Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг
Қарори
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИДАГИ МАЪМУРИЙ-ҲУДУДИЙ БИРЛИКЛАР, АҲОЛИ ПУНКТЛАРИ, КОРХОНАЛАР, МУАССАСАЛАР, ТАШКИЛОТЛАР, ФИЗИК-ЖУҒРОФИЙ, ГЕОЛОГИК ВА БОШҚА ТОПОНИМИК ОБЪЕКТЛАРНИНГ НОМЛАРИНИ ТАРТИБГА СОЛИШ ТЎҒРИСИДА
Маъмурий-ҳудудий бирликлар, аҳоли пунктлари, корхоналар, муассасалар, ташкилотлар, физик-жуғрофий, геологик ва бошқа топонимик объектларнинг номларини тартибга солиш, шунингдек Ўзбекистон халқларининг тарихи ва анъаналари билан боғлиқ топонимлар муҳофаза қилинишини таъминлаш мақсадида, Ўзбекистон Республикасининг Конституциясига ва «Ўзбекистон Республикасининг маъмурий-ҳудудий тузилишига доир масалаларини ҳал қилиш тартиби тўғрисида»ги Қонунга мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгаши қарор қилади:
1. Ўзбекистон Республикасидаги маъмурий-ҳудудий бирликлар, аҳоли пунктлари, корхоналар, муассасалар, ташкилотлар, физик-жуғрофий, геологик ва бошқа топонимик объектларга ном бериш ҳамда уларнинг номини ўзгартириш тартиби тўғрисидаги Низом тасдиқлансин (илова қилинади).
2. Вазирлар Маҳкамаси топонимик объектларга машҳур кишиларнинг номини бериш масалаларини мувофиқлаштирувчи Республика комиссияси тузсин ҳамда ушбу комиссия тўғрисида Низом ишлаб чиқсин.
Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг Раиси Ш. ЙЎЛДОШЕВ
Тошкент ш.,
1993 йил 3 сентябрь,
940-XII-сон
Олдинги таҳрирга қаранг.
(илова Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг 1996 йил 30 августдаги 277-I-сонли қарорига мувофиқ ўз кучини йўқотган — Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлис Ахборотномаси, 1996 й., 9-сон, 140-модда)
(Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг Ахборотномаси, 1993 й., 9-сон, 340-модда; Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1996 й., 9-сон, 140-модда)