Ҳужжат кучини йўқотган 30.01.2021 05.08.2015 йилда рўйхатдан ўтган, рўйхат рақами 2706
ONLINE TRANSLATE
Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқарувининг қарори, 05.08.2015 йилда рўйхатдан ўтган, рўйхат рақами 2706
Kuchga kirish sanasi
10.11.2015
Ҳужжат кучини йўқотган 30.01.2021
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқарувининг
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Қарори
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Банкка алоқадор бўлган шахслар билан тузиладиган битимлар тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
[Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2015 йил 5 августда рўйхатдан ўтказилди, рўйхат рақами 2706]
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
 LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Марказий банки бошқарувининг 2020 йил 21 сентябрдаги 21/12-сонли «Бир қарз олувчи, ўзаро алоқадор қарз олувчилар гуруҳи, шу жумладан банкка алоқадор шахслар учун таваккалчиликнинг энг кўп миқдори тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида»ги қарорига (рўйхат рақами 3283, 29.10.2020 й.) асосан 2021 йил 30 январдан ўз кучини йўқотади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикасининг «Ўзбекистон Республикасининг Марказий банки тўғрисида»ги, «Банклар ва банк фаолияти тўғрисида»ги қонунлари ва Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2015 йил 6 майдаги ПҚ-2344-сон «Тижорат банкларининг молиявий барқарорлигини янада ошириш ва уларнинг ресурс базасини ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарорига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқаруви қарор қилади:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1. Банкка алоқадор бўлган шахслар билан тузиладиган битимлар тўғрисидаги низом иловага мувофиқ тасдиқлансин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2. Мазкур қарор расмий эълон қилинган кундан эътиборан уч ойдан кейин кучга киради.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Марказий банк раиси Ф. МУЛЛАЖОНОВ
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Тошкент ш.,
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2015 йил 22 июль,
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
19/15-сон
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқарувининг 2015 йил 22 июлдаги 19/15-сон қарорига
ИЛОВА
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Банкка алоқадор бўлган шахслар билан тузиладиган битимлар тўғрисидаги
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
НИЗОМ
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикасининг «Ўзбекистон Республикасининг Марказий банки тўғрисида»ги, «Банклар ва банк фаолияти тўғрисида»ги қонунлари ва Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2015 йил 6 майдаги ПҚ-2344-сон «Тижорат банкларининг молиявий барқарорлигини янада ошириш ва уларнинг ресурс базасини ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарорига мувофиқ банкка алоқадор бўлган шахслар билан битимларни тузиш, ушбу битимларнинг ҳисобини юритиш ва улар бўйича ҳисоботни тақдим этишга оид талабларни белгилайди.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1-боб. Умумий қоидалар
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1. Мазкур Низомнинг асосий мақсади Марказий банк томонидан банкка алоқадор бўлган шахслар билан битимлар тузиш юзасидан чекловларни белгилаш ҳисобланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2. Мазкур Низомда қуйидаги асосий тушунчалардан фойдаланилади:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
банкка алоқадор бўлган шахслар билан тузиладиган битимлар — кредит ва кредит линиялари, овердрафт, лизинг, факторинг, репо, своп, кредит шартларининг ўзгартирилишининг барча шакллари, қимматли қоғозлар ва ҳар қандай кўринишдаги инвестициялар, қимматли қоғозларни ёхуд хорижий валютани сотиб олиш бўйича ҳар қандай ҳуқуқий асосланган мажбурият, босқичма-босқич тўлаш шарти билан активларни сотиш, аккредитивлар очиш, кафолатлар бериш, мол-мулклар сотиб олиш ҳамда бошқа молиялашлар билан боғлиқ битимлар;
(2-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқарувининг 2017 йил 24 июндаги 14/16-сонли қарори (рўйхат рақами 2706-1, 24.07.2017 й.) таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2017 й., 30-сон, 745-модда)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
жисмоний шахснинг яқин қариндошлари — эри, хотини, ота-онаси, болалари, туғишган ҳамда ўгай ака-ука ва опа-сингиллари, боболари, бувилари, неваралари.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
банкнинг йирик акциядори — банк устав капиталининг 10 фоизи ва ундан ортиғига эгалик қилган ҳар қандай шахс.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
3. Банкка алоқадор бўлган шахсларга қуйидагилар киради:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
а) банкнинг мансабдор шахслари, жумладан банк кенгашининг аъзолари, ушбу банкнинг барча ходимлари ва уларнинг яқин қариндошлари;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
б) банк устав капиталининг 10 фоизи ва ундан ортиқ қисмига эгалик қилиб турган жисмоний шахс ва унинг яқин қариндошлари;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
в) банк устав капиталининг 10 фоизи ва ундан ортиқ қисмига эгалик қилиб турган юридик шахснинг мансабдор шахслари, шунингдек уларнинг яқин қариндошлари;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
г) банк юридик шахснинг қатнашчиси (акциядори) бўлиб, унинг устав капиталидаги улуши 10 фоиздан ортиқ бўлса, мазкур юридик шахс, унинг мансабдор шахслари ва бу шахсларнинг яқин қариндошлари;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
д) банкнинг йирик акциядори (жумладан, юридик ва жисмоний шахс) йирик акциядори бўлган ёки кучли таъсир кўрсатадиган ёхуд алоқадор шахс бўлган юридик шахс ёки жисмоний шахсларнинг уюшмалари.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
4. Ҳар қандай шахс банкка алоқадор шахс кўрсатмасига асосан ҳаракат қилаётган бўлса ёки банкка алоқадор шахс ушбу битимдан манфаатдор бўлса, ушбу шахс банкка алоқадор шахс номидан ҳаракат қилаётган ҳисобланади. Банкка алоқадор шахслар номидан ҳаракат қилаётган шахсларга қуйидагилар киради:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
банкка алоқадор шахсларнинг ҳуқуқий вакиллари;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
банкка алоқадор шахслар билан ўзаро тузилган битимга асосан банкка алоқадор шахснинг номидан ҳаракат қилиш ваколатига эга бўлган шахслар;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
тузиладиган битимдан олинадиган фойдани бевосита ёки билвосита банкка алоқадор шахсларга берадиган шахслар;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
банкка алоқадор шахс кучли таъсирини ўтказа оладиган юридик шахслар;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
банкнинг йирик акциядори унинг ҳам йирик акциядори бўлган юридик шахслар.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
5. Банкка алоқадор шахс қуйидаги ҳолларда юридик шахсга кучли таъсир ўтказа оладиган ҳисобланади:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
агар банкка алоқадор шахс юридик шахснинг йирик қатнашчиси (акциядори) бўлиб, юридик шахс устав капиталининг 10 фоиз ва ундан ортиғига эгалик қилса;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
банкка алоқадор шахс қатнашчилари (акциядорлари), раҳбарияти билан расмий келишувга асосан юридик шахс фаолиятини бошқариш ёки раҳбарлик қилиш имкониятига эга бўлса;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
агар банкка алоқадор шахс қатнашчиси бўлган юридик шахс тўлиқ ширкат бўлса.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
6. Банкларнинг ўзига алоқадор бўлган шахслар билан ёки улар номидан тузадиган битимлари ўзига алоқадор бўлмаган шахслар билан тузадиган битимларга қараганда анча қулай шартларга асосланса, уларнинг бундай битимларни тузиши тақиқланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Мазкур банднинг биринчи хатбошисида назарда тутилган битимлар, хусусан қуйидагиларни ўз ичига олади:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
таваккалчилиги юқори бўлган ёки бошқа ноқулай ҳолатлар туфайли банк ўзига алоқадор бўлмаган шахслар билан тузмайдиган битимлар;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
банкка алоқадор бўлмаган шахслардан олинадиган фоиз ёки воситачилик ҳақларига нисбатан кам миқдорда фоиз ёки воситачилик ҳақларини ундириш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
банкка алоқадор шахсларга кўрсатилган хизмат учун банкка алоқадор бўлмаган шахслар томонидан тўланадиган суммадан кам миқдорда ҳақ тўлаганда ёки хизмат ҳақи умуман тўланмаганда;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
банкка алоқадор бўлмаган шахсларга кредитларни тўлов муддатларини узайтириш ҳуқуқи берилмайдиган вазиятда, банкка алоқадор шахсларга қарздорликлари бўйича тўлов муддатларини узайтириш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
банкка алоқадор бўлмаган шахсларга нисбатан банкка алоқадор шахсларнинг таваккалчилик шартларини жорий назорат қилишда қулайликлар яратиш, уларни қоплаш ёки ҳисобдан чиқариш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
банкка алоқадор шахслардан муайян активларни худди шу активларни алоқадор бўлмаган шахслардан сотиб олишига қараганда юқори баҳода сотиб олиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
банкка алоқадор бўлган шахсларга муайян активларни худди шундай активларни алоқадор бўлмаган шахсларга сотганда олиниши мумкин суммадан кам бўлган суммага сотиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
фаолият кўрсаткичлари ёмонлиги ёки таваккалчилик даражасининг юқори бўлганлиги сабабли, бошқа юридик шахсларнинг қимматли қоғозларига инвестиция қилинмайдиган ҳолларда банкка алоқадор шахсларнинг қимматли қоғозларига инвестиция қилиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
банкка алоқадор шахслардан ноликвид активларни қабул қилиш ёки ноликвид активларни банкка алоқадор шахслардан кредит таъминоти сифатида қабул қилиш.
Олдинги таҳрирга қаранг.
(7-банд Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқарувининг 2019 йил 13 декабрдаги 30/10-сонли қарорига (рўйхат рақами 2706-3, 25.12.2019 й.) асосан ўз кучини йўқотган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 25.12.2019 й., 10/19/2706-3/4196-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2-боб. Банкка алоқадор бўлган шахслар билан тузиладиган битимларни амалга ошириш
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
8. Банкка алоқадор бўлган шахслар билан битимлар фақат банк Кенгаши рухсати билан амалга оширилиши мумкин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
9. Банкка алоқадор бўлган Кенгаш аъзоси банк ҳамда қуйидаги шахслар ўртасида тузиладиган битимларнинг муҳокамасида иштирок этмаслиги ёки бошқа усуллар билан Кенгаш қарорига таъсир қилмаслиги лозим:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
банкка алоқадор бўлган Кенгаш аъзосининг ўзи;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
банкка алоқадор бўлган Кенгаш аъзосининг яқин қариндошлари;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
банкка алоқадор бўлган Кенгаш аъзоси ёки унинг яқин қариндошлари йирик акциядори бўлган ёки кучли таъсир ўтказадиган ҳар қандай юридик шахс;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
мазкур банднинг иккинчи — тўртинчи хатбошиларида келтирилган шахслар номидан ҳаракат қилаётган ҳар қандай шахс.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
10. Банкка алоқадор бўлган шахс билан банк ўртасидаги ҳар қандай битимга оид Кенгаш қарори битимнинг барча тегишли шартларига оид ахборотларнинг тўлиқ берилишига асосланган бўлиши керак.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
11. Кредит битимлари бўйича бу ахборотлар ўз ичига кредит миқдори, фоиз ставкаси, қарз олувчининг молиявий аҳволи, унинг олган кредитини ўз вақтида қайтара олиш имконияти тўғрисида молиявий ахборот, кредитнинг таъминланганлик миқдори тўғрисидаги маълумотларни қамраб олиши зарур.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
12. Банк активларининг олди-сотди операцияларига доир маълумотда активларнинг қийматини тасдиқловчи ахборот бўлиши керак.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
13. Банк Кенгаши банкка алоқадор шахслар билан битимлар тузиш юзасидан берилган рухсатларнинг ҳисобини юритиши керак.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
14. Банкка алоқадор шахс билан тегишли битим тузилишига банк Кенгаши томонидан рухсат берилгач, мазкур битим ўрнатилган тартибда кўриб чиқилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
15. Банкка алоқадор бўлган юридик шахсларга қилинган инвестициялар банкка алоқадор бўлмаган шахсларга қўйилган инвестициялар каби даврий равишда қайта баҳоланиши ва мониторингдан ўтказилиши керак.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
3-боб. Банкка алоқадор бўлган шахсларга тўғри келувчи таваккалчиликнинг энг юқори даражаси
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
16. Банкка алоқадор бўлган битта шахсга тўғри келувчи таваккалчиликнинг энг юқори даражаси банкнинг биринчи даражали капиталининг 25 фоизидан ошмаслиги лозим.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
17. Банкнинг барча алоқадор бўлган шахсларига тўғри келувчи таваккалчиликнинг энг юқори даражаси банк биринчи даражали капиталининг 100 фоизидан ошмаслиги лозим.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
18. Мазкур Низомнинг 16 ва 17-бандларига мувофиқ банкка алоқадор битта шахсга тўғри келувчи таваккалчилик суммасини аниқлашда кредит ва кредит линиялари, овердрафт, лизинг, факторинг, репо, своп, кредит шартларининг ўзгартирилишини барча шакллари, берилган кафолатлар ва улар бўйича тўлаб берилиб, ундирилмаган маблағлар, қимматли қоғозлар ва ҳар қандай кўринишдаги инвестициялар, қимматли қоғозларни ёхуд хорижий валютани сотиб олиш бўйича ҳар қандай ҳуқуқий асосланган мажбуриятнома, босқичма-босқич тўлаш шарти билан активларни сотиш, аккредитивлар очиш, мол-мулклар сотиб олиш, ҳисобланган фоизлар, балансдан ташқари моддаларда акс эттирилган мажбуриятлар ва бошқа молиялашлар билан боғлиқ битимлар ҳамда қарздорни тўлов мажбурияти бўйича банкрот деб эълон қилиниши натижасида бекор қилинган ҳолатдан ташқари ҳисобдан чиқарилган барча суммалар ҳисобга олинади.
(18-банд Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқарувининг 2017 йил 24 июндаги 14/16-сонли қарори (рўйхат рақами 2706-1, 24.07.2017 й.) таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2017 й., 30-сон, 745-модда)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
19. Банкка алоқадор бўлган шахсларга тўғри келувчи таваккалчиликнинг энг юқори даражасини аниқлашда қуйидагилар ҳисобга олинмайди:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
бошқа банкларга қайтиб сотиб олиш мажбуриятисиз сотилган кредитлардаги иштироки учун олинган фойда;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
қимматли қоғозларнинг ва кафолатларнинг бозор қиймати кредитларни 125 фоизга қоплай оладиган давлат қимматли қоғозлари, Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг кафолати ёки бошқа мажбуриятлари билан таъминланган кредитлар;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
банк томонидан Ўзбекистон Республикаси Тикланиш ва тараққиёт жамғармаси маблағлари ҳисобига қайта молиялаштирилган кредитлар;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Марказий банки томонидан алоҳида чекловлар белгиланиши мумкин бўлган, одатда қўлланиладиган вакиллик муносабатлари доирасида жойлаштирилган банкнинг унга алоқадор ҳисобланган бошқа банкдаги депозит маблағлари ҳамда кредит берувчи банкдаги депозитлар билан таъминланган кредитлар;
(19-банднинг бешинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқарувининг 2018 йил 18 августдаги 27/13-сонли қарори (рўйхат рақами 2706-2, 06.09.2018 й.) таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 06.09.2018 й., 10/18/2706-2/1843-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(19-банднинг олтинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқарувининг 2018 йил 18 августдаги 27/13-сонли қарорига (рўйхат рақами 2706-2, 06.09.2018 й.) асосан чиқарилган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 06.09.2018 й., 10/18/2706-2/1843-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
20. Банкка алоқадор шахсга ёки унинг номидан фаолият кўрсатувчи шахсга бериладиган ҳар қандай кредит, таъминот сифатида:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
кредит берувчи банкка миллий валютада киритилган депозитлар қўйилганда кредитнинг камида 100 фоизи;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
кредит берувчи банкка чет эл валютасида киритилган депозитлар қўйилганда кредитнинг камида 105 фоизи;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
давлат қимматли қоғозлари қўйилганда кредитнинг камида 125 фоизи;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
бошқа таъминот воситаси қўйилганда кредитнинг камида 130 фоизи миқдорида бозор баҳосидаги таъминот билан таъминланиши шарт.
(20-банд Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқарувининг 2018 йил 18 августдаги 27/13-сонли қарори (рўйхат рақами 2706-2, 06.09.2018 й.) таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 06.09.2018 й., 10/18/2706-2/1843-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
21. Агар таъминот қиймати мазкур Низомнинг 20-бандидаги талабларга жавоб бермаса, таъминот ўзгартирилиши ёки мазкур Низом талабларига мос келадиган қийматдаги таъминот билан тўлдирилиши керак.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
4-боб. Ҳисоб ва ҳисобот
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
22. Ҳар бир банк банкка алоқадор шахслар ёки улар номидан иштирок этувчи шахслар билан амалга оширган барча битимлар тўғрисидаги ойлик ҳисоботни Марказий банкка тақдим этиши лозим.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
23. Ҳисобот ўтган ой мобайнида амалга оширилган ва ҳисоботни тақдим этиш санасига амалда бўлган барча операциялар рўйхатини ўзида акс эттириши керак. Ҳисобот банкка алоқадор юридик шахснинг тўлиқ номини, алоқадор жисмоний шахснинг фамилияси, исми ва отасининг исмини, битим суммасини, бериш ва қайтариш муддатларини, кредитни таъминлаш турларини ва кредит шартномасида кўзда тутилган бошқа шартларни ўз ичига олиши зарур.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
24. Ҳар бир банк унинг раҳбар ходимлари, шунингдек банкнинг йирик акциядорлари ҳисобланган жисмоний шахслардан йилига бир марта яқин қариндошлари ва яқин қариндошларидан бири томонидан кучли таъсир ўтказиши мумкин бўлган шахслар рўйхатини шакллантириши керак.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
25. Банк Кенгашининг барча ҳисоботлари ва қарорлари 10 йил мобайнида сақланиши лозим.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
5-боб. Якуний қоида
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
26. Мазкур Низом талаблари банклар томонидан бузилган тақдирда Марказий банк Ўзбекистон Республикасининг «Банклар ва банк фаолияти тўғрисида»ги Қонунида назарда тутилган чора ва санкцияларни қўллашга ҳақли.
(26-банд Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқарувининг 2019 йил 13 декабрдаги 30/10-сонли қарори (рўйхат рақами 2706-3, 25.12.2019 й.) таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 25.12.2019 й., 10/19/2706-3/4196-сон)
(Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2015 й., 31-сон, 418-модда; 2017 й., 30-сон, 745-модда; Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 06.09.2018 й., 10/18/2706-2/1843-сон; 25.12.2019 й., 10/19/2706-3/4196-сон)