Ҳужжат кучини йўқотган 06.03.2017 06.08.2015 йилда рўйхатдан ўтган, рўйхат рақами 2708
ONLINE TRANSLATE
Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг буйруғи, 06.08.2015 йилда рўйхатдан ўтган, рўйхат рақами 2708
Kuchga kirish sanasi
10.08.2015
Ҳужжат кучини йўқотган 06.03.2017
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирининг
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
буйруғи

Давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари ҳамда бошқа давлат ташкилотлари юридик хизматлари ходимларининг адлия органларида стажировка ўташ тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
[Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2015 йил 6 августда 2708-сон билан давлат рўйхатидан ўтказилган]
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
 LexUZ шарҳи
Мазкур буйруқ Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2017 йил 28 февралдаги 40-мҳ-сонли «Давлат органлари ва ташкилотлари юридик хизмати ходими лавозимига биринчи марта тайинланган шахсларнинг адлия органларида стажировкадан ўтиши тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида»ги буйруғига (рўйхат рақами 2862, 28.02.2017 й.) асосан ўз кучини йўқотган.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1. Давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари ҳамда бошқа давлат ташкилотлари юридик хизматлари ходимларининг адлия органларида стажировка ўташ тартиби тўғрисидаги низом иловага мувофиқ тасдиқлансин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2. Мазкур буйруқ давлат рўйхатидан ўтказилсин ва бу ҳақда Идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни давлат рўйхатидан ўтказиш бошқармаси (О. Ҳакимов) Идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг давлат реестрига тегишли ёзув киритсин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
3. Қонун ҳужжатларини туркумлаш ва ҳуқуқий ахборот бошқармаси (Д. Ибрагимова) мазкур идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатни «Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами» — «Собрание законодательства Республики Узбекистан»да нашр этилишини таъминласин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
4. Ташкилий-назорат ва таҳлил бошқармаси (М. Ишбеков) мазкур идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатни барча манфаатдор шахсларга етказилишини таъминласин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
5. Мазкур буйруқ расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Вазир М. ИКРАМОВ
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Тошкент ш.,
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2015 йил 6 август,
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
262-мҳ-сон

Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2015 йил 6 августдаги 262-мҳ-сон буйруғига
ИЛОВА
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари ҳамда бошқа давлат ташкилотлари юридик хизматлари ходимларининг адлия органларида стажировка ўташ тартиби тўғрисидаги
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
НИЗОМ

Мазкур Низом Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2007 йил 24 августдаги 182-сон «Давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари, давлат корхоналари, муассасалари ва ташкилотлари фаолиятини ҳуқуқий таъминлаш даражасини янада ошириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ҳамда 2015 йил 4 июндаги 149-сон «Давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари юридик хизматлари фаолиятининг янада такомиллаштирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида»ги қарорларига мувофиқ давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари ҳамда бошқа давлат ташкилотлари (бундай буён матнда ташкилот деб юритилади) юридик хизматлари ходимларининг адлия органларида стажировка ўташ тартибини белгилайди.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1-боб. Умумий қоидалар
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1. Мазкур Низомда қуйидаги тушунчалардан фойдаланилади:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
адлия органлари — Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги, Қорақалпоғистон Республикаси Адлия вазирлиги, вилоятлар ва Тошкент шаҳар адлия бошқармалари;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
стажировка — амалий ва назарий тайёргарлик натижасида олинган касбий билим, ўқув ва амалий кўникмаларни мустаҳкамлаш ва шакллантиришга, шунингдек ишнинг ўзига хослиги, тайинланаётган лавозим бўйича функционал вазифаларни бажариш, касбий йўналтириш учун илғор тажрибани ўрганишга йўналтирилган малака ошириш шаклларидан бири;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
стажировка ўтайдиган шахс (стажёр) — юридик хизмат ходими лавозимига биринчи марта тайинланган шахслар.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2. Стажировка юридик хизмат ходими лавозимига биринчи марта тайинланган шахсларнинг касбий билимлари, ўқув ва амалий кўникмаларини мустаҳкамлаш ва шакллантириш, шунингдек ишнинг ўзига хослиги, тайинланаётган лавозими бўйича функционал вазифаларини сифатли бажариши учун илғор тажрибани эгаллаб олишини таъминлаш мақсадида ўталади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
3. Юридик хизмат ходими лавозимига биринчи марта тайинланган шахс адлия органларида стажировка ўтайди. Бунда:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
давлат ва хўжалик бошқаруви органлари марказий аппаратлари, шунингдек Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари юридик хизмати ходими лавозимига биринчи марта тайинланган шахс стажировкани Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
давлат бошқаруви органлари ҳудудий бўлинмаларининг, туманлар ва шаҳарлар ҳокимликлари ҳамда бошқа давлат ташкилотларининг юридик хизмати ходими лавозимига биринчи марта тайинланган шахс стажировкани тегишлича Қорақалпоғистон Республикаси Адлия вазирлиги, вилоятлар ва Тошкент шаҳар адлия бошқармаларида ўтайди.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2-боб. Стажировка ўташни ташкил этиш
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
4. Ташкилот раҳбари юридик хизмат ходими лавозимига биринчи марта тайинланган шахсни стажировкадан ўтказишни сўраб у лавозимга тайинлаган кундан эътиборан ўн кун ичида тегишли адлия органига мурожаат этиши лозим.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Адлия органи мурожаат келиб тушгандан сўнг уни кўриб чиқиб, икки ой ичида стажировка ўташни ташкил қилиши ва уни ўташ бўйича аниқ муддатни кўрсатган ҳолда ташкилот раҳбарини стажировка бошланишидан камида бир ҳафта олдин ёзма равишда хабардор қилиши керак.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
5. Стажёрни белгиланган муддатда стажировка ўташ учун юбориш мажбурияти ташкилот раҳбари зиммасига юклатилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
6. Стажировка ўташни ташкил қилиш адлия органларининг юридик хизматлар фаолиятини мувофиқлаштиришга масъул таркибий бўлинмаси (бундан буён матнда масъул бўлинма деб юритилади) зиммасига юклатилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
7. Стажёрга методик ёрдам кўрсатиш ҳамда унинг амалий кўникмаларини шакллантириш учун адлия органларининг малакали ва тажрибали мутахассислари орасидан стажировка раҳбари тайинланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Стажировка раҳбари этиб стажёрга яқин қариндош ҳисобланган шахслар тайинланишига йўл қўйилмайди.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
8. Стажировка раҳбари камида икки йиллик иш стажига эга бўлиши керак.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
9. Стажировка раҳбари томонидан масъул бўлинманинг функционал вазифаларидан келиб чиқиб, ҳар бир стажёр учун у томондан бажариладиган ишлар мазмуни ва муддати кўрсатилган стажировка ўташ режаси ишлаб чиқилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Стажировка ўташ режаси масъул бўлинма раҳбари томонидан тасдиқланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
10. Стажировка ўташ режасида стажёр томонидан юридик хизмат ходимининг функционал вазифалари ва уларни бажаришда билиши лозим бўлган норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар рўйхати, норма ижодкорлиги ва ҳуқуқни қўллаш амалиёти, норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг туркумлаштирилган ҳисобини юритиш, шартномавий-ҳуқуқий ва даъво ишларни юритиш, жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатларини кўриб чиқиш, шунингдек мамлакатда амалга оширилаётган сиёсий, ижтимоий-иқтисодий ислоҳотларнинг мазмун-моҳиятини ўрганиш билан боғлиқ тадбирлар белгиланиши лозим.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
11. Стажировка ўташ муддати икки ҳафтани ташкил этади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
12. Стажировкани ўташдан озод қилишга йўл қўйилмайди.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
3-боб. Стажировкани ўташ
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
13. Стажировкани ўташнинг биринчи кунида стажировка раҳбари стажёрни стажировка ўташ режаси, стажировка ўташ муддатлари, ички меҳнат тартиб ва касб этикаси ҳамда техника ва ёнғин хавфсизлиги қоидалари, шунингдек иш режимининг хусусиятлари билан таништиради ҳамда стажёрга стажировкани ўташи учун зарур шароитлар яратади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
14. Стажировка раҳбари стажировка давомида:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
стажёрга стажировка ўташ режасида белгиланган тадбирларни бажариш билан боғлиқ материаллардан фойдаланиш имкониятини таъминлайди;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
стажёрнинг касбий билими ва амалий кўникмаларини шакллантириш учун унга тегишли тавсиялар беради;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
стажировка ўташ режасида белгиланган тадбирларнинг бажарилиши ва сифатини мунтазам равишда назорат қилиб боради;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
стажёрнинг иш вақтидан самарали фойдаланишини таъминлайди.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
15. Стажёр стажировка ўташ давомида:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
стажировка бўйича услубий ва кўрсатма материаллар билан танишиши;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
стажировкани ташкил этиш ва ўташни назорат қилиш билан боғлиқ тадбирларда иштирок этиши;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
стажировка ўташ режасида назарда тутилган барча тадбирларни стажировка учун белгиланган муддат ичида, тўлиқ ҳажмда ва сифатли бажариши;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
кейинги амалий фаолиятда фойдаланилиши мумкин бўлган ҳужжатлар намуналари ва бошқа муҳим материаллар тўпламини юритиши;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
стажировкани ўташ якунлари бўйича ҳисобот тайёрлаши;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
адлия органларида ўрнатилган тартиб қоидаларга риоя қилиши шарт.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
16. Стажёр стажировка ўташ режасида белгиланган тадбирларни бажариб бўлгач, у бўйича ёзма ҳисобот тайёрлайди. Ҳисобот стажёр томонидан имзоланади ҳамда стажировка раҳбари томонидан қабул қилинади ва тасдиқланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
17. Стажировка раҳбари томонидан ҳисоботни қабул қилишда стажёрнинг касбий билим ва амалий кўникмаларни қанчалик ўзлаштирганлигини баҳолаш учун у билан масъул бўлинма ходимлари иштирокида суҳбат ўтказилади ва унинг ҳисоботи муҳокама қилинади. Муҳокама жараёнида стажёрга зиммасига юклатилган унинг касби билан боғлиқ вазифаларни амалиётда қўллашга доир тавсиялар берилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Муҳокама натижаси масъул бўлинма томонидан расмийлаштириладиган баённомада акс эттирилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
18. Стажировка муддати тугаганидан кейин стажировка раҳбари томонидан стажёрга нисбатан тавсифнома тузилади ва унда стажёрнинг стажировка ўташ режасида назарда тутилган тадбирларни қанчалик ўзлаштирганлиги, тартиб-интизоми, стажировка давомида у томонидан эгаллаб олинган касбий билим ва амалий кўникмалар акс эттирилган бўлиши керак.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Стажёрнинг адлия органида белгиланган тартиб қоидаларга риоя қилмаганлиги, стажировка ўташ режасида кўрсатилган тадбирларни тўлиқ бажармаганлиги, стажировкага узрсиз сабабларга кўра келмаганлиги ҳам тавсифномада акс эттирилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
19. Тавсифнома масъул бўлинма раҳбари томонидан имзоланади ва адлия органининг йўлланма хати орқали стажёрни юборган ташкилотга жўнатилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
4-боб. Якуний қоидалар
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
20. Адлия органлари масъул бўлинмаси ходимлари томонидан стажёрга стажировка ўташ режаси билан боғлиқ бўлмаган вазифа ва топшириқлар берилиши тақиқланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
21. Стажировка ўтаган шахсларнинг ҳисоби масъул бўлинма томонидан юритилади ва стажировка ўташ билан боғлиқ барча ҳужжатлар ушбу бўлинмада сақланади.
(Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2015 й., 31-сон, 424-модда)