03.09.1993 йилдаги 940-XII-сон
ONLINE TRANSLATE
Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг Қарори, 03.09.1993 йилдаги 940-XII-сон
Kuchga kirish sanasi
15.01.1994
Ҳужжат 15.01.1994 00 санаси ҳолатига
Амалдаги версияга ўтиш
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Қарори
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИДАГИ МАЪМУРИЙ-ҲУДУДИЙ БИРЛИКЛАР, АҲОЛИ ПУНКТЛАРИ, КОРХОНАЛАР, МУАССАСАЛАР, ТАШКИЛОТЛАР, ФИЗИК-ЖУҒРОФИЙ, ГЕОЛОГИК ВА БОШҚА ТОПОНИМИК ОБЪЕКТЛАРНИНГ НОМЛАРИНИ ТАРТИБГА СОЛИШ ТЎҒРИСИДА
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Маъмурий-ҳудудий бирликлар, аҳоли пунктлари, корхоналар, муассасалар, ташкилотлар, физик-жуғрофий, геологик ва бошқа топонимик объектларнинг номларини тартибга солиш, шунингдек Ўзбекистон халқларининг тарихи ва анъаналари билан боғлиқ топонимлар муҳофаза қилинишини таъминлаш мақсадида, Ўзбекистон Республикасининг Конституциясига ва «Ўзбекистон Республикасининг маъмурий-ҳудудий тузилишига доир масалаларини ҳал қилиш тартиби тўғрисида»ги Қонунга мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгаши қарор қилади:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1. Ўзбекистон Республикасидаги маъмурий-ҳудудий бирликлар, аҳоли пунктлари, корхоналар, муассасалар, ташкилотлар, физик-жуғрофий, геологик ва бошқа топонимик объектларга ном бериш ҳамда уларнинг номини ўзгартириш тартиби тўғрисидаги Низом тасдиқлансин (илова қилинади).
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2. Вазирлар Маҳкамаси топонимик объектларга машҳур кишиларнинг номини бериш масалаларини мувофиқлаштирувчи Республика комиссияси тузсин ҳамда ушбу комиссия тўғрисида Низом ишлаб чиқсин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг Раиси Ш. ЙЎЛДОШЕВ
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Тошкент ш.,
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1993 йил 3 сентябрь,
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
940-XII-сон
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish

Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг

1993 йил 3 сентябрдаги 940-XII-сонли

қарори билан тасдиқланган

Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикасидаги маъмурий-ҳудудий бирликлар, аҳоли пунктлари, корхоналар, муассасалар, ташкилотлар, физик-жуғрофий, геологик ва бошқа топонимик объектларга ном бериш ҳамда уларнинг номини ўзгартириш тартиби тўғрисида
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
НИЗОМ
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
I. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1. Ушбу Низом:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
маъмурий-ҳудудий бирликлар ва аҳоли пунктларига;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
маҳаллалар, шоҳ кўчалар, кўчалар, тор кўчалар, майдонлар, хиёбонлар, парклар, кўприклар ва аҳоли пунктлари бошқа таркибий қисмларига;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
саноат ва қишлоқ хўжалик корхоналари, жамоа хўжаликлари ва ўзга кооператив хўжаликлар, қурилиш, лойиҳалаш, илмий-текшириш, геология ташкилотлари, соғлиқни сақлаш муассасалари, олий ва ўрта махсус ўқув юртлари, ҳунар-техника билим юртлари, умумий таълим мактаблари, мактабгача, мактабдан ташқари болалар муассасалари ва халқ таълимининг бошқа муассасалари, сув иншоотлари, аэропортлар, темир йўл бекатлари, сув транспорти воситалари ва ўзга объектларга (бундан буён матнда корхоналар, муассасалар, ташкилотлар деб юритилади);
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Физик-жуғрофий ва геологик объектларга ном бериш, уларнинг номини ўзгартириш, шунингдек номларни тўғри ёзиш тартибини белгилаб беради.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2. Ушбу Низомда санаб ўтилган объектларга бериладиган номлар содда, қисқа бўлиши ва илмий топономика талабларига жавоб бериши лозим. Объектларга ном бериш ва уларнинг номини ўзгартиришда жуғрофий, тарихий, миллий, табиий ва бошқа маҳаллий шароитлар, шунингдек умумдавлат манфаатлари ҳисобга олинади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Корхоналар, муассасалар, ташкилотларга бериладиган номлар, қоида тариқасида уларнинг жойлашган ерини, фаолият мавзуини ва қайси идорага қарашлигини акс эттириши керак. Мазкур объектларга давлат тилида ягона шаклда ифодаланган қисқартма ва шартли номлар берилиши мумкин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
3. Маъмурий-ҳудудий бирликлар, маҳаллалар, шоҳ кўчалар, кўчалар, тор кўчалар, майдонлар ва аҳоли пунктларининг бошқа таркибий қисмларига ном бериш ҳамда уларнинг номини ўзгартириш бўйича таклифлар тайёрлаш учун вилоятлар, туманлар ва шаҳарларнинг ҳокимлари махсус топонимик комиссиялар тузишлари мумкин бўлиб, уларнинг таркибига тарихчилар, тилшунослар, меъморлар, ўлкашунослар, картографлар ва манфаатдор ташкилотларнинг ўзга ходимлари жалб этилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
4. Ушбу Низом шунингдек табиат ёдгорликларига, ҳайкалтарошлик санъати асарларига ном бериш тартибини ҳам белгилайди.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
II. МАЪМУРИЙ-ҲУДУДИЙ БИРЛИКЛАР ВА АҲОЛИ ПУНКТЛАРИГА НОМ БЕРИШ ҲАМДА УЛАРНИНГ НОМИНИ ЎЗГАРТИРИШ
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
5. Вилоятлар, туманлар ва шаҳарларга ном бериш ҳамда уларнинг номини ўзгартириш тегишли халқ депутатлари Кенгашларининг тақдимномасига биноан Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгаши томонидан амалга оширилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Қорақалпоғистон Республикасида туманлар ва шаҳарларга ном бериш ва уларнинг номини ўзгартириш Қорақалпоғистон Республикаси Олий Кенгаши томонидан амалга оширилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
6. Шаҳарчалар, қишлоқлар, овуллар ва аҳоли пунктларига ном бериш ҳамда уларнинг номини ўзгартириш халқ депутатлари вилоят Кенгашлари томонидан, Қорақалпоғистон Республикасида эса — Қорақалпоғистон Республикаси Олий Кенгаши Раёсати томонидан тегишли халқ депутатлари туман, шаҳар Кенгашларининг сессияларида қабул қилинган қарорлар мавжуд бўлган тақдирда амалга оширилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
7. Маъмурий-ҳудудий бирликлар ва аҳоли пунктларининг номини ўзгартириш фақат алоҳида ҳолларда амалга оширилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
8. Шаҳарчалар, қишлоқлар, овуллар ва аҳоли пунктларига ном бериш ҳамда уларнинг номини ўзгартириш чоғида Қорақалпоғистон Республикасида ёки мазкур вилоятда мавжуд бўлган, вилоятлар, шаҳарлар ва туманларга эса — Ўзбекистон Республикасида мавжуд бўлган номларни бериш тақиқланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
9. Вилоятлар, шаҳарлар, туманлар, қишлоқлар, овуллар, шаҳарчалар ва бошқа аҳоли пунктларига одамлар номини бериш, шунингдек уларни тарихий воқеалар шарафига номлаш тақиқланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
III. МАҲАЛЛАЛАР, ШОҲ КЎЧАЛАР, КЎЧАЛАР, ТОР КЎЧАЛАР, МАЙДОНЛАРГА ВА АҲОЛИ ПУНКТЛАРИНИНГ БОШҚА ТАРКИБИЙ ҚИСМЛАРИГА НОМ БЕРИШ ҲАМДА УЛАРНИНГ НОМИНИ ЎЗГАРТИРИШ
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
10. Маҳаллалар, шоҳ кўчалар, кўчалар, тор кўчалар, майдонлар, хиёбонлар, парклар, кўприкларга ҳамда аҳоли пунктларининг бошқа таркибий қисмларига ном бериш ва уларнинг номини ўзгартириш шаҳарлардаги, қишлоқлардаги, овуллардаги, шаҳарчалардаги маҳаллалар фуқароларининг ўзини ўзи бошқариш органлари тақдимномасига биноан шаҳар ҳамда туман ҳокимлари томонидан амалга оширилади. Ҳокимларнинг ушбу масалага доир қарорлари тегишли халқ депутатлари Кенгаши томонидан тасдиқланиши лозим.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
11. Янги кўчалар, майдонлар ва аҳоли пунктларининг бошқа таркибий қисмларига ном бериш янгитдан қурилаётган туманларнинг бош режаларини тасдиқлаш билан бир пайтда ёки янги қурилиш учун ерларни ажратиш чоғида амалга оширилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Маҳаллалар, шоҳ кўчалар, кўчалар, тор кўчалар, майдонлар ва аҳоли пунктларининг бошқа таркибий қисмларига ана шу аҳоли пунктида мавжуд номларни бериш тақиқланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
12. Маҳаллалар, шоҳ кўчалар, кўчалар, тор кўчалар, майдонлар ва аҳоли пунктлари бошқа таркибий қисмларининг номи, одатда бошқа объектлар билан бир хил номга эга бўлганда, номи қоида тариқасида, хунук бўлганда ёки ушбу аҳоли пункти қайта қурилиш билан боғлиқ тарзда ўзгартирилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
IV. КОРХОНАЛАР, МУАССАСАЛАР ВА ТАШКИЛОТЛАРГА НОМ БЕРИШ ҲАМДА УЛАРНИНГ НОМИНИ ЎЗГАРТИРИШ
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
13. Корхона, муассаса, ташкилот ва бошқа объектни тузиш тўғрисидаги масала ҳал қилинаётган бир пайтда уларга ном берилади. Хусусан:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
республика бўйсунувидаги объектларга — тегишли вазирлик, давлат қўмитаси ва идораси тақдимномасига биноан Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан, ушбу объект жойлашган ҳудуддаги маҳаллий ҳокимият органининг розилиги бўлган тақдирда;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
маҳаллий бўйсунувдаги объектларга — Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимлари томонидан ном берилади. Бунда қабул қилинган қарор кейинчалик тегишли халқ депутатлари Кенгашлари томонидан тасдиқланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
14. Амалдаги қонун ҳужжатларига мувофиқ Ўзбекистон Республикасининг вазирларига, давлат қўмиталарининг ва идораларининг раҳбарларига корхоналар, муассасалар, ташкилотлар ва давлатнинг бошқа объектларини тузиш, қайта ташкил этиш ва бирлаштириш ҳуқуқи берилган ҳолларда ана шу объектларга ном бериш ҳамда уларнинг номини ўзгартириш — улар жойлашган ҳудуддаги туман, шаҳарларнинг ҳокимликлари билан келишиб қилинган ҳолда тегишли вазирликлар, давлат қўмиталари ва идоралар томонидан амалга оширилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
15. Ўзбекистон Республикаси вазирликлари, давлат қўмиталари ва идоралари тизимига кирувчи давлат корхоналари, ташкилотлари ҳамда маҳаллий бўйсунувидаги ўзга объектларга Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимлари томонидан бериладиган номлар тегишли вазирликлар, давлат қўмиталари ҳамда идоралар билан келишиб олиниши лозим.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
16. Корхоналар, муассасалар ва ташкилотларга Қорақалпоғистон Республикаси ёки мазкур вилоят ва Тошкент шаҳри ҳудудида жойлашган бошқа объектларга илгари берилган номларни бериш, шунингдек тегишли вазирлик, давлат қўмитаси ва идоранинг бошқа корхоналари муассасалари, ташкилотларига илгари берилган номларни ҳам бериш мумкин эмас.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
V. ФИЗИК-ЖЎҒРОФИЙ ВА ГЕОЛОГИК ОБЪЕКТЛАРГА НОМ БЕРИШ ҲАМДА УЛАРНИНГ НОМИНИ ЎЗГАРТИРИШ
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
17. Физик-жуғрофий ва геологик объектлар:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
тоғлар, даралар, музликлар, текисликлар, водийлар ва қуруқлик рельефининг бошқа қисмларига;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
денгизлар, кўрфазлар, бўғозлар, дарёлар, кўллар ва бошқа ер усти сув ҳавзаларига;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
сув ости тизимлари, ботиқликлари, ҳавзалар, саёзликлар ва сув ости рельефининг бошқа қисмлари, денгиз оқимларига;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
геоморфологик мажмуалар, структуравий-геологик ва ландшафт бирликлари, геологик тегралар ва минтақалар, қаттиқ, суюқ ва газсимон фойдали қазилмаларнинг ҳавзалари, конлари ҳамда маъданлари бор жойларга (шу жумладан ер ости сувларига);
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ўсимликлар ва ҳайвонларнинг турлари, хиллари ёки бошқа таксономик тоифалари тарқалган ҳудудларга (ареалларига);
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
табиий-тарихий ҳудудларга ном берилиши лозим.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
18. Ўзбекистон Республикаси ҳудудида жойлашган физик-жуғрофий ва геологик объектларга ном бериш ва уларнинг номини ўзгартириш:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
физик-жуғрофий объектлар бўйича — Ўзбекистон Республикаси Фанлар академиясининг тақдимномасига биноан;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
геологик объектлар бўйича — Ўзбекистон Республикаси Давлат геология ва минерал ресурслар қўмитасининг тақдимномасига биноан Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан амалга оширилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
19. Икки ёки бир нечта давлатнинг ҳудудида жойлашган физик-жуғрофий объектларга Ўзбекистон Республикаси Фанлар академиясининг тақдимномасига ҳамда бошқа давлатнинг ҳукумати билан эришилган келишувига биноан Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ном беради.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
20. Чегарадаги физик-жуғрофий объектларнинг номлари Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги ва Миллий хавфсизлик хизмати билан келишиб олинмоғи лозим.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
21. Биринчи марта 1:100000 ва бундан йирикроқ масштаблик хариталарга тушириладиган, номи бўлмаган физик-жуғрофий объектларга топографик ва гидрографик суратга олишни амалга ошираётган ташкилотлар томонидан Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, тегишли вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимлари билан келишиб олинган ҳолда ном берилади. Башарти, ушбу объектлар Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятлардан бири ҳудудида ёки бир нечта вилоят ҳудудида жойлашган бўлса, уларга бериладиган ном Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси билан келишиб олинмоғи лозим.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
22. Ҳисоботлар ва босма нашрларда илк бор қайд этилаётган геологик объектларга Ўзбекистон Республикаси Давлат геология ва минерал ресурслар қўмитаси билан келишилган ҳолда кашфиётчилар, муаллифлар, геология-қидирув, геологик, геофизик ва гидрогеологик ишларни бажараётган ташкилотлар томонидан ном берилади, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси тасдиқлаганидан кейин ушбу қўмита номни давлат геология кадастрига киритади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
VI. ТАБИАТ ЁДГОРЛИКЛАРИ ВА ҲАЙКАЛТАРОШЛИК САНЪАТИ АСАРЛАРИГА НОМ БЕРИШ
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
23. Табиат ёдгорликларига (қўриқхоналар, буюртма қўриқхоналар, ботаника боғлари ва бошқа шу кабиларга) ном бериш Ўзбекистон Республикаси Давлат табиатни муҳофаза қилиш қўмитасининг тақдимномасига биноан Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан амалга оширилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
24. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг қарорига мувофиқ ўрнатиладиган ёдгорликлар, ёдгорлик лавҳалари ва бошқа ҳайкалтарошлик санъати асарларига ном бериш Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимлари билан келишиб олган ҳолда Ўзбекистон Республикаси Маданият ишлари вазирлиги томонидан амалга оширилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Маданият ишлари вазирлиги, шунингдек у ёки бу ҳайкалтарошлик санъати асарининг устхати матнини тасдиқлайди.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
VII. АҲОЛИ ПУНКТЛАРИНИНГ ТАРКИБИЙ ҚИСМЛАРИГА, ДАВЛАТ КОРХОНАЛАРИ, МУАССАСАЛАРИ, ТАШКИЛОТЛАРИГА, ФИЗИК-ЖУҒРОФИЙ, ГЕОЛОГИК ВА БОШҚА ОБЪЕКТЛАРГА ОДАМЛАР НОМИНИ БЕРИШ
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
25. Маҳаллалар, шоҳ кўчалар, кўчалар, тор кўчалар, майдонлар, хиёбонлар, парклар ва аҳоли пунктларининг бошқа таркибий қисмларига, корхоналар, муассасалар, ташкилотларга, физик-жуғрофий, геологик ва бошқа объектларга давлат, жамоат арбобларининг, сиёсий арбобларнинг, Ватан ҳимоячилари, меҳнат қаҳрамонлари, фан, маданият арбоблари ва бошқа хизмат кўрсатган кишиларнинг номлари фақат вафотидан кейин берилиши мумкин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
26. Маҳаллий ҳокимият органлари бўйсунувида бўлган объектларга, шунингдек маҳаллалар, шоҳ кўчалар, кўчалар, тор кўчалар, майдонлар, хиёбонлар, парклар ва аҳоли пунктларининг бошқа таркибий қисмларига одамлар номини бериш Қорақалпоғистон Республикаси Олий Кенгаши Раёсати, халқ депутатлари вилоят ва Тошкент шаҳар Кенгашлари томонидан, республика бўйсунувидаги объектларга одамлар номини бериш эса — Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан амалга оширилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ушбу Низомнинг 25-бандида кўрсатиб ўтилган объектларга одамлар номи берилган тақдирда, шунингдек илгари берилган номлар ўзгартирилганда тегишли давлат ҳокимияти органларининг қарорлари Топонимик объектларга машҳур кишиларнинг номларини бериш масалаларини мувофиқлаштирувчи республика комиссияси билан келишиб олинади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
VIII. ЯКУНЛОВЧИ ҚОИДАЛАР
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
27. Ушбу Низомда кўрсатиб ўтилган объектлар номларининг (вилоятлар, туманлар ва шаҳарларнинг номларидан ташқари) ёзилишини аниқлаштириш объектларга ном бериш ва уларнинг номини ўзгартириш ҳуқуқи берилган тегишли органлар томонидан амалга оширилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Маъмурий-ҳудудий бирликлар (вилоятлар, туманлар ва шаҳарлар) номларининг ёзилишини аниқлаштириш Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгаши томонидан амалга оширилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Қорақалпоғистон Республикасида туманлар ва шаҳарлар номларининг ёзилишини аниқлаштириш Қорақалпоғистон Республикаси Олий Кенгаши томонидан амалга оширилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
28. Ўзбекистон Республикасининг вазирликлари, давлат қўмиталари, идоралари, корхоналари, муассасалари ва ташкилотлари хизмат ёзишмалари, ҳисоботлар, илмий, ўқув, ахборот нашрларида, даврий матбуотда ва картография нашрларида қўлланадиган жуғрофий ва геологик номларни тўғри ёзишда «Ўзбекистон Республикасининг давлат тили ҳақида»ги Қонунига амал қиладилар.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
29. Давлат объектлари номларининг каталоглари:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ўз бўйсунувидаги объектлар бўйича — Ўзбекистон Республикаси вазирликлари, давлат қўмиталари ва идоралари томонидан;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ҳудудида жойлашган маҳаллий аҳамиятдаги объектлар бўйича — Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари томонидан юритилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Мазкур давлат объектларининг рўйхатлари ҳар йили 1 январдаги ҳолат бўйича Ўзбекистон Республикаси Истиқболни белгилаш ва статистика давлат қўмитасига тақдим этилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
30. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси қарорига биноан барпо этиладиган ёдгорликлар, ёдгорлик лавҳалари ва бошқа ҳайкалтарошлик санъати асарларининг рўйхатлари:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
республиканинг бутун ҳудуди бўйича — Маданият ишлари вазирлиги томонидан;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Қорақалпоғистон, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ҳудуди бўйича — Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари томонидан юритилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
31. Физик-жуғрофий объектлар бўйича — Ўзбекистон Республикаси Фанлар академиясида ҳамда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Геодезия ва картография бошқармасида, геологик объектлар бўйича — Ўзбекистон Республикаси Геология ва минерал ресурслар давлат қўмитасида, табиатни муҳофаза этиш объектлари бўйича эса — Ўзбекистон Республикаси Давлат табиатни муҳофаза қилиш қўмитасида картотека юритилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
(Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг Ахборотномаси, 1993 й., 9-сон, 340-модда; Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1996 й., 9-сон, 140-модда)