Ҳужжат кучини йўқотган 09.03.2015 27.10.2014 йилдаги 296-сон
ONLINE TRANSLATE
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарори, 27.10.2014 йилдаги 296-сон
Kuchga kirish sanasi
03.11.2014
Ҳужжат кучини йўқотган 09.03.2015
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
қарори
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Қурилиши тугалланмаган объектни фойдаланишга топширишни жадаллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
 LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2015 йил 2 мартдаги 39-сонли «Давлат мулкидан самарали фойдаланиш ва Тошкент шаҳри аҳолисининг уй-жой-коммунал шарт-шароитларини янада яхшилаш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарорига асосан ўз кучини йўқотган.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Тошкент шаҳар, Мирзо Улуғбек тумани, Мустақиллик шоҳ кўчасида жойлашган қурилиши тугалланмаган савдо уйи биносини фойдаланишга топширишни жадаллаштириш ва ундан самарали фойдаланишни таъминлаш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1. Тошкент шаҳар ҳокимлиги, Ўзбекистон Республикаси Хусусийлаштириш, монополиядан чиқариш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси, ОАТ «Алоқабанк» ва «ZRAS BIZNES» масъулияти чекланган жамият муассисларининг:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Тошкент шаҳар, Мирзо Улуғбек тумани, Мустақиллик шоҳ кўчасида жойлашган қурилиши тугалланмаган савдо уйи биносини (кейинги ўринларда объект деб аталади) фойдаланишга топширишни жадаллаштириш мақсадида, уни истисно тариқасида баҳолаш қийматида тўғридан-тўғри «ZRAS BIZNES» МЧЖга сотиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
сотишдан тушган маблағларнинг бир қисмини объект қурилишига Тошкент шаҳар ҳокимлигининг Савдо, хизмат кўрсатиш соҳаси ва халқ истеъмол моллари ишлаб чиқариш департаменти томонидан сарфланган 3 016 469 200 сўм миқдоридаги жалб қилинган кредит ва ўз маблағларини қоплаш учун Тошкент шаҳар ҳокимлигининг алоҳида ҳисоб рақамига йўналтириш (харажатлар миқдори пул маблағларининг Тошкент шаҳар ҳокимлиги алоҳида ҳисоб рақамига тушиши санасига қараб бинони сақлаш харажатлари ва кредит фоизлари ҳисобига ўзгариши мумкин);
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
сотишдан тушган маблағларнинг қолган қисмини Вазирлар Маҳкамасининг 2009 йил 29 январдаги 27-сон қарори билан тасдиқланган Хусусийлаштиришдан тушган маблағларни ҳисобга олиш, тақсимлаш ва улардан фойдаланилишини назорат қилиш тартиби тўғрисидаги низомда белгиланган тартибда тақсимлаш тўғрисидаги таклифлари маъқуллансин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2. Ўзбекистон Республикаси Хусусийлаштириш, монополиядан чиқариш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси, Тошкент шаҳар ҳокимлиги:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
объектнинг хусусийлаштиришга тегишли ҳужжатлар тўплами белгиланган тартибда тайёрланиши ва баҳоланишини ҳамда баҳоланган нархида тўғридан-тўғри «ZRAS BIZNES» МЧЖга сотиш юзасидан олди-сотди шартномаси расмийлаштирилишини;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
сотишдан тушган маблағлар ушбу қарорнинг 1-бандида кўрсатилган тартибда тақсимланишини;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
«ZRAS BIZNES» МЧЖ томонидан шартнома шартлари тўлиқ бажарилгандан сўнг унга объектга нисбатан мулкий ҳуқуқни тасдиқловчи давлат ордери берилишини таъминласинлар.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
3. Объектнинг сотиб олиш тўловлари 2014 йил 15 декабрга қадар «ZRAS BIZNES» МЧЖ томонидан тўлиқ тўланиши ҳамда 2015 йил 1 январга қадар қурилиш ишлари якунланиб, объект фойдаланишга топширилиши инобатга олинсин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
4. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари Б.И. Закиров зиммасига юклансин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири Ш. МИРЗИЁЕВ
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Тошкент ш.,
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2014 йил 27 октябрь,
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
296-сон
(Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2014 й., 44-сон, 536-модда)