10.08.2015 йилдаги 235-сон
ONLINE TRANSLATE
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарори, 10.08.2015 йилдаги 235-сон
Kuchga kirish sanasi
17.08.2015
Норасмий таржима
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
қарори

Кўп квартирали уйларнинг лифт асбоб-ускуналари ҳолатини янада яхшилаш ва Тошкент шаҳар ҳокимлиги ҳузуридаги Ободонлаштириш бош бошқармасининг моддий-техника базасини мустаҳкамлашга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Аҳолининг кўп квартирали уйларда яшаши учун янада қулай ва хавфсиз шарт-шароитлар яратиш, лифт ускуналарининг авария ҳолатларининг олдини олиш, шунингдек Тошкент шаҳар ҳокимлиги ҳузуридаги Ободонлаштириш бош бошқармасининг моддий-техника базасини мустаҳкамлаш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1. Қуйидагилар:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2016 — 2021-йилларда Тошкент шаҳридаги кўп квартирали уйларда лифтларни алмаштириш дастури 1-иловага* мувофиқ;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2016 — 2021-йилларда Тошкент шаҳар ҳокимлиги ҳузуридаги Ободонлаштириш бош бошқармасини махсус транспорт техникаси ва механизация воситалари билан жиҳозлаш дастури 2-иловага* мувофиқ тасдиқлансин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
*1- ва 2-иловалар рус тилидаги матнда берилган.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2. Тошкент шаҳар ҳокимлиги:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ҳар йили, 2016-йилдан бошлаб, кўп квартирали уйларни хатловдан ўтказиш натижаларини ҳисобга олган ҳолда, уйларнинг нуқсонли далолатномаларини тузиш ва туманлар бўйича кўп квартирали уйларнинг лифтларини алмаштиришнинг манзилли дастурларини белгиланган тартибда тасдиқлашни;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
кўп квартирали уйлардаги лифтларни алмаштириш бўйича лойиҳа-смета ҳужжатларини ишлаб чиқиш ва белгиланган тартибда тасдиқлаш, кейинчалик уларни ҳар йили тасдиқланадиган манзилли рўйхатларга киритишни;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
манзилли рўйхатлар ва тасдиқланган лойиҳа-смета ҳужжатларига мувофиқ кўп квартирали уйлардаги лифтларнинг алмаштирилишини назорат қилишни;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
тасдиқланган дастурларнинг амалга оширилиши тўғрисида ҳар чоракда Вазирлар Маҳкамасига таҳлилий ахборот тақдим этишни таъминласин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
3. Қуйидагилар белгилансин:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2016 — 2021-йилларда кўп квартирали уйлардаги лифтларни алмаштириш ва Тошкент шаҳар ҳокимлиги ҳузуридаги Ободонлаштириш бош бошқармасини махсус транспорт техникаси ва механизация воситалари билан жиҳозлашнинг тасдиқланган дастурларини амалга ошириш харажатларини молиялаштириш манбалари этиб — Тошкент шаҳар шаҳар бюджети параметрларида назарда тутилган маблағлар;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Тошкент шаҳар уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш бош бошқармаси — лифтларни янгилаш ишларининг буюртмачиси этиб белгилансин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
4. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги 2016 йилдан бошлаб келгуси йил учун Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети параметрларини шакллантиришда кўп квартирали уйлардаги лифтларни алмаштириш ҳамда Тошкент шаҳар ҳокимлиги ҳузуридаги Ободонлаштириш бош бошқармасини махсус транспорт техникаси ва механизация воситалари билан жиҳозлашнинг тасдиқланган дастурларини амалга ошириш учун зарур маблағларни назарда тутсин, ажратиладиган бюджет маблағларидан мақсадли фойдаланилиши устидан таъсирчан назоратни амалга оширсин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
5. Ўзбекистон Республикаси Давлат архитектура ва қурилиш қўмитаси кўп квартирали уйларнинг лифтларини алмаштиришни амалга оширишда бажарилаётган ишларнинг сифати, шаҳарсозлик нормалари ва қоидаларига риоя этилиши устидан қатъий назорат ўрнатсин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
6. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари Б.И. Закиров ва Тошкент шаҳар ҳокими Р.Ж. Усмонов зиммасига юклансин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири Ш. МИРЗИЁЕВ
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Тошкент ш.,
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2015 йил 10 август,

235-сон