17.12.2014 йилдаги ПҚ-2273-сон
ONLINE TRANSLATE
Ўзбекистон Республикаси Президентининг қарори, 17.12.2014 йилдаги ПҚ-2273-сон
Kuchga kirish sanasi
22.12.2014
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Президентининг
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Қарори
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
«Mahalla» маърифий телерадиоканалини ташкил этиш ва рақамли телекўрсатувларни янада кенгайтириш чора-тадбирлари тўғрисида
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Республика аҳолисини, айниқса ёшларни демократик давлат ва фуқаролик жамиятини шакллантиришда, ижтимоий масалаларни ҳал этишда маҳалла институтининг роли ва аҳамияти тўғрисида кенг хабардор қилиш, шунингдек энг аввало ўсиб келаётган авлодни маънавий-ахлоқий тарбиялаш, оила қадриятларини мустаҳкамлаш, ёш оилаларни қўллаб-қувватлаш, кексаларга ва аҳолининг ижтимоий ҳимояга муҳтож қатламларига манзилли ёрдам кўрсатиш, бандликни таъминлаш, одамларнинг ижтимоий-маиший яшаш шароитларини яхшилаш ва ҳудудларни ободонлаштириш соҳасида маҳалла фаолияти тажрибасини ҳар тарафлама ёритиш мақсадида:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1. Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси, Ўзбекистон Республикаси Маданият ва спорт ишлари вазирлиги, Молия вазирлиги, «Маҳалла» хайрия жамоат фонди ва Ўзбекистон Хотин-қизлар қўмитасининг кенг жамоатчилик томонидан қўллаб-қувватланган қуйидаги:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси таркибида давлат унитар корхонаси шаклидаги янги кечаю-кундуз ишлайдиган рақамли республика «Mahalla» маърифий телерадиоканалини ташкил этиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
«Машъал» радиоканалини «Sport» телерадиоканали» давлат унитар корхонаси (ДУК)дан янги ташкил этилаётган «Mahalla» телерадиоканали таркибига мавжуд штат бирлиги ва белгиланган харажатлар сметаси билан бирга ўтказиш тўғрисидаги таклифлари маъқуллансин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2. Қуйидагилар «Mahalla» телерадиоканали» ДУК фаолиятининг асосий вазифалари ва йўналишлари этиб белгилансин:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ўзбек халқининг кўп асрлик тарихи давомида фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органи сифатида шаклланган ноёб миллий тузилма — маҳалла институтининг жамият ва давлатни барқарор ривожлантиришдаги, аҳоли учун ҳаётий муҳим ижтимоий масалаларни ечиш, кучли давлатдан кучли фуқаролик жамиятига ўтишдан иборат мақсадли вазифага эришишдаги роли ва аҳамияти тўғрисида мамлакатимиз аҳолисини кенг хабардор қилиш, шунингдек маҳалланинг ҳар томонлама ривожланишини ва самарали фаолият юритишини таъминлайдиган ташкилий-ҳуқуқий механизмларни яратиш тажрибасини ёритиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
жамиятда юксак маънавий-ахлоқий қадриятларни қарор топтиришда, миллий урф-одатлар ва анъаналарни авайлаб-асраш ва ҳурмат қилиш, мамлакатда тинчлик ва барқарорликни, миллатлараро ва динлараро тотувликни сақлаш ва мустаҳкамлашда, жойларда жамоат хавфсизлиги ва ҳуқуқ-тартиботни таъминлашда маҳалла институтининг роли ва аҳамиятини намоён этадиган дастурлар яратиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
оилавий қадриятларни мустаҳкамлаш, оилаларда соғлом маънавий-ахлоқий шароитни, ўзаро ҳурмат ва тотувлик муҳитини шакллантириш, кексаларга бўлган ғамхўрлик ва эътиборни кучайтириш, ўсиб келаётган авлодни, айниқса қизларни тарбиялашга кўмаклашиш, эрта никоҳларнинг олдини олиш, йигит ва қизларни соғлом ва мустаҳкам оила қуриш учун маънавий-руҳий жиҳатдан тайёрлаш, тўй ҳамда бошқа тантана ва маросимларни ортиқча дабдабаларсиз ўтказишни, аҳолининг ижтимоий ҳимояга муҳтож қатламларига манзилли моддий ва маънавий ёрдам кўрсатишни ташкил қилиш юзасидан намунали маҳаллалар фаолиятининг илғор тажрибаларини оммалаштириш бўйича телерадиодастурлар тайёрлаш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
аҳоли бандлиги, кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик, ҳунармандчилик, касаначиликни ва оилавий бизнесни ривожлантириш, маҳалла ижтимоий инфратузилмасининг даражаси ва сифатини ошириш, болалар ва спорт майдончаларини жиҳозлаш, ҳудудларни ободонлаштириш ва кўкаламзорлаштириш, атроф муҳитни муҳофаза қилиш масалаларини ечишда маҳалла фаолиятини кенг ёритиш;
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
маҳаллаларнинг пенсия, ижтимоий ва тиббий таъминот, халқ таълими, маданият ва спорт органлари, жамоат тузилмалари билан кексалар ва ногиронлиги бўлган шахсларга доимий эътиборда бўлиш, ёшларни маънавий-ахлоқий тарбиялаш, диний маърифат, касб-ҳунар коллежлари ва лицей битирувчиларини иш билан таъминлаш масалаларида ижтимоий ҳамкорлик қилишни кенгайтириш, шунингдек ушбу масалаларда қонунчиликка риоя қилиниши ва давлат бошқаруви органлари фаолияти устидан жамоатчилик назорати тизимида маҳалла функцияларини кучайтириш бўйича телерадиодастурлар ташкил этиш.
(2-банднинг олтинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 29 ноябрдаги ПФ-26-сонли Фармони таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 30.11.2021 й., 06/21/26/1111-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
3. Қуйидагилар:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
«Mahalla» телерадиоканали» ДУК ходимларининг чекланган штат сони 154 нафар, шу жумладан бошқарув ходимлари сони 10 нафар, улардан Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси таркибидаги корхона ва ташкилотлар ходимлари сонини мақбуллаштириш ҳисобидан шакллантириладиган ходимлар сони 91 нафар бўлган ташкилий тузилмаси 1-иловага мувофиқ;
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси тизими ходимларининг умумий штат сони 4 657 нафар, улардан бошқарув ходимлари сони 213 нафар бўлган янгиланган ташкилий тузилмаси 2-иловага* мувофиқ;
(3-банднинг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 10 декабрдаги ПФ-5892-сонли Фармони таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 11.12.2019 й., 06/19/5892/4134-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси марказий аппаратининг ходимлари чекланган штат сони 230 нафар, улардан бошқарув ходимлари сони 58 нафар бўлган тузилмаси 3-иловага мувофиқ тасдиқлансин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
«Mahalla» телерадиоканали» ДУК ходимларига Ўзбекистон Миллий телерадиокомпаниясининг фаолият кўрсатаётган телерадиоканаллари ходимлари учун назарда тутилган меҳнатга ҳақ тўлаш ва моддий рағбатлантириш шартлари татбиқ этилсин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
4. Белгилаб қўйилсинки, 2014 йилнинг охиригача «Mahalla» телерадиоканали» ДУКни молиялаштириш Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси таркибидаги корхона ва ташкилотлар ходимларининг штат сонини мақбуллаштириш натижасида бўшайдиган маблағлар ҳисобидан амалга оширилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги, 2015 йилдан бошлаб, Ўзбекистон Республикасининг Давлат бюджети параметрларида ушбу қарорда белгиланган тадбирларни молиялаштириш учун зарур маблағларни назарда тутсин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
5. Янги ташкил этилаётган «Mahalla» телерадиоканали» ДУК Тошкент шаҳар, Навоий кўчаси, 69-уй манзилидаги Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси биноларига жойлаштирилсин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
6. 2015 йилнинг 1 январидан бошлаб, рақамли форматда телевизион кўрсатувларнинг ўртача суткалик ҳажмлари 4-иловага мувофиқ белгилансин, бунда 2015 — 2020 йилларда «Navo» телеканалини босқичма-босқич ўз харажатларини ўзи тўлиқ қоплашга ўтказилиши ҳамда «Madaniyat va ma'rifat», «Dunyo bo'ylab», «Kinoteatr» телеканаллари ва Ўзбекистон Миллий телерадиокомпаниясининг ҳудудий бўлинмалари харажатларини молиялаштиришда бюджетдан ташқари даромадлар улушининг кўпайтирилиши назарда тутилсин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
7. Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳамда бошқа манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда бир ой муддатда қонун ҳужжатларига ушбу қарордан келиб чиқадиган ўзгартиш ва қўшимчалар тўғрисида Вазирлар Маҳкамасига таклифлар киритсин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
8. Мазкур қарорнинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири Ш.М. Мирзиёв зиммасига юклансин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Президенти И. КАРИМОВ
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Тошкент ш.,
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2014 йил 17 декабрь,
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ПҚ-2273-сон
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2014 йил 17 декабрдаги ПҚ-2273-сон қарорига
1-ИЛОВА
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
«Mahalla» телерадиоканали» давлат унитар корхонасининг
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ТАШКИЛИЙ ТУЗИЛМАСИ
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish


Директор


Бадиий кенгаш

Директор ўринбосари

Директор ўринбосари

Директор ўринбосари

Бухгалтерия

2

Молия-иқтисодиёт бўлими

2

Маърифий-тарбиявий дастурлар таҳририяти

16

«Mahalla» радиоканали

34

Кадрлар бўлими

2

Маркетинг бўйича бош мутахассис

1


Юрист

1

Ижтимоий-ҳуқуқий дастурлар таҳририяти

16

Моддий-техник таъминлаш

бўйича мутахассис

1

Кўрсатувларни таъминлаш хизмати

6

Ток-шоу дастурлар таҳририяти

15

Кўрсатувларни режалаштириш шуъбаси

2

Умумий бўлим

2

Бадиий-маърифий дастурлар таҳририяти

15

Компьютерлашахборотлаштириш ва медиатехнологиялар шўъбаси

2

Бош режиссёр хизмати (операторлар, овоз режиссёрлар, монтаж усталар, рассомлар гуруҳи)

23

Медиаметрия ва рейтинг шўъбаси

2

Эфирга узатиши бўйича бош режиссёр хизматифир гуруҳи, анонслар, видеотека)

12

Техникани режалаштириш ва тақсимлаш гуруҳи

2

Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ходимларнинг умумий чекланган сони — 154 нафар, шу жумладан бошқарув ходимлари — 10 нафар.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2014 йил 17 декабрдаги ПҚ-2273-сон қарорига
2-ИЛОВА
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси тизимининг ташкилий
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ТУЗИЛМАСИ
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish

Ўзбекистон МТРК

230 (58)



Қорақалпоғистон Республикаси телерадиокомпанияси

204 (4)

Наманган вилояти телерадиокомпанияси

86 (4)

«O'zbekiston» телерадиоканали» ДУК

486 (11)

«Yoshlar» телерадиоканали» акциядорлик жамияти

414 (8)

«Respublika teleradiomarkazi» ДУК

941 (14)

«Ўзбекистон»

телеканали

342

«Yoshlar»

телеканали

233

Тошкент

телемаркази

631


Андижон вилояти телерадиокомпанияси

72 (4)

Самарқанд вилояти телерадиокомпанияси

67 (3)


«Ўзбекистон» радиоканали

91

«Yoshlar»

радиоканали

54

Тошкент радиоэшиттириш, овозэшиттириш ва овоз ёзиш уйи

122



Бухоро вилояти телерадиокомпанияси

67 (3)

«Оилавий» телеканали

53

«Bolajon» телеканали

101


Сурхондарё вилояти телерадиокомпанияси

74,5 (4)

Нукус

телерадиомаркази

188



«Navo» телеканали

26

«Sроrt»телерадиоканали» ДУК

181 (7)


Жиззах вилояти телерадиокомпанияси

57,5 (3)

«O'zbekiston MTRK Mediamarkazi» ДК

255 (9)



Сирдарё вилояти телерадиокомпанияси

49 (3)


«Toshkent» телерадиоканали» ДУК

179 (8)

«Madaniyat va ma`rifat» телерадиоканали» ДУК

227 (9)


Қашқадарё вилояти телерадиокомпанияси

72 (4)

Ахборот-таҳлил мультимедия маркази

9

«Madaniyat va ma`rifat» телеканали

180

Фарғона вилояти телерадиокомпанияси

82 (4)

«Тошкент» телеканали

141



«Maxsus avtokorxona» ДУК

209 (7)

Навоий вилояти телерадиокомпанияси

58,5 (3)

«Diyor» телеканали

47

«Тошкент» радиоканали

38


Хоразм вилояти телерадиокомпанияси

88 (3)



ГУП «Пансионат «Oqtosh» ДУК

43 + 25 (2)

«Dunyo bo`ylab» телерадиоканали» ДУК

171 (9)

«Mahalla» телерадиоканали» ДУК

154 (11)

«MTRK Poliklinikasi» ДУК

55,3 (3)

«Dunyo bo`ylab» телеканали

151

«Mahalla» телеканали

119

«Kinoteatr» телеканали

20


«Mash`al» радиоканали

35



«O'zbektelefilm» давлат унитар корхонаси

100 (7)


Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ходимларнинг умумий сони — 4 657 нафар, шундан бошқарув ходимлари — 213 нафар, бюджет ташкилотлари ишчилари сони — 2 841,5 нафар, шундан бошқарув ходимлари — 172 нафар; хўжалик ҳисобидаги корхоналар ишчилари сони — 1 815,5 нафар, шундан бошқарув ходимлари — 41 нафар.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2014 йил 17 декабрдаги ПҚ-2273-сон қарорига
3-ИЛОВА
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси марказий аппаратининг
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ТАШКИЛИЙ ТУЗИЛМАСИ
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish

Раис



Раиснинг биринчи ўринбосари

Раиснинг биринчи ўринбосари

Раиснинг ўринбосари

Раиснинг ўринбосари

Бухгалтерия

5

.

.


Телерадио кўрсатувларни мониторинг ва таҳлил қилиш бўлими

18

Техник назорат ва технологиялар бошқармаси

15

Молия-иқтисодиёт бошқармаси

7

Кадрлар билан ишлаш бошқармаси

6

Халқаро алоқалар бўлими

5


Режим ва хавфсизлик бўлими

5

Юридик бўлим

2

Телерадио кўрсатувларни мувофиқлаштириш ва режалаштириш бўлими

6

Компьютер, ахборотлаштириш ва медиатехнологиялар маркази

9

Инвестициялар бўлими

2



Ишлар бошқармаси

7

Иккинчи бўлим

2


Истиқболли медиалойиҳаларни ишлаб чиқиш бўлими

5

Капитал қурилиш ва жорий таъмирлаш бўлими

4

Бинога техник хизмат кўрсатиш, электр-таъминоти бўлими

56

Махсус қисм

2

Телевидение ва радиоэшиттириш архив фонди

29


Реклама ва маркетинг бўлими

7

Канцелярия, назорат ва хатлар бўлими

17

Рухсатнома бўлими

6


Кутубхона, архив, музей ва диспетчер

6


Таъминот бўлими

4

Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси марказий аппарати ходимларининг чекланган сони — 230 нафар, шу жумладан бошқарув ходимлари — 58 нафар.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2014 йил 17 декабрдаги ПҚ-2273-сон қарорига
4-ИЛОВА
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси орқали рақамли форматда телевизион кўрсатувларнинг
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ЎРТАЧА СУТКАЛИК ҲАЖМЛАРИ
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish

Т/р

Корхоналар ва ташкилотлар номи

Рақамли форматда телевизион кўрсатувларнинг

ўртача суткалик ҳажмлари

жами (соат) суткада*

Шундан йилига ўртача кунлик телевизион эшиттиришларнинг минимал миқдори

1.

«O`zbekiston» телерадиоканали» ДУК

24,0

12,0

2.

«Yoshlar» телеканали» АЖ

24,0

12,0

3.

«Sport» телерадиоканали» ДУК

24,0

12,0

4.

«Toshkent» телерадиоканали ДУК

24,0

12,0

5.

«Madaniyat va ma`rifat» телеканали» ДУК

24,0

12,0

6.

«Dunyo bo`ylab» телеканали» ДУК

24,0

12,0

7.

«Yoshlar» телерадиоканали» АЖ ҳузуридаги «Bolajon» телеканали»

15,0

8,0

8.

«Mahalla» телеканали»

24,0

10,0

9.

«Dunyo bo`ylab» ДУК ҳузуридаги «Kinoteatr» телеканали»

24,0

2,0

10.

«Yoshlar» телерадиоканали АЖ ҳузуридаги «Navo» телеканали»

24,0

3,0

11.

«O`zbekiston» телерадиоканали ДУК ҳузуридаги «Oilaviy» телеканал

24,0

4,0

12.

«Madaniyat va ma`rifat» телеканали» ДУК ҳузуридаги «Diyor» телеканали»

24,0

4,0

13.

Ҳудудий бўлинмалар

216,0

30,0

Жами:

495,0

133,0

Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
* Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги корхоналарининг рақамли форматдаги Ўзбекистон МТРКнинг телерадиоканаллар ва ҳудудий бўлинмалари маҳсулотларини узатиш ва тарқатиш хизматлари учун тўланадиган харажатлар бюджет маблағлари ҳисобидан амалга оширилади (телемаҳсулотларни аналог шаклда узатиш ва тарқатишда ушбу хизматларнинг амалдаги тўлов тартиби сақланиб қолинади).
(Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2014 й., 51-сон, 603-модда; 2017 й., 2-сон, 25-модда; Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 11.12.2019 й., 06/19/5892/4134-сон; Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 30.11.2021 й., 06/21/26/1111-сон)