Ҳужжат кучини йўқотган 14.08.2018 18.12.2014 йилдаги 347-сон
ONLINE TRANSLATE
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарори, 18.12.2014 йилдаги 347-сон
Kuchga kirish sanasi
22.12.2014
Ҳужжат кучини йўқотган 14.08.2018
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
қарори

Жисмоний тарбия ва спорт мутахассисларини қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш тартиби тўғрисидаги Низомни тасдиқлаш ҳақида
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
 LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 14 августдаги 658-сонли «Ўзбекистон Республикаси Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги ҳузурида Жисмоний тарбия ва спорт бўйича мутахассисларни илмий-методик таъминлаш, қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш маркази фаолиятини янада такомиллаштириш тўғрисида»ги қарорига асосан ўз кучини йўқотган.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
«Жисмоний тарбия ва спорт тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикасининг Қонунида ва Кадрлар тайёрлаш миллий дастурида белгиланган вазифаларга мувофиқ ҳамда Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Қонунларнинг ҳаволаки нормаларини амалга оширишга қаратилган норматив-ҳуқуқий ва бошқа ҳужжатларни ишлаб чиқиш режаларини тасдиқлаш тўғрисида» 2013 йил 15 июлдаги ПҚ-2003-сон қарорини бажариш юзасидан Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1. Жисмоний тарбия ва спорт мутахассисларини қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш тартиби тўғрисидаги Низом иловага мувофиқ тасдиқлансин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2. Вазирликлар ва идоралар ўзлари қабул қилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни бир ой муддатда ушбу қарорга мувофиқлаштирсинлар.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
3. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари А.И. Икрамов зиммасига юклансин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири Ш. МИРЗИЁЕВ
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Тошкент ш.,
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2014 йил 18 декабрь,
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
347-сон

Вазирлар Маҳкамасининг 2014 йил 18 декабрдаги 347-сон қарорига
ИЛОВА
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Жисмоний тарбия ва спорт мутахассисларини қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш тартиби тўғрисида
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
НИЗОМ

I. Умумий қоидалар
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1. Мазкур Низом «Таълим тўғрисида», «Жисмоний тарбия ва спорт тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси қонунларига ҳамда Кадрлар тайёрлаш миллий дастурида белгиланган вазифаларга мувофиқ олимпия захиралари коллежларининг, спорт мактабларининг раҳбар кадрлари, инструктор-методистлари ҳамда тренер-ўқитувчилари, шунингдек олий таълим муассасаларининг жисмоний тарбия ва спорт фаолияти бўйича педагог кадрларини (кейинги ўринларда жисмоний тарбия ва спорт мутахассислари деб аталади) қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш тартибини белгилайди.
(1-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 31 майдаги 329-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2017 й., 22-сон, 433-модда)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2. Нодавлат ташкилотлар ва жисмоний шахслар буюртмаларига биноан жисмоний тарбия ва спорт мутахассисларини қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш ихтиёрий равишда, белгиланган тартибда тузилган шартнома асосида мазкур Низомда белгиланган тартибда амалга оширилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
3. Мутахассисларни қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш ишларини ташкил этиш Ўзбекистон Республикаси Жисмоний тарбия ва спорт давлат қўмитаси (кейинги ўринларда ваколатли давлат органи деб аталади) томонидан манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда амалга оширилади.
(3-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 16 майдаги 288-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2017 й., 20-сон, 367-модда)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
4. Хорижий давлатларда таълим муассасаларини тамомлаган жисмоний тарбия ва спорт мутахассислари қайта тайёрлаш ва малака ошириш тизимида ўқишга базавий маълумоти тўғрисидаги ҳужжати нострификациядан ўтгандан кейин қўйилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
5. Жисмоний тарбия ва спорт мутахассисларини қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш тизимининг тузилмаси ва уни бошқариш қуйидаги тамойиллар асосида ташкил этилади:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
а) жисмоний тарбия ва спорт мутахассисларининг касбий маҳорати даражасини лавозим малака тавсифларига мувофиқлигини аниқлаш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
б) ёшларда миллий ғояга садоқат, ватанпарварлик, маънавий ва жисмоний етуклик, кенг дунёқарашга ва мустақил фикрлашга лаёқатлиликни ҳамда ташаббускорликни тарбиялаш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
в) ўқув ҳамда спортчилар тайёрлаш жараёнига замонавий педагогик ва ахборот технологияларини жорий этиш даражаси мониторингини олиб бориш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
г) кадрлар салоҳиятидан ҳамда мавжуд моддий-техника базасидан фойдаланиш имкониятларини кенгайтириш.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
6. Ваколатли давлат органи жисмоний тарбия ва спорт мутахассисларини қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш соҳасида:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
жисмоний тарбия ва спорт мутахассисларини қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш ишларини такомиллаштиришга доир мақсад ва вазифаларни белгилайди;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ўқув режа ва дастурларини тасдиқлайди;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
жисмоний тарбия ва спорт мутахассисларини қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини оширишни такомиллаштириш механизми ва усулларини, таълим мазмуни ва сифатига қўйиладиган давлат талабларини, қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш тизимини такомиллаштириш жараёни самарадорлигини аниқлайдиган динамик кўрсаткичларни ҳамда тингловчиларнинг прогноз контингентини белгилайди;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Марказнинг моддий-техника базасини, динамик кўрсаткичини ва прогноз контингентини мустаҳкамлаш чора-тадбирларини кўради.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
7. Жисмоний тарбия ва спорт мутахассисларини қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини оширишга Қорақалпоғистон Республикаси Жисмоний тарбия ва спорт давлат қўмитаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар жисмоний тарбия ва спорт бошқармалари (кейинги ўринларда ҳудудий бошқарув органлари деб юритилади), тасарруфида олий таълим муассасалари мавжуд бўлган вазирликлар ва идоралар, нодавлат ташкилотлари ва жисмоний шахслар буюртмачи ҳисобланади.
(7-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 16 майдаги 288-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2017 й., 20-сон, 367-модда)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
II. Жисмоний тарбия ва спорт мутахассисларини қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини оширишни ташкил этиш
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
8. Жисмоний тарбия ва спорт мутахассислари малакасини ошириш уларнинг билим ва маҳоратини янада такомиллаштириш учун ташкил этилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
9. Жисмоний тарбия ва спорт мутахассисларини қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш Ўзбекистон давлат жисмоний тарбия институти ҳузуридаги Жисмоний тарбия ва спорт бўйича мутахассисларни илмий-методик таъминлаш, қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш марказида (кейинги ўринларда Марказ деб аталади) амалга оширилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
10. Малака ошириш ва қайта тайёрлаш жараёни белгиланган тартибда тасдиқланган давлат талаблари, ўқув режа ва дастурлари асосида амалга оширилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
11. Буюртмачиларнинг навбатдаги календарь йилда жисмоний тарбия ва спорт мутахассислари малакасини ошириш ва уларни қайта тайёрлаш бўйича буюртмалари мутахассисларининг фамилияси, исми ва отасининг исми, қачон ва қайси таълим муассасасини битирганлиги, диплом бўйича мутахассислиги, иш жойи ва стажи, лавозими, охирги малака оширган вақти кўрсатилган ҳолда Марказга тақдим этилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
12. Марказ томонидан умумлаштирилган буюртмалар асосида малака ошириш ва қайта тайёрлаш курсларини ташкил этиш бўйича йиллик режа ваколатли давлат органи томонидан белгиланган тартибда тасдиқлангандан сўнг буюртмачиларга етказилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
13. Буюртмачилар мазкур режа асосида жисмоний тарбия ва спорт мутахассисларининг Марказга ўқишга етиб боришларини таъминлайдилар.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
14. Малака ошириш ёки қайта тайёрлашга юборилган жисмоний тарбия ва спорт мутахассислари Марказ раҳбарининг буйруғи билан тингловчилар сафига қабул қилинади. Тингловчилар гуруҳини шакллантиришда, курснинг ўқув режа ва дастурларини тайёрлашда базавий маълумот, мутахассислик, тоифа ва эгаллаб турган лавозими, шунингдек буюртмачининг талаблари ҳисобга олинади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
15. Қайта тайёрлаш ва малака ошириш курсларидаги ўқув жараёни олий таълим муассасаларидан тақдим этилган йиллик буюртманомалар бўйича гуруҳларнинг тўлдирилишига боғлиқ ҳолда тингловчилар сони, қоидага кўра, камида 15 — 20 кишини ташкил этган академик гуруҳларда ташкил этилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Истисно тариқасида, тингловчилар контингенти етарли бўлмаган йўналишларда, жумладан рус тилида дарс олиб бориладиган гуруҳларда, тингловчилар контингенти бир гуруҳ меъёрида йиғилмайдиган кам сонли алоҳида таълим йўналишларида ўқув жараёнини ташкиллаштиришда бир гуруҳдаги тингловчилар сони камида 5 нафар этиб белгиланиши мумкин.
(15-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 31 майдаги 329-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2017 й., 22-сон, 433-модда)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
16. Малака ошириш ва қайта тайёрлаш курсларидаги ўқув машғулотлари маъруза, амалий машғулот, семинар, тажриба алмашиш дарси, тренинг, интерфаол машғулотлар ва бошқа шаклларда олиб борилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
17. Айрим ўқув машғулотлари илғор таълим муассасалари, спорт мажмуалари ва бошқа ташкилотлар негизида ташкил этилиши мумкин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
18. Малака ошириш ва қайта тайёрлаш курсларини ташкил этиш, уларни талаб даражасида ўтказиш, таълим самарадорлигини таъминлаш учун шароитлар яратиш масъулияти Марказ раҳбари зиммасига юкланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
19. Тингловчи қуйидаги сабабларга кўра тингловчилар сафидан четлаштирилади:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ўз хоҳишига биноан;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
саломатлиги туфайли (тиббий комиссия маълумотномаси асосида);
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ўқув интизомини ва таълим муассасасининг ички тартиб-қоидаларини мунтазам равишда ёки бир маротаба қўпол равишда бузганлиги учун;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
таълим дастурларини ўзлаштирмагани (назорат турлари бўйича тестларни топшира олмагани) учун;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
малака ошириш (18 соатдан ортиқ) ёки қайта тайёрлаш (36 соатдан ортиқ) курсидаги дарс машғулотларини узрли сабабларсиз қолдиргани учун;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
шартнома асосида ўқитиш билан боғлиқ мажбуриятларни бажармагани учун (шартнома асосида ўқиётган тингловчилар учун);
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
тингловчи суд томонидан озодликдан маҳрум этилганлиги сабабли;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
вафот этганлиги сабабли.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
20. Тингловчилар малака ошириш ёки қайта тайёрлаш курсидан четлатилганда унга сабаблари кўрсатилган ҳолда маълумотнома берилади, шунингдек бу ҳақда буюртмачига маълум қилинади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Малака ошириш курсидан четлатилган ёки якуний назоратдан ўта олмаган тингловчи бир йил мобайнида буюртмачи ташкилот томонидан, унга иш ҳақи сақланмаган ҳолда, таътил бериш тартибида малака оширишга қайта юборилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
21. Узоқ ҳудудлардан келган тингловчилар шартнома мажбуриятларига биноан ўқиш даврида таълим муассасаси имкониятларига кўра вақтинча турар жой билан таъминланиши мумкин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
III. Жисмоний тарбия ва спорт мутахассисларининг малакасини ошириш
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
22. Жисмоний тарбия ва спорт мутахассисларининг малакасини ошириш ҳар беш йилда камида бир марта амалга оширилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
23. Жисмоний тарбия ва спорт мутахассисларининг малакасини ошириш шакллари қуйидагилардан иборат:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
тўғридан-тўғри малака ошириш (таълим дастурлари бўйича ўқитиш):
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
малака ошириш бўйича ихтисослаштирилган таълим муассасасида (академия, институт, марказ, факультет ва курсларда) ўқитиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
базавий таълим муассасасида ўқитиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
«Устоз-шогирд» методи бўйича таълим муассасасида ўқитиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
тажриба орттириш (ишлаб чиқаришда, илмий-тадқиқот муассасасида, хорижда);
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
масофавий малака ошириш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
мустақил ўқиб билим орттириш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
билвосита малака орттириш (таълим дастурларисиз ўқитиш):
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
илмий (илмий-педагогик) Кенгашнинг қарори бўйича ижодий таътил;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
очиқ ўқув машғулотлари;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
илмий, илмий-методик ва илмий-амалий семинарлар, конференциялар ва шу каби ташкилий тадбирларда маърузалар билан қатнашиш.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
24. Марказда жисмоний тарбия ва спорт мутахассисларининг малакасини ошириш касбий фаолият, умумтаълим, умумкасбий ва махсус фанлар бўйича Давлат талабларига, тегишли ихтисосликнинг спорт соҳаси кадрларига қўйиладиган малака ва меҳнат бозори талабларига мувофиқ тингловчиларнинг касбий билимлари, малака ва кўникмаларини чуқурлаштиришга мўлжалланган таълим дастурларидан иборат бўлади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
25. Малака ошириш муддати 4 ҳафта (144 соат)дан кам бўлмаган ҳажмда белгиланиб, асосий иш жойидан тўлиқ ажралган ва қисман ажралган ҳолда, 2+2 ёки 3+1 схемалари бўйича (тегишли равишда 50 ёки 75 фоиз — яшаш жойи бўйича мустақил равишда билим орттириш, 50 ёки 25 фоиз — бевосита таълим муассасасида ўқитиш) амалга оширилиши мумкин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Бунда ўқув юкламасининг энг кўп ҳажми ҳар ҳафтада 36 соатни (54 академик соатни), аудитория машғулотларининг энг кўп ҳажми ҳар ҳафтада 24 соатни (36 академик соатни) ташкил қилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Айрим ҳолларда раҳбар кадрлар малакасини ошириш тўғридан-тўғри шаклларининг умумий давом этиш муддати, асосий ишдан ажралган ҳолда ўқитишда, камида 3 ҳафта (144 соат), аудитория машғулотларининг ва мустақил ишларнинг энг юқори ҳажми ҳафтасига 48 соат этиб белгиланиши мумкин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўқитишнинг бундай шакллари ахборот узатишнинг замонавий ахборот-коммуникация воситалари ва малака ошириш бўйича махсус курслар мавжуд бўлган ва зарур моддий-техник база билан жиҳозланган, етарли илмий-методик ва интеллектуал салоҳиятга эга бўлган таълим муассасаларида амалга оширилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
26. Аудитория машғулотларининг барча турлари учун 80 дақиқа давом этадиган дарс жуфтлиги белгиланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
27. «Устоз-шогирд» методи бўйича таълим муассасасида малака ошириш дастурлари таълим муассасасининг ўзида, бириктирилган олий таълим муассасаларида ёки спорт соҳасидаги муассасаларда юксак касбий маҳоратга эга бўлган юқори малакали устозлар раҳбарлигида, аттестация-баҳолаш синовлари ўтказиш йўли билан сертификациялаш орқали амалга оширилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Малака оширишнинг «Устоз-шогирд» шакли асосий ишдан ажралмаган ҳолда амалга оширилади. Малака ошириш таълим дастурининг тузилмаси, ўтказилиш тартиби ва баҳолаш методлари Марказ томонидан ишлаб чиқилади ва ваколатли давлат органи томонидан тасдиқланади. Мазкур шаклдаги таълим дастурининг давомийлиги тасдиқланган таълим дастуридаги меъёрий ҳужжатлар билан белгиланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
28. Тажриба орттириш (ишлаб чиқаришда, илмий-тадқиқот муассасасида, хорижда) — жисмоний тарбия ва спорт соҳасининг тегишли тармоқларида фан-техника тараққиётининг энг янги ютуқлари, замонавий техника ва технологиялар билан таништириш, амалий билимлар, кўникма ва малакаларни чуқурлаштириш мақсадида етакчи таълим муассасалари, илмий-тадқиқот муассасалари ва хорижий давлатларда амалга оширилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Тажриба орттиришнинг давомийлиги эҳтиёждан келиб чиққан ҳолда белгиланади ҳамда асосий ишдан ажралган ва ажралмаган ҳолда амалга оширилади. Тажриба орттириш режаси таълим муассасаси ва тажриба орттиришга юбораётган ташкилот билан биргаликда тузилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
29. Жисмоний тарбия ва спорт мутахассисларининг хорижда тажриба орттириши Жисмоний тарбия ва спорт давлат қўмитаси, хорижий мамлакатлар ва халқаро спорт ташкилотлари томонидан мамлакатда жисмоний тарбия ва спорт тизимини ривожлантириш ва такомиллаштиришга кўмаклашиш учун ажратилган грантларга мувофиқ амалга оширилади.
(29-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 16 майдаги 288-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2017 й., 20-сон, 367-модда)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
30. Масофавий малака ошириш — соҳа кадрларининг касбий эҳтиёжларидан келиб чиққан ҳолда ишлаб чиқилган ва масофадан ўқитишни амалга оширишга мўлжалланган махсус таълим дастуридир.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
31. Жисмоний тарбия ва спорт мутахассисларининг масофавий малака ошириш таълим дастурлари Марказ томонидан ишлаб чиқилади ва ваколатли давлат органи томонидан тасдиқланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
32. Масофавий малака ошириш курслари ахборот узатишнинг замонавий ахборот-коммуникация воситалари, малака ошириш бўйича махсус виртуал курслар мавжуд бўлган ва зарур моддий-техник база билан жиҳозланган, етарли илмий-методик ва интеллектуал салоҳиятга эга бўлган, малака ошириш бўйича ихтисослаштирилган таълим муассасаларида ташкил этилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
33. Масофавий малака оширишни жорий этишда барча таълим жараёнларининг асосий компонентлари, ўқитишнинг илғор усулларига асосланган, таълим олувчи ҳамда таълим берувчи ўртасидаги ўзаро муносабатлар тартиби аниқланган бўлиши ва таъминланиши зарур.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
34. Масофавий малака ошириш шакли юқори салоҳиятга эга бўлган, замонавий ахборот технологиялари билан ишлашнинг амалий кўникмаларини эгаллаган, ўзини ўзи камол топтириш жараёнига танқидий ва ижодий ёндашишга қодир бўлган соҳа кадрлари учун ташкил этилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
35. Масофавий малака ошириш курсларида электрон мультимедиали қўлланмалар, виртуал кутубхоналар, видеоконференциялар, Интернет ёрдамида мулоқот ва ахборот олиш имкониятларидан фойдаланилади. Масофавий таълим олувчилар таълим сифатининг назорати уч турда (бошланғич, оралиқ, якуний) амалга оширилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
36. Масофавий малака ошириш курслари тингловчиси Интернет тармоғи орқали малака ошириш ва қайта тайёрлаш муассасалари веб-сайтларининг электрон рўйхатидан ўтиши учун ўз анкета маълумотларини киритади. Рўйхатдан ўтган тингловчига бошланғич тест синовларидан ўтиш вазифаси топширилади. Бошланғич тест синовларини топширган тингловчига курс модулларини ўзлаштиришга рухсат берилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
37. Тингловчилар масофавий малака ошириш курсининг ўқув жадвали бўйича модулларни веб-саҳифада тақдим этилган ўқув-услубий материаллар асосида мустақил равишда ўзлаштирадилар. Ўқув модулларини ўзлаштириш жараёнида режа асосида ўтказиладиган оралиқ синов топшириқлари (тест, реферат, ишланмалар, ёзма иш ва ҳ.к.)ни бириктириб қўйилган тьюторга электрон почта орқали юборадилар. Тингловчилар мустақил ўзлаштириш жараёнида юзага келадиган қийинчиликлар ва муаммоларни ҳал этиш учун тьюторга электрон почта, телефон, чат ва электрон форумлар орқали мурожаат этишлари мумкин. Тьютор томонидан баҳоланган топшириқлар натижалари асосида (ўзлаштириш кўрсаткичи 75 фоиздан юқори бўлган) тингловчиларга якуний назоратни топширишга рухсат берилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
38. Тингловчилар малака ошириш курсини муваффақиятли ўзлаштириб бўлгандан сўнг, малака ошириш муассасаси томонидан якуний назорат ўтказилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Якуний назорат тест саволлари ва илмий-амалий лойиҳа иши ҳимоясидан иборат бўлади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Якуний назорат учун Давлат аттестация комиссияси тузилади, тингловчилар «юзма-юз» шаклида якуний тест топширадилар ва илмий-амалий лойиҳа ишларини ҳимоя қиладилар.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
39. Мустақил ўқиб билим орттириш — таълим даражаси ва сифатига қўйилган Давлат талабларига мувофиқ ўқитиладиган фан ва касбий фаолият бўйича янги билимлар, малака ва кўникмаларнинг соҳа кадрлари томонидан мустақил ўзлаштирилишидан иборат.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Мустақил ўқиб билим орттириш шакли барқарор юқори профессионал рейтингга эга бўлган, замонавий ахборот технологиялари билан ишлашнинг амалий кўникмаларини эгаллаган, ўзини ўзи камол топтириш жараёнига танқидий ва ижодий ёндашишга қодир бўлган соҳа мутахассислари учун тавсия этилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
40. Билвосита малака орттириш (таълим дастурларисиз ўқитиш) юқори профессионал рейтингга, замонавий ахборот технологиялари билан ишлашнинг амалий кўникмаларига эга, ўзини ўзи камол топтириш жараёнига танқидий ва ижодий ёндашувчи, мустақил ўқиб билим орттириш шаклида малака ошириш салоҳиятига эга бўлган соҳа мутахассислари таълим муассасаси илмий (педагогик) Кенгашнинг қарори бўйича ижодий таътил бериш орқали амалга оширилади. Ижодий таътил муддати қонунчилик доирасида белгиланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
IV. Жисмоний тарбия ва спорт мутахассисларини қайта тайёрлашни ташкил этиш
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
41. Жисмоний тарбия ва спорт мутахассисларини қайта тайёрлаш фақат асосий ишдан ажралган ҳолда бевосита Марказ томонидан кундузги шаклда амалга оширилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
42. Қайта тайёрлаш дастурларини ўзлаштириш муддати 16 ҳафта (576 соат)дан кам бўлмаган ҳажмда белгиланади. Ўқув юкламасининг энг юқори ҳажми ҳафтасига 36 соатни, шундан аудитория машғулотларининг энг юқори ҳажми ҳафтасига 24 соатни ташкил этади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
43. Қайта тайёрлаш бўйича Марказда ўқитиш буюртмачининг якка тартибдаги топшириғи ёки аниқ йўналтирилган дастури асосида, Давлат талабларига, шунингдек таълимни бошқариш бўйича ваколатли давлат органи талабларига мувофиқ ишлаб чиқилган дастурлар бўйича амалга оширилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
44. Қайта тайёрлаш бўйича Марказда ўқитиш 2 + 2 ёки 3 + 1 схемалари бўйича (тегишли равишда 50 ёки 75 фоиз — яшаш жойи бўйича мустақил равишда билим орттириш, 50 ёки 25 фоиз — бевосита таълим муассасасида) ўқитиш шаклларида ҳам ташкил этилиши мумкин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
45. Жисмоний тарбия ва спорт мутахассисларини қайта тайёрлаш дастурлари ходимнинг базавий олий таълим бўйича мутахассислигига кирган умумкасбий ва махсус фанлар ҳажми қайта тайёрланишга мўлжалланган фан ёки мутахассислик учун берилган фанлар ҳажмининг 60 фоизидан ортиғи мос келган тақдирда, етишмайдиган фанлар ҳажмини таълим дастурларига киритиш мумкин бўлган ҳолларда амалга оширилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
46. Тингловчилар оралиқ назорат топшириқларини муваффақиятли бажариб, курсни тўлиқ ўзлаштириб бўлгандан сўнг, Марказ томонидан якуний аттестациядан ўтишга рухсат берилади. Якуний аттестацияни ўтказиш учун Давлат аттестация комиссияси тузилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Якуний аттестация тест саволлари ва битирув малакавий иш (ёки илмий-амалий лойиҳа иши) ҳимоясидан иборат бўлади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
V. Қайта тайёрлаш ва малака ошириш курсларини тамомлаганлик тўғрисида давлат намунасидаги ҳужжатлар
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
47. Қайта тайёрлаш ва малака ошириш бўйича таълим дастурлари талабларини муваффақиятли бажарган жисмоний тарбия ва спорт мутахассисларига тегишли равишда давлат намунасидаги қуйидаги ҳужжатлар берилади:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
а) мазкур Низомга 1-иловага мувофиқ малака ошириш ҳақида сертификат — камида 4 ҳафта (144 соат) ҳажмида таълим дастурларидан ўтган жисмоний тарбия ва спорт мутахассислари учун ва камида 3 ҳафта (144 соат) ҳажмида таълим дастурларидан муваффақиятли ўтган раҳбар кадрлар учун;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
б) мазкур Низомга 2-иловага мувофиқ қайта тайёрлаш ҳақида диплом — жисмоний тарбия ва спорт мутахассислари учун камида 16 ҳафта (576 соат) ҳажмида таълим дастурларидан муваффақиятли ўтгандан сўнг, якуний аттестация натижасига кўра берилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
48. Якуний аттестация натижасида ўқитиш дастурини ўзлаштириш юзасидан қониқарсиз баҳо олган тингловчиларга ўқув курсини тамомлаганлик тўғрисидаги маълумотнома берилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Қайта тайёрлаш ва малака ошириш ўқув дастурини ўзлаштирганлик тўғрисидаги диплом ва сертификат белгиланган тартибда расмийлаштирилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
VI. Жисмоний тарбия ва спорт мутахассисларини қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини оширишни молиялаштириш
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
49. Жисмоний тарбия ва спорт мутахассисларини қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш тадбирларини молиялаштириш қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда қуйидагилар ҳисобига амалга оширилади:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ушбу мақсадлар учун ҳар йили Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети параметрларида назарда тутиладиган маблағлар;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
малака ошириш тизимида таълим муассасаларининг жисмоний тарбия ва спорт мутахассисларини ўқитиш учун буюртмачиларнинг маблағлари;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
юридик ва жисмоний шахсларнинг кадрларни қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш учун мақсадли бадаллари;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
жисмоний тарбия ва спорт мутахассисларини қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш учун жалб этиладиган грантлар ҳамда хорижий кредитлар маблағлари;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
таълим хизматларини кўрсатиш, илмий-педагогик, ишлаб чиқариш ва бошқа фаолият турларидан олинган даромадлар;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
юридик ва жисмоний шахсларнинг ҳомийлик хайриялари;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
қонун ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа манбалар.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
50. Жисмоний тарбия ва спорт мутахассисларининг малакасини ошириш учун Марказга ишдан ажралган ҳолда ўқишга юборилган тингловчиларнинг ўқиши даврида асосий иш жойи бўйича лавозими сақланиб қолади ва уларга ўрнатилган тартибда кафолатли тўловлар тўланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ишдан ажралган ҳолда жисмоний тарбия ва спорт мутахассисларининг малакасини ошириш учун Марказга ўқиш учун бошқа жойлардан юборилган тингловчиларга қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда ўқишга бориш ва ундан қайтиш бўйича бир марталик йўл ҳақи харажатлари уларни юборган томон ҳисобидан қопланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
51. Шартнома асосида қайта тайёрлаш курслари учун ўзини ўзи маблағ билан таъминлаш тамойиллари асосида сарф-харажатлар сметаси Марказ томонидан тузилади ва унинг раҳбари томонидан тасдиқланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Сметада курснинг ўқув дастури ва режасида назарда тутилган барча дарс машғулотлари учун тўланадиган соатбай ҳақ, курснинг моддий-техника таъминоти, курсни ташкил этиш ва ўтказишга жалб этилган (раҳбар, педагог ва техник) ходимларга тўланадиган иш ҳақи, уларни рағбатлантириш, шунингдек тўланадиган солиқлар учун маблағлар назарда тутилади. Бунда қайта тайёрлаш курсларида ўқиш учун тингловчи томонидан тўланадиган маблағ мазкур курсларни ўтказиш учун сарфланадиган харажатлар ҳажмидан келиб чиққан ҳолда (сметадаги жами харажатларни тингловчилар сонига бўлиш орқали) ҳисоблаб чиқилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
52. Жисмоний тарбия ва спорт мутахассислари малакасини ошириш ва уларни аттестациядан ўтказиш бўйича молиявий ҳисоботлар қонун ҳужжатлари асосида олиб борилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
VII. Якунловчи қоида
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
53. Жисмоний тарбия ва спорт мутахассисларини қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш бўйича низолар қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда ҳал этилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Жисмоний тарбия ва спорт мутахассисларини қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш тартиби тўғрисидаги Низомга
1-ИЛОВА

Малака ошириш ҳақида давлат намунасидаги
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
СЕРТИФИКАТ
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
(тавсифи)

Малака ошириш тўғрисидаги сертификат А4 форматли оқ қоғозда офсет усулида беш хил рангдан фойдаланган ҳолда: матн учун — қора рангда, расмлар тасвири учун — яшил, кўк, қизил рангларда, фон учун — оч кул рангда босиб чиқарилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Варақнинг чап қисмида четидан 10 мм чекинган ҳолда эни 32 мм бўлган Ўзбекистон Республикаси Давлат байроғи тасвирланган тасма жойлаштирилади. Тасманинг юқори қисмида диаметри 30 мм бўлган Ўзбекистон Республикаси Давлат гербининг тасвири, паст қисмида эса — 35 мм ўлчамли иккита квадрат қўшилишидан ҳосил бўлган саккиз қиррали юлдуз, юлдузнинг ўртасида муҳр учун 25 мм диаметрли оқ айлана жойлашган.

Варақнинг қолган қисмида юқорида лотин ёзуви билан давлат тилида «O`ZBEKISTON RESPUBLIKASI. Malaka oshirish haqida SERTIFIKAT» сўзлари босилади. Сертификат икки лотин ҳарфи — MO ва олти рақамли сондан иборат тартиб рақами билан таъминланган. Барча матн нақшли растрдан иборат оч кул ранг фонда босиб чиқарилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Сертификат:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
босиб чиқаришнинг икки усули — офсет ва юқори усули;

ёруғлик воситасида нусха кўчиришни қийинлаштириш учун очиқ ранглар;

нақшли растр;

ҳар хил рангли растрлардан фойдаланиш йўли билан турли рангларни ташкил этиш;

махсус қоғозлар;

ўзгарадиган рақамлардан иборат тартиб рақами қўлланган ҳолда олтита ҳимояга эга.

‎‎(Ўзбекистон Республикаси Давлат гербининг тасвири )

‎O`zbekiston Respublikasi
‎Malaka oshirish haqida
‎SERTIFIKAT

‎MO № 000000

‎‎_______________________________________________________________

‎‎(Jismoniy tarbiya va sport mutaxassisining familiyasi, ismi, otasining ismi)

‎20___yil ________________________dan 20___yil __________________________gacha

‎‎______________________________________________________________________da

‎‎(Malaka oshirish ta`lim muassasasining nomi)

‎‎jami ________________________________________________________________soatli
‎‎________________________________________________________________________

‎‎(Malaka oshirish kursining nomi)

bo`yicha malakasini oshirdi.‎

Muhr o`rni‎

Direktor ______________‎

‎‎Sana _______________ Qayd raqami_________
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Жисмоний тарбия ва спорт мутахассисларини қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш тартиби тўғрисидаги Низомга
2-ИЛОВА
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Қайта тайёрлаш ҳақида давлат намунасидаги
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ДИПЛОМ

Қайта тайёрлаш тўғрисидаги диплом А4 форматли оқ қоғозда офсет усулида беш хил рангдан фойдаланган ҳолда: матн учун — қора рангда, расмлар тасвири учун — яшил, кўк, қизил рангларда, фон учун — оч пушти рангда босиб чиқарилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Варақнинг чап қисмида четидан 10 мм чекинган ҳолда эни 32 мм бўлган Ўзбекистон Республикаси Давлат байроғи тасвирланган тасма жойлаштирилади. Тасманинг юқори қисмида диаметри 30 мм бўлган Ўзбекистон Республикаси Давлат гербининг тасвири, паст қисмида эса — 35 мм ўлчамли иккита квадрат қўшилишидан ҳосил бўлган саккиз қиррали юлдуз, юлдузнинг ўртасида муҳр учун 25 мм диаметрли оқ айлана жойлашган.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Варақнинг қолган қисмида юқорида лотин ёзуви билан давлат тилида «O`ZBEKISTON RESPUBLIKASI. Qayta tayyorlash haqida DIPLOM» сўзлари босилади. Диплом икки лотин ҳарфи — QТ ва олти рақамли сондан иборат тартиб рақами билан таъминланган. Барча матн нақшли растрдан иборат оч пушти ранг фонда босиб чиқарилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Диплом:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
босиб чиқаришнинг икки усули — офсет ва юқори усули;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ёруғлик воситасида нусха кўчиришни қийинлаштириш учун очиқ ранглар;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
нақшли растр;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ҳар хил рангли растрлардан фойдаланиш йўли билан турли рангларни ташкил этиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
махсус қоғозлар;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ўзгарадиган рақамлардан иборат тартиб рақами қўлланган ҳолда олтита ҳимояга эга.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish

‎‎(Ўзбекистон Республикаси Давлат гербининг тасвири )

‎O`zbekiston Respublikasi
‎Qayta tayyorlash haqida
‎ DIPLOM

‎‎QT № 000000

‎‎_______________________________________________________________

(Jismoniy tarbiya va sport mutaxassisining familiyasi, ismi, otasining ismi)

‎20___yil ________________________dan 20___yil __________________________gacha

‎‎______________________________________________________________________da

(Qayta tayyorlash ta`lim muassasasining nomi)

________________________________________________________soatga mo`ljallangan
‎‎________________________________________________________________________

(Qayta tayyorlash kursining nomi)

‎‎qayta tayyorlsh kursida ta`lim olib, _____________________________________________

‎________________________________________________________________________

_‎_______________________________________________mavzusida bitiruv ishini Davlat

‎attestatsiya komissiyasida ________________________________bahoga himoya qildi.

Muhr o`rni‎

Direktor ______________‎

‎‎Sana ________________ ‎ Qayd raqami____________
(Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2014 й., 51-сон, 609-модда; 2017 й., 20-сон, 367-модда, 22-сон, 433-модда)