Ҳужжат кучини йўқотган 22.02.2024 19.01.2015 йилда рўйхатдан ўтган, рўйхат рақами 2649
ONLINE TRANSLATE
Ўзбекистон Республикаси соғлиқни сақлаш вазирининг буйруғи, 19.01.2015 йилда рўйхатдан ўтган, рўйхат рақами 2649
Kuchga kirish sanasi
26.01.2015
Ҳужжат кучини йўқотган 22.02.2024
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ СОҒЛИҚНИ САҚЛАШ ВАЗИРИНИНГ
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
буйруғи
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Тиббиёт ва фармацевтика ходимларини аттестациядан ўтказиш ва уларга малака тоифалари бериш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
[Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2015 йил 19 январда рўйхатдан ўтказилди, рўйхат рақами 2649]
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
 LexUZ шарҳи
Мазкур буйруқ Ўзбекистон Республикаси соғлиқни сақлаш вазирининг 2024 йил 5 февралдаги 5-сонли ««Тиббиёт ва фармацевтика ходимларини аттестациядан ўтказиш ва уларга малака тоифалари бериш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида»ги буйруқ, шунингдек унга ўзгартириш ва қўшимчаларни ўз кучини йўқотган деб топиш тўғрисида»ги буйруғига (рўйхат рақами 2649-9, 22.02.2024 й.) асосан ўз кучини йўқотган.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2009 йил 18 декабрдаги 319-сон «Тиббиёт ходимлари малакасини ошириш ва уларни қайта тайёрлаш тизимини такомиллаштириш тўғрисида»ги қарорига мувофиқ буюраман:
(муқаддима Ўзбекистон Республикаси соғлиқни сақлаш вазирининг 2017 йил 20 октябрдаги 115-сонли буйруғи (рўйхат рақами 2649-1 16.11.2017 й.) таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 17.11.2017 й., 10/17/2649-1/0267-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1. Тиббиёт ва фармацевтика ходимларини аттестациядан ўтказиш ва уларга малака тоифалари бериш тартиби тўғрисидаги низом иловага мувофиқ тасдиқлансин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2. Мазкур буйруқ расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Вазир А. АЛИМОВ
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Тошкент ш.,
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2014 йил 18 декабрь,
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
21-сон
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси соғлиқни сақлаш вазирининг 2014 йил 18 декабрдаги 21-сон буйруғига
ИЛОВА
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Тиббиёт ва фармацевтика ходимларини аттестациядан ўтказиш ва уларга малака тоифалари бериш тартиби тўғрисидаги
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
НИЗОМ

Мазкур Низом тиббиёт ва фармацевтика ходимларини аттестациядан ўтказиш ва уларга малака тоифаларини бериш тартибини белгилайди.
(муқаддима Ўзбекистон Республикаси соғлиқни сақлаш вазирининг 2023 йил 7 августдаги 33-сонли буйруғи (рўйхат рақами 2649-8, 21.08.2023 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.08.2023 й., 10/23/2649-8/0630-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1-боб. Умумий қоидалар
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1. Мазкур Низом талаблари тиббиёт ва фармацевтика фаолияти билан шуғулланувчи барча ташкилотларда фаолият юритадиган врачлар, фармацевтлар, «Олий ҳамширалик иши» мутахассислигига эга бўлган ҳамширалар, ўрта тиббиёт ва ўрта фармацевтика ходимларига, шу жумладан Ўзбекистон Республикаси ҳудудидаги тиббиёт муассасаларида фаолият юритаётган чет эл фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахсларга (бундан буён матнда тиббиёт ва фармацевтика ходимлари деб юритилади) нисбатан татбиқ этилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2. Тиббиёт ва фармацевтика ходимларини аттестациядан ўтказиш ва уларга малака тоифалари бериш уларни ўз малакаси ва касбий даражасини мунтазам равишда ошириб боришга йўналтириш ва моддий рағбатлантириш мақсадида амалга оширилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Тиббиёт ва фармацевтика ходимларига учинчи, иккинчи, биринчи ва олий малака тоифалари берилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Малака тоифасини олиш «Олий ҳамширалик иши» мутахассислигига эга бўлган ҳамширалар, ўрта тиббиёт ёки фармацевтика ходимлари учун ихтиёрий бўлиб, уларнинг мурожаатига кўра амалга оширилади. Шифокорлар ҳар 5 йилда малака тоифасини олиш бўйича мажбурий аттестациядан ўтказилади. Шифокорларга қулайлик яратиш ва аттестацияни шаффоф ўтказилишини таъминлаш учун аттестация жараёни аудио ва видеоёзувларда қайд этиб борилади, шунингдек онлайн тартибда Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлигининг расмий веб-сайтида трансляция қилинади.
(2-банднинг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси соғлиқни сақлаш вазирининг 2020 йил 23 декабрдаги 140-сонли буйруғи (рўйхат рақами 2649-4, 31.12.2020 й.) таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 31.12.2020 й., 10/20/2649-4/1699-сон — 2021 йил 1 январдан кучга киради)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
3. Учинчи малака тоифаси — керакли назарий билимга эга бўлган, лекин иккинчи малака тоифасини олиш учун зарур иш стажига эга бўлмаган қуйидаги врачларга берилади:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
умумий стоматология мутахассислиги бўйича олий маълумотга эга бўлган врачларга — фақат умумий стоматология мутахассислиги бўйича;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
магистратурани тамомлаган ёки қайта тайёрлашдан ўтган врачларга — олган тор мутахассислиги бўйича.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Учинчи малака тоифаси врачларнинг хусусий тиббиёт муассасаларига ишга кириши ва ушбу муассасалар фаолиятини лицензиялашга шароит яратиш мақсадида берилади. Учинчи малака тоифасига эга давлат тиббиёт муассасалари врачларига малака тоифасига эга бўлмаган врачлар меҳнатига ҳақ тўлаш тартиби ва шартлари қўлланилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
4. Иккинчи малака тоифаси — мутахассислиги бўйича камида уч йил иш стажига ҳамда зарур назарий билим ва амалий кўникмаларга эга бўлган тиббиёт ва фармацевтика ходимларига берилади. Иккинчи малака тоифасини олиш учун учинчи малака тоифасининг бўлиши талаб қилинмайди.
(4-банд Ўзбекистон Республикаси соғлиқни сақлаш вазирининг 2022 йил 11 майдаги 11-сон буйруғи (рўйхат рақами 2649-7, 18.05.2022 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 18.05.2022 й., 10/22/2649-7/0430-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
5. Биринчи малака тоифаси — мутахассислиги бўйича камида беш йил иш стажига, яхши назарий билим ва амалий кўникмаларга ҳамда иккинчи малака тоифасига эга бўлган тиббиёт ва фармацевтика ходимларига берилади.
(5-банд Ўзбекистон Республикаси соғлиқни сақлаш вазирининг 2022 йил 11 майдаги 11-сон буйруғи (рўйхат рақами 2649-7, 18.05.2022 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 18.05.2022 й., 10/22/2649-7/0430-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
6. Олий малака тоифаси — мутахассислиги бўйича камида етти йил иш стажига, юқори назарий билим ва амалий кўникмаларга ҳамда биринчи малака тоифасига эга бўлган тиббиёт ва фармацевтика ходимларига берилади.
(6-банд Ўзбекистон Республикаси соғлиқни сақлаш вазирининг 2022 йил 11 майдаги 11-сон буйруғи (рўйхат рақами 2649-7, 18.05.2022 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 18.05.2022 й., 10/22/2649-7/0430-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
7. Малака тоифасини олиш учун мурожаат қилган врачларнинг мутахассислик бўйича иш стажи Вазирлар Маҳкамасининг 2005 йил 21 декабрдаги 276-сон қарори билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси давлат муассасалари тиббиёт ва фармацевтика ходимлари меҳнатига ҳақ тўлаш тартиби ва шартлари тўғрисидаги низомнинг 3-иловасига мувофиқ аниқланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Мутахассислик бўйича иш стажини ҳисоблаб чиқишда мазкур Низомнинг 1-иловасида кўрсатилган турдош мутахассисликлар бўйича иш стажи ўзаро ҳисобга олинади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Тиббиёт ва фармацевтика ходими мутахассислигининг номи ўзгарганда, унинг олдинги мутахассислиги бўйича олган малака тоифаси ва у бўйича меҳнатга ҳақ тўлаш шартлари сақланади, кейинчалик янги номдаги мутахассислик бўйича малака тоифасини олиш учун мурожаат қилганда олдинги мутахассислиги бўйича иш стажи ва олган малака тоифаси инобатга олинади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Оилавий шифокор пунктлари, оилавий ёки кўп тармоқли марказий поликлиникаларда умумий амалиёт шифокори лавозимида ишлаётган тор мутахассисликка эга бўлган врачлар иш фаолиятини тор мутахассислиги бўйича давом эттирган тақдирда, уларнинг умумий амалиёт шифокори лавозимида ишлаган даврда олган малака тоифаси сақланиб қолади, шунингдек тор мутахассислиги бўйича малака тоифасини олиш учун мурожаат қилганда умумий амалиёт шифокори лавозимида ишлаган давридаги иш стажи ва олган малака тоифаси инобатга олинади ҳамда улар тегишли тор мутахассислиги бўйича қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда малака оширганидан сўнг аттестациядан ўтказилади.
(7-банднинг тўртинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси соғлиқни сақлаш вазирининг 2021 йил 16 сентябрдаги 21-сонли буйруғи (рўйхат рақами 2649-5, 29.09.2021 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 29.09.2021 й., 10/21/2649-5/0912-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Тиббиёт муассасаларида тор мутахассислиги бўйича ишлаётган врачлар оилавий шифокор пунктлари, оилавий ёки кўп тармоқли марказий поликлиникаларга умумий амалиёт шифокори лавозимига ишга ўтган тақдирда, уларнинг тор мутахассислик бўйича олган малака тоифаси сақланиб қолади, шунингдек умумий амалиёт шифокори лавозими бўйича малака тоифасини олиш учун белгиланган тартибда мурожаат қилганда тор мутахассислиги бўйича ишлаган даврдаги иш стажи ва олган малака тоифаси инобатга олинади ҳамда қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда малака оширганидан сўнг аттестациядан ўтказилади.
(7-банднинг бешинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси соғлиқни сақлаш вазирининг 2021 йил 16 сентябрдаги 21-сонли буйруғига (рўйхат рақами 2649-5, 29.09.2021 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 29.09.2021 й., 10/21/2649-5/0912-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Соғлиқни сақлаш муассасаларининг раҳбарлари, уларнинг ўринбосарлари ҳамда бошқарув ходимлари соғлиқни сақлашни бошқариш ва жамоат соғлиғини сақлаш мутахассислиги бўйича, Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги қўмитаси ва унинг ҳудудий бошқармалари ва туман (шаҳар) бўлимлари раҳбарлари, уларнинг ўринбосарлари ҳамда бошқарув ходимлари гигиена мутахассислиги бўйича малака тоифаси олиш учун мурожаат қилишлари мумкин.
(7-банднинг олтинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси соғлиқни сақлаш вазирининг 2023 йил 7 августдаги 33-сонли буйруғи (рўйхат рақами 2649-8, 21.08.2023 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.08.2023 й., 10/23/2649-8/0630-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
8. Малака тоифаси «Олий ҳамширалик иши» мутахассислигига эга бўлган ҳамширалар, ўрта тиббиёт ёки фармацевтика ходимининг мурожаатига кўра асосий ва ўриндош иш жойидаги мутахассисликлардан биттаси бўйича ёки уларнинг ҳар бири бўйича алоҳида берилиши мумкин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Шифокорларга малака тоифасини олиш бўйича аттестация мажбурий бўлиб, асосий ва ўриндош иш жойидаги мутахассисликларнинг ҳар бири бўйича малака тоифасини олиши лозим.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Бунда тиббиёт ёки фармацевтика ходими тегишли мутахассислик бўйича мазкур Низомда белгиланган талабларга жавоб бериши керак.
(8-банд Ўзбекистон Республикаси соғлиқни сақлаш вазирининг 2020 йил 23 декабрдаги 140-сонли буйруғи (рўйхат рақами 2649-4, 31.12.2020 й.) таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 31.12.2020 й., 10/20/2649-4/1699-сон — 2021 йил 1 январдан кучга киради)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
9. Малака тоифаси беш йил муддатга берилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Зарур иш стажига эга бўлган тиббиёт ёки фармацевтика ходимига у фаолият юритаётган тиббиёт муассасаси раҳбарининг тақдимномасига асосан муддатидан олдин, бироқ охирги малака тоифаси берилган кундан камида бир йилдан кейин навбатдаги малака тоифаси берилиши мумкин.
(9-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси соғлиқни сақлаш вазирининг 2019 йил 31 октябрдаги 95-сонли буйруғи (рўйхат рақами 2649-3 13.11.2019 й.) таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 13.11.2019 й., 10/19/2649-3/4019-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Тиббиёт ва фармацевтика ходимларига берилган малака тоифалари уларга табақалаштирилган ҳақ тўлаш учун асос бўлади, учинчи малака тоифаси бундан мустасно.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси ҳудудидаги тиббиёт муассасаларида бевосита диагностика ва даволаш-профилактика фаолияти билан шуғулланаётган илмий даражаси мавжуд бўлган, шунингдек мазкур Низомнинг 4 — 6-бандларига мувофиқ иш стажига, юқори назарий билим ва амалий кўникмаларга эга бўлган мутахассисларга истисно тариқасида, бир поғона юқори малака тоифаси берилади. Бунда, соғлиқни сақлаш вазирининг тақдимномасига кўра илмий даражаси мавжуд бўлмаган мутахассисларга ҳам бир поғона юқори малака тоифаси берилиши мумкин.
(9-банднинг тўртинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси соғлиқни сақлаш вазирининг 2021 йил 16 сентябрдаги 21-сонли буйруғига (рўйхат рақами 2649-5, 29.09.2021 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 29.09.2021 й., 10/21/2649-5/0912-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2-боб. Тиббиёт ва фармацевтика ходимларини аттестациядан ўтказиш ва уларга малака тоифалари беришни ташкил қилиш
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1-§. Ихтисослаштирилган аттестация комиссияларини тузиш ва уларнинг ишини ташкил этиш
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
10. Малака тоифалари тиббиёт ва фармацевтика ходимларини малака тоифаси олиш учун аттестациядан (бундан буён матнда аттестация деб юритилади) ўтказиш натижаларига кўра берилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Аттестация «Олий ҳамширалик иши» мутахассислигига эга бўлган ҳамширалар, ўрта тиббиёт ёки фармацевтика ходими учун ихтиёрийлик, шифокорлар учун мажбурийлик, даврийлик, холислик ва ошкоралик принциплари асосида Тиббиёт ва фармацевтика ходимларининг малакасини баҳолаш маркази (бундан буён матнда Марказ деб юритилади) ҳузурида ҳамда унинг Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятларда ташкил этиладиган ихтисослаштирилган аттестация комиссиялари (бундан буён матнда аттестация комиссиялари деб юритилади) томонидан ўтказилади.
(10-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси соғлиқни сақлаш вазирининг 2023 йил 7 августдаги 33-сонли буйруғи (рўйхат рақами 2649-8, 21.08.2023 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.08.2023 й., 10/23/2649-8/0630-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
11. Аттестация комиссияларини ташкил этиш учун Марказ томонидан камида етти нафар аъзодан, шу жумладан аттестация комиссияси раиси, раис ўринбосари ва котибидан иборат таркибда номзодлар рўйхатлари шакллантирилади.
(11-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси соғлиқни сақлаш вазирининг 2023 йил 7 августдаги 33-сонли буйруғи (рўйхат рақами 2649-8, 21.08.2023 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.08.2023 й., 10/23/2649-8/0630-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Аттестация комиссияларининг таркиби Марказ директори томонидан тасдиқланади.
(11-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси соғлиқни сақлаш вазирининг 2023 йил 7 августдаги 33-сонли буйруғи (рўйхат рақами 2649-8, 21.08.2023 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.08.2023 й., 10/23/2649-8/0630-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Аттестация комиссиялари таркиби ҳар йили қайта тасдиқланади. Бунда аттестация комиссияси таркибининг камида йигирма фоизи янгиланиши керак.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Аттестация комиссиялари аъзолари аттестация комиссияси таркибига шартнома асосида жалб этилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
12. Аттестация комиссияларининг сони, ҳар бир аттестация комиссиясининг ихтисослиги ва улар томонидан аттестациядан ўтказиладиган мутахассисликлар тегишли ҳудудда фаолият юритаётган тиббиёт ва фармацевтика ходимларининг сонидан келиб чиққан ҳолда белгиланади.
(12-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси соғлиқни сақлаш вазирининг 2023 йил 7 августдаги 33-сонли буйруғи (рўйхат рақами 2649-8, 21.08.2023 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.08.2023 й., 10/23/2649-8/0630-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Аттестация комиссиясининг ихтисослиги аттестация комиссияси аъзоларининг мутахассислигига мувофиқ бўлиши зарур.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
13. Марказ ҳузурида ташкил этиладиган аттестация комиссиялари таркибига Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги қўмитаси, Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Тиббиёт ходимларининг касбий малакасини ривожлантириш маркази, олий тиббиёт таълим муассасалари, ихтисослаштирилган илмий ҳамда илмий-амалий тиббиёт марказлари, илмий-тадқиқот институтлари, даволаш-профилактика муассасалари, тармоқ касаба уюшмаси республика кенгаши вакиллари киритилиши мумкин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Марказнинг Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятларда ташкил этиладиган аттестация комиссиялари таркибига Соғлиқни сақлаш вазирлигининг ҳудудий бошқармалари, Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги қўмитасининг ҳудудий бошқармалари, олий тиббиёт таълим муассасалари, ихтисослаштирилган илмий ҳамда илмий-амалий тиббиёт марказлари филиаллари, илмий-тадқиқот институтлари, даволаш-профилактика муассасалари, ҳудудий касаба уюшма бирлашмалари кенгашлари вакиллари киритилиши мумкин.
(13-банд Ўзбекистон Республикаси соғлиқни сақлаш вазирининг 2023 йил 7 августдаги 33-сонли буйруғи (рўйхат рақами 2649-8, 21.08.2023 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.08.2023 й., 10/23/2649-8/0630-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
14. Марказнинг Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятларда ташкил этилган аттестация комиссиялари томонидан қуйидаги малака тоифаларини бериш бўйича аттестациялар ўтказилади:
(14-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси соғлиқни сақлаш вазирининг 2023 йил 7 августдаги 33-сонли буйруғи (рўйхат рақами 2649-8, 21.08.2023 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.08.2023 й., 10/23/2649-8/0630-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
врач ва фармацевтларга — учинчи, иккинчи ҳамда биринчи малака тоифаси бериш бўйича, мазкур Низомнинг 16-бандида назарда тутилган врач ва фармацевтлар бундан мустасно;
(14-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси соғлиқни сақлаш вазирининг 2017 йил 20 октябрдаги 115-сонли буйруғи (рўйхат рақами 2649-1 16.11.2017 й.) таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 17.11.2017 й., 10/17/2649-1/0267-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
«Олий ҳамширалик иши» мутахассислигига эга бўлган ҳамширалар, ўрта тиббиёт ва ўрта фармацевтика ходимларига — иккинчи, биринчи ва олий малака тоифаларини бериш бўйича.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
15. Марказ ҳузурида ташкил этилган аттестация комиссиялари томонидан тиббиёт ва фармацевтика ходимларига барча турдаги малака тоифаларини бериш бўйича аттестациялар ўтказилади.
(15-банд Ўзбекистон Республикаси соғлиқни сақлаш вазирининг 2023 йил 7 августдаги 33-сонли буйруғи (рўйхат рақами 2649-8, 21.08.2023 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.08.2023 й., 10/23/2649-8/0630-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
16. Қуйидаги тиббиёт ва фармацевтика ходимлари фақат Марказ ҳузурида ташкил этилган аттестация комиссиялари томонидан аттестациядан ўтказилади:
(16-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси соғлиқни сақлаш вазирининг 2023 йил 7 августдаги 33-сонли буйруғи (рўйхат рақами 2649-8, 21.08.2023 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.08.2023 й., 10/23/2649-8/0630-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
врач ва фармацевтлар — олий малака тоифаси бериш бўйича;
(16-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси соғлиқни сақлаш вазирининг 2017 йил 20 октябрдаги 115-сонли буйруғи (рўйхат рақами 2649-1 16.11.2017 й.) таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 17.11.2017 й., 10/17/2649-1/0267-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
соғлиқни сақлашни бошқариш ва жамоат соғлиғини сақлаш мутахассислиги бўйича ишлаётган тиббиёт ва фармацевтика ходимлари;
(16-банднинг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси соғлиқни сақлаш вазирининг 2021 йил 8 октябрдаги 27-сонли буйруғи (рўйхат рақами 2649-6, 11.10.2021 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 11.10.2021 й., 10/21/2649-6/0949-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
республика тиббиёт муассасаларининг тиббиёт ва фармацевтика ходимлари;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
фаолият юритаётган жойдаги Марказнинг Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятларда ташкил этилган аттестация комиссиялари таркибида мутахассислиги бўйича аттестация комиссияси аъзоси мавжуд бўлмаган тиббиёт ва фармацевтика ходимлари.
(16-банднинг бешинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси соғлиқни сақлаш вазирининг 2023 йил 7 августдаги 33-сонли буйруғи (рўйхат рақами 2649-8, 21.08.2023 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.08.2023 й., 10/23/2649-8/0630-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
17. Аттестация комиссияси:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
аттестациядан ўтказиладиган талабгор ҳақида қисқача ахборотни тинглайди;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
аттестациядан ўтадиган талабгорга саволлар беради, унинг жавоблари натижалари бўйича очиқ овоз беришни ўтказади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
аттестация натижаси бўйича талабгорга баҳо беради;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
аттестациядан ўтган талабгор фаолиятини яхшилаш бўйича тавсиялар беради;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
аттестация саволларини тузади ва уларни янгилаб боради;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
аттестация ўтказиш билан боғлиқ бошқа масалаларни кўриб чиқади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Аттестация комиссияси йиғилиши унинг ишида аттестация комиссияси аъзоларининг камида учдан икки қисми иштирок этган тақдирда ваколатли ҳисобланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
18. Марказ ҳузуридаги аттестация комиссиясининг доимий ишчи органи Марказнинг тегишли таркибий бўлинмаси ҳисобланади.
(18-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси соғлиқни сақлаш вазирининг 2023 йил 7 августдаги 33-сонли буйруғи (рўйхат рақами 2649-8, 21.08.2023 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.08.2023 й., 10/23/2649-8/0630-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Доимий ишчи орган ходимларидан бир нафари аттестация комиссиялари йиғилишида кузатувчи сифатида иштирок этиши мумкин.
(18-банд Ўзбекистон Республикаси соғлиқни сақлаш вазирининг 2021 йил 8 октябрдаги 27-сонли буйруғи (рўйхат рақами 2649-6, 11.10.2021 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 11.10.2021 й., 10/21/2649-6/0949-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
19. Доимий ишчи орган:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
талабгорлар томонидан тақдим этилган ҳужжатларнинг мазкур Низомнинг 22-банди талабларига мувофиқлигини кўриб чиқади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
талабгорларнинг ҳужжатларини аттестация комиссиясида кўриб чиқиш учун тайёрлайди;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
аттестациядан ўтказиладиган талабгорлар рўйхатини тузади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
аттестация саволлари рўйхатини Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлигининг веб-сайтига жойлаштирилишини таъминлайди;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
аттестацияни ўтказиш санаси ва жойи тўғрисидаги, шунингдек узрли сабабларга кўра уларнинг ўзгарганлиги ҳақидаги маълумотларни аттестация комиссияси аъзоларига ҳамда талабгорларга етказади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
аттестация комиссияси фаолиятини ташкил этишга доир бошқа вазифаларни амалга оширади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
20. Марказнинг Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятларда ташкил этилган аттестация комиссияларида доимий ишчи органнинг вазифалари тегишлилиги бўйича Марказнинг мазкур ҳудудлардаги мутахассислари томонидан амалга оширилади.
(20-банд Ўзбекистон Республикаси соғлиқни сақлаш вазирининг 2023 йил 7 августдаги 33-сонли буйруғи (рўйхат рақами 2649-8, 21.08.2023 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.08.2023 й., 10/23/2649-8/0630-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
21. Ҳар бир аттестация комиссиясининг йиғилишлари Марказ томонидан тасдиқланадиган йиллик жадвал асосида ўтказилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Марказ ҳузурида ҳамда унинг Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятларда ташкил этилган аттестация комиссиялари йиғилишларининг йиллик жадвали Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлигининг расмий веб-сайти ва тизимидаги оммавий ахборот воситаларида январь ойининг ўн бешинчи санасига қадар эълон қилинади.
(21-банд Ўзбекистон Республикаси соғлиқни сақлаш вазирининг 2023 йил 7 августдаги 33-сонли буйруғи (рўйхат рақами 2649-8, 21.08.2023 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.08.2023 й., 10/23/2649-8/0630-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2-§. Талабгорларнинг аризаларини қабул қилиш ва кўриб чиқиш
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
22. Мазкур Низомнинг 1-боби талабларига мувофиқ тегишли малака тоифасини олиш ҳуқуқига эга бўлган, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 7 апрелдаги ПҚ-4666-сон «Тиббий-санитария соҳасида кадрларни тайёрлаш ва узлуксиз касбий ривожлантиришнинг мутлақо янги тизимини жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарорининг 4-иловасида белгиланган кредитлар ҳажмини тўплаган ҳамда Вазирлар Маҳкамасининг 2009 йил 18 декабрдаги 319-сон қарори билан тасдиқланган Тиббиёт ходимлари малакасини ошириш ва уларни қайта тайёрлаш тартиби тўғрисидаги низомга мувофиқ малака оширган талабгорлар малака тоифаси олиш учун аттестациядан ўтказувчи тегишли органга ариза билан мурожаат қилади.
(22-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси соғлиқни сақлаш вазирининг 2020 йил 23 декабрдаги 140-сонли буйруғи (рўйхат рақами 2649-4, 31.12.2020 й.) таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 31.12.2020 й., 10/20/2649-4/1699-сон — 2021 йил 1 январдан кучга киради)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Аризада талабгорнинг биометрик паспорт ёки идентификация ID-картаси маълумотлари (серияси, рақами, талабгорнинг фамилияси, исми ва отасининг исми ҳамда туғилган йили) кўрсатилади, шунингдек аризага қуйидаги ҳужжатлар илова қилинади:
(22-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси соғлиқни сақлаш вазирининг 2021 йил 16 сентябрдаги 21-сонли буйруғига (рўйхат рақами 2649-5, 29.09.2021 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 29.09.2021 й., 10/21/2649-5/0912-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(22-банднинг учиннчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси соғлиқни сақлаш вазирининг 2021 йил 16 сентябрдаги 21-сонли буйруғига (рўйхат рақами 2649-5, 29.09.2021 й.) асосан чиқарилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 29.09.2021 й., 10/21/2649-5/0912-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(22-банднинг тўртинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси соғлиқни сақлаш вазирининг 2022 йил 11 майдаги 11-сон буйруғига (рўйхат рақами 2649-7, 18.05.2022 й.) асосан чиқарилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 18.05.2022 й., 10/22/2649-7/0430-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(22-банднинг бешинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси соғлиқни сақлаш вазирининг 2022 йил 11 майдаги 11-сон буйруғига (рўйхат рақами 2649-7, 18.05.2022 й.) асосан чиқарилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 18.05.2022 й., 10/22/2649-7/0430-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
меҳнат дафтарчасининг иш жойида тасдиқланган нусхаси ёки ундан кўчирма;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
малака тоифаси берилганлиги тўғрисидаги сертификатнинг нусхаси (малака тоифасига эга бўлган талабгорлар учун);
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
мутахассислик бўйича малака оширганлиги тўғрисидаги сертификатнинг нусхаси;
(22-банднинг саккизинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси соғлиқни сақлаш вазирининг 2017 йил 20 октябрдаги 115-сонли буйруғи (рўйхат рақами 2649-1 16.11.2017 й.) таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 17.11.2017 й., 10/17/2649-1/0267-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
илмий семинарлар, съездлар, конференцияларда қатнашганлиги ҳамда хорижий давлатларда малака оширганлигини тасдиқловчи ҳужжатларнинг (диплом, гувоҳнома, сертификат ва ҳ.к.) нусхаси (мавжуд бўлганда);
Олдинги таҳрирга қаранг.
(22-банднинг еттинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси соғлиқни сақлаш вазирининг 2022 йил 11 майдаги 11-сон буйруғига (рўйхат рақами 2649-7, 18.05.2022 й.) асосан чиқарилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 18.05.2022 й., 10/22/2649-7/0430-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(22-банднинг саккизинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси соғлиқни сақлаш вазирининг 2022 йил 11 майдаги 11-сон буйруғига (рўйхат рақами 2649-7, 18.05.2022 й.) асосан чиқарилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 18.05.2022 й., 10/22/2649-7/0430-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
охирги икки йил давомида талабгор фаолият юритаётган тиббиёт муассасаси раҳбари томонидан тасдиқланган талабгорнинг меҳнат фаолияти ҳақидаги ҳисобот, ушбу даврда талабгорнинг иш жойи ўзгарган тақдирда, олдинги иш жойидаги меҳнат фаолияти ҳақидаги ҳисобот билан бирга (6 варақдан ошмаслиги лозим);
(22-банднинг ўн иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси соғлиқни сақлаш вазирининг 2020 йил 23 декабрдаги 140-сонли буйруғи (рўйхат рақами 2649-4, 31.12.2020 й.) таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 31.12.2020 й., 10/20/2649-4/1699-сон — 2021 йил 1 январдан кучга киради)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
мазкур Низомнинг 2-иловасига мувофиқ шаклда тўлдирилган аттестация варақаси;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Талабгорнинг никоҳ қайд этилганлиги, никоҳда турмаслиги ёки никоҳдан ажралганлиги тўғрисидаги маълумотлар (диплом ёки малака тоифаси олгандан сўнг фамилияси ўзгарган талабгорлар учун), тиббий ёки фармацевтик маълумоти тўғрисидаги диплом маълумотлари, шунингдек иш стажини тасдиқловчи маълумотлар «Электрон ҳукумат» тизими идоралараро интеграциялашув платформаси орқали доимий ишчи орган томонидан мустақил равишда сўраб олинади.
(22-банд Ўзбекистон Республикаси соғлиқни сақлаш вазирининг 2022 йил 11 майдаги 11-сон буйруғи (рўйхат рақами 2649-7, 18.05.2022 й.) асосида тўққизинчи хатбоши билан тўлдирилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 18.05.2022 й., 10/22/2649-7/0430-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
аттестация ўтказиш учун амалга оширилган тўлов ҳужжатининг нусхаси.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Талабгорлардан мазкур бандда назарда тутилмаган ҳужжатларни сўраб олишга йўл қўйилмайди.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Тақдим этилган ҳужжатларнинг ҳаққонийлиги учун талабгор ва ташкилот раҳбари масъул ҳисобланади.
(22-банднинг ўн олтинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси соғлиқни сақлаш вазирининг 2017 йил 20 октябрдаги 115-сонли буйруғи (рўйхат рақами 2649-1 16.11.2017 й.) таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 17.11.2017 й., 10/17/2649-1/0267-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
23. Ариза ва унга илова қилинадиган ҳужжатлар аттестациядан ўтказувчи органнинг электрон почта манзили орқали ҳам тақдим этилиши мумкин. Бунда талабгор аттестацияга иштирок этиш учун келганида электрон почта орқали жўнатилган ҳужжатларининг қоғоз нусхаларини тақдим этиши талаб этилмайди.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Электрон шаклда тақдим этилган ариза ва унга илова қилинаётган ҳар бир ҳужжат алоҳида файл кўринишида бўлиши ҳамда ҳар бир файл ўлчами 10 мбдан ошмаслиги лозим.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ҳужжатлар «PDF» форматида сканер қилинган ҳолда юборилади.
(23-банд Ўзбекистон Республикаси соғлиқни сақлаш вазирининг 2020 йил 23 декабрдаги 140-сонли буйруғи (рўйхат рақами 2649-4, 31.12.2020 й.) таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 31.12.2020 й., 10/20/2649-4/1699-сон — 2021 йил 1 январдан кучга киради)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
24. Аттестация ўтказиш учун врач ва фармацевт талабгорлардан қўшилган қиймат солиғи билан базавий ҳисоблаш миқдорининг икки баравари миқдорида тўлов ундирилади. Аттестациядан ўтказиш учун бирламчи тиббий-санитария ёрдами муассасалари тиббиёт ходимлари, «Олий ҳамширалик иши» мутахассислигига эга бўлган ҳамширалар, ўрта тиббиёт ва ўрта фармацевтика ходимларидан тўлов ундирилмайди.
(24-банд Ўзбекистон Республикаси соғлиқни сақлаш вазирининг 2020 йил 23 декабрдаги 140-сонли буйруғи (рўйхат рақами 2649-4, 31.12.2020 й.) таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 31.12.2020 й., 10/20/2649-4/1699-сон — 2021 йил 1 январдан кучга киради)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
25. Ариза ва унга илова қилинган ҳужжатлар қабул қилинган кундан бошлаб ўн кун ичида кўриб чиқилади. Қуйидаги ҳолларда талабгорни аттестациядан ўтказиш рад этилади:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
талабгор мазкур Низомнинг 1-боби талабларига мувофиқ, тегишли малака тоифасини олиш ҳуқуқига эга бўлмаган, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 7 апрелдаги ПҚ-4666-сон «Тиббий-санитария соҳасида кадрларни тайёрлаш ва узлуксиз касбий ривожлантиришнинг мутлақо янги тизимини жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарорининг 4-иловасида белгиланган кредитлар ҳажмини тўпламаган ёки Вазирлар Маҳкамасининг 2009 йил 18 декабрдаги 319-сон қарори билан тасдиқланган Тиббиёт ходимлари малакасини ошириш ва уларни қайта тайёрлаш тартиби тўғрисидаги низомга мувофиқ малака оширмаган тақдирда;
(25-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси соғлиқни сақлаш вазирининг 2020 йил 23 декабрдаги 140-сонли буйруғи (рўйхат рақами 2649-4, 31.12.2020 й.) таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 31.12.2020 й., 10/20/2649-4/1699-сон — 2021 йил 1 январдан кучга киради)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
мазкур Низомнинг 22-бандида назарда тутилган ҳужжатлар тўлиқ бўлмаганда;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
тақдим этилган ҳужжатларда нотўғри ёки қалбакилаштирилган маълумотлар мавжудлиги аниқланганда.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Аттестациядан ўтказишни бошқа асослар бўйича рад этишга йўл қўйилмайди.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
26. Аттестациядан ўтказиш рад этилган тақдирда, бу ҳақда талабгорга ёзма равишда асослантирилган хабар берилади ва кўрсатилган камчиликларни бартараф этиш учун уч ой муддат берилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Кўрсатилган камчиликлар талабгор томонидан уч ой ичида бартараф этилган тақдирда, аттестация ўтказиш учун қайта мурожаат қилиш, шу жумладан такроран тўлов амалга ошириш талаб этилмайди. Ушбу муддат ўтгач, талабгор аттестациядан ўтиш учун умумий асосларда қайта мурожаат қилишга ҳақли.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Кўрсатилган камчиликлар талабгор томонидан уч ой ичида бартараф этилган тақдирда, аттестация ўтказишни илгари кўрсатилмаган янги асослар бўйича рад этишга йўл қўйилмайди.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
27. Малака тоифаси муддати тугаши билан эгаллаб турган ёки бошқа малака тоифасини олиш истагида бўлган талабгор, амалдаги малака тоифаси муддати тугашидан камида уч ой олдин аттестациядан ўтиш тўғрисида мурожаат қилиши лозим. Бунда мазкур Низомнинг 22-бандида назарда тутилган ҳужжатлар тўлиқ бўлган тақдирда, ушбу талабгор уч ой ичида аттестациядан ўтказилиши шарт.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Талабгор амалдаги малака тоифаси муддати тугагандан кейин ҳам малака тоифаси олиш учун мурожаат қилишга ҳақли. Малака тоифаси муддатининг тугаганлиги талабгорга ушбу малака тоифаси ёки навбатдаги малака тоифаси беришни рад этиш учун асос бўлмайди.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
3-§. Талабгорларни аттестациядан ўтказиш ва уларга малака тоифаси бериш
Олдинги таҳрирга қаранг.
(28-банд Ўзбекистон Республикаси соғлиқни сақлаш вазирининг 2017 йил 20 октябрдаги 115-сонли буйруғига (рўйхат рақами 2649-1 16.11.2017 й.) асосан ўз кучини йўқотган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 17.11.2017 й., 10/17/2649-1/0267-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
29. Аттестация 5 та саволдан иборат билет асосида суҳбат шаклида ўтказилади.
(29-банд Ўзбекистон Республикаси соғлиқни сақлаш вазирининг 2017 йил 20 октябрдаги 115-сонли буйруғи (рўйхат рақами 2649-1 16.11.2017 й.) таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 17.11.2017 й., 10/17/2649-1/0267-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Талабгорлар аттестацияга паспорт ёки шахсни тасдиқловчи бошқа ҳужжат асосида киритилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Аттестация саволлари комиссия раиси ва масъул котибнинг имзолари билан тасдиқланган бўлиши лозим.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Саволларга тайёрланиш учун талабгорларга 15 дақиқагача вақт ажратилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Саволларга тайёрланиш жараёнида талабгорларга қуйидагилар тақиқланади:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
уяли телефон, бошқа алоқа ва телекоммуникация воситалари, китоб ёки шпаргалкалардан фойдаланиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
бошқа талабгорлар билан суҳбатлашиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
талабгорга аттестация натижаси эълон қилинмагунча хонадан ташқарига чиқиш.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Талабгорнинг мазкур қоидага амал қилмаслиги уни аттестацияда қатнашишдан четлаштириш учун асос бўлади. Ушбу ҳолатда масъул котиб томонидан мазкур Низомнинг 5-иловасига мувофиқ шаклда далолатнома расмийлаштирилади ва комиссия аъзоларининг камида уч нафари томонидан имзоланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Аттестацияда қатнашишдан четлаштирилган талабгор олти ой давомида кейинги аттестацияларга қўйилмайди.
(29-банд Ўзбекистон Республикаси соғлиқни сақлаш вазирининг 2020 йил 23 декабрдаги 140-сонли буйруғи (рўйхат рақами 2649-4, 31.12.2020 й.) таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 31.12.2020 й., 10/20/2649-4/1699-сон — 2021 йил 1 январдан кучга киради)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
30. Талабгорнинг саволларга жавоблари қуйидаги мезонлар асосида баҳоланади:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ўз мутахассислиги бўйича тайёргарлик даражаси;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
касбий фаолияти натижалари, умумий ва махсус билим ҳамда амалий кўникмалари;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ўз хизмат фаолиятини таҳлил қила олиш ва касбига боғлиқ вазиятли масалаларни тўғри ҳал қилиш қобилияти;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
замонавий профилактика стандартлари, диагностика ва даволаш усулларини билиши ҳамда амалиётда қўллай олиши (врачлар учун);
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
тиббиёт деонтологияси ва касб этикаси асосий принципларини билиши;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
соғлиқни сақлаш тизимидаги ислоҳотлар, шу жумладан тиббиёт ходимлари малакасини ошириш ва уларни қайта тайёрлаш тизимидан хабардорлиги.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Талабгорнинг ҳар бир саволга жавоби аттестация комиссияси аъзоларининг кўпчилик овози билан ўн баллик тизимда баҳоланади. Овозлар тенг бўлганда аттестация комиссияси раисининг овози ҳал қилувчи бўлади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Республика миқёсида фавқулодда вазиятлар ёки карантин тартиби эълон қилинган давр мобайнида аттестация қуйидаги тартибда ўтказилади:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ҳужжатлар фақат электрон шаклда қабул қилинади ҳамда талабгорга ҳужжат қабул қилинганлиги, аттестация куни ва соати тўғрисида хабар юборилади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
аттестация оғзаки имтиҳон шаклида масофадан туриб (онлайн режимда) ўтказилади. Аттестация жараёни аудио ва видеоёзувларда қайд этиб борилади. Бунда талабгорга мутахассислиги бўйича ўн баллик тизимда баҳоланадиган 5 та савол берилади ва саволларга тайёрланиш учун 15 дақиқа вақт ажратилади. Талабгор томонидан тўпланган баллар мазкур Низомнинг 31-бандига мувофиқ баҳоланади.
(30-банд Ўзбекистон Республикаси соғлиқни сақлаш вазирининг 2020 йил 23 декабрдаги 140-сонли буйруғи (рўйхат рақами 2649-4, 31.12.2020 й.) асосан хатбоши билан тўлдирилган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 31.12.2020 й., 10/20/2649-4/1699-сон — 2021 йил 1 январдан кучга киради)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
31. Аттестацияда олинган баллар ҳар бир талабгор бўйича аттестация комиссияси томонидан қуйидагича қарор қабул қилиниши учун асос бўлади:
(31-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси соғлиқни сақлаш вазирининг 2017 йил 20 октябрдаги 115-сонли буйруғи (рўйхат рақами 2649-1 16.11.2017 й.) таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 17.11.2017 й., 10/17/2649-1/0267-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
тўпланиши мумкин бўлган энг юқори баллнинг 65 фоизи ва ундан юқори балл учун — талабгорлик қилаётган малака тоифасига лойиқ деб топиш ҳақида;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
тўпланиши мумкин бўлган энг юқори баллнинг 56 фоизидан 64 фоизигача балл учун — талабгорлик қилаётган малака тоифасидан бир поғона паст малака тоифаси бериш ҳақида;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
тўпланиши мумкин бўлган энг юқори баллнинг 46 фоизидан 55 фоизигача балл учун — талабгорлик қилаётган малака тоифасидан икки поғона паст малака тоифаси бериш ҳақида;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
тўпланиши мумкин бўлган энг юқори баллнинг 40 фоизидан 45 фоизигача балл учун — талабгорлик қилаётган малака тоифасидан уч поғона паст малака тоифаси бериш ҳақида;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
тўпланиши мумкин бўлган энг юқори баллнинг 40 фоизидан кам балл учун ёки мазкур банднинг учинчи — бешинчи хатбошиларига мувофиқ тегишли паст поғонадаги малака тоифаси мавжуд бўлмаган ҳолларда — малака тоифаси беришга нолойиқ деб топиш ҳақида.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Талабгорлар томонидан аттестацияда олинган баллар ҳамда аттестация комиссияси қарори шу куннинг ўзида уларга ўқиб эшиттирилади.
(31-банднинг еттинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси соғлиқни сақлаш вазирининг 2017 йил 20 октябрдаги 115-сонли буйруғи (рўйхат рақами 2649-1 16.11.2017 й.) таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 17.11.2017 й., 10/17/2649-1/0267-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Агарда аттестация комиссияси етарли балл тўплай олмаган шифокорлар бўйича малака тоифаси беришга нолойиқ деб топиш тўғрисида қарор қабул қилса, унда улар Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Тиббиёт ходимларининг касбий малакасини ривожлантириш марказида ўз ҳисобидан навбатдан ташқари бир ойлик малака ошириши ва аттестация ўтказилган кундан бошлаб тўққиз ой ўтгач умумий асосларда қайта аттестациядан ўтиши лозим бўлади.
(31-банд Ўзбекистон Республикаси соғлиқни сақлаш вазирининг 2020 йил 23 декабрдаги 140-сонли буйруғига (рўйхат рақами 2649-4 31.12.2020 й.) асосан хатбоши билан тўлдирилган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 31.12.2020 й., 10/20/2649-4/1699-сон — 2021 йил 1 январдан кучга киради)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
32. Аттестация натижаси ҳамда ҳар бир талабгор бўйича аттестация комиссияси қарори талабгорнинг аттестация варақасига киритилади ҳамда ушбу варақа аттестация комиссиясининг барча аъзолари томонидан имзоланади.
(32-банд Ўзбекистон Республикаси соғлиқни сақлаш вазирининг 2017 йил 20 октябрдаги 115-сонли буйруғи (рўйхат рақами 2649-1 16.11.2017 й.) таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 17.11.2017 й., 10/17/2649-1/0267-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
33. Аттестация давомида аттестация комиссияси котиби томонидан баённома юритилади.
(33-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси соғлиқни сақлаш вазирининг 2017 йил 20 октябрдаги 115-сонли буйруғи (рўйхат рақами 2649-1 16.11.2017 й.) таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 17.11.2017 й., 10/17/2649-1/0267-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Баённомада қуйидаги маълумотлар кўрсатилади:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
аттестация ўтказилган жой ва сана;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
аттестация бошланган ва тугалланган вақт;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
аттестацияда қатнашган аттестация комиссияси аъзоларининг исми ва отасининг исми бош ҳарфлари, фамилияси ҳамда лавозими;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
аттестациянинг умумий натижалари;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
аттестация жараёнига тааллуқли бўлган бошқа маълумотлар.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Баённомага аттестацияда ҳозир бўлган ва келмаган талабгорлар рўйхати киритилган жадвал илова қилинади. Мазкур жадвалда ҳар бир талабгорнинг фамилияси, исми ва отасининг исми, туғилган йили, иш жойи, лавозими, мутахассислиги, умумий иш стажи, мутахассислиги бўйича иш стажи, малака оширган вақти, амалдаги малака тоифаси ва берилган йили, талабгорлик қилаётган малака тоифаси, аттестацияда олинган баллар ҳамда аттестация комиссиясининг қарори кўрсатилади.
(33-банднинг саккизинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси соғлиқни сақлаш вазирининг 2017 йил 20 октябрдаги 115-сонли буйруғи (рўйхат рақами 2649-1 16.11.2017 й.) таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 17.11.2017 й., 10/17/2649-1/0267-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Баённома аттестация комиссияси раиси ва котиби томонидан имзоланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
34. Баённомага асосан, аттестация тугаган кундан бошлаб ўн кун ичида аттестация якунлари бўйича аттестация ўтказувчи орган раҳбарининг буйруғи қабул қилинади ҳамда малака тоифаси берилган талабгорларга Малака тоифаси берилганлиги тўғрисида сертификат (бундан буён матнда сертификат деб юритилади) расмийлаштирилади. Бунда барча тиббиёт ва фармацевтика ходимлари учун (бирламчи тиббий-санитария ёрдами муассасалари тиббиёт ходимлари, «Олий ҳамширалик иши» мутахассислигига эга бўлган ҳамширалар, ўрта тиббиёт ва ўрта фармацевтика ходимларидан ташқари) мазкур Низомнинг 3-иловасига, бирламчи тиббий-санитария ёрдами муассасалари тиббиёт ходимлари, «Олий ҳамширалик иши» мутахассислигига эга бўлган ҳамширалар, ўрта тиббиёт ва ўрта фармацевтика ходимлари учун мазкур Низомнинг 4-иловасига мувофиқ шаклдаги сертификат берилади ҳамда Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлигининг расмий веб-сайтига жойлаштирилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Сертификатнинг электрон шакли ҳисобга олиш серияси, QR-коди ва тартиб рақамига эга бўлади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Электрон ҳамда қоғоз шаклда берилган сертификатлар тенг юридик кучга эга ҳисобланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Электрон шаклда берилган сертификатнинг қоғоз шакли талабгорнинг аризасига кўра, қатъий ҳисобда турадиган бланкларда электрон сертификатни расмийлаштирган орган раҳбарининг имзоси ва муҳри билан тасдиқланган ҳолда берилиши мумкин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Шифокорлар бирламчи тиббий-санитария ёрдами муассасаларидан бошқа тиббиёт муассасаларида фаолият юритганда мазкур Низомнинг 3-иловасига мувофиқ шаклда сертификат олиш учун умумий асосларда аттестациядан ўтиши лозим бўлади.
(34-банд Ўзбекистон Республикаси соғлиқни сақлаш вазирининг 2020 йил 23 декабрдаги 140-сонли буйруғи (рўйхат рақами 2649-4, 31.12.2020 й.) асосан хатбоши билан тўлдирилган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 31.12.2020 й., 10/20/2649-4/1699-сон — 2021 йил 1 январдан кучга киради)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
35. Сертификат берилганлиги учун бирламчи тиббий-санитария ёрдами муассасалари тиббиёт ходимларидан қўшилган қиймат солиғи билан базавий ҳисоблаш миқдорининг эллик фоизи миқдорида, «Олий ҳамширалик иши» мутахассислигига эга бўлган ҳамширалар, ўрта тиббиёт ва ўрта фармацевтика ходимларидан қўшилган қиймат солиғи билан базавий ҳисоблаш миқдорининг йигирма фоизи миқдорида тўлов ундирилади.
(35-банд Ўзбекистон Республикаси соғлиқни сақлаш вазирининг 2020 йил 23 декабрдаги 140-сонли буйруғи (рўйхат рақами 2649-4, 31.12.2020 й.) таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 31.12.2020 й., 10/20/2649-4/1699-сон — 2021 йил 1 январдан кучга киради)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
36. Аттестацияда тўпланиши мумкин бўлган энг юқори баллнинг 65 фоизидан кам балл олган талабгорлар аттестация ўтказилган кундан бошлаб тўққиз ой ўтгач, малака тоифаси олиш учун умумий асосларда қайта мурожаат қилишлари мумкин.
(36-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси соғлиқни сақлаш вазирининг 2019 йил 31 октябрдаги 95-сонли буйруғи (рўйхат рақами 2649-3 13.11.2019 й.) таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 13.11.2019 й., 10/19/2649-3/4019-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Аттестациядан ўтиш учун мурожаат қилган, бироқ бир йил ичида аттестацияда иштирок этмаган талабгорлар малака тоифаси олиш учун умумий асосларда қайта мурожаат қилишлари мумкин.
(36-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси соғлиқни сақлаш вазирининг 2017 йил 20 октябрдаги 115-сонли буйруғи (рўйхат рақами 2649-1 16.11.2017 й.) таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 17.11.2017 й., 10/17/2649-1/0267-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Талабгор аттестациядан ўтмаган ёки унда иштирок этмаган ёхуд малака тоифасини олишдан бош тортган тақдирда, аттестация ўтказиш учун қилинган тўловлар қайтарилмайди.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
3-боб. Сертификатнинг амал қилишини тугатиш ва уни бекор қилиш
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
37. Қуйидаги ҳолларда сертификатнинг амал қилиши тугатилади:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
сертификатнинг амал қилиш муддати тугаганда;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
тиббиёт ёки фармацевтика ходимининг фаолиятида беморнинг ўлимига сабаб бўлувчи қўпол хато ва бузилишларга йўл қўйилган ёхуд ногиронлик тайинланишига олиб келувчи оғир тан жароҳатлари етказилганлиги суднинг қарори билан аниқланганда;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
малака тоифаси муддати тугагунга қадар аттестацияда иштирок этган талабгорга амалдаги малака тоифасидан пастроқ малака тоифаси берилган ёки малака тоифаси берилмаган ҳолларда.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Сертификатнинг амал қилиш муддатини олдин тугатиш уни берган аттестация ўтказувчи орган раҳбарининг буйруғи билан амалга оширилади. Бунда сертификатнинг амал қилиши мазкур буйруқ қабул қилинган санадан эътиборан тугатилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
38. Малака тоифаси сохта ҳужжатлардан фойдаланилган ҳолда олинганлиги суднинг қарори билан аниқланганда сертификат бекор қилинади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Сертификатни бекор қилиш уни берган аттестация ўтказувчи орган раҳбарининг буйруғи билан амалга оширилади. Бунда сертификат у берилган санадан эътиборан бекор қилинган деб ҳисобланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
39. Сертификатнинг амал қилишини тугатиш ва уни бекор қилиш ҳақидаги буйруқнинг нусхаси ўн кун ичида унинг эгасига ва у фаолият юритаётган тиббиёт муассасасига юборилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Сертификатнинг амал қилиши тугатилган ёки у бекор қилинганда талабгор томонидан қилинган тўловлар қайтарилмайди.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
4-боб. Апелляция шикояти бериш ва уни кўриб чиқиш
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
40. Аттестация комиссиясининг қароридан норози бўлган талабгорлар аттестация ўтказилган кундан бошлаб ўн календарь кун мобайнида Марказ ҳузурида тузиладиган апелляция комиссиясига ёзма равишда апелляция шикояти бериш ёки судга мурожаат қилиш ҳуқуқига эга.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Апелляция комиссияси таркиби Марказ директори томонидан тасдиқланади. Аттестация комиссияси аъзолари апелляция комиссияси таркибига киритилмайди.
(40-банд Ўзбекистон Республикаси соғлиқни сақлаш вазирининг 2023 йил 7 августдаги 33-сонли буйруғи (рўйхат рақами 2649-8, 21.08.2023 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.08.2023 й., 10/23/2649-8/0630-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
41. Апелляция шикоятини апелляция комиссияси томонидан икки ҳафта ичида талабгор иштирокида, зарур ҳолларда аттестация комиссияси аъзолари ва бетараф мутахассисларни таклиф қилган ҳолда кўриб чиқилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Апелляция шикоятида кўрсатилган важлар апелляция комиссияси томонидан аттестация материаллари асосида ўрганилади. Апелляция шикоятини кўриб чиқиш натижаларига кўра уни қаноатлантириш ёки аттестация комиссияси қарорини ўзгартиришсиз қолдириш тўғрисида қарор қабул қилинади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
42. Апелляция комиссиясининг апелляция шикоятини кўриб чиқиш натижалари бўйича қабул қилган қарори юзасидан қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда судга шикоят қилиш мумкин.
(42-банд Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2021 йил 28 июлдаги 16-мҳ-сонли буйруғи (рўйхат рақами 3313, 28.07.2021 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 28.07.2021 й., 10/21/3313/0724-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
5-боб. Сертификатнинг дубликатини бериш
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
43. Йўқотилган ёки яроқсиз ҳолга келган сертификатнинг ўрнига ушбу сертификат эгасининг аризасига кўра ўн беш кун ичида унинг дубликати берилиши шарт.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
44. Сертификат дубликатида унинг аввалги ҳисобга олиш рақами, белгиланган амал қилиш муддати ҳамда юқори ўнг бурчагига «ДУБЛИКАТ» ёзуви кўрсатилади. Сертификатнинг дубликатини берганлик учун аттестациядан ўтиш ва қўшимча ҳақ тўлаш талаб қилинмайди.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
6-боб. Якуний қоидалар
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
45. Тиббиёт ва фармацевтика ходимларини аттестациядан ўтказиш ва уларга малака тоифаларини бериш ҳамда сертификатлар расмийлаштириш учун талабгорлардан ундириладиган тўловлар Марказнинг шахсий ҳисобварағига ўтказилади.
(45-банд Ўзбекистон Республикаси соғлиқни сақлаш вазирининг 2023 йил 7 августдаги 33-сонли буйруғи (рўйхат рақами 2649-8, 21.08.2023 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.08.2023 й., 10/23/2649-8/0630-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
46. Марказнинг Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятларда ташкил этилган аттестация комиссиялари томонидан йиллик жадвал бўйича барча йиғилишлар ўтказилгандан кейин, бироқ кейинги йил январь ойининг ўн бешинчи санасидан кечиктирмасдан ўтказилган аттестация натижалари ҳақида Марказга ахборот тақдим этилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Тиббиёт ва фармацевтика ходимларига берилган малака тоифаларининг ҳисоби Марказ томонидан юритилади.
(46-банд Ўзбекистон Республикаси соғлиқни сақлаш вазирининг 2023 йил 7 августдаги 33-сонли буйруғи (рўйхат рақами 2649-8, 21.08.2023 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.08.2023 й., 10/23/2649-8/0630-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
47. Мазкур Низом талабларининг бузилишида айбдор шахслар қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда жавобгарликка тортиладилар.
(47-банд Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2021 йил 28 июлдаги 16-мҳ-сонли буйруғи (рўйхат рақами 3313, 28.07.2021 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 28.07.2021 й., 10/21/3313/0724-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
48. Мазкур Низом Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги, Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлиги ва Ўзбекистон Касаба уюшмалари Федерацияси Кенгаши билан келишилган.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Молия вазири Р. АЗИМОВ
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2014 йил 16 декабрь
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазири А. АБДУҲАКИМОВ
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2014 йил 16 декабрь
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Касаба уюшмалари Федерацияси Кенгаши раиси Т. НАРБАЕВА
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2014 йил 16 декабрь
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Тиббиёт ва фармацевтика ходимларини аттестациядан ўтказиш ва уларга малака тоифалари бериш тартиби тўғрисидаги низомга
1-ИЛОВА
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Малака тоифасини олиш учун мурожаат қилган врачларнинг мутахассислик бўйича иш стажини ҳисоблаб чиқаришда ўзаро ҳисобга олинадиган турдош мутахассисликлар
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish

Т/р

Мутахассислик номи

Ўзаро ҳисобга олинадиган мутахассисликлар номи

1.

«Психиатрия»

«Наркология», «Психотерапия», «Суд-психиатрия экспертизаси», «Суицидология»

2.

«Терапия»

«Гастроэнтерология», «Гериатрия», «Диетология», «Клиник фармакология», «Нефрология», «Касб касаллиги», «Пулъмонология», «Ревматология», «Тез тиббий ёрдам»

3.

«Педиатрия»

«Неонатология», «Болалар кардиологияси ва ревматологияси», «Болалар нефрологияси», «Болалар пульмонологияси», «Болалар гастроэнтерологияси», «Тез тиббий ёрдам»

4.

«Тиббий радиология»

«Интервенцион радиология», «Рентгенология», «Ультратовуш ташхиси», «Ядроли тиббиёт»

5.

«Умумий гигиена»

«Меҳнат гигиенаси», «Овқатланиш гигиенаси», «Болалар ва ўсмирлар гигиенаси», «Коммунал гигиена», «Радиацион гигиена», «Пестицид ва минерал ўғитларнинг қўлланилишини назорат қилиш гигиенаси»

6.

«Умумий амалиёт шифокори»

Барча тор мутахассисликлар

7.

«Ўсмирлик даври ва хизматга чақирилувчи ёшлар касалликларининг тиббий экспертизаси»

«Умумий амалиёт шифокори», «Терапия», «Педиатрия»

8.

Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари Пенсия жамғармаси тиббий меҳнат экспертиза инспекцияси тизимида эксперт

«Невролог», «Терапевт», «Хирург», «Офтальмолог», «Фтизиатр», «Психиатр» ва бошқа мутахассисликлар

(1-илова Ўзбекистон Республикаси соғлиқни сақлаш вазирининг 2017 йил 25 декабрдаги 131-сонли буйруғи (рўйхат рақами 2649-2 27.12.2017 й.) таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 27.12.2017 й., 10/17/2649-2/0467-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Тиббиёт ва фармацевтика ходимларини аттестациядан ўтказиш ва уларга малака тоифалари бериш тартиби тўғрисидаги низомга
2-ИЛОВА

(2-илова Ўзбекистон Республикаси соғлиқни сақлаш вазирининг 2017 йил 20 октябрдаги 115-сонли буйруғи (рўйхат рақами 2649-1 16.11.2017 й.) таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 17.11.2017 й., 10/17/2649-1/0267-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Тиббиёт ва фармацевтика ходимларини аттестациядан ўтказиш ва уларга малака тоифалари бериш тартиби тўғрисидаги низомга
3-ИЛОВА
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish

‎‎
‎MALAKA TOIFASI BERILGANLIGI TOʼGʼRISIDA

‎SERTIFIKAT

AA 000000 ‎ ‎

‎‎‎‎Ushbu sertifikat ____________________________________________________________________________ gа ‎

‎‎‎‎(familiyasi, ismi, otasining ismi)‎‎

‎‎_______________________________________________________________________________________ ning

‎‎(attestatsiya oʼtkazuvchi organ nomi)
‎‎‎‎‎

‎‎‎‎20__ -yil «___»_____________ dagi _______________ -son buyrugʼi bilan ____________
‎‎________________________________________________________________________ mutaxassisligi boʼyicha

‎‎‎‎(mutaxassislik nomi)‎

‎‎_____________________________________________________________ malaka toifasi berilganligini tasdiqlaydi.‎

‎‎(malaka toifasi turi)

Berilgan sana: ‎

Amal qilish muddati: ‎

‎20 ___ yil «___» __________ ‎‎

‎20 ___ yil «___» __________ ‎‎

‎‎Sertifikatni rasmiylashtirgan organ rahbari:

___________‎

_______________‎

(imzo‎‎)‎

‎(F.I.O.)‎

Mazkur sertifikat Tibbiyot va farmatsevtika xodimlarini attestatsiyadan oʼtkazish va ularga malaka toifalari berish tartibi toʼgʼrisidagi nizomga (roʼyxat raqami 2649, 2015 yil 19 yanvar) muvofiq shakllantirilgan barcha tibbiyot va farmatsevtika xodimlari uchun (birlamchi tibbiy-sanitariya yordami muassasalari tibbiyot xodimlari, «Oliy hamshiralik ishi» mutaxassisligiga ega boʼlgan hamshiralar, oʼrta tibbiyot va oʼrta farmatsevtika xodimlaridan tashqari) berilgan sertifikatning elektron nusxasi hisoblanadi. Elekton hujjatning nusxasida koʼrsatilgan maʼlumotlar toʼgʼriligini tekshirish uchun toifareestr.uz portaliga oʼting yoki mobil telefon yordamida QR-kodni skaner qiling. ‎‎
‎Diqqat! Tibbiyot va farmatsevtika xodimlarini attestatsiyadan oʼtkazish va ularga malaka toifalari berish tartibi toʼgʼrisidagi nizomga (roʼyxat raqami 2649, 2015 yil 19 yanvar) muvofiq elektron va qogʼoz shaklda berilgan sertifikatlar teng yuridik kuchga ega hisoblanadi.

QR-kod‎

(3-илова Ўзбекистон Республикаси соғлиқни сақлаш вазирининг 2020 йил 23 декабрдаги 140-сонли буйруғи (рўйхат рақами 2649-4, 31.12.2020 й.) таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 31.12.2020 й., 10/20/2649-4/1699-сон — 2021 йил 1 январдан кучга киради)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Тиббиёт ва фармацевтика ходимларини аттестациядан ўтказиш ва уларга малака тоифалари бериш тартиби тўғрисидаги низомга
4-ИЛОВА
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish

‎‎
‎MALAKA TOIFASI BERILGANLIGI TOʼGʼRISIDA

‎‎ SERTIFIKAT

AA 000000 ‎ ‎

‎‎‎Ushbu sertifikat ____________________________________________________________________________ gа ‎

‎‎‎‎(familiyasi, ismi, otasining ismi)‎‎

‎‎_______________________________________________________________________________________ ning

‎‎(attestatsiya oʼtkazuvchi organ nomi)
‎‎‎‎‎

‎‎‎‎20__ -yil «___»_____________ dagi _______________ -son buyrugʼi bilan ____________
‎‎________________________________________________________________________ mutaxassisligi boʼyicha

‎‎‎‎(mutaxassislik nomi)‎

‎‎_____________________________________________________________ malaka toifasi berilganligini tasdiqlaydi.‎

‎‎(malaka toifasi turi)

Berilgan sana: ‎

Amal qilish muddati: ‎

‎20 ___ yil «___» __________ ‎‎

‎20 ___ yil «___» __________ ‎‎

‎‎Sertifikatni rasmiylashtirgan organ rahbari:

___________‎

_______________‎

(imzo‎‎)‎

‎(F.I.O.)‎

Mazkur sertifikat Tibbiyot va farmatsevtika xodimlarini attestatsiyadan oʼtkazish va ularga malaka toifalari berish tartibi toʼgʼrisidagi nizomga (roʼyxat raqami 2649, 2015 yil 19 yanvar) muvofiq shakllantirilgan birlamchi tibbiy-sanitariya yordami muassasalari tibbiyot xodimlari, «Oliy hamshiralik ishi» mutaxassisligiga ega boʼlgan hamshiralar, oʼrta tibbiyot va farmatsevtika xodimlari uchun berilgan sertifikatning elektron nusxasi hisoblanadi. Elekton hujjatning nusxasida koʼrsatilgan maʼlumotlar toʼgʼriligini tekshirish uchun toifareestr.uz portaliga oʼting yoki mobil telefon yordamida QR-kodni skaner qiling.
‎ Diqqat! Tibbiyot va farmatsevtika xodimlarini attestatsiyadan oʼtkazish va ularga malaka toifalari berish tartibi toʼgʼrisidagi nizomga (roʼyxat raqami 2649, 2015 yil 19 yanvar) muvofiq elektron va qogʼoz shaklda berilgan sertifikatlar teng yuridik kuchga ega hisoblanadi.

QR-kod‎

Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Тиббиёт ва фармацевтика ходимларини аттестациядан ўтказиш ва уларга малака тоифалари бериш тартиби тўғрисидаги низомга
5-ИЛОВА
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish

‎‎Имтихон жараёнидан четлаштириш ҳақида
‎ДАЛОЛАТНОМА

‎‎‎20___ йил «______» ____________

‎‎Биз, қуйида имзо чекувчилар шуни тасдиқлаймизки, талабгор __________________________________________________________________________________________

‎‎(талабгорнинг Ф.И.О.)

‎‎қуйидаги cабабларга (кераклиси тагига чизилади) кўра имтихондан соат _____:_____ да четлатилди:

‎

‎‎уяли алоқа воситалари, бошқа алоқа ва телекоммуникация воситалари, китоб ёки шпаргалкалардан фойдаланди;

‎

‎‎бошқа талабгорлар билан суҳбатлашди;

‎

‎‎аттестация якунига етмасдан хонадан ташқарига чиқди.

‎‎Натижада талабгор томонидан Тиббиёт ва фармацевтика ходимларини аттестациядан ўтказиш ва уларга малака тоифалари бериш тартиби тўғрисидаги низомнинг 29-банди талаблари бузилди.

‎‎Комиссия аъзоси

_______________‎‎

__________________________ ‎‎

(имзо)‎‎

(Ф.И.О.)‎‎

‎‎Комиссия аъзоси

_______________??‎

__________________________ ‎‎

(имзо)‎‎

(Ф.И.О.)‎‎

‎‎Комиссия аъзоси

_______________‎‎

__________________________ ‎‎

(имзо)‎‎

(Ф.И.О.)‎‎

(4-5-иловалар Ўзбекистон Республикаси соғлиқни сақлаш вазирининг 2020 йил 23 декабрдаги 140-сонли буйруғига (рўйхат рақами 2649-4, 31.12.2020 й.) асосан киритилган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 31.12.2020 й., 10/20/2649-4/1699-сон — 2021 йил 1 январдан кучга киради)
(Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2015 й., 3-сон, 32-модда; Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 17.11.2017 й., 10/17/2649-1/0267-сон; 27.12.2017 й., 10/17/2649-2/0467-сон, 13.11.2019 й., 10/19/2649-3/4019-сон, 31.12.2020 й., 10/20/2649-4/1699-сон; Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 28.07.2021 й., 10/21/3313/0724-сон, 29.09.2021 й., 10/21/2649-5/0912-сон; Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 11.10.2021 й., 10/21/2649-6/0949-сон; 18.05.2022 й., 10/22/2649-7/0430-сон; 21.08.2023 й., 10/23/2649-8/0630-сон)