Ҳужжат кучини йўқотган 25.10.2017 30.06.2015 йилдаги 173-сон
ONLINE TRANSLATE
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарори, 30.06.2015 йилдаги 173-сон
Kuchga kirish sanasi
06.07.2015
Ҳужжат кучини йўқотган 25.10.2017
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Қарори

Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигининг Назорат-тафтиш бош бошқармаси ва унинг ҳудудий назорат-тафтиш бошқармалари тўғрисидаги Низомни тасдиқлаш ҳақида
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
 LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 24 октябрдаги 870-сонли «Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигининг Давлат молиявий назорати бош бошқармаси тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида»ги қарорига асосан ўз кучини йўқотган.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикасининг Бюджет кодекси қабул қилинганлиги муносабати билан ҳамда бюджет қонунчилигига риоя қилиш ва Ўзбекистон Республикаси бюджет тизими бюджетлари маблағлари мақсадли сарфланиши устидан давлат назоратини янада кучайтириш, шунингдек молиявий назорат нормалари, қоидаларини ва унинг қатнашчилари ваколатларини тизимлаштириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигининг Назорат-тафтиш бош бошқармаси ва унинг ҳудудий назорат-тафтиш бошқармалари тўғрисидаги низом 1-иловага мувофиқ тасдиқлансин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раиси, вилоятлар, шаҳарлар ва туманлар ҳокимлари, ҳудудий молия органлари ва ғазначилик бўлинмалари, бюджет ташкилотлари ҳамда бюджет маблағларини олувчилар раҳбарларининг эътибори бюджет қонунчилигига қатъий ва оғишмай риоя қилишни таъминлаш зарурлигига қаратилсин ва улар бюджет қонунчилиги бузилганлиги учун шахсан жавоб бериши тўғрисида огоҳлантирилсинлар.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
3. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг 2-иловага мувофиқ айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
4. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг 3-иловага мувофиқ айрим қарорлари ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
5. Вазирликлар ва идоралар бир ой муддатда ўз идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатларини ушбу қарорга мувофиқлаштирсинлар.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
6. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг биринчи ўринбосари Р.С. Азимов зиммасига юклансин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири Ш. МИРЗИЁЕВ
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Тошкент ш.,
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2015 йил 30 июнь,
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
173-сон

Вазирлар Маҳкамасининг 2015 йил 30 июндаги 173-сон қарорига
1-ИЛОВА

Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигининг Назорат-тафтиш бош бошқармаси ва унинг ҳудудий назорат-тафтиш бошқармалари тўғрисида
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
НИЗОМ

I. Умумий қоидалар
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1. Ушбу Низом Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигининг Назорат-тафтиш бош бошқармаси (кейинги ўринларда НТББ деб аталади) ва Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳридаги назорат-тафтиш бошқармаларининг вазифаларини, функцияларини, ҳуқуқларини, мажбуриятларини ва фаолиятининг ташкилий асосларини белгилайди.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2. НТББ Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги марказий аппаратининг таркибий бўлинмаси ҳисобланади ва бевосита Ўзбекистон Республикаси Молия вазирига бўйсунади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
3. НТББнинг Қорақалпоғистон Республикасида, вилоятлар ва Тошкент шаҳрида юридик шахс мақомига эга бўлмаган назорат-тафтиш бошқармалари бўлади, улар ўз фаолиятида бевосита НТББга бўйсунадилар.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
4. НТББ ҳамда Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳридаги назорат-тафтиш бошқармалари ўз фаолиятида Ўзбекистон Республикаси Конституцияси ва қонунларига, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг қарорларига, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари, қарорлари ва фармойишларига, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари ва фармойишларига, бошқа қонун ҳужжатларига ҳамда ушбу Низомга амал қиладилар.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
5. Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳридаги назорат-тафтиш бошқармалари думалоқ муҳрга, штампга, Ўзбекистон Республикасининг Давлат герби тасвирланган бланкаларга эга бўлади ҳамда улар Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигининг ахборот тизимида очилган ғазна ҳисобварақлари орқали бевосита Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги томонидан маблағ билан таъминланадилар.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
II. НТББ ҳамда Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳридаги назорат-тафтиш бошқармаларининг вазифалари
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
6. Ўзбекистон Республикасининг Давлат бюджети, давлат мақсадли жамғармалари ҳамда бюджет ташкилотларининг бюджетдан ташқари жамғармалари маблағларининг мақсадли ишлатилиши юзасидан давлат молиявий назоратини амалга ошириш НТББнинг ҳамда Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳридаги назорат-тафтиш бошқармаларининг асосий вазифаси ҳисобланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
7. Шунингдек, НТББнинг ҳамда Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳридаги назорат-тафтиш бошқармаларининг вазифаларига қуйидагилар юзасидан давлат назоратини амалга ошириш киради:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
молия органлари ва ғазначилик бўлинмалари, бюджет ташкилотлари ва бюджетдан маблағ олувчилар томонидан Ўзбекистон Республикаси қонунлари, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг қарорлари, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари, қарорлари ва фармойишлари, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари ва фармойишлари, шунингдек бюджет тизими бюджетларининг ижроси билан боғлиқ бошқа қонун ҳужжатларига риоя этилишининг таъминланиши;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
бюджет ва смета-штат интизомига риоя қилиниши;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
бюджет тизими бюджетларининг харажатлари ижроси;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
бюджет тизими бюджетларининг маблағлари ҳисобидан тўловларни амалга оширишнинг навбатлилиги, муддатларига риоя этилиши ва тўлиқлиги;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси инвестиция дастурларини амалга ошириш учун марказлаштирилган манбалардан ажратиладиган маблағлардан мақсадли фойдаланилиши;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикасининг чет элдаги дипломатик муассасалари томонидан чет эл валютасидаги маблағлардан тўғри ва мақсадли фойдаланилиши;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
пенсиялар ва нафақаларнинг тўғри тайинланиши, ҳисобланиши ва ўз вақтида тўланиши;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
тиббий-меҳнат эксперт комиссияларининг фаолияти;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
бюджет ссудалари ва кредит линияларидан мақсадли фойдаланилиши;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси томонидан ёки унинг кафолати остида жалб қилинган кредитлардан (қарзлардан) мақсадли фойдаланилиши;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
мурувват ёрдами ва техник кўмаклашиш маблағларидан мақсадли фойдаланилиши;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
давлат харидлари бўйича ўтказилган тендер (танлов) савдоларининг тўғрилиги;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
давлат валюта маблағларининг тўғри ва белгиланган мақсадда сарфланиши;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
давлат эҳтиёжлари учун харид қилинадиган Қишлоқ хўжалиги маҳсулотларининг ҳисоб-китоб жамғармаси маблағларидан белгиланган мақсадда фойдаланилиши, тўловларнинг ўз вақтида ўтиши, ҳисоб-китобларнинг тўлиқ ва ўз вақтида амалга оширилиши;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
пахта хом ашёсини тайёрлаш, сақлаш, қайта ишлаш, пахта маҳсулоти ишлаб чиқариш ва уни сотиш бўйича статистика ҳамда бухгалтерия ҳисоботи маълумотларининг тўғрилиги;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
пахта тозалаш корхоналари томонидан қабул қилинадиган, сақланадиган ва қайта ишланадиган пахта хом ашёсининг миқдори ва сифати бўйича маълумотларнинг ҳаққонийлиги, хом ашёни қайта ишлаш чоғида олинадиган пахта толаси, пайдо бўладиган куйиндилар ҳамда бошқа чиқиндиларнинг белгиланган меъёрларига риоя этилиши;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
навларни жойлаштиришнинг белгиланган тартибига риоя этилиши, белгиланган стандартларга ва селекция навлари жойлаштирилишига мувофиқ уруғлик чигитларни тайёрлаш ҳамда пахтачилик хўжаликларининг уруғлик чигитлар билан таъминланиши.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
III. НТББ ҳамда Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳридаги назорат-тафтиш бошқармаларининг функциялари
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
8. НТББ ўзига юкланган вазифаларга мувофиқ қуйидаги функцияларни бажаради:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳридаги назорат-тафтиш бошқармаларининг фаолиятини мувофиқлаштириб бориш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
тегишли бюджетларнинг ижроси бўйича ҳудудий молия органлари ва ғазначилик бўлинмалари фаолияти юзасидан давлат молиявий назоратини амалга ошириш;

бюджет маблағларини тақсимловчилар, бюджет ташкилотлари ва бюджет маблағлари олувчилари томонидан бюджет қонунчилигига риоя этилиши юзасидан давлат молиявий назоратини амалга ошириш;

Ўзбекистон Республикасининг чет элдаги дипломатик муассасалари томонидан чет эл валютасидаги маблағлардан тўғри ва мақсадли фойдаланилиши юзасидан давлат молиявий назоратини амалга ошириш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
бюджет ссудаларидан мақсадли фойдаланиши юзасидан давлат назоратини амалга ошириш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
кредит линиялари ва Ўзбекистон Республикаси томонидан ёки унинг кафолати остида жалб қилинган кредитлардан (қарзлардан) мақсадли фойдаланилиши юзасидан давлат назоратини амалга ошириш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси инвестиция дастурларини амалга ошириш учун марказлаштирилган манбалардан ажратиладиган маблағлардан мақсадли фойдаланилиши юзасидан давлат назоратини амалга ошириш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
бюджет тизими бюджетларининг маблағлари ҳисобидан тўловларни амалга оширишнинг навбатлилиги, тўлиқлиги ва муддатларига риоя этилиши, иш ҳақи, пенсиялар, нафақалар, стипендиялар ва уларга тенглаштирилган бошқа тўловларга нақд пул берилиши юзасидан назоратни амалга ошириш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ижтимоий нафақалар ва моддий ёрдам тўловлари учун кам таъминланган оилаларга ажратилган маблағлардан мақсадли фойдаланилиши юзасидан давлат молиявий назоратини амалга ошириш;

давлат мақсадли жамғармалари маблағларининг мақсадли сарфланиши юзасидан текширишлар ўтказиш;

давлат харидлари бўйича ўтказилган тендер (танлов) савдоларининг тўғрилиги юзасидан давлат назоратини амалга ошириш;

Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигининг Ғазначилиги томонидан аниқланган ташкилотларнинг бюджет маблағларидан мақсадсиз фойдаланишини, бюджетдан маблағ олувчиларнинг кредиторлик қарзлар суммасини асоссиз равишда кўпайтирганлигини кўрсатувчи ҳолатлар бўйича текширишлар ўтказиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Давлат эҳтиёжлари учун харид қилинадиган қишлоқ хўжалиги маҳсулотларининг ҳисоб-китоб жамғармаси маблағларидан белгиланган мақсадда фойдаланилиши, тўловларнинг ўз вақтида ўтиши, ҳисоб-китобларнинг тўлиқ ва ўз вақтида амалга оширилиши юзасидан давлат молиявий назоратини таъминлаш;

мурувват ёрдами ва техник кўмаклашиш маблағларидан мақсадли фойдаланилиши юзасидан текширишлар ўтказиш;

навларни жойлаштиришнинг белгиланган тартибига риоя қилиниши, пахтачилик хўжаликларига ажратиладиган уруғлик чигитларнинг техник талабларга ва ғўза навларини жойлаштириш бўйича белгиланган топшириқларга мувофиқлиги юзасидан текширишларни амалга ошириш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
минтақалар бўйича пахтачилик хўжаликларидан пахта тозалаш корхоналарига қабул қилинган пахта хом ашёси тўғрисидаги маълумотларни (ҳудудий бошқармаларнинг ПК-17 қабул қилиш квитанциялари асосида тузилган ҳар кунги маълумотларидан келиб чиққан ҳолда) тайёрлаш, маълумотларни йиғиб-териб олинган пахта учун ҳақ тўлаш ва белгиланган тартибда ҳисоб-китоб қилиш мақсадида Молия вазирлигининг Давлат эҳтиёжлари учун харид қилинадиган қишлоқ хўжалиги маҳсулотларининг ҳисоб-китоб жамғармасига тақдим этиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
топширувчи хўжаликдан тайёрлов пунктига келадиган пахта хом ашёси юкланган транспорт бирлиги топшириш-қабул қилиш ҳужжатларининг тўғри расмийлаштирилганлигини назорат ва тафтиш қилишни амалга ошириш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
пахта хом ашёси юкланган транспорт бирлигининг тарозида тўғри тортиб кўрилиши, унинг физик массаси аниқланиши, пахта хом ашёсидан намуна олиш тартибига риоя қилиниши ва кейинчалик лабораторияда сифатини баҳолаш учун пахта хом ашёсининг хўжалик бўйича ўртача намунаси шакллантирилишини танлаб назорат қилишни амалга ошириш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
лабораторияда аниқланган сорти, намлиги ва ифлосланганлигини ҳисобга олган ҳолда пахта хом ашёси кондиция массасини ҳисоблашнинг, шунингдек топширувчи хўжаликка бериладиган қабул қилиш квитанцияларини ҳамда пахта хом ашёсини қабул қилиш бўйича бошқа бухгалтерия ҳужжатларини расмийлаштиришнинг тўғрилиги юзасидан текширишларни амалга ошириш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
пахта хом ашёсини қайта ишлаш ва сифатли маҳсулот ишлаб чиқаришнинг технологик регламентига риоя этилишини танлаб назорат қилишни амалга ошириш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
пахта тозалаш корхоналарида қайта ишланган пахта хом ашёси туркумларини, олинадиган пахта маҳсулоти (тола, момиқ, чигит)нинг ҳақиқий миқдорини, ишлаб чиқаришда куйиндилар пайдо бўлиши кўрсаткичларини аниқлаган ҳамда уларни ғўзанинг селекция ва саноат навлари бўйича тасдиқланган нормативлар билан таққослаган ҳолда комиссион текширишларни ташкил этиш ва ўтказиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
хом ашё ва тайёр пахта маҳсулоти баланси ижросини, унинг фойдаланувчиларга етказиб берилишини ва амалдаги қолдиқларини ҳисобга олган ҳолда, текширишларни амалга ошириш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
статистика ва бухгалтерия ҳисоботининг хом ашё ҳамда пахта тозалаш корхонасидаги тайёр маҳсулотнинг амалдаги ҳаракатига, уни экспортга ва республика фойдаланувчиларига жўнатиш ҳажмига мувофиқлигини текшириш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
хом ашёдан фойдаланиш ва пахта маҳсулоти ишлаб чиқариш бўйича хатлов маълумотларининг тасдиқланган нормативларга мувофиқлигини тафтиш қилишни амалга ошириш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
пахта хом ашёси ҳамда ундан ишлаб чиқариладиган пахта маҳсулотларининг миқдори ва сифатини ҳамда уларнинг ҳисоботда акс эттирилишини баҳолаш бўйича текширишларни ташкил қилиш ҳамда ўтказиш методологиясини ишлаб чиқиш ва такомиллаштириш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари Пенсия жамғармаси ва унинг ҳудудий бўлинмаларида пенсия ва нафақаларнинг тўғри тайинланиши, ҳисобланиши ва тўланишини, шунингдек фуқароларнинг пенсия йиғмажилдларидаги дастлабки ҳужжатларнинг тўлиқлиги ва ишончлилиги юзасидан текширишларни амалга ошириш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
барча ташкилотлар томонидан ишлаётган пенсионерларга пенсия ва нафақаларнинг тўғри ҳисобланиши ва тўланиши юзасидан текширишларни амалга ошириш;

фуқароларга пенсия ва нафақаларнинг, шу жумладан Ўзбекистон Республикаси Халқ банки ва «O’ZBEKISTON РOCНTASI» АЖ ҳамда уларнинг жойлардаги бўлинмалари томонидан ўз вақтида ва тўлиқ тўланиши юзасидан тизимли назоратни олиб бориш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари Пенсия жамғармаси томонидан амалга оширилган бошқа харажатларнинг тўғрилигини текшириш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
тиббий-меҳнат эксперт комиссиялари хизмати фаолиятини назорат қилиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ўтказилган тиббий-эксперт текширишларнинг тўғрилиги ва асосланганлигини, шу жумладан даволаш-профилактика муассасалари томонидан берилган дастлабки тиббий ҳужжатларнинг тўлиқлиги ва ишончлилигини текшириш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
тиббий-меҳнат эксперт комиссиялари томонидан берилган кўрикдан ўтказиш далолатномаларини ва хулосаларни, зарурат бўлганда, мустақил экспертларни жалб этган ҳолда қайта экспертизадан ўтказиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
тиббий-меҳнат эксперт комиссиялари фаолиятини Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги тизими мутахассисларини жалб этган ҳолда доимий равишда текшириш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
жисмоний ва юридик шахсларнинг аризалари, таклифлари ва шикоятларини НТББнинг ваколати доирасида кўриб чиқиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳридаги назорат-тафтиш бошқармаларининг фаолиятини текшириш ва уларга услубий ёрдам кўрсатиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
тафтишлар ва текширишлар натижалари бўйича Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгашига, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликларига, шунингдек вазирликлар, давлат қўмиталари, идоралар, бюджет ташкилотлари ва бюджет маблағлари олувчиларига тақдимномалар тайёрлаш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
қонун ҳужжатларининг аввалги тафтишда ёки текширишда аниқланган бузилиши ҳолларини бартараф этиш юзасидан назорат тартибидаги текширишлар ўтказиш;

марказлаштирилган топшириқлар бўйича давлат назорати ҳужжатларини умумлаштириш, улар юзасидан тегишли ахборотлар ва таклифлар тайёрлаш;

бюджет қонунчилигининг аниқланган характерли бузилишлари бўйича тафтишлар ва текширишлар материалларини умумлаштириш ҳамда келгусида уларни бартараф этиш ва уларнинг олдини олишга доир таклифлар тайёрлаш.

9. Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳридаги назорат-тафтиш бошқармалари ўзига юкланган вазифаларга мувофиқ қуйидаги функцияларни бажаради:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
тегишли бюджетларнинг ижроси бўйича ҳудудий молия органлари ва ғазначилик бўлинмалари фаолияти юзасидан давлат молиявий назоратини амалга ошириш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
бюджет ташкилотлари ва бюджет маблағлари олувчилари томонидан бюджет қонунчилигига риоя этилиши юзасидан давлат молиявий назоратини амалга ошириш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
бюджет ссудаларидан, кредит линиялари ва Ўзбекистон Республикаси томонидан ёки унинг кафолати остида жалб қилинган кредитлардан (қарзлардан) мақсадли фойдаланилиши юзасидан давлат назоратини амалга ошириш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
давлат инвестиция дастурларини амалга ошириш учун марказлаштирилган манбалардан ажратиладиган маблағлардан мақсадли фойдаланилиши юзасидан давлат назоратини амалга ошириш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
бюджет тизими бюджетларининг маблағлари ҳисобидан тўловларни амалга оширишнинг навбатлилиги, тўлиқлиги ва муддатларига риоя этилиши, иш ҳақи, пенсия, нафақа, стипендия ва уларга тенглаштирилган бошқа тўловларга нақд пул берилиши юзасидан назоратни амалга ошириш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ижтимоий нафақалар ва моддий ёрдам тўловлари учун кам таъминланган оилаларга ажратилган маблағлардан мақсадли фойдаланилиши юзасидан давлат молиявий назоратини амалга ошириш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
давлат мақсадли жамғармалари маблағларининг мақсадли сарфланиши юзасидан текширишлар ўтказиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
давлат харидлари бўйича ўтказилган тендер (танлов) савдоларининг тўғрилиги юзасидан давлат назоратини амалга ошириш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ғазначилик бўлинмалари томонидан аниқланган ташкилотларнинг бюджет маблағларидан мақсадсиз фойдаланишини, бюджетдан маблағ олувчиларнинг кредиторлик қарзлар суммасини асоссиз равишда кўпайтирганлигини кўрсатувчи ҳолатлар бўйича текширишлар ўтказиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Давлат эҳтиёжлари учун харид қилинадиган қишлоқ хўжалиги маҳсулотларининг ҳисоб-китоб жамғармаси маблағларидан белгиланган мақсадда фойдаланилиши, тўловларнинг ўз вақтида ўтиши, ҳисоб-китобларнинг тўлиқ ва ўз вақтида амалга оширилиши юзасидан давлат молиявий назоратини таъминлаш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
мурувват ёрдами ва техник кўмаклашиш маблағларидан мақсадли фойдаланилиши юзасидан текширишлар ўтказиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
пахтачилик хўжаликларидан пахта тозалаш корхоналарига қабул қилинган пахта хом ашёси ҳажмлари тўғрисидаги дастлабки ахборотларни (ПК-17 қабул қилиш квитанциялари асосида) жойларда ҳар куни тўплаш, маълумотларни минтақалар даражасида умумийлаштириш ҳамда пахта хом ашёсини қабул қилиб олишнинг ҳар кунги ҳажмлари ва мавсум бошидан бошлаб ортиб борувчи якунлари бўйича умумлаштирилган маълумотларни тайёрлаш учун НТББга бериш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Молия вазирлигига «1 — пахта» шакли бўйича пахтачилик хўжаликлари, туманлар ва вилоятлар бўйича ортиб борувчи якун билан пахта хом ашёси тайёрлашнинг бориши тўғрисидаги статистика ҳисоботининг ПК-17 қабул қилиш квитанциялари асосидаги дастлабки ахборот маълумотларига мувофиқлиги тўғрисидаги ахборотни тақдим этиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари Пенсия жамғармасининг ҳудудий бўлинмаларида пенсия ва нафақаларнинг тўғри тайинланиши, ҳисобланиши ва тўланишини, шунингдек фуқароларнинг пенсия йиғмажилдларидаги дастлабки ҳужжатларнинг тўлиқлиги ва ишончлилиги юзасидан текширишларни амалга ошириш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
барча ташкилотлар томонидан ишлаётган пенсионерларга пенсия ва нафақаларнинг тўғри ҳисобланиши ва тўланиши юзасидан текширишларни амалга ошириш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
фуқароларга пенсия ва нафақаларнинг, шу жумладан Ўзбекистон Республикаси Халқ банки ва «O’ZBEKISTON РOCНTASI» АЖнинг жойлардаги бўлинмалари томонидан ўз вақтида ва тўлиқ тўланишининг тизимли назоратини олиб бориш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
жисмоний ва юридик шахсларнинг аризалари, таклифлари ва шикоятларини Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳридаги назорат-тафтиш бошқармалари ваколатлари доирасида кўриб чиқиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
тафтишлар ва текширишлар натижалари бўйича Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгашига, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликларига, шаҳарлар ва туманлар ҳокимликларига, шунингдек тегишли давлат бошқаруви органлари, бюджет ташкилотлари ва бюджет маблағлари олувчиларига тақдимномалар тайёрлаш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
қонун ҳужжатларининг аввалги тафтишда ёки текширишда аниқланган бузилиши ҳолларини бартараф этиш юзасидан назорат тартибидаги текширишлар ўтказиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
марказлаштирилган топшириқлар бўйича давлат назорати ҳужжатларини умумлаштириш, улар юзасидан тегишли ахборотлар ва таклифлар тайёрлаш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
бюджет қонунчилигининг аниқланган характерли бузилишлари бўйича тафтишлар ва текширишлар материалларини умумлаштириш ҳамда келгусида уларни бартараф этиш ва уларнинг олдини олишга доир таклифлар тайёрлаш.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
IV. НТББ ҳамда Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳридаги назорат-тафтиш бошқармаларининг ҳуқуқлари ва мажбуриятлари
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
10. НТББ ва Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳридаги назорат-тафтиш бошқармаларига юкланган вазифалар ва функцияларни амалга ошириш учун улар қуйидаги ҳуқуқларга эга:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
тегишли бюджетларнинг ижроси бўйича ҳудудий молия органлари ва ғазначилик бўлинмалари фаолиятини тафтиш қилиш ва текшириш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
бюджет маблағларини тақсимловчилар, бюджет ташкилотлари ва бюджет маблағлари олувчилари томонидан бюджет қонунчилигига риоя этилиши юзасидан давлат молиявий назоратини амалга ошириш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ҳудудий молия органлари ва бюджет ташкилотларида пул ва моддий бойликлар мавжудлигини ҳамда бухгалтерия ҳужжатлари, ҳисоботлар, сметалар ва бошқа ҳужжатларни текшириш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
бюджет ссудаларидан мақсадли фойдаланилишини текшириш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
кредит линиялари ва Ўзбекистон Республикаси томонидан ёки унинг кафолати остида жалб қилинган кредитлардан (қарзлардан) мақсадли фойдаланилишини текшириш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикасининг чет элдаги дипломатик муассасалари томонидан чет эл валютасидаги маблағлардан тўғри ва мақсадли фойдаланилишини текшириш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
давлат мақсадли жамғармалари маблағларининг мақсадли сарфланишини текшириш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
банклардан, давлат солиқ хизмати органларидан, ғазначилик бўлинмаларидан, шунингдек вазирликлар ва идоралардан тафтишлар ва текширишларни ўтказиш пайтида пайдо бўладиган масалалар бўйича маълумотлар ва ахборотларни олиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
махсус касбий билимларни талаб этадиган масалаларни кўриб чиқиш учун давлат бошқаруви органлари ҳамда бошқа ташкилотларнинг экспертлари ва мутахассисларини жалб этиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
назорат объектининг мансабдор ва масъул шахсларидан тафтишлар ва текширишлар давомида пайдо бўладиган масалалар бўйича тушунтиришлар беришни, шунингдек назорат натижалари бўйича расмийлаштириладиган ҳужжатларни имзолашни талаб қилиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
назорат объекти мансабдор ва масъул шахсларининг тушунтиришлар бериш ва назорат натижалари бўйича расмийлаштириладиган ҳужжатларни имзолашдан бош тортганликлари тўғрисидаги далолатномани тузиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
зарур ҳолларда касса ва касса бинолари, омборлар, архивлар ва бошқа биноларни муҳрлаш, қалбаки, сохталаштирилган ҳужжатлар ва бошқа суиистеъмолликлар аниқланган тақдирда эса назорат объекти ҳужжатларини олиб қўйиш, шунингдек назорат объекти мансабдор шахсларидан асосий воситалар, товар-моддий бойликлар, пул маблағлари ва ҳисоб-китоблар хатловдан ўтказилишини талаб қилиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
пахта хом ашёсини тайёрлаш ва қайта ишлашнинг бутун даври мобайнида Ўзбекистон Республикаси Молия вазирининг топшириғи ва у тасдиқлаган жадвал бўйича пахта тозалаш корхоналарини тайёрланаётган, қайта ишланаётган ва сақланаётган пахта хом ашёси миқдори ва сифати масалалари юзасидан текшириш ва тафтиш ишларини ўтказиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасидаги норматив ҳужжатларнинг бажарилишини таъминламаётган, қўшиб ёзишлар, суиистеъмолликлар ва ҳисоботлар бузилиши учун шарт-шароитларни вужудга келтираётган пахта тозалаш корхоналари ва уларга қарашли бўлинмалар ишларини тўхтатиб қўйиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
«Ўзпахтасаноат» АЖ, унинг ҳудудий филиаллари ва пахта тозалаш корхоналари текширишлар ва тафтишлар натижасида аниқланган пахта хом ашёси ва унинг маҳсулотлари миқдори камомадини ҳисоботдан чиқариб ташлаш тўғрисида ёзма буйруқлар бериш;
(10-банднинг ўн олтинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2015 йил 25 декабрдаги 372-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2015 й., 52-сон, 647-модда)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
тафтишлар ва текширишлар натижаларида аниқланган хато-камчиликларни бартараф этиш, мақсадсиз ва ноқонуний харажатларни, пул маблағлари ва товар-моддий бойликлар камомадини ундириш, назорат объекти айбдор шахсларини жавобгарликка тортиш юзасидан тегишли таклифлар киритиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
тафтишлар ва текширишлар натижасида назорат объекти мансабдор шахсларининг ҳаракатларида жиноят белгилари бўлган ҳолатлар аниқланган тақдирда назорат материалларини ҳуқуқни муҳофаза қилиш органларига бериш.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
11. НТББ ва Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳридаги назорат-тафтиш бошқармалари қуйидагиларга мажбур:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
юкланган вазифалар ва функциялар бажарилиши юзасидан ишларни ташкил этиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикасининг меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатлари тўғри қўлланилишини таъминлаш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
давлат молиявий назорати натижаларига доир ҳужжатларда баён этилган маълумотларнинг ишончлилиги, холислиги ва тўлиқлигини таъминлаш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
давлат сирларининг ҳимоя қилинишини таъминлаш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ва НТББ раҳбариятини бюджет қонунчилигининг аниқланган характерли бузилиши ҳоллари тўғрисида хабардор қилиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
мазкур Низом ва бошқа қонун ҳужжатлари талабларини сўзсиз бажариш.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
V. НТББ ва Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳридаги назорат-тафтиш бошқармаларининг ташкилий тузилмаси
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
12. НТББ қуйидаги ташкилий тузилмага эга:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
а) бюджет интизомига риоя этилишини назорат қилиш бошқармаси;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
б) пахта тозалаш саноати корхоналарида ҳисоб ва ҳисоботнинг тўғрилигини назорат қилиш бошқармаси;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
в) Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги Жамғармалар маблағларидан фойдаланилишини назорат қилиш бошқармаси;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
г) бюджетдан ташқари Пенсия жамғармаси маблағларидан мақсадли фойдаланилишини назорат қилиш бошқармаси;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
д) ташкилий-услубий ишлар бўлими;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
е) мурувват ёрдамидан ва техникавий кўмаклашиш маблағларидан мақсадли фойдаланилишини назорат қилиш шуъбаси.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
13. Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳридаги назорат-тафтиш бошқармалари қуйидаги ташкилий тузилмага эга:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
а) бюджет интизомига риоя этилишини назорат қилиш бўлими;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
б) ташкилий-услубий ишлар бўлими;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
в) инвестиция дастурларига ажратиладиган марказлаштирилган маблағлардан ва Ҳукумат томонидан кафолатланган кредитлардан мақсадли фойдаланилишини назорат қилиш бўлими;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
г) бюджетдан ташқари Пенсия жамғармаси маблағларидан фойдаланилишини назорат қилиш бўлими;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
д) Давлат харидлари бўйича тендер (танлов) ўтказилишини назорат қилиш ва Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджетининг ғазна ижросини назорат қилиш бўлими;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
е) Молия вазирлиги ҳузуридаги Жамғармалар маблағларидан фойдаланилишини назорат қилиш бўлими.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
14. НТББга Ўзбекистон Республикаси Молия вазири томонидан тайинланадиган бошлиқ бошчилик қилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
15. Бюджет интизомига риоя этилишини назорат қилиш бошқармасига Ўзбекистон Республикаси Молия вазири томонидан тайинланадиган бошлиқ бошчилик қилади. Бюджет интизомига риоя этилишини назорат қилиш бошқармаси бошлиғи айни вақтда НТББ бошлиғининг биринчи ўринбосари ҳисобланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
16. Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳридаги назорат-тафтиш бошқармаларига Ўзбекистон Республикаси Молия вазири томонидан тайинланадиган бошлиқлар бошчилик қилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
17. Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳридаги назорат-тафтиш бошқармаларининг бюджет интизомига риоя этилишини назорат қилиш бўлимларига Ўзбекистон Республикаси Молия вазири томонидан тайинланадиган бошлиқлар бошчилик қилади. Бюджет интизомига риоя этилишини назорат қилиш бўлимлари бошлиқлари айни вақтда Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳридаги назорат-тафтиш бошқармалари бошлиқларининг биринчи ўринбосарлари ҳисобланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
VI. НТББ ва Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳридаги назорат-тафтиш бошқармалари ишларини ташкил этиш
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
18. НТББ ва Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳридаги назорат-тафтиш бошқармалари ўз ишларини тегишли равишда Ўзбекистон Республикаси Молия вазири ва НТББ бошлиғи томонидан тасдиқланадиган йиллик режалар бўйича амалга оширади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
19. НТББ ва Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳридаги назорат-тафтиш бошқармалари зарур ҳолларда режадан ташқари тафтишлар ва текширишларни амалга оширади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Мулкчилик шаклидан қатъи назар, корхоналар, ташкилотлар ва муассасаларда Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари Пенсия жамғармаси маблағларидан мақсадли фойдаланилишини текшириш Назорат қилувчи органлар фаолиятини мувофиқлаштириш бўйича Республика кенгаши билан қўшимча равишда келишилмасдан амалга оширилади. Бунда ушбу текширишлар тасдиқланган режаларга ва Ўзбекистон Республикаси Молия вазирининг буйруқларига мувофиқ амалга оширилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
VII. НТББ ва Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳридаги назорат-тафтиш бошқармаларининг кадрлар таркиби
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
20. НТББ ва Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳридаги назорат-тафтиш бошқармаларининг кадрлар таркиби барқарор ҳаётий принципларга эга бўлган юқори малакали мутахассислардан ва иқтисодиёт ва тиббиёт олий таълим муассасаларининг профессионал тайёргарлик кўрган ёш битирувчиларидан бутланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
21. НТББ ходимлари ва Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳридаги назорат-тафтиш бошқармалари бошлиқлари аттестацияси ҳар 3 йилда ўтказилади. Аттестацияни ўтказиш тартиби Ўзбекистон Республикаси Молия вазири томонидан ўрнатилган тартибда белгиланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
VIII. НТББ бошлиғининг ва Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳридаги назорат-тафтиш бошқармалари бошлиқларининг ҳуқуқ ва мажбуриятлари
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
22. НТББ бошлиғи ўзига юкланган вазифаларни амалга оширишда қуйидаги ҳуқуқларга эга:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги раҳбариятига ходимларни ишга қабул қилиш, ишдан бўшатиш ва ишдан ишга ўтказиш, Ўзбекистон Республикаси Меҳнат кодексига мувофиқ ходимларни рағбатлантириш ва интизомий жазолар қўллаш тўғрисида таклифлар киритиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
хатлар, хизмат гувоҳномаларини ва ходимларга тафтишлар ва текшириш ўтказиш ҳуқуқини берувчи бир марталик ёзма кўрсатмаларни имзолаш.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
23. Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳридаги назорат-тафтиш бошқармаси бошлиқлари қуйидаги ҳуқуқларга эга:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги раҳбариятига назорат-тафтиш бошқармалари ходимларини ишга қабул қилиш, ишдан бўшатиш ва ишдан ишга ўтказиш бўйича таклифлар киритиш, Ўзбекистон Республикаси Меҳнат кодексига мувофиқ ходимларни рағбатлантириш ва интизомий жазолар қўллаш ҳамда ходимларнинг хизмат сафарларига бориши тўғрисида буйруқлар чиқариш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
хатлар, хизмат гувоҳномаларини ва ходимларга тафтишлар ва текширишлар ўтказиш ҳуқуқини берувчи бир марталик ёзма кўрсатмаларни имзолаш.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
24. НТББ ва Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳридаги назорат-тафтиш бошқармаси бошлиқлари ўзларига юкланган вазифаларни амалга оширишда қуйидагиларга мажбур:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
юкланган вазифалар ва функцияларнинг бажарилиши юзасидан ишларни ташкил этиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
тафтиш ва текширишларни ўтказишда Ўзбекистон Республикасининг меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатлари тўғри қўлланилишини таъминлаш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
амалий малака оширишга, ижро ва меҳнат интизоми мустаҳкамланишига доир тадбирларни ишлаб чиқиш ва амалга ошириш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
давлат сирларининг ҳимоя қилинишини таъминлаш.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Вазирлар Маҳкамасининг 2015 йил 30 июндаги 173-сон қарорига
2-ИЛОВА

Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига киритилаётган ўзгартириш ва қўшимчалар
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1. Вазирлар Маҳкамасининг «Меҳнатга ҳақ тўлашнинг Ягона тариф сеткасини такомиллаштириш тўғрисида» 1996 йил 18 мартдаги 103-сон қарорининг 3-бандидаги «бюджетдан молиялаштириладиган барча муассасалар ва ташкилотлар» сўзлари «барча бюджет ташкилотлари» сўзлари билан алмаштирилсин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2. Вазирлар Маҳкамасининг «Қимматли қоғозларнинг марказий депозитарийсини ташкил этиш ва унинг фаолияти масалалари тўғрисида» 1999 йил 21 майдаги 263-сон қарорида (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 1999 й., 5-сон, 27-модда):
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
а) 3-банднинг иккинчи хатбошидаги «Давлат мулки қўмитаси» сўзлари «Давлат рақобат қўмитаси» сўзлари билан алмаштирилсин;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
б) 7-банднинг бешинчи хатбошидаги «Давлат мулки қўмитаси» ва «давлат тасарруфидан чиқариш ва хусусийлаштиришдан» сўзлари тегишли равишда «Давлат рақобат қўмитаси» ва «Давлат мулкини хусусийлаштиришдан тушадиган маблағлар жамғармасидан» сўзлари билан алмаштирилсин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
3. Вазирлар Маҳкамасининг «2001-2002 йилларда хорижий инвестицияларни жалб этган ҳолда корхоналарни давлат тасарруфидан чиқариш ва хусусийлаштириш бўйича келгусидаги чора-тадбирлар тўғрисида» 2001 йил 9 мартдаги 119-сон қарорининг 2-банди учинчи ва тўртинчи хатбошиларидаги (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2001 й., 3-сон, 17-модда) «давлат мулкини хусусийлаштиришдан тушадиган умумий маблағлар» сўзлари «Давлат мулкини хусусийлаштиришдан тушадиган маблағлар жамғармаси» сўзлари билан алмаштирилсин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
4. Вазирлар Маҳкамасининг «Хусусийлаштирилган корхоналарни корпоратив бошқаришни такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2003 йил 19 апрелдаги 189-сон қарорида (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2003 й., 4-сон, 32-модда):
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
а) 4-банднинг олтинчи хатбошидаги «давлат бюджетига» ва «хусусийлаштиришдан тушадиган умумий маблағлар» сўзлари тегишли равишда «Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджетига» ва «Давлат мулкини хусусийлаштиришдан тушадиган маблағлар жамғармаси» сўзлари билан алмаштирилсин;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
б) 2-илованинг 13-бандидаги «давлат бюджетига» ва «хусусийлаштиришдан тушадиган умумий маблағлар» сўзлари тегишли равишда «Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджетига» ва «Давлат мулкини хусусийлаштиришдан тушадиган маблағлар жамғармаси» сўзлари билан алмаштирилсин;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
в) 3-илованинг 32-банди иккинчи хатбошидаги «давлат бюджетига» ва «хусусийлаштиришдан тушадиган умумий маблағлар» сўзлари тегишли равишда «Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджетига» ва «Давлат мулкини хусусийлаштиришдан тушадиган маблағлар жамғармаси» сўзлари билан алмаштирилсин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
5. Вазирлар Маҳкамасининг «Хусусийлаштиришдан тушадиган маблағларни тақсимлаш тартибини такомиллаштириш тўғрисида» 2003 йил 14 ноябрдаги 512-сон қарорининг 1-банди иккинчи хатбоши (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2003 й., 11-сон, 120-модда) қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
«Давлат мулкини хусусийлаштиришдан тушадиган маблағлар жамғармаси маблағларини, шу жумладан сотиб олинадиган давлат активлари ҳақини бўлиб-бўлиб тўлашни назарда тутувчи шартномалар бўйича тушадиган маблағларни тақсимлаш Ўзбекистон Республикаси Давлат рақобат қўмитаси томонидан ҳар ойда, қонун ҳужжатларида белгиланган нисбатларда амалга оширилади».
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
6. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси фаолиятини ташкил этишни таъминлаш чора-тадбирлари тўғрисида» 2004 йил 22 сентябрдаги 441-сон қарорининг 4-банди учинчи хатбошидаги «давлат мулки объектларини хусусийлаштиришдан минтақаларни ижтимоий-иқтисодий ривожлантиришга йўналтирилаётган маблағларнинг беш фоизи» сўзлари «Давлат мулкини хусусийлаштиришдан тушадиган маблағлар жамғармасидан тушадиган маблағлар» сўзлари билан алмаштирилсин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
7. Вазирлар Маҳкамасининг «Устав фондида давлат улуши бўлган корхоналарнинг самарали бошқарилишини ва давлат мулкининг зарур даражада ҳисобга олинишини таъминлаш чора-тадбирлари тўғрисида» 2006 йил 16 октябрдаги 215-сон қарорида (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2006 йил, 10-сон, 77-модда):
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
20-банддаги «бюджетга ва бюджетдан ташқари фондларга» сўзлари «Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджетига ва давлат мақсадли жамғармаларига» сўзлари билан алмаштирилсин;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
24-банддаги «Бюджетга ва бюджетдан ташқари фондларга» ва «давлат бюджетига» сўзлари тегишли равишда «Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджетига ва давлат мақсадли жамғармаларига» ва «Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджетига» сўзлари билан алмаштирилсин;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
б) 3-илованинг 10-банди тўртинчи хатбошидаги «давлат тасарруфидан чиқариш ва хусусийлаштиришдан тушадиган умумий маблағлардан» сўзлари «Давлат мулкини хусусийлаштиришдан тушадиган маблағлар жамғармасидан» сўзлари билан алмаштирилсин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
8. Вазирлар Маҳкамасининг «Давлат активларини сотишдан тушган, хўжалик бошқаруви айрим органлари устав фондини шакллантириш учун берилган маблағларни тақсимлаш тўғрисида» 2007 йил 25 сентябрдаги 202-сон қарорида:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
а) 1-банддаги «Давлат рақобат қўмитасининг махсус ҳисоб рақамида» сўзлари «Давлат мулкини хусусийлаштиришдан тушадиган маблағлар жамғармасида» сўзлари билан алмаштирилсин;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
б) 2-илованинг изоҳидаги «Вазирлар Маҳкамасининг 1998 йил 22 августдаги 362-сон қарори билан тасдиқланган Давлат мулкини давлат тасарруфидан чиқариш, хусусийлаштиришдан тушган маблағларни ҳисобга олиш, тақсимлаш ва улардан фойдаланишни назорат қилиш тартиби» сўзлари «Давлат мулкини хусусийлаштиришдан тушадиган маблағлар жамғармаси маблағларини тақсимлаш тартиби» сўзлари билан алмаштирилсин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
9. Вазирлар Маҳкамасининг 2009 йил 31 декабрдаги 343-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2009 й., 12-сон, 84-модда) билан тасдиқланган Бюджет ташкилотлари ва давлат унитар корхоналарининг асосий воситаларини ҳамда қурилиши тугалланмаган объектларини сотиш, шунингдек уларни сотишдан тушган пул маблағларини тақсимлаш тартиби тўғрисидаги низомнинг 7 ва 14-бандларидаги «Давлат рақобат қўмитасининг махсус ғазначилик ҳисоб рақамида» сўзлари «Давлат мулкини хусусийлаштиришдан тушадиган маблағлар жамғармасининг ҳисоб рақамларида» сўзлари билан алмаштирилсин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
10. Вазирлар Маҳкамасининг «Тошкент шаҳри ҳокимлигининг муниципал мулк объектларидан самарали фойдаланишга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида» 2012 йил 6 июлдаги 199-сон қарорининг иккинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
«2-иловага мувофиқ рўйхат бўйича муниципал мулк объектларини сотишдан тушадиган маблағларни тақсимлаш Давлат мулкини хусусийлаштиришдан тушадиган маблағлар жамғармаси маблағларини тақсимлаш тартибига мувофиқ амалга оширилади».
Олдинги таҳрирга қаранг.
(11-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 23 июндаги 419-сон қарорига асосан ўз кучини йўқотган — ЎР ҚҲТ, 2017 й., 26-сон, 588-модда)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Вазирлар Маҳкамасининг 2015 йил 30 июндаги 173-сон қарорига
3-ИЛОВА
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг ўз кучини йўқотган деб эътироф этилаётган айрим қарорлари
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
рўйхати

1. Вазирлар Маҳкамасининг «Бюджет интизомига риоя қилиниши устидан назоратни кучайтириш чора-тадбирлари тўғрисида» 1999 йил 11 февралдаги 66-сон қарори.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Пахта тозалаш саноати корхоналарида ҳисоб ва ҳисобот тизимини такомиллаштириш устидан назоратни кучайтириш борасидаги қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида» 2002 йил 13 ноябрдаги ПФ–3161-сон Фармонини амалга ошириш чора-тадбирлари ҳақида» 2002 йил 15 ноябрдаги 393-сон қарорининг (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2002 й., 11-сон, 69-модда) 3-банди, шунингдек қарорга 2-илова.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
3. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш, шунингдек баъзиларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида («Тадбиркорлик субъектларини ҳуқуқий ҳимоя қилиш тизими такомиллаштирилганлиги ҳамда уларнинг молиявий жавобгарлиги эркинлаштирилганлиги муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида Ўзбекистон Республикасининг 2006 йил 10 октябрдаги ЎРҚ-59-сон Қонуни)» 2006 йил 10 ноябрдаги 235-сон қарорига (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2006 й., 11-сон, 86-модда) 1-илова 34-бандининг «б» кичик банди.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
4. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш, шунингдек баъзиларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида» (Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Фуқароларнинг пенсия таъминоти тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2009 йил 30 декабрдаги ПФ-4161-сон Фармони, Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўзбекистон Республикаси Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлиги тузилмасини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2009 йил 30 декабрдаги ПҚ–1251-сон ҳамда «Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари Пенсия жамғармасининг ташкилий тузилмасини шакллантириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2009 йил 30 декабрдаги ПҚ–1252-сон қарорлари) 2010 йил 24 мартдаги 52-сон қарорига (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2010 й., 3-сон, 12-модда) 1-илованинг 17-банди ва 26-бандининг «в» кичик банди.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
5. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида (Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг «Тиббий-меҳнат экспертиза хизмати фаолиятини ташкил этишни такомиллаштиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида» 2010 йил 2 сентябрдаги 193-сон қарори) 2010 йил 11 ноябрдаги 250-сон қарорига (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2010 й., 11-сон, 59-модда) илова 1-бандининг «г» кичик банди.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
6. Вазирлар Маҳкамасининг «Давлат харидларини ташкил этишга доир норматив-ҳуқуқий базани такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2011 йил 1 апрелдаги 100-сон қарорига (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2011 й., 4-сон, 24-модда) 3-илова 3-бандининг «г» кичик банди.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
7. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида (Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Таълим муассасаларини реконструкция қилиш, мукаммал таъмирлаш ва жиҳозлаш жамғармасини Таълим ва тиббиёт муассасаларини реконструкция қилиш, мукаммал таъмирлаш ва жиҳозлаш жамғармаси этиб қайта ташкил этиш тўғрисида» 2011 йил 21 ноябрдаги ПҚ–1645-сон қарори) 2012 йил 3 февралдаги 30-сон қарорига (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2012 й., 2-сон, 6-модда) илова 6-бандининг учинчи хатбоши.
(Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2015 й., 26-сон, 340-модда, 52-сон, 647-модда; 2017 й., 26-сон, 588-модда)