28.03.2002 йилдаги 99-сон
ONLINE TRANSLATE
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарори, 28.03.2002 йилдаги 99-сон
Kuchga kirish sanasi
28.03.2002
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
қарори
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2002 — 2004 йилларда уй-жой фондини газни ҳисобга олиш приборлари билан жиҳозлашга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
[Кўчирма]
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Вазирлар Маҳкамаси қайд этадики, кўрилаётган чора-тадбирларга қарамай Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари томонидан 1999—2004 йилларда уй-жой фондини сув ва газни ҳисобга олиш приборлари билан жиҳозлашнинг тасдиқланган дастурида назарда тутилган газни ҳисобга олиш приборлари ўрнатиш топшириқлари бажарилмаган.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Янгидан қурилган ва реконструкция қилинган уй-жойларни газни ҳисобга олиш приборларисиз фойдаланишга қабул қилиш ҳолларига йўл қўйилмоқда. Сув ва газни ҳисобга олиш приборлари ишлаб чиқариш дастури топшириқлари мутлақо қониқарсиз бажарилмоқда. 1999—2001 йилларда республикада Дастурда белгиланган топшириқнинг 7 фоизи ҳажмида газни ҳисобга олиш приборлари ишлаб чиқарилган.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Табиий газдан самарали ва оқилона фойдаланиш, уни истеъмол қилишни ҳисобга олиш даражасини ошириш, ҳамма жойда барча газ истеъмолчиларини газни ҳисобга олиш приборлари билан жиҳозлаш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1. Қуйидагилар:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2002—2004 йилларда республика ҳудудлари бўйича газлаштирилган уй-жой фондини (квартираларни ва якка тартибдаги уйларни) газни ҳисобга олиш приборлари билан жиҳозлаш ҳамда республика корхоналарида газни ҳисобга олиш приборлари ишлаб чиқариш жадваллари 1 ва 2-иловаларга* мувофиқ:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
*1-2-иловалар берилмайди.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
газни ҳисобга олиш приборлари ишлаб чиқараётган корхоналарда газни ҳисобга олиш приборларига сервис хизмати кўрсатиш ва уларни таъмирлаш тармоқларини барпо этиш топшириғи 3-иловага* мувофиқ;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
*3-илова берилмайди.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Газни ҳисобга олиш приборларини сотиб олиш, уларни квартираларда ва якка тартибдаги уйларда ўрнатиш ва улардан фойдаланиш тартиби тўғрисидаги низом 4-иловага мувофиқ;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
газни ҳисобга олиш приборлари мавжуд бўлмаган тақдирда аҳолига коммунал-маиший эҳтиёжлар учун бериладиган табиий газнинг ойлик сарфи нормаси 5-иловага мувофиқ тасдиқлансин.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
«Ўзкоммунхизмат» агентлиги Ўзбекистон Республикаси уй-жой фондини газ истеъмолини ҳисобга олиш приборлари билан жиҳозлаш жадвалини бажариш бўйича буюртмачи этиб белгилансин.
(1-банднинг олтинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2003 йил 2 октябрдаги 421-сон қарори таҳририда — Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2003 й., 19-сон, 179-модда)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2. Белгилансинки:
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
газни ҳисобга олиш приборларини сотиб олиш ҳамда квартираларда ва аҳолининг якка тартибдаги уйларида ўрнатиш «Ўзтрансгаз» акциядорлик компаниясининг маблағлари ҳисобига амалга оширилади;
(2-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2006 йил 9 октябрдаги 213-сон қарори таҳририда — Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2006 й., 41-сон, 414-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
тегишлилигидан қатъи назар, квартираларда ва аҳолининг якка тартибдаги уйларида ўрнатилган газни ҳисобга олиш приборларидан фойдаланиш «Ўзтрансгаз» акциядорлик компаниясининг ҳудудлараро унитар корхоналари томонидан амалга оширилади;
(2-банднинг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2006 йил 9 октябрдаги 213-сон қарори таҳририда — Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2006 й., 41-сон, 414-модда)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
газ тармоқларига ўзбошимчалик билан уланиш ҳоллари аниқланган тақдирда айбдор шахслар амалдаги қонунчиликка мувофиқ жиноий жавобгарликкача бўлган жавобгарликка тортиладилар.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
3. Газни ҳисобга олиш приборлари ўрнатилмаган янгидан қурилган кўп квартирали (реконструкция қилинган, мукаммал таъмирланган) уйларни фойдаланишга қабул қилиш ва якка тартибдаги уйларни табиий газга улаш тақиқлансин.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Газни ҳисобга олиш приборлари билан жиҳозланмаган квартиралар ва якка тартибдаги уйларга 2005 йил 1 сентябрдан бошлаб газ етказиб берилмасин.
(3-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2005 йил 18 майдаги 127-сон қарори таҳририда — Ўзбекистон Республикаси Қонун ҳужжатлари тўплами, 2005 й., 19-20--сон, 143-модда)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
4. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари «Ўзкоммунхизмат» агентлигининг «Бошкоммунгаз» корхонаси билан биргаликда газлаштирилган уй-жой фондини газни ҳисобга олиш приборлари билан жиҳозлаш жадвалининг бажарилишини таъминловчи Тадбирлар дастурини бир ой муддатда ишлаб чиқсинлар ва тасдиқласинлар.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
5. «Ўзкоммунхизмат» агентлиги Газни ҳисобга олиш приборларини сотиб олиш, уларни квартираларда ва якка тартибдаги уйларда ўрнатиш ва улардан фойдаланиш тартиби тўғрисидаги тасдиқланган низом асосида газни ҳисобга олиш приборларини ўрнатиш, уларга техник хизмат кўрсатиш ва улардан фойдаланиш бўйича намунавий шартномани белгиланган тартибда икки ҳафта муддатда ишлаб чиқсин ва тасдиқласин, унда томонларнинг жавобгарлиги юзасидан қаттиқ чораларни назарда тутсин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Белгилаб қўйилсинки, истеъмолчи (аҳоли) ва газ етказиб берувчи ўртасида тузилган Газни ҳисобга олиш приборларини ўрнатиш, уларга техник хизмат кўрсатиш ва улардан фойдаланиш бўйича шартнома шартларининг бузилиши белгиланган тартибда судга даъво аризалари бериш учун асос ҳисобланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
6. Ўзбекистон Республикаси Макроиқтисодиёт ва статистика вазирлиги ҳамда «Ўзкоммунхизмат» агентлигининг республика минтақаларида квартираларни ҳамда якка тартибдаги уйларни газни ҳисобга олиш приборлари билан жиҳозлаш учун имтиёзли кредитларни, шу жумладан Испания давлат кредит агентлигининг кредитини жалб этиш тўғрисидаги таклифлари қабул қилинсин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
«Ўзкоммунхизмат» агентлиги манфаатдор вазирликлар, идоралар ва хизмат кўрсатувчи тижорат банклари билан биргаликда икки ой муддатда Испания томони билан контракт лойиҳасини келишиб олсин ҳамда унинг асосида уй-жой фондини газни ҳисобга олиш приборлари билан жиҳозлаш лойиҳасининг техник-иқтисодий асосларини белгиланган тартибда тайёрласин ва экспертизадан ўтказсин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
8. 2002 йил — 2005 йил 1 сентябрда қуйидагилар:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
«Ўзкоммунхизмат» агентлиги ҳудудий газ таъминоти корхоналари бўйича уй-жой фондини газни ҳисобга олиш приборлари билан жиҳозлаш дастури доирасида Ўзбекистон Республикасига келтирилаётган газни ҳисобга олиш приборлари, шунингдек импорт бўйича харид қилинадиган якка тартибда фойдаланиладиган иситиш қозонларининг хавфсизлик автоматикаси ва тартибга солиш автоматикаси, газ-горелка жиҳозлари, Ўзбекистон Республикаси ҳудудидаги газни ҳисобга олиш приборлари ишлаб чиқарувчиларга етказиб берилаётган бутловчи материаллар божхона тўловлари тўлашдан (божхонада расмийлаштириш йиғимларидан ташқари);
(8-банднинг биринчи, иккинчи хатбошилари Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2005 йил 18 майдаги 127-сон қарори таҳририда — Ўзбекистон Республикаси Қонун ҳужжатлари тўплами, 2005 й., 19-20--сон, 143-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
«Ўзкоммунхизмат» агентлигининг корхоналари аҳолига газни ҳисобга олиш приборлари ўрнатиш ва монтаж қилиш хизматлари бўйича, шунингдек Ўзбекистон Республикасининг газни ҳисобга олиш приборлари ишлаб чиқарувчилари ўзлари ишлаб чиқарган газни ҳисобга олиш приборларини «Ўзкоммунхизмат» агентлигига сотиш бўйича қўшилган қиймат солиғидан озод қилинсин.
(8-банднинг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2003 йил 2 октябрдаги 421-сон қарори таҳририда — Ўзбекистон Республикаси Қонун ҳужжатлари тўплами, 2003 й., 19-сон, 179-модда)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
9. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг 8-иловага мувофиқ қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
10. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг биринчи ўринбосари К.Н. Тўлаганов ва Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари Р.С. Азимов зиммасига юклансин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Вазирлар Маҳкамасининг Раиси И. КАРИМОВ
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Тошкент ш.,
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2002 йил 28 март,
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
99-сон
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Вазирлар Маҳкамасининг
2002 йил 28 мартдаги 99-сон қарорига
4-ИЛОВА
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Газни ҳисобга олиш приборларини сотиб олиш, уларни квартираларда ва якка тартибдаги уйларда ўрнатиш ва улардан фойдаланиш тартиби тўғрисида
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
НИЗОМ
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
I. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1. Ушбу Низом газни ҳисобга олиш приборларини маблағ билан таъминлаш, сотиб олиш, квартираларда ва якка тартибдаги уйларда ўрнатиш ва улардан фойдаланиш, шунингдек газни ҳисобга олиш приборларини етказиб берувчи ташкилотлар, газни етказиб берувчи ва истеъмол қилувчи корхоналар ўртасидаги ўзаро ҳисоб-китоблар тартибини белгилайди.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2. Ушбу Низомда қуйидаги атамалар ва тушунчалардан фойдаланилади:
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Газни ҳисобга олиш приборлари — қувурлар кесими орқали ўтадиган газнинг аниқ миқдорини бевосита ҳисобга оладиган ҳисоблаш қурилмаси. Приборлар Ўзбекистон Республикасида қабул қилинган бирликларда ифодаланган шкалага эга бўлиши, газнинг турли миқдордаги оқимларини ўлчаш учун зарур ва етарли бўлган градациялар бўйича ишлаб чиқарилган бўлиши ҳамда техника хавфсизлиги, фойдаланиш, таъмирлашга яроқлилик, ўзаро алмаштирувчанлик бўйича техник регламентлар ёки стандартларни қондирадиган, индикатор қурилмалари осон кўринадиган бўлиши керак.
(2-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2014 йил 3 мартдаги 45-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2014 й., 10-сон, 105-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Газни етказиб берувчи — «Ўзтрансгаз» акциядорлик компаниясининг ҳудудлараро унитар корхоналари ва газни бевосита истеъмолчиларга етказиб берувчи бошқа ташкилотлар.
(2-банднинг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2006 йил 9 октябрдаги 213-сон қарори таҳририда — Ўзбекистон Республикаси Қонун ҳужжатлари тўплами, 2006 й., 41-сон, 414-модда)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Газни ҳисобга олиш приборларини етказиб берувчи — Ўзбекистон Республикаси ҳудудидаги газни ҳисобга олиш приборлари ишлаб чиқарувчилар ва уларнинг хорижий етказиб берувчилари.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Истеъмолчи — уй-жойнинг эгаси, уй-жойни ижарага олувчи, уй-жой эгалари ширкати.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
3. Газни ҳисобга олиш приборларини маблағ билан таъминлаш, сотиб олиш, ўрнатиш ва улардан фойдаланиш илова қилинаётган схемага мувофиқ амалга оширилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
II. ГАЗНИ ҲИСОБГА ОЛИШ ПРИБОРЛАРИГА ҚЎЙИЛАДИГАН ТАЛАБЛАР
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
4. Газ ҳажмини ҳисобга олиш учун «Ўзстандарт» агентлиги томонидан синовдан ўтказилган ва Ўзбекистон Республикаси ўлчов воситалари давлат реестрига киритилган, Истеъмолчилар газ таъминоти тармоқларининг кириш жойларига ўрнатиладиган газни ҳисобга олиш приборлари қўлланади.
(4-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2003 йил 13 январдаги 14-сон қарори таҳририда — Ўзбекистон Республикаси Қонун ҳужжатлари тўплами, 2003 й., 1-2-сон, 9-модда)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
5. Ўрнатиш учун техник шартларни қондирадиган, ўлчанадиган газ ҳажмига мувофиқ бўлган ва ушбу минтақада ихтисослашган таъмирлаш ҳамда текшириш жиҳозлари билан таъминланган барча турдаги газни ҳисобга олиш приборлари қўлланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
6. Газни ҳисобга олиш приборлари газ ҳажмини ўлчашнинг аниқлиги бўйича Истеъмолчини ва Етказиб берувчини қондириши ҳамда назарда тутилаётган энг кўп истеъмол градацияларига мувофиқ бўлиши керак.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
7. Ҳисобга олиш приборлари шкаласининг ўлчов бирликлари Ўзбекистон Республикасида қабул қилинган Халқаро бирликлар тизими бўйича миқдорларда ифодаланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
8. Приборлар шкалаларидаги ёзувлар давлат тилида — ўзбек тилида бўлиши керак. Шкалаларидаги ёзувлар рус ва инглиз тилларида бўлган газни ҳисобга олиш приборлари ўрнатилишига йўл қўйилади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
9. Газни ҳисобга олиш приборлари индивидуал паспортга эга бўлиши ва уни тайёрлаган завод ёки уларнинг техник регламентлар ёки стандартларга мувофиқлигини текширган корхона томонидан пломбаланган бўлиши керак. Газни ҳисобга олиш приборининг ҳар бир турини текшириб кўриш даврлари «Ўзстандарт» агентлиги томонидан белгиланади.
(9-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2014 йил 3 мартдаги 45-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2014 й., 10-сон, 105-модда)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
10. Текшириб кўриш муддати ўтган приборлар носоз ҳисобланади ва фойдаланишга қўйилмайди.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
11. Газни ҳисобга олиш прибори панелида қуйидагилар кўрсатилган ёзувлар бўлиши керак:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
приборнинг тартиб рақами ва тайёрланган санаси;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
тайёрлаган завод ёки фирма, тайёрланган мамлакат;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
приборнинг марка белгиси (фирма ва кодланган номи);
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
энг кўп газ ўтказиш қуввати;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
энг кам газ ўтказиш қуввати;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
энг юқори ишлаш босими.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
12. Прибор унинг техник регламентлари ёки стандартлари ва турига мувофиқ (вертикал, горизонтал) ҳолатда ўрнатилади.
(12-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2014 йил 3 мартдаги 45-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2014 й., 10-сон, 105-модда)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
III. ГАЗНИ ҲИСОБГА ОЛИШ ПРИБОРЛАРИ БИЛАН ЖИҲОЗЛАШ ҚАТНАШЧИЛАРИНИНГ АСОСИЙ ВАЗИФАЛАРИ ВА ФУНКЦИЯЛАРИ
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
13. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги:
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
«Ўзтрансгаз» акциядорлик компанияси, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт вазирлиги, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари билан биргаликда газни ҳисобга олиш приборларини сотиб олиш ва ўрнатишни маблағ билан таъминлаш, шунингдек хорижий кредитларга хизмат кўрсатиш бўйича манбаларни белгилайди;
(13-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2006 йил 9 октябрдаги 213-сон қарори таҳририда — Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2006 й., 41-сон, 414-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
«Ўзтрансгаз» акциядорлик компанияси билан биргаликда, ишлаб чиқариш таннархи ва хизмат кўрсатишдан олинадиган ялпи фойдадан келиб чиққан ҳолда, газ етказиб бериш бўйича нархлар (тарифлар)ни белгиланган тартибда шакллантирилади.
(13-банднинг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2006 йил 9 октябрдаги 213-сон қарори таҳририда — Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2006 й., 41-сон, 414-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
14. Газни ҳисобга олиш приборларини етказиб берувчилар «Ўзтрансгаз» акциядорлик компанияси билан тузиладиган контрактларга мувофиқ сертификатланган, Ўзбекистон Республикасининг техник талабларига жавоб берадиган газни ҳисобга олиш приборларини ишлаб чиқариш ва етказиб беришни амалга оширадилар.
(14-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2006 йил 9 октябрдаги 213-сон қарори таҳририда — Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2006 й., 41-сон, 414-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
15. «Ўзстандарт» агентлиги республикада ишлаб чиқариладиган ва импорт бўйича келтириладиган газни ҳисобга олиш приборларини белгиланган тартибда сертификатлашни ва ўлчов воситалари давлат реестрига киритишни ташкил этади. Тегишли ташкилотлар ёки корхоналарга газни ҳисобга олиш маиший приборларини текшириб кўриш ҳуқуқи юзасидан рухсатнома беради.
(15-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2003 йил 13 январдаги 14-сон қарори таҳририда — Ўзбекистон Республикаси Қонун ҳужжатлари тўплами, 2003 й., 1-2-сон, 9-модда)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
16. «Ўзтрансгаз» акциядорлик компанияси:
(16-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2006 йил 9 октябрдаги 213-сон қарори таҳририда — Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2006 й., 41-сон, 414-модда)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Олдинги таҳрирга қаранг.
(16-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2006 йил 9 октябрдаги 213-сон қарори билан чиқариб ташланган — Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2006 й., 41-сон, 414-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(16-банднинг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2006 йил 9 октябрдаги 213-сон қарори билан чиқариб ташланган — Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2006 й., 41-сон, 414-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ҳудудлараро унитар корхоналар ҳамда манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда газни ҳисобга олиш приборларини сотиб олиш, ўрнатиш, кейинчалик улардан фойдаланиш ва уларга техник хизмат кўрсатишни ташкил этишни амалга оширади;
(хатбоши Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2006 йил 9 октябрдаги 213-сон қарори таҳририда — Ўзбекистон Республикаси Қонун ҳужжатлари тўплами, 2006 й., 41-сон, 414-модда)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
газни ҳисобга олиш приборлари етказиб берувчилар, газни ҳисобга олиш приборларини ўрнатиш бўйича ихтисослашган монтаж ташкилотлари, Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги билан ҳисоб-китобларни ташкил этишни амалга оширади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
газни ҳисобга олиш приборларини сотиб олиш ва ўрнатиш учун олинадиган кредитларни жалб этиш ва қайтаришни белгиланган тартибда амалга оширади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
истеъмолчилар томонидан приборларнинг қиймати тўлиқ тўлангунгача бўлган даврда газни ҳисобга олиш приборларининг эгаси функциясини бажаради.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
17. «Ўзтрансгаз» акциядорлик компаниясининг ҳудудлараро унитар корхоналари:
(17-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2006 йил 9 октябрдаги 213-сон қарори таҳририда — Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2006 й., 41-сон, 414-модда)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
газни ҳисобга олиш приборларини ўрнатиш бўйича ишларни бажариш ҳуқуқига эга бўлган ихтисослашган монтаж ташкилотларини жалб этган ҳолда шартнома асосида истеъмолчиларга газни ҳисобга олиш приборлари ўрнатишни амалга оширадилар;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
газни ҳисобга олиш приборларидан фойдаланиш устидан техника назоратини амалга оширадилар;
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
газни ҳисобга олиш приборларига эга бўлмаган янги қурилган, шунингдек мавжуд уй-жойлар (квартиралар)нинг газ тармоғига уланишига, шунингдек тайёрловчи завод ёки текширувчи корхона томонидан пломбаланмаган, техник регламентлар ва стандартларга мувофиқлиги текшириш синовидан ўтмаган газни ҳисобга олиш приборлари ўрнатилишига йўл қўйилмаслиги учун жавоб берадилар;
(17-банднинг тўртинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2014 йил 3 мартдаги 45-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2014 й., 10-сон, 105-модда)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Истеъмолчи талабига биноан, прибордаги мавжуд бўлиши мумкин бўлган носозликларни аниқлаш учун, Истеъмолчига ўрнатилган газни ҳисобга олиш приборини текширишдан ўтказишга мажбурдирлар;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Истеъмолчига боғлиқ бўлмаган сабаб билан ишдан чиққан ва фойдаланишнинг кафолатли муддатидан олдин яроқсиз бўлиб қолган приборлар етказиб берувчи ҳисобига ўз вақтида алмаштирилишини таъминлайдилар;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
газни ҳисобга олиш приборларини сотиб олиш ва ўрнатиш учун истеъмолчилардан маблағлар йиғишни таъминлайдилар;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
газни ҳисобга олиш приборлари ўрнатганлик учун ихтисослашган монтаж ташкилотлари билан ўзаро ҳисоб-китоб қилинишини таъминлайдилар.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
газни ҳисобга олиш приборларига эга бўлмаган истеъмолчиларга 2005 йил 1 сентябрдан бошлаб газ беришмайди.
(17-банднинг тўққизинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2005 йил 18 майдаги 127-сон қарори таҳририда — Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2005 й., 19-20--сон, 143-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
18. Газни ҳисобга олиш приборлари ўрнатадиган ихтисослашган монтаж ташкилотлари «Ўзтрансгаз» акциядорлик компаниясининг ҳудудлараро унитар корхоналари билан тузилган контрактларга мувофиқ истеъмолчиларга газни ҳисобга олиш приборларини монтаж қилиш ва ўрнатишни амалга оширадилар. Бажарилган ишлар учун ўзаро ҳисоб-китоблар ҳудудлараро унитар корхоналар билан амалга оширилади.
(18-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2006 йил 9 октябрдаги 213-сон қарори таҳририда — Ўзбекистон Республикаси Қонун ҳужжатлари тўплами, 2006 й., 41-сон, 414-модда)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
19. Истеъмолчилар (аҳоли):
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ўрнатилган газни ҳисобга олиш приборларининг сақланиши ва зарур даражада фойдаланилиши учун жавоб берадилар;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
газни ҳисобга олиш приборлари ўрнатилгани учун шартнома асосида ўз вақтида тўловни, шунингдек газни ҳисобга олиш прибори қийматини шартномада белгиланган муддатларда тўлайдилар;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
олинган газ қийматини приборлар кўрсаткичларига биноан, амалдаги тарифларга мувофиқ, белгиланган муддатларда тўлайдилар;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
газни ҳисобга олиш прибори қиймати тўлиқ тўлангач, унга эгалик ҳуқуқини оладилар.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
20. Уй-жой эгалари ширкатлари, фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
газ етказиб берувчининг вакиллари билан биргаликда аҳоли ўртасида газдан фойдаланишда аниқ тежамга эришиш учун газни ҳисобга олиш приборларини жорий этишнинг зарурлиги тўғрисида тарғибот-тушунтириш ишларини амалга оширадилар;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
кам таъминланган оилаларга газни ҳисобга олиш приборлари ўрнатиш учун тўлов бўйича уларга амалдаги Тартибга мувофиқ моддий ёрдам кўрсатиш шаклида қоплов йўли билан ёрдам кўрсатадилар;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ширкат аъзоларига (маҳалла аҳолисига) ўрнатиладиган газни ҳисобга олиш приборлари қийматини тўлаш бўйича ўзига қарашли мол-мулк билан кафил бўладилар;
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
«Ўзтрансгаз» акциядорлик компаниясининг ҳудудлараро унитар корхоналар билан биргаликда 1991 йилгача қурилган кўп квартирали уй-жойларни тўлиқ таъмирлаш вақтида уларда газни ҳисобга олиш приборлари ўрнатилишини таъминлайдилар.
(20-банднинг бешинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2006 йил 9 октябрдаги 213-сон қарори таҳририда — Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2006 й., 41-сон, 414-модда)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
IV. ГАЗНИ ҲИСОБГА ОЛИШ ПРИБОРЛАРИНИ СОТИБ ОЛИШ
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
21. Газни ҳисобга олиш приборлари уларни Етказиб берувчилар томонидан ишлаб чиқарилади ва «Ўзтрансгаз» акциядорлик компаниясига етказиб берилади.
(21-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2006 йил 9 октябрдаги 213-сон қарори таҳририда — Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2006 й., 41-сон, 414-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
22. Газни ҳисобга олиш приборлари «Ўзтрансгаз» акциядорлик компанияси томонидан:
(22-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2006 йил 9 октябрдаги 213-сон қарори таҳририда — Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2006 й., 41-сон, 414-модда)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ўз маблағлари ҳисобига;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
мамлакатимиз ишлаб чиқарувчиларидан газни ҳисобга олиш приборлари сотиб олиш учун 2002—2004 йилларда ««Ўзкоммунхизмат» агентлигига Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги томонидан, қайтариш асосида ҳар йили ажратиладиган айланма маблағлар ҳисобига;
(22-банднинг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2003 йил 2 октябрдаги 421-сон қарори таҳририда — Ўзбекистон Республикаси Қонун ҳужжатлари тўплами, 2003 й., 19-сон, 179-модда)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
мамлакатимиз ва чет эл банклари ҳамда бошқа молия институтларининг кредитлари ҳисобига сотиб олинади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
V. ГАЗНИ ҲИСОБГА ОЛИШ ПРИБОРЛАРИНИ ЎРНАТИШ
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
23. «Ўзтрансгаз» акциядорлик компанияси томонидан сотиб олинган газни ҳисобга олиш приборлари аҳоли квартираларига ва якка тартибдаги уйларга ўрнатилади, кейинчалик уларнинг қиймати Истеъмолчи томонидан кафолатли муддат мобайнида, лекин газни ҳисобга олиш приборлари ўрнатилган кундан бошлаб кўпи билан 5 йилда тўланади.
(23-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2006 йил 9 октябрдаги 213-сон қарори таҳририда — Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2006 й., 41-сон, 414-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
24. Истеъмолчи томонидан газни ҳисобга олиш приборлари қийматини тўлаш шартлари «Ўзтрансгаз» акциядорлик компаниясининг ҳудудлараро унитар корхоналари билан аҳоли ўртасида газни ҳисобга олиш приборларини ўрнатиш, унга техник хизмат кўрсатиш ва ундан фойдаланиш юзасидан тузилган шартномада белгиланади.
(24-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2006 йил 9 октябрдаги 213-сон қарори таҳририда — Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2006 й., 41-сон, 414-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
25. Газни ҳисобга олиш приборлари прибор қиймати Истеъмолчи томонидан тўлиқ тўлангунга қадар «Ўзтрансгаз» акциядорлик компаниясининг мулки ҳисобланади.
(25-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2006 йил 9 октябрдаги 213-сон қарори таҳририда — Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2006 й., 41-сон, 414-модда)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Газни ҳисобга олиш приборининг қиймати тўлиқ тўлангандан кейин унга мулкчилик ҳуқуқи Истеъмолчига ўтади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
26. Газни ҳисобга олиш приборини ўрнатиш, унга техник хизмат кўрсатиш ва ундан фойдаланиш тўғрисидаги шартнома:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ҳисобга олиш приборининг типи, маркаси, тартиб рақами ва қийматини;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ҳисобга олиш приборининг мансублилигини;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
шартнома тузилган муддатни;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ҳақ тўлаш шартлари ва миқдорини;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Истеъмолчи томонидан газни ҳисобга олиш прибори қийматини тўлаш шартларини;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ҳисобга олиш приборини сақлаш, унга хизмат кўрсатиш ва уни таъмирлаш бўйича томонларнинг мажбуриятлари ва жавобгарлигини;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
томонларнинг аҳдлашувига кўра бошқа шартларни ўз ичига олиши керак.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Янгидан қурилаётган ва мавжуд турар жойда газни ҳисобга олиш приборлари лойиҳа-смета ҳужжатларига мувофиқ ихтисослашган корхоналар томонидан ўрнатилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
27. Ўрнатиладиган ҳар бир газни ҳисобга олиш приборига якка тартибдаги лойиҳа ёки такрорланадиган ечимни мувофиқлаштириш лойиҳаси ишлаб чиқилади. Ишлаб чиқилган якка тартибдаги лойиҳа қиймати кўп квартирали турар жойнинг мукаммал таъмирланиши смета қийматига, такрорланадиган мувофиқлаштириш қиймати эса — газни ҳисобга олиш приборини монтаж қилиш қийматига киритилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
28. Мавжуд турар жой фондида газни ҳисобга олиш приборлари ўрнатиш ишларнинг кўрсатиб ўтилган турларини амалга ошириш ҳуқуқига эга бўлган ихтисослашган монтаж ташкилотлари томонидан контракт-шартнома асосида бажарилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
29. Газни ҳисобга олиш приборлари уларнинг бутлигини ва техник ҳолатини кўз билан кўриб назорат қилиш учун хизмат кўрсатувчи ходимнинг приборнинг олдига бемалол бориши, шкала-рақамли қурилманинг кўрсаткичларини ёзиб олиш имкониятини таъминлайдиган, шунингдек хавфсизлик техникаси талабларига жавоб берувчи жойларга ўрнатилади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
30. Газни ҳисобга олиш приборини монтаж қилиш қиймати Истеъмолчи томонидан Газни ҳисобга олиш приборини ўрнатиш, унга техник хизмат кўрсатиш ва ундан фойдаланиш шартномасига мувофиқ тартибда ва муддатларда «Ўзтрансгаз» акциядорлик компаниясининг ҳудудлараро унитар корхонасига тўланади.
(30-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2006 йил 9 октябрдаги 213-сон қарори таҳририда — Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2006 й., 41-сон, 414-модда)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
VI. ГАЗНИ ҲИСОБГА ОЛИШ ПРИБОРЛАРИДАН ФОЙДАЛАНИШ
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
31. Газни ҳисобга олиш приборларидан фойдаланиш:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
приборларнинг кўрсаткичлари ва техник ҳолатини назорат қилишни ўз ичига олувчи ҳисобга олиш приборларига техник хизмат кўрсатишни;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
вақти-вақти билан текшириш ишларини;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
приборларни таъмирлашни;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
приборларни ўрнатишни ва ишдан чиққан приборларни алмаштиришни ўз ичига олади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
32. Истеъмолчи томонидан газни ҳисобга олиш прибори қиймати тўлиқ тўлангандан кейин газни ҳисобга олиш приборларига техник хизмат кўрсатиш ва улардан фойдаланиш газ етказиб бериш юзасидан тузилган шартномага мувофиқ амалга оширилади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
33. Газни ҳисобга олиш приборларидан фойдаланишни, шу жумладан ўрнатиш, алмаштириш, техник хизмат кўрсатиш ва кўрсаткичларни назорат қилишни «Ўзкоммунхизмат» агентлигининг ҳудудлараро унитар корхоналари амалга оширадилар.
(33-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2006 йил 9 октябрдаги 213-сон қарори таҳририда — Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2006 й., 41-сон, 414-модда)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
34. Ҳисобга олиш приборларини текшириш ва таъмирлаш ишлари тегишли текшириш асбоб-ускуналарига ва кўрсатиб ўтилган ишларни бажариш ҳуқуқини берувчи лицензияга эга бўлган ихтисослашган ташкилотлар томонидан амалга оширилади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
35. Газни ҳисобга олиш прибори Истеъмолчи томонидан тўлиқ сотиб олингунга қадар газни ҳисобга олиш приборидан фойдаланиш харажатлари «Ўзтрансгаз» акциядорлик компанияси ҳисобидан тўланади.
(35-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2006 йил 9 октябрдаги 213-сон қарори таҳририда — Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2006 й., 41-сон, 414-модда)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
36. Газни ҳисобга олиш прибори қийматини қоплаш ва уни ўрнатиш ҳақини тўлаш, газ учун ҳақ тўлаш, шу жумладан газни ҳисобга олиш приборларидан фойдаланганлик ва уларга техник хизмат кўрсатилганлиги учун ҳақ тўлаш тартиби Истеъмолчи билан Газ етказиб берувчи ўртасида тузиладиган тегишли шартномаларда белгиланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
VII. ГАЗНИ ҲИСОБГА ОЛИШ ПРИБОРЛАРИДАН ФОЙДАЛАНИШ ҚОИДАЛАРИ ВА НОРМАЛАРИ БУЗИЛГАНЛИГИ УЧУН ЖАВОБГАРЛИК
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
37. Газ етказиб берувчи газни ҳисобга олиш приборининг нормал ишлашини, унинг фойдаланиш хавфсизлиги техник регламентлари ёки стандартларига мувофиқлигини, Истеъмолчига етказиб бериладиган газ ҳажмини ўлчашнинг аниқлигини таъминлайдиган етказиб берилаётган газ сифати учун жавоб беради. Газ етказиб берувчи газни ҳисобга олиш приборининг техник кўрсаткичлари тўғрисидаги маълумотларни, улардан самарали ва хавфсиз фойдаланиш қоидалари ва шартларини, хизмат кўрсатиш (яроқлилик) муддатини, техник кўрик ва текшириш синовлари даври ва муддатларини Истеъмолчига маълум қилиши шарт.
(37-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2014 йил 3 мартдаги 45-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2014 й., 10-сон, 105-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
38. Пломбалар ва газ таъминотига техник ҳужжатларнинг сақланишини «Ўзтрансгаз» акциядорлик компаниясининг ҳудудлараро унитар корхоналари назорат қиладилар.
(38-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2006 йил 9 октябрдаги 213-сон қарори таҳририда — Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2006 й., 41-сон, 414-модда)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
39. Ҳисобга олиш прибори пломбасининг бузилганлиги ва техник ҳужжатларнинг сақланиши учун жавобгарлик Истеъмолчига юкланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
40. Пломба бузилган ва газ таъминотига техник ҳужжатлар мавжуд бўлмаган тақдирда Истеъмолчи газнинг назоратчининг охирги ташрифидан бошлаб бир суткада 24 соат ҳисобидан келиб чиққан ҳолда ўрнатилган газдан фойдаланиш жиҳозининг тўлиқ қиймати бўйича ҳисоблаб чиқилган қийматини, шунингдек такрорий текшириш синовлари ишлари қийматини тўлайди.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
41. Ҳисобга олиш приборига кафолат муддати газни ҳисобга олиш прибори ўрнатилган вақтдан бошлаб белгиланади. Ҳисобга олиш приборида ишлаб чиқариш нуқсони ёки прибордан ўлчов воситаси сифатида фойдаланиб бўлмаслигига олиб келган носозлик аниқланган тақдирда ҳисобга олиш прибори «Ўзтрансгаз» акциядорлик компаниясининг ҳудудлараро унитар корхоналари томонидан алмаштирилади.
(41-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2006 йил 9 октябрдаги 213-сон қарори таҳририда — Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2006 й., 41-сон, 414-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
42. «Ўзтрансгаз» акциядорлик компаниясининг ҳудудлараро унитар корхоналари ва газни ҳисобга олиш приборларига техник хизмат кўрсатувчи бошқа ихтисослашган ташкилотлар уч кун муддатда таъмирлашлари ёки, таъмирлаш мумкин бўлмаган тақдирда, носоз приборни Ўзбекистон Республикаси учун сертификатланган соз приборга алмаштириши, Истеъмолчига приборнинг техник регламентлари ёки стандартларига мувофиқлигига доир такрорий текшириш синовларига доир барча материаллар ва маълумотларни бериши шарт.
(42-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2014 йил 3 мартдаги 45-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2014 й., 10-сон, 105-модда)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Истеъмолчи газни ҳисобга олиш прибори носозлиги тўғрисидаги ариза билан Газ етказиб берувчига мурожаат қилган вақтдан бошлаб унинг тўлиқ тикланишигача бўлган даврда газ қийматини олдинги йилдаги ўртача мавсумий газ истеъмолидан келиб чиқиб тўлайди.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
43. Истеъмолчи ўрнатилган газни ҳисобга олиш приборларига эҳтиётлик билан муносабатда бўлиши, хизмат кўрсатувчи ходимнинг прибор ўрнатилган жойга тўсиқсиз ўтишини таъминлаши ва приборнинг кўрсаткичлари бўйича олинган газ қийматини амалдаги тарифларга мувофиқ белгиланган муддатларда тўлаши шарт. Приборнинг носозлиги аниқланган тақдирда Истеъмолчи бу ҳақда дарҳол Газ етказиб берувчини хабардор қилиши керак.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
44. Газни ҳисобга олиш приборлари қасддан ишдан чиқарилган тақдирда Истеъмолчи газ таъминоти тизимидан узиб қўйилади ва газ бериш бузилган газни ҳисобга олиш приборлари Истеъмолчи маблағлари ҳисобига тузатилгандан кейин тикланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Газ тармоқларига ўзбошимчалик билан уланиш ҳоллари аниқланган тақдирда айбдор шахслар амалдаги қонун ҳужжатларига мувофиқ жиноий жазогача жавобгарликка тортиладилар.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
45. Газ етказиб берувчи ва Истеъмолчи ўртасида пайдо бўлувчи низолар бўйсуниш тартибида юқори турувчи ташкилот ёки суд томонидан, белгиланган тартибда ҳал этилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
46. Мазкур Низомнинг, шунингдек Истеъмолчи билан Газ етказиб берувчи ўртасида тузилган Газни ҳисобга олиш приборини ўрнатиш, унга техник хизмат кўрсатиш ва ундан фойдаланиш шартномаси шартларининг бузилиши белгиланган тартибда судга даъво аризалари бериш учун асос ҳисобланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Газни ҳисобга олиш приборларини сотиб олиш, уларни квартираларда ва якка тартибдаги уйларда ўрнатиш ва улардан фойдаланиш тартиби тўғрисидаги низомга ИЛОВА
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Газни ҳисобга олиш приборларини маблағ билан таъминлаш, сотиб олиш, ўрнатиш ва улардан фойдаланиш
СХЕМАСИ
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
(схема Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2006 йил 9 октябрдаги 213-сон қарори таҳририда — Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2006 й., 41-сон, 414-модда)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Газни ҳисобга олиш приборларини маблағ билан таъминлаш, сотиб олиш, ўрнатиш ва улардан фойдаланиш схемасига изоҳлар
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги томонидан «Ўзкоммунхизмат» агентлигига газни ҳисобга олиш приборларини мамлакатимиз ишлаб чиқарувчиларидан сотиб олиш учун, қайтариш асосида, бюджет маблағлари ҳисобига айланма маблағлар бериш.
(1-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2003 йил 2 октябрдаги 421-сон қарори таҳририда — Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2003 й., 19-сон, 179-модда)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2. Мамлакатимиз банклари, хорижий банклар ва бошқа молиявий тузилмаларнинг кредитларини жалб этиш.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
3. Мамлакатимиз ишлаб чиқарувчиларидан газни ҳисобга олиш приборлари сотиб олиш.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
4. Газни ҳисобга олиш приборларининг мамлакатимиз ишлаб чиқарувчилари томонидан етказиб берилиши.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
5. Газни ҳисобга олиш приборларининг хорижий ишлаб чиқарувчилар томонидан етказиб берилиши.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
6. Газни ҳисобга олиш приборларини сертификатлаш.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
7. Газни ҳисобга олиш приборлари қийматини хорижий ишлаб чиқарувчиларга тўлаш.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
8. Газни ҳисобга олиш приборларини «Ўзтрансгаз» акциядорлик компаниясининг ҳудудлараро унитар корхоналари бўйича тақсимлаш.
(8-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2006 йил 9 октябрдаги 213-сон қарори таҳририда — Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2006 й., 41-сон, 414-модда)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
9. Газни ҳисобга олиш приборларини ихтисослашган монтаж ташкилотларига бериш.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
10. Газни ҳисобга олиш приборларини истеъмолчиларга ўрнатиш.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
11. Газни ҳисобга олиш приборлари ўрнатиш учун истеъмолчилар томонидан ҳақ тўлаш.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
12. Газни ҳисобга олиш приборлари ўрнатиш ишлари бажарилганлиги учун ҳисоб-китоб қилиш.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
13. Истеъмолчилар томонидан газни ҳисобга олиш приборлари қийматининг Газни ҳисобга олиш приборларини ўрнатиш, уларга техник хизмат кўрсатиш ва улардан фойдаланиш шартномасида белгиланган муддатларда қоплаш.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
14. Газни ҳисобга олиш приборлари учун «Ўзтрансгаз» акциядорлик компанияси билан ҳисоб-китоб қилиш.
(14-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2006 йил 9 октябрдаги 213-сон қарори таҳририда — Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2006 й., 41-сон, 414-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
15. «Ўзкоммунхизмат» агентлигининг «Ўзтрансгаз» акциядорлик компанияси томонидан газни ҳисобга олиш приборлари сотиб олиш учун ажратилган айланма маблағларни қайтариш.
(15-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2006 йил 9 октябрдаги 213-сон қарори таҳририда — Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2006 й., 41-сон, 414-модда)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
16. Кредитларга хизмат кўрсатиш ва уларни қайтариш.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
17. Газни ҳисобга олиш приборларини даврий текшириш.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Вазирлар Маҳкамасининг
2002 йил 28 мартдаги 99-сон қарорига
5-ИЛОВА
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Газни ҳисоблаш приборлари бўлмаганда коммунал-маиший эҳтиёжлар учун аҳолига бериладиган табиий газ сарфининг ойлик
Н О Р М А Л А Р И
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish

Газ приборларининг тури ва газни
‎сарфлаш мақсади‎

Ўлчов
‎бирлиги‎

Газни
‎сарфлаш
‎нормаси,
‎ҳар ойда
‎куб/м ҳисобида‎

1.‎

Марказий (якка тартибдаги) иссиқ сув
‎таъминотига эга бўлган уйлардаги овқат
‎тайёрлашга мўлжалланган маиший газ плитаси‎

1 киши
‎ҳисобига‎

11,0‎

‎2.

Марказий иссиқ сув таъминоти ҳамда газ билан
‎сув иситиш мосламалари бўлмаган уйлардаги
‎овқат тайёрлашга мўлжалланган маиший газ
‎плитаси‎

1 киши
‎ҳисобига‎

15,0‎

3.

Марказий иссиқ сув таъминоти бўлмаган ёки
‎иссиқ сув таъминоти вақти-вақти билан
‎ишлайдиган уйларда иссиқ сув таъминоти
‎учун газ билан сув иситгич‎

1 киши
‎ҳисобига‎

16,0‎

4.‎‏
‎‏

Беш ойлик иситиш мавсуми мобайнида ҳар ойда газ билан иситиш приборининг туридан қатъи назар уйлар, квартираларни якка тартибда иситишда, шунингдек, марказий иситишдан узилган кўп қаватли уйлардаги квартиралар газдан фойдаланганда:

а) Қорақалпоғистон Республикасида
‎ва Хоразм вилоятида‎

иситиладиган
‎бинонинг
1 м3
ҳисобига‎

6

б) Тошкент шаҳрида ва бошқа вилоятларда‎

-"-‎

5,76

‎5.

Моллар учун озуқа тайёрлаш, дағал хашак ва
‎илдизмеваларни буғлаш, шунингдек ичиш ва
‎санитария мақсадлари учун сув иситишни
‎ҳисобга олган ҳолда‎

бир бош мол
‎‎ҳисобига:

йилқилар учун ‎
‎қорамол, шу ‎
‎жумладан ‎

‎5,6 ‎

‎сигирлар ‎учун ‎

‎23,7 ‎

‎чўчқалар ‎учун ‎

‎12,5 ‎

‎қўй (эчки)лар
‎ ‎учун ‎‎

‎2,2 ‎‎

Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Изоҳлар:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1. Бир киши ҳисобига иситиладиган бино нормаси 43 куб метр ҳажмида белгиланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Иситиладиган бинонинг 43 куб метргачасини иситиш учун фойдаланиладиган газ миқдори учун — 1 киши ҳисобига белгиланган тариф бўйича, иситиладиган бинонинг 43 куб метрдан ортиқ ҳажми учун — 1,2 баравар миқдорда ҳақ тўланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2. Истеъмолчи (абонент)да иккита ёки ундан кўп газ плитаси ёки сув иситгич мавжуд бўлганда мазкур приборлар учун газ сарфи нормаси тегишли равишда икки баравар ва ундан кўп оширилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
3. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари томонидан иситиш мавсуми беш ойдан кам ёки кўп этиб белгиланган тақдирда истеъмолчилар (абонентлар) билан қайта ҳисоб-китоб қилинади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
4. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари иқлим шароитларидан келиб чиққан ҳолда ипак қурти етиштириш билан шуғулланувчи шахслар учун иситиш мавсумини узайтириш ҳуқуқига эгадирлар.
(5-илова Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 1 ноябрдаги 897-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 02.11.2018 й., 09/18/897/2149-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Вазирлар Маҳкамасининг
2002 йил 28 мартдаги 99-сон қарорига
8-ИЛОВА
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Олдинги таҳрирга қаранг.
(1-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 22 февралдаги 87-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 22.02.2021 й., 09/21/87/0134-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг «Табиий газ етказиб бериш ва унинг учун ҳисоб-китоб қилиш тизимини такомиллаштириш тўғрисида» 1999 йил 21 сентябрдаги 439-сон қарорида (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 1999 й., 9-сон, 57-модда):
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
5-банд ва 2-илова ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
6-банднинг иккинчи хатбоши чиқариб ташлансин.
(Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2002 й., 5-6-сон, 45-модда; 2003 й., 1-2-сон, 9-модда, 19-сон, 179-модда; 2005 й., 19-20-сон, 143-модда; 2006 й., 41-сон, 414-модда; 2014 й., 10-сон, 105-модда; Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 02.11.2018 й., 09/18/897/2149-сон; 22.02.2021 й., 09/21/87/0134-сон)