31.10.2014 йилдаги 305-сон
ONLINE TRANSLATE
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарори, 31.10.2014 йилдаги 305-сон
Kuchga kirish sanasi
10.11.2014
Ҳужжат 05.03.2018 00 санаси ҳолатига
Амалдаги версияга ўтиш
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
қарори
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Қашқадарё вилоятининг Қарши туманида замонавий тўқимачилик ишлаб чиқаришини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Замонавий, юқори технологияли тўқимачилик ишлаб чиқаришини ташкил этиш учун тўғридан-тўғри хорижий инвестицияларни жалб қилиш, тармоқнинг экспорт салоҳиятини ошириш, шунингдек янги иш ўринлари яратиш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1. Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати номидан Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий алоқалар, инвестициялар ва савдо вазирлиги билан «LT Textile Cooperatief U.A.» (Нидерландия) компанияси ўртасида 2014 йил 17 октябрда имзоланган, хорижий инвесторнинг Қашқадарё вилоятининг Қарши туманида бериладиган 30 гектар майдонли ер участкасида замонавий, юқори технологияли тўқимачилик ишлаб чиқаришини ташкил этиш лойиҳасини амалга оширишга доир аниқ мажбуриятларини назарда тутувчи Инвестиция шартномаси тасдиқлансин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2. Тузилган Инвестиция шартномасига мувофиқ «LT Textile Cooperatief U.A.» (Нидерландия) компанияси ўз зиммасига қуйидаги мажбуриятларни олганлиги маълумот учун қабул қилинсин:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2015-2016 йиллар мобайнида камида 55 млн АҚШ доллари, шу жумладан компаниянинг ўз маблағлари ҳисобига — камида 17 млн АҚШ доллари ва Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг кафолатини жалб этмасдан хорижий банклар кредитлари ҳисобига — камида 38 млн АҚШ доллари миқдорида инвестиция қўйиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
янги, замонавий, юқори технологияли ва энергия жиҳатидан самарали асбоб-ускуналар билан жиҳозланган тўқимачилик ишлаб чиқаришини ташкил этиш, шунингдек тўқимачилик асбоб-ускуналарига хизмат кўрсатиш бўйича ихтисослаштирилган сервис маркази ташкил қилиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
тўқимачилик ишлаб чиқаришини 2016 йил ноябрь ойида ишга тушириш, 2017 йилнинг биринчи чорагида лойиҳадаги 20 минг тонна пахта толасини қайта ишлаш қувватига эришиш ҳамда йилига 15 минг тонна ип калава ва аралаш калава ишлаб чиқариш қувватига етказиш:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ишлаб чиқариладиган маҳсулотларнинг камида 80 фоизини экспортга йўналтириш ва ташкил этилаётган ишлаб чиқариш лойиҳадаги қувватга етказилгандан кейин 700 та янги иш ўринлари яратиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
компаниянинг 5 млн АҚШ доллари миқдоридаги ўз маблағлари ҳисобига ип газлама ва аралаш газлама ишлаб чиқаришини ташкил этиш йўли билан 2017-2018 йилларда лойиҳани истиқболли ривожлантириш.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий алоқалар, инвестициялар ва савдо вазирлиги «Ўзтўқимачиликсаноат» уюшмаси билан биргаликда тузилган Инвестиция шартномаси доирасида хорижий инвестор томонидан қабул қилинган мажбуриятларнинг сўзсиз бажарилиши юзасидан назоратни таъминласин.
(2-банднинг еттинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 2 мартдаги 164-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 05.03.2018 й., 09/18/164/0849-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
3. Қашқадарё вилояти ҳокимлиги «LT Textile Cooperatief U.A.» компанияси томонидан ташкил этилаётган корхонага кўрсатиб ўтилган лойиҳани амалга ошириш учун Қашқадарё вилоятининг Қарши туманида 30 гектар майдонли ер участкаси белгиланган тартибда ажратилишини таъминласин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
4. Қашқадарё вилоятининг Қарши туманида замонавий тўқимачилик ишлаб чиқаришини ташкил этиш лойиҳасини амалга ошириш доирасида:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2022 йил 1 январгача — «LT Textile Cooperatief U.A.» компанияси томонидан ташкил этилаётган корхонага Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Тўғридан-тўғри хусусий хорижий инвестицияларни жалб этишни рағбатлантириш борасидаги қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида» 2005 йил 11 апрелдаги ПФ-3594-сон Фармони 1-бандининг биринчи хатбошида назарда тутилган имтиёзларнинг амал қилиши;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
«LT Textile Cooperatief U.A.» компанияси томонидан ташкил қилинаётган корхона томонидан жалб этиладиган кредитларга (қарз маблағларига) Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Экспорт қилувчи корхоналарни рағбатлантиришни кучайтириш ва рақобатбардош маҳсулотларни экспортга етказиб беришни кенгайтириш борасида қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида» 2012 йил 26 мартдаги ПҚ-1731-сон қарорининг 6-бандида белгиланган, тижорат банкларининг валюта кредитларига қўлланиладиган шартлар татбиқ этилсин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
5. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт вазирлиги, Молия вазирлиги, «Ўзбекэнерго», давлат-акциядорлик компанияси, «Ўзтрансгаз» акциядорлик компанияси Қашқадарё вилояти ҳокимлиги билан биргаликда Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Тўғридан-тўғри хорижий инвестициялар жалб этилишини рағбатлантиришга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида» 2012 йил 10 апрелдаги ПФ-4434-сон Фармонининг 3-бандига мувофиқ, «LT Textile Cooperatief U.A.» компанияси томонидан ташкил этилаётган корхонани бюджет маблағлари ва молиялаштиришнинг бошқа ички манбалари ҳисобига ишлаб чиқариш майдончасидан ташқаридаги, зарур ташқи муҳандислик-коммуникация тармоқлари билан таъминлаш чора-тадбирларини кўрсинлар.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
«LT Textile Cooperatief U.A.» компанияси томонидан ташкил этилаётган корхонанинг ишлаб чиқариш майдончасидан ташқаридаги, ташқи муҳандислик-коммуникация тармоқлари қурилиши бўйича буюртмачи функциялари Қашқадарё вилояти ҳокимлигининг «Ягона буюртмачи хизмати» инжиниринг компаниясига юклансин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
6. Республикада ишлаб чиқарилмайдиган, кўрсатиб ўтилган лойиҳани амалга ошириш доирасида четдан олиб келинаётган технологик асбоб-ускуналар, эҳтиёт қисмлар, бутловчи буюмлар, ёрдамчи ва қурилиш материаллари Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан тасдиқланадиган рўйхат бўйича 2022 йил 1 январгача бўлган даврга божхона тўловларидан (божхона йиғимларидан ташқари) озод қилинсин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
7. Амалга оширилаётган лойиҳа доирасида қурилиш-монтаж ишларини, белгиланган шаҳарсозлик нормалари ва қоидаларига риоя қилган ҳолда, параллел равишда лойиҳалаштириш шартлари бўйича олиб боришга 2015 йил 1 апрелгача истисно тариқасида рухсат этилсин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Давлат архитектура ва қурилиш қўмитаси лойиҳа-смета ҳужжатларининг давлат экспертизасидан ўтказилишини белгиланган тартибда таъминласин ҳамда кўрсатиб ўтилган лойиҳани амалга ошириш доирасида қурилиш-монтаж ишларининг сифати юзасидан давлат архитектура-қурилиш назоратини ўрнатсин.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
8. Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги «LT Textile Cooperatief U.A.» компанияси томонидан ташкил этилаётган корхонанинг «Ўзтўқимачиликсаноат» уюшмаси томонидан тасдиқланадиган буюртманомаларига биноан кўрсатиб ўтилган лойиҳани амалга оширишда қатнашадиган хорижий мутахассисларга кириш визаларининг консуллик йиғимлари ва бошқа йиғимлар ундирмасдан расмийлаштирилишини белгиланган тартибда таъминласин.
(8-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 2 мартдаги 164-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 05.03.2018 й., 09/18/164/0849-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
9. Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги «LT Textile Cooperatief U.A.» компанияси томонидан ташкил этилаётган корхонанинг «Ўзтўқимачиликсаноат» уюшмаси томонидан тасдиқланадиган буюртманомаларига биноан кўрсатиб ўтилган лойиҳани амалга оширишда қатнашадиган хорижий мутахассисларга кўп марталик визалар расмийлаштирилишини, берилишини ва уларнинг муддати узайтирилишини, шунингдек вақтинчалик яшаш жойида вақтинчалик пропискадан ўтказилишини ва вақтинчалик прописка муддати узайтирилишини давлат божи ундирмасдан белгиланган тартибда таъминласин.
(9-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 2 мартдаги 164-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 05.03.2018 й., 09/18/164/0849-сон)
Кейинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
10. Ўзбекистон Республикаси Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлиги «LT Textile Cooperatief U.A.» компанияси томонидан ташкил этилаётган корхонанинг «Ўзтўқимачиликсаноат» уюшмаси томонидан тасдиқланадиган буюртманомаларига биноан, кўрсатиб ўтилган лойиҳани амалга оширишда қатнашадиган хорижий мутахассисларни жалб этишга рухсатномаларнинг белгиланган тартибда берилишини таъминласин.
(10-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 2 мартдаги 164-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 05.03.2018 й., 09/18/164/0849-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
11. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири Ш.М. Мирзиёев зиммасига юклансин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Президенти И. КАРИМОВ
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Тошкент ш.,
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2014 йил 31 октябрь,
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
305-сон
(Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2014 й., 45-сон, 546-модда; Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 05.03.2018 й., 09/18/164/0849-сон; 29.09.2020 й., 09/20/593/1340-сон)