тўғрисидаги йўриқномага
4-ИЛОВА
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Буюм ютуқлари номи ёки пул ютуқларининг миқдори ва сонини кўрсатган ҳолда ютуқли махсус билетларни елимлаш
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
КАРТОЧКАСИ
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish

‎‎Лотерея номи

‎‎Чиқариш рақами ___________
‎‎

_______________________‎

_______________________‎

(кун, ой, йил) ‎

(тиражни ўтказиш жойи,‎)

________________________________________________________________________‎‎

‎Серия рақами ____________‎

‎Билет рақами ____________‎

Буюм ютуқлари номи ёки пул ютуқларининг миқдорини кўрсатган ҳолда махсус билетларни елимлаш учун жой‎

‎‎

‎Тираж комиссияси аъзоси:__________________________________________________

(Ф.И.О.) (имзо)‎


Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Тиражли лотерея ўйинларини ўтказиш тартиби тўғрисидаги йўриқномага
5-ИЛОВА
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
«___________________» тиражида ўйналган ютуқлар ёзуви учун
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ҚАЙДНОМА
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish

Т/р‎

Буюм ютуғи номи ёки пул ютуғи миқдори ‎

Серия рақами‎

Лотерея билети рақами‎

Такроран чиққан рақамлар қайтадан ўйналганда, ютуқлар қуйидаги серия рақамларига тушди‎

‎‎Ёзувни амалга оширган

‎‎Ёзувни текширган

‎‎тираж комиссияси аъзоси

‎‎тираж комиссияси аъзоси

‎‎_________________

‎‎_______________________________

‎‎(Ф.И.О.) (имзо)

‎‎(Ф.И.О.) (имзо)

‎‎‎‎20______ й. «______» ________________

Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Изоҳ: ютуқли лотерея билетларининг серия ва билет рақамлари қайдномада барабанлардан махсус билетларнинг олиниши тартибида ёзилади. Қайдномадаги қаторлар сони, ютуқлар тиражида қўлланиладиган билетлар ҳисобига мос равишда белгиланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Тиражли лотерея ўйинларини ўтказиш тартиби тўғрисидаги йўриқномага
6-ИЛОВА
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
«___________________» тиражида ютуқлар такрорий тушган лотерея билетларининг серия рақамлари ҳисоби учун
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ҚАЙДНОМА
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish

Т/р‎

Буюм ютуғи номи ёки пул ютуғи миқдори ‎

Серия рақами‎

Лотерея билети рақами‎

Такроран чиққан рақамлар қайтадан ўйналганда, ютуқлар қуйидаги серия рақамларига тушди‎

‎‎Ёзувни амалга оширган

‎‎Ёзувни текширган

‎‎тираж комиссияси аъзоси

‎‎тираж комиссияси аъзоси

‎‎_________________

‎‎_______________________________

‎‎(Ф.И.О.) (имзо)

‎‎(Ф.И.О.) (имзо)

‎‎‎‎20______ й. «______» ________________

Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Тиражли лотерея ўйинларини ўтказиш тартиби тўғрисидаги йўриқномага
7-ИЛОВА
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
«___________________» тиражини ўтказиш бўйича тираж комиссияси аъзоларини рўйхатдан ўтказиш учун
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ҚАЙДНОМА
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish

‎‎«___________________» тиражини ўтказиш
‎бўйича тираж комиссияси аъзоларини
‎ рўйхатдан ўтказиш учун
‎ҚАЙДНОМА

‎‎Сана _________________

‎‎Тиражни ўтказиш жойи

‎(кун,ой, йил)

Т/р‎‏

Ф.И.О.‎‎‏

Иш жойи‎‎‏

Лавозими‎‎‏

Тираж комиссияси аъзосининг имзоси‎‎‎

дастлабки ташкилий йиғилишда

асосий тираж бошлангунга қадар‎‎

‎‎ ‎‎ ‎‎ ‎‎ ‎‎
‎‎ ‎‎ ‎‎ ‎‎ ‎‎
‎‎ ‎‎ ‎‎ ‎‎ ‎‎
‎‎ ‎‎ ‎‎ ‎‎ ‎‎
‎‎ ‎‎ ‎‎ ‎‎
‎‎ ‎‎ ‎‎ ‎‎ ‎‎
‎‎ ‎‎ ‎‎ ‎‎ ‎‎
‎‎ ‎‎ ‎‎ ‎‎ ‎‎
‎‎ ‎‎ ‎‎ ‎‎ ‎‎
‎‎ ‎‎ ‎‎ ‎‎ ‎‎
‎‎ ‎‎ ‎‎
‎‎ ‎‎ ‎‎ ‎‎ ‎‎


‎‎‎‎Тиражни ўтказиш бўйича тираж комиссияси котиби,
‎ тираж комиссияси аъзоси
‎_____________________ _________

‎‎(Ф.И.О.)

‎‎(имзо)

‎‎20___ й. «___» ____________

Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Тиражли лотерея ўйинларини ўтказиш тартиби тўғрисидаги йўриқномага
8-ИЛОВА
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
«___________________» тиражидаги ютуқли лотерея билетларининг серия рақамларини қайд этиш
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
КИТОБИ
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
000‎ 001 ‎ 002 ‎ 003 ‎ 004 ‎ 005 ‎ 006 ‎ 007 ‎ 008 ‎ 009 ‎ 010 ‎ 011 ‎ 012 ‎ 013 ‎ 014 ‎ 015 ‎ 016 ‎ 017 ‎ 018 ‎ 019 ‎ 020 ‎ 021 ‎ 022 ‎ 023 ‎ 024 ‎
025‎ 026 ‎ 027 ‎ 028 ‎ 029 ‎ 030 ‎ 031 ‎ 032 ‎ 033 ‎ 034 ‎ 035 ‎ 036 ‎ 037 ‎ 038 ‎ 039 ‎ 040 ‎ 041 ‎ 042 ‎ 043 ‎ 044 ‎ 045 ‎ 046 ‎ 047 ‎ 048 ‎ 049 ‎
050 ‎ 051 ‎ 052 ‎ 053 ‎ 054 ‎ 055 ‎ 056 ‎ 057 ‎ 058 ‎ 059 ‎ 060 ‎ 061 ‎ 062 ‎ 063 ‎ 064 ‎ 065 ‎ 066 ‎ 067 ‎ 068 ‎ 069 ‎ 070 ‎ 071 ‎ 072 ‎ 073 ‎ 074 ‎
075 ‎ 076 ‎ 077 ‎ 078 ‎ 079 ‎ 080 ‎ 081 ‎ 082 ‎ 083 ‎ 084 ‎ 085 ‎ 086 ‎ 087 ‎ 088 ‎ 089 ‎ 090 ‎ 091 ‎ 092 ‎ 093 ‎ 094 ‎ 095 ‎ 096 ‎ 097 ‎ 098 ‎ 099 ‎
….‎ …. ‎ ...*) ‎
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
* ва ҳ. к. серия рақамларининг ҳар бир мингталигининг 999 игача.
(Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2015 й., 43-сон, 556-модда; Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 28.07.2021 й., 10/21/3313/0724-сон; 05.08.2026 й., 10/26/3916/0819-сон)