03.02.2015 йилдаги 19-сон
ONLINE TRANSLATE
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарори, 03.02.2015 йилдаги 19-сон
Kuchga kirish sanasi
09.02.2015
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
қарори
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Аҳоли пунктларида давлат капитал қўйилмалари ҳисобига ичимлик сув таъминотини ва оқова сув хизматини яхшилаш бўйича лойиҳаларни амалга ошириш самарадорлигини таъминлаш чора-тадбирлари тўғрисида
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Аҳолини сифатли ичимлик сув ва оқова сув хизматлари билан таъминлаш лойиҳаларини амалга оширишга йўналтириладиган давлат капитал қўйилмалари маблағларидан фойдаланиш самарадорлигини ошириш, уларни амалга ошириш механизмини такомиллаштириш, манфаатдор вазирликлар, идоралар ва ҳудудий ичимлик сув таъминоти ташкилотларининг аҳолини сифатли ичимлик сув ва оқова сув хизмати билан таъминлаш лойиҳаларининг амалга оширилишида уларнинг пировард натижалари юзасидан масъулиятини тубдан ошириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг «2015 йил учун Ўзбекистон Республикасининг Инвестиция дастури тўғрисида» 2014 йил 17 ноябрдаги ПҚ-2264-сон қарорига мувофиқ аҳоли пунктларини ичимлик сув ва оқова сув хизматлари билан таъминлашни янада яхшилашга 174,6 млрд сўм миқдорида давлат капитал қўйилмалари лимитлари кўзда тутилганлиги маълумот учун қабул қилинсин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2. Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирлигининг қўшимча вазифалари этиб қуйидагилар белгилансин:
(2-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 7 июлдаги 429-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 08.07.2020 й., 09/20/429/1039-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
давлат капитал қўйилмалари маблағлари ва халқаро молия институтларининг жалб этилган кредитлари ҳисобига амалга ошириладиган ичимлик сув таъминоти ва оқова сув хизмати соҳасидаги лойиҳалар бўйича молиялаштиришни очиш учун асос ҳисобланадиган ичимлик сув манбалари тасдиғини ҳисобга олган ҳолда хулосалар бериш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ичимлик сув таъминоти ва оқова сув хизмати соҳасидаги лойиҳаларни амалга оширишнинг мақсадга мувофиқлиги тўғрисида қарор қабул қилиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ичимлик сув таъминоти ва оқова сув хизмати соҳасидаги объектларни қуриш ва реконструкция қилиш бўйича якуний рўйхатларни тасдиқлаш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ичимлик сув таъминоти ва оқова сув хизмати соҳасидаги лойиҳаларнинг амалга оширилиши мониторингини уларнинг лойиҳадаги параметрларига ва кўрсаткичларига эришилишини ҳисобга олган ҳолда юритиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ичимлик сув таъминоти ва оқова сув хизмати объектларини қуриш ва реконструкция қилишда лойиҳа параметрлари ва кўрсаткичларига эришишни таъминламаганлик сабабларини аниқлаш ва мансабдор шахсларнинг масъулиятини ошириш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
тасдиқланган тармоқ жадвалларига ва лойиҳа-смета ҳужжатларига мувофиқ ичимлик сув таъминоти ва оқова сув хизмати объектларини қуриш ва реконструкция қилиш лойиҳаларини амал оширишга йўналтирилган тезкор чора-тадбирлар кўриш.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
3. Қуйидагилар:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Аҳоли пунктларида давлат капитал қўйилмалари ҳисобига молиялаштириладиган ичимлик сув таъминоти ва оқова сув хизмати объектларини қуриш ва реконструкция қилишни ташкил этиш тартиби тўғрисидаги низом 3-иловага мувофиқ;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Давлат капитал қўйилмалари ҳисобига 2015 йилда аҳоли пунктларининг ичимлик сув таъминоти объектларини қуриш ва реконструкция қилиш бўйича асосий параметрлар 5 ва 5а-иловаларга* мувофиқ;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2015 йилда аҳоли пунктларининг ичимлик сув таъминоти объектларини улаш манбалари 5б-иловага* мувофиқ тасдиқлансин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
* 1, 4, 5, , 5б-иловалар рус тилидаги матнда берилган.
(3-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 7 июлдаги 429-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 08.07.2020 й., 09/20/429/1039-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
4. Ўзбекистон Республикаси Уй-жой-коммунал хизмат кўрсатиш вазири, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раиси, вилоятлар ҳокимлари зиммасига ичимлик сув таъминоти ва оқова сув хизмати соҳасида амалга ошириладиган лойиҳалар учун давлат капитал қўйилмалари ҳисобидан ажратилаётган маблағларни ўз вақтида, сифатли ва улардан самарали фойдаланилиши юзасидан шахсий масъулият юклансин.
(4-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 25 декабрдаги 1019-сон қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 27.12.2017 й., 09/17/1019/0463-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
5. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ҳокимликлари Ўзбекистон Республикаси Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги билан биргаликда аҳоли пунктларида ичимлик сув таъминоти ва оқова сув хизмати объектларини қуриш ва реконструкция қилиш бўйича лойиҳа-смета ҳужжатларининг сифатли ишлаб чиқилишини таъминласинлар.
(5-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 3 сентябрдаги 559-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 04.09.2025 й., 09/25/559/0802-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
6. «Ўзкоммунхизмат» агентлиги Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши ва вилоятлар ҳокимликлари билан биргаликда икки ой муддатда:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
республика ҳудудидаги ичимлик сув таъминоти ва оқова сув хизмати объектларини амалдаги техник ҳолатини ва таъминланганлик даражасини аниқлаган ҳолда ялпи хатловдан ўтказсин;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
аҳоли пунктларининг Бош режалари билан боғлаган ҳолда вилоятларнинг ва умуман республиканинг ичимлик сув таъминоти ва оқова сув хизмати тизимларини ривожлантириш схемасини ишлаб чиқсин;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ичимлик сув таъминоти ва оқова сув хизмати тизимларини ривожлантириш схемалари асосида ичимлик сув таъминоти ва оқова сув хизмати объектларини қуриш ва реконструкция қилишнинг манзилли рўйхатларини сифатли шакллантириш ҳамда аҳолини ичимлик сув билан таъминлашни истиқболли прогнозлаштириш мақсадида ичимлик сув таъминоти ва оқова сув хизмати объектларни қуриш ва реконструкция қилишнинг манзилли рўйхатлари бажарилиши, аҳолининг ичимлик сув ва оқова сув хизматлари билан қамраб олиниши мониторингини юритиш учун доимий янгилаб бориладиган электрон базани яратсин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
7. Ўзбекистон Республикаси Давлат геология қўмитаси икки ой муддатда ичимлик сув ер ости манбаларининг мавжудлигини ва мўлжалланган ҳажмларини муфассал хатловдан ўтказсин, кейинчалик унинг натижаларини ушбу қарорда белгиланган тартибда ичимлик сув таъминоти ва оқова сув хизмати соҳасидаги дастурларнинг амалга оширилишини мувофиқлаштириш бўйича Махсус республика комиссиясига ва ҳудудий комиссияларга тақдим этсин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
8. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги, Ўзбекистон Республикаси Давлат геология қўмитасининг асосланган таклифларига биноан, 2015 йилда ва кейинги йилларда Геология-қидирув ишлари дастури доирасида ер ости сувлари захираларини баҳолаш ва қайта баҳолаш бўйича зарур гидрогеология тадқиқотларининг молиялаштирилишини таъминласин.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
9. Ўзбекистон Республикаси Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги лойиҳа-смета ҳужжатларининг давлат экспертизасидан ўтказилишини таъминласин ҳамда қурилиш-монтаж ишларини бажариш сифати юзасидан давлат архитектура-қурилиш назоратини ўрнатсин.
(9-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 3 сентябрдаги 559-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 04.09.2025 й., 09/25/559/0802-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
10. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари Б.И. Закиров зиммасига юклансин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири Ш. МИРЗИЁЕВ
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Тошкент ш.,
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2015 йил 3 февраль,
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
19-сон
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
(2-илова Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 7 июлдаги 429-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 08.07.2020 й., 09/20/429/1039-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Вазирлар Маҳкамасининг 2015 йил 3 февралдаги 19-сон қарорига
3-ИЛОВА
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Аҳоли пунктларида давлат капитал қўйилмалари ҳисобига молиялаштириладиган ичимлик сув таъминоти ва оқова сув хизмати объектларини қуриш ва реконструкция қилишни ташкил этиш тартиби тўғрисида
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
НИЗОМ
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
I. Умумий қоидалар
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1. Ушбу Низом аҳоли пунктларида давлат капитал қўйилмалари ҳисобига молиялаштириладиган ичимлик сув таъминоти ва оқова сув хизмати объектларини қуриш ва реконструкция қилишни ташкил этиш тартибини белгилайди.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ушбу Низом талаблари, аҳоли пунктларида бошқа манбалар ҳисобига ичимлик сув таъминоти ва оқова сув хизмати объектлари қуриладиган ва реконструкция қилинадиган тақдирда, тавсия хусусиятига эгадир.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2. Ичимлик сув таъминоти ва оқова сув хизмати соҳасида лойиҳаларни амалга ошириш механизми ушбу Низомнинг иловасига* мувофиқ аҳоли пунктларида давлат капитал қўйилмалари ҳисобига молиялаштириладиган ичимлик сув таъминоти ва оқова сув хизмати объектларини қуриш ва реконструкция қилишни ташкил этиш схемасига биноан лойиҳаларни амалга оширишнинг пировард натижалари учун манфаатдор вазирликлар, идоралар ва ҳудудий ичимлик сув таъминоти ташкилотларининг масъулиятини оширишни назарда тутади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
* Илова рус тилидаги матнда берилган.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
3. Давлат капитал қўйилмалари ҳисобига ичимлик сув таъминоти ва оқова сув хизмати объектларини қуриш ва реконструкция қилишни ташкил этиш ва молиялаштириш Вазирлар Маҳкамасининг «Капитал қурилишда хўжалик муносабатлари механизмини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2003 йил 12 сентябрдаги 395-сон қарорида ва ушбу Низомда назарда тутилган тартибда амалга оширилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
4. Қуйидагиларга:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
қуриш ва реконструкция қилиш ишларини молиявий ресурслар манбалари (тўлиқ ёки қисман) тегишли ҳужжатлар (тасдиқланган лойиҳа-смета ҳужжатлари, ичимлик сув таъминоти ва оқова сув хизмати объектларини қуриш ва реконструкция қилишнинг манзилли рўйхати) билан тасдиқланмаган тақдирда бажаришга;
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
агар қонунчиликда ўзгача тартиб назарда тутилмаган бўлса, ичимлик сув таъминоти ва оқова сув хизматининг битта объектини (халқаро молиявий институтлар иштирокида биргаликда молиялаштириш ҳоллари бундан мустасно) турли манбалардан қуриш ва реконструкция қилишни молиялаштиришга йўл қўйилмайди.
(4-банднинг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 4 апрелдаги 153-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.04.2022 й., 09/22/153/0266-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
5. Ушбу Низом мақсадлари учун қуйидаги асосий тушунчалардан фойдаланилади:
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
буюртмачи — Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Сув таъминоти ва канализация объектларини қуриш бўйича инжиниринг компанияси ДУК (кейинги ўринларда Инжиниринг компанияси деб аталади);
(5-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 3 сентябрдаги 559-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 04.09.2025 й., 09/25/559/0802-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
фойдаланувчи ташкилот — қуриш ва реконструкция қилиш ишлари тугаллангандан кейин ишга тушириладиган ичимлик сув таъминоти ва оқова сув хизмати объектини фойдаланишга қабул қилинишини таъминлайдиган ҳамда ушбу объектни қабул қилиб оладиган ҳудудий сув таъминоти ташкилоти;
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
пудрат ташкилоти — қонунчиликда белгиланган тартибда танлов асосида танлаб олинган қурилиш ташкилоти;
(5-банднинг тўртинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 4 апрелдаги 153-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.04.2022 й., 09/22/153/0266-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлигининг ҳудудий бўлинмалари — лойиҳа-смета ҳужжатларини ҳамда аҳоли пунктларининг ичимлик сув таъминоти ва оқова сув хизмати объектларини қуриш ва реконструкция қилишнинг дастлабки манзилли рўйхатларини ишлаб чиқиш ва тайёрлаш ишларини амалга ошириш бўйича ваколатли орган;
(5-банднинг бешинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 3 сентябрдаги 559-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 04.09.2025 й., 09/25/559/0802-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
сувда қудуқларни бурғулашга рухсатнома — Ўзбекистон Республикаси Давлат геология ва минерал ресурслар қўмитаси томонидан белгиланган тартибда бериладиган рухсат бериш хусусиятига эга ҳужжат.
(5-банднинг олтинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 27 июндаги 430-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2017 й., 26-сон, 592-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
қуриш ва реконструкция қилишнинг манзилли рўйхати — ажратилган лимитлар доирасида Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги ва унинг ҳудудий бўлинмаларининг тегишли қарори асосида ҳар йили буюртмачи томонидан тузиладиган, ичимлик сув таъминоти ва оқова сув хизмати объектлари рўйхатини, шунингдек улардан фойдаланиш йўналишлари бўйича ишлар ва харажатлар ҳажмини ўз ичига олувчи молиявий ҳужжат.
(5-банднинг еттинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 3 сентябрдаги 559-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 04.09.2025 й., 09/25/559/0802-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
II. Аҳоли пунктларида қуриш ва реконструкция қилиш учун ичимлик сув таъминоти ва оқова сув хизмати объектларини танлаш ҳамда манзилли рўйхатларини шакллантириш тартиби ва мезонлари
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
6. Қуриш ва реконструкция қилиш объектларини танлаш лойиҳа-смета ҳужжатларини тайёрлаш бўйича қуйидаги материаллар ва мезонлар мавжуд бўлган тақдирда амалга оширилади:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ичимлик сув таъминоти ва оқова сув хизмати объектлари схемаларининг Аҳоли пункти бош режасига мувофиқлиги;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
қишлоқ жойларда намунавий лойиҳалар бўйича якка тартибда уй-жой қуриш учун ташқи ичимлик сув таъминоти ва оқова сув хизмати объектларини қуриш ва реконструкция қилиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
аҳоли пунктларда ичимлик сув таъминоти ва оқова сув хизмати объектлари қуришнинг иқтисодий жиҳатдан мақсадга мувофиқлиги ва устуворлиги;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
режалаштирилган қурилишга ичимлик сув тармоқларига уланиш нуқтасида ичимлик сув ҳажми ва босимининг етарлилиги бўйича ҳудудий ичимлик сув таъминоти ташкилотларининг хулосаси, шу жумладан узоқ муддатли истиқболга зарур бўлган ичимлик сувнинг ҳажмларининг тасдиқланиши;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
аҳоли пунктининг муқобил сув таъминоти манбалари ва марказлаштирилган ичимлик суви таъминотининг мавжуд эмаслиги;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши ва вилоятлар ҳокимликлари томонидан ҳудудий ичимлик сув таъминоти ташкилотлари билан биргаликда ичимлик сув таъминоти ва оқова сув хизмати тизимларининг мавжуд ҳолатини, шунингдек жисмоний ёки юридик шахсларнинг кўрсатилаётган хизматлар сифатини яхшилаш зарурлиги тўғрисидаги мурожаатлари асосида тизимли техник текширув натижалари;
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги қўмитаси ҳудудий бошқарма ва бўлимларининг (Санэпидқўм ҳудудий бошқарма ва бўлимининг) белгиланган талабларга (O'zDST 950:2011 «Ичимлик сув») мувофиқ сув таъминотининг мавжуд тизимларида ичимлик суви сифатини яхшилашнинг зарурлиги тўғрисидаги хулосалари натижалари;
(6-банднинг саккизинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 29 январдаги 48-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 30.01.2025 й., 09/25/48/0093-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Давлат геология қўмитасининг ҳудудий хизматлари гидрогеологик қидирувлари натижалари;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
лойиҳа параметрлари бўйича сувга қудуқни бурғулашга рухсатнома мавжудлиги (сув таъминотининг ер ости манбаи бўлган сув таъминоти объекти қуришда);
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси томонидан белгиланган тартибда берилган махсус сувдан фойдаланиш ёки сув истеъмолига рухсатнома ҳамда ичимлик сув таъминоти ва оқова сув хизмати объектларини қуриш учун ер участкасини танлашда атроф муҳитга таъсир аризаси лойиҳасига давлат экологик экспертизасининг ижобий хулосаси мавжудлиги;
(6-банднинг ўн биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 14 ноябрдаги 915-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 15.11.2017 й., 09/17/915/0259-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Сув хўжалиги вазирлиги томонидан белгиланган тартибда берилган сунъий сув объектларидан махсус сувдан фойдаланиш ёки сув истеъмолига рухсатнома мавжудлиги.
(6-банднинг ўн иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 7 декабрдаги 995-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 10.12.2018 й., 09/18/995/2287-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
7. Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлигининг ҳудудий бўлинмалари ушбу Низомнинг 6-бандида назарда тутилган мезонлар (лойиҳа-смета ҳужжатларини тайёрлаш бўйича материаллар) асосида 1 апрелгача кейинги 3 йил учун республика ҳудудлари бўйича ичимлик сув таъминоти ва оқова сув хизматини ривожлантириш схемасига киритилган биринчи навбатдаги ва устувор ичимлик сув таъминоти ва оқова сув хизмати объектларини қуриш ва реконструкция қилишнинг дастлабки манзилли рўйхатларини тузадилар (кейинги ўринларда дастлабки манзилли рўйхатлар деб аталади) ва дастлабки манзилли рўйхатларни кўриб чиқиш учун Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлигига тақдим этадилар.
(7-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 3 сентябрдаги 559-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 04.09.2025 й., 09/25/559/0802-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Кейинги 3 йил учун республика ҳудудлари бўйича дастлабки манзилли рўйхатлар ушбу Низомнинг 6-бандида назарда тутилган мезонларга мувофиқ вақти-вақти билан янгиланиши керак.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
8. Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлигининг ҳудудий бўлинмалари томонидан ҳар йили тасдиқланган дастлабки манзилли рўйхатларни ичимлик сув таъминоти ва оқова сув хизмати тизимларини ривожлантириш схемасига боғлиқлиги бўйича ўзгартиришлар ва қўшимчалар киритган ҳолда комплекс кўриб чиқилишини ва ҳамда ичимлик сув таъминоти ва оқова сув хизмати тизими объектлари қуришнинг якуний манзилли рўйхатлари 1 июнгача тасдиқлаш учун Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлигига юборилсин.
(8-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 3 сентябрдаги 559-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 04.09.2025 й., 09/25/559/0802-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
9. Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги 1 июлгача навбатдаги мажлисда Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлигининг ҳудудий бўлинмалари томонидан киритилган ичимлик сув таъминоти ва оқова сув хизмати объектларини қуришнинг якуний манзилли рўйхатларини кўриб чиқади ҳамда ичимлик сув таъминоти ва оқова сув хизмати соҳасида лойиҳаларни амалга оширишнинг мақсадга мувофиқлиги тўғрисида қарор қабул қилади.
(9-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 3 сентябрдаги 559-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 04.09.2025 й., 09/25/559/0802-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
10. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши ва вилоятлар ҳокимликлари Инжиниринг компанияси билан биргаликда Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги томонидан қабул қилинган қарорлар натижалари бўйича ҳар йили:
(10-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 3 сентябрдаги 559-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 04.09.2025 й., 09/25/559/0802-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1 августгача — белгиланган тартибда фойдаланувчи ташкилот билан келишилган ҳолда лойиҳа-смета ҳужжатларини ишлаб чиқиш учун техник топшириқларнинг тайёрланишини;
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1 сентябргача — лойиҳа-смета ҳужжатлари параметрларининг техник топшириқларга қатъий мувофиқ равишда ишлаб чиқилиши, тасдиқланиши ва Экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси, Давлат геология қўмитаси, Қурилиш вазирлиги, Санэпидқўмнинг ҳудудий органлари, сув таъминоти ташкилотлари ва бошқа ташкилотлар билан келишилишини;
(10-банднинг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 29 январдаги 48-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 30.01.2025 й., 09/25/48/0093-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1 октябргача — якуний рўйхатга киритилган ичимлик сув таъминоти ва оқова сув хизмати объектларини қуриш ва реконструкция қилиш объектлари бўйича танлов савдолари ўтказилишини, пудрат шартномаларининг белгиланган тартибда тузилишини;
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1 ноябргача — якуний манзилли рўйхатларнинг ваколатли органларда молиялаштиришни бошлаш учун белгиланган тартибда Иқтисодиёт вазирлиги, Молия вазирлиги, Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлигига киритилишини таъминлайдилар.
(10-банднинг бешинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 3 сентябрдаги 559-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 04.09.2025 й., 09/25/559/0802-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
11. Ичимлик сув таъминоти ва оқова сув хизмати объектларини қуриш ва реконструкция қилиш лойиҳа-смета ҳужжатларини ишлаб чиқиш тартиби, уларнинг таркиби қонунчиликда белгиланган тартибда шаҳарсозлик меъёрлари ва қоидаларига мувофиқ ишлаб чиқилади.
(11-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 4 апрелдаги 153-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.04.2022 й., 09/22/153/0266-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
111. Давлат бюджети ва давлат томонидан жалб қилинган барча маблағлар ҳисобидан амалга оширилаётган ичимлик ва оқова сув йўналишидаги лойиҳалар «Лойиҳалар ва импорт контрактларини комплекс экспертиза қилиш маркази» ДУК томонидан мажбурий равишда экспертизадан ўтказилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Янги қуриладиган ичимлик ва оқова сув йўналишидаги объектлар ва тизимларни лойиҳалаштиришда мазкур ҳудуднинг тўлиқ қамров даражаси инобатга олинади ҳамда ичимлик сув манбалари ва уларнинг захирасига алоҳида эътибор қаратилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Барча лойиҳаларда ичимлик ва оқова сув иншоотлари ҳамда тармоқларидаги сув ҳисобини рақамлаштириш бўйича ечимлар, сув иншоотлари ва тармоқларига сув ҳисоблагичларини ўрнатиш, ичимлик сув тармоқларини аҳоли хонадонларигача етказиб беришда ушбу хонадонларни ягона биллинг тизимига улаган ҳолда ҳисоблагичлар ўрнатишни акс эттириш мажбурий кўрсатилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Лойиҳалар бўйича техник топшириқ шартларини ишлаб чиқишда энг мақбул техник ечимлар, ўзиоқар усули, энергия тежайдиган замонавий материаллар ва технологиялар кенг қўлланилади.
(111-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 19 августдаги 517-сонли қарорига асосан киритилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 20.08.2024 й., 09/24/517/0632-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
12. Лойиҳа-смета ҳужжатларидаги лойиҳа ечимларини муфассаллаштириш даражаси ичимлик сув таъминоти ва оқова сув хизмати соҳасида лойиҳанинг қабул қилинаётган техник ечимлари, ҳажмлари ва қийматини асослаш учун етарли бўлиши ҳамда зарур сифатга эга бўлган қурилиш ишлари тўлиқ бажарилишини таъминлаши керак.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
13. Халқаро молия институтлари иштирокида амалга ошириладиган лойиҳалар экспертиза органлари томонидан Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлигининг ижобий қарори мавжуд бўлган тақдирда ушбу Низомда белгиланган тартибда амалга ошириладиган лойиҳаларнинг дастлабки техник-иқтисодий асосланиши (техник-иқтисодий асослаш), дастлабки техник-иқтисодий ҳисоб-китоб (техник-иқтисодий ҳисоб-китоб) ишлаб чиқилган ҳолда комплекс кўриб чиқилади.
(13-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 3 сентябрдаги 559-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 04.09.2025 й., 09/25/559/0802-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
14. Халқаро молиявий институтлар иштирокида ичимлик сув таъминоти ва оқова сув хизмати соҳасидаги лойиҳаларни кўриб чиқиш муддатлари ушбу лойиҳаларнинг ташаббускорларининг мурожаатларига ва асосланган таклифларига мувофиқ Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги томонидан белгиланади.
(14-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 3 сентябрдаги 559-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 04.09.2025 й., 09/25/559/0802-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
15. Пудрат ташкилотини танлаш бўйича танлов савдолари комиссияси таркибида ҳудудий ичимлик сув таъминоти ташкилоти вакилининг иштирок этиши мажбурий ҳисобланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
III. Аҳоли пунктларида ичимлик сув таъминоти ва оқова сув хизмати объектларини қуриш ва реконструкциялашни назорат қилиш ва текшириш
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
16. Ичимлик сув таъминоти ва оқова сув хизмати объектини қуриш ва реконструкциялаш тасдиқланган лойиҳа-смета ҳужжатларига ва ишларни бажаришнинг календарь жадвалига қатъий мувофиқ равишда амалга оширилади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
17. Лойиҳа-смета ҳужжатларига мувофиқ қурилиш-монтаж ишларини бажаришнинг сифати ва тўлиқлигини назорат қилишни буюртмачининг техник назоратчиси — Инжиниринг компанияси амалга оширади, шунингдек лойиҳа ҳужжатларини ишлаб чиқувчи муаллиф — лойиҳа ташкилоти томонидан муаллифлик назорати юритилади.
(17-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 25 декабрдаги 1019-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 27.12.2017 й., 09/17/1019/0463-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
18. Ўзбекистон Республикаси Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлигининг қурилиш соҳасида ҳудудий назорат инспекциялари Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 17 апрелдаги 214-сон қарори билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги соҳасида назорат қилиш инспекцияси ҳамда Ўзбекистон Республикаси Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги соҳасида ҳудудий назорат қилиш инспекциялари тўғрисида Намунавий низомларга белгиланган ваколатлар доирасида объектда қурилиш-монтаж ишлари бажарилишининг сифати ва тўлиқлиги юзасидан назоратни амалга оширади.
(18-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 3 сентябрдаги 559-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 04.09.2025 й., 09/25/559/0802-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
19. Буюртмачи ичимлик сув таъминоти ва оқова сув хизмати объектларида ҳар бир объект бўйича бажариладиган қурилиш-монтаж ишларининг сифати ва тўлиқлиги юзасидан техник назоратни биргаликда амалга оширишга ҳудудий ичимлик сув таъминоти ташкилотларини мажбурий тартибда жалб этади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
IV. Қурилиши ва реконструкция қилиниши тугалланган ичимлик сув таъминоти ва оқова сув хизмати объектини фойдаланишга қабул қилиш
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
20. Лойиҳа-смета ҳужжатларида назарда тутилган қурилиш-монтаж ишлари тугаллангандан кейин ва пудрат ташкилотининг тақдимномаси бўйича Инжиниринг компанияси ШНҚ 3.01.04-04 шаҳарсозлик нормалари ва қоидалари талабларига мувофиқ Давлат қабул комиссиясининг ишини ташкил этади.
(20-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 25 декабрдаги 1019-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 27.12.2017 й., 09/17/1019/0463-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
21. Ичимлик сув таъминоти ва оқова сув хизмати объектини давлат томонидан фойдаланишга қабул қилиш далолатномаси белгиланган шакл бўйича қуйидаги асосларнинг ижобий натижалари мавжуд бўлган тақдирда расмийлаштирилади:
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
тегишли далолатнома расмийлаштирилган ҳолда Давлат молиявий назорати инспекцияси ва унинг ҳудудий бошқармаларининг вакили иштирокида назорат ўлчови;
(21-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 1 мартдаги 135-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 03.03.2025 й., 09/25/135/0208-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Санэпидқўм (Санэпидқўм ҳудудий бўлинмалари) томонидан ўтказиладиган ичимлик сув сифатининг белгиланган талабларга (O'zDST 950:2000 «Ичимлик сув») мувофиқлиги юзасидан лаборатория таҳлили.
(21-банднинг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 29 январдаги 48-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 30.01.2025 й., 09/25/48/0093-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
22. Объектни давлат томонидан қабул қилиб олиш далолатномаси фақат Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши ва вилоятлар ҳокимликлари томонидан тасдиқлангандан кейин кучга киради.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
23. Объектни фойдаланишга қабул қилиб олиш далолатномалари расмийлаштирилгандан кейин ичимлик сув таъминоти ва оқова сув хизмати объекти Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг «Молиялаштиришнинг марказлаштирилган манбалари ҳисобига қурилиб фойдаланишга топширилаётган объектларнинг муҳандислик тармоқлари ва иншоотларини хизмат кўрсатувчи ташкилотлар балансига бериш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида» 2004 йил 26 октябрдаги 502-сон қарорида белгиланган тартибга мувофиқ тегишли ичимлик суви таъминоти ташкилотига берилиши керак.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Тегишли ичимлик суви таъминоти ташкилотига берилган ичимлик сув таъминоти ва оқова сув хизмати объектлари бўйича кафолатли суммани (объект қийматининг 5 фоизи) молиялаштириш ушбу объектлардан фойдаланувчи ичимлик сув таъминоти ташкилотининг хулосаси ва Давлат молиявий назорати инспекцияси ва унинг ҳудудий бошқармалари текшируви натижалари асосида фойдаланишнинг кафолатли муддати тамом бўлгандан кейин амалга оширилади.
(23-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 1 мартдаги 135-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 03.03.2025 й., 09/25/135/0208-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
V. Бажарилган ишлар сифатини ҳамда аҳоли пунктларининг ичимлик сув таъминоти ва оқова сув хизмати объектларини қуриш ва реконструкция қилиш учун ажратилган пул маблағларидан мақсадли фойдаланилишини назорат қилиш
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
24. Техник топшириқни, лойиҳа-смета ҳужжатларини ишлаб чиқиш, тасдиқлашнинг тўғрилиги ва сифати, танлов савдолари ўтказилиши, тасдиқланган лойиҳа-смета ҳужжатларига мувофиқ бажариладиган қурилиш-монтаж ишларининг ҳажми ва сифатини назорат қилиш буюртмачи, фойдаланувчи ташкилот, Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлигининг ҳудудий органлари томонидан амалга оширилади.
(24-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 3 сентябрдаги 559-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 04.09.2025 й., 09/25/559/0802-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
25. Аҳоли пунктларининг ичимлик сув таъминоти ва оқова сув хизмати объектларини қуриш ва реконструкция қилиш учун ажратиладиган давлат капитал қўйилмаларидан мақсадли фойдаланилишини назорат қилиш Давлат молиявий назорати инспекцияси ва унинг ҳудудий бошқармалари томонидан амалга оширилади.
(25-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 1 мартдаги 135-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 03.03.2025 й., 09/25/135/0208-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
26. Пудрат ташкилоти томонидан ортиқча олинган маблағларни ундириш учун асос бўладиган, назорат ўлчовлари ва ҳисоб-китоб ҳужжатларини текшириш натижасида бажарилган ишларнинг қиймати ва ҳажмлари ошириб юборилганлиги аниқланган тақдирда ортиқча олинган сумма пудрат ташкилотларидан ундириб олинади, аниқланган ошириб кўрсатишлар учун жавобгарлик эса қонунчиликда белгиланган тартибда аниқланади.
(26-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 4 апрелдаги 153-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.04.2022 й., 09/22/153/0266-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
VI. Ичимлик сув таъминоти ва оқова сув хизмати объектларини қуриш соҳасидаги лойиҳаларни амалга оширишда иштирок этувчи томонларнинг мажбурияти ва жавобгарлиги
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
27. Ўзбекистон Республикаси Давлат Геология ва минерал ресурслар қўмитаси:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ичимлик сув таъминотининг ер ости манбалари, уларнинг мавжудлиги ва ҳажмлари тўғрисидаги маълумотларнинг таҳлили ҳамда хатловларнинг ўз вақтида ўтказилиши;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
таҳлил асосида ер ости сувлари захирасини баҳолаш ва қайта баҳолаш бўйича зарур гидрогеологик тадқиқотларнинг таъминланиши;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
лойиҳа параметрлари бўйича сувга қудуқни бурғулашга рухсатнома ўз вақтида келишилиши, бурғуланган қудуқнинг жойлашган жойи ва конструкциясига риоя қилиш шарти билан сувга қудуқни бурғулашга рухсатномасида кўрсатилган қудуқларнинг лойиҳа параметрларининг холислиги ва ишончлилиги учун жавоб беради.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
28. Ўзбекистон Республикаси Экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси:
(28-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 14 ноябрдаги 915-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 15.11.2017 й., 09/17/915/0259-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
махсус сувдан фойдаланиш ёки сув истеъмолига рухсатнома бериш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ичимлик сув таъминоти ва оқова сув хизмати объектларини қуриш учун ер участкаси танланишида лойиҳанинг атроф муҳитга таъсири ариза лойиҳасига давлат экология экспертизаси хулосасининг ўз вақтида ва асосли тақдим этилиши учун жавоб беради.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
29. Ўзбекистон Республикаси Сув хўжалиги вазирлиги Сунъий сув объектларидан махсус сувдан фойдаланиш ёки сув истеъмолига рухсатноманинг ўз вақтида ва асосли тақдим этилиши учун жавоб беради.
(29-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 7 декабрдаги 995-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 10.12.2018 й., 09/18/995/2287-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
30. Санэпидқўмнинг ҳудудий бўлинмалари мавжуд ва ишга тушириладиган сув таъминоти тизимларидаги ичимлик сув сифатининг белгиланган талабларга (O'zDST 950:2011 «Ичимлик сув») мувофиқлиги тўғрисидаги хулосанинг асосли ва ўз вақтида тақдим этилиши учун жавоб беради.
(30-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 29 январдаги 48-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 30.01.2025 й., 09/25/48/0093-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
31. Лойиҳа ташкилотлари ваколатли органлар томонидан берилган техник шартларга мувофиқ бўлган лойиҳа бўйича техник ечимларнинг тўғри қабул қилиниши ва лойиҳа-смета ҳужжатлари тайёрланиши учун жавоб берадилар.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
32. Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги:
(32-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 3 сентябрдаги 559-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 04.09.2025 й., 09/25/559/0802-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
вилоятлар (туман, кўча, маҳалла) бўйича ичимлик сув таъминоти ва оқова сув хизмати объектларининг (иншоотлар ва тармоқларнинг) ўз вақтида ялпи хатловдан ўтказилиши;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
вилоятлар ва республика ичимлик сув таъминоти ва оқова сув хизмати тизимини ривожлантириш схемаларининг умуман Аҳоли пунктларининг бош режаларига узвий боғлиқ равишда ишлаб чиқилиши;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ичимлик сув таъминоти ва оқова сув хизмати объектларини қуришнинг дастлабки манзилли рўйхатларининг ўз вақтида ва асосли келишилиши;
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ялпи хатлов асосида ичимлик сув таъминоти ва оқова сув хизмати объектларини, шу жумладан ичимлик сув таъминоти ва оқова сув хизмати объектларини қуриш ва реконструкция қилишнинг манзилли рўйхатлари тасдиқланган пайтдан бошлаб, ичимлик сув таъминоти ташкилотларига фойдаланишга топширилган ва беш йил мобайнида фойдаланилишини ўз ичига олувчи маълумотларнинг ягона электрон базасини Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлигининг ҳудудий бўлинмалари билан биргаликда ташкил этиш йўли билан ичимлик сув ва оқова сув хизмати объектларини қуриш ва реконструкция қилишнинг манзилли рўйхатлари бажарилиши бўйича мониторинги олиб борилиши;
(32-банднинг бешинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 3 сентябрдаги 559-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 04.09.2025 й., 09/25/559/0802-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
маълумотларнинг ягона электрон базасининг вақти-вақти билан янгиланиши, унга Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлигининг қарорларига мувофиқ янгилик ва қўшимчалар киритилиши;
(32-банднинг олтинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 3 сентябрдаги 559-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 04.09.2025 й., 09/25/559/0802-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлигининг ҳудудий бўлинмалари ва ичимлик сув таъминоти ташкилотларининг маълумотлари асосида қурилиб фойдаланишга топширилган пайтдан бошлаб 5 йил мобайнида ичимлик сув ва оқова сув хизмати объектлари фаолиятини доимий равишда таҳлил қилишнинг ташкил этилиши;
(32-банднинг еттинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 3 сентябрдаги 559-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 04.09.2025 й., 09/25/559/0802-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Аҳоли пунктларининг бош режаларини ҳисобга олган ҳолда аҳолининг ичимлик сув таъминоти ва оқова сув хизмати билан таъминланишини истиқболли прогноз қилиш учун объектларининг мавжуд техник параметрлари самарадорлиги ўрганиб чиқилиши;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
аҳоли пунктларининг ичимлик сув таъминотига ва оқова сув хизматига мавжуд эҳтиёжларини аниқлаш учун жавоб беради.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
33. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раиси ва вилоятлар ҳокимлари, Инжирининг компаниялари раҳбарлари:
(33-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 25 декабрдаги 1019-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 27.12.2017 й., 09/17/1019/0463-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(33-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 7 июлдаги 429-сонли қарорига асосан чиқарилган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 08.07.2020 й., 09/20/429/1039-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ишда кейинчалик фойдаланиш учун ичимлик сув таъминоти ва оқова сув хизмати дастурларининг амалга оширилиши тўғрисидаги ахборотнинг асосий манбаи сифатида доимий янгиланиб туриладиган маълумотларнинг электрон базаси шакллантирилиши;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
аҳоли пунктларини ичимлик сув таъминоти ва оқова сув хизмати билан таъминланиши бўйича тизимли мониторинг олиб борилиши;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ҳудудий ичимлик сув таъминоти ташкилотлари билан келишган ҳолда лойиҳа-смета ҳужжатларини лойиҳалаштиришга, ишлаб чиқишга буюртма жойлаштирилишига, сифатли техник топшириқ тайёрланиши, техник топшириққа мувофиқ лойиҳа ташкилоти билан биргаликда лойиҳа-смета ҳужжатлари тайёрланиши учун жавоб беради.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
34. Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлигининг ҳудудий бўлинмалари буюртмачи ва фойдаланувчи ташкилот томонидан архитектура-режалаштириш топшириғининг сифатли тайёрланиши, шу жумладан:
(34-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 3 сентябрдаги 559-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 04.09.2025 й., 09/25/559/0802-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ишга тушириладиган объектнинг Аҳоли пункти бош режасига мувофиқлиги;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ичимлик сув таъминоти ва оқова сув хизмати соҳаси тегишли ташкилотлари томонидан бериладиган техник шартларнинг мавжудлиги;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
режалаштирилган қурилишга, ичимлик сув тармоқларига уланиш нуқтасида ичимлик сув ҳажми ва босимининг етарлилиги бўйича гидрогеология хизматлари хулосаси, шу жумладан узоқ муддатли истиқбол учун зарур бўлган ичимлик сув ҳажмларининг тасдиқланиши;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ичимлик сув таъминоти ва оқова сув хизмати тизимларининг мавжуд ҳолати бўйича техник текширувининг тўлақонли натижалари, сув олиш ва сув тақсимлаш объектлари (қудуқлар, сув олиш иншоотлари, ичимлик сув миноралари, оқова сувни тозалаш иншоотлари, сув тақсимлаш иншоотлари, магистрал ва сув тақсимловчи қувур ва канализация тармоқлари, сувни дезинфекциялаш ва хлорлаш қурилмалари, тўсиқлар ва шу кабилар)нинг техник яроқлилигини баҳолаш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
белгиланган талабларга (O'zDST 950:2011 «Ичимлик сув») мувофиқ сув таъминотининг мавжуд тизимларида ичимлик сув сифатини яхшилашнинг зарурлиги тўғрисидаги хулосаларнинг натижалари;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
лойиҳа параметрлари бўйича сувга қудуқни бурғулашга рухсатноманинг мавжудлиги;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
сув қувури ва канализация тармоқлари ва иншоотларини янгидан қуриш ва мавжудларини реконструкция қилишнинг талаб этиладиган ҳажмлари аниқланиши учун жавоб берадилар.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
35. «Ҳудудий электр тармоқлари» акциядорлик жамияти ҳудудий бўлинмалари Вазирлар Маҳкамасининг «Табиий монополиялар субъектлари томонидан мажбурий хизмат кўрсатилиши керак бўлган истеъмолчиларга товарларни сотиш, ишларни бажариш ва хизматлар кўрсатишни тартибга солиш тўғрисида» 2008 йил 24 декабрдаги 277-сон қарорига мувофиқ ҳудудий ичимлик сув таъминоти ташкилотларига мажбурий хизмат кўрсатилишини таъминлайдилар.
(35-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 10 июлдаги 405-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 11.07.2024 й., 09/24/405/0495-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
36. Қорақалпоғистон Республикаси Молия вазирлигига, вилоятлар ҳокимликларининг молия бошқармаларига ичимлик сув таъминоти ва оқова сув хизмати объектларини қуриш ва реконструкция қилиш юзасидан тизимли мониторинг олиб бориш, шунингдек давлат капитал қўйилмаларининг тасдиқланган лимитлари доирасида тўғри ва ўз вақтида молиялаштиришни таъминлаш юкланади.
(Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2015 й., 5-сон, 55-модда; 2016 й., 18-сон, 197-модда; 2017 й., 26-сон, 592-модда; Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 15.11.2017 й., 09/17/915/0259-сон, 27.12.2017 й., 09/17/1019/0463-сон, 14.03.2018 й., 09/18/197/0892-сон, 01.06.2018 й., 09/18/400/1289-сон, 10.12.2018 й., 09/18/995/2287-сон, 20.06.2019 й., 09/19/498/3310-сон; 08.07.2020 й., 09/20/429/1039-сон; Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 08.05.2021 й., 09/21/290/0440-сон, 20.11.2021 й., 09/21/694/1075-сон; 05.04.2022 й., 09/22/153/0266-сон; 06.08.2022 й., 09/22/431/0716-сон; 11.07.2024 й., 09/24/405/0495-сон; 20.08.2024 й., 09/24/517/0632-сон; 30.01.2025 й., 09/25/48/0093-сон; 03.03.2025 й., 09/25/135/0208-сон; 04.09.2025 й., 09/25/559/0802-сон)