15.02.2002 йилдаги 55-сон
ONLINE TRANSLATE
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарори, 15.02.2002 йилдаги 55-сон
Kuchga kirish sanasi
15.02.2002
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
қарори
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ҚУРОЛЛИ КУЧЛАРИ ҲАРБИЙ ХИЗМАТЧИЛАРИНИНГ ШАХСИЙ ГУВОҲНОМАСИНИ ВА ҲАРБИЙ ХИЗМАТГА МАЖБУРЛАРНИНГ ГУВОҲНОМАСИНИ АМАЛГА КИРИТИШ ТЎҒРИСИДА
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари ҳарбий хизматчиларини ва ҳарбий хизматга мажбурларни ҳарбий ҳисобга олиш тизимини такомиллаштириш ҳамда Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўзбекистон Республикасида паспорт тизимини такомиллаштириш тўғрисида» 1999 йил 26 февралдаги ПФ-2240-сон Фармонига мувофиқ Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1. Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари офицери шахсий гувоҳномаси, битимга биноан ҳарбий хизматчи шахсий гувоҳномаси, захирадаги офицернинг гувоҳномаси ва ҳарбий гувоҳномасининг янги намуналари 1—4-иловаларга* мувофиқ тасдиқлансин ва 2002 йил 1 июндан бошлаб амалга киритилсин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
*1 — 4-иловалар берилмайди.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Белгилаб қўйилсинки:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Қуролли Кучлар офицерлари шахсий гувоҳномаси ва ҳақиқий ҳарбий хизматдаги битимга биноан ҳарбий хизматчиларнинг шахсий гувоҳномаси 2002 йил 1 сентябргача;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
захирадаги офицерларнинг гувоҳномаси 2003 йил 31 декабргача;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ҳарбий хизматга мажбурларнинг ҳарбий гувоҳномалари 2005 йил 31 декабргача алмаштирилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Белгилансинки, Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари ҳарбий хизматчилари ва ҳарбий хизматга мажбурларнинг гувоҳномалари мавжуд намуналари уларни янги намунадаги ҳужжатларга алмаштириш учун белгиланган давр мобайнида ҳақиқий ҳисобланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2. Қуйидагилар:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари офицерининг, битимга биноан ҳарбий хизматчининг шахсий гувоҳномалари ва захирадаги офицернинг гувоҳномаси тўғрисидаги Низом 5-иловага мувофиқ;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ҳарбий гувоҳнома тўғрисидаги Низом 6-иловага мувофиқ тасдиқлансин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
3. Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги (Қ.Ғ. Ғуломов), Ички ишлар вазирлиги (З.А. Алматов), Фавқулодда вазиятлар вазирлиги (Р.Ҳ. Ҳайдаров), Миллий хавфсизлик хизмати (Р.Р. Иноятов) ва Давлат чегараларини ҳимоя қилувчи қўмита (М.И. Ўтаганов):
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
гувоҳномаларни алмаштириш даврида ҳарбий хизматчиларга шахсий гувоҳномалар ташкилий берилиши мақсадида марказий аппаратларда вазирликлар ва идораларнинг кадрлар органлари, МХХ махсус бўлимлари ва Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлигининг, кириш, чиқиш ва фуқаролик бошқармаси вакилларидан иборат таркибда икки ҳафта муддатда тегишли ишчи гуруҳлар тузсинлар;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
гувоҳномалар бланклари сақланиши, ҳисобга олиниши, тўлдирилиши ва берилишини таъминлаш учун марказий аппаратлар кадрлар тузилмасида вазирликлар ва идораларнинг белгиланган штатдаги ходимлари сони доирасида тегишли бўлинмалар ташкил этсинлар.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
4. Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги (Қ.Ғ. Ғуломов) Мудофаа вазирлигининг белгиланган штатдаги ходимлари сони доирасида Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар мудофаа ишлари бошқармаларида ёки туман (шаҳар) мудофаа ишлари бўлинмаларида захирадаги офицер гувоҳномалари ва ҳарбий гувоҳномалар ҳисобга олиниши, сақланиши, расмийлаштирилиши ва берилиши бўйича бўлинмалар ташкил этсин.
(4-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 5 июлдаги 562-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 08.07.2019 й., 09/19/562/3387-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
5. Ўзбекистон Республикаси Марказий банки ҳузуридаги «Давлат белгиси» давлат ишлаб чиқариш бирлашмаси (С.Х. Худойқулов) уч ой муддатда Мудофаа вазирлигининг буюртманомаси бўйича офицер шахсий гувоҳномаси, битимга биноан ҳарбий хизматчи гувоҳномаси, захирадаги офицернинг гувоҳномаси ва ҳарбий гувоҳнома бланкларини зарур миқдорда тайёрласин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
6. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги (М.Б. Нурмуродов) Қуролли Кучлар ҳарбий хизматчилари ва ҳарбий хизматга мажбурлар гувоҳномалари бланкларини тайёрлашга, уларни автоматлаштирилган тарзда ҳисобга олиш ва тўлдириш учун махсус асбоб-ускуналар ва техника сотиб олишга Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлигининг асосланган ҳисоб-китоблари бўйича 2002 йилдан бошлаб босқичма-босқич бюджет маблағлари ажратишни назарда тутсин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
7. Адлия вазирлиги (А.А. Полвон-зода) Мудофаа вазирлиги (Қ.Ғ. Ғуломов) ва Ички ишлар вазирлиги (З.А. Алматов) билан биргаликда бир ой муддатда амалдаги норматив ҳужжатларга мазкур қарордан келиб чиқувчи ўзгартириш ва қўшимчалар тўғрисида таклифлар киритсин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
8. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Миллий хавфсизлик Кенгаши Котиби М.Х. Раҳмонқулов ва Ўзбекистон Республикаси Президентининг Давлат маслаҳатчиси Т.А. Худойберганов зиммасига юклансин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Вазирлар Маҳкамасининг Раиси И. КАРИМОВ
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Тошкент ш.,
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2002 йил 15 февраль,
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
55-сон
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Вазирлар Маҳкамасининг
2002 йил 15 февралдаги 55-сон қарорига
5-ИЛОВА
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари офицерининг, битимга биноан ҳарбий хизматчининг шахсий гувоҳномалари ва захирадаги офицернинг гувоҳномаси тўғрисида
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Н И З О М
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1. Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари офицерининг, битимга биноан ҳарбий хизматчининг шахсий гувоҳномалари (кейинги ўринларда — «ҳарбий хизматчининг шахсий гувоҳномаси» деб юритилади) ва захирадаги офицернинг гувоҳномаси тўғрисидаги Низом гувоҳномаларни бериш, алмаштириш, ҳисобга олиш, тўлдириш, улардан фойдаланиш, шунингдек улар яроқсиз ҳолга келтирилганлиги, йўқотилганлиги ва эҳтиётсизлик билан сақланганлиги учун жавобгарлик тартибини белгилайди.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2. Ҳарбий хизматчининг шахсий гувоҳномаси амалдаги қонунчиликка мувофиқ ҳарбий хизмат назарда тутилган Ўзбекистон Республикасининг вазирликлари ва идоралари ҳарбий тузилмаларида офицер ва битимга биноан ҳарбий хизматчи сифатида ҳақиқий ҳарбий хизматни ўтаётган Ўзбекистон Республикаси фуқароларига берилади.
(2-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 4 апрелдаги 153-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.04.2022 й., 09/22/153/0266-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
3. Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари ҳарбий хизматчисининг шахсий гувоҳномаси офицер ва битимга биноан ҳарбий хизматчининг шахсини ва хизмат мавқеини тасдиқловчи ҳужжат ҳисобланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ҳарбий хизматчининг шахсий гувоҳномаси офицерга ва битимга биноан ҳарбий хизматчига ҳарбий хизматчининг ҳақиқий ҳарбий хизматда бўлиш бутун даврида Ўзбекистон Республикаси фуқаросининг паспорти ўрнини босади ва Ўзбекистон Республикасининг бутун ҳудудида ҳақиқийдир.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Қуролли Кучларнинг ҳарбий хизматчилари Ўзбекистон Республикасида паспорт тизими тўғрисидаги Низомга мувофиқ Ўзбекистон Республикаси фуқаросининг паспортини олиш ҳуқуқига эгадир.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Захирадаги офицернинг гувоҳномаси фуқарога паспорт ўрнини босмайди.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
4. Захирадаги офицернинг гувоҳномаси фуқаронинг Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучларига мансублигини тасдиқловчи ҳужжат ҳисобланади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
5. Ҳарбий хизматчининг шахсий гувоҳномаси Ўзбекистон Республикасининг Давлат чегарасидан ўтиш ҳуқуқини берувчи ҳужжат ҳисобланмайди. Чет элга чиқаётган Ўзбекистон Республикаси ҳарбий хизматчиларига Паспорт тизими тўғрисидаги Низомга ҳамда Ўзбекистон Республикасининг амалдаги қонунчиликка мувофиқ Ўзбекистон Республикаси фуқаросининг хорижга чиқиш учун биометрик паспорти берилади.
(5-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 4 апрелдаги 153-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.04.2022 й., 09/22/153/0266-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
6. Ҳарбий хизматчининг шахсий гувоҳномаси тегишли вазирликлар ва идораларнинг кадрлар хизматлари томонидан берилади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари захирадаги офицерининг гувоҳномаси Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар мудофаа ишлари бошқармалари ёки туман (шаҳар) мудофаа ишлари бўлимлари томонидан берилади.
(6-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 5 июлдаги 562-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 08.07.2019 й., 09/19/562/3387-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
7. Ҳарбий хизматчи шахсий гувоҳномаси ва Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари захирадаги офицерининг гувоҳномаси бланклари барча вазирликлар ва идоралар учун ягона намунада ўзбек (лотин ҳарфларида) ва рус (кириллица ҳарфларида) тилларида тайёрланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
8. Ҳарбий хизматчи ва ҳарбий хизматга мажбур унга берилган гувоҳнома сақланиши учун шахсан жавоб беради. Гувоҳнома яроқсиз ҳолга келтирилганлиги, йўқотилганлиги, эҳтиётсизлик билан сақланганлиги ва бошқа шахсларга берилганлиги учун айбдорлар маъмурий жавобгарликка тортилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
9. Офицер ва битимга биноан ҳарбий хизматчи ҳарбий хизматдан бўшатилган тақдирда ҳарбий қисм штаби (кадрлар органи) ҳарбий хизматчи шахсий гувоҳномасининг «Хизмат мавқеидаги ўзгаришлар» устунига шахсий таркиб бўйича буйруқнинг тартиб рақамига ва санасига ҳавола қилган ҳолда ҳарбий хизматдан бўшатиш тўғрисидаги ёзувни қайд этади, ушбу ёзув ҳарбий қисм штаби бошлиғи (кадрлар органи бошлиғи)нинг имзоси билан тасдиқланади ва унга гербли муҳр босилади. Бунда «тайинланган» сўзининг устидан чизилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
10. Ҳарбий хизматдан бўшатилган ҳарбий хизматчининг шахсий гувоҳномаси у ҳарбий ҳисобга қўйилганда мудофаа ишлари бўлимида олиб қўйилади. Ҳарбий хизматчининг олиб қўйилган шахсий гувоҳномаси ўрнига захирадаги офицернинг гувоҳномаси ёки ҳарбий гувоҳнома берилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ҳарбий хизматчидан олиб қўйилган шахсий гувоҳнома мудофаа ишлари бўлимида далолатнома асосида белгиланган тартибда йўқ қилинади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
11. Вафот этиши (ҳалок бўлиши) муносабати билан ёки бошқа сабабларга кўра Қуролли Кучлар шахсий таркиби рўйхатидан чиқарилган ҳарбий хизматчининг шахсий гувоҳномаси ҳарбий қисм штаби томонидан гувоҳномани берган кадрлар органига юборилади ва у ерда далолатнома асосида йўқ қилинади. Далолатномада ҳарбий хизматчининг фамилияси, исми ва отасининг исми, йўқ қилинган шахсий гувоҳноманинг серияси ва тартиб рақами кўрсатилади. Далолатнома кадрлар органининг шахсий гувоҳномалар бўйича ёзишмалар йиғма жилдига тикиб қўйилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
II. ШАХСИЙ ГУВОҲНОМА БЕРИШ ТАРТИБИ
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
12. Офицер шахсий гувоҳномаси:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ҳарбий хизматчига биринчи офицерлик унвони берилганда ва у Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучларининг офицер кадрлар таркибига ўтказилганда;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ихтиёрий тартибда ёки чақириқ бўйича захирадаги офицер Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучларига ҳақиқий ҳарбий хизматга жалб этилганда берилади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
13. Битимга биноан ҳарбий хизматчининг шахсий гувоҳномаси ҳарбий хизматчига ёки ҳарбий хизматга мажбурга у битимга биноан ҳарбий хизматга қабул қилингандан ва лавозимга тайинлангандан кейин (кичик мутахассислар тайёрлаш марказига қабул қилингандан кейин) берилади.
(13-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 5 июлдаги 562-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 08.07.2019 й., 09/19/562/3387-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
14. Захирадаги офицернинг гувоҳномаси:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
офицерлар таркиби ҳарбий унвонига эга бўлган, ҳақиқий ҳарбий хизматдан бўшатилган ва захирага ўтказилган ҳарбий хизматчига;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
аттестацияга кўра офицерлар таркибига ўтказилган битимга биноан ҳарбий хизматчига у ҳарбий хизматдан бўшатилганда ва захирага чиқарилганда;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
захирадаги офицерлар тайёрлаш дастури бўйича таълим олган Ўзбекистон Республикаси фуқаросига захира бўйича биринчи офицерлик унвони берилганда берилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
15. Ҳарбий хизматчининг шахсий гувоҳномаси:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ҳақиқий ҳарбий хизматда турган ҳарбий хизматчиларнинг гувоҳномаси умумий тарзда алмаштирилганда;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
гувоҳноманинг барча устунлари тўлиб қолганда;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
фамилияси, исми, отасининг исми, туғилган санаси ёки миллати ўзгарганда;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
гувоҳнома яроқсиз ҳолатга келган тақдирда;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ҳарбий хизматчи ҳарбий хизмат назарда тутилган бошқа вазирлик ёки идорага хизматни давом эттириш учун сафарбар қилинганда;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ҳарбий хизматчига «майор» ва «полковник» ҳарбий унвони берилганда;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучларида 10 ва 20 календарь йил хизмат қилган битимга биноан ҳарбий хизматчига;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
вазирлик ва идора раҳбарининг кўрсатмаси бўйича бошқа ҳолларда алмаштирилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
16. Ҳарбий хизматчиларнинг шахсий гувоҳномалари вазирликлар ва идораларнинг номлари ўзгарган, вазирликлар ва идоралар таркибида мустақил ҳарбий тузилмалар ташкил этилган ёки тугатилган тақдирда вазирлик ва идора раҳбарининг кўрсатмаси бўйича қайта рўйхатдан ўтказилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
17. Шахсий гувоҳномани тўлдириш ва уни ҳарбий хизматчига бериш вазирлик (идора)нинг кадрлар органи томонидан белгиланган тартибда амалга оширилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
18. Уруш даврида ҳарбий хизматчининг шахсий гувоҳномаси ҳарбий округнинг кадрлар органи томонидан тўлдирилади ва берилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
19. Даволанишда, узоқ муддатли хизмат сафарида, шунингдек штатдаги лавозимдан озод этилмаган ҳолда ўқишда бўлган ҳарбий хизматчига шахсий гувоҳнома хизмат жойида берилади, алмаштирилади ва қайта рўйхатдан ўтказилади. Агар гувоҳномани бериш, алмаштириш ёки қайта рўйхатдан ўтказиш муайян муддатлар билан чекланган бўлса, бундай ҳолларда шахсий гувоҳнома ҳарбий хизматчи бўлган жойга юборилади ва тилхат билан унга топширилади. Янги шахсий гувоҳнома олинганлиги тўғрисидаги тилхат ва эски шахсий гувоҳнома ҳарбий хизматчи хизмат қилган жойдаги қисмга юборилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Битимга биноан ҳарбий хизматчига шахсий гувоҳнома беришда ҳарбий гувоҳнома ундан олиб қўйилади ва унинг шахсий ҳужжатлар йиғма жилдида сақланади. Бу ҳақда шахсий ҳужжатлар йиғма жилдининг қўшимча материалларидаги рўйхатга белги қўйилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
20. Ҳарбий хизматчи томонидан шахсий гувоҳнома, ҳарбий хизматга мажбурлар томонидан — захирадаги офицернинг гувоҳномаси йўқотилган (яроқсиз ҳолга келган) тақдирда, йўқотишнинг барча ҳолатлари аниқлангандан кейин, йўқотишда (яроқсиз ҳолга келишда) ҳарбий хизматчининг айби бўлган тақдирда унга янги гувоҳнома интизомий жазо берилгандан кейин берилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ҳарбий хизматчининг янги гувоҳномаси ва захирадаги офицернинг гувоҳномаси ҳарбий хизматчилар гувоҳнома бланки қийматини тўлаган ҳолда биринчи беришдаги сингари асосларда ва тартибда берилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
III. ШАХСИЙ ГУВОҲНОМАНИ ТЎЛДИРИШ ТАРТИБИ
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
21. Ҳарбий хизматчининг гувоҳномаси ва захирадаги офицернинг гувоҳномаси ушбу мақсадлар учун махсус белгиланган мансабдор шахслар томонидан ҳарбий хизматчининг шахсий ҳужжатлар йиғма жилди (захирадаги офицернинг қисқартирилган шахсий ҳужжатлар йиғма жилди) асосида тўлдирилади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
22. Ҳарбий хизматчининг шахсий гувоҳномаси биринчи – учинчи саҳифалари махсус босма ёзув ускуналари қўлланган ҳолда гувоҳномани берадиган вазирлик (идора)нинг кадрлар органи томонидан тўлдирилади. Захирадаги офицернинг гувоҳномаси биринчи ва иккинчи саҳифаларини тўлдириш ва уни бериш Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар мудофаа ишлари бошқармалари ёки туман (шаҳар) мудофаа ишлари бўлимлари томонидан амалга оширилади. Гувоҳноманинг биринчи саҳифаси барча зарур маълумотлар киритилгандан, фотосурат ёпиштирилгандан, вазирлик (идора) кадрлар органи гербли муҳри билан тасдиқлангандан кейин ўзи елимланадиган шаффоф пластик плёнка билан муҳофазаланади.
(22-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 5 июлдаги 562-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 08.07.2019 й., 09/19/562/3387-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
23. Фотосуратлар (бюст, анфас) 3х4 см ўлчамда тайёрланади. Ҳарбий хизматчи кундалик ҳарбий кийим-бошда (шинель, пальто ва бош кийимисиз), захирадаги офицерлар фуқаро кийимида суратга тушадилар. Фотосуратлардаги фарқлаш белгилари ҳарбий хизматчининг гувоҳнома тўлдирилган кундаги ҳарбий унвонига мувофиқ бўлиши керак.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
24. Шахсий гувоҳномага киритиладиган барча кейинги ёзувлар, гувоҳнома эгасининг шахсий имзоси ва гувоҳномага ёзувларни қайд этган мансабдор шахсларнинг имзолари ўчириб ёзилмасдан ва тузатилмасдан аниқ, тушунарли хуснихат билан қора рангдаги тушда ёзилади. Шахсий гувоҳномалар бошқа рангдаги туш ва сиёҳлар, шарикли ручкалар билан ёзилишига, шунингдек штамплар қўлланилишига (ФҲДЁ органлари штамплари ва қоннинг гуруҳи ва резус-фактори тўғрисидаги штамплардан ташқари) йўл қўйилмайди.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
25. «Оилавий аҳволи ва оиласининг таркиби» устунида никоҳдан ўтганлик ёки унинг бекор қилинганлиги, вояга етмаган болалар борлиги тўғрисида белги қўйилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Оилавий аҳволи тўғрисидаги ёзувлар (гувоҳнома тўлдирилган кунда болаларнинг борлиги, кейинчалик болалар туғилиши ҳақида) ФҲДЁ органлари томонидан бериладиган ҳужжатлар асосида ёзилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
«Алоҳида қайдлар» устунида қоннинг гуруҳи ва резус-фактори тўғрисида штамп қўйилади. Бу устунга вазирлик (идора) раҳбарининг кўрсатмаси бўйича бошқа қайдлар ҳам киритилиши мумкин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
«Гувоҳномани янгидан қайд қилиш белгилари» устунида янгидан қайд қилиш санаси тўғрисида ёзув ёзилади (йил, кун, ой кўрсатилади) ва у гувоҳномани имзолаш ҳуқуқи берилган тегишли командир (бошлиқ)нинг имзоси билан тасдиқланади ва гербли муҳр босилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
IV. ГУВОҲНОМАЛАР БЛАНКЛАРИНИ ТАЙЁРЛАШ, УЛАР БИЛАН ТАЪМИНЛАШ, УЛАРНИ ҲИСОБГА ОЛИШ ВА САҚЛАШ ТАРТИБИ
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
26. Ҳарбий хизматчининг шахсий гувоҳномаси, захирадаги офицернинг гувоҳномаси бланклари қатъий ҳисобда турадиган ҳужжат ҳисобланади ва Ўзбекистон Республикаси Марказий банки ҳузуридаги «Давлат белгиси» давлат ишлаб чиқариш бирлашмаси томонидан қалбакилаштиришдан ҳимоя қилиш элементларига эга бўлган махсус қоғозда тайёрланади ҳамда Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги томонидан вазирликларга (идораларга) ва Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар мудофаа ишлари бошқармаларига, улар орқали эса туман (шаҳар) мудофаа ишлари бўлимларига жўнатилади.
(26-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 5 июлдаги 562-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 08.07.2019 й., 09/19/562/3387-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
27. Олинган ҳарбий гувоҳномаларнинг ҳисоби вазирликлар ва идораларнинг кадрлар органларида, мудофаа ишлари бошқармаларида ва туман (шаҳар) мудофаа ишлари бўлимларида қатъий ҳисобда турадиган бланклар дафтарида олиб борилади.
(27-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 5 июлдаги 562-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 08.07.2019 й., 09/19/562/3387-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ҳарбий гувоҳномаларни ҳисобга олиш учун зарур бўлган дафтарлар ва бланклар вазирликлар, идоралар ва мудофаа ишлари бошқармалари томонидан тайёрланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
28. Накладнойлар ва бланкларни бериш ведомостлари, зарур ҳолларда эса олинган бланклар мавжудлигини текширувчи комиссиялар далолатномалари бланкларни ҳисобга олиш ва ҳисобдан чиқариш учун асос ҳисобланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
29. Ҳарбий гувоҳномаларни юбориш, ҳисобга олиш ва сақлаш расмий давлат ҳужжатларига нисбатан қўлланиладиган амалдаги қоидаларга мувофиқ ташкил этилади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
30. Гувоҳномалар камомади аниқланган, улар йўқотилган ва ўғирланган ҳолларда текшириш ўтказилади ҳамда айбдор шахслар амалдаги қонунчиликка мувофиқ жавобгарликка тортилади.
(30-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 4 апрелдаги 153-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.04.2022 й., 09/22/153/0266-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
31. Вазирликлар, идоралар ва мудофаа ишлари бошқармаларида ва туман (шаҳар) мудофаа ишлари бўлимларида гувоҳномалар сақланиши ва ҳисобга олиниши учун офицерларни, битимга биноан ҳарбий хизматчиларни ва захирадаги офицерларни ҳарбий ҳисобга олиш билан шуғулланувчи бўлинмалар бошлиқлари масъул ҳисобланадилар.
(31-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 5 июлдаги 562-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 08.07.2019 й., 09/19/562/3387-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
32. Алмаштириладиган шахсий гувоҳнома ҳарбий хизматчи томонидан гувоҳномани берган вазирлик (идора)нинг кадрлар органига юбориш учун штабнинг мансабдор шахсига топширилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
33. Тўлдириш пайтида бузиб қўйилган гувоҳнома бланки ва алмаштиришда олиб қўйилган гувоҳнома барча саҳифаларни чизиб ташлаш йўли билан бекор қилинади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Бузиб қўйилган гувоҳнома бланки вазирлик (идора)нинг кадрлар бўлимида далолатнома асосида йўқ қилинади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
34. Кадрлар органлари ва мудофаа ишлари бошқармаларида ва туман (шаҳар) мудофаа ишлари бўлимларида гувоҳномалар бланклари кирими, чиқими ва мавжудлиги шахсий таркибни ҳисобга олишнинг ҳолатини текшириш учун тайинланган, ушбу мақсадлар учун махсус ташкил этилган комиссиялар томонидан ҳар йили биринчи чоракда текширилади.
(34-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 5 июлдаги 562-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 08.07.2019 й., 09/19/562/3387-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Комиссияларнинг далолатномалари шахсий гувоҳномалар бўйича ёзишмалар йиғма жилдига тикиб қўйилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
V. ГУВОҲНОМАЛАР БЛАНКЛАРИНИНГ ТАВСИФИ
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Офицернинг шахсий гувоҳномаси: ўлчамлари — 77х110 мм, жойлашиши — вертикал, ҳажми — 24 саҳифа, муқованинг ранги — яшил, рангли офсет усулида босилади, серия — «А», тартиб рақами қўйиш — етти белгили, қоғоз — саккиз қиррали кўринишдаги умумий сув белгиси бўлган 100 фоиз пахта асосида тайёрланган. Гувоҳноманинг биринчи саҳифасидаги ёзувлар ва фотосурат совуқ ҳолатда силлиқланган плёнка билан муҳофазаланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Битимга биноан ҳарбий хизматчи гувоҳномаси: ўлчамлари 77х110 мм, жойлашиши — вертикал, ҳажми — 24 саҳифа, муқованинг ранги — кул ранг, рангли офсет усулида босилади, серия — «С», тартиб рақами қўйиш — етти белгили, қоғоз — саккиз қиррали кўринишдаги умумий сув белгиси бўлган 100 фоиз пахта асосида тайёрланган. Гувоҳноманинг биринчи саҳифасидаги ёзувлар ва фотосурат совуқ ҳолатда силлиқланган плёнка билан муҳофазаланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Захирадаги офицернинг гувоҳномаси: ўлчамлари 77х110 мм, жойлашиши — вертикал, ҳажми — 32 саҳифа, муқованинг ранги — яшил, рангли офсет усулида босилади, серия — «В», тартиб рақами қўйиш — етти белгили, қоғоз — саккиз қиррали кўринишдаги умумий сув белгиси бўлган 100 фоиз пахта асосида тайёрланган. Гувоҳноманинг биринчи саҳифасидаги ёзувлар ва фотосурат совуқ ҳолатда силлиқланган плёнка билан муҳофазаланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Вазирлар Маҳкамасининг
2002 йил 15 февралдаги 55-сон қарорига
6-ИЛОВА
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ҳарбий гувоҳнома тўғрисида
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
НИЗОМ
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
I. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1. Ҳарбий гувоҳнома тўғрисидаги Низом ҳарбий гувоҳномани бериш, алмаштириш, ҳисобга олиш ва тўлдириш тартибини белгилайди.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2. Ҳарбий гувоҳнома муддатли ҳарбий хизматдаги хизматчининг ва ҳарбий таълим муассасаси курсанти (тингловчиси)нинг шахсини тасдиқловчи ҳужжат ҳисобланади.
(2-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 5 июлдаги 562-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 08.07.2019 й., 09/19/562/3387-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси фуқароси учун ҳарбий гувоҳнома ҳарбий ҳисобга олишга доир асосий ҳужжат ҳисобланади ва унинг эгасининг ҳарбий хизматга мажбурияти муносабатини белгилайди.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ҳарбий гувоҳнома Ўзбекистон Республикасининг бутун ҳудудида кучга эгадир.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
3. Ўзбекистон Республикаси фуқаросига:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
муддатли ҳарбий хизматга чақирилганда;
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ҳарбий таълим муассасасига ўқишга кирганда;
(3-банднинг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 5 июлдаги 562-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 08.07.2019 й., 09/19/562/3387-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари захирасига ўтказилганда;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
саломатлигига кўра ҳарбий ҳисобдан чиқарилганда ҳарбий гувоҳнома берилади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
4. Ҳарбий гувоҳнома муддатсиз ҳужжат ҳисобланади ҳамда муддатли ҳарбий хизматда ва Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучларида резервида ва захирасида бўлишнинг бутун даврида ҳақиқийдир.
(4-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 5 июлдаги 562-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 08.07.2019 й., 09/19/562/3387-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
5. Ҳарбий гувоҳнома фақат ҳарбий қисм (ҳарбий муассаса) штабига, мудофаа ишлари бўлимига, суд-тергов органларига, яшаш ёки иш жойида ҳарбий-ҳисобга олиш ишлари учун масъул бўлган мансабдор шахсга тилхат билан топширилиши мумкин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
6. Ўзбекистон Рсспубликаси фуқароси унга берилган ҳарбий гувоҳноманинг сақланиши учун шахсан жавоб беради. Ҳарбий гувоҳнома яроқсиз ҳолга келтирилганлиги ёки уни йўқотилишига сабаб бўлувчи эҳтиётсизлик билан сақланганлик учун айбдорлар маъмурий жавобгарликка тортилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ҳарбий хизматчи ҳарбий гувоҳномани яроқсиз ҳолга келтирганлиги ёки йўқотганлиги учун интизомий тартибда жавоб беради.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
7. Ҳарбий гувоҳнома йўқотилганда ёки яроқсиз ҳолга келган тақдирда янги ҳарбий гувоҳнома йўқотиш ёки яроқсиз ҳолга келиш сабаблари текширилгандан ва аниқлангандан кейин берилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
II. ҲАРБИЙ ГУВОҲНОМАЛАРНИ БЕРИШ ТАРТИБИ
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
8. Фуқарога ҳарбий гувоҳнома бериш ҳамда уни ҳарбий ҳисобга қўйиш учун:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
а) муддатли ҳарбий хизматга чақирилган фуқаро учун — чақирув комиссиясининг қарори ва ҳарбий қисмга жўнатиш учун командага қабул қилиш;
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
б) битимга биноан ҳарбий хизматни ўтаган ва резервига, захирага бўшатилган ҳарбий хизматчи учун — унинг шахсий ҳужжатлар йиғмажилди, битимга биноан ҳарбий хизматчи гувоҳномаси (ҳарбий гувоҳнома) ҳамда ҳарбий қисмнинг кўрсатмаси;
(8-банднинг «б» кичик банди Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 5 июлдаги 562-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 08.07.2019 й., 09/19/562/3387-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
в) белгиланган хизмат муддатини ўтаб бўлган ва захирага бўшатилган муқобил хизмат хизматчиси учун — муқобил хизмат бўлими кўрсатмаси, ҳисобга олиш карточкаси ва муқобил хизмат хизматчиси гувоҳномаси;
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
г) ҳарбий таълим муассасаси курсанти (тингловчиси) учун — унинг ўқишга қабул қилинганлиги тўғрисидаги буйруқдан кўчирма;
(8-банднинг «г» кичик банди Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 5 июлдаги 562-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 08.07.2019 й., 09/19/562/3387-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
д) захирага ўтказилган чақириқ ёшидаги фуқаро учун — чақирилувчининг ҳисобга олиш карточкаси ҳамда захирага ўтказиш тўғрисидаги қарор илова қилинган чақирув комиссиясининг протоколлари дафтаридан кўчирма;
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
е) тиббий ёки бошқа махсус маълумот олган хотин-қизлар учун — тиббиёт билим юртини тугатганлик тўғрисидаги диплом ёки олий ва ўрта таълим муассасасида, мудофаа ишлари бошқармалари ҳузуридаги чақирилувчиларни ҳарбий-техника мутахассисликлари бўйича тайёрлаш марказларида, курсларда ёки амалий ишда олинган тегишли тайёргарликни тасдиқловчи бошқа ҳужжат (шаҳодатнома, гувоҳнома, маълумотнома);
(8-банднинг «е» кичик банди Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 5 июлдаги 562-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 08.07.2019 й., 09/19/562/3387-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ж) озодликдан маҳрум қилиш жойларидан озод қилинган ёки суд ҳукмига кўра жазонинг бошқа турини ўтаб бўлган фуқаро учун — Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги органининг озод қилинганлик тўғрисидаги маълумотномаси, унга берилган паспорт ва ҳарбий гувоҳнома бериш тўғрисидаги шахсий ариза асос ҳисобланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
9. Фуқаронинг шахсий аризаси йўқолган, йўқотиб қўйилган ёки яроқсиз ҳолга келган ҳарбий гувоҳнома ўрнига такроран ҳарбий гувоҳнома бериш учун асос ҳисобланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Табиий офат натижасида яроқсиз ҳолга келган ҳарбий гувоҳномани алмаштириш зарурияти туғилганда аризага тегишли органнинг табиий офат содир бўлганлигини тасдиқловчи маълумотномаси илова қилинади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
10. Ҳарбий гувоҳнома мудофаа ишлари бошқармасида ёки туман (шаҳар) мудофаа ишлари бўлимларида тақдим этилган ҳужжатлар асосида расмийлаштирилади. Ҳарбий гувоҳноманинг биринчи саҳифаси ўзи елимланадиган шаффоф пластик плёнка билан муҳофазаланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ҳарбий гувоҳномани ҳарбий хизматга мажбурга топшириш ва уни ҳарбий ҳисобга олиш қоидалари билан таништириш туман (шаҳар) мудофаа ишлари бўлимлари томонидан амалга оширилади.
(10-банднинг биринчи ва иккинчи хатбошилари Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 5 июлдаги 562-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 08.07.2019 й., 09/19/562/3387-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ҳарбий гувоҳноманинг биринчи ва иккинчи саҳифалари махсус босма ёзув ускуналари қўлланган ҳолда расмийлаштирилади, бошқа ёзувлар қора рангли тушь билан ёзилади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Алоҳида ҳолларда, мудофаа вазирининг қарорига асосан ҳарбий гувоҳноманинг биринчи ва иккинчи саҳифаларини қора рангли тушда қўлда ёзиш йўли билан расмийлаштиришга рухсат берилади.
(10-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 5 июлдаги 562-сонли қарорига асосан хатбоши билан тўлдирилган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 08.07.2019 й., 09/19/562/3387-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
11. Ҳарбий гувоҳномалар ҳарбий гувоҳнома бланки учун ундирилган ҳолда такрорий берилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
III. ҲАРБИЙ ГУВОҲНОМАЛАР БЛАНКЛАРИНИ ТАЙЁРЛАШ, УЛАР БИЛАН ТАЪМИНЛАШ, УЛАРНИ ҲИСОБГА ОЛИШ ВА САҚЛАШ ТАРТИБИ
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
12. Ҳарбий гувоҳномалар бланклари қатъий ҳисобда турадиган ҳужжат ҳисобланади ва Ўзбекистон Республикаси Марказий банки ҳузуридаги «Давлат белгиси» давлат ишлаб чиқариш бирлашмаси томонидан қалбакилаштиришдан ҳимоя қилиш элементларига эга бўлган махсус қоғозда тайёрланади ҳамда Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари Бош штаби томонидан Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар мудофаа ишлари бошқармалари, улар орқали эса туман (шаҳар) мудофаа ишлари бўлимлари бўйича тақсимланади.
(12-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 5 июлдаги 562-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 08.07.2019 й., 09/19/562/3387-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
13. Олинган ҳарбий гувоҳномаларнинг ҳисоби Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари Бош штабида, Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар мудофаа ишлари бошқармаларида ва туман (шаҳар) мудофаа ишлари бўлимларида қатъий ҳисобда турадиган бланклар дафтарида олиб борилади.
(13-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 5 июлдаги 562-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 08.07.2019 й., 09/19/562/3387-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ҳарбий гувоҳномаларни ҳисобга олиш учун зарур бўлган дафтарлар ва бланклар мудофаа ишлари бошқармалари томонидан тайёрланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Накладнойлар ва бланкларни бериш ведомостлари, зарур ҳолларда эса олинган бланклар мавжудлигини текширувчи комиссиялар далолатномалари бланклари ҳисобга олиш ва ҳисобдан чиқариш учун асос ҳисобланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
14. Ҳарбий гувоҳномаларни юбориш, ҳисобга олиш ва сақлаш расмий давлат ҳужжатларига нисбатан қўлланиладиган амалдаги қоидаларга мувофиқ ташкил этилади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
15. Ҳарбий гувоҳномалар камомади аниқланган, улар йўқотилган ва ўғирланган ҳолларда текшириш ўтказилади ҳамда айбдор шахслар амалдаги қонунчиликка мувофиқ жавобгарликка тортилади.
(15-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 4 апрелдаги 153-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.04.2022 й., 09/22/153/0266-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
16. Мудофаа ишлари бошқармаларида ва туман (шаҳар) мудофаа ишлари бўлимларида ҳарбий гувоҳномалар сақланиши ва ҳисобга олиниши учун захирадаги солдатлар (матрослар)ни ва сержантларни ҳарбий ҳисобга олиш билан шуғулланувчи бўлинмалар бошлиқлари масъул ҳисобланадилар.
(16-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 5 июлдаги 562-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 08.07.2019 й., 09/19/562/3387-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
17. Тўлдириш пайтида бузиб қўйилган гувоҳнома бланки гувоҳноманинг барча саҳифаларини чизиб ташлаш йўли билан бекор қилинади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Бузиб қўйилган гувоҳнома бланки мудофаа ишлари бошқармасида далолатнома асосида йўқ қилинади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
18. Мудофаа ишлари бошқармалари ва туман (шаҳар) мудофаа ишлари бўлимлари ҳар чоракда камида бир марта ҳарбий гувоҳномаларнинг мавжудлигини ҳамда уларни ҳисобга олиш, сақлаш ва беришнинг тўғрилигини ушбу мақсадлар учун махсус тайинланган комиссиялар томонидан ички текширишдан ўтказадилар. Текшириш натижалари далолатномалар билан расмийлаштирилади.
(18-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 5 июлдаги 562-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 08.07.2019 й., 09/19/562/3387-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
IV. ҲАРБИЙ ГУВОҲНОМАНИНГ ТАВСИФИ
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ҳарбий гувоҳнома: ўлчамлари — 77x110 мм, жойлашиши — вертикал, ҳажми — 24 саҳифа, муқованинг ранги — қора, рангли офсет усулида босилади, серия — «QК», тартиб рақами қўйиш — етти белгили, қоғози — саккиз қиррали кўринишдаги умумий сув белгиси бўлган 100 фоиз пахта асосида тайёрланган. Гувоҳноманинг биринчи саҳифасидаги ёзувлар ва фотосурат совуқ ҳолатда силлиқланган плёнка билан муҳофазаланади.
(Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2002 й., 3-4-сон, 31-модда; Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 21.09.2018 й., 09/18/748/2024-сон, 08.07.2019 й., 09/19/562/3387-сон; Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.04.2022 й., 09/22/153/0266-сон)