22.12.2014 йилдаги 352-сон
Постановление Кабинета Министров Республики Узбекистан, 22.12.2014 йилдаги 352-сон
Kuchga kirish sanasi
29.12.2014
Ҳужжат кучини йўқотган 26.03.2018
 LexUZ шарҳи
«Тадбиркорлик фаолияти соҳасидаги рухсат бериш тартиб-таомиллари тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 12-моддасига ҳамда Вазирлар Маҳкамасининг «Тадбиркорлик фаолияти соҳасидаги рухсат бериш тартиб-таомиллари тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунини амалга ошириш чора-тадбирлари ҳақида» 2013 йил 15 августдаги 225-сон қарорига мувофиқ Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
1. Ушбу Низом «Дори воситалари ва фармацевтика фаолияти тўғрисида» ва «Тадбиркорлик фаолияти соҳасидаги рухсат бериш тартиб-таомиллари тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси қонунларига мувофиқ дори воситалари ва тиббий буюмларни рўйхатдан ўтказиш ҳамда рўйхатдан ўтказилганлик гувоҳномаси бериш тартибини белгилайди.
в) мазкур Низомнинг 3 (дори воситалари учун) ва 3а (тиббий буюмлар учун) — иловаларида* назарда тутилган тартибда йиғилган, қисмлар бўйича гуруҳланган, бетлари қисмлар бўйича рақамланиб, тегишли равишда ариза берувчи тадбиркорлик субъекти раҳбарининг имзоси ва муҳри билан тасдиқланган дори воситалари ёки тиббий буюмларнинг рўйхатдан ўтказиш ҳужжатларининг бир хилдаги икки нусхаси;
10. Тадбиркорлик субъектидан ушбу Низомнинг 9-бандида назарда тутилмаган ҳужжатлар ва намуналарни тақдим этишини талаб қилишга йўл қўйилмайди.
* 2 — 4а-иловалар рус тилидаги матнда берилган.