1.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.12.00.00 Қурилиш / 09.12.10.00 Уй-жой қурилиши]
[ТСЗ:
1.Иқтисодиёт / Архитектура ва қурилиш]
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
қарори
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Қишлоқ жойларда намунавий лойиҳалар бўйича якка тартибдаги уй-жой қурилиши доирасида Ислом тараққиёт банкининг жалб этилган молиявий маблағларидан фойдаланиш, уларга хизмат кўрсатиш ва уларни қайтариш тартиби тўғрисидаги Низомни тасдиқлаш ҳақида
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «2015 йилда қишлоқ жойларда намунавий лойиҳалар бўйича якка тартибдаги уй-жой қурилиши дастури ва 2016 йилги қурилишнинг асосий параметрлари тўғрисида» 2015 йил 7 январдаги ПҚ–2282-сон қарорини ижро этиш юзасидан ва Вазирлар Маҳкамасининг «2015 йил учун қишлоқ жойларда намунали лойиҳалар бўйича якка тартибдаги турар жой қурилиши дастурини самарали амалга оширишни таъминлаш бўйича қўшимча чора-тадбирлар ҳамда 2016 йил учун қурилишнинг асосий параметрлари тўғрисида» 2015 йил 13 мартдаги 60-сон қарорига мувофиқ Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1. Қишлоқ жойларда намунавий лойиҳалар бўйича якка тартибдаги уй-жой қурилиши доирасида Ислом тараққиёт банкининг жалб этилган молиявий маблағларидан фойдаланиш, уларга хизмат кўрсатиш ва уларни қайтариш тартиби тўғрисидаги низом 1-иловага мувофиқ тасдиқлансин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг 2-иловага мувофиқ айрим қарорларига ўзгартиришлар киритилсин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
3. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг биринчи ўринбосари Р.С. Азимов ва Бош вазирнинг ўринбосари Б.И. Закиров зиммасига юклансин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири Ш. МИРЗИЁЕВ
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Тошкент ш.,
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2015 йил 10 июль,
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
189-сон
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Вазирлар Маҳкамасининг 2015 йил 10 июлдаги 189-сон қарорига 1-ИЛОВА
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Қишлоқ жойларда намунавий лойиҳалар бўйича якка тартибдаги уй-жой қурилиши доирасида Ислом тараққиёт банкининг жалб этилган молиявий маблағларидан фойдаланиш, уларга хизмат кўрсатиш ва уларни қайтариш тартиби тўғрисида
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
НИЗОМ
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
I. Умумий қоидалар
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1. Ушбу Низом инжиниринг компаниясига ажратилган ер майдонларида қишлоқ жойларда намунавий лойиҳалар бўйича якка тартибдаги уй-жой қурилиши доирасида Ислом тараққиёт банкининг жалб этилган молиявий маблағларидан фойдаланиш, уларга хизмат кўрсатиш ва уларни қайтариш тартибини белгилайди.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2. Ушбу Низомда қуйидаги асосий тушунчалар қўлланилади:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Истисна'а битими — 2014 йил 22 октябрда Ислом тараққиёт банки билан Ўзбекистон Республикаси ўртасида имзоланган «Қишлоқ жойларда уй-жой қурилишини ривожлантириш» лойиҳасини молиялаштириш учун 100,0 млн АҚШ доллари миқдорида молиявий маблағлар бериш тўғрисидаги молиявий битим;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ислом тараққиёт банки иштирокидаги лойиҳа — Вазирлар Маҳкамасининг «2015 йил учун қишлоқ жойларда намунали лойиҳалар бўйича якка тартибдаги турар жой қурилиши дастурини самарали амалга оширишни таъминлаш бўйича қўшимча чора-тадбирлар ҳамда 2016 йил учун қурилишнинг асосий параметрлари тўғрисида» 2015 йил 13 мартдаги 60-сон қарорига мувофиқ амалга ошириладиган Ислом тараққиёт банки томонидан молиялаштириладиган қисми юзасидан «Қишлоқ жойларда уй-жой қурилишини ривожлантириш» лойиҳаси;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
якка тартибдаги қурувчи (қарз олувчи) — тасдиқланган намунавий лойиҳаларга мувофиқ қишлоқ жойларда намунавий лойиҳа бўйича инжиниринг компанияси иштирокида қурилган якка тартибдаги уй-жойни белгиланган тартибда сотиб олувчи Ўзбекистон Республикаси фуқароси;
(2-банднинг тўртинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 18 сентябрдаги 784-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 19.09.2019 й., 09/19/784/3766-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
инжиниринг компанияси — Ислом тараққиёт банки иштирокидаги лойиҳа умумий амалга оширилишининг ижро этувчи агенти, масъули бўлган ҳамда қишлоқ жойларда намунавий лойиҳалар бўйича фойдаланишга тайёр ҳолда якка тартибдаги уй-жой қурилишида Ислом тараққиёт банки номидан буюртмачи функциясини бажарувчи масъулияти чекланган жамият шаклидаги «Қишлоқ қурилиш инвест» инжиниринг компанияси;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
банк — Ислом тараққиёт банкининг молиявий маблағларидан фойдаланиш ва уларга хизмат кўрсатиш учун масъул бўлган молиявий агент ҳисобланган «Қишлоққурилишбанк» акциядорлик тижорат банки;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
пудратчи — қишлоқ жойларда намунавий лойиҳалар бўйича фойдаланишга тайёр ҳолда якка тартибдаги уй-жой қурилишига буюртмаларни жойлаштиришга танлов савдолари натижалари бўйича инжиниринг компанияси билан тузилган пудрат шартномаси асосида қишлоқ жойларда намунавий лойиҳалар бўйича якка тартибдаги уй-жой қурилишини амалга оширувчи пудрат ташкилоти;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ислом тараққиёт банкининг молиявий маблағлари — Истисна'а битимига мувофиқ Ислом тараққиёт банки томонидан Ўзбекистон Республикасига ажратилган хорижий валютадаги молиявий маблағлар;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
бошланғич бадал — қарз олувчининг арзон уй-жойлар смета қийматининг камида 10 фоизи миқдоридаги қарз олувчининг (биргаликда қарз олувчиларнинг) ўз маблағлари ёки юридик шахс — қарз олувчининг иш берувчисининг ёки бошқа шахсларнинг қарз олувчининг номига банкда очилган омонат қўйилма ҳисоб рақамига ўтказилган пул маблағлари шаклидаги маблағлар;
(2-банднинг тўққизинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 18 сентябрдаги 784-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 19.09.2019 й., 09/19/784/3766-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
якуний тўлов — қишлоқ жойларда намунавий лойиҳалар бўйича якка тартибдаги уй-жой қийматининг дастлабки бадал ва ипотека кредити билан қопланмаган қийматининг қолган қисмига тенг бўлган миқдордаги тўлов;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
якка тартибдаги қурувчининг умумий бадали — дастлабки бадал ва якуний тўлов суммаси;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ислом тараққиёт банки иштирокидаги лойиҳа бўйича уй-жой қурилиши жамғарма омонати — Ислом тараққиёт банки иштирокидаги лойиҳа бўйича қишлоқ жойларда намунавий лойиҳалар бўйича якка тартибдаги уй-жой қурилиши доирасида ҳисоб-китобларни амалга ошириш учун очиладиган мақсадли жамғариб бориладиган жамғарма омонати ва якка тартибдаги қурувчининг умумий бадали маблағларини тўлаш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
асосий шартнома — инжиниринг компанияси билан якка тартибдаги қурувчи ўртасида тузилган қишлоқ жойларда намунавий лойиҳалар бўйича якка тартибдаги уй-жой қурилиши учун буюртмачининг функциялари амалга оширилишига шартнома.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
II. Молиявий ҳужжатларни имзолаш ҳуқуқини расмийлаштириш тартиби
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
3. Инжиниринг компанияси Ислом тараққиёт банки иштирокидаги лойиҳа доирасида Ўзбекистон Республикаси номидан молиявий ҳужжатларни имзолаш ҳуқуқи берилган ваколатли мансабдор шахсларнинг имзолари намуналарини илова қилган ҳолда тегишли хатни тайёрлайди ва тасдиқлаш учун Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигига тақдим этади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
4. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги Ислом тараққиёт банки иштирокидаги лойиҳа доирасида Ўзбекистон Республикаси номидан молиявий ҳужжатларни имзолаш ҳуқуқи берилган инжиниринг компаниясининг ваколатли мансабдор шахслари рўйхати тасдиқлангандан кейин кўрсатиб ўтилган рўйхатни Ислом тараққиёт банкининг бош идорасига юборади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
5. Ислом тараққиёт банкининг молиявий маблағларини жалб этишга буюртманомалар инжиниринг компанияси томонидан Ислом тараққиёт банки томонидан белгиланган шакл бўйича расмийлаштирилади. Тайёрланган буюртманомалар Ислом тараққиёт банки иштирокидаги лойиҳа доирасида Ўзбекистон Республикаси номидан молиявий ҳужжатларни имзолаш ҳуқуқи берилган ваколатли мансабдор шахслар томонидан имзоланади. Сўраладиган маблағларнинг асосланганлиги учун инжиниринг компанияси жавоб беради.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
III. Ислом тараққиёт банки маблағларидан фойдаланиш тартиби
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
6. Ислом тараққиёт банки маблағлари Ислом тараққиёт банки томонидан белгиланган шакл бўйича инжиниринг компаниясининг буюртманомалари асосида Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигининг Ўзбекистон Республикаси Марказий банкида очилган махсус валюта ҳисоб рақамига тушади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
7. Ислом тараққиёт банкидан тушган маблағларнинг сўмдаги эквиваленти (ўтказилган кунда) Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги томонидан уч банк куни мобайнида инжиниринг компанияси бош идорасининг банкда очилган депозит ҳисоб рақамига ўтказилади.
(7-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 21 декабрдаги 717-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 23.12.2022 й., 09/22/717/1112-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
8. Инжиниринг компаниясининг ушбу ҳисоб рақамига тушган маблағлар уч банк куни мобайнида инжиниринг компанияси минтақавий филиалларининг қишлоқ жойларда намунавий лойиҳалар бўйича фойдаланишга тайёр ҳолда якка тартибдаги уй-жой қурилишини молиялаштириш учун банкнинг тегишли минтақавий филиалларида очилган депозит ҳисоб рақамига ўтказилади.
(8-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 21 декабрдаги 717-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 23.12.2022 й., 09/22/717/1112-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
9. Инжиниринг компанияси ва пудратчилар ушбу молиявий маблағларни ушбу низом талаблари ҳисобга олинган ҳолда Вазирлар Маҳкамасининг 2009 йил 26 октябрдаги 280-сон қарори билан тасдиқланган «Қишлоқ қурилиш инвест» инжиниринг компанияси иштирокида якка тартибда уй-жой қурилишини амалга ошириш тартиби тўғрисидаги низомга мувофиқ сарфлайдилар.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
IV. Ислом тараққиёт банки иштирокидаги лойиҳани амалга ошириш бўйича бўлим учун ажратилган маблағлардан фойдаланиш тартиби
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
10. Инжиниринг компанияси Ислом тараққиёт банки иштирокидаги лойиҳани амалга ошириш бўйича бўлим (кейинги ўринларда лойиҳани амалга ошириш бўлими деб аталади) ташкил этади, унинг таъминоти бўйича сарф-харажатлар тўлиқ Ислом тараққиёт банкининг молиявий маблағлари ҳисобига қопланади. Ушбу мақсадлар учун инжиниринг компанияси Ислом тараққиёт банки учун мақбул бўлган тижорат банкида махсус валюта ва сўм депозит ҳисоб рақамлари очади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
11. Лойиҳани амалга ошириш бўлими ҳар йили инжиниринг компанияси томонидан тасдиқланадиган ва Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги билан келишиладиган харажатлар сметасини тузади. Лойиҳани амалга ошириш бўлими харажатлари лойиҳани амалга ошириш бўлимининг тасдиқланган харажатлар сметасидан ортиқ бўлмаслиги керак.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
12. Инжиниринг компанияси Истисна'а битими талабларидан келиб чиқиб харажатлар сметасига мувофиқ лойиҳани амалга ошириш бўлими таъминотига харажатларни молиялаштиради.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
V. Молиявий аудитни ўтказиш ва якка тартибдаги маслаҳатчиларни ёллаш учун ажратилган пул маблағларидан фойдаланиш тартиби
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
13. Инжиниринг компанияси консалтинг ва аудиторлик компаниялари билан Ислом тараққиёт банки иштирокидаги лойиҳа доирасида консалтинг ва аудиторлик хизматлари кўрсатишга контрактлар тузади. Консалтинг ва аудиторлик компанияларини танлаш Ислом тараққиёт банкининг харидлар тартиб-таомилларига мувофиқ амалга оширилади. Консалтинг ва аудиторлик компаниялари билан контрактлар Ислом тараққиёт банки билан маслаҳатлашувлар асосида тузилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
14. Молиявий аудитни ўтказиш учун аудиторлик компанияси халқаро молия институтлари билан ишлаш тажрибасига эга бўлган маҳаллий аудиторлик компаниялари орасидан танлаб олиниши керак. Ислом тараққиёт банки иштирокидаги лойиҳа доирасида ишлар устидан назорат қилиш ва текшириш учун консалтинг компанияси Ислом тараққиёт банкининг аъзолари бўлган мамлакатларда рўйхатдан ўтказилган консалтинг компаниялари орасидан танлаб олиниши керак.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
15. Ҳисоб рақамларининг аудиторлик текшируви ҳар йили ўтказилади, унинг натижалари бўйича Ислом тараққиёт банкига Ислом тараққиёт банки иштирокидаги лойиҳа доирасида ёлланган молиявий аудитор томонидан тайёрланган йиллик аудиторлик ҳисоботи тақдим этилади. Аудиторлик ҳисоботи Ислом тараққиёт банкининг молиявий маблағларидан фойдаланиш бўйича бутун имтиёзли давр мобайнида, шунингдек асосий қарзни қайтариш муддатларида тақдим этилади.
(15-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 21 декабрдаги 717-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 23.12.2022 й., 09/22/717/1112-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
16. Инжиниринг компанияси Истисна'а битими талабларидан келиб чиқиб тузилган контрактларга мувофиқ молиявий аудит ва якка тартибдаги маслаҳатчиларнинг хизматчиларига ҳақ тўлайди.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
VI. Қишлоқ жойларда намунавий лойиҳалар бўйича якка тартибдаги уй-жой қурилиши учун якка тартибдаги қурувчиларга ер участкаси бериш ва шартномаларни тузиш тартиби
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
17. Қишлоқ жойларда намунавий лойиҳалар бўйича якка тартибдаги уй-жой қурилиши учун якка тартибдаги қурувчиларга ер участкаси бериш ва якка тартибдаги қурувчилар билан шартномалар тузиш Вазирлар Маҳкамасининг 2009 йил 26 октябрдаги 280-сон қарори билан тасдиқланган Қишлоқ қурилиш инвест» инжиниринг компанияси иштирокида якка тартибда уй-жой қурилишини амалга ошириш тартиби тўғрисидаги низомнинг II ва III бўлимларида назарда тутилган тартибда амалга оширилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
18. Қишлоқ жойларда намунавий лойиҳалар бўйича фойдаланишга тайёр ҳолда шартлари билан якка тартибда уй-жой қуриш тўғрисидаги дастлабки шартнома якка тартибдаги қурувчи билан инжиниринг компанияси ўртасида тузилгандан кейин якка тартибдаги қурувчи 5 кун мобайнида банкда ўз номига очилган жамғарма омонат ҳисоб рақамига дастлабки бадал маблағларини тўлиқ шакллантириши керак. Ушбу ҳисоб рақамида қишлоқ жойларда намунавий лойиҳалар бўйича якка тартибдаги уй-жой қурилиши тугаллангунига қадар якка тартибдаги қурувчининг умумий бадали тўлиқ шакллантирилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
VII. Қишлоқ жойларда намунавий лойиҳалар бўйича инжиниринг компанияси иштирокида қурилган якка тартибдаги уй-жойга ипотека кредити бериш
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
19. Банк томонидан қишлоқ жойларда намунавий лойиҳалар бўйича инжиниринг компанияси иштирокида қурилган якка тартибдаги уй-жойни харид қилиш учун якка тартибдаги қурувчига имтиёзли ипотека кредитини бериш Вазирлар Маҳкамасининг 2009 йил 25 майдаги 148-сон қарори билан тасдиқланган Тасдиқланган намунавий лойиҳалар бўйича якка тартибдаги уй-жой қурилиши учун «Бизнесни ривожлантириш банк» акциядорлик тижорат банки томонидан имтиёзли ипотека кредити бериш тартиби тўғрисидаги Низомда назарда тутилган тартибда ва ушбу Низом талаблари ҳисобга олинган ҳолда Вазирлар Маҳкамасининг 2009 йил 26 октябрдаги 280-сон қарори билан тасдиқланган «Қишлоқ қурилиш инвест» инжиниринг компанияси иштирокида якка тартибда уй-жой қурилишини амалга ошириш тартиби тўғрисидаги Низомга мувофиқ амалга оширилади.
(19-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 14 декабрдаги 657-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 15.12.2023 й., 09/23/657/0935-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
20. Имтиёзли ипотека кредити банк томондан якка тартибдаги қурувчига қишлоқ жойларда намунавий лойиҳалар бўйича якка тартибдаги уй-жойни қуриш тугаллангандан, Давлат қабул қилиш комиссияси томонидан фойдаланишга қабул қилиб олингандан ва қишлоқ жойларда намунавий лойиҳалар бўйича якка тартибдаги уй-жой пудратчи томонидан инжиниринг компаниясига берилгандан кейин берилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Банк томонидан якка тартибдаги қурувчига имтиёзли ипотека кредити берилишига қадар инжиниринг компанияси мустақил равишда банкка қишлоқ жойларда намунавий лойиҳалар бўйича якка тартибдаги уй-жой фойдаланишга топширилганлиги тўғрисидаги ҳужжатнинг нусхасини тақдим этиши шарт.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
VIII. Қишлоқ жойларда намунавий лойиҳалар бўйича якка тартибдаги уй-жой қуришни ташкил этиш ва қурилиши тугалланган якка тартибдаги уй-жойни фойдаланиш учун қабул қилиб олиш тартиби
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
21. Қишлоқ жойларда намунавий лойиҳалар бўйича якка тартибдаги уй-жойни қуришни ташкил этиш ва пудратчини аниқлаш бўйича танлов савдолари ўтказиш, қишлоқ жойларда намунавий лойиҳалар бўйича қурилиши тугалланган якка тартибдаги уй-жойни фойдаланишга қабул қилиш Вазирлар Маҳкамасининг 2009 йил 26 октябрдаги 280-сон қарори билан тасдиқланган «Қишлоқ қурилиш инвест» инжиниринг компанияси иштирокида якка тартибда уй-жой қурилишини амалга ошириш тартиби тўғрисидаги низомга ҳамда Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 26 апрелдаги 243-сон қарорига мувофиқ тасдиқланган Қишлоқ жойларда янгиланган намунавий лойиҳалар бўйича арзон уй-жойлар қуриш учун пудрат ташкилотларини ҳамда қурилиш материаллари ва асбоб-ускуналарни етказиб берувчиларни аниқлаш юзасидан танлов савдолари ўтказиш тартиби тўғрисидаги низомга мувофиқ амалга оширилади.
(21-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 18 сентябрдаги 784-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 19.09.2019 й., 09/19/784/3766-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
22. Қишлоқ жойларда намунавий лойиҳалар бўйича якка тартибдаги уй-жой қурилиши тугаллангандан кейин инжиниринг компаниясининг минтақавий филиали, банк филиали ва якка тартибдаги қурувчи ўртасида қишлоқ жойларда намунавий лойиҳалар бўйича қурилиши тугалланган якка тартибдаги уй-жойни якка тартибдаги қурувчига мулк қилиб бериш тўғрисида уч томонлама шартнома тузилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ушбу шартномада қишлоқ жойларда намунавий лойиҳалар бўйича якка тартибдаги уй-жой қийматини якка тартибдаги қурувчининг умумий бадали ҳисобига ва банк томонидан тақдим этиладиган имтиёзли ипотека кредити ҳисобига тўлаш шартлари назарда тутилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
23. Якка тартибдаги уй-жойни якка тартибдаги қурувчига беришда қишлоқ жойларда намунавий лойиҳалар бўйича якка тартибдаги уй-жой қиймати Вазирлар Маҳкамасининг 2009 йил 26 октябрдаги 280-сон қарори билан тасдиқланган «Қишлоқ қурилиш инвест» инжиниринг компанияси иштирокида якка тартибда уй-жой қурилишини амалга ошириш тартиби тўғрисидаги низомнинг 181-банди ҳисобга олинган ҳолда Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 26 апрелдаги 243-сон қарорига мувофиқ тасдиқланган Қишлоқ жойларда янгиланган намунавий лойиҳалар бўйича арзон уй-жойлар қуриш учун пудрат ташкилотларини ҳамда қурилиш материаллари ва асбоб-ускуналарни етказиб берувчиларни аниқлаш юзасидан танлов савдолари ўтказиш тартиби тўғрисидаги низомга мувофиқ ўтказилган танлов савдолари натижаларидан келиб чиқиб белгиланади.
(23-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 18 сентябрдаги 784-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 19.09.2019 й., 09/19/784/3766-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
IX. Ўзаро ҳисоб-китоблар тартиби
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
24. Якка тартибдаги қурувчиларнинг умумий бадаллари маблағларини инжиниринг компанияси ҳисоб рақамига юбориш ва улардан фойдаланиш асосий шартномаларда назарда тутилган тартибда амалга оширилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Инжиниринг компанияси томонидан якка тартибдаги қурувчиларнинг умумий бадаллари маблағларини Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигига қайтариш тартиб-таомили Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги, банк ва инжиниринг компанияси ўртасида тузиладиган «Қишлоқ жойларда уй-жой қурилишини ривожлантириш» лойиҳаси бўйича Ислом тараққиёт банкининг молиявий маблағларини қайтариш ва уларга хизмат кўрсатиш тўғрисидаги битимда назарда тутилган тартибда қишлоқ жойларда намунавий лойиҳалар бўйича якка тартибдаги уй-жойни қуриш тугаллангандан кейин амалга оширилади.
(24-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 6 февралдаги 79-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 09.02.2018 й., 09/18/79/0683-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Бунда «Қишлоқ жойларда уй-жой қурилишини ривожлантириш» лойиҳаси бўйича Ислом тараққиёт банкининг молиявий маблағларини қайтариш ва уларга хизмат кўрсатиш тўғрисидаги битимда якка тартибдаги қурувчиларнинг умумий бадаллари маблағларини қайтариш қишлоқ жойлардаги намунавий лойиҳалар бўйича якка тартибдаги уй-жой Давлат қабул комиссияси томонидан фойдаланишга қабул қилиб олинган ва у пудратчи томонидан инжиниринг компаниясига берилган кундан бошлаб бир ойдан ортиқ бўлмаган муддат мобайнида амалга оширилиши назарда тутилиши керак.
(24-банднинг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 6 февралдаги 79-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 09.02.2018 й., 09/18/79/0683-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ўз ҳисоб рақамига тушган якка тартибдаги қурувчилар умумий бадалларининг маблағларидан банк ва Ислом тараққиёт банки билан кейинчалик ўзаро ҳисоб-китоб қилиш учун фойдаланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
25. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги якка тартибдаги қурувчиларнинг умумий бадаллари маблағларини Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги, банк ва инжиниринг компанияси ўртасидаги «Қишлоқ жойларда уй-жой қурилишини ривожлантириш» лойиҳаси бўйича Ислом тараққиёт банкининг молиявий маблағларини қайтариш ва уларга хизмат кўрсатиш тўғрисидаги битимга мувофиқ банкка берилган кредит линияси сифатида банкнинг 22010-сон «Ҳукуматга тўлаш учун узоқ муддатли кредитлар» ҳисоб рақамига юборади.
(25-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 6 февралдаги 79-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 09.02.2018 й., 09/18/79/0683-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Якка тартибдаги қурувчининг буюртманомаси (топшириғи) асосида унга ажратиладиган кредит суммаси банкнинг тегишли филиаллари томонидан инжиниринг компаниясининг тегишли минтақа филиаллари депозит ҳисоб рақамига ўтказилади. Ушбу ҳисоб рақамларида шакллантирилган маблағлар икки банк куни мобайнида инжиниринг компанияси бош идорасининг депозит ҳисоб рақамида жамланади.
(25-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 21 декабрдаги 717-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 23.12.2022 й., 09/22/717/1112-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Бир банк куни мобайнида инжиниринг компаниясининг бош офиси депозит ҳисоб рақамида жамланган маблағлар Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигининг банкда очилган 20202-сон «Бюджетдан ташқари маблағлар бўйича Ҳукуматнинг талаб қилиб олинадиган депозитлари» депозит ҳисоб рақамига ўтказилади.
(25-банднинг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 21 декабрдаги 717-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 23.12.2022 й., 09/22/717/1112-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Кредит линиясининг жами суммаси банкка тақдим этилгандан сўнг якка тартибдаги уй қурувчиларнинг 20202-сон «Бюджетдан ташқари маблағлар бўйича Ҳукуматнинг талаб қилиб олинадиган депозитлари» депозит ҳисобрақамидаги умумий бадал маблағлари Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети даромадлари ҳисобрақамига белгиланган тартибда ўтказилади.
(25-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 6 февралдаги 79-сонли қарорига асосан хатбоши билан тўлдирилган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 09.02.2018 й., 09/18/79/0683-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
26. Банк Ислом тараққиёт банкининг маблағларини Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигига 15 йил мобайнида қайтаради, йиллик 4 фоизли ставка бўйича 3 йиллик имтиёзли давр ҳам шу жумлага киради.
(27-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 21 сентябрдаги 573-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 22.09.2020 й., 09/20/573/1306-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
28. Қишлоқ жойларда намунавий лойиҳалар бўйича якка тартибдаги уй-жой қурилиш доирасида Ислом тараққиёт банкининг молиявий маблағларини ўзлаштириш ва қайтариш ушбу Низомга иловага мувофиқ схема бўйича амалга оширилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
X. Ижтимоий, бозор, муҳандислик-коммуникация ва транспорт инфратузилмаси объектлари қуришни ташкил этиш ва молиялаштириш
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
29. Ислом тараққиёт банкининг маблағлари жалб этилган ҳолда қишлоқ жойларда намунавий лойиҳалар бўйича қурилаётган якка тартибдаги уй-жой массивлари учун ижтимоий, бозор, муҳандислик-коммуникация ва транспорт инфратузилмаси объектлари қуришни ташкил этиш ва молиялаштириш Вазирлар Маҳкамасининг 2009 йил 26 октябрдаги 280-сон қарори билан тасдиқланган «Қишлоқ қурилиш инвест» инжиниринг компанияси иштирокида якка тартибда уй-жой қурилишини амалга ошириш тартиби тўғрисидаги низом асосида амалга оширилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Бунда қишлоқ турар жой массивларида сув таъминоти объектлари ва кириш автомобиль йўллари қурилиши Ислом тараққиёт банкининг маблағлари ҳисобига молиялаштирилади. Инжиниринг компанияси шартнома асосида Ислом тараққиёт банки номидан қишлоқ жойларда сув таъминоти объектлари ва кириш йўллари қурилишининг буюртмачиси бўлади.
(30-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 21 сентябрдаги 573-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 22.09.2020 й., 09/20/573/1306-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Қишлоқ жойларда намунали лойиҳалар бўйича якка тартибдаги уй-жой қурилиши доирасида Ислом тараққиёт банкининг жалб этилган молиявий маблағларидан фойдаланиш, унга хизмат кўрсатиш ва уларни қайтариш тартиби тўғрисидаги низомга ИЛОВА
Ўзбекистон Республикасининг республика бюджети маблағлари ҳисобига
Иштирок этувчи тижорат банклари маблағлари ҳисобига
(Бизнесни ривожлантириш банк билан тузилган Ислом тараққиёт банки молиявий маблағларига хизмат кўрсатиш ва қайтариш ҳақидаги шартномага асосан асосий қарз ва фоизлар бўйича тушумлар ҳисобига)
1.
Қишлоқ жойларда намунавий лойиҳалар бўйича якка тартибдаги уй-жой қуриш учун ажратилган маблағлар, шу жумладан, устама ҳақи харажатлари
100%
Қарзни қайтаришда вужудга келадиган валюта курсинининг ўзгариши билан боғлиқ харажатлар, шу жумладан, устама ҳақи харажатлари
100%
2.
Сув таъминоти ва кириш автомобиль йўллари қурилиши учун сарфланган молиялаштириш харажатлари, шу жумладан, устама ҳақи харажатлари
100%
3.
Лойиҳани амалга ошириш бўлимини молиялаштириш билан боғлиқ харажатлар, шу жумладан, устама ҳақи харажатлари
100%
(илова Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 14 декабрдаги 657-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 15.12.2023 й., 09/23/657/0935-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Вазирлар Маҳкамасининг 2015 йил 10 июлдаги 189-сон қарорига 2-ИЛОВА
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига киритилаётган ўзгартиришлар
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1. Вазирлар Маҳкамасининг «Қишлоқ жойларда намунавий лойиҳалар бўйича якка тартибдаги уй-жойлар қурилиши дастурини самарали амалга оширишни таъминлашга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида» 2013 йил 1 майдаги 116-сон қарори 4-бандининг «д» кичик банди учинчи хатбошидаги «харажатларни қоплашга» сўзлари «харажатларни қоплашга (зарарларни компенсация қилишга)» сўзлари билан алмаштирилсин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2. Вазирлар Маҳкамасининг «2015 йил учун қишлоқ жойларда намунали лойиҳалар бўйича якка тартибдаги турар жой қурилиши дастурини самарали амалга оширишни таъминлаш бўйича қўшимча чора-тадбирлар ҳамда 2016 йил учун қурилишнинг асосий параметрлари тўғрисида» 2015 йил 13 мартдаги 60-сон қарорига 1-илованинг матни қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
«Осиё тараққиёт банки маблағлари ҳисобига 2015 йилда молиялаштириш учун қишлоқ жойларда намунали лойиҳалар бўйича якка тартибдаги турар жой сонини иштирок этувчи тижорат банклар ўртасида тақсимлаш
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Т/р
Тижорат банклари номи
Турар жойлар сони
1.
«Қишлоқ қурилиш банк» АТБ
5571
2.
ТИФ миллий банки
2280
3.
«Ипотека-банк» АТИБ
3049
ЖАМИ
10900
».
(Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2015 й., 28-сон, 369-модда; Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 09.02.2018 й., 09/18/79/0683-сон, 19.09.2019 й., 09/19/784/3766-сон; 22.09.2020 й., 09/20/573/1306-сон; Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 23.12.2022 й., 09/22/717/1112-сон; 15.12.2023 й., 09/23/657/0935-сон)