28.07.2015 йилдаги 207-сон
ONLINE TRANSLATE
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарори, 28.07.2015 йилдаги 207-сон
Kuchga kirish sanasi
01.01.2016
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
қарори
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Давлат улуши бўлган акциядорлик жамиятлари ва бошқа хўжалик юритувчи субъектлар фаолияти самарадорлигини баҳолаш мезонларини жорий этиш тўғрисида
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Акциядорлик жамиятларида замонавий корпоратив бошқарув услубларини жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисида» 2015 йил 24 апрелдаги ПФ-4720-сон Фармонини бажариш юзасидан Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1. Давлат улуши бўлган акциядорлик жамиятлари ва бошқа хўжалик юритувчи субъектлар фаолияти самарадорлигини баҳолаш мезонлари тўғрисидаги низом иловага мувофиқ тасдиқлансин.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2. Ўзбекистон Республикаси Давлат активларини бошқариш агентлиги давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари билан биргаликда, давлат улуши бўлган акциядорлик жамиятлари ва бошқа хўжалик юритувчи субъектларни бошқариш органлари томонидан ушбу масаланинг кўриб чиқилишини ташкил этган ҳолда, фаолият самарадорлигини баҳолаш мезонлари жорий этилишини таъминласин.
(2-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 27 декабрдаги 891-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 04.01.2025 й., 09/25/891/0011-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
3. Хўжалик бошқаруви органларига ўзлари муассислари (акциядорлари, қатнашчилари) бўлган ташкилотларда фаолият самарадорлигини баҳолаш мезонларини жорий этиш тавсия қилинсин.
Олдинги таҳрирга қаранг.
(4-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 7 ноябрдаги 709-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 10.11.2025 й., 09/25/709/1027-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
5. Ўзбекистон Республикаси Давлат рақобат қўмитаси давлат ва хўжалик бошқарув органлари, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари билан биргаликда:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ушбу қарор қоидалари бўйича ахборот-тушунтириш ишларини ташкил этсин;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2016 йил 1 мартгача бўлган муддатда Вазирлар Маҳкамасига ушбу қарор қоидаларининг давлат улуши мавжуд бўлган акциядорлик жамиятлари ва бошқа хўжалик юритувчи субъектлар фаолиятига жорий этилиши ҳолати тўғрисида ахборот киритсин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
6. Ушбу қарор 2016 йил 1 январдан бошлаб кучга киради.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
7. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг биринчи ўринбосари Р.С. Азимов зиммасига юклансин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири Ш. МИРЗИЁЕВ
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Тошкент ш.,
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2015 йил 28 июль,
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
207-сон
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Вазирлар Маҳкамасининг 2015 йил 28 июлдаги 207-сон қарорига
ИЛОВА
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Давлат улуши бўлган акциядорлик жамиятлари ва бошқа хўжалик юритувчи субъектлар фаолияти самарадорлигини баҳолаш мезонлари тўғрисида
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
НИЗОМ
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
I. Умумий қоидалар
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1. Ушбу Низом Ўзбекистон Республикасининг «Акциядорлик жамиятлари ва акциядорларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида», «Масъулияти чекланган жамиятлар тўғрисида»ги қонунларига, Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Акциядорлик жамиятларида замонавий корпоратив бошқарув услубларини жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисида» 2015 йил 24 апрелдаги ПФ-4720-сон Фармонига, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг «Устав фондида давлат улуши бўлган корхоналарнинг самарали бошқарилишини ва давлат мулкининг зарур даражада ҳисобга олинишини таъминлаш чора-тадбирлари тўғрисида» 2006 йил 16 октябрдаги 215-сон қарорига мувофиқ ишлаб чиқилган ҳамда устав капиталида давлат улуши миқдори эллик фоиздан ортиқ бўлган хўжалик жамиятлари ёхуд устав капиталидаги давлат улуши миқдори хўжалик жамиятининг бошқа ҳар бир акциядори (иштирокчиси) улушига нисбатан кўп бўлган хўжалик жамиятлари, (кейинги ўринларда ташкилотлар деб аталади) фаолиятининг самарадорлигини баҳолаш мезонларини белгилайди.
(1-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 7 ноябрдаги 709-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 10.11.2025 й., 09/25/709/1027-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2. Ушбу Низом банкларга ҳамда самарадорликнинг муҳим кўрсаткичлари Вазирлар Маҳкамаси томонидан тасдиқланадиган ташкилотларга нисбатан татбиқ этилмайди.
(2-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 27 декабрдаги 891-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 04.01.2025 й., 09/25/891/0011-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Устав капиталида давлат улуши бўлмаган хўжалик жамиятлари ўзларининг фаолияти самарадорлигини баҳолаш учун ушбу Низомни жамиятнинг бошқарув органлари қарорига биноан татбиқ этишлари мумкин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
3. Давлат улуши бўлган акциядорлик жамиятлари ва бошқа хўжалик юритувчи субъектлар фаолиятининг самарадорлигини баҳолаш мезонларини жорий этиш ва қўллаш 1-иловага* мувофиқ схема бўйича амалга оширилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
4. Самарадорликни баҳолаш мезонлари белгиланган даврийлик бўйича ҳисобланадиган самарадорликнинг муҳим кўрсаткичларини ўз ичига олади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
5. Самарадорликнинг муҳим кўрсаткичлари (кейинги ўринларда СМК деб аталади) ташкилотларнинг ижро этувчи органи фаолияти самарадорлигини аниқлаш учун фойдаланиладиган баҳолаш мезонларининг миқдорий ўлчовидан иборат бўлади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
6. СМК рўйхати фаолиятнинг иқтисодий, энергетика, ишлаб чиқариш, инновацион самарадорлиги кўрсаткичларини ва самарадорликнинг бошқа кўрсаткичларини ўз ичига олиши мумкин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
7. СМК рўйхати ташкилотнинг ваколатли бошқарув органи бўлган кузатув кенгаши, у мавжуд бўлмаганда эса — юқори бошқарув органи (хўжалик жамиятлари учун) ёки муассис (давлат корхоналари учун) қарори билан тасдиқланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
8. СМКни ҳисоблашнинг даврийлиги ҳар чоракдан иборат бўлади ва ташкилотнинг ваколатли бошқарув органи қарори билан белгиланади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Бухгалтерия баланси ва молиявий натижалар тўғрисидаги ҳисоботни шакллантириш ва топшириш муддатидан қатъий назар, ташкилотлар ҳар чоракда СМК бажарилишини ҳисоблайди ва эълон қилади.
(8-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 9 декабрдаги 775-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 09.12.2020 й., 09/20/775/1612-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
9. Ташкилотнинг ижро этувчи органи фаолияти самарадорлигини баҳолаш учун ушбу Низомнинг 2а ва 2б-иловаларида* кўрсатилган СМК татбиқ этилади. Бунда 2а-иловада* кўрсатилган СМК ҳисоблаш мажбурий ҳисобланади.
(9-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 9 декабрдаги 775-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 09.12.2020 й., 09/20/775/1612-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Айрим СМКни татбиқ этиш имконияти мавжуд бўлмаганда, бу тўғридаги қарор ижро этувчи органнинг таклифига биноан ташкилотнинг ваколатли бошқарув органи томонидан тасдиқланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
10. Ташкилотнинг ваколатли бошқарув органи қарори билан ташкилот фаолиятининг тармоқ бўйича мансублигидан, ривожланиш стратегиясидан ва фаолиятининг хусусиятидан келиб чиққан ҳолда СМК сифатида бошқа коэффициентлардан фойдаланиш мумкин.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
11. Баҳолаш мақсади учун ҳар бир СМКга унинг ташкилот учун аҳамиятини акс эттирувчи салмоқ ўлчови белгиланади. Ташкилотга нисбатан татбиқ этиладиган асосий ва қўшимча СМКнинг салмоқ ўлчовларининг ҳар бири 100 фоизни ташкил қилиши лозим.
(11-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 9 декабрдаги 775-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 09.12.2020 й., 09/20/775/1612-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
12. Ҳар бир СМКнинг салмоқ ўлчови, унинг ташкилот фаолияти учун аҳамиятини ҳисобга олган ҳолда, ташкилотнинг ваколатли бошқарув органи қарори билан белгиланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
II. Кўрсаткичларни ҳисоблаш
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
13. Қуйидагилар:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ташкилотнинг бухгалтерия ҳисоби ҳужжатларидаги;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
давлат органларига тақдим этиладиган ҳисоботлар (молиявий, статистик, солиқ ҳисоботлари ва бошқалар)даги;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
бизнес-режадаги;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
белгиланган тартибда олинган ёки ишлаб чиқилган бошқа материаллардаги маълумотлар СМКни ҳисоблашнинг ахборот манбаи ҳисобланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
14. Ташкилот СМКни ҳисоблашни амалга ошириш учун бошқа ташкилот (консультант)ни жалб қилишга ҳақлидир.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
15. СМКни ҳисоблашнинг тўғрилиги ва ишончлилиги ташкилотнинг раҳбари томонидан тасдиқланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
16. СМКни ҳисоблаш ушбу Низомнинг 3а ва 3б-иловаларидаги* қоидалар бўйича амалга оширилади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ташкилотнинг ваколатли бошқарув органи, Давлат активларини бошқариш агентлигини (кейинги ўринларда — Агентлик) хабардор қилган ҳолда, СМКни ҳисоблашнинг бошқа қоидаларини қўллашга ҳақлидир.
(16-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 9 декабрдаги 775-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 09.12.2020 й., 09/20/775/1612-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
* 1 — 3б-иловалар рус тилидаги матнда берилган.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
III. СМКнинг прогноз (мақсадли) кўрсаткичлари
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
17. СМКнинг прогноз (мақсадли) кўрсаткичлари ҳар бир чорак учун бизнес-режада, унинг ажралмас қисми ҳисобланадиган алоҳида илова сифатида акс эттирилади.
(17-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 9 декабрдаги 775-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 09.12.2020 й., 09/20/775/1612-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
18. СМКнинг прогноз (мақсадли) кўрсаткичлари ташкилотнинг ваколатли бошқарув органи томонидан қонунчиликда белгиланган меъёрий миқдордан (агар кўрсаткичлар учун қонунчиликда меъёрий миқдор белгиланган бўлса) паст бўлмаган даражада белгиланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
19. Агар қонунчиликда кўрсаткичлар учун меъёрий миқдор назарда тутилмаган бўлса, прогноз (мақсадли) кўрсаткични аниқлаш учун бошқа ташкилот (консультант) жалб этилиши мумкин.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
20. Ташкилотнинг ваколатли бошқарув органи навбатдаги чорак тугагандан сўнг СМКнинг прогноз (мақсадли) кўрсаткичларига тузатиш киритиши мумкин ва ушбу ўзгартиришлар ваколатли бошқарув органи томонидан тасдиқланиб, Агентликка тақдим этилади.
(20-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 9 декабрдаги 775-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 09.12.2020 й., 09/20/775/1612-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
21. Агар СМКнинг прогноз (мақсадли) кўрсаткичига тузатиш киритиш илгари амалга оширилган тўловларни қайта ҳисоблашга зарурат туғдирса, у ҳолда бундай қайта ҳисоблаш ушбу Низомда назарда тутилган тартибда амалга оширилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
IV. Баҳолаш кўрсаткичларидан фойдаланиш ва уларнинг мониторинги
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
22. Ҳисоблаш йўли билан олинган СМК миқдорлари уларнинг бизнес-режада белгиланган прогноз (мақсадли) миқдорлари билан ҳисобланган ва мақсадли миқдорнинг фоизли нисбати тарзида (кейинги ўринларда бажариш фоизи деб аталади) таққосланади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
23. Асосий СМК бўйича ҳисобланган миқдор ташкилотнинг ижро этувчи органи фаолияти самарадорлигининг йиғинди кўрсаткичи (кейинги ўринларда — СЙК) сифатида ифодаланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Қўшимча СМК қўлланилганида, СЙК асосий СМК билан қўшимча СМКнинг ўртача арифметик миқдорида аниқланади.
(23-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 9 декабрдаги 775-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 09.12.2020 й., 09/20/775/1612-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
24. Жорий даврда ижро этувчи орган раҳбари ва аъзоларини мукофотлаш миқдори бизнес-режада назарда тутилган ижро этувчи органни моддий рағбатлантириш пули миқдорини СЙКга кўпайтириш йўли билан аниқланади. Ташкилотнинг ваколатли бошқарув органи қарорига биноан ижро этувчи органнинг ташкилот фаолияти натижаларини шакллантиришдаги ҳақиқий иштирокидан келиб чиқиб, тузатиш коэффициенти қўлланиши мумкин.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ваколатли бошқарув органи томонидан бизнес-режада акс эттириш орқали, рағбатлантириш хусусиятига эга бошқа тўлов турлари ва миқдорлари белгиланиши мумкин. Бунда, ваколатли бошқарув органи қарори билан ижро этувчи органи аъзоларига меҳнат натижаларига боғлиқ бўлмаган бир йўла тўланадиган мукофот пули белгиланиши мумкин.
(24-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 9 декабрдаги 775-сонли қарорига асосан хатбоши билан тўлдирилган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 09.12.2020 й., 09/20/775/1612-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
25. Агар СЙК ва уларнинг бажарилиши фоизи барча СМКнинг камида ярмида прогноздан (мақсадли кўрсаткичдан) ошса, ташкилотнинг ваколатли бошқарув органи қарорига асосан ижро этувчи орган раҳбари ва аъзоларини мукофотлаш миқдори бизнес-режада назарда тутилган мукофотлаш миқдорига нисбатан икки баробар оширилиши мумкин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
26. Агар СМКнинг ҳақиқий миқдори қонунчиликда белгиланган меъёрий миқдордан паст бўлса, ташкилотнинг ваколатли бошқарув органи қарорига асосан ижро этувчи орган раҳбарига нисбатан қонунчиликка мувофиқ жавобгарлик чоралари кўрилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
27. Ташкилотнинг ваколатли бошқарув органи қарорига асосан ижро этувчи орган фаолияти самарадорлиги қуйидагича эътироф этилади:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
СЙК миқдори 40 фоиздан кам бўлса — қониқарсиз;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
СЙК миқдори 40 фоиздан 60 (ушбу даража ҳам киради) фоизгача бўлса — паст даражада;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
СЙК миқдори 60 фоиздан 80 (ушбу даража ҳам киради) фоизгача бўлса — етарли даражада эмас;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
СЙК миқдори 80 фоиздан 90 (ушбу даража ҳам киради) фоизгача бўлса — ўртача даражада;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
СЙК миқдори 90 фоиздан 100 (ушбу даража ҳам киради) фоизгача бўлса — етарли даражада;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
СЙК миқдори 100 фоиздан ошса — юқори даражада.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
28. Ижро этувчи органнинг фаолияти қониқарсиз ёки паст бўлган ташкилотларда, шунингдек унинг фаолияти натижаларини Агентликнинг расмий веб-сайтида эълон қилмаган корхоналарда ижро этувчи орган аъзоларини рағбатлантиришларга йўл қўйилмайди, қонун ҳужжатларида назарда тутилган ҳоллар бундан мустасно.
(28-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 9 декабрдаги 775-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 09.12.2020 й., 09/20/775/1612-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
29. Ижро этувчи органнинг фаолият самарадорлиги кетма-кет икки чорак мобайнида қониқарсиз ёки паст даражада (ҳар қандай уйғунликда) ва/ёки умуман баҳоланмаган бўлса, ёхуд унинг натижалари Агентлик расмий веб-сайтида жойлаштирилмаган бўлса, бу ижро этувчи орган раҳбари билан меҳнат шартномасини бекор қилиш ташаббуси билан чиқишга олиб келади.
(29-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 9 декабрдаги 775-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 09.12.2020 й., 09/20/775/1612-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
30. СМКнинг ҳисобланган миқдорлари, СЙКни бажариш фоизлари белгиланган тартибда ташкилотнинг расмий веб-сайтида эълон қилинади ва акциядорларга (қатнашчиларга, мулкдорга) уларнинг ёзма сўрови бўйича тақдим этилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
31. Ижро этувчи орган фаолияти самарадорлигининг тизимли мониторингини ташкил этиш мақсадида, ташкилотлар Агентликнинг расмий веб-сайтидаги тегишли шаклни тўлдириш йўли билан, Агентликка СМКни электрон кўринишда қуйидагича тақдим этади:
(31-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 9 декабрдаги 775-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 09.12.2020 й., 09/20/775/1612-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
I чорак, ярим йиллик ва тўққиз ой якуни бўйича — ҳисобот давридан кейинги ойнинг 30-санасигача;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
йил якуни бўйича — ҳисобот давридан кейин 1 мартдан кечиктирмай.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
32. Агентлик:
(32-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 9 декабрдаги 775-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 09.12.2020 й., 09/20/775/1612-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ҳеч қандай тўловларсиз электрон рақамли имзоси мавжуд ташкилотларга Агентликнинг расмий веб-сайтида СМК тўғрисидаги маълумотларни тўлдириш имкониятини;
(32-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 9 декабрдаги 775-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 09.12.2020 й., 09/20/775/1612-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Агентликнинг расмий-веб-сайтида СМК, СЙК ва уларни бажариш фоизлари ҳақидаги йиғма маълумотлари эълон қилинишини;
(32-банднинг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 9 декабрдаги 775-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 09.12.2020 й., 09/20/775/1612-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
давлат активларини самарали бошқариш мақсадида давлат томонидан акциядор (қатнашчи) ва муассис ваколатларини амалга оширишда ташкилотларнинг ижро этувчи органи фаолияти самарадорлиги тўғрисидаги маълумотлардан фойдаланишни таъминлайди.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
33. Агентлик Ўзбекистон Республикаси Солиқ қўмитаси ва Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Статистика агентлигидан ижро этувчи орган фаолиятини баҳолаш учун зарур бўлган маълумотларни идоралараро ўзаро электрон ҳамкорлик йўли билан текин олиш ҳуқуқига эга.
(33-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 27 декабрдаги 891-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 04.01.2025 й., 09/25/891/0011-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
34. Агентлик давлат ташкилотларидан ташкилотларнинг ижро этувчи органи фаолияти самарадорлигини баҳолаш учун зарур бўлган ахборотларни, агар бундай ахборотларни олишга бўлган ҳуқуқи акциядорлар (қатнашчи, мулкдор) учун қонун ҳужжатларида назарда тутилган бўлса, текин олишга ҳақлидир.
(34-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 9 декабрдаги 775-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 09.12.2020 й., 09/20/775/1612-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
35. Агентлик, қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда, Агентликнинг расмий веб-сайтини ўз ичига қамрайдиган электрон тизимнинг ишланмасини ва техник қўллаб-қувватланишини ўз вақтида молиялаштиришни амалга оширади.
(35-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 9 декабрдаги 775-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 09.12.2020 й., 09/20/775/1612-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
V. Баҳолаш кўрсаткичларини текшириш ва экспертизадан ўтказиш
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
36. СМК, СЙК ва уларнинг йил якунлари бўйича бажарилиши аудиторлик ташкилоти томонидан, йил якунлари бўйича аудит ўтказиш тўғрисидаги шартноманинг алоҳида қўшимча предмети доирасида ёки алоҳида аудиторлик ташкилоти томонидан турдош хизматлари кўрсатиш йўли билан текширилади.
(36-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 9 декабрдаги 775-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 09.12.2020 й., 09/20/775/1612-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
37. Аудиторлик ташкилотининг СМК, СЙК ва уларнинг бажарилиши фоизларининг ҳисобланган миқдорини текшириш бўйича аудиторлик ташкилотининг профессионал консалтинг хизматларини кўрсатиш тўғрисидаги ҳисоботи ташкилотнинг ҳисобот йилидаги фаолияти натижалари билан бирга (акциядорлари (қатнашчилари)нинг ёки давлат корхоналари муассисларининг йиллик умумий йиғилишида) кўриб чиқилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
38. Ташкилотнинг ваколатли бошқарув органлари қарорига асосан аудиторлик ташкилоти СМК, СЙК ва уларнинг I чорак, ярим йиллик ёки 9 ойлик якунлари бўйича бажарилиши ҳисобини текшириши мумкин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
39. Аудиторлик ташкилоти томонидан ўтказилган текшириш натижаларига кўра, илгари ҳисобланган СМК, СЙК миқдори ва уларнинг бажарилиш фоизларига зарур аниқликлар киритилади. Агар СМК, СЙК миқдорига ва уларнинг бажарилиши фоизларига киритилган аниқлаштиришлар натижасида:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ташкилотнинг ижро этувчи органи раҳбарларига ва аъзоларига тўланадиган тўловлар миқдорини яхшилаш учун уларни қўшимча равишда ҳисоблаб чиқиш зарурлиги аниқланганда мазкур ижобий фарқ ҳисобот йилидаги иш якунлари бўйича уларга тўланадиган рағбатлантириш пуллари тўланаётганда тўғриланади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ортиқча тўланган тўловларни ушлаб қолиш заруриятини келтириб чиқарувчи ҳолат аниқланганда, ташкилотнинг ижро этувчи органи раҳбарларига ва аъзоларига илгари тўланган тўловлардаги салбий фарқ ҳисобот йилидаги иш якунлари бўйича уларга рағбатлантириш пуллари тўланаётганда тузатилади ёки уларнинг иш ҳақидан ушлаб қолинади ёхуд қонунчиликда белгиланган бошқа усулда қопланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
40. Ҳисобланган СМК, СЙК ва уларнинг бажарилиши фоизлари қонунчиликда белгиланган тартибда, суд қарорига асосан экспертизадан ўтказилиши ҳам мумкин. СМК, СЙК ва уларнинг бажарилиши фоизларининг тўғрилиги бўйича экспертиза натижаларига кўра мос келмаган ҳолатлар ушбу Низомда назарда тутилган тўловларни қайта ҳисоблашга ва номувофиқликка йўл қўйган шахсларга нисбатан жавобгарликка олиб келади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
VI. Якунловчи қоидалар
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
41. Ташкилот фаолиятида ушбу Низом талабларига риоя қилиниши юзасидан назорат ташкилотнинг ваколатли бошқарув органи томонидан амалга оширилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
42. Ушбу Низомнинг қўлланиши билан боғлиқ низолар қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда ҳал этилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
43. Ушбу Низом талаблари бузилишида айбдор бўлган шахслар қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда жавоб берадилар.
(Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2015 й., 30-сон, 397-модда; 09.12.2020 й., 09/20/775/1612-сон; Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 15.05.2024 й., 09/24/282/0347-сон; 04.01.2025 й., 09/25/891/0011-сон; 10.11.2025 й., 09/25/709/1027-сон)