Ҳужжат кучини йўқотган 30.09.2022 02.07.2015 йилдаги 177-сон
ONLINE TRANSLATE
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарори, 02.07.2015 йилдаги 177-сон
Kuchga kirish sanasi
06.07.2015
Ҳужжат кучини йўқотган 30.09.2022
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Қарори
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Республикада кўмир брикетлари ишлаб чиқариш ва сотишни комплекс ташкил этишга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
 LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Ўзбекистан Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 29 сентябрдаги 551-сонли «Республика истеъмолчиларига кўмир маҳсулотларини етказиб бериш механизмини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарорига асосан ўз кучини йўқотган.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Республикада кўмир брикетлари ишлаб чиқариш ва сотишни комплекс ташкил этиш, кўмир брикетларининг аҳоли ва бюджет ташкилотларига зарур сифат ва мақбул нархлар бўйича ресурслар ва кўмирни тақсимлаш балансида назарда тутилган ҳажмларда ўз вақтида ва тўлиқ етказиб берилишини таъминлаш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
Олдинги таҳрирга қаранг.
(1-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 24 январдаги 52-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 26.01.2018 й., 09/18/52/0629-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2. Шундай тартиб ўрнатилсинки, унга мувофиқ:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
аҳолига ва бюджет ташкилотларига ресурслар ва кўмирни тақсимлаш балансида назарда тутилган ҳажмларда кўмир брикетларини сотиш «Ўзбекистон темир йўллари» АЖ «Темирйўлёнилғитаъмин» бошқармасининг кўмир омборлари (кейинги ўринларда кўмир омборлари деб аталади) орқали амалга оширилади;
(2-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 24 январдаги 52-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 26.01.2018 й., 09/18/52/0629-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(2-банднинг учинчи — еттинчи хатбошилари Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 24 январдаги 52-сонли қарорига асосан чиқарилган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 26.01.2018 й., 09/18/52/0629-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
3. Қуйидагилар:
Олдинги таҳрирга қаранг.
(3-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 24 январдаги 52-сонли қарорига асосан чиқарилган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 26.01.2018 й., 09/18/52/0629-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Бюджет ташкилотлари томонидан бюджет маблағлари ҳисобига харид қилинадиган кўмир ва кўмир брикетларини сотиш, етказиб бериш, ташиш, қабул қилиш ва сақлаш тартиби тўғрисидаги низом 5-иловага* мувофиқ;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Республика аҳолисини кўмир маҳсулотлари билан таъминлаш тартиби тўғрисидаги низом 6-иловага* мувофиқ тасдиқлансин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
*1 — 6-иловалар рус тилидаги матнда берилган.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши ва вилоятлар ҳокимликлари ушбу қарор билан тасдиқланган намунавий таркиб асосида кўмир брикетлари ишлаб чиқарувчиларнинг рўйхатини аниқлаш бўйича тегишли ҳудудий ишчи комиссиялар таркибларини уч кун муддатда тасдиқласинлар.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
4. Белгилаб қўйилсинки, аҳоли ва бюджет ташкилотларининг эҳтиёжлари учун кўмир брикетлари ишлаб чиқарувчилар корхоналарга кўмир сотиш «Ўзбеккўмир» унитар корхонаси билан тузиладиган тўғридан-тўғри шартномалар асосида, тартибга солинадиган нархлар бўйича, кўмир етказиб беришнинг ҳар бир партияси учун олдиндан 100 фоиз ҳақ тўлаш шартларида амалга оширилади.
(4-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 24 январдаги 52-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 26.01.2018 й., 09/18/52/0629-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
5. Ўзбеккўмир» УК:
(5-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 24 январдаги 52-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 26.01.2018 й., 09/18/52/0629-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
қурилиш-монтаж ишларига «Ўзсаноатқурилишбанк» акциядорлик-тижорат банкининг кредит маблағларини жалб этган ҳолда кўмир брикетлари ишлаб чиқариш бўйича зарур ишлаб чиқариш қувватлари ташкил этилишини таъминласин;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ресурслар ва кўмирни тақсимлаш балансида назарда тутилган ҳажмларда кўмир брикетлари ишлаб чиқариш учун кўмирни зарур маркаларда ўз вақтида етказиб бериш чора-тадбирларини кўрсин.
(5-банднинг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 24 январдаги 52-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 26.01.2018 й., 09/18/52/0629-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
6. Белгилансинки:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ресурслар балансида назарда тутилган ҳажмларда ишлаб чиқариладиган кўмир брикетлари белгиланган тартибда Молия вазирлиги билан келишган ҳолда «Ўбеккўмир» УК томонидан тасдиқланадиган чакана нарх бўйича сотилади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1 тонна кўмир брикетларининг чакана нархи ўртача оғирлик йўли билан ҳисоблаб чиқилади ҳамда унинг маркаси ва номидан, уни темир йўлда, автомобиль транспортида ташиш харажатларидан ва кўмир омборларигача ташиш билан боғлиқ бошқа тегишли харажатлардан, кўмир брикетлари ишлаб чиқариш харажатларидан, шунингдек, кўмир омборларининг воситачилик ҳақи тўлашдан келиб чиқиб кўмирнинг улгуржи-сотиш нархидан шаклланади.
(6-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 24 январдаги 52-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 26.01.2018 й., 09/18/52/0629-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
7. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги Хусусийлаштириш, монополиядан чиқариш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси, бошқа манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда «Ўзбеккўмир» акциядорлик жамиятининг ҳудудий дистрибьюторлик марказлари орқали сотиладиган кўмир ва кўмир брикетларининг чакана нархини шакллантириш тартибини белгиланган тартибда ишлаб чиқсин ва тасдиқласин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
8. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги ресурслар ва кўмирни тақсимлашнинг йиллик балансларини ишлаб чиқишда бюджет ташкилотлари ва аҳолига сотиладиган кўмир брикетларини ишлаб чиқариш учун кўмир етказиб бериш ҳажмини назарда тутсин.
(8-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 14 декабрдаги 777-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 14.12.2020 й., 09/20/777/1620-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
9. Ўзбекистон Республикаси Монополияга қарши курашиш қўмитаси:
(9-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 19 декабрдаги 1014-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 20.12.2019 й., 09/19/1014/4173-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
аҳоли ва бюджет ташкилотлари эҳтиёжлари учун кўмир брикетлари ишлаб чиқариш учун кўмир брикетлари ишлаб чиқарувчилар томонидан кўмирдан мақсадли фойдаланилиши;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
кўмир омборлари томонидан ресурслар балансида назарда тутилган ҳажмларда ишлаб чиқариладиган аҳоли ва бюджет ташкилотларига сотиш учун кўмир брикетларига белгиланган чакана нархга риоя қилиниши юзасидан қатъий назорат ўрнатсин.
(9-банднинг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 24 январдаги 52-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 26.01.2018 й., 09/18/52/0629-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
10. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг 7-иловага мувофиқ айрим қарорларига ўзгартиришлар киритилсин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
11. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт вазирлиги, Молия вазирлиги, Хусусийлаштириш, монополиядан чиқариш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси, «Ўзбеккўмир» акциядорлик жамияти ва «Ўзбекистон республика товар-хом ашё биржаси» акциядорлик жамияти Адлия вазирлиги ҳамда бошқа манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда бир ой муддатда ўз идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатларини ушбу қарорга мувофиқлаштирсинлар.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
12. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари Ғ.И. Ибрагимов зиммасига юклансин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири Ш. МИРЗИЁЕВ
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Тошкент ш.,
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2015 йил 2 июль,
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
177-сон
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Вазирлар Маҳкамасининг 2015 йил 2 июлдаги 177-сон қарорига
7-ИЛОВА
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига киритилаётган ўзгартиришлар
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
(1-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 18 мартдаги 170-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 19.03.2020 й., 09/20/170/0336-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2. Вазирлар Маҳкамасининг «Қорақалпоғистон Республикаси, Бухоро ва Хоразм вилоятларида аҳолига ва бюджет ташкилотларига кўмир сотишни тартибга солиш чора-тадбирлари тўғрисида» 2012 йил 29 февралдаги 58-сон қарорининг 1, 4-бандлари (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2012 й., 8-9-сон, 87-модда) ва қарорга илова ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.
(Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2015 й., 26-сон, 341-модда; 2017 й., 1-сон, 15-модда, 33-сон, 863-модда; Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 26.01.2018 й., 09/18/52/0629-сон; 20.12.2019 й., 09/19/1014/4173-сон; 19.03.2020 й., 09/20/170/0336-сон; 14.12.2020 й., 09/20/777/1620-сон)