Ҳужжат кучини йўқотган 30.03.2026 18.04.2012 йилдаги 473-II-сон
ONLINE TRANSLATE
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси Кенгашининг қарори, 18.04.2012 йилдаги 473-II-сон
Kuchga kirish sanasi
18.04.2012
Ҳужжат кучини йўқотган 30.03.2026
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси Кенгашининг
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
қарори
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ҳукумат аъзолари фаолиятига оид масалалар юзасидан уларнинг ахборотини, шунингдек давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари раҳбарларининг ахборотини эшитиш тартиби тўғрисида
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
 LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси Кенгашининг 2026 йил 30 мартдаги 1885-V-сонли «Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси Кенгашининг айрим қарорларини ўз кучини йўқотган деб топиш тўғрисида»ги қарорига асосан ўз кучини йўқотган.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг Кенгаши қарор қилади:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1. Ҳукумат аъзолари фаолиятига оид масалалар юзасидан уларнинг ахборотини, шунингдек давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари раҳбарларининг ахборотини эшитиш тартиби тасдиқлансин (илова қилинади).
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2. Ушбу қарор қабул қилинган кундан эътиборан кучга киради.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг Спикери Д. ТОШМУҲАМЕДОВА
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Тошкент ш.,
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2012 йил 18 апрель,
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
473-II-сон
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси Кенгашининг 2012 йил 18 апрелдаги 473-II-сонли қарорига
ИЛОВА
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ҳукумат аъзолари фаолиятига оид масалалар юзасидан уларнинг ахборотини, шунингдек давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари раҳбарларининг ахборотини эшитиш
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ТАРТИБИ
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ушбу Тартиб Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасида (бундан буён матнда Қонунчилик палатаси деб юритилади) ҳукумат аъзолари фаолиятига оид масалалар юзасидан уларнинг ахборотини эшитиш, шунингдек Қонунчилик палатаси қўмиталарининг давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари раҳбарларининг улар томонидан Ўзбекистон Республикаси қонунлари, бошқа қонун ҳужжатлари ва қўмиталар қарорлари қандай бажарилаётганлиги юзасидан ахборотини эшитиши амалиётини ташкилий жиҳатдан таъминлаш мақсадида «Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Қонунчилик палатаси тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Конституциявий Қонунига, «Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг Регламенти тўғрисида»ги, «Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси тўғрисида»ги, «Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси депутатининг ва Сенати аъзосининг мақоми тўғрисида»ги ҳамда Ўзбекистон Республикаси қонунларига ва Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг Регламентига мувофиқ ишлаб чиқилган.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1-боб. Қонунчилик палатасининг мажлисида ҳукумат аъзоларининг ахборотини эшитиш
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1. Қонунчилик палатаси мажлисида ҳукумат аъзолари фаолиятига оид масалалар юзасидан уларнинг ахборотини эшитиш (бундан буён матнда ахборот эшитиш деб юритилади) ташаббускорлари «Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Қонунчилик палатаси тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Конституциявий Қонуни 25-моддасининг 8-бандига, «Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг Регламенти тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 33-моддасига, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси Регламентининг 218-моддасига мувофиқ Қонунчилик палатасидаги сиёсий партиялар фракциялари ва депутатлар гуруҳлари (бундан буён матнда депутатлар бирлашмалари деб юритилади) бўлиши мумкин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2. Депутатлар бирлашмасининг ахборот эшитиш тўғрисидаги таклифи депутатлар бирлашмасининг иш режасида ҳам назарда тутилиши ва ҳукумат аъзосига йўлланиладиган саволларнинг тахминий рўйхати билан бирга Қонунчилик палатасининг Кенгашига киритилиши мумкин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
3. Депутатлар бирлашмасининг ахборот эшитиш тўғрисидаги таклифи ва ҳукумат аъзосига йўлланилаётган саволларнинг тахминий рўйхати ушбу масалани Қонунчилик палатаси мажлисининг кун тартибига киритиш учун палата Кенгаши мажлисида муҳокама қилинади. Масъул қўмита тайинланади, у тадбирни, шунингдек тадбирга тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш режасини ишлаб чиқади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
4. Агар ахборот эшитишни Қонунчилик палатаси мажлисининг кун тартибига киритиш тўғрисидаги масала Қонунчилик палатасининг Кенгаши томонидан ижобий ҳал этилса, Қонунчилик палатаси Кенгаши белгилаган Қонунчилик палатасининг масъул қўмитаси ҳукумат аъзосини Қонунчилик палатаси мажлисига таклиф қилиш ҳақида Қонунчилик палатаси Спикерининг номидан хат тайёрлайди. Хатга ҳукумат аъзосига йўлланиладиган масалаларнинг тахминий рўйхати илова қилинади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
5. Ҳукумат аъзосини таклиф қилиш тўғрисидаги хат унга ахборотни эшитиш кунига қадар камида ўн беш кун олдин юборилади. Зарурат тақозо этса, таклиф этилган ҳукумат аъзоси Қонунчилик палатасининг масъул қўмитаси билан келишилган ҳолда белгилайдиган мансабдор шахслар Қонунчилик палатасининг мажлисида иштирок этиши мумкин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
6. Агар ҳукумат аъзоси ёки бошқа таклиф этилган мансабдор шахс Қонунчилик палатасининг мажлисига келолмаса, қоида тариқасида, бу ҳақда Қонунчилик палатасининг Спикерини мажлис ўтказилгунига қадар камида беш кун олдин ўзининг келолмаслик сабабларини кўрсатган ҳолда хабардор қилади. Бундай ҳолда Қонунчилик палатасининг Кенгаши ахборотни эшитишни бошқа вақтга кўчириши мумкин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
7. Ахборот эшитишни ишчанлик вазиятида, профессионал даражада ўтказиш мақсадида масъул қўмита Қонунчилик палатаси томонидан режалаштирилаётган эшитиш мавзуида ўтказган назорат-таҳлил тадбирларини (конференциялар, семинарлар ва давра суҳбатларини) таҳлил қилиб чиқиши керак.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Назорат-таҳлил тадбирларининг таҳлилидан келиб чиққан ҳолда масъул қўмита жамият ҳаётининг ўрганилаётган соҳаси ҳолати ва истиқболлари тўғрисида таҳлилий шарҳлар тайёрлайди, оммавий ахборот воситаларида эълон қилинган таҳлилий материалларнинг мониторингини амалга оширади, ушбу соҳадаги ҳуқуқий муносабатлар субъектларининг фаолиятидаги ҳуқуқий тартибга солиниши лозим бўлган муаммоли масалаларни аниқлайди ҳамда қонун ҳужжатларини такомиллаштириш юзасидан ҳукумат аъзосига йўлланиладиган аниқ саволлар, тавсиялар ва таклифлар тайёрлайди.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
8. Ахборот эшитишга тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш режаси тасдиқланган тақдирда, масъул қўмита томонидан эшитилиши режалаштирилаётган ахборот бўйича Қонунчилик палатасининг аниқ, мустақил нуқтаи назарини ишлаб чиқиш мақсадида Қонунчилик палатаси депутатлар бирлашмалари ва бошқа қўмиталарининг фаолияти уйғунлаштирилишини таъминлаши керак.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
9. Ошкораликни таъминлаш, парламентнинг жамият ҳаётидаги роли ва ўрнини, Қонунчилик палатаси қўмиталари назорат-таҳлил фаолиятининг самарадорлигини ошириш учун масъул қўмита ахборот эшитишга тайёргарлик доирасида Қонунчилик палатаси Девони Матбуот хизмати билан биргаликда ахборот эшитувини ўтказишга оммавий ахборот воситалари фаол жалб этилишини таъминлаши керак.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
10. Қонунчилик палатасининг ахборот эшитишга бағишланган мажлисида Қонунчилик палатаси Спикери ёки унинг ўринбосарларидан бири раислик қилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ахборот эшитилаётганда раислик қилувчи Қонунчилик палатаси депутатлари ва таклиф этилган шахсларга сўз беради, шунингдек муҳокама тартибини кузатиб боради.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
11. Ахборотни эшитиш раислик қилувчининг қисқача кириш сўзи билан бошланиб, у муҳокама этиладиган масаланинг моҳияти, унинг аҳамияти, мажлисни ўтказиш тартиби, таклиф этилган шахслар таркиби ҳақида маълумот беради. Сўнгра ҳукумат аъзосига сўз берилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
12. Кўриладиган масала юзасидан ҳукумат аъзосига асосий ахборот учун, қоида тариқасида, 20 дақиқагача, бошқа мансабдор шахсларга эса қўшимча ахборот учун 5 дақиқагача вақт берилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Қонунчилик палатаси депутатларининг саволлари ва ҳукумат аъзосининг жавоблари учун 30 дақиқагача вақт ажратилади. Ахборотни эшитиш доирасида мунозара ўтказилмайди. Кўриб чиқилаётган масала юзасидан депутатлар бирлашмалари вакилларининг ва масъул қўмита вакилининг давомийлиги – 5 дақиқагача бўлган сўзга чиқишига йўл қўйилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Қонунчилик палатаси томонидан сўзга чиқишлар учун ажратиладиган вақтнинг бошқача давомийлиги белгиланиши мумкин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
13. Депутатлар бирлашмалари ва масъул қўмита вакилларининг нутқлари масаланинг моҳиятини ҳамда муаммонинг мумкин бўлган ҳал этиш йўлларини қамраб олган бўлиши керак.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
14. Кўриб чиқилаётган масала бўйича асосий ахборот билан сўзга чиққан ҳукумат аъзоси якунловчи сўз билан чиқишга ҳақли.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
15. Ахборотни эшитиш якунларига кўра Қонунчилик палатаси Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг Регламентида белгиланган тартибда қарор қабул қилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Депутатлар бирлашмалари ўтказилган ахборот эшитишнинг самарадорлигини ошириш учун ахборотни эшитиш якунларига кўра қабул қилинган Қонунчилик палатасининг қарорини алоҳида ўрганиб чиқади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2-боб. Қонунчилик палатаси қўмиталари томонидан давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари раҳбарларининг ахборотини эшитиш
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
16. Қонунчилик палатасининг қўмиталари томонидан давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари раҳбарларининг Ўзбекистон Республикаси қонунлари, бошқа қонун ҳужжатлари ҳамда қўмиталарнинг қарорлари улар томонидан қандай бажарилаётганлиги ҳақидаги ахборотини эшитиш (бундан буён матнда ахборотни эшитиш деб юритилади) «Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг Регламенти тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 18-моддаси 10-бандига, 33-моддасига мувофиқ, «Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Қонунчилик палатаси тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Конституциявий Қонунининг 19 — 21-моддаларида ҳамда Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси Регламентининг 43 — 47-моддаларида назарда тутилган тартибда амалга оширилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
17. Ахборотни эшитиш Қонунчилик палатаси қўмиталарининг Қонунчилик палатаси, унинг Спикери ва Кенгаши топшириқлари ҳамда тавсияларини ҳисобга олган ҳолда ишлаб чиқилган иш режаларига мувофиқ ўтказилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
18. Қонунчилик палатаси қўмиталари режалаштирилган ахборотни эшитишдан камида бир ой олдин тегишли давлат ҳокимияти ва бошқаруви органининг раҳбарини:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ижро этилиши тўғрисидаги ахборотни эшитиш ўтказиладиган Ўзбекистон Республикаси қонунининг, бошқа қонун ҳужжатларининг, қўмиталар қарорларининг номи ҳақида;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Қонунчилик палатасининг қўмитаси жавоблар олишни кутаётган масалалар рўйхати ҳақида;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ахборотни эшитиш ўтказиладиган жой, сана ва вақт ҳақида хабардор қилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
19. Қонунчилик палатасининг тегишли қўмитаси раиси Қонунчилик палатаси Кенгашининг ахборотни эшитиш ўтказилишидан олдинги мажлисида маълумот тақдим этиш орқали Қонунчилик палатаси Кенгашини ахборотни эшитиш ўтказилиши ҳақида олдиндан хабардор қилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
20. Қонунчилик палатасининг ахборотни эшитиш ўтказилишини режалаштирган тегишли қўмитаси раиси Қонунчилик палатасининг Кенгашига тақдим этадиган маълумотда қуйидагилар кўрсатилиши керак:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
давлат ҳокимияти ва бошқаруви органининг раҳбари (фамилияси, исми, отасининг исми), давлат ҳокимияти ва бошқаруви органининг номи;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ижро этилиши тўғрисида ахборотни эшитиш ўтказиладиган Ўзбекистон Республикаси қонуни, бошқа қонун ҳужжатлари, қўмиталар қарорларининг номи;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Қонунчилик палатасининг тегишли қўмитаси жавоблар олишни кутаётган масалалар рўйхати;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ахборотни эшитиш ўтказиладиган жой, сана ва вақт;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ахборотни эшитиш ўтказиладиган жой, сана ва вақт ҳақида тегишли давлат ҳокимияти ва бошқаруви органининг раҳбари хабардор қилингани;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
таклиф этилган иштирокчилар.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
21. Қонунчилик палатаси Кенгашида Қонунчилик палатаси тегишли қўмитаси раисининг режалаштирилган ахборотни эшитиш тўғрисидаги маълумотини муҳокама қилиш чоғида Қонунчилик палатаси Кенгаши ахборот эшитишни ташкил этиш ва ўтказиш юзасидан тегишли тавсиялар бериши мумкин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
22. Қонунчилик палатаси қўмиталарининг ахборотни эшитиш бўйича мажлислари, агар уларда мазкур қўмита аъзоларининг камида ярми ҳозир бўлса, ваколатли ҳисобланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Қонунчилик палатаси қўмиталарининг ахборотни эшитиш бўйича мажлислари очиқ ўтказилади. Зарур бўлган ҳолларда Қонунчилик палатаси қўмиталари ахборотни эшитиш бўйича ёпиқ мажлис ўтказиш тўғрисида қарор қабул қилиши мумкин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
23. Қонунчилик палатаси қўмиталарининг ахборотни эшитиш бўйича мажлисларига давлат органлари, нодавлат нотижорат ташкилотлари ва илмий муассасаларининг вакиллари, мутахассислар ва олимлар, оммавий ахборот воситалари вакиллари таклиф этилиши мумкин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
24. Қонунчилик палатаси қўмитасининг ахборотни эшитиш бўйича мажлиси мазкур қўмита раиси раислиги остида, у йўқ бўлган тақдирда эса, ушбу қўмита раисининг ўринбосари раислиги остида ўтказилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
25. Давлат ҳокимияти ва бошқаруви органининг раҳбарига кўрилаётган масалалар юзасидан асосий ахборот учун, қоида тариқасида, 20 дақиқагача, бошқа мансабдор шахсларга эса қўшимча ахборот учун 5 дақиқагача вақт берилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Қонунчилик палатаси депутатларининг саволлари ҳамда давлат ҳокимияти ва бошқаруви органи раҳбарининг жавоблари учун 30 дақиқагача вақт ажратилади. Ахборотларни эшитиш доирасида мунозаралар ўтказилмайди. Кўриб чиқилаётган масала юзасидан ахборотларни эшитиш бошқа иштирокчиларининг давомийлиги 5 дақиқагача бўлган сўзга чиқишига йўл қўйилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Раислик қилувчи томонидан сўзга чиқиш учун ажратиладиган вақтнинг бошқача давомийлиги белгиланиши мумкин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
26. Қонунчилик палатаси қўмитаси аъзолари ва ахборотларни эшитиш бошқа иштирокчиларнинг нутқлари масаланинг моҳиятини ҳамда муаммонинг мумкин бўлган ҳал этиш йўлларини қамраб олган бўлиши керак.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
27. Давлат ҳокимияти ва бошқаруви органининг раҳбари якунловчи сўз билан чиқишга ҳақли.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
28. Қонунчилик палатаси қўмиталари ахборотни эшитиш бўйича мажлис якунига кўра мазкур қўмита жами аъзоларининг кўпчилик овози билан қарорлар қабул қилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Қонунчилик палатаси қўмиталарининг ахборотни эшитиш бўйича давлат органларига юбориладиган қарорлари улар томонидан албатта кўриб чиқилиб, натижалар ёки кўрилган чора-тадбирлар ҳақида, агар қарорда бошқача тартиб белгиланган бўлмаса, бир ойдан кечиктирмай маълум қилиниши керак.
(Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2012 й., 4-сон, 130-модда)