09.04.2015 йилдаги 86-сон
ONLINE TRANSLATE
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарори, 09.04.2015 йилдаги 86-сон
Kuchga kirish sanasi
13.04.2015
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
қарори
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Республикада сотиладиган маиший электр приборларини, янгидан қуриладиган бинолар ва иншоотларни энергетика жиҳатидан мажбурий маркировкалаш ва сертификатлаш тизимини жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисида
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг «Саноатда ишлаб чиқариш харажатларини қисқартиришга ва маҳсулот таннархини пасайтиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида» 2015 йил 22 январдаги 8-сон қарорига мувофиқ ҳамда четдан олиб кирилаётган ва сотилаётган маиший электр приборларининг, шунингдек Ўзбекистон Республикасида янгидан қурилаётган бинолар ва иншоотларнинг энергия самарадорлигини таъминлаш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1. Белгилаб қўйилсинки, 2016 йил 1 январдан бошлаб:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
а) техник ҳужжатларида, маркировкасида ва этикеткаларида энергия самарадорлигининг тегишли класси тўғрисидаги ахборотларнинг мажбурий мавжуд бўлиши ҳақидаги талаб иловага* мувофиқ рўйхат бўйича четдан олиб кирилаётган ва Ўзбекистон Республикаси ҳудудида сотилаётган маиший электр приборларига татбиқ этилади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
* Илова рус тилидаги матнда берилган.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
б) маиший электр приборларининг энергия самарадорлиги классларини аниқлаш учун «А», «В», «С», «D», «E», «F», «G» белгилари жорий этилади. Бунда:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
«А» класси энергия самарадорлиги энг юқори бўлган маиший электр приборларини белгилаш учун ва тегишли равишда «G» класси — (тавсифларини ҳисобга олган ҳолда) бир тоифага киритилган маиший электр приборлари жумласидаги энергия самарадорлиги энг кам бўлган маиший электр приборларини белгилаш учун қўлланади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
энергия самарадорлигининг «А+», «А++» (ортиб боришига кўра — А+», «А++» ва шу каби) ҳамда ундан юқори қўшимча класслари «А» класси учун белгиланган энергия самарадорлиги даражасидан ошадиган энергия самарадорлигига мансуб бўлган маиший электр приборларини белгилаш учун қўлланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2. Техник ҳужжатларида, маркировкасида ва этикеткаларида электр самарадорлигининг тегишли класси тўғрисидаги ахборотлар мавжуд бўлмаган ушбу қарорга иловада кўрсатилган маиший электр приборларини четдан олиб кириш 2016 йил 1 январдан бошлаб, уларни Ўзбекистон Республикаси ҳудудида сотиш эса — 2016 йил 1 июлдан бошлаб тақиқлансин (илгари фойдаланишда бўлган маиший электр приборларини сотиш бундан мустасно).
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Бунда ушбу қарорга иловада кўрсатилган, 2016 йил 1 январгача «вақтинча сақлаш» ва «божхона омбори» божхона режимларида жойлаштирилган маиший электр приборлари, истисно тариқасида эркин муомалага чиқарилиши ва 2016 йил 1 июлгача сотилиши мумкин.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
3. Энергия самарадорлигининг «G» тоифадаги маиший электр приборларини четдан олиб кириш ва сотиш — 2017 йил 1 январдан бошлаб, «F» тоифадагилари учун — 2018 йил 1 январдан бошлаб, «E» тоифадагилари учун — 2019 йил 1 январдан бошлаб ва «D» тоифадагилари учун — 2022 йил 1 январдан бошлаб босқичма-босқич тақиқлансин.
(3-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 5 октябрдаги 567-сонли қарори таҳририда)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
4. Белгилансинки, ушбу қарорга иловада кўрсатилган, техник ҳужжатларида, маркировкасида ва этикеткаларида энергия самарадорлигининг тегишли класси тўғрисидаги ахборотлар мавжуд бўлмаган маиший электр приборларини сотиш ва сотиш мақсадида сақлаш ушбу қарорда назарда тутилган муддатлар ўтгандан кейин сотиш қоидаларини бузиш деб ҳисобланади ва қонунчиликда белгиланган тартибда жавобгарлик чоралари қўлланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
5. «Ўзэлтехсаноат» акциядорлик компанияси «Ўздавэнергоназорат» инспекцияси, «Ўзбекэнерго» давлат-акциядорлик компанияси ва «Ўзстандарт» агентлиги билан биргаликда ушбу Низомга иловада кўрсатилган маиший электр приборларининг техник ҳужжатларида, маркировкасида ва этикеткаларида энергия самарадорлигининг тегишли класси тўғрисидаги ахборотлар мажбурий бўлиши ҳақидаги талабни назарда тутувчи стандартлаштириш бўйича норматив ҳужжатларни 2015 йил 1 сентябргача бўлган муддатда ишлаб чиқсин ҳамда белгиланган тартибда давлат рўйхатидан ўтказсин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
6. «Ўзстандарт» агентлиги маҳаллий ва хорижий ишлаб чиқарувчиларнинг маиший электр приборларининг энергия самарадорлиги бўйича муайян классга мувофиқлигини баҳолаш ва тасдиқлаш бўйича синаш (ўлчаш) лабораторияларининг (марказларининг) ҳамда электротехника маҳсулотларини сертификатлаш органларининг белгиланган тартибда аккредитация қилинишини таъминласин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
7. Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитаси Давлат солиқ қўмитаси билан биргаликда ушбу қарорнинг талабларига мувофиқ энергия самарадорлиги класси тўғрисидаги тегишли ахборотлар мавжуд бўлмаган маиший электр приборларининг четдан олиб кирилишига ва республика ҳудудида сотилишига йўл қўймаслик юзасидан назорат ўрнатсин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
8. Ўзбекистон Республикаси Давлат архитектура ва қурилиш қўмитаси шаҳарсозлик нормалари ва қоидаларини уларда янгидан қурилаётган бинолар ва иншоотларга нисбатан қўйиладиган энергия самарадорлиги тўғрисидаги тегишли талабларнинг мавжудлиги юзасидан олти ой муддатда қайта кўриб чиқсин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
9. «Ўздавэнергоназорат» инспекцияси манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда 2015 йил 1 сентябргача бўлган муддатда Вазирлар Маҳкамасига қонун ҳужжатларига ушбу қарордан келиб чиқадиган ўзгартириш ва қўшимчалар тўғрисида таклифлар киритсин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
10. Вазирликлар ва идоралар ўзлари қабул қилган идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни икки ой муддатда ушбу қарорга мувофиқлаштирсинлар.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
11. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосарлари Ғ.И. Ибрагимов ва У.У. Розуқулов зиммасига юклансин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири Ш. МИРЗИЁЕВ
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Тошкент ш.,
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2015 йил 9 апрель,
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
86-сон
(Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2015 й., 14-сон, 171-модда, 2016 й., 25-сон, 308-модда; Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 11.10.2019 й., 09/19/860/3898-сон)