Ҳужжат кучини йўқотган 23.11.2021 31.07.2015 йилдаги 219-сон
ONLINE TRANSLATE
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарори, 31.07.2015 йилдаги 219-сон
Kuchga kirish sanasi
10.08.2015
Ҳужжат кучини йўқотган 23.11.2021
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
қарори
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Хусусий тадбиркорлар томонидан ходимларни ёллаган ҳолда тадбиркорлик фаолиятини амалга ошириш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
 LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 22 ноябрдаги 707-сонли «Якка тартибдаги тадбиркорлар томонидан ёлланган ходимларни давлат солиқ хизмати органларида ҳисобга қўйиш ҳамда солиқ солинадиган даромадлар ва чегириладиган харажатлар ҳисобини юритишни тартибга солиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарорига асосан ўз кучини йўқотган.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Хусусий мулк, кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликни ишончли ҳимоя қилишни таъминлаш, уларни жадал ривожлантириш йўлидаги тўсиқларни бартараф этиш чора-тадбирлари тўғрисида» 2015 йил 15 майдаги ПФ-4725-сон Фармонига мувофиқ Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1. Хусусий тадбиркорлар томонидан ходимларни ёллаган ҳолда тадбиркорлик фаолиятини амалга ошириш тартиби тўғрисидаги низом 1-иловага мувофиқ тасдиқлансин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2. Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси хусусий тадбиркорлар томонидан ёлланган ходимлар чекланган сонининг белгиланган мезонларига риоя этиши юзасидан назорат ўрнатсин, шунингдек ёлланадиган ходимларни белгиланган тартибда расмийлаштирмасдан фаолиятни амалга ошираётган хусусий тадбиркорларни аниқлашга доир чора-тадбирларни кучайтирсин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
3. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг 2-иловага мувофиқ айрим қарорларига ўзгартиришлар ва қўшимча киритилсин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
4. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг биринчи ўринбосари Р.С. Азимов зиммасига юклансин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири Ш. МИРЗИЁЕВ
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Тошкент ш.,
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2015 йил 31 июль,
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
219-сон
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Вазирлар Маҳкамасининг 2015 йил 31 июлдаги 219-сон қарорига
1-ИЛОВА
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Хусусий тадбиркорлар томонидан ходимларни ёллаган ҳолда тадбиркорлик фаолиятини амалга ошириш тартиби тўғрисида
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
НИЗОМ
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
I. Умумий қоидалар
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1. Ушбу Низом хусусий тадбиркорлар томонидан ходимларни ёллаган ҳолда тадбиркорлик фаолиятини амалга ошириш тартибини белгилайди.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ушбу Низомнинг амал қилиши юридик шахс ташкил этмаган оилавий тадбиркорлик субъектларига татбиқ этилмайди.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2. Ходимларни ёлламасдан фаолиятни амалга оширадиган хусусий тадбиркорлар учун қонунчиликда хусусий тадбиркорлар учун назарда тутилган давлат рўйхатидан ўтказиш, ҳисобга қўйиш ва рухсат берувчи ҳужжатларни расмийлаштиришнинг белгиланган тартиби амал қилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
3. Хусусий тадбиркор ходимларни ёллашни банкда қонунчиликда белгиланган тартибда ҳисоб рақами очилгандан кейин амалга ошириши мумкин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
4. Хусусий тадбиркор ходимларни ёллашни Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2011 йил 7 январдаги 6-сон қарори билан тасдиқланган Хусусий тадбиркорлар юридик шахс ташкил этмасдан шуғулланиши мумкин бўлган фаолият турлари рўйхатида назарда тутилган фаолиятнинг амалга ошириладиган турига боғлиқ ҳолда ушбу Низомнинг 1-иловасига мувофиқ бир нафардан уч нафаргача миқдорда амалга оширишга ҳақлидир. Бир неча фаолият турлари билан шуғулланадиган хусусий тадбиркор, фаолиятнинг турлари сонидан қатъи назар, уч нафардан кўп бўлмаган ходимларни ёллаш ҳуқуқига эга.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
5. Хусусий тадбиркор билан меҳнат муносабатлари ўрнатган жисмоний шахсларга хусусий тадбиркорлар сифатида қаралмайди ва улар хусусий тадбиркор номидан ҳуқуқий ҳужжатларни имзолаш ҳуқуқига эга эмас.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
II. Меҳнат шартномасини тузиш ва ёлланган ходимларнинг меҳнат стажини ҳисоблаш хусусиятлари
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
6. Хусусий тадбиркор ва хусусий тадбиркор томонидан ёлланган ходим (кейинги ўринларда ходим деб аталади) ўртасидаги меҳнат муносабатлари ушбу Низомда назарда тутилган хусусий тадбиркорлик фаолиятини амалга ошириш хусусиятларини ҳисобга олган ҳолда меҳнат қонунчилиги билан тартибга солинади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
7. Хусусий тадбиркор ходимларнинг қонунчиликда белгиланган меҳнат ҳуқуқларига риоя этилишини таъминлаши шарт.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
8. Ходимни ёллашда (ишга қабул қилишда) хусусий тадбиркор унинг билан ушбу Низомнинг 2-иловасидаги шаклга мувофиқ ёзма меҳнат шартномасини тузади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ходимнинг аҳволини қонунчилик нормаларига нисбатан ёмонлаштирадиган меҳнат шартномаси шартлари ҳақиқий ҳисобланмайди.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
9. Меҳнат шартномасининг муддати хусусий тадбиркорни давлат рўйхатидан ўтказиш тўғрисидаги гувоҳноманинг амал қилиш муддатидан ошмаслиги керак.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
10. Меҳнат шартномаси уч нусхада тузилади, улардан биттаси хусусий тадбиркор солиқ бўйича ҳисобга олинган жойдаги давлат солиқ хизмати органига берилади, иккинчиси хусусий тадбиркорда, учинчиси эса — ходимда қолади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
11. Меҳнат шартномасида хусусий тадбиркорнинг имзосини муҳр билан тасдиқлаш, шунингдек ишга қабул қилиш тўғрисида буйруқ расмийлаштирилиши талаб қилинмайди.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
12. Ходимга хусусий тадбиркор томонидан меҳнат дафтарчаси юритилмайди.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
13. Хусусий тадбиркорда ёллаш бўйича ишлаган иш даврлари унинг учун:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2019 йил 1 январга қадар бўлган давр учун — Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари Пенсия жамғармасига (кейинги ўринларда бюджетдан ташқари Пенсия жамғармаси деб аталади) суғурта бадаллари;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2019 йил 1 январдан кейинги давр учун — ягона ижтимоий тўлов тўланган тақдирда ходимнинг меҳнат стажига қўшилади.
(13-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 21 октябрдаги 889-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 22.10.2019 й., 09/19/889/3945-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
14. Ходимнинг меҳнат стажини ҳисоблаш унинг учун:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2019 йил 1 январга қадар бўлган давр учун — бюджетдан ташқари Пенсия жамғармасига суғурта бадаллари;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2019 йил 1 январдан кейинги давр учун — ягона ижтимоий тўлов тўланганлиги тўғрисидаги маълумотлар асосида амалга оширилади.
(14-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 21 октябрдаги 889-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 22.10.2019 й., 09/19/889/3945-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
III. Ходимларни ёллайдиган хусусий тадбиркорларни давлат солиқ хизмати органларида ҳисобга олиш хусусиятлари
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
15. Хусусий тадбиркор ёлланган ходимни ҳисобга қўйиш тўғрисида ходим билан меҳнат шартномаси тузилган санадан бошлаб уч иш кунидан кечикмай солиқ бўйича ҳисобга олиш жойидаги давлат солиқ хизмати органига ушбу Низомнинг 3-иловасига мувофиқ шакл бўйича ариза тақдим этади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
16. Ходимни ҳисобга қўйиш тўғрисидаги аризага қуйидаги ҳужжатлар илова қилинади:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
хусусий тадбиркор ва ходим ўртасида тузилган меҳнат шартномасининг нусхаси;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ходимнинг 3 х 4 см ҳажмдаги 2 дона фотосурати;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ёлланган ходим паспортининг нусхаси.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
17. Давлат солиқ хизмати органлари хусусий тадбиркорларнинг ёлланган ходимлари ҳисобини белгиланган тартибда юритадилар.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
18. Давлат солиқ хизмати органлари ёлланган ходимни ҳисобга қўйиш тўғрисидаги ариза олинган санадан бошлаб уч иш куни мобайнида хусусий тадбиркорга ушбу Низомнинг 4-иловасига мувофиқ шакл бўйича Ёлланган ходимни ҳисобга қўйиш карточкасини (кейинги ўринларда Ҳисобга қўйиш карточкаси деб аталади) берадилар.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
19. Ҳисобга қўйиш карточкаси ходим ва хусусий тадбиркор ўртасида тузилган меҳнат шартномасининг амал қилиш муддатига берилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
20. Амал қилиш муддати тугагач Ҳисобга қўйиш карточкаси солиқ бўйича ҳисобга олиш жойидаги давлат солиқ хизмати органига топширилади ва йўқ қилинади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
21. Ходим билан меҳнат шартномаси муддатидан олдин тўхтатилган тақдирда хусусий тадбиркор солиқ бўйича ҳисобга олиш жойидаги давлат солиқ хизмати органларига ходим билан меҳнат шартномаси тўхтатилганлиги тўғрисидаги билдиришномани ва бир вақтнинг ўзида Ҳисобга қўйиш карточкасини топширади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
22. Йўқолган ёки яроқсиз бўлиб қолган Ҳисобга қўйиш карточкаси ўрнига хусусий тадбиркорнинг аризасига биноан, ариза берилган санадан бошлаб икки иш куни мобайнида унинг дубликати берилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
IV. Ходимларни ёллаган ҳолда фаолиятни амалга оширадиган хусусий тадбиркорларга солиқ солиш хусусиятлари
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
23. Хусусий тадбиркор ўз мажбуриятлари бўйича солиқлар ва бошқа мажбурий тўловларни, шу жумладан, бюджетдан ташқари Пенсия жамғармасига:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2019 йил 1 январга қадар бўлган давр учун — суғурта бадалларини;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2019 йил 1 январдан кейинги давр учун — ягона ижтимоий тўловни ушбу Низомда назарда тутилган хусусиятлар ҳисобга олинган ҳолда, қонунчиликда белгиланган тартибда тўлайди.
(23-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 21 октябрдаги 889-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 22.10.2019 й., 09/19/889/3945-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
24. Хусусий тадбиркорга ўз мажбуриятлари бўйича солиқларни тўлаш билан бир қаторда ҳар бир ходим учун қуйидагиларни:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
бюджетдан ташқари Пенсия жамғармасига ижтимоий солиқни — ҳар ойда базавий ҳисоблаш миқдорининг 50 фоизи миқдорида;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
солиқ агенти сифатида белгиланган тартибда жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғини тўлаш мажбурияти юкланади.
(24-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 7 январдаги 1-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 08.01.2021 й., 09/21/1/0002-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
25. Ходимларни ёллаган ҳолда тадбиркорлик фаолиятини амалга оширадиган хусусий тадбиркор тадбиркорлик фаолиятини фақат битта объектда амалга ошириш ҳуқуқига эга.
Олдинги таҳрирга қаранг.
(26 — 28-бандлар Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 7 январдаги 1-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 08.01.2021 й., 09/21/1/0002-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
29. Ёшга доир пенсия олиш ҳуқуқига эга бўлган, шунингдек, I ва II гуруҳ ногиронлари ҳисобланадиган ходимлар учун ягона ижтимоий тўлов миқдори ушбу Низомнинг 24-бандида белгиланган миқдорнинг 50 фоизини ташкил этиши керак. Ушбу имтиёз пенсия гувоҳномаси ёки тиббий-меҳнат эксперт комиссиясининг маълумотномаси асосида берилади. Календарь йил мобайнида имтиёзларга ҳуқуқ пайдо бўлганда ёки тўхтаганда ягона ижтимоий тўловни қайта ҳисоблаш ушбу ҳуқуқ пайдо бўлган ёки тўхтаган ойдан бошлаб амалга оширилади.
(29-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 21 октябрдаги 889-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 22.10.2019 й., 09/19/889/3945-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
30. Хусусий тадбиркор касб-ҳунар коллежини тамомлаган ходимлар учун қатъий белгиланган солиқни тўлашдан ходим коллежни тамомлаган санадан бошлаб ўн икки ой мобайнида озод қилинади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
31. Хусусий тадбиркор қатъий белгиланган солиқни тўлашдан қонунчиликка мувофиқ вақтинчалик озод қилинган ҳолларда, мазкур имтиёз қатъий белгиланган солиқни ҳар бир ходим учун тўлашга ҳам татбиқ этилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
32. Қатъий белгиланган солиқни ва ягона ижтимоий тўловни бюджетдан ташқари Пенсия жамғармасига ҳар бир ходим учун тўлаш хусусий тадбиркор томонидан қатъий белгиланган солиқни ва ягона ижтимоий тўловни бюджетдан ташқари Пенсия жамғармасига тўлаш учун белгиланган муддатларда, меҳнат шартномаси тузилган ойдан кейинги ойдан бошлаб амалга оширилади.
(32-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 21 октябрдаги 889-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 22.10.2019 й., 09/19/889/3945-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
33. Ягона ижтимоий тўловни бюджетдан ташқари Пенсия жамғармасига тўлашда тўлов топшириқномасида (кирим ордерида) солиқ тўловчининг (ходимнинг) фамилияси, исми, отасининг исми, идентификациялаш тартиб рақами ва тўловнинг қайси давр учун тўланаётгани мажбурий тартибда кўрсатилган бўлиши керак. Бунда ҳар бир ходим бўйича тўлов топшириқномаси (кирим ордери) алоҳида ёзилади.
(33-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 21 октябрдаги 889-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 22.10.2019 й., 09/19/889/3945-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
34. Тадбиркорлик фаолиятини давлат рўйхатидан ўтказилган жойдан бошқа жойда амалга ошираётган хусусий тадбиркор қатъий белгиланган солиқни ҳар бир ходим учун унинг рўйхатдан ўтказилган жойи бўйича, рўйхатдан ўтказиш жойи ва фаолиятни ҳақиқий амалга ошираётган жойи бўйича белгиланган ставкаларидан энг юқори ставканинг 30 фоизи миқдорида тўлайди.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
35. Агар хусусий тадбиркор ўз фаолиятини муайян муддатга тўхтатиб турса, у тадбиркорлик субъектини давлат рўйхатидан ўтказишни амалга оширган органга фаолиятнинг вақтинча тўхтатиб турилганлиги тўғрисида ариза берилган ой мобайнида ҳар бир ходим учун ҳисобга қўйиш карточкалари солиқни ҳисобга олиш жойидаги давлат солиқ хизмати органига топширилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Давлат солиқ хизмати органлари томонидан олинган ҳар бир ходим учун ҳисобга қўйиш карточкаси хусусий тадбиркор ўз фаолиятини амалга оширмайдиган даврга ҳар бир ходим учун қатъий белгиланган солиқни ва ягона ижтимоий тўловни бюджетдан ташқари Пенсия жамғармасига ўтказишни тўхтатиб туриш учун асос ҳисобланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўз фаолиятини тўхтатиб турган хусусий тадбиркор ҳар бир ходим учун ҳисобга қўйиш карточкасини давлат солиқ хизмати органига белгиланган муддатларда топширмаган тақдирда, хусусий тадбиркорнинг мажбуриятлари бўйича қатъий белгиланган солиқ ва ягона ижтимоий тўловни ҳисоблаб ёзиш тўхтатиб турилмайди.
(35-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 21 октябрдаги 889-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 22.10.2019 й., 09/19/889/3945-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
36. Хусусий тадбиркор томонидан ходимларни (меҳнат шартномаси мавжуд бўлганда) давлат солиқ хизмати органларида ҳисобга қўйилмасдан уларни ёллаш ҳолатлари аниқланган тақдирда давлат солиқ хизмати органлари ҳар бир ходим учун хусусий тадбиркор томонидан қатъий белгиланган солиқни ва ягона ижтимоий тўловни бюджетдан ташқари Пенсия жамғармасига ушбу Низомнинг 24-бандида белгиланган йиллик миқдорларда ундиради. Хусусий тадбиркорни давлат рўйхатидан ўтказиш санасидан бошлаб кўрсатилган ҳолатлар аниқланган санагача бир ойдан кам вақт ўтган тақдирда ҳар бир ходим учун хусусий тадбиркор томонидан қатъий белгиланган солиқни ва ягона ижтимоий тўловни бюджетдан ташқари Пенсия жамғармасига қўшимча равишда ҳисоблаш уни давлат рўйхатидан ўтказиш санасидан бошлаб ходимларни давлат солиқ хизмати органларида ҳисобга қўймасдан уларни ёллаш ҳолатлари аниқланган санагача бўлган давр учун амалга оширилади.
(36-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 21 октябрдаги 889-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 22.10.2019 й., 09/19/889/3945-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
V. Якунловчи қоидалар
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
37. Хусусий тадбиркор билан меҳнат шартномалари тузмасдан фаолиятни амалга ошираётган ходимлар аниқланган тақдирда, хусусий тадбиркор ходимлар сонини яширганлик учун назарда тутилган маъмурий жавобгарликка тортилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Бунда хусусий тадбиркор билан меҳнат шартномалари тузмасдан фаолиятни амалга ошираётган ходимларга давлат рўйхатидан ўтмасдан тадбиркорлик фаолиятини амалга ошираётган жисмоний шахслар сифатида қаралади ва давлат солиқ хизмати органлари улардан қатъий белгиланган солиқни қонунчиликда белгиланган тартибда йиллик миқдорда ундирадилар.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
38. Ходимларни ёллайдиган хусусий тадбиркорлар, ушбу Низом талабларини ҳисобга олган ҳолда солиқлар ва бошқа мажбурий тўловларни ҳисоблашнинг тўғрилиги ҳамда уларнинг қонунчиликка мувофиқ ўз вақтида тўланиши юзасидан жавобгардирлар.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
39. Хусусий тадбиркорнинг ходими савдо ва хизматлар кўрсатиш қоидаларини бузган тақдирда унга нисбатан қонунчиликда белгиланган тартибда жавобгарлик чоралари татбиқ этилади, молиявий санкция эса ходимни ёллаган хусусий тадбиркорга нисбатан қўлланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
40. Давлат солиқ хизмати органлари қонунчиликка мувофиқ солиқлар ва бошқа мажбурий тўловларни ҳисоблаш ва тўлашнинг тўғрилиги юзасидан назоратни амалга оширадилар.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Хусусий тадбиркорлар томонидан ходимларни ёллаган ҳолда тадбиркорлик фаолиятини амалга ошириш тартиби тўғрисидаги низомга
1-ИЛОВА
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ходимларни ёллаган ҳолда хусусий тадбиркорлар томонидан амалга ошириладиган фаолият турларининг рўйхати
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish

Т/р

Фаолият турининг номи

Ёлланадиган ходимларнинг чекланган сони (нафар)

1.

Чакана савдо

(Вазирлар Маҳкамасининг 2011 йил 7 январдаги 6-сон қарори билан тасдиқланган Хусусий тадбиркорлар юридик шахс ташкил этмасдан шуғулланиши мумкин бўлган фаолият турлари рўйхатининг 1 — 5-бандлари)

1

2.

Қонунчиликда белгиланган рўйхат бўйича ҳунармандчилик фаолияти

3

3.

Маиший хизматлар, қонунчиликда белгиланган рўйхат бўйича ҳунармандчилик фаолиятидан ташқари

(Вазирлар Маҳкамасининг 2011 йил 7 январдаги 6-сон қарори билан тасдиқланган Хусусий тадбиркорлар юридик шахс ташкил этмасдан шуғулланиши мумкин бўлган фаолият турлари рўйхатининг 6 — 352-бандлари)

3

31

Давлат-хусусий шерикликнинг оилавий нодавлат мактабгача таълим ташкилотларини моддий-техник ва услубий жиҳатдан таъминлаш шакли асосида ташкил этилган оилавий нодавлат мактабгача таълим ташкилотлари фаолияти

(Вазирлар Маҳкамасининг 2011 йил 7 январдаги 6-сон қарори билан тасдиқланган Хусусий тадбиркорлар юридик шахс ташкил этмасдан шуғулланиши мумкин бўлган фаолият турлари рўйхатининг 60-банди)

4

4.

Фаолиятнинг бошқа турлари*

(Вазирлар Маҳкамасининг 2011 йил 7 январдаги 6-сон қарори билан тасдиқланган Хусусий тадбиркорлар юридик шахс ташкил этмасдан шуғулланиши мумкин бўлган фаолият турлари рўйхатининг 36 — 41, 51 — 59, 62, 64 — 66, 68 — 74-бандлари, 87-банди)

2

Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
* Вазирлар Маҳкамасининг 2011 йил 7 январдаги 6-сон қарори билан тасдиқланган Хусусий тадбиркорлар юридик шахс ташкил этмасдан шуғулланиши мумкин бўлган фаолият турлари рўйхатининг 42, 50, 61, 63, 67, 75-бандларида кўрсатилган фаолият турларини амалга оширадиган хусусий тадбиркор фаолиятининг асосий тури бўйича ёрдамчи ишларни бажариш учун бир нафар ходимни ёллаши мумкин.
(1-илова Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 10 июндаги ПҚ-5144-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 11.06.2021 й., 07/21/5144/0548-сон — 2021 йил 1 июлдан кучга киради)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Хусусий тадбиркорлар томонидан ходимларни ёллаган ҳолда тадбиркорлик фаолиятини амалга ошириш тартиби тўғрисидаги низомга
2-ИЛОВА

Хусусий тадбиркор ва хусусий тадбиркорнинг ходими ўртасидаги
‎МЕҲНАТ ШАРТНОМАСИ

‎‎МЕҲНАТ ШАРТНОМАСИ №______

____________________
‎(тузилган жойи)‎‎

20__ йил «___» ___________‎‎

‎‎1. СТИР коди ____________________ бўлган, кейинги ўринларда «Иш берувчи» деб
‎аталадиган ‎хусусий тадбиркор __________________________________ ва кейинги ўринларда

‎‎(Ф.И.О.)

‎‎«Ходим» деб аталадиган фуқаро _______________________________ ушбу шартномани

‎‎(Ф.И.О.)

‎‎қуйидагилар тўғрисида туздилар:
‎‎2. Ходим ___________________________ касби бўйича, фаолиятнинг қуйидаги турларини

‎‎(касб, лавозим номи.)

амалга ошириш учун ишга қабул қилинади:‎‎

‎‎____________________________________________________________________________
‎‎‎(фаолият тури ва меҳнат функциялари)
____________________________________________________________________________

‎‎3. Шартнома муддати __________________________________________________________

‎‎(ойлар сони, белгиланмаган муддат, ишларни бажариш муддати)

‎‎4. Ишнинг бошланиш санаси: 20__ йил «___»___________
‎Меҳнат шартномасининг тўхтатилиш санаси: 20__ йил «___»___________
‎5. Ходимнинг мажбуриятлари:

____________________________________________________________________________
‎‎‎(асосий мажбуриятлар)
‎____________________________________________________________________________

‎‎
‎‎6. Иш берувчининг мажбуриятлари:

____________________________________________________________________________
‎‎‎‎‎(асосий мажбуриятлар кўрсатилади)
‎____________________________________________________________________________

7. Иш режими:
‎ишнинг бошланиш вақти _____________
‎ишнинг тугаш вақти ______________
‎иш ҳафтасининг тури: _______________, дам олиш куни: ___________________;
‎меҳнат таътилининг давомийлиги: ________ кун.
‎8. Меҳнатга ҳақ тўлаш шартлари: _________________________________________________

____________________________________________________________________________
‎‎‎‎(меҳнатга ҳақ тўлаш миқдори, шакли ва даврийлиги кўрсатилади)
‎____________________________________________________________________________

‎‎9. Бошқа шартлар:
‎9.1. Иш берувчи ходим учун қатъий белгиланган солиқни ва ягона ижтимоий тўловни қонунчиликда назарда тутилган миқдорда ва тартибда тўлаш мажбуриятини олади.
‎9.2. Бошқа шартлар (тарафларнинг хоҳишига кўра) ___________________________________
‎____________________________________________________________________________
‎____________________________________________________________________________

‎‎Тарафларнинг манзили ва имзолар:

Ходим:
‎________________________
‎‎________________________ ‎‎

Иш берувчи:
‎________________________
‎‎________________________ ‎‎‎

Манзил:‎

____________________
‎____________________

Манзил:‎

____________________
‎____________________

______________________
‎(имзо)

‎20__ йил «___»___________ ‎‎

______________________
‎(имзо) ‎

‎20__ йил «___»___________ ‎‎ ‎‎

(2-илова Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 21 октябрдаги 889-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 22.10.2019 й., 09/19/889/3945-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Хусусий тадбиркорлар томонидан ходимларни ёллаган ҳолда тадбиркорлик фаолиятини амалга ошириш тартиби тўғрисидаги низомга
3-ИЛОВА
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish

____________________________________________________________________дан
‎‎(хусусий тадбиркорнинг Ф.И.О. )

‎______________________________________________________________га тақдим этилади
‎(солиқ бўйича ҳисобга олиш жойидаги давлат солиқ хизмати органи)

‎‎Ёлланадиган ходимни ҳисобга қўйиш тўғрисида
‎АРИЗА

‎‎__________________________________________________________________________ни
‎(ходимнинг Ф.И.О.)

‎‎________________________________________________________ни амалга ошириш учун
‎(фаолият тури)
‎__________________________________________________________________________га
‎(фаолият амалга ошириладиган жой)

‎‎_________________________________________________ муддатга хусусий тадбиркорнинг
‎ёлланма ходими сифатида ҳисобга қўйишингизни сўрайман.

‎Ходим тўғрисидаги маълумотлар:
‎Ф.И.О. ______________________________________________________________________
‎Паспорт серияси ______ № ____________ _______________________ томонидан берилган
‎Уй манзили _______________________________________________________________
‎Солиқ тўловчининг идентификация рақами______________________________________
‎‎
‎Хусусий тадбиркор тўғрисидаги маълумотлар
:
‎Паспорти маълумотлари: _____________________________________________________

‎‎(серия №, ким томонидан ва қачон берилган)

‎‎Уй манзили: _________________________________________________________________
‎Почта индекси: __________________________ Боғланиш телефони: ___________________
‎Солиқ тўловчининг идентификация рақами ________________________________________
‎Аризага қўшимча равишда илова қилинадиган ҳужжатлар:
‎1. __________________________________________________________________________
‎2. __________________________________________________________________________
‎3. __________________________________________________________________________

‎‎_________________________________
‎(тўлдирилган санаси ва вақти)

________________________________
‎(ариза берувчининг имзоси)‎‎

_________________________________
‎(қабул қилинган санаси ва вақти)‎‎

________________________________
‎(давлат солиқ хизмати органи масъул ходимининг имзоси)‎‎

Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Хусусий тадбиркорлар томонидан ходимларни ёллаган ҳолда тадбиркорлик фаолиятини амалга ошириш тартиби тўғрисидаги низомга
4-ИЛОВА
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish

‎‎ЁЛЛАНГАН ХОДИМНИ ҲИСОБГА ҚЎЙИШ КАРТОЧКАСИ
‎№ __________
‎20__ йил «___» ___________

Ходим тўғрисидаги маълумотлар:

Сурат учун жой

‎‎Ф.И.О. ______________________________________________________________
Паспорт серияси ______ № ___________ _________________ томонидан берилган‎‎
Уй манзили __________________________________________________________‎‎
Солиқ тўловчининг идентификация рақами _________________________________

______________________ тумани (шаҳри) давлат солиқ инспекцияси томонидан хусусий тадбиркорнинг ёлланган ходими сифатида ҳисобга қўйилган.

‎‎
‎Иш берувчи (хусусий тадбиркор) тўғрисидаги маълумотлар:
‎Ф.И.О. _______________________________________________________________________
‎Паспорт серияси ______ № ____________ ________________________ томонидан берилган
‎Уй манзили __________________________________________________________________
‎Солиқ тўловчининг идентификация рақами _________________________________________
‎Амалга ошириладиган фаолият тури ______________________________________________
‎Фаолиятни амалга ошириш жойи ________________________________________________
‎‎20__ йил «___»___________ гача ҳақиқийдир.

‎ М.Ў.

‎ДСИ раҳбари (ўринбосари) ____________________________.

(имзо)‎‎

Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Вазирлар Маҳкамасининг 2015 йил 31 июлдаги 219-сон қарорига
2-ИЛОВА
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига киритилаётган қўшимчалар ва ўзгартириш
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Олдинги таҳрирга қаранг.
(1-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2016 йил 22 февралдаги 46-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган — ЎР ҚҲТ, 2016 й., 8-сон, 77-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(2-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 9 февралдаги 66-сонли қарорига асосан 2017 йилнинг 1 апрелидан ўз кучини йўқотади — ЎР ҚҲТ, 2017 й., 7-сон, 89-модда)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
3. Вазирлар Маҳкамасининг «Хусусий тадбиркорлар юридик шахс ташкил этмасдан шуғулланиши мумкин бўлган фаолият турлари рўйхатини тасдиқлаш тўғрисида» 2011 йил 7 январдаги 6-сон қарорининг (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2011 й., 1-сон, 3-модда) 1-бандига қуйидаги мазмундаги хатбоши қўшилсин:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
«Фаолиятнинг ушбу турларини амалга оширувчи хусусий тадбиркорлар қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда ходимларни ёллаш ҳуқуқига эга».
(Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2015 й., 31-сон, 411-модда; 2016 й., 8-сон, 77-модда; 2017 й., 7-сон, 89-модда; Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 08.08.2018 й., 09/18/631/1638-сон; Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 22.10.2019 й., 09/19/889/3945-сон; 29.12.2019 й., 09/19/1046/4242-сон; 08.01.2021 й., 09/21/1/0002-сон, 19.04.2021 й., 09/21/221/0350-сон; 11.06.2021 й., 07/21/5144/0548-сон)