Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати билан Озарбайжон Республикаси Ҳукумати ўртасида
Битим
Божхона ишларида ҳамкорлик ва ўзаро ёрдам тўғрисида
Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати ва Озарбайжон Республикаси Ҳукумати, кейинги ўринларда «Аҳдлашувчи Томонлар» деб аталадилар,
яхши қўшничилик муносабатларини, шу жумладан божхона ишлари соҳасидаги ҳамкорлик воситасида ривожлантиришни истаб,
божхона хизматлари ҳамкорлиги йўли билан иккала мамлакатлар ўртасида йўловчилар ва юк ташишни ривожлантириш ва жадаллаштиришга ёрдам беришга интилиб,
бож қонунларининг бузилиши иккала Аҳдлашувчи Томонлар иқтисодий манфаатларига зарар етказишини назарда тутиб,
бож қонунчилигига риоя қилиш ва бож қонунларининг бузилишига қарши кураш Аҳдлашаётган Томонлар божхона хизматлари ҳамкорлигида янада муваффақиятли амалга оширилиши мумкинлигига ишонч ҳосил қилиб,
қуйидагилар тўғрисида келишиб олдилар:
1-модда
Таърифлар
Таърифлар
Мазкур Битим мақсадлари учун қуйидаги атамалар:
1) «бож қонунчилиги» атамаси товарларни, йўловчиларнинг қўл юклари ва багажларини, халқаро почта жўнатмаларини, валюта ва бошқа бойликларни олиб келиш, олиб чиқиб кетиш ва транзит тарзида ташишни, бож пошлиналари ва бошқа солиқ ҳамда йиғимларни ундиришни ёки имтиёзлар, тақиқлар, чеклашлар, рухсатларни белгилаш, товарларни бож чегарасидан олиб ўтиш устидан назорат ўрнатишни тартибга солувчи ҳуқуқий нормалар мажмуини англатади;
2) «божхона хизмати» атамаси Ўзбекистон Томони учун Ўзбекистон Республикасида Давлат солиқ қўмитаси Божхона бош бошқармасини, Озарбайжон Томони учун Озарбайжон Республикаси Давлат божхона қўмитасини англатади;
3) «бож қонунларининг бузилиши» атамаси бож қонунчилигининг бузилишини ёки бузишга уринишларни англатади;
4) «шахс» атамаси ҳар қандай жисмоний ёки юридик шахсни англатади;
5) «гиёҳванд моддалар» атамаси 1961 йил 30 мартда БМТнинг гиёҳванд моддалар тўғрисидаги Ягона Конвенцияси рўйхатига киритилган моддаларни, кейинги ўзгартиришлар ва қўшимчалар билан, англатади;
6) «психотроп моддалар» атамаси 1971 йил 21 февралда БМТнинг психотроп моддалар тўғрисидаги Конвенцияси рўйхатига киритилган моддаларни кейинги ўзгартиришлари ва қўшимчалари билан англатади;
7) «товарлар» атамаси моддий дунёнинг ҳар қандай кўчма буюмларини, шу жумладан электр иссиқлик ва бошқа энергияларни англатади, халқаро ташишлар ва юклар учун фойдаланиладиган транспорт воситалари бундан мустасно.
2-модда
Битимни қўллаш соҳаси
Битимни қўллаш соҳаси
1. Божхона хизматлари ўз ваколатлари доирасида ва ички қонунчиликка риоя қилиб, қуйидаги мақсадларда бир-бирлари билан ҳамкорлик қиладилар:
а) иккала давлатлар ўртасида йўловчи ва юк ташишни осонлаштириш ва жадаллаштириш;
б) бож пошлиналари ва бошқа йиғимларнинг тўғри олиниши, унингдек, импорт за экспорт имтиёзларининг тўғри қўлланилишини таъминлаш;
в) бож қонунчилигини бузиш ҳолларини олдини олиш, уларга йўл қўймаслик ва текшириш.
2. Мазкур Битим Аҳдлашувчи Томонларнинг бошқа халқаро битимлардан келиб чиқувчи мажбуриятларига дахл қилмайди.
3-модда
Бож расмиятчиликларини соддалаштириш
Бож расмиятчиликларини соддалаштириш
1. Божхона хизматлари:
иккала давлатлар ўртасида йўловчилар ва юк ташишни осонлаштириш за жадаллаштириш мақсадида ўзаро келишувга кўра бож расмийлаштиришларини соддалаштириш бўйича зарур чора-тадбирлар кўрадилар;
бир-бирларининг қўлланилаётган божхона ҳужжатлари бланкларини (божхона пломбалари, муҳр ва штамплари тасвирини) тан оладилар, зарур ҳолларда эса ташилаётган товарлар ва бошқа буюмлар ҳужжатларига ўз муҳр штампларини қўядилар.
2. Транзит товарлар ва транспорт воситалари божхона текширувидан озод этилади, Аҳдлашувчи Томонлар қонунчилигига мувофиқ олиб кириш ва транзит тарзида ташиш тақиқланган товарлар бор деб тахмин қилиш учун асос бўлган ҳоллар бундан мустаснодир.
4-модда
Гувоҳномаларни тақдим қилиш
Гувоҳномаларни тақдим қилиш
1. Божхона хизматлари бир-бирларига сўров бўйича бир Аҳдлашувчи Томон ҳудудидан олиб чиқилган товарлар бошқа Аҳдлашувчи Томон ҳудудига қонуний тартибда олиб кирилаётганлигини тасдиқловчи гувоҳномаларни берадилар, Гувоҳномаларда товарларни расмийлаштиришда қўлланилган божхона тартиблари тури ҳамда натижалари кўрсатилади. Бу шунингдек, товарлар бошқа Аҳдлашувчи Томон ҳудудидан қайта экспорт қилинадиган ҳолларга ҳам дахлдордир.
2. Божхона хизматлари бир-бирларига сўров бўйича ўзларига бўйсунувчи божхона ташкилотлари томонидан берилган гувоҳномалар ёки бошқа ҳужжатларнинг қонунийлиги ва барча зарур маълумотларга эгалиги тўғрисида маълумотномани тақдим қиладилар.
5-модда
Гиёҳванд моддаларнинг ноқонуний оборотига қарши кураш
Гиёҳванд моддаларнинг ноқонуний оборотига қарши кураш
1. Божхона хизматлари гиёҳванд моддалар ва психотроп моддалар контрабандаси ва ноқонуний оборотининг олдини олиш, унга йўл қўймаслик, текшириш бўйича ҳаракатларни фаоллаштириш мақсадида қуйидаги маълумотларни бир-бирларига сўровларсиз ва мумкин қадар қисқа муддатларда етказадилар:
а) гиёҳванд моддалар ва психотрол моддалар контрабандаси еки ноқонуний обороти 6илан шуғулланаётганлиги маълум бўлган ва ёки бундай гумон қилинаётган шахслар тўғрисида;
б) гиёҳванд моддалар ва психотроп моддаларни контрабанда йўли билан олиб келишда фойдаланиладиган юки ана шундай фойдаланишда гумон қилинаётган ер усти, сув ва ҳаво транспорти воситалари контейнерлари ва посилкалари тўғрисида.
2. Божхона хизматлари гиёҳванд моддалар ва психотроп моддалар билан ноқонуний оборот қилишда қўлланилаётган контрабанда усуллари ва методлари, шунингдек уларни назорат қилиш янги методларининг самаралилиги тўғрисидаги маълумотларни бир-бирларига олдиндан сўровларсиз маълум қиладилар.
3. Мазкур модданинг 1 ва 2-бандларига мувофиқ Аҳдлашувчи Томонларнинг бирортаси томонидан олинган маълумотлар, хабарлар ва ҳужжатлар унинг ҳуқуқни ҳимоя қилиш органларига ва давлатнинг гиёҳвандликка ва гиёҳванд моддалар ҳамда психотроп моддалар билан ноқонуний савдо қилишга қарши курашувчи бошқа органларига берилиши мумкин..
4. Аҳдлашувчи Томонларнинг ички қонунчиликлари асосида ҳамда ўзаро келишилганда божхона хизматлари гиёҳвандлик ва психотроп моддалар билан ноқонуний оборот қилаётган шахсларни аниқлаш мақсадида зарур ҳолларда уларни назорат қилинадиган етказиб бериш методларидан фойдаланишлари мумкин.
Назорат қилинадиган етказиб беришлар методини қўллаш тўғрисидаги қарорни Аҳдлашувчи Томонлар ҳар бир аниқ ҳолатда қабул қиладилар ва зарур ҳолларда Томонларнинг молиявий келишувларини ҳисобга олишлари мумкин.
5. Аҳдлашувчи Томонлар мазкур Битимнинг таъсир доирасини гиёҳванд моддалар ва психотроп моддаларни ишлаб чиқаришда қўлланиладиган моддаларга нисбатан ҳам жорий қилишлари мумкин.
6-модда
Маълумотлар бериш
Маълумотлар бериш
1. Божхона хизматлари бир-бирларига сўров бўйича, қуйидагилар тўғрисида ихтиёрларидаги барча маълумотларни, шу жумладан хабарлар, протоколлар ёки расмий хат ёки бошқа ҳужжатларнинг тасдиқланган нусхаларини юбориш йўли билан берадилар:
а) бож пошлиналари ва бошқа йиғимларни аниқ ундириш, шунингдек, товарлар экспорти ва импортига дахлдор имтиёзларнинг тўғри берилганлигини аниқлаш имконини берадиган ҳолатлар тўғрисида;
б) сўраётган Аҳдлашувчи Томон бож қонунчилигига зид ёки зид бўлиши мумкин бўлган аниқланган ҳаракатлар тўғрисида.
2. Божхона хизматлари мумкин қадар қисқа муддатларда ва шу жумладан олдиндан сўровларсиз бож қонунчилиги бузилиши мумкин бўлган ҳолатларга қарши курашда қуйидагиларни ташишда алоҳида қизиқиш уйғотадиган маълумотларни маълум қиладилар:
а) атроф муҳит ва аҳоли саломатлигига хавф туғдириши мумкин бўлган товарлар ва юкларни;
б) қурол-яроғ, ўқ-дори, портловчи ва заҳарловчи моддалар, портлатиш қурилмалари;
в) муҳим тарихий, бадиий, маданий ёки археологик қийматга эга бўлган буюмларни;
г) Аҳдлашувчи Томон қонунчилигига мувофиқ юқори бож пошлиналари ёки солиқлари солинадиган товарларни;
д) божхона хизматлари томонидан келишилган рўйхатларга мувофиқ алоҳида муҳим аҳамиятга эга бўлган нотариф чеклашлар қўлланиладиган товарларни;
е) ядро материалларини (шу жумладан иссиқлик ажратувчи йиғмаларни), технологияларни, асбоб-ускуналарни, қурилмаларни;
ж) заҳарларни;
з) давлат манфаатларига зарар етказиши мумкин бўлган буюмларни;
и) стратегик материалларни.
7-модда
Ҳужжатлар бериш
Ҳужжатлар бериш
1. Божхона хизматлари мазкур Битим кучга киргандан сўнг уч ой мобайнида бир-бирларига бож масалаларига оид амалда бўлган қонунчилик ҳужжатлари, қоида ва йўриқномалари нусхаларини берадилар, кейинчалик бож қонунчилигидаги барча ўзгартиришлар ва қўшимчалар тўғрисида бир-бирларини дарҳол хабардор қилиб турадилар.
2. Бир Аҳдлашувчи Томоннинг божхона хизмати бошқа Аҳдлашувчи Томон божхона хизмати сўровига биноан маъмурий органларнинг бож қонунчилигини қўллаш масалаларига оид қарорлари нусхаларини беради.
3. Ҳужжатларни бериш тўғрисидаги сўровларда мазкур Битимнинг 12-моддасида назарда тутилган талабномалардан фарқ қилиб, сўралаётган масала моҳияти баён этилмаслиги мумкин.
4. Ҳужжатларни бериш сўраган божхона хизмати томонидан олинганлигига гувоҳлик берувчи, ҳужжат берилган сана кўрсатилган тасдиққа эга бўлиши керак.
8-модда
Тажриба алмашиш ва техник ёрдам
Тажриба алмашиш ва техник ёрдам
1. Божхона хизматлари:
а) ўз фаолиятлари тўғрисидаги тажриба ва бож қонунчилиги бузилишининг янги восита ҳамда усуллари тўғрисидаги ахборотни алмашадилар;
б) бир-бирларига янги техник ёрдам воситалари қўлланилаётганлиги тўғрисида хабар берадилар;
в) ўзаро қизиқиш уйғотадиган бож масалаларига доир бошқа ахборотларни айирбошлайдилар.
2. Божхона хизматлари бож иши соҳасида бир-бирларига техник ёрдам берадилар шу жумладан:
а) бошқа Аҳдлашувчи Томон божхона хизматлари томонидан фойдаланилаётган ўзаро қизиқиш уйғотадиган техник воситалар билан танишиш мақсадида божхона хизматчилари билан алмашиш;
б) божхона ходимларини ўқитиш ва уларнинг махсус малакаларини такомиллаштиришда ёрдам бериш;
в) назорат қилиш техник воситаларидан фойдаланишда ахборот ва тажриба алмашиш;
г) бож масалалари экспертлари билан алмашиш;
д) бож масалаларига дахлдор касб, илмий за техник ахборотларни алмашиш.
9-модда
Текшириш
Текшириш
1. Бир Аҳдлашувчи Томон божхона хизмати сўровига кўра бошқа Аҳдлашувчи Томон божхона хизмати мазкур Битим 2-моддаси 1-бандининг «б» ва «в» кичик бандларига мувофиқ текширув ёки аниқлаш ишларини амалга оширади. Текшириш ёки аниқлаш ишлари натижалари сўраётган божхона хизматига мазкур Битим 6-моддасининг 1-бандида назарда тутилган тартибга мувофиқ маълум қилинади.
2. Текшириш ишлари сўраётган божхона хизмати ҳудудида амалда бўлган қонунчиликка мувофиқ амалга оширилади. Сўралаётган божхона хизмати сўраётган божхона хизмати расмий шахсларига бундай текширувда қатнашишга рухсат этиши мумкин.
10-модда
Экспертлар ва гувоҳлар
Экспертлар ва гувоҳлар
Бир Аҳдлашувчи Томоннинг суд ёки маъмурий органлари кўриб чиқаётган бож қонунчилиги бузилишлари муносабати билан тегишли сўров билан мурожаат қилсалар, бошқа Аҳдлашувчи Томон божхона хизмати ўз хизматчиларини бундай суд ёки маъмурий текширувларда гувоҳ ёки эксперт сифатида қатнашиш учун вакил қилиши мумкин. Бу хизматчилар хизмат бурчларини бажариш вақтида ўзлари аниқлаган далиллар тўғрисида маълумот берадилар. Суд ёки маъмурий текширишда қатнашиш тўғрисидаги сўровда ходимнинг қайси ишда ва ким сифатида қатнашиши кераклиги аниқ кўрсатилиши лозим.
11-модда
Сўров шакли ва мазмуни
Сўров шакли ва мазмуни
1. Мазкур Битимнинг 8-моддасида назарда тутилган сўров ёзма шаклда йўлланади. Сўровни бажаришда зарур бўладиган ҳужжатлар асл нусхада, расмий тасдиқланган нусхаларда ёки фотонусхаларда илова қилиниши керак.
2. Сўров қуйидаги маълумотларга эга бўлиши керак:
а) сўров асосида манфаатлари етувчи божхона органи;
б) процедура тури;
в) процедура қатнашчиларининг фамилияси, манзили ва бошқа маълумотлар;
г) сўров мавзуси ва сабаби;
д) иш моҳиятининг қисқача баёни ва унинг юридик тавсифи.
12-модда
Сўровни бажариш
Сўровни бажариш
Божхона хизматлари сўровни бажаришда ўз давлатлари қонунчилигига мувофиқ ва ўз ваколатлари доирасида бир-бирларига ёрдам берадилар.
13-модда
Ҳужжатлар
Ҳужжатлар
1. Ҳужжатларни асл нусхада жўнатиш бу ҳужжатлар нусхаси ёки фотонусхаси кифоя қилмайдиган ҳоллардагина сўралиши мумкин.
2. Асл нусхадаги ҳужжатлар мумкин қадар қисқа муддатларда қайтарилиши лозим.
3. Мазкур модда қоидаларини бажаришда сўраётган томон ёки учинчи томон ҳуқуқи камситилмаслиги керак.
14-модда
Олинган маълумотлардан фойдаланиш
Олинган маълумотлардан фойдаланиш
Божхона хизматлари Битимга мувофиқ олинган маълумотлар ва ҳужжатлардан ўз протоколларида, хабарларида ва бошқа материалларда бож қонунчилиги бузилиши муносабати билан текширишлар ёки терговларни ўтказишда, ишни судда ёки маъмурий тартибда кўришда исбот тариқасида фойдаланишлари мумкин. Бу маълумотлар ва ҳужжатларнинг далилий кучи, шунингдек улардан судда фойдаланиш сўраётган Аҳдлашувчи Томон ички қонунчилиги билан белгиланади.
15-модда
Ёрдам беришни рад этиш
Ёрдам беришни рад этиш
1. Илтимосни бажариш суверенитет ёки хавфсизликка зарар етказиши мумкин бўлса ёки сўралаётган Аҳдлашувчи Томон қонунчилиги асосий принципларига ёки унинг халқаро мажбуриятларига зид бўлса, уни бажариш рад этилади.
2. Ёрдам беришни рад этиш, шунингдек рад этиш сабаблари тўғрисида сўраётган божхона хизмати дарҳол ёзма равишда хабардор қилинади.
16-модда
Харажатларни қоплаш
Харажатларни қоплаш
Ёрдам бераётган божхона хизматига мазкур Битимга мувофиқ сўровни бажаришда божхона хизматида ишламайдиган экспертлар ва таржимонлар ишига ҳақ тўлаш бўйича қилинган харажатлар қопланади.
Мазкур Битимнинг 7-моддаси қоидаларини бажаришга алоқадор харажатларни қоплаш божхона хизматлари ўртасидаги алоҳида келишув мавзуси бўлиши мумкин.
17-модда
Битимни бажариш
Битимни бажариш
1. Мазкур Битимда назарда тутилган ҳамкорлик бевосита Аҳдлашувчи Томонлар божхона хизматлари ўртасида амалга оширилади.
2. Божхона хизматлари мазкур Битимни бажариш учун зарур бўлган ҳужжатларни ўз ваколатлари доирасида чиқарадилар.
3. Мазкур Битимни бажариш мақсадида божхона хизматлари ўзларига бўйсунувчи божхона органлари ўртасида зарур алоқаларни ўрнатадилар.
4. Божхона хизматларининг вакиллари мазкур Битимни бажаришга алоқадор масалаларни муҳокама қилиш учун зарур бўлган ҳолларда бир-бирлари билан ушбу ёки бошқа Аҳдлашувчи Томон ҳудудида навбатма-навбат учрашиб турадилар.
18-модда
Якунловчи қоидалар
Якунловчи қоидалар
Мазкур Битим иккала Аҳдлашувчи Томон ички давлат тартиблари бажарилганлиги тўғрисида дипломатик алоқа орқали бир-бирларини хабардор қилган кундан бошлаб кучга киради. Битим беш йил муддатга тузилади, Томонлардан бири мазкур Битимнинг амалда бўлишини тўхтатиш тўғрисидаги мақсадини бошқа Томонга дипломатик алоқа орқали ёзма шаклда маълум қилмагунга кадар ўз-ўзидан кейинги беш йилга узайтирилаверади. Бунда мазкур Битимнинг амалда бўлишини тўхтатиш ёзма хабар берилган кундан олти ой ўтгач кучга киради.
1996 йил 27 майда Баку шаҳрида, ҳар бири ўзбек, озарбайжон ва рус тилларида бўлган икки нусхада тузилди. Бунда барча матнлар бир хил кучга эга.
Мазкур Битим қоидаларини талқин қилишда рус тилидаги матндан фойдаланилади.
(имзолар)