ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ МАРКАЗИЙ БАНКИ БОШҚАРУВИНИНГ
Қарори
Тижорат банкларининг ликвидлилигини бошқаришга қўйиладиган талаблар тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида
[Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2015 йил 13 августда рўйхатдан ўтказилди, рўйхат рақами 2709]
Ўзбекистон Республикасининг «Ўзбекистон Республикасининг Марказий банки тўғрисида»ги, «Банклар ва банк фаолияти тўғрисида»ги қонунлари ва Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2015 йил 6 майдаги ПҚ-2344-сон «Тижорат банкларининг молиявий барқарорлигини янада ошириш ва уларнинг ресурс базасини ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарорига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқаруви қарор қилади:
1. Тижорат банкларининг ликвидлилигини бошқаришга қўйиладиган талаблар тўғрисидаги низом иловага мувофиқ тасдиқлансин.
2. Мазкур қарор расмий эълон қилинган кундан эътиборан уч ойдан кейин кучга киради.
Марказий банк раиси Ф. МУЛЛАЖОНОВ
Тошкент ш.,
2015 йил 22 июль,
19/14-сон
Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқарувининг 2015 йил 22 июлдаги 19/14-сонли қарорига
ИЛОВА
ИЛОВА
Тижорат банкларининг ликвидлилигини бошқаришга қўйиладиган талаблар тўғрисидаги
НИЗОМ
Олдинги таҳрирга қаранг.
Мазкур Низом тижорат банкларининг, шу жумладан микромолия банкларининг, шунингдек исломий банк фаолиятини амалга оширувчи банклар ва микромолия банкларининг (бундан буён матнда банк деб юритилади) ликвидлилигини бошқаришга қўйиладиган талабларни белгилайди.
(муқаддима Ўзбекистон Республикаси Марказий банки бошқарувининг 2026 йил 8 июлдаги 19/7-сонли қарори (рўйхат рақами 2709-9, 18.07.2026 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 20.07.2026 й., 10/26/2709-9/0751-сон)
1-боб. Умумий қоидалар
1. Мазкур Низомда қуйидаги асосий тушунчалардан фойдаланилади:
Олдинги таҳрирга қаранг.
банкнинг ликвидлилиги (бундан буён матнда ликвидлилик деб юритилади) — банк активлар ўсишини молиялаштириши ва кўзда тутилмаган (номақбул) йўқотишларсиз мажбуриятларининг ўз вақтида бажарилишини таъминлаш имконияти;
(1-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқарувининг 2018 йил 31 мартдаги 12/22-сонли қарори (рўйхат рақами 2709-2, 25.04.2018 й.) таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 26.04.2018 й., 10/18/2709-2/1100-сон)
доимий бўлмаган мажбуриятлар — исталган вақтда банкдан чиқиб кетиши эҳтимоли юқори бўлган йирик депозитлар ёки йирик қарзлар;
ноликвидли активлар — бозор нархини котировка бўйича аниқлаш мумкин бўлмаган ёки бу турдаги активларнинг харид нархи сотувчи ва харидор ўртасидаги келишув натижасида алоҳида тарзда аниқланадиган, қиймати катта миқдордаги ўзгаришларга учраб туриши мумкин бўлган ва таққослашни қийинлаштирадиган активлар;
Олдинги таҳрирга қаранг.
ликвидли активлар — қиймати бозорда шаклланадиган, бозор қиймати бўйича қисқа муддат ичида уларни сотиб олишга осонлик билан харидор топиладиган, доимий равишда кўзда тутилмаган (номақбул) йўқотишларсиз сотилувчи ва сотиб олинувчи активлар;
(1-банднинг бешинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқарувининг 2018 йил 31 мартдаги 12/22-сонли қарори (рўйхат рақами 2709-2, 25.04.2018 й.) таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 26.04.2018 й., 10/18/2709-2/1100-сон)
асосий валюта — банкнинг жами активларининг 5 фоизи ёки ундан ортиқ миқдорига тенг бўлган активлар ёки мажбуриятлар акс этган валюта;
йирик ҳамкор — банк жами активларининг 1 фоизидан ортиқ миқдорда молиялаштириш манбасини таъминлаб берадиган ҳамкор;
Олдинги таҳрирга қаранг.
йирик қарз (депозит, кредит ва бошқа мажбуриятлар) — ҳажми банк I даражали капиталининг 5 фоизидан юқори бўлган бир шахс ёки бир-бирига дахлдор шахслар гуруҳига тегишли қарз;
таваккалчилик даражаси паст бўлган мамлакатлар — «Standard & Poor`s», «Fitch Ratings» ва «Moody`s Investors Service» рейтинг компанияларининг инвестицион рейтинг баҳоларига ёки Ўзбекистон Республикаси Марказий банки томонидан тан олинадиган бошқа рейтинг компанияларининг ушбу баҳоларга тенг бўлган рейтинг баҳоларига эга мамлакатлар.
(1-банд Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқарувининг 2018 йил 31 мартдаги 12/22-сонли қарорига (рўйхат рақами 2709-2, 25.04.2018 й.) асосан саккизинчи ва тўққизинчи хатбошилар билан тўлдирилган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 26.04.2018 й., 10/18/2709-2/1100-сон)
йирик маҳсулот ёки восита — ҳажми жами активларнинг 1 фоизидан ортиқ бўлган банк маҳсулоти ёки воситаси.
Олдинги таҳрирга қаранг.
молиявий ташкилот — кредит ташкилотлари, суғурта ташкилотлари, лизинг ташкилотлари, қимматли қоғозлар бозорининг профессионал иштирокчилари, клиринг ташкилотлари ва молиявий хизматлар кўрсатувчи бошқа ташкилотлар;
(1-банд Ўзбекистон Республикаси Марказий банки бошқарувининг 2025 йил 1 апрелдаги 7/5-сонли қарорига (рўйхат рақами 2709-7, 21.04.2025 й.) асосан ўн биринчи хатбоши билан тўлдирилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 22.04.2025 й., 10/25/2709-7/0368-сон. Кучга кириш санаси — 2025 йил 23 май)
Олдинги таҳрирга қаранг.
кредит ажратиш бўйича шартли мажбурият — кредит шартномасида банкнинг кредит ажратиш бўйича мажбурияти кредитни молиялаштириш учун ресурс маблағлари банкка тушгандан сўнг юзага келиши шарти мавжуд бўлган, лекин ҳисобот санасига бу шарт бажарилмаган мажбурият.
(1-банд Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқарувининг 2020 йил 16 январдаги 1/5-сонли қарорига (рўйхат рақами 2709-4, 25.02.2020 й.) асосан хатбоши билан тўлдирилган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 25.02.2020 й., 10/20/2709-4/0221-сон — 2020 йил 1 мартдан кучга киради)
Олдинги таҳрирга қаранг.
исломий молия воситалари — исломий молия стандартларига мувофиқ бўлган молиявий воситалар.
(1-банд Ўзбекистон Республикаси Марказий банки бошқарувининг 2026 йил 8 июлдаги 19/7-сонли қарорига (рўйхат рақами 2709-9, 18.07.2026 й.) асосан ўн учинчи хатбоши билан тўлдирилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 20.07.2026 й., 10/26/2709-9/0751-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
11. Мамлакат, банк ёки корхона «Standard & Poor`s», «Fitch Ratings», «Moody`s Investors Service» ҳамда Ўзбекистон Республикаси Марказий банки томонидан белгиланадиган бошқа рейтинг компанияларининг бир нечтаси томонидан тан олинган рейтинг баҳоларига эга бўлганда, ушбу низом ҳисоб-китобларида энг паст рейтинг баҳоси ҳисобга олинади.
(11-банд Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқарувининг 2018 йил 31 мартдаги 12/22-сонли қарорига (рўйхат рақами 2709-2, 25.04.2018 й.) асосан киритилган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 26.04.2018 й., 10/18/2709-2/1100-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
2. Ликвидли активларга қуйидагилар киради:
нақд пуллар;
соф қуйма олтин;
банкнинг Ўзбекистон Республикаси Марказий банкида (бундан буён матнда Марказий банк деб юритилади) очилган ҳисобварақларидаги маблағлар;
банкнинг бошқа банкларда очилган вакиллик ҳисобварақларидаги маблағлар;
Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг ва Марказий банкининг қимматли қоғозлари;
Олдинги таҳрирга қаранг.
қисқа муддатли (30 кунгача) банклараро кредитлар, қарз мажбуриятлари ва депозитлар;
(2-банднинг еттинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Марказий банки бошқарувининг 2026 йил 8 июлдаги 19/7-сонли қарори (рўйхат рақами 2709-9, 18.07.2026 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 20.07.2026 й., 10/26/2709-9/0751-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
капитал монандлиги ҳисоб-китобида таваккалчилик даражаси 50 фоизгача бўлган хорижий давлатларнинг ҳукуматлари, марказий банклари ва давлат сектори ташкилотлари томонидан чиқарилган қимматли қоғозларга қилинган инвестициялар ва уларга нисбатан бошқа молиявий талаблар;
(2-банднинг саккизинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Марказий банки бошқарувининг 2025 йил 1 апрелдаги 7/5-сонли қарори (рўйхат рақами 2709-7, 21.04.2025 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 22.04.2025 й., 10/25/2709-7/0368-сон. Кучга кириш санаси — 2025 йил 23 май)
Олдинги таҳрирга қаранг.
капитал монандлиги ҳисоб-китобида таваккалчилик даражаси 50 фоизгача бўлган халқаро молия ташкилотлари томонидан чиқарилган қимматли қоғозлар;
ипотекани қайта молиялаштириш ташкилотлари томонидан чиқарилган таъминланган қарз муносабатларини тасдиқловчи қимматли қоғозлар ҳамда корпоратив облигациялар;
капитал монандлиги ҳисоб-китобида таваккалчилик даражаси 50 фоизгача бўлган банкка алоқадор бўлмаган ҳамда молиявий бўлмаган ташкилотлар томонидан чиқарилган қимматли қоғозлар;
(2-банд Ўзбекистон Республикаси Марказий банки бошқарувининг 2025 йил 1 апрелдаги 7/5-сонли қарорига (рўйхат рақами 2709-7, 21.04.2025 й.) асосан тўққизинчи — ўн биринчи хатбошлари билан тўлдирилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 22.04.2025 й., 10/25/2709-7/0368-сон. Кучга кириш санаси — 2025 йил 23 май)
«Standard & Poor`s», «Fitch Ratings» ва «Moody`s Investors Service» компанияларининг инвестицион рейтинг даражасидан кам бўлмаган ёки Ўзбекистон Республикаси Марказий банки томонидан тан олинадиган бошқа рейтинг компанияларнинг ушбу баҳо даражаларига тенг бўлган рейтинг баҳоларига эга, ривожланган фонд биржалари рўйхатларига киритилган, таваккалчилик даражаси паст бўлган мамлакатларнинг етакчи компаниялари қимматли қоғозлари.
(2-банд Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқарувининг 2018 йил 31 мартдаги 12/22-сонли қарори (рўйхат рақами 2709-2, 25.04.2018 й.) таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 26.04.2018 й., 10/18/2709-2/1100-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
21. Юқори ликвидли активлар 1-даражали юқори ликвидли активлар ва 2-даражали юқори ликвидли активлар йиғиндисидан иборат.
Бунда, юқори ликвидли активлар ҳисоб-китобида гаровга қўйилган юқори ликвидли активлар ҳисобга олинмайди.
(21-банд Ўзбекистон Республикаси Марказий банки бошқарувининг 2025 йил 1 апрелдаги 7/5-сонли қарорига (рўйхат рақами 2709-7, 21.04.2025 й.) асосан киритилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 22.04.2025 й., 10/25/2709-7/0368-сон. Кучга кириш санаси — 2025 йил 23 май)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
3. 1-даражали юқори ликвидли активларга қуйидагилар киради:
(3-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Марказий банки бошқарувининг 2025 йил 1 апрелдаги 7/5-сонли қарори (рўйхат рақами 2709-7, 21.04.2025 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 22.04.2025 й., 10/25/2709-7/0368-сон. Кучга кириш санаси — 2025 йил 23 май)
нақд пуллар;
Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати ва Марказий банкнинг қимматли қоғозлари;
банкнинг Марказий банкда очилган ҳисобварақларидаги маблағлари, бундан Марказий банкнинг мажбурий захира ҳисобварағидаги маблағлар мустасно;
Олдинги таҳрирга қаранг.
капитал монандлиги ҳисоб-китобида таваккалчилик даражаси 0 фоиз бўлган хорижий давлатларнинг ҳукуматлари, марказий банклари ва давлат сектори ташкилотлари томонидан чиқарилган қимматли қоғозларга қилинган инвестициялар ва уларга нисбатан бошқа молиявий талаблар;
(3-банднинг бешинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Марказий банки бошқарувининг 2025 йил 1 апрелдаги 7/5-сонли қарори (рўйхат рақами 2709-7, 21.04.2025 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 22.04.2025 й., 10/25/2709-7/0368-сон. Кучга кириш санаси — 2025 йил 23 май)
Олдинги таҳрирга қаранг.
таваккалчилик даражаси паст бўлган мамлакатлардаги «Standard & Poor`s», «Fitch Ratings» ва «Moody`s Investors Service» компанияларининг инвестицион рейтинг даражасидан ёки Марказий банк томонидан тан олинадиган бошқа рейтинг компанияларининг ушбу рейтинг даражасига тенг бўлган рейтинг баҳоларига эга банкларда чет эл валютасида очилган вакиллик ҳисобварағидаги маблағлар ва овернайт (кунлик) банклараро депозитлар, шунингдек исломий молия воситалари;
(3-банднинг олтинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Марказий банки бошқарувининг 2026 йил 8 июлдаги 19/7-сонли қарори (рўйхат рақами 2709-9, 18.07.2026 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 20.07.2026 й., 10/26/2709-9/0751-сон)
«Standard & Poor`s», «Fitch Ratings» ва «Moody`s Investors Service» компанияларидан бирининг «В-»/«В3» ёки Марказий банк томонидан тан олинадиган бошқа рейтинг компанияларининг ушбу рейтинг даражасидан кам бўлмаган рейтинг баҳоларига эга маҳаллий банкларда чет эл валютасида очилган вакиллик ҳисобварағидаги маблағлар;
Олдинги таҳрирга қаранг.
капитал монандлиги ҳисоб-китобида таваккалчилик даражаси 0 фоиз бўлган халқаро молия ташкилотлари, шу жумладан Халқаро валюта жамғармаси ва Жаҳон банки гуруҳи (Халқаро тикланиш ва тараққиёт банки, Халқаро молия корпорацияси, Халқаро инвестицияларни кафолатлаш агентлиги, Халқаро тараққиёт ассоциацияси) ҳамда Осиё тараққиёт банки, Осиё инфраструктура инвестиция банки, Европа тикланиш ва тараққиёт банки, Европа инвестиция банки, Европа Кенгашининг тараққиёт банки, Ислом тараққиёт банки, Америкалараро тараққиёт банки, Скандинавия инвестиция банки ва Африка тараққиёт банки томонидан чиқарилган қимматли қоғозларга қилинган инвестициялар ва уларга нисбатан бошқа молиявий талаблар;
(3-банднинг саккизинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Марказий банки бошқарувининг 2025 йил 1 апрелдаги 7/5-сонли қарори (рўйхат рақами 2709-7, 21.04.2025 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 22.04.2025 й., 10/25/2709-7/0368-сон. Кучга кириш санаси — 2025 йил 23 май)
Олдинги таҳрирга қаранг.
ипотекани қайта молиялаштириш ташкилотлари томонидан чиқарилган таъминланган қарз муносабатларини тасдиқловчи қимматли қоғозлар.
(3-банднинг тўққизинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Марказий банки бошқарувининг 2025 йил 1 апрелдаги 7/5-сонли қарори (рўйхат рақами 2709-7, 21.04.2025 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 22.04.2025 й., 10/25/2709-7/0368-сон. Кучга кириш санаси — 2025 йил 23 май)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(3-банднинг ўнинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Марказий банки бошқарувининг 2025 йил 1 апрелдаги 7/5-сонли қарорига (рўйхат рақами 2709-7, 21.04.2025 й.) асосан чиқарилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 22.04.2025 й., 10/25/2709-7/0368-сон. Кучга кириш санаси — 2025 йил 23 май)
Олдинги таҳрирга қаранг.
31. 2-даражали юқори ликвидли активлар 2A даражали ва 2B даражали юқори ликвидли активларни ўз ичига олади.
Бунда, юқори ликвидли активлар ҳисоб-китобида: 2-даражали юқори ликвидли активлар суммаси юқори ликвидли активлар суммасининг 40 фоизидан;
2Б даражали юқори ликвидли активлар суммаси жами юқори ликвидли активлар суммасининг 15 фоизидан ошмаслиги лозим.
32. 2A даражали юқори ликвидли активларга қуйидагилар киради:
капитал монандлиги ҳисоб-китобида таваккалчилик даражаси 20 фоиз бўлган хорижий давлатларнинг ҳукуматлари, марказий банклари ва давлат сектори ташкилотлари ҳамда халқаро молия ташкилотлари томонидан чиқарилган қимматли қоғозларга қилинган инвестициялар ва уларга нисбатан бошқа молиявий талабларнинг 85 фоизи;
рейтинг баҳоси «AA» (Standard & Poorʼs, Fitch Ratings) ва (ёки) «Aa3» (Moodyʼs Investors Service) даражасидан паст бўлмаган ҳамда банкка алоқадор ҳисобланмаган молиявий бўлмаган ташкилотлар томонидан чиқарилган таъминланган қарз муносабатларини тасдиқловчи қимматли қоғозлар ҳамда корпоратив облигацияларнинг 85 фоизи;
ипотекани қайта молиялаштириш ташкилотлари томонидан чиқарилган корпоратив облигацияларнинг 85 фоизи.
33. 2B-даражали юқори ликвидли активларга қуйидагилар киради:
рейтинг баҳоси «A+» дан «A-» гача (Standard & Poorʼs, Fitch Ratings) ва (ёки) «A1» дан «A3» гача (Moodyʼs Investors Service) бўлган ҳамда банкка алоқадор ҳисобланмаган молиявий бўлмаган ташкилотлар томонидан чиқарилган таъминланган қарз муносабатларини тасдиқловчи қимматли қоғозлар ҳамда корпоратив облигацияларнинг 50 фоизи;
капитал монандлиги ҳисоб-китобида таваккалчилик даражаси 50 фоиз бўлган хорижий давлатларнинг ҳукуматлари, марказий банклари ва давлат сектори ташкилотларига ҳамда халқаро молия ташкилотлари томонидан чиқарилган қимматли қоғозларга қилинган инвестициялар ва уларга нисбатан бошқа молиявий талабларнинг 50 фоизи.
(31 — 33-бандлар Ўзбекистон Республикаси Марказий банки бошқарувининг 2025 йил 1 апрелдаги 7/5-сонли қарорига (рўйхат рақами 2709-7, 21.04.2025 й.) асосан киритилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 22.04.2025 й., 10/25/2709-7/0368-сон. Кучга кириш санаси — 2025 йил 23 май)
4. Юқори ликвидли активлар қуйидаги талабларга жавоб бериши лозим:
Олдинги таҳрирга қаранг.
(4-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқарувининг 2019 йил 16 мартдаги 5/18-сонли қарорига (рўйхат рақами 2709-3, 22.04.2019 й.) асосан чиқарилган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 22.04.2019 й., 10/19/2709-3/2980-сон)
тўпланиш даражаси паст бўлиши ва пул ёки репо бозорларида осон сотилиши;
ҳар қандай бозор шароитида ликвидлиликнинг исботланган ишончли манбаси ҳисобланиши;
молиявий ташкилот ёки унга дахлдор бўлган шахсларнинг мажбуриятларини ўз ичига олмаслиги.
Олдинги таҳрирга қаранг.
таъминот сифатида қўйилмаган ёки хатланмаган бўлиши.
(4-банд Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқарувининг 2018 йил 31 мартдаги 12/22-сонли қарорига (рўйхат рақами 2709-2, 25.04.2018 й.) асосан хатбоши билан тўлдирилган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 26.04.2018 й., 10/18/2709-2/1100-сон)
5. Узоқ муддатларга қўйилган активлар ҳисобидан юқори фойда олиш ва қисқа муддатли ликвидлиликка бўлган эҳтиёжларни қондириш ўртасидаги мувозанатни сақлаш банкни бошқаришда банк бошқарув органларининг самарадорлиги ҳамда банк ижро раҳбариятининг малакаси юқори эканлигидан далолат берувчи асосий компонент ҳисобланади.
6. Банк томонидан мазкур Низомда кўрсатилган барча талаблар бажарилган тақдирда ҳам тўловларни ўз вақтида ўтказмаслик ликвидлиликка бўлган талабни қўпол равишда бузиш ҳисобланади.
7. Қисқа муддатли мажбуриятларни бажариш учун етарли миқдорда пул маблағлари ва қисқа муддатли активларга эга бўлиши юзасидан банк раҳбарияти ликвидлиликни режалаштириб бориши керак.
8. Банк фойда олишга бўлган интилишни мувозанатда сақлаб туриши ҳамда даромад олиш мақсадида ликвидлиликка қўйилган талабларни бузмаслиги лозим.
2-боб. Ликвидлиликни бошқариш
9. Ликвидлиликни самарали бошқариш қуйидаги талаблар асосида амалга оширилади:
банк ва унинг атрофидаги муҳитнинг ўзига хос хусусиятларини ҳисобга олган ва аниқ ифодаланган ликвидлиликни бошқариш сиёсатининг мавжудлиги;
банкнинг тегишли бўлинмаларини ўзаро мувофиқлаштирилганлиги;
ликвидлилик ҳолати мониторингини амалга ошириш вазифалари юклатилган таркибий бўлинманинг мавжудлиги;
маълумотлар базасини шакллантириш ҳамда банкнинг актив ва пассив ҳолатларини таҳлил қилиш учун ахборот тизимининг мавжудлиги.
10. Банкларда ликвидлиликни бошқариш сиёсати ликвидлиликни бошқариш бўйича асосий ҳолатларни қамраб олиши ҳамда ликвидлиликни бошқаришга оид ўзига хос жиҳатларига нисбатан позициясини ёки турли хил молиявий воситаларни қўллашга нисбатан муносабатини аниқ ифода этиши лозим.
11. Банклар ликвидлилик таваккалчилиги валюта таваккалчилигига таъсир этиши мумкинлигини ҳисобга олиб, ҳар бир асосий валюта бўйича мониторинг ўтказишлари ва ликвидлилик таваккалчилигини бошқаришлари лозим.
12. Ликвидлиликни бошқариш сиёсати алоҳида ҳужжат сифатида ишлаб чиқилади ва банк Кенгаши томонидан ҳар йили тегишли йилнинг 1 февралигача тасдиқланади.
13. Банк Кенгаши томонидан ҳар чоракда камида бир марта ликвидлиликни бошқарилиши муҳокама қилиниши ва натижаси юзасидан тегишли қарорлар қабул қилиниши лозим.
14. Ҳар бир банкда ликвидлиликни бошқариш қўмитаси (бундан буён матнда қўмита деб юритилади) тузилиши ҳамда унинг зиммасига ликвидлиликни самарали бошқаришни таъминлаш мақсадида банкнинг барча бўлинмалари фаолиятини мувофиқлаштириш мажбурияти юклатилиши лозим.
15. Банк бошқаруви раиси қўмитага раҳбарлик қилади ва қўмита аъзоларини банкнинг асосий таркибий бўлинмалари раҳбарларидан тайинлайди.
16. Қўмита банкнинг бизнес-режаси ҳамда у фаолият олиб бораётган иқтисодий шароитларга асосланиб, ресурсларга бўлган жорий ва истиқболдаги эҳтиёжларни кўриб чиқиш учун ҳафтасига камида бир марта йиғилиши лозим.
17. Қўмита доимий равишда ликвидлилик таваккалчилигини ҳамда юридик шахсларнинг молиялаштиришга бўлган талабларини, фаолиятлари йўналишларини, пул оқимларини назорат қилиши ва мониторингини амалга ошириши лозим.
18. Қўмита қарорлари банк бўлинмалари ва филиаллари томонидан амалга ошириладиган тезкор ва стратегик кўрсатмаларни ўз ичига олиши керак.
19. Банкда ликвидлиликни бошқариш учун унинг барча таркибий бўлимларидан зарур ахборотларни олиш ваколатига эга бўлган таркибий бўлинма ташкил этилиши лозим.
20. Банкда ликвидлиликни бошқариш учун масъул бўлган таркибий бўлинма зиммасига қуйидаги асосий вазифалар юклатилади:
ликвидлилик ҳолатини доимий равишда кузатиб бориш;
раҳбариятга ликвидлилик ҳолати тўғрисида кунлик ҳисоботларни тақдим этиб бориш;
ликвидлиликни қисқа муддатли режалаштириш тавсияларини тайёрлаш;
даврий равишда (кун, ой, чорак, йил якунлари бўйича) банк бошқарувига ликвидлилик ҳолати юзасидан ҳисоботларни тақдим этиб бориш.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ликвидлиликни бошқариш учун масъул бўлган таркибий бўлинма томонидан ликвидлилик бўйича стресс шароитларида (бир банкда ёки бутун банк тизимида омонатларни оммавий чиқиб кетиши, банк тизимидаги муаммолар, банкнинг тўловга қобилиятсизлик ҳолатига келиб қолиши ва бошқа шу каби ҳолатлар) банк бошқарувига ликвидлилик ҳолати юзасидан ҳисоботларни бир кунда камида икки маротаба тақдим этиши лозим.
(20-банднинг олтинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Марказий банки бошқарувининг 2024 йил 23 январдаги 42/18-сонли қарори (рўйхат рақами 2709-6, 07.02.2024 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 07.02.2024 й., 10/24/2709-6/0103-сон — 2024 йил 8 мартдан кучга киради)
Олдинги таҳрирга қаранг.
21. Кунлик ликвидлилик ҳисоботлар 7 кунлик давр ичида ликвидлиликнинг қисқа муддатли пасайиши ёки ортишини акс эттириши лозим. Кунлик ликвидлилик ҳисоботида камида мазкур Низомнинг 1-иловасида кўрсатилган маълумотлар акс эттирилиши керак.
(21-банд Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқарувининг 2018 йил 31 мартдаги 12/22-сонли қарори (рўйхат рақами 2709-2, 25.04.2018 й.) таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 26.04.2018 й., 10/18/2709-2/1100-сон)
22. Кунлик ликвидлилик ҳисоботи юзасидан ресурслар тақчиллиги юзага келганда уни қай тарзда қоплаш тўғрисида, ресурслар ортиқча бўлганда эса кейинги даврларда ликвидлилик талабларини ҳисобга олиб, маблағларни қай тарзда фойдалироқ жойлаштириш тўғрисида қўмита томонидан тегишли қарор қабул қилинади.
23. Узоқ муддатли режалаштириш активлар ва мажбуриятларни сўндириш графигини камида ойлик давр асосида тайёрлаш йўли билан амалга оширилади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Мазкур график маълум давр оралиғида ликвидлиликнинг ортиб ёки камайиб кетишини акс эттирган ҳолда, сўндиришнинг тегишли тоифалари бўйича молиявий активлар ва мажбуриятларни кузатиб бориш ҳамда раҳбариятга муаммоларни олдини олиш учун чоралар кўриш тўғрисида огоҳлантириши лозим.
(23-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқарувининг 2018 йил 31 мартдаги 12/22-сонли қарори (рўйхат рақами 2709-2, 25.04.2018 й.) таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 26.04.2018 й., 10/18/2709-2/1100-сон)
24. Ҳар бир банк, ўз амалиётлари ҳажми ва мураккаблигига боғлиқ ҳолда, ликвидлиликни самарали тарзда кузатиш имконини берувчи ўз ахборот тизимига эга бўлиши лозим. Ахборот тизимлари раҳбариятнинг зарурий ахборотга бўлган эҳтиёжини ўз вақтида ва тўлиқ қондириши лозим.
25. Ҳар бир банкда ликвидлилик бўйича ҳисоботлар банк бошқаруви ахборот тизимига кўмаклашиши лозим. Банк бошқаруви ахборот тизими ҳар бир асосий валютанинг ликвидлилигини мониторинг қилиш имконини бериши керак.
26. Ҳисоботлар раҳбариятга асосланган қарорлар қабул қилиш имкониятини бериш учун ўз вақтида берилиши ва етарли даражада батафсил бўлиши учун улар қуйидагиларни ўз ичига олиши лозим:
ликвидли активлар ҳақидаги маълумотлар;
юқори ликвидли активлар ҳақидаги маълумотлар;
ликвидлилик коэффициентлари;
соф барқарор молиялаштириш меъёри коэффициенти (бундан буён матнда СБММК деб юритилади);
молиявий ресурсларнинг энг йирик манбалари, тармоқ ва географик ҳудуд бўйича ресурслар манбаларининг жамланганлиги;
асосий номувофиқликларни аниқлаш учун активлар ва пассивларни тўлаш жадвали;
ликвидли активлар ва депозитларнинг акс эттирувчи ўзгариш жадваллари;
балансдан ташқари мажбуриятлар;
Олдинги таҳрирга қаранг.
берилиши (молиялаштирилиши) кутилаётган кредитлар ва (ёки) исломий молия операциялари;
(26-банднинг ўнинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Марказий банки бошқарувининг 2026 йил 8 июлдаги 19/7-сонли қарори (рўйхат рақами 2709-9, 18.07.2026 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 20.07.2026 й., 10/26/2709-9/0751-сон)
активларнинг даромадлилиги ва жалб қилинган ресурсларнинг қиймати;
Олдинги таҳрирга қаранг.
кейинги 30 календарь куни учун ликвидлилик прогнози;
(26-банд Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқарувининг 2018 йил 31 мартдаги 12/22-сонли қарорига (рўйхат рақами 2709-2, 25.04.2018 й.) асосан ўн иккинчи хатбоши билан тўлдирилган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 26.04.2018 й., 10/18/2709-2/1100-сон)
иқтисодиётнинг аҳволи, шу жумладан, асосий иқтисодий индикаторлар ва фоиз ставкаларининг ўзгариш прогнози.
3-боб. Ликвидлиликни бошқариш стратегияси
27. Ликвидлиликни самарали бошқариш активлар ва пассивларни фаол бошқарилишини ўз ичига олиши лозим. Ликвидлиликни бошқаришга бўлган талаблар бажарилиши банк балансининг актив ва пассив қисмларини, шунингдек кўзда тутилмаган ҳолатлар ҳисобварақларини бошқариш орқали таъминланиши керак.
28. Банклар ресурсларни ва молиялаш йўналишларини самарали диверсификация қилиш имконини берувчи молиялаш стратегиясини ишлаб чиқишлари лозим.
29. Баланснинг актив қисмида ликвидлиликни бошқариш учун Давлат қисқа муддатли облигациялари ёки захираларнинг ортиқча миқдорини ёхуд қисқа муддатли қўйилмалари каби бошқа ликвидли активларни харид қилиш ёки сотиш усуллари билан амалга оширилади.
30. Банк раҳбарияти бозордаги ҳолат бўйича аниқ ва ўз вақтида олинган маълумотларга асосланиб, банкка жалб қилинаётган маблағлар турларининг афзалликлари ва камчиликларини батафсил аниқлаши лозим. Ликвидлиликни бошқариш бўйича қарорлар қабул қилиш қуйидаги омиллар таҳлили асосида амалга оширилади:
жорий ликвидлилик ҳолати;
ресурсларга бўлган талабнинг даврий ўзгариб туриши;
ресурсларга бўлган талабларнинг кутилаётган ўзгаришлари;
ресурслар манбалари;
ресурслар қиймати;
активларнинг сифати;
ресурсларнинг жамланганлиги;
банк капитали ва даромадлигини ҳисобга олган ҳолда, банкнинг умумий молиявий ҳолати;
балансдан ташқари моддалардаги мажбуриятлар ва шартномалар, шу жумладан, ишлатилмаётган кредит линиялари, аккредитивлар, қимматли қоғозлар ёки чет эл валютасини сотиб олиш учун тузилган келишувлар.
4-боб. Ликвидлиликни бошқариш усуллари
31. Банклар томонидан жалб қилинган маблағлар нархларнинг рақобатлилигига ва мажбуриятларни қайтариш муддати активларни қайтариш муддатига мос келиш талабларига жавоб бериши керак.
32. Активлар ва мажбуриятларни қайтариш муддатларининг мос келмаслиги ликвидлилик таваккалчилигининг асосий омили ҳисобланади. Бу номутаносибликларни англаган ҳолда ликвидлилик таваккалчилигини камайтириш учун етарли чораларни кўриш йўли билан ликвидлиликни мустаҳкамлаш ликвидлиликни самарали бошқаришни кўрсатади.
Банк раҳбариятига ликвидлилик йўналишлари бўйича шартномавий мажбуриятларни бошланғич ва соддалаштирилган ҳолатини, ликвидлиликка бўлган талабни қачон ўсишини кўрсатиш ҳамда ликвидлиликка бўлган талабнинг асосий жиҳатларини аниқлаш мақсадида банклар ўз актив ва мажбуриятларини қайтариш муддатлари ўртасидаги номувофиқликни баҳолаб боришлари лозим.
33. Банклар йирик корхона-мижозларнинг махсус депозитларига қарам бўлиб қолишини олдини олиш мақсадида ўз мажбуриятлари (воситалари) таркибини диверсификация қилиб боришлари лозим.
Олдинги таҳрирга қаранг.
34. Банклараро бозор ресурсларнинг муҳим ва йирик манбаи ҳисобланади ва улар қуйидаги муаммоларни ҳал этиш учун хизмат қилади:
(34-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Марказий банки бошқарувининг 2026 йил 8 июлдаги 19/7-сонли қарори (рўйхат рақами 2709-9, 18.07.2026 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 20.07.2026 й., 10/26/2709-9/0751-сон)
банклар вакиллик ҳисобварақларидаги маблағлар тақчиллигини қоплаш ва уни талаб даражасига етказиш;
Олдинги таҳрирга қаранг.
мўлжалланаётган узоқ муддатли кредитлаш (молиялаштириш) эҳтиёжи вужудга келгунча ёки йирик депозитни қайтариш талаби билдирилгунча бўш ресурсларни, шу жумладан, қисқа муддатга самарали жойлаштириш учун шароит яратиш;
(34-банднинг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Марказий банки бошқарувининг 2026 йил 8 июлдаги 19/7-сонли қарори (рўйхат рақами 2709-9, 18.07.2026 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 20.07.2026 й., 10/26/2709-9/0751-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Марказий банкдан олинган кредитларни ёки исломий молия воситалари орқали жалб қилинган маблағларни қайтариш.
(34-банднинг тўртинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Марказий банки бошқарувининг 2026 йил 8 июлдаги 19/7-сонли қарори (рўйхат рақами 2709-9, 18.07.2026 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 20.07.2026 й., 10/26/2709-9/0751-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
35. Банклар банклараро бозорда қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда ўзаро қарз муносабатларига киришиши мумкин. Бунда банклараро кредитларнинг фоиз ставкалари ва исломий молия операциялари бўйича устама ёхуд бошқа турдаги даромадлар миқдори банклар ўртасида тузилган битим асосида белгиланиши шарт.
(35-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Марказий банки бошқарувининг 2026 йил 8 июлдаги 19/7-сонли қарори (рўйхат рақами 2709-9, 18.07.2026 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 20.07.2026 й., 10/26/2709-9/0751-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Банклараро кредитларнинг фоиз ставкалари ва исломий молия операциялари бўйича устама ёхуд бошқа турдаги даромадлар миқдори Марказий банкнинг асосий ставкаси ёки Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг қимматли қоғозлари бўйича ставкаларига нисбатан ҳам белгиланиши мумкин.
(35-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Марказий банки бошқарувининг 2026 йил 8 июлдаги 19/7-сонли қарори (рўйхат рақами 2709-9, 18.07.2026 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 20.07.2026 й., 10/26/2709-9/0751-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(36-банд Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқарувининг 2020 йил 16 январдаги 1/5-сонли қарорига (рўйхат рақами 2709-4, 25.02.2020 й.) асосан 2020 йил 1 мартдан ўз кучини йўқотади — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 25.02.2020 й., 10/20/2709-4/0221-сон)
37. Репо операцияларида қўлланиладиган қимматли қоғозлар осон сотилувчи ва ликвидли бўлиши керак. Банклар давлат қисқа муддатли облигацияларидан бошқа қимматли қоғозларни гаровга олганда уларни ўзларида ёки учинчи шахсларда сақланишини таъминлашлари керак.
38. Банклар стресс вақтида банклараро бозордан ёки Марказий банкдан таъминланган маблағларни жалб қилиш мақсадида уларнинг гарови сифатида фойдаланиш мумкин бўлган ликвидли активлар ҳажмини мониторинг қилиб боришлари лозим.
Олдинги таҳрирга қаранг.
(39-банд Ўзбекистон Республикаси Марказий банки бошқарувининг 2024 йил 23 январдаги 42/18-сонли қарорига (рўйхат рақами 2709-6, 07.02.2024 й.) асосан 2024 йил 8 мартдан ўз кучини йўқотади — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 07.02.2024 й., 10/24/2709-6/0103-сон)
40. Банклар бозорда котировка қилинмайдиган қимматли қоғозлар ва асосий воситалар каби гаровнинг ноликвид шаклларини қўллашда ўзларининг зиммасидаги хатарни баҳолаб боришлари лозим.
5-боб. Ликвидлиликни баҳолаш
41. Банклар асосий валюталар бўйича ликвидлилик таваккалчилигини мониторинг ва назорат қилиб боришлари керак.
42. Банклар ликвидлилик таваккалчилигини мониторинг ва назорат қилиш мақсадида кўзда тутилмаган ҳолатлар билан боғлиқ бўлиши мумкин бўлган кирим ва чиқим маблағларини, шу жумладан форвард-битимлар, репо операциялари, ижрога олинган кафолатлар, девальвацияланган аккредитивлар, молиявий ҳолати қониқарсиз бўлган қарздорларга берилган аккредитивлар ва кафолатларни ҳисобга олишлари лозим.
Олдинги таҳрирга қаранг.
43. Мажбуриятларнинг ўз вақтида ва тўлиқ бажарилишини таъминлаш мақсадида:
банклар (бундан микромолия банклари мустасно) лаҳзали ликвидлилик, ликвидлиликни қоплаш, соф барқарор молиялаштириш ва юқори ликвидли активларининг жами активлардаги улушига ўрнатилган меъёрларни;
микромолия банклари ликвидлиликни қоплаш, соф барқарор молиялаштириш ва юқори ликвидли активларининг жами активлардаги улушига ўрнатилган меъёрларни бажаришлари лозим.
(43-банд Ўзбекистон Республикаси Марказий банки бошқарувининг 2025 йил 10 июлдаги 14/8-сонли қарори (рўйхат рақами 2709-8, 04.08.2025 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 04.08.2025 й., 10/25/2709-8/0690-сон. Кучга кириш санаси — 2025 йил 5 сентябрь)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
(431-банд Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқарувининг 2020 йил 16 январдаги 1/5-сонли қарорига (рўйхат рақами 2709-4, 25.02.2020 й.) асосан 2020 йил 1 мартдан ўз кучини йўқотади — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 25.02.2020 й., 10/20/2709-4/0221-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
432. Лаҳзали ликвидлилик коэффициенти банк кассасидаги нақд пул ва бошқа тўлов ҳужжатлари, Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг ва Марказий банкининг қимматли қоғозлари (бундан репо битими билан сотилган, шунингдек таъминот сифатида берилган қимматли қоғозлар мустасно) ҳамда банкнинг Ўзбекистон Республикаси Марказий банкидаги ҳисобварақларидаги маблағлари (бундан Марказий банкдаги мажбурий захира ҳисобварағидаги маблағлар мустасно) суммасини ушбу Низомнинг 3-иловасидаги рўйхатда келтирилган ҳисобварақларнинг қолдиқлари — талаб қилиб олингунча мажбуриятлар суммасига нисбати орқали аниқланади.
(432-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Марказий банки бошқарувининг 2024 йил 23 январдаги 42/18-сонли қарори (рўйхат рақами 2709-6, 07.02.2024 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 07.02.2024 й., 10/24/2709-6/0103-сон — 2024 йил 8 мартдан кучга киради)
Лаҳзали ликвидлилик коэффициентини ҳисоблашда фақат Ўзбекистон Республикаси миллий валютасидаги маблағлар инобатга олинади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Лаҳзали ликвидлилик коэффициенти 25 фоиздан кам бўлмаслиги лозим.
(432-банднинг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқарувининг 2020 йил 16 январдаги 1/5-сонли қарори (рўйхат рақами 2709-4, 25.02.2020 й.) таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 25.02.2020 й., 10/20/2709-4/0221-сон — 2020 йил 1 мартдан кучга киради)
44. Ликвидлилик таҳлил қилинган давр (ойлик, чораклик, йиллик) мобайнида таҳлил қилувчи ликвидлилик кўрсаткичлари ўзгариши тенденциясига аҳамият бериши ва ўзгаришлар сабаблари ҳамда хусусиятларини ўтган даврларга нисбатан баҳолаши, ресурслар жалб қилишнинг ўтган ва жорий стратегияларини таҳлил қилиши лозим.
Олдинги таҳрирга қаранг.
45. Ликвидлилик коэффициентлари ликвидлиликнинг етарлилиги бўйича умумий баҳонинг бир қисми ҳисобланади.
(45-банд Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқарувининг 2018 йил 31 мартдаги 12/22-сонли қарори (рўйхат рақами 2709-2, 25.04.2018 й.) таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 26.04.2018 й., 10/18/2709-2/1100-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
46. Ликвидлиликни ҳисоблашда ликвидли активларнинг жами активлардаги улушини, ликвидли активларнинг доимий бўлмаган мажбуриятлардаги улушини ҳисоблаш орқали қўшимча ликвидлилик коэффициентларидан ҳам фойдаланилади.
(46-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқарувининг 2018 йил 31 мартдаги 12/22-сонли қарори (рўйхат рақами 2709-2, 25.04.2018 й.) таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 26.04.2018 й., 10/18/2709-2/1100-сон)
Юқорида келтирилган кўрсаткичларнинг пасайиши банк ресурсларининг барқарор бўлмаган манбаларига таянганлигини ёки банк портфелидаги юқори ликвидли активлар улуши камайганлигидан далолат беради.
Олдинги таҳрирга қаранг.
47. Банклар ажратилган кредитларни ва (ёки) молиялаштирилган исломий молия воситаларини жалб қилинган депозитларга бўлиш орқали ажратилган кредитлар ва (ёки) молиялаштирилган исломий молия воситаларининг депозитлардаги улушини аниқлайди. Кўрсаткичнинг жуда юқори (80 фоиздан ортиқ) қиймати ва (ёки) ўсиши муаммоларнинг дастлабки белгилариданоқ банкдан чиқиб кетадиган барқарорлиги пастроқ ресурслар манбаларига бўлган банк ишончини билдиради.
(47-банд Ўзбекистон Республикаси Марказий банки бошқарувининг 2026 йил 8 июлдаги 19/7-сонли қарори (рўйхат рақами 2709-9, 18.07.2026 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 20.07.2026 й., 10/26/2709-9/0751-сон)
48. Банклар қимматли қоғозлар портфелидаги гаровга қўйилган қимматли қоғозларни жами қимматли қоғозлар портфелига бўлиш орқали ликвидлиликка тезкор талабларни қоплаш учун қўлланила олмайдиган қимматли қоғозлар улушини аниқлайди.
49. Банк раҳбарияти ўзининг ликвидлилик кўрсаткичлари тўпламини ишлаб чиқишда жорий ликвидлиликдан ташқари банк хусусиятларидан келиб чиқиб бошқа омилларни ҳисобга олиши керак.
Олдинги таҳрирга қаранг.
50. Банклар йирик ҳамкор, иқтисодиёт тармоқлари ва воситалардан олинадиган молиялаштириш манбаларини умумлаштирган ҳолда таҳлил қилиб боришлари ва таҳлил натижалари бўйича банк Кенгаши ва бошқаруви томонидан ҳолатни тузатиш бўйича тегишли чоралар кўрилиши керак.
(50-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Марказий банки бошқарувининг 2026 йил 8 июлдаги 19/7-сонли қарори (рўйхат рақами 2709-9, 18.07.2026 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 20.07.2026 й., 10/26/2709-9/0751-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Банк томонидан умумлаштирган ҳолда молиялаштириш манбаларини мониторинг қилишда ҳар бир йирик ҳамкорнинг манбаи бўйича молиялаштириш мажбуриятларини жами активларга, чет эл валютасидаги манбалар бўйича молиялаштириш мажбуриятларини жами активларга ва ҳар бир йирик маҳсулот ёки восита манбаи бўйича молиялаштириш мажбуриятларини жами активларга нисбатлари таҳлил қилиб борилади.
(50-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Марказий банки бошқарувининг 2026 йил 8 июлдаги 19/7-сонли қарори (рўйхат рақами 2709-9, 18.07.2026 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 20.07.2026 й., 10/26/2709-9/0751-сон)
51. Банклар ўзларининг ликвидлилик ҳолатларини ҳар чоракда камида бир марта стресс тестларидан ўтказишлари лозим. Стресс тестларининг якуний натижаси бўйича таваккалчиликни бошқариш стратегиясини тўғрилаб боришлари керак. Стресс тестларининг натижаларидан келиб чиқиб банклар кутилмаган стресс ҳолатларида қўшимча маблағлар билан таъминлаш режаларини ишлаб чиқишлари зарур. Банклар стресс тестлари натижалари ва кўзда тутилмаган молиялашга доир тузилган режалар бўйича банк бошқаруви томонидан қабул қилинган қарорлар ҳақида Марказий банкка маълумотлар тақдим этишлари лозим. Банк Кенгаши ва бошқаруви стресс кўрсаткичлари ва тахминларини ҳамда кўзда тутилмаган молиялаш режаларини етарлилиги ва мувофиқлигини ўрганиб боришлари лозим.
6-боб. Ликвидлилик кўрсаткичларига қўйиладиган талаблар
Олдинги таҳрирга қаранг.
52. Ликвидлиликни қоплаш меъёри коэффициенти (бундан буён матнда ЛҚМК деб юритилади) юқори ликвидли активларнинг кейинги 30 кун ичидаги жами соф чиқимга нисбати сифатида аниқланади (ЛҚМК=юқори ликвидли активлар/кейинги 30 кун ичидаги жами соф чиқим).
(52-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқарувининг 2019 йил 16 мартдаги 5/18-сонли қарори (рўйхат рақами 2709-3, 22.04.2019 й.) таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 22.04.2019 й., 10/19/2709-3/2980-сон — 2019 йил 23 майдан кучга киради)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(52-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқарувининг 2019 йил 16 мартдаги 5/18-сонли қарорига (рўйхат рақами 2709-3, 22.04.2019 й.) асосан чиқарилган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 22.04.2019 й., 10/19/2709-3/2980-сон — 2019 йил 23 майдан кучга киради)
Кейинги 30 кун ичидаги кирим кейинги 30 кун ичидаги чиқимнинг 75 фоизидан ошган тақдирда, кейинги 30 кун ичидаги кирим сифатида кейинги 30 кун ичидаги чиқимнинг 75 фоизи олинади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Кейинги 30 кун ичидаги кирим ва чиқим элементлари ва уларга нисбатан қўлланиладиган коэффициентлар Марказий банк томонидан ўрнатилади.
(52-банднинг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Марказий банки бошқарувининг 2025 йил 1 апрелдаги 7/5-сонли қарори (рўйхат рақами 2709-7, 21.04.2025 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 22.04.2025 й., 10/25/2709-7/0368-сон. Кучга кириш санаси — 2025 йил 23 май)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
ЛҚМК 100 фоиздан кам бўлмаслиги лозим. Ушбу кўрсаткич банклар (бундан микромолия банклари мустасно) томонидан:
(52-банднинг тўртинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Марказий банки бошқарувининг 2025 йил 10 июлдаги 14/8-сонлиқарори (рўйхат рақами 2709-8, 04.08.2025 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 04.08.2025 й., 10/25/2709-8/0690-сон. Кучга кириш санаси — 2025 йил 5 сентябрь)
барча валюталарда;
миллий валютада;
хорижий валюталарда (барча хорижий валюталарнинг йиғиндиси) таъминланиши шарт.
(52-банднинг тўртинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқарувининг 2019 йил 16 мартдаги 5/18-сонли қарори (рўйхат рақами 2709-3, 22.04.2019 й.) таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 22.04.2019 й., 10/19/2709-3/2980-сон — 2019 йил 23 майдан кучга киради)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Микромолия банки томонидан ушбу кўрсаткич барча валюталарда таъминланиши шарт.
(52-банд Ўзбекистон Республикаси Марказий банки бошқарувининг 2025 йил 10 июлдаги 14/8-сонли қарорига (рўйхат рақами 2709-8, 04.08.2025 й.) асосан хатбоши билан тўлдирилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 04.08.2025 й., 10/25/2709-8/0690-сон. Кучга кириш санаси — 2025 йил 5 сентябрь)
Олдинги таҳрирга қаранг.
521. 2020 йил 1 июндан бошлаб банкларнинг (бундан микромолия банклари мустасно) юқори ликвидли активлари жами активлардаги улуши кун охирига 10 фоиз миқдоридан кам бўлмаслиги лозим.
Микромолия банклари юқори ликвидли активларининг жами активлардаги улуши кун охирига 5 фоиз миқдордан кам бўлмаслиги лозим.
(521-банд Ўзбекистон Республикаси Марказий банки бошқарувининг 2025 йил 10 июлдаги 14/8-сонли қарори (рўйхат рақами 2709-8, 04.08.2025 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 04.08.2025 й., 10/25/2709-8/0690-сон. Кучга кириш санаси — 2025 йил 5 сентябрь)
Олдинги таҳрирга қаранг.
53. СБММК барқарор молиялаштиришнинг мавжуд суммасини барқарор молиялаштиришнинг зарур суммасига нисбати сифатида аниқланади (СБММК=барқарор молиялаштиришнинг мавжуд суммаси/барқарор молиялаштиришнинг зарур суммаси).
(53-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Марказий банки бошқарувининг 2025 йил 1 апрелдаги 7/5-сонли қарори (рўйхат рақами 2709-7, 21.04.2025 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 22.04.2025 й., 10/25/2709-7/0368-сон. Кучга кириш санаси — 2025 йил 23 май)
Барқарор молиялаштиришнинг мавжуд суммаси ва барқарор молиялаштиришнинг зарур суммаси элементлари ва уларга нисбатан қўлланиладиган коэффициентлар Марказий банк томонидан ўрнатилади.
(53-банд Ўзбекистон Республикаси Марказий банки бошқарувининг 2025 йил 1 апрелдаги 7/5-сонли қарорига (рўйхат рақами 2709-7, 21.04.2025 й.) асосан иккинчи хатбоши билан тўлдирилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 22.04.2025 й., 10/25/2709-7/0368-сон. Кучга кириш санаси — 2025 йил 23 май)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
СБММК 100 фоиздан кам бўлмаслиги лозим. Ушбу кўрсаткич банклар (бундан микромолия банклари мустасно) томонидан:
(53-банднинг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Марказий банки бошқарувининг 2025 йил 10 июлдаги 14/8-сонли қарори (рўйхат рақами 2709-8, 04.08.2025 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 04.08.2025 й., 10/25/2709-8/0690-сон. Кучга кириш санаси — 2025 йил 5 сентябрь)
барча валюталарда;
миллий валютада;
хорижий валюталарда (барча хорижий валюталарнинг йиғиндиси) таъминланиши шарт.
(53-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқарувининг 2019 йил 16 мартдаги 5/18-сонли қарори (рўйхат рақами 2709-3, 22.04.2019 й.) таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 22.04.2019 й., 10/19/2709-3/2980-сон — 2019 йил 23 майдан кучга киради)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Микромолия банки томонидан ушбу кўрсаткич барча валюталарда таъминланиши шарт.
(53-банд Ўзбекистон Республикаси Марказий банки бошқарувининг 2025 йил 10 июлдаги 14/8-сонли қарорига (рўйхат рақами 2709-8, 04.08.2025 й.) асосан еттинчи хатбоши билан тўлдирилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 04.08.2025 й., 10/25/2709-8/0690-сон. Кучга кириш санаси — 2025 йил 5 сентябрь)
СБММК активларни қайтариш муддатларини ҳисобга олган ҳолда, молиялашнинг барқарор ресурслари мавжуд бўлиши учун, шунингдек 1 йилдан ортиқ муддатдаги балансдан ташқари моддалардаги мажбуриятларни қўшиб, ликвидлиликка бўлган талабни (зарур бўлган барқарор молиялаштиришни) қондириш учун керак.
Олдинги таҳрирга қаранг.
(54-банд Ўзбекистон Республикаси Марказий банки бошқарувининг 2025 йил 1 апрелдаги 7/5-сонли қарорига (рўйхат рақами 2709-7, 21.04.2025 й.) асосан 2025 йил 23 майдан ўз кучини йўқотади — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 22.04.2025 й., 10/25/2709-7/0368-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(55-банд Ўзбекистон Республикаси Марказий банки бошқарувининг 2025 йил 1 апрелдаги 7/5-сонли қарорига (рўйхат рақами 2709-7, 21.04.2025 й.) асосан 2025 йил 23 майдан ўз кучини йўқотади — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 22.04.2025 й., 10/25/2709-7/0368-сон)
7-боб. Якуний қоида
Олдинги таҳрирга қаранг.
56. Мазкур Низом талабларининг бузилишида айбдор бўлган шахслар қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ жавобгар бўладилар.
(56-банд Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2021 йил 28 июлдаги 16-мҳ-сонли буйруғи (рўйхат рақами 3313, 28.07.2021 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 28.07.2021 й., 10/21/3313/0724-сон)
Тижорат банкларининг ликвидлилигини бошқаришга қўйиладиган талаблар тўғрисидаги низомга
1-ИЛОВА
1-ИЛОВА
Тижорат банкининг кунлик ликвидлилик ҳисоботида акс эттирилиши лозим бўлган
МАЪЛУМОТЛАР
1. Жорий активлар:
нақд пул;
Ўзбекистон Республикаси Марказий банкидаги вакиллик ҳисобварағи;
давлат қисқа муддатли облигациялари (гаровга қўйилганлардан ташқари);
Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг бошқа қимматли қоғозлари (гаровга қўйилганлардан ташқари);
Олдинги таҳрирга қаранг.
бошқа тижорат банкларига берилган кредитлар (overnayt) ва исломий молия воситалари орқали тақдим этилган маблағлар;
(1-банднинг олтинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Марказий банки бошқарувининг 2026 йил 8 июлдаги 19/7-сонли қарори (рўйхат рақами 2709-9, 18.07.2026 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 20.07.2026 й., 10/26/2709-9/0751-сон)
бошқа тижорат банклардаги вакиллик ҳисобварақлари;
бошқа тижорат банкларидан олинадиган депозитлар;
Олдинги таҳрирга қаранг.
қайтадиган кредитлар ва (ёки) исломий молия операциялари бўйича мажбуриятлар — асосий сумманинг бир қисми;
(1-банднинг тўққизинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Марказий банки бошқарувининг 2026 йил 8 июлдаги 19/7-сонли қарори (рўйхат рақами 2709-9, 18.07.2026 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 20.07.2026 й., 10/26/2709-9/0751-сон)
бошқа активлар.
2. Кутилаётган молиявий манбалар:
депозитларнинг режалаштирилаётган ўсиши;
Олдинги таҳрирга қаранг.
тўлов муддати келган кредитлар ва (ёки) исломий молия операциялари бўйича мажбуриятлар;
(2-банднинг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Марказий банки бошқарувининг 2026 йил 8 июлдаги 19/7-сонли қарори (рўйхат рақами 2709-9, 18.07.2026 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 20.07.2026 й., 10/26/2709-9/0751-сон)
бошқа манбалар.
3. Молиялаштириш бўйича кутилаётган талаблар:
Олдинги таҳрирга қаранг.
янги кредитларни ва (ёки) исломий молия операцияларини молиялаштириш (кредитлар ва (ёки) исломий молия операциялари тури батафсил кўрсатилади);
(3-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Марказий банки бошқарувининг 2026 йил 8 июлдаги 19/7-сонли қарори (рўйхат рақами 2709-9, 18.07.2026 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 20.07.2026 й., 10/26/2709-9/0751-сон)
депозитларнинг чиқиб кетиши (ҳисобварақ тури батафсил кўрсатилади);
асосий воситаларни сотиб олиш;
бошқа мажбуриятлар.
Олдинги таҳрирга қаранг.
4. Балансдан ташқари моддалар:
(4-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқарувининг 2018 йил 31 мартдаги 12/22-сонли қарори (рўйхат рақами 2709-2, 25.04.2018 й.) таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 26.04.2018 й., 10/18/2709-2/1100-сон)
молиялаштирилаётган кредит линиялари;
аккредитив бўйича тўловлар;
тўлов муддати келган қимматли қоғозларни сотиб олиш бўйича мажбуриятлар;
тўлов муддати келган чет эл валютасини сотиб олиш бўйича мажбуриятлар;
Олдинги таҳрирга қаранг.
бошқа моддалар.
(4-банднинг олтинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқарувининг 2018 йил 31 мартдаги 12/22-сонли қарори (рўйхат рақами 2709-2, 25.04.2018 й.) таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 26.04.2018 й., 10/18/2709-2/1100-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
5. Етишмаётган ва ортиқча ресурслар — миқдори жорий активлар ва кутилаётган молиявий манбалардан молиялаштириш бўйича кутилаётган талаблар ва балансдан ташқари моддаларни айириш орқали аниқланади.
(5-банд Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқарувининг 2018 йил 31 мартдаги 12/22-сонли қарори (рўйхат рақами 2709-2, 25.04.2018 й.) таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 26.04.2018 й., 10/18/2709-2/1100-сон)
6. Етишмаётган ва ортиқча ресурслар натижасидан келиб чиқувчи маблағларни жалб қилиш ва инвестициялаш бўйича тавсиялар.
Олдинги таҳрирга қаранг.
(2-илова Ўзбекистон Республикаси Марказий банки бошқарувининг 2025 йил 1 апрелдаги 7/5-сонли қарорига (рўйхат рақами 2709-7, 21.04.2025 й.) асосан 2025 йил 23 майдан ўз кучини йўқотади — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 22.04.2025 й., 10/25/2709-7/0368-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Тижорат банкларининг ликвидлилигини бошқаришга қўйиладиган талаблар тўғрисидаги низомга
3-ИЛОВА
3-ИЛОВА
Тижорат банкларининг талаб қилиб олингунча мажбуриятлар ҳисобварақлари
РЎЙХАТИ
Олдинги таҳрирга қаранг.
|
Талаб қилиб олингунча мажбуриятлар |
Баланс ҳисобварақлари |
|
|
А |
Б |
|
|
1. |
Талаб қилиб олингунча сақланадиган депозитлар |
20200 |
|
2. |
Бошқа банкларнинг ҳисобварақлари |
21002, 21008 |
|
3. |
Тўланиши лозим бўлган ҳисобланган фоизлар |
22402, 22403, 22405, 22406, 22476 |
|
4. |
Мижозларнинг бошқа депозитлари |
22600 минус 22602, 22628, 22642 |
|
5. |
Мижозларнинг пластик карталарига ўтказилиши лозим бўлган пул маблағлари бўйича транзит ҳисобварағлари |
23100 |
|
6. |
Клиринг трансакциялари |
23200 минус 23206 |
|
7. |
Ҳукуматга тегишли даромад ва бошқа тушумлар ҳисобварақлари |
23400 минус 17500 |
|
8. |
Мижозларнинг пластик карталаридан келиб тушган тушум |
23500 минус 17400 |
|
9. |
Бошқа мажбуриятлар |
29800 минус 29822, 29826, 29830, 29842, 29846 |
(3-илова Ўзбекистон Республикаси Марказий банки бошқарувининг 2024 йил 23 январдаги 42/18-сонли қарори (рўйхат рақами 2709-6, 07.02.2024 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 07.02.2024 й., 10/24/2709-6/0103-сон — 2024 йил 8 мартдан кучга киради)
(Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2015 й., 32-сон, 437-модда; 2017 й., 25-сон, 559-модда; Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 26.04.2018 й., 10/18/2709-2/1100-сон, 22.04.2019 й., 10/19/2709-3/2980-сон; 25.02.2020 й., 10/20/2709-4/0221-сон; Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 28.07.2021 й., 10/21/3313/0724-сон, 10.12.2021 й., 10/21/2709-05/1153-сон; 07.02.2024 й., 10/24/2709-6/0103-сон; 22.04.2025 й., 10/25/2709-7/0368-сон; 04.08.2025 й., 10/25/2709-8/0690-сон; 20.07.2026 й., 10/26/2709-9/0751-сон)